Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Дата04.07.2013
Размер60.66 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 7 апрелда 1335-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2004 йил 1 мартдаги

36-сон Буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


14-СОНЛИ БҲМС


ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ


Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-м.) асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандартнинг мақсади бўлиб, хусусий капитал билан боғлиқ ахборотни акс эттиришни тартибга солиш, шунингдек, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот мазмунини белгилаш ҳисобланади. Стандарт хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш чоғида молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми сифатида очиб берилиши лозим бўлган ахборотга қўйиладиган талабларни ўз ичига олади. Ушбу талаблар бошқа стандартларда мавжуд бўлган ва хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботнинг ўзига хос масалаларини қамраб оладиган очиб бериш талабларига мувофиқ тўлдирилиши мумкин.


2. Хўжалик юритувчи субъектлар (бундан банклар ва бюджет ташкилотлари мустасно) хусусий капитал тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ва очиб бериш жараёнида мазкур стандарт талабларини бажаришлари керак.


3. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботни тузиш мақсади бўлиб, хусусий капиталнинг ҳисобот даври бошига ва охирига бўлган ҳолати ва ҳисобот даври мобайнида унинг таркибидаги ўзгартиришлар ҳақидаги ахборотни очиб бериш ҳисобланади.


2-§. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШНИНГ

^ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ


4. Хусусий капитал тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-м.), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 475, 1998 йил 14 август, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/85-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботлар” Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (1-сон БҲМС)да (рўйхат рақами 474-сон, 1998 йил 14 август, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон) келтирилган.


5. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботнинг манзиллар қисмида ҳисобот санаси, хўжалик юритувчи субъектнинг номи, тармоғи, мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тўлиқ юридик манзили, унинг тасарруфида мазкур хўжалик юритувчи субъект бўлган органнинг номи, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботнинг тайёрланиши чоғида фойдаланилган ўлчов бирлиги кўрсатилиши керак.


6. Ҳисоботда хусусий капитал ва унинг таркибий қисмлари тўғрисидаги, устав капитали, қўшилган капитал, резерв капитал, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) сотиб олинган ўз акциялари ва бошқа хусусий капитал элементлари ҳақидаги ахборот очиб берилиши керак.


7. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот даври бошига ва охирига бўлган тегишли ахборотни очиб бериши керак.


8. Ҳисоботда ҳисобот давридаги хусусий капитал таркибида бўлган ўзгаришлар ҳақидаги ахборот очиб берилган бўлиши керак. Бунинг учун қуйидагилар: қимматли қоғозлар эмиссияси, узоқ муддатли активларнинг қайта баҳоланиши, устав капиталини шакллантириш чоғида валюта курсидаги фарқлар, резерв капиталга ажратмалар, жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари), текинга олинган мол-мулк, пул дивидендлари ва акциялар кўринишида тўланадиган дивидендлар, шунингдек, хусусий капитални шакллантиришнинг бошқа манбалари тўғрисидаги ахборот очиб берилиши лозим.


9. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар: чиқарилган акциялар сони, акцияларнинг номинал қиймати, муомаладаги акциялар сони тўғрисидаги ахборот ҳам очиб берилиши керак.


10. Хусусий капитал таркибида икки ҳисобот даври ўртасидаги ўзгаришлар молиявий ҳисоботларда қабул қилинган ва очиб бериладиган баҳолашнинг аниқ тамойилидан келиб чиққан ҳолда ҳисобот даври давомидаги соф активларнинг кўпайиши ёки камайишини акс эттиради.

Мазкур стандартда соф активлар деганда хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активларнинг қиймати, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг қарз мажбуриятларидан озод бўлган мол-мулк қиймати тушунилади.


3-§. ҲИСОБОТНИНГ ХУСУСИЙ КАПИТАЛ

^ ТЎҒРИСИДАГИ ҚИСМИГА ТУШУНТИРИШЛАР


11. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботга бўлган тушунтиришда хўжалик юритувчи субъект хусусий капиталининг қатнашчининг чиқиб кетиши, акциядорлик жамияти томонидан акцияларнинг сотиб олиниши ёки сотиб олинган акцияларни бекор қилиниши, акциялар номинал қийматининг пасайиши ёки бошқа сабабларга кўра камайиб кетганлиги ҳақидаги маълумотлар келтирилади.


12. Акциядорлик жамиятлари хусусий капитал тўғрисидаги тушунтиришда қуйидагилар ҳақидаги ахборотни келтирадилар:

а) обуна амалга оширилиши назарда тутиладиган акцияларнинг умумий сони ва номинал қиймати;

б) назарда тутилган миқдорлар билан таққослаганда обуна амалга оширилган акцияларнинг умумий миқдори ва номинал қиймати;

в) акцияларга обунанинг бориши чоғида олинган маблағлар умумий суммаси;

г) айрим турлар ва тоифалар бўйича устав капитали таркибидаги акциялар;

д) имтиёзли акциялар бўйича тўланмаган жамланган дивидендлар суммаси;

е) акциялар кўринишида тўланадиган дивидендлар, хусусан, тўланадиган акцияларнинг сони ва қиймати, шунингдек, уларнинг турлари ёки тоифалари тўғрисида;

ж) ҳисобот даврида юз берган майдалаш ёки қўшиб юборишлар ва акцияларнинг майдаланиши ёки қўшиб юборилишигача ва ундан кейинги акцияларнинг номинал қиймати тўғрисидаги.


13. Акцияларга обунанинг бориши чоғида олинган маблағлар умумий суммаси тушунтиришда қуйидагилар бўйича келтирилади:

а) акциялар учун ҳақ сифатида кирим қилинган барча пул маблағлари, акциялар сони кўрсатилган ҳолда;

б) акциялар учун тўлов сифатида кирим қилинган мол-мулкнинг қиймат баҳоси, акциялар сони кўрсатилган ҳолда;

в) акциялар учун ҳақ сифатида кирим қилинган чет эл валютасининг умумий суммаси, акциялар сони ва ҳисобда валюта кирим қилинган курси кўрсатилган ҳолда.


14. Устав капитали таркибидаги акциялар ҳақидаги ахборот тушунтиришда айрим турлар ва тоифалар бўйича келтирилади:

а) чиқарилган акциялар сони, устав капиталининг тўланмаган қисми кўрсатилган ҳолда;

б) акциянинг номинал қиймати;

в) муомалада бўлган акциялар сонида ҳисобот даври мобайнидаги ўзгартиришлар;

г) акциялар билан боғлиқ ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чеклашлар, шу жумладан дивидендларнинг тақсимланиши ва капиталнинг қайтариб берилиши бўйича чеклашлар;

д) жамиятнинг ўзига, унинг шуъба ва уюшган корхоналарига тегишли акциялар;

е) улар эгалик қилаётган муассислар рўйхати ва акциялар сони;

ж) ижроия органи аъзоларининг мулки бўлган акциялар сони;

з) опционлар ва бошқа контрактларга биноан чиқариш учун захиралаштирилган акциялар, уларнинг муддатлари ва суммалари кўрсатилган ҳолда;

и) конвертацияланадиган (акциялар ёки облигацияларга) акцияларнинг сони ва номинал қиймати ҳамда ушбу акцияларнинг қарзга оид қимматли қоғозларга конвертация қилиниши ҳолларида юзага келиши мумкин бўлган мажбуриятлар.


15. Бошқа барча хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларга оид изоҳларда қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни келтирадилар:

а) эгалик қилувчилар ўртасида устав капитали улушининг тақсимланиши;

б) ушбу улушларга тегишли ҳуқуқлар, имтиёзлар ёки чеклашлар;

в) устав капитали таркибида эгалик қилувчилар улуши таркибидаги ўзгартиришлар.


16. Ҳисоботнинг хусусий капитал тўғрисидаги қисмига оид тушунтириш хати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1998 йил 26 июлдаги 17-07/86-сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 474-сон, 1998 йил 14 август, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон) Ўзбекистон Республикасининг “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботлар” Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (1-сон БҲМС)да назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилади.



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 13 ноябрда 2400-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации