Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181
Дата04.07.2013
Размер29.97 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.10.2002 й.

1181


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

09.09.2002 й.

103


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


21-СОНЛИ БҲМС


Хўжалик юритувчи субъектлар

молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия

ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий элементи бўлиб ҳисобланади.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси, молиявий хисобот элементларига мувофиқ гурухлашгирилган молиявий ҳисобот элементларининг йиғиндисини ташкил этади: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар (1-Илова).


2. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси асосида хўжалик операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини тузадилар, қайсики хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб счётида акс эттирилиши керак.


3. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома, хўжалик операцияларини хўжалик юритувчи субъектларнинг счётларида бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидаларига мувофиқ акс эттириш тартибини белгилаб беради (2-илова).


^ 2-§. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


4. Ушбу стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар, бюджет муассасалари, суғурта ташкилотлари ва банклардан ташқари, ижро этилиши шарт.


3-§. ТУШУНЧАЛАР


5. Бухгалтерия счёти - корхоналар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар.


6. ^ Доимий счёглар - бу ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар, сармоялар счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади.


7. ^ Актив счет (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг колдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади.


8. Пассив счет (П) - бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиш счётининг кредити бўйича, камайиш эса дебет бўйича акс эттирилади.


9. Контр-актив счёт (КА) - бу у билан боғлик бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.


10. Контр-пассив счёт (КП) - бу у билан боғлик бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегараладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.


11. ^ Транзит счётлар (Т) - бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир.


12. Балансдан ташқари счётлар (З) - бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларни бори ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва корхонанинг ҳисоботида акс эттирилмайди.


"



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 02. 11. 1999 й. №833
Мазкур стандарт "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 09. 2010 й. N 2139
Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини ташкил этиш тўғрисида"ги...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 27. 08. 1998 й. №484
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тайёрланган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 11. 1998 й. №519
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 26. 08. 1998 й. №483
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №581
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 16. 01. 1999 й. №596
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации