Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
страница1/4
Дата04.07.2013
Размер395.54 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.01.2000 й.

879


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

23.11.1999 й.

87


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


20-СОНЛИ БҲМC


КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА

ҲИСОБ ЮРИТИШ ВА ҲИСОБОТЛАР ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


^ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.


1.2. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг умум қабул қилинган қоидалари билан бир қаторда амал қилади.


1.3. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тарзда юритиш тартибини танлаш ҳуқуқи кичик тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий асосларда берилади.


1.4. Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишга оид жавобгарлик унинг раҳбари зиммасига юкланади. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- бухгалтерия хизматини бош бухгалтер раҳбарлиги остида ташкил қилиш ёки шартномавий асосларда жалб қилинган бухгалтер хизматларидан фойдаланиш;

- бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.


1.5. Ҳисобга олиш алоҳида объектларининг (асосий воситалар, номоддий активлар, молиявий қўйилмалар ва шу кабиларнинг) бухгалтерия ҳисоби Бухгалтерия ҳисобининг бошқа миллий стандартларида белгиланган талабларга мувофиқ юритилади.


2. МАҚСАДЛАРИ


2.1. Кичик тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоб юритиш ва ҳисоботларни тузиш тартибини белгилаш мазкур стандартнинг мақсади бўлиб ҳисобланади.


2.2. Алоҳида операциялар ва ҳодисаларни муфассал акс эттириш, ўлчаш ва очиб бериш мақсадида мазкур стандарт бошқа БҲМСлар билан биргаликда қўлланилади.


^ 3. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


3.1. Стандартнинг амал қилиши қонунчиликда белгиланган мезонларга биноан кичик тадбиркорлик субъектлари сирасига киритиладиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилади.


3.2. Ушбу стандартнинг амал қилиши кредит ва суғурталаш ташкилотлари, инвестиция фондлари ва бошқа молия ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.


4. ТАЪРИФЛАР


Қонунчиликка биноан Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар бўйича ажратилади:


4.1. Ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар;


4.2. Қуйидаги тармоқларда банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони:

а) енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноатида - 100 кишидан;

б) машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида - 50 кишидан;

в) фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа, ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳаларда - 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар.


^ 5. КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

УЧУН ҲИСОБНИ ЮРИТИШ ВА ҲИСОБОТЛАР ТУЗИШ


5.1. Кичик корхоналар ва микрофирмалар корхонанинг ҳисоб сиёсатини ўзларининг хўжалик фаолиятлари талабларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда танлайдилар.


5.2. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик асосида белгиланган ягона услубият асосларига мувофиқ юритилади.


5.3. Ҳисобнинг соддалаштирилган шаклда ташкил қилиниши учун кичик корхоналар ва микрофирмалар корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг намунавий счётлар режаси асосида маблағлар ва уларнинг манбалари ҳисобини асосий счётларда юритиш имконини берувчи ва бу орқали умуман бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ишончлилиги устидан назоратни таъминлаш имконини берувчи Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби счётларининг қисқартирилган ишчи режасини тузиш ҳуқуқига эгадирлар.


5.4. Кичик корхоналар ва микрофирмалар қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда ўз ишлари моҳиятига мустақил равишда мослаштириб олишлари мумкин:

- ягона услубият асоси (иккиёқлама ёзув тамойили)га;

- таҳлилий ва жамлама ҳисоб маълумотларининг ўзаро боғлиқлигига;

- барча хўжалик операцияларининг регистрларда ялпи акс эттирилишига;

- ҳисобга олишнинг бошланғич ҳужжатлари асосида ҳисобга олишга; хўжалик фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш учун, шунингдек, молиявий ҳисоботларни тузиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича бошланғич ҳужжатлар маълумотларини тўплаш ва тизимлаштиришга.


5.5. Бухгалтерия ҳисобининг бошланғич босқичи бўлиб барча хўжалик операцияларини бошланғич ҳисоб ахбороти маълум бир моддий ташувчиларининг тўлиқ ҳужжатлаштирилиши ҳисобланади.

Ҳисобга олишнинг келгуси босқичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

- бухгалтерия ҳисоби регистрларида қўлланиладиган бошланғич ҳисоб ҳужжатларида келтирилган маълумотларини қайд этиш;

- молиявий ҳисоботларни тузиш;

- бухгалтерия регистрлари маълумотларидан бошқа хўжалик юритувчи субъект учун зарур бўлган ахборотни олиш учун фойдаланиш.


5.6. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқиладиган бошланғич ҳужжатлар шакллари мазкур субъект моҳиятини акс эттирувчи тимсоллар қўшилган ҳолдаги тегишли намунавий шаклларида кўзда тутилган мажбурий реквизитларни ўз ичига олиши керак.


5.7. Ҳисобга олишнинг қулайлиги учун Хўжалик операциялари дафтарини кейинчалик (2-сон иловага биноан) тўлдириши мумкин бўлган бир ойдаги хўжалик операциялари реестрини (1-сон иловага биноан) юритиш мумкин.

Шу тариқа, бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли чоғида регистрларнинг иккита туридан фойдаланилиши мумкин:

- хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтари;

- Тегишли ҳисобга олиш объектларининг ҳисобга олиш қайдномалари (В-1-дан В-11-сонгача иловаларга биноан).

Субъектлар ўз фаолияти моҳиятининг талабларини ҳисобга олган ҳолда бошланғич ҳужжатларнинг таклиф этилаётган шаклларига қўшимча устунлар ва сатрларни киритиш ҳуқуқига эгадирлар.

Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтари маблағларнинг мавжудлиги ва уларнинг маълум бир санага бўлган манбалари ва молиявий ҳисобот тузишни аниқлаш мумкин бўлган таҳлилий ва жамлама ҳисоб регистри бўлиб ҳисобланади.

Қайдномалар таҳлилий ҳисоб регистрлари бўлиб ҳисобланади. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарини ё бошланғич ҳужжатлар маълумотлари асосида, ёки бўлмаса қайдномаларнинг якуний маълумотлари асосида тўлдириш мумкин.

Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарини қайдномалар кўринишида, уни операциялар ҳисоби бутун ҳисобот йили давомида юритиладиган ойга ёки дафтар шаклида очилган ҳолда, юритиш мумкин. Бунда Дафтар бирма-бир тикилиши ва рақамланган бўлиши керак. Унинг сўнгги варағида, раҳбар ва бош бухгалтерларнинг имзолари билан, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг муҳр изи билан тасдиқланувчи, келтирилган варақлар сони ёзиб қўйилади.

Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтари ҳар бир маблағлар ва улар мавжуд бўлган манбалар тури бўйича ҳисобот даври бошига бўлган қолдиқлар суммалари ёзувлари билан очилади. Ундан сўнг "Операциялар мазмуни" устунида ҳар бир бошланғич ҳужжат асосида ушбу ойнинг барча хўжалик операциялари хронологик кетма-кетлилик асосида позицион усулда ёзиб борилади. Бунда, Дафтарда "Назорат суммаси" устунида қайд этилган ҳар бир операцияга оид суммалар иккиёқлама ёзув усулида маблағлар ва уларнинг манбалари мувофиқ турларини ҳисобга олиш счётларининг "Дебет" ва "Кредит" устунлари бўйича бир вақтнинг ўзида акс эттирилади.

Барча счётлар дебиторлик оборотларининг умумий якуни кредит оборотлари умумий якуни ва "Назорат суммаси" якунига тенг бўлиши керак.


5.8. Хўжалик операциялари дафтарида бухгалтерия ҳисобини юритиш учун барча зарур счётлар келтирилиши мумкин.


5.9. Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат Бухгалтерия баланси - 1-сон шакл, Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл ва Дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзи тўғрисида маълумотнома - 2а-сон шаклдан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар.


^ 6. КУЧГА КИРИШ САНАСИ


6.1. Бухгалтерия ҳисобининг мазкур стандартси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга киради.


^ ИЛОВА № 1


ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИ РЕЕСТРИ

2000 йил ______________ ойи учун





т/р


Сана


^ Бошланғич ҳужжатнинг

номи ва рақами


Операция

мазмуни


Суммаси

(cўм)


Счётлар

корреспонденцияси


Дебет


Кредит




























































































































^ ИЛОВА № 2


ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ДАФТАРИ

2000 йил ___________ ойи учун


Ташкилот ____________________________________________________________________

Фаолият тури _________________________________________________________________

Ўлчов бирлиги: сўм

Манзил:______________________________________________________________________

Банк муассасаларида очилган ҳисоб-китоб варағи ва бошқа счётларнинг рақамлари _________________________________________________________________________

Патент (лицензия)нинг рўйхатга олиш рақами ___________________________________

______________________________________________________________________________

(бериш санаси)

СТИР ________________________________________________________________________

Солиқ ходими ________________________________ _______________________________

(имзо) (имзо расшифровкаси)





т/р

Сана

Ҳужжатнинг

номи ва

рақами


Операция

мазмуни


Назорат

суммаси


Счёт рақами

Счёт номи


Счёт рақами

Счёт номи


ва ҳоказо


Д-т


К-т

Д-т

К-т

Д-т

К-т

1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11



___________ (кун, ой, йил)га бўлган сальдо


































































































































Жами _________ (кун, ой, йил)га бўлган оборот






















____________ (кун, ой, йил)га бўлган сальдо
























Раҳбар



___________________



___________________



(исм, шарифи)

(имзо)

Бош бухгалтер

___________________

___________________



(исм, шарифи)

(имзо)
  1   2   3   4



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 02. 11. 1999 й. №833
Мазкур стандарт "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 09. 2010 й. N 2139
Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини ташкил этиш тўғрисида"ги...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 27. 08. 1998 й. №484
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тайёрланган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 11. 1998 й. №519
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 26. 08. 1998 й. №483
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №581
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 16. 01. 1999 й. №596
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 29. 07. 2005 й. №1500
Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации