Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Дата04.07.2013
Размер121.11 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 21 майда 1364-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2004 йил 23 мартдаги

51-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


22-СОНЛИ БҲМС


ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА ИФОДАЛАНГАН

АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ҲИСОБИ


Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур БҲМСнинг мақсади чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартибини белгилаш ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМСнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги, мулкчилик шакли, фаолият турлари, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги операцияларни амалга оширадиган барча бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга (банклар ва кредит уюшмаларидан ташқари) (бундан кейин - хўжалик юритувчи субъектлар) татбиқ этилади.


3. Мазкур БҲМС молиявий ҳисоботнинг сўмларда тузилган кўрсаткичларини таъсис ҳужжатлари ва ҳоказолар томонидан бундай қайта ҳисоблашишлар талаб қилинган тақдирда чет эл валютасида қайта ҳисоблашишда қўлланмайди.


4. Ўзбекистон Республикасида барча хўжалик юритувчи субъектлар миллий валюта - сўмда бухгалтерия ҳисобини юритишлари ва молиявий ҳисоботни тақдим этишлари керак, агар қонун ҳужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса.


5. Мазкур стандартда ишлатиладиган атамалар:


а) Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги фаолият - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра юридик шахс ҳисобланган хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида мустақил балансга ажратилмаган таркибий бўлинмалар орқали амалга ошириладиган фаолият;


б) хорижий валютада операцияни амалга ошириш санаси - қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ хўжалик юритувчи субъектда чет эл валютасидаги операциянинг натижаси ҳисобланадиган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш ҳуқуқи юзага келган кун.


6. Чет эл валютасидаги операциялар бўлиб, хўжалик юритувчи субъект:

а) мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқа активларни) чет эл валютасида харид қиладиган ёки сотадиган;

б) тўланадиган ёки олинадиган суммалари чет эл валютасида белгиланадиган кредит ёки қарз оладиган ёхуд тақдим этадиган;

в) зиммасига чет эл валютасида мажбурият оладиган ёки уни сўндирадиган ҳолларда чет эл валютасида содир этиладиган битимлар ҳисобланади.


7. Чет эл валюталарининг сўмга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсининг (бундан кейин - Марказий банк курси) ўзгаришига ҳамда активлар ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашга боғлиқ ҳолда мусбат ёки манфий курс фарқи юзага келади.


2-§. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

^ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ


8. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг қиймати, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида сўмларга қайта ҳисобланиши керак.


9. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қийматини сўмларда қайта ҳисоблашиш ана шу чет эл валютаси учун сўмга нисбатан Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.


10. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун кўрсатилган сўмлардаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада Марказий банк курси бўйича амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун чет эл валютасида айрим операцияларни содир этиш саналари мазкур БҲМCга иловада келтирилган.


11. Бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасида консигнантдан кредиторлик қарзи консигнация товарлари ана шу санага Марказий банк курси бўйича сотилиш санасида юзага келади. Қарзнинг кейинги ҳисоби мазкур БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.


12. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни чет эл валютасига эквивалентликда белгилайдиган, ўзаро ҳисоб-китобларни эса миллий валюта - сўмларда амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлар хизмат кўрсатиш санасидан бошлаб тўлов келиб тушган санага қадар давр ичида Марказий банк курсининг ўзгариши муносабати билан юзага келадиган курс фарқини молиявий фаолиятдан олинган даромад (харажат) сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига киритадилар.


3-§. ИМПОРТ ҚИЛИНГАН ТОВАР-МОДДИЙ

^ БОЙЛИКЛАР ВА БОШҚА АКТИВЛАРНИНГ

ХАРИД ҚИЙМАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


13. Импорт қилинган товар-моддий бойликлар (бундан консигнация шартномалари бўйича импорт қилинган товарлар мустасно) ва бошқа активларнинг харид қиймати Божхона юк декларациясини тўлдириш ҳамда божхона божлари ва йиғимларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил, 2-сон, 9-модда) 1.1.12-бандига ва Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 27 августда 44-сон билан тасдиқланган 4-сон “Товар-моддий захиралар” (рўйхат рақами 486, 1998 йил 28 август - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган 5-сон “Асосий воситалар” (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь - “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2004 йил, 3-сон, 35-модда)га мувофиқ шаклланадиган, харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш санасида Марказий банк курсидан келиб чиқиб белгиланган импорт қилинган товар-моддий бойликларнинг контракт қийматидан келиб чиқиб белгиланади.


^ 4-§. КУРС ФАРҚИНИНГ ҲИСОБИ


14. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳар ойда баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги кунига ва Марказий банк курси бўйича хўжалик операцияларини содир этиш санасига қайта баҳолашни амалга оширадилар.


15. Мазкур БҲМСда қайта баҳолаш ва курс фарқини белгилаш мақсадида баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:

а) кассадаги, банкнинг депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар;

б) чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;

в) чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар;

г) чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредит ва заёмлар.


16. Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:

а) хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасига харид қилинган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захиралари;

б) хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона устав сармоясининг миқдорлари ва муассислари (иштирокчилари) улушларининг нисбати.


17. Ҳосил бўлган курс фарқи хўжалик юритувчи субъектларнинг хоҳиш-истагига кўра бевосита киритиш йўли билан (бундан кейин - бевосита киритиш усули) ёки жамғариш йўли билан (бундан кейин - жамғариш усули) молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилади.

Суғурта ташкилотларида курс фарқларини ҳисобдан чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Бевосита киритиш усулида курс фарқлари юзага келишига қараб молиявий-хўжалик фаолият натижаларига киритилади.


19. Жамғариш усулида курс фарқлари қуйидаги тартибда молиявий-хўжалик фаолият натижаларига киритилади:

а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича - уларни сўндириш (ёки ҳисобдан чиқариш)нинг боришига қараб;

б) қолган ҳолларда - баланснинг тегишли валюта моддалари билан биргаликда хўжалик операцияларини содир этишнинг боришига қараб.


20. Курс фарқини киритишнинг қўлланаётган усуллари албатта хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.


21. Жамғариш усулидан бевосита киритиш усулига ўтаётганда илгари баланснинг валюта моддаларини ҳар ойда қайта баҳолаш натижасида жамғарилган курс фарқлари ҳисоб сиёсати қабул қилинган тақвимий йилнинг охирига қадар ҳар ойда (тенг равишда) хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолиятининг натижаларига ҳисобдан чиқарилади.


22. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига киритилган мусбат (манфий) курс фарқи молиявий фаолиятдан олинган даромадлар (харажатлар) таркибида ҳисобга олинади.


23. Чет эл валютасида устав сармоясининг миқдори белгиланган тақдирда ҳар бир муассис томонидан улушлар киритилиши киритиш пайтидаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.


24. Устав сармоясининг миқдори чет эл валютасида белгиланган ва легитим сўмлар билан устав сармоясига улуш киритилган тақдирда қайта ҳисоблашиш ҳам улуш киритилган кунда Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.


25. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав сармоясини шакллантириш чоғида таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санаси ва устав сармоясига маблағларни ҳақиқатда киритиш санасидаги Марказий банк курслари ўртасидаги курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган сармоя сифатида акс эттирилади.


5-§. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ТАШҚАРИДА

^ ФАОЛИЯТ ЮРИТИШ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН

АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИ


26. Чет эл валютасида ифодаланган молиявий ҳисоботни тузиш учун, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун ишлатиладиган активлар ва мажбуриятларнинг қиймати сўмларда қайта ҳисобланиши керак.

Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш ушбу чет эл валютаси учун Марказий банк курсининг сўмга нисбатан курси бўйича амалга оширилади.


27. Чет эл валютасида ифодаланган, мазкур БҲМСнинг 15-бандида саналган ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун ишлатиладиган активлар ва мажбуриятларнинг қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш ҳисобот ойининг охирги кунига ва хўжалик операцияларини содир этиш санасига Марказий банкнинг курси бўйича амалга оширилади.


28. Хўжалик юритувчи субъектнинг Ўзбекистон Республикасининг ташқарида фаолият юритиш учун ишлатиладиган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захираларининг чет эл валютасида ифодаланган қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш ушбу активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасида Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъект асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захираларининг қийматини Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш жойи - хорижий давлатнинг қонун ҳужжатлари ёки қоидаларига мувофиқ қайта баҳоланган қийматини қайта ҳисоблаш кўрсатилган қайта баҳолаш санасида Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.


29. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритишдан молиявий натижаларни шакллантирадиган, чет эл валютасида ифодаланган даромадлар ва харажатларни сўмларда қайта ҳисоблаш Марказий банк курслари ва ҳисобот даврида улар амал қилиш кунлари миқдорларининг ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқарилган курслар ўрта миқдоридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


30. Хўжалик юритувчи субъектнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолият юритиш учун ишлатиладиган активлари ва мажбуриятларининг чет эл валютасида ифодаланган қийматини сўмларда қайта ҳисоблаш натижасида юзага келган курс фарқи бухгалтерия ҳисобида мазкур БҲМСнинг 17-бандида кўрсатилган усуллардан бирини қўллаган ҳолда акс эттирилади.


6-§. МУСТАҚИЛ БАЛАНСГА АЖРАТИЛГАН ШУЪБА (ҚАРАМ)

^ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ, ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРНИНГ

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРИНИ КОНСОЛИДАЦИЯЛАНГАН

ҲИСОБОТГА КИРИТИШ УЧУН ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ


31. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, мустақил балансга ажратилган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, таркибий бўлинмаларнинг молиявий ҳисоботларини бош жамият томонидан тузиладиган консолидацияланган молиявий ҳисоботга киритиш учун қайта ҳисоблаш чоғида бош жамият қуйидаги таомилларни бажариши керак:

а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, мустақил балансга ажратилган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, таркибий бўлинмаларнинг активлари ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг охирги кунида Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланиши керак;

б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, мустақил балансга ажратилган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, таркибий бўлинмалар ўз сармоясининг моддалари, бундан жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) мустасно, ҳисобот даврининг ҳозирги санасида Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланиши керак;

в) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, мустақил балансга ажратилган шуъба (қарам) хўжалик жамиятлари, таркибий бўлинмаларнинг даромадлар ва харажатлар моддалари, шунингдек тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобот даврида Марказий банк курслари миқдорлари ва уларнинг амал қилиш кунлари ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқарилган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланган ҳолда қайта ҳисобланиши керак.


32. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолиятнинг таснифи ўзгарган тақдирда ўзгарган таснифга нисбатан қўлланадиган қайта ҳисоблаш таомиллари ана шу ўзгариш санасидан бошлаб ишлатилиши керак.


^ 7-§. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


33. Молиявий ҳисобот ва унга доир тушунтиришларда қуйидагилар очиб берилиши керак:

а) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига киритилган курс фарқлари миқдори;

б) қўшилган сармоя сифатида таснифланадиган курс фарқлари суммаси;

в) бухгалтерия ҳисобининг бошқа счётларига киритилган курс фарқлари миқдори;

г) ҳисобот давридан кейин юз берган валюта курсларидаги ўзгартиришларнинг оқибати, агар улар жуда муҳим бўлиб, уларни очиб бермаслик тўғри баҳолашга ва молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан қарорлар қабул қилишга салбий таъсир қилса;

д) курс фарқини хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ҳисобдан чиқариш усули;

е) молиявий ҳисобот тузишнинг ҳисобот санасида Марказий курснинг курси.


Ўзбекистон Республикасининг

Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти

(22-сон БҲМС) “Чет эл валютасида

ифодаланган активлар ва

мажбуриятларнинг ҳисоби”га

ИЛОВА


Чет эл валютасида айрим операцияларни

амалга ошириш саналарининг

РЎЙХАТИ



^ Чет эл валютасидаги операциялар


Чет эл валютасидаги операция амалга

оширилган сана бўлиб ҳисобланади


Валюта счётлари бўйича банк операциялари



Пул маблағларини валюта счётига қайд этиш ёки уларни валюта счётидан ҳисобдан чиқариш санаси



Чет эл валютасидаги касса операциялари


Чет эл валютасини кассага кирим қилиш ёки уни кассадан бериш санаси


Чет эл валютасидаги даромадлар


Чет эл валютасидаги даромадларни тан олиш санаси



Чет эл валютасидаги харажатлар


Чет эл валютасидаги харажатларни тан олиш санаси



Товар-моддий захиралар, бошқа мол-мулк ва хизматлар импорти



Божхона юк декларациясини тўлдириш санаси



Ҳисобдор суммалар бўйича чет эл валютасидаги ходимларга қарзларни акс эттириш



Бўнак ҳисоботини тасдиқлаш санаси



Чет эл валютасидаги қарзларни сўндириш


Чет эл валютасидаги қарзларни сўндириш санаси



Устав сармоясига улушлар бўйича муассислар қарзларининг ҳосил бўлиши



Юридик шахс мақомини олиш санаси



Устав сармоясини шакллантириш



Устав сармоясига муассислар улушларини киритиш санаси




Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 13 ноябрда 2400-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации