Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578
Дата04.07.2013
Размер69.27 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.1998 й.

578


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

30.10.1998 й.

57


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


16-СОНЛИ БҲМС


БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ ТУЗИЛГАН САНАДАН

КЕЙИНГИ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ НАЗАРДА

ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАРИ ВА ЮЗ БЕРАДИГАН

ҲОДИСАЛАРИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг бир қисми ҳисобланади.


^ СТАНДАРТНИНГ МАҚСАДИ


2. Ушбу стандартнинг мақсади молиявий ҳисоботни тузиш тартибини қуйидагилар бўйича белгилашдан иборат:

- кутилмаган вазиятлар бўйича;

- бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар бўйича.


ҲАРАКАТ ДОИРАСИ


3. Ушбу стандарт кутилмаган вазиятларни ҳамда бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисаларни ҳисобга олиш ва очиш учун қўлланилади.


4. Кутилмаган вазиятларнинг юз беришига олиб келадиган қуйидаги ҳолатлар (кўрсаткичлар) ушбу стандартнинг ҳаракат доирасига кирмайди:

- суғурта компаниясининг ҳаётни суғурта қилиш бўйича берилган суғурта полислари юзасидан вужудга келадиган мажбуриятлари;

- лизинг контрактлари бўйича вужудга келадиган мажбуриятлар (қ. “Лизинг ҳисоби"БҲМС);

- кутилмаган вазиятлар натижасида олинган фойда (даромад) солиқлари.


ТАЪРИФЛАР


5. Ушбу стандартда фойдаланиладиган терминлар:

Кутилмаган вазият - бу шундай вазиятки, унинг пировард натижаси (фойда ёки зарар) келгусида битта ёки бир нечта номуайян вазиятларнинг содир бўлиш ҳолати билангина тасдиқланади. Яъни бундай ҳолатда бухгалтерия баланси тузилганидан кейин номуайян вазиятларнинг содир бўлиши натижасида хўжалик субъекти фойда олади ёки зарар кўради.

Бухгалгерия баланси тузилганидан кейин содир бўладиган хўжалик фаолиятидаги ҳодисалар - бу ҳам кўнгилли ҳам кўнгилсиз ҳодисаларки, улар бухгалтерия балансини тузиш санаси билан молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ўртасидаги оралиқда юз беради.

Бундай ҳодисаларнинг икки тури фарқланади:

- бухгалтерия балансини тузиш санасида мавжуд бўлган ва келгусида юз берадиган ҳодисалар;

- бухгалтерия балансини тузиш санасида (санасидан кейин) мавжуд бўлмаган ва келгусида юз берадиган ҳодисалар.


^ КУТИЛМАГАН ВАЗИЯТЛАР


6. Ушбу стандартда "кутилмаган вазиятлар" деганда бухгалтерия балансини тузиш санасидаги муайян вазиятлар тушуниладики, уларнинг молиявий натижалари келгусида юз берадиган воқеалар оқибатида аниқланади. Бундай вазиятлар молиявий ҳисоботда ҳисоблаш тамойилига мувофиқ акс эттирилади.


7. Келгусидаги воқеаларга тааллуқли бўлган кутилмаган вазиятлар қуйидагича ифодаланиши мумкин:

- миқдори бўйича;

- умумий баён воситаси билан.


8. Кутилмаган вазиятларнинг оқибатларига ва молиявий таъсирига баҳо бериш хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланади.

Баҳолаш молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш пайтида белгиланади.


^ КУТИЛМАГАН ЗАРАРЛАР ҲИСОБИ


9. Кутилмаган зарарлар ҳисоби кутилмаган вазиятлар натижаларига кўра олиб берилади. Агар кутилмаган вазият хўжалик юритувчи субъектни зарар кўришга олиб келиши эҳтимоли мавжуд бўлса, бундай зарарни молиявий ҳисоботларда акс эттириш мақсадга мувофиқдир.


10. Кутилмаган зарар миқдори молиявий ҳисоботда мажбурият сифатида кўриб чиқилиши керак, агар:

- бухгалтерия балансини тузиш санасида келгусидаги воқеалар натижасида ҳар қандай мумкин бўлган қоплаш маблағини ҳисобга қабул қилиш эҳтимоли активлар қийматини пасайтириб юборади, бундай қоплаш маблағлари мажбурият ҳисобланади;

- келгусида кўриладиган зарарлар қийматини (баҳосини) аниқлаш имконияти мавжуд.


11. Кутилмаган зарарларнинг мавжудлиги (10-банддаги ҳоллардан ташқари) молиявий ҳисоботларда очиб берилиши керак, зарар кўриш эҳтимоли кам бўлган ҳолатлар бундан мустасно.


12. Ишлаб чиқариш фаолиятида умумий ёки аниқлиги номуайян хатарлар учун ҳисобланган миқдорлар бухгалтерия балансини тузиш санасида кутилмаган вазиятларга тааллуқли эмас ва шу боисдан кутилмаган вазият-лар сифатида кўриб чиқилмайди.


^ КУТИЛМАГАН ФОЙДАЛАР ҲИСОБИ


13. Кутилмаган фойда молиявий ҳисоботларда даромад сифатида кўрсатилмаслиги керак, чунки бу нарса ҳеч қачон олиш мумкин бўлмаган даромаднинг эътироф этилишига олиб келиши мумкин. Бироқ фойда олиш эҳтимоли катта бўлган вазиятларда, бундай фойда кутилмаган деб ҳисобланмайди ва уни молиявий ҳисоботда кўрсатиш керак.


^ КУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАРНИ БАҲОЛАШ


14. Молиявий ҳисоботларда кўрсатиладиган кутилмаган ҳолатлар суммаси молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санасида баҳоланади. Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берадиган ва активлар қийматини камайтирадиган (шунингдек мажбуриятларни юзага келтирадиган) ҳодисалар кутилмаган вазиятлар бўйича молиявий ҳисоботларда ҳисобга олиниши керак.


15. Агар кутилмаган ҳолатларнинг вужудга келиш эҳтимолини ҳосил қиладиган вазият шунга ўхшаш кўплаб вазиятлар билан бир хил бўлса, у ҳолда айрим кутилмаган ҳолатларнинг аҳамиятини акс эттирувчи сумма шундай вазиятлар гуруҳида кўрсатилади. Масалан, сотилган товарлар бўйича кафолатлар, шубҳали дебиторлик қарзлари.


^ КУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАРНИ ОЧИШ


16. Агар кутилмаган зарар молиявий ҳисоботда кўрсатилмаса, у ҳолда унинг молиявий таъсири моҳияти ва баҳоси молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида очиб берилади, зарар кўриш эҳтимоли кам бўлган ҳоллар бундан мустасно.


17. Кутилмаган ҳолатларни очиш зарур бўлганда ушбу стандартнинг 11 ва 13-бандларига мувофиқ қуйидаги ахборотлар очиб берилиши керак:

- кутилмаган ҳолатларнинг моҳияти;

- келгусидаги натижаларга таъсир этиши мумкин бўлган номуайян воқеалар;

- молиявий таъсирни баҳолаш ёки бундай баҳолашни ўтказиш мумкин эмаслигини исботлаш.


^ БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИНИ ТУЗИШ САНАСИДАН

КЕЙИН ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДА ЮЗ

БЕРАДИГАН ҲОДИСАЛАР


18. Бухгалтерия балансини тузиш санаси билан молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ўртасида юз берадиган ҳодисалар активларга ва мажбуриятларга тузатишлар киритиш заруратини ёхуд уларни очиш заруратини кўрсатиши мумкин.


19. Активлар ва пассивлар балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берган, узлуксизлик қоидаси барча субъектга ёки унинг бир қисмига нисбатан оқланмаганлигини, яъни субъект банкрот бўлганлигини кўрсатувчи ҳодисалар бўйича тузатилиши керак.


20. Активлар ва мажбуриятлар бўйича тузатишлар балансни тузиш санасидан кейин юз берган, балансни тузиш санасида миқдорларни аниқлаш учун қўшимча ахборотни таъминлайдиган ҳодисалар бўйича зарурдир. Масалан, балансни тузиш санасидан кейин юз берган мижознинг банкротлигини тасдиқлайдиган қарз бўйича зарарларга тузатиш киритиш мумкин; бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин ёнғин натижасида асосий ишлаб чиқариш биноси бузилиши ёки бошқа катта корхонани сотиб олиш туфайли асосий воситаларнинг баланс қийматига тузатишлар киритиш.


21. Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берган хўжалик фаолиятидаги воқеалар шуни кўрсатиши мумкинки, бутун субъект ёки унинг бир қисми ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги қоидасига мос келмай қолади. Хўжалик юритувчи субъектнинг баланси молиявий ҳолатни ташхис қилиш натижасида молиявий ҳолат ёмонлашганлигини, яъни ноқобилликни кўрсатади, бунда молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун тасдиқлашда узлуксизлик қоидасидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилади.


22. Агар балансни тузиш санасидан кейин юз берган ҳодисалар молиявий ҳисоботни тузиш санасида активлар ва пассивларнинг ҳолатига таъсир ўтказмаган бўлса, бироқ улар шу қадар муҳим бўлса, бундай ахборотни ошкор қилмаслик молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг қарорларини таҳлил этиш ва қабул қилишга таъсир этиши мумкин, у ҳолда ана шу ҳодисаларнинг моҳияти молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида очиб берилади.


23. Кутилмаган ҳолатлар солиққа тортишнинг молиявий аҳволига ҳамда даврга тааллуқли бўлган, молиявий ҳисоботда акс эттирилган ва балансни тузиш санасидан кейин таклиф этилган ва эълон қилинган дивидендларга таъсир ўтказган тақдирда, молиявий ҳисоботлар тасдиқлангунигача тузатишлар киритиш керак ёхуд очиб берилиши керак.


ОЧИШ


24. Агар бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берган хўжалик фаолиятидаги ҳодисаларни очиш талаб этиладиган бўлса, - қуйидаги ахборотлар тақдим этилиши керак:

- операциянинг моҳияти;

- молиявий таъсирга баҳо бериш ва бундай баҳолашни ўтказиб бўлмаслик тўғрисидаги ахборот.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 27. 08. 1998 й. №484
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тайёрланган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 26. 08. 1998 й. №483
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 11. 1998 й. №519
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №581
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 03. 12. 1998 й. №562
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисида"ги Қонуни асосида...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475
Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 02. 11. 1999 й. №833
Мазкур стандарт "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №580
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосан...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №579
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации