Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Дата04.07.2013
Размер301.21 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 27 июнда 1485-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг

2005 йил 25 мартдаги

35-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


7-СОНЛИ БҲМС

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

(Янги таҳрирда)


Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур БҲМСнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида хўжалик юритувчи субъектга (бундан буён - корхона) тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш услубиятини белгилаш ҳисобланади.


2. Номоддий активларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари бўлиб тан олиш (эътироф этиш) пайтини белгилаш, баланс қиймати ва фойдали хизмат муддатини баҳолаш, амортизацияни ҳисоблаш усулларини белгилаш, баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш, шунингдек улар бўйича ахборотларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартиби ҳисобланади.

3. Мазкур БҲМСнинг қоидалари қуйидагиларни ҳисобга олиш қоидаларига нисбатан қўланилмайди:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрда 64-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти "Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар"га (11-сон БҲМС) (1998 йил 28 декабрда 581-сон билан рўйхатга олинган, “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси”, 1999 й., 6-сон) мувофиқ ҳисобга олинадиган илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 12 майдаги 75-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти "Ижара ҳисоби"га (6-сон БҲМС) (2004 йил 22 июнда 1374-сон билан рўйхатга олинган, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 й., 25-сон, 292-бет) мувофиқ ҳисобга олинадиган ижара турлари;

в) келгуси давр харажатлари.

4. Мазкур БҲМСда ишлатиладиган асосий атамалар ва таърифлар:

а) номоддий активлар - корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари.

б) амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва киритиш;

в) амортизацияланадиган қиймат - тахмин қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси;

г) фойдали хизмат муддати - корхона томонидан активдан фойдаланиш кўзда тутилган давр ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;

д) бошланғич қиймат - номоддий активларни яратиш (ишлаб чиқиш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати (пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларининг суммаси ёхуд бошқа тўловларнинг жорий қиймати), шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга кўра фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар қиймати;

е) тугатиш қиймати - номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси.

ж) жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича номоддий активларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;

з) қолдиқ (баланс) қиймат - номоддий актив молиявий ҳисобот (бухгалтерия баланси)да акс эттириладиган, бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган миқдор;

и) фаол бозор - олди-сотди объектлари бир турда (бир хил) бўлган ва ҳар қандай вақтда битимни амалга оширишни хоҳловчи манфаатдор сотувчи ва харидорларни топиш мумкин бўлган, шунингдек нархлар ҳақидаги маълумотлар ошкор (ҳаммабоп) бўлган бозор;

к) мутлақ ҳуқуқ - бу фақатгина ҳуқуқ эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда учинчи шахсга берилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқ.

5. Номоддий активларнинг таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилишини ва у моддий моҳиятга эга бўлмаслигини талаб этади. Моддий моҳиятга эга бўлмаган (пул маблағлари кўринишида бўлмаган) активлар, агарда юридик ҳуқуқлар, жумладан мулк ҳуқуқи билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин бўлган ва улардан узоқ муддат давомида фойдаланилган тақдирда номоддий активлар таърифига жавоб беради.

6. Активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

а) моддий-ашёвий тузилиш (шакл)га эга бўлмаслиги;

б) активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш. Бунда активнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақи миқдорининг камида эллик бараварини ташкил қилади. Корхона раҳбари номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври учун активлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли;

в) корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди;

г) ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномаси)нинг мавжудлиги;

д) идентификациялаш имконияти.


7. Номоддий актив идентификацияланадиган бўлиб ҳисобланади, агарда у қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ келса:

а) ажраладиган бўлса, яъни уни корхонадан ажратиб бўлса ҳамда сотиш, бериб юбориш, ижарага бериш, алоҳида ёки улар билан боғлиқ актив, контракт ёки мажбурият билан бирга айирбошлаш (гудвиллдан ташқари) мумкин бўлса.

Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг (шу жумладан ўрнатилмаган) таркибий қисми ҳисобланса, у моддий актив аҳамиятига эга бўлган асосий восита билан бирга қаралади. Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг таркибий қисми ҳисобланмаса ва мутлақ ҳуқуқ корхонага тегишли бўлса, у номоддий актив ҳисобланади;

б) ушбу ҳуқуқлар бериладиган ёки корхонадан ёхуд бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлишидан қатъи назар, шартномавий ва бошқа юридик ҳуқуқлардан пайдо бўлади.


8. Келгусида корхонанинг номоддий актив билан боғлиқ иқтисодий фойда олиш эҳтимоли фақатгина қуйидаги ҳолда мавжуд бўлади:

а) активнинг келгусида корхонанинг иқтисодий фойдаси (даромади)нинг кўпайтиришга қодирлиги, шунингдек корхонанинг активдан ушбу мақсадда фойдаланиш нияти исботланганда;

б) корхона кутилаётган келгусидаги иқтисодий фойдани топа олиши учун етарлича ресурслар мавжуд бўлганда ёки уларнинг ҳаммабоплигини исботлаш мумкин бўлганда.

9. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади. Номоддий активларнинг инвентарь объекти бўлиб битта патентдан, гувоҳномадан, ҳуқуқдан воз кечиш шартномасидан ва шу кабилардан келиб чиқадиган ҳуқуқлар жами ҳисобланади. Бир инвентарь объекти бошқасидан ажратилиши (идентификацияланиши)нинг асосий белгиси бўлиб, улар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда мустақил вазифаларнинг бажарилиши ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун ишлатилиши ҳисобланади.

Иккита ёки бир нечта корхона мулкида бўлган номоддий активлар объекти ҳар бир корхона томонидан умумий мулкдаги унинг улушига тенг миқдорда номоддий активлар таркибида акс эттирилади.

10. Номоддий активларга мазкур БҲМСнинг 6-бандида келтирилган барча шартларга жавоб берувчи қуйидаги объектлар киритилиши мумкин:

а) патент эгасининг ихтиро, саноат намуналари ва фойдали моделларга бўлган мутлақ ҳуқуқи;

б) муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига бўлган мутлақ ҳуқуқи;

в) муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг интеграл микросхемаларнинг топологияларига бўлган мутлақ ҳуқуқи;

г) ҳуқуқ эгасининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқи, шунингдек товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи;

д) ҳуқуқ эгасининг селекция ютуқларига бўлган мутлақ ҳуқуқи;

е) гудвилл

ж) табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер ости бойликлари, атроф-муҳитдаги бошқа ресурслар, атроф-муҳит тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар ва шу кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи;

з) ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи;

и) бошқа номоддий активлар (маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, иқтисодий ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи ва шу кабилар).


АВ 14.02.2009 й. 1485-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғига мувофиқ ўн биринчи хатбоши чиқариб ташланган


Номоддий активлар таркибида таъсис ҳужжатларига мувофиқ тан олинган ташкилий харажатлар (юридик шахсни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар) ҳам ҳисобга олинади.


Номоддий активлар таркибига корхона ходимларининг интеллектуал ва ишчанлик сифати, уларнинг малакаси ва меҳнатга қобилияти киртилмайди, чунки улар ўзларининг эгаларидан ажралмас ҳисобланади ва уларсиз фойдаланиш мумкин эмас.


^ 2-§. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИНГ КЕЛИБ ТУШИШИ

11. Келиб тушадиган номоддий активларнинг қиймати корхона балансига киритилиши лозим.

12. Номоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади:

а) ишлаб чиқиш тугаганидан сўнг яратилган объектни қабул қилиш-топшириш;

б) олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;

в) устав капиталига муассислар (иштирокчилар)нинг улуши кўринишида келиб тушиш;

г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);

д) давлат субсидиялари ҳисобига олиш;

е) айирбошлаш;

ж) ортиқча (ҳисобга олинмаган) номоддий активлар объектларини аниқлаш ва бошқа асосларга кўра.


^ 3-§. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ ДАСТЛАБКИ БАҲОЛАШ

13. Барча турдаги номоддий активларнинг дастлабки баҳоси бошланғич қиймат бўлиши керак ва улар бухгалтерия ҳисобига ушбу қиймат бўйича қабул қилинади.

14. Ҳақ эвазига сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:

а) ҳуқуқдан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси (сотувчи)га тўланган суммалар;

б) ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (сотиб олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

в) божхона божлари ва йиғимлари;

г) номоддий активларни сотиб олиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);

д) номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;

е) номоддий активлар улар орқали сотиб олинган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;

ж) асосий воситалар объектларини етказиб бериш таваккалчилигини суғурталаш бўйича харажатлар;

з) активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.

Сотиб олинган номоддий активларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш бўйича харажатлар, ўтказмалар учун банкнинг воситачилик ҳақи, номоддий активларни чет эл валютасига сотиб олиш чоғида валюта конвертацияси бўйича воситачилик ҳақи ва банкнинг бошқа хизматлари), сотиб олиш бўйича контрактларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олиниши керак.

Агар шартнома шартларида тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, сотиб олинган номоддий активларга ҳақ тўлаш чоғида ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳисобига дастлаб тан олинган кредиторлик қарзи суммаси бўйича қабул қилинади.

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган капитал ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.

15. Корхонанинг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) номоддий активларнинг бошланғич қиймати илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга ҳақиқий харажатлар суммаси сифатида аниқланади. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрда 64-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти "Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар"га (11-сон БҲМС) (1998 йил 28 декабрда 581-сон билан рўйхатга олинган, “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси”, 1999 й., 6-сон) мувофиқ белгиланади.

Номоддий активларни ишлаб чиқиш даврида уларни ишлаб чиқиш учун олинган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ишлаб чиқилган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилади.


16. Чет эл валютасида сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, сотиб олиш санасидаги чет эл валютасидаги суммаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади.


17. Корхона устав капиталига улуш ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати, агарда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, корхона муассислари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси асосида тан олинади.


18. Корхона томонидан бошқа шахслардан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) ва давлат субсидияси ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, агарда жорий қиймат ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозорни ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлса, ишончли ҳисобланган жорий қиймат бўйича аниқланади. Ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг бошланғич қиймати номинал қиймат бўйича ёки агарда номоддий активни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлар мавжуд бўлса, уларнинг суммаси бўйича аниқланади.


19. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай номоддий активга айирбошлаш йўли билан олинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг қолдиқ қийматига тенг.

Номоддий актив қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда худди шундай номоддий активга алмаштириш йўли билан харид қилинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг.


20. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда худди шундай бўлмаган номоддий активга айирбошлаш йўли билан олинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг қолдиқ қийматига тенг.

Номоддий актив қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда худди шундай бўлмаган номоддий активга алмаштириш йўли билан харид қилинган номоддий активнинг бошланғич қиймати берилган номоддий активнинг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг.

21. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати деб корхона томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган қимматликларнинг қиймати тан олинади. Корхона томонидан берилган ёки бериладиган мавжуд қимматликларнинг жорий қиймати корхонанинг таққослаш шарти билан шунга ўхшаш мавжуд бойликлари жорий қийматини белгилайдиган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Корхона томонидан берилган ёки бериладиган мавжуд қимматликларнинг жорий қийматини белгилаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича корхона томонидан олинган номоддий активларнинг қиймати шунга ўхшаш номоддий активларнинг таққослаш шарти билан сотиб олинадиган жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


22. Битта умумий суммада сотиб олинган номоддий активларнинг ҳар бирининг бошланғич қиймати ушбу суммани алоҳида номоддий активнинг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш билан белгиланади.


22-1. Мазкур БҲМСнинг 14-бандида назарда тутилган харажатлар амалга оширилган тақдирда, корхона томонидан номоддий активлар объектлари устав капиталига қўйилма ҳисобига текин ёки айирбошлаш асосида қабул қилинганда номоддий активнинг таннархи ушбу харажатлар суммасига ошади.

23. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қиймати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва мазкур БҲМСда белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда ўзгартирилмайди.

24. Номоддий актив дастлаб тан олингандан сўнг молиявий ҳисоботда жамланган амортизация айирилган ҳолда бошланғич қиймат (қолдиқ қиймат) бўйича ёки қайта баҳоланган қиймат (мумкин бўлган муқобил усул) бўйича акс эттирилади.

Номоддий активни дастлаб тан олингандан сўнг молиявий ҳисоботда акс эттиришда қўлланадиган усул мажбурий тартибда корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши керак.


4-§. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

^ КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР

25. Номоддий активларнинг бошланғич қиймати дастлаб мўлжалланган келгусидаги иқтисодий фойдани оширишга имкон берадиган, ушбу номоддий активларни такомиллаштириш ва уларнинг имкониятлари ва фойдали хизмат муддатини ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасига оширилади.

26. Корхона активнинг фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган кутилиши мумкин бўлган иқтисодий шароитлар ҳақидаги раҳбариятнинг жуда яқинлаштирилган баҳосини ифодаловчи асосланган ва тасдиқланган тахминидан фойдаланган ҳолда келгусидаги иқтисодий фойда олиш эҳтимолини баҳолайди.


^ 5-§. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ ҚАЙТА БАҲОЛАШ

27. Номоддий активларни қайта баҳолаш - номоддий активларнинг баланс (тиклаш) қийматини жорий бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.

28. Корхона қайта баҳолашни агарда жорий қийматни фаол бозор маълумотлари асосида аниқ белгилаш мумкин бўлган шартларда қайта баҳолаш санасидаги жорий қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга ошириши мумкин.

Қайта баҳолашни етарлича мунтазамлик билан амалга ошириш лозим, токи баланс (тиклаш) қиймати баланс ҳисоботини тузиш санасидаги бозор қийматидан фарқ қилмасин.

Номоддий активни қайта баҳолаш чоғида ушбу қайта баҳоланаётган актив тааллуқли бўлган бир турдаги номоддий активларнинг барча гуруҳи қайта баҳоланиши керак, бундай активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.

Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда жорий (тиклаш) қиймати бўйича акс эттирилади.

29. Номоддий активнинг жорий қийматини номоддий активнинг ушбу тури бўйича фаол бозор нархлари асосида белгилаш мумкин.

Агар илгари қайта баҳоланган номоддий активнинг жорий қийматини фаол бозор маълумотлари асосида бошқа белгилаш мумкин бўлмаса, номоддий активнинг баланс қиймати жамланган амортизация чегирилган ҳолда, фаол бозор маълумотлари асосида унинг охирги қайта баҳоланган санадаги тиклаш қиймати бўлиши керак.

30. Номоддий активларни қайта баҳолашда жорий қийматни ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун корхонанинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:

а) тайёрловчи фирмалар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда ваколатхоналаридан ёзма шаклда олинган худди шундай номоддий активга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;

б) қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва номоддий активларни харид қилиш санасига Марказий банк курсларининг нисбати сифатида аниқланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санасига ЭАВда номоддий активларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда);

в) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётлар ва шу кабиларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

г) тегишли номоддий активнинг қиймати тўғрисида баҳоловчининг ҳисоботи.

31. Номоддий активларнинг бошланғич (тиклаш) қийматини қайта баҳолаш чоғида уларнинг қайта баҳолаш санасидаги жамланган амортизацияси номоддий активларнинг бошланғич (тиклаш) қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинчалик амортизацияни ҳисоблаш қайта баҳоланган (тиклаш) қийматидан амалга оширилади. Қайта баҳолаш индекси номоддий активнинг жорий қийматини унинг бошланғич қийматига бўлиш йўли билан аниқланади.

32. Қайта баҳолаш натижасида номоддий активларнинг қўшимча баҳоланган суммаси резерв капитали таркибига "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётига ўтказилади.

Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар қийматининг камайиш суммаси аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган ушбу объектнинг қўшимча баҳолаш суммаси чегарасида "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти бўйича резерв капиталини камайтиришга олиб борилади. Объект қийматининг камайиш суммасининг унинг қўшимча баҳолаш суммасидан юқориси бошқа операцион харажатларга киритилади.

33. Номоддий активларнинг қайта баҳолаш натижалари номоддий активларни қайта баҳолаш амалга оширилган жорий даврда молиявий ҳисоботда акс эттирилади.


^ 6-§. ХАРАЖАТНИ АКС ЭТТИРИШ

34. Номоддий активни харид қилиш ёки барпо этишга тааллуқли бўлган, номоддий актив таърифини қаноатлантирмайдиган ёки ушбу БҲМСнинг 6-бандида кўрсатилган шартларга жавоб бермайдиган харажатлар пайдо бўлган ҳисобот даврида харажат сифатида акс эттирилиши керак.

35. Номоддий активларга тааллуқли бўлган, дастлаб давр харажатлари сифатида акс эттирилган харажатлар кейинги даврларда актив сифатида акс эттирилмаслиги керак.

36. Номоддий активларни фойдаланиш учун яроқли ҳолатда тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусидаги иқтисодий фойданинг дастлаб белгиланган миқдорини олиш учун амалга оширилган харажатлар ҳисобот даври харажатлари таркибига киритилади.


37. Номоддий активлар билан боғлиқ кейинги харажатлар, агарда:

а) бу харажатлар активларга бевосита алоқадор келгусидаги иқтисодий фойдани кўпайтириш имконини бериш исботи мавжуд бўлмаса;

б) бу харажатлар катта ишонч билан ўлчаниши ва ушбу активга киритилиши мумкин бўлмаса, амалга оширилган ҳисобот даврининг харажатлари сифатида тан олиниши керак.

Ушбу шартларга риоя этилган ҳолда номоддий актив билан боғлиқ кейинги харажатлар унинг баланс қийматига киритилмайди.


^ 7-§. АМОРТИЗАЦИЯНИ ҲИСОБЛАШ

38. Номоддий активларнинг қиймати амортизация ҳисоблаш йўли билан сўндирилади. Амортизацияланадиган қиймат фойдали хизмат муддати мобайнида корхона харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида мунтазам тақсимланади.

39. Номоддий актив бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект номоддий активлар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.

40. Номоддий актив бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасида тўхтатилади.

41. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, номоддий активдан фойдаланишда бевосита ва билвосита чекловлар (масалан: асосий воситалар ва бошқа активларни консервациялаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш) мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

42. Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у тегишли бўлган ҳисобот даврининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


43. Номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация суммалари бухгалтерия ҳисобида алоҳида счётлардаги тегишли суммаларни жамлаш йўли билан акс эттирилади.

44. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини белгилашда қуйидаги омилларни эътиборга олиш лозим:

а) номоддий активнинг кутилаётган фойдали хизмат муддати;

б) ишлаб чиқаришни ўзгартириш ва яхшилаш натижасида ёки мазкур актив томонидан ишлаб чиқарилаёттан маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нисбатан бозор талабларининг ўзгариши натижасида техника жиҳатидан эскириш;

в) активдан фойдаланишдаги юридик ва бошқа чекловлар (масалан, фойдаланиш муддати тугаши билан боғлиқ бўлган чекловлар).

45. Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати корхона томонидан номоддий актив бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш чоғида белгиланади.

Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатини белгилаш қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:

а) патент, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ номоддий активлардан фойдаланиш муддатининг бошқа чекланиши;

б) ушбу объектдан фойдаланиш кўзда тутилаётган муддат, яъни корхона иқтисодий фойда (даромад) олиши мумкин бўлган муддат.

Номоддий активларнинг алоҳида гуруҳлари учун фойдали хизмат муддати ушбу номоддий активдан фойдаланиш натижасида олиниши кутилаётган маҳсулотлар миқдори ёки ишлар ҳажмининг бошқа моддий кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Фойдали хизмат муддатини белгилаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари меъёри беш йил ҳисобида белгиланади.

Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати, агарда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, номоддий актив фойдаланишга тайёр бўлган пайтдан бошлаб корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаслиги лозим.

46. Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади:

а) амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш.

Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация тенг маромда, номоддий активларни фойдали хизмат муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисобланади.

Мазкур усулга кўра номоддий активларнинг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Усул амортизация меъёри фойдали хизмат муддатининг давом этиш вақтига боғлиқлигига асосланган.

Ҳар бир давр учун амортизация ажратмалари суммаси амортизацияланадиган қийматни объектдан фойдаланилган ҳисобот даврларидаги сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ушбу номоддий активнинг амортизацияланадиган қиймати ва фойдали хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

б) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш) усули.

Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилда номоддий активдан фойдаланишдан олинадиган маҳсулотларни ҳисобга олишга асосланган.

Мазкур усул бўйича ҳар йиллик амортизация миқдорини ҳисоблаш учун бутун фойдали хизмат муддатидаги умумий баҳоланган маҳсулотларни ва мазкур муайян йилдаги маҳсулотларни аниқлаш лозим. Маҳсулот сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони ва бошқалар олиниши мумкин.

Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда амортизацияланадиган қийматни номоддий активнинг бутун фойдали хизмат муддатидаги назарда тутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

47. Номоддий активлардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида номоддий активлар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади:

а) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;

б) йиллар суммаси усули (кумулятив усул).

48. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулига кўра амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йили бошидаги номоддий активнинг қолдиқ қийматидан ва мазкур номоддий активнинг фойдали хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган амортизациянинг икки баравар меъёридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули бўйича амортизацияни ҳисоблашда фараз қилинаётган тугатиш қиймати бошланғич (тиклаш) қийматидан чегирилмайди.

49. Йиллар суммаси усулига (кумулятив усулга) кўра ҳар йили амортизация меъёри амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари йиғиндисига бўлиш орқали аниқланади.

Йиллар суммаси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси номоддий активнинг тугатиш қиймати айирилган ҳолда бошланғич (тиклаш) қийматидан ҳамда суратида номоддий активнинг фойдали хизмат муддати охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса - номоддий активнинг фойдали хизмат муддати йиллари сони йиғиндисининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

50. Ҳисобот йили давомида номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъи назар (амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари) йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.

Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси корхона томонидан номоддий активлардан фойдаланиш даври мобайнида тенг маромда ҳисобот йилида ҳисобланади.

51. Номоддий активларнинг ҳар хил турларига (гуруҳларига) нисбатан амортизацияни ҳисоблашнинг турли усуллари қўлланилади. Бунда бир турдаги номоддий активлар бўйича (гуруҳи, тури ва бошқалар бўйича) фақат битта усул қўлланилади.

52. Қўлланиладиган амортизацияни ҳисоблаш усули ва номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини қайта кўриб чиқиш мумкинлиги корхонанинг ҳисоб сиёсатида мажбурий тартибда акс эттирилиши керак.

53. Агар номоддий активлардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий фойдада сезиларли даражада ўзгариш юз берадиган бўлса, амортизацияни ҳисоблаш усули ўзгараётган тамойилни акс эттириш учун шундай ўзгартирилиши керакки, токи юзага келган вазият амортизация усулининг ўзгартирилишини оқласин. Бундай ўзгартиш ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Бунда молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида мазкур ўзгартиш сабаблари ва уларнинг иқтисодий самараси очиб берилиши керак.

54. Агар номоддий активларни яхшилайдиган ва бинобарин, хизмат муддатини узайтирадиган ёки бу муддатни қисқартирадиган амалга оширилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда келгуси даврда активнинг фойдали хизмат муддатининг ўзгариши ёки келгусидаги иқтисодий фойдани олиш шартларининг ўзгариши кутилаётган бўлса, номоддий активнинг фойдали хизмат муддати ҳар бир ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилиши мумкин, шунингдек, агар прогнозлар дастлабки баҳолардан сезиларли даражада фарқ қилса, жорий ва келгуси даврлар учун амортизация суммасини кўпайтириш ёки камайтириш керак.

Номоддий активнинг амортизацияси ўзгартирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб янги амортизация ҳисоблаш усули ва фойдали хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

55. Номоддий активларнинг амортизацияланадиган қийматини ҳисоблашда уларнинг тугатиш қиймати ҳисобга олинади. Тугатиш қиймати унча катта бўлмаган тақдирда, у амортизацияланадиган қийматни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмайди.

Агар тугатиш қиймати сезиларли даражада бўлса, у номоддий активлар харид қилинган санада ёки уларни қайта баҳолаш санасида белгиланади. Тугатиш қиймати номоддий активларнинг хизмат муддати охиридаги тугатиш бўйича кутилаётган харажатларга камайтирилиши керак.

56. Номоддий активнинг тугатиш қиймати қуйидаги ҳолларда нолга тенг деб ҳисобланади:

а) кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида учинчи тараф билан уни сотиб олиш ҳақидаги битим мавжуд бўлмаса;

б) номоддий активнинг тугатиш қиймати фаол бозордаги далиллар билан ишончли белгиланиши мумкин эмаслиги муносабати билан ушбу номоддий актив учун фаол бозор мавжуд бўлмаса ҳамда номоддий активнинг кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида бундай бозорнинг мавжуд бўлиш эҳтимоли бўлмаса.


8-§. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

^ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ОПЕРАЦИЯЛАР ҲИСОБИ

57. Номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ операциялар ҳуқуқ эгаси ва фойдаланувчи ўртасида тузилган, корхонага номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган (масалан, ҳуқуқ эгаси томонидан корхонага товар белгисидан муайян муддат мобайнида, маълум ҳудудда фойдаланиш ҳуқуқи, маҳсулотлар ишлаб чиқариш автоматлаштирилган бошқарувининг технологик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат намуналаридан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларнинг берилиши) лицензия шартномалари (мутлақ, номутлақ, очиқ лицензия), муаллифлик шартномалари (фан, адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланиш мутлақ, номутлақ ҳуқуқини бериш тўғрисидаги), тижорат концессия шартномалари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилган бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

58. Ҳуқуққа эга корхона томонидан номоддий активларга бўлган мутлақ ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда, бошқа фойдаланувчи корхонага фойдаланишга берилган номоддий активлар балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки ҳуқуққа эга корхонанинг бухгалтерия ҳисобида мазкур БҲМСнинг 3-параграфи қоидаларига мувофиқ баҳода акс эттирилади.

Фойдаланишга берилган номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ҳуқуққа эга корхона томонидан амалга оширилади.

59. Фойдаланишга олинган номоддий активлар фойдаланувчи корхона томонидан шартномага киритилган баҳода балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади.

Бунда тақдим этилган номоддий активлар объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун шартномада белгиланган тартиб ва муддатда ҳисоблаб чиқариладиган ва тўланадиган муаллифлик ҳақини қўшган ҳолда, даврий тўловлар кўринишида амалга ошириладиган тўловлар фойдаланувчи корхона томонидан ҳисобот даври харажатларига киритилади, тақдим этилган номоддий активлар объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун муаллифлик ҳақини қўшган ҳолда, қатъий бир марталик тўлов кўринишида амалга ошириладиган тўловлар эса фойдаланувчи корхона томонидан келгуси давр харажатлари сифатида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади ва шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида тегишли ҳисобот даври харажатларига (мақсадига кўра) ҳисобдан чиқарилади.


^ 9-§. ГУДВИЛЛ ҲИСОБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

60. Корхонанинг бозор қиймати корхона томонидан келгусида олиниш эҳтимоли мавжуд бўлган иқтисодий фойда бозори баҳосини акс эттиради. Корхонанинг бозор қиймати билан алоҳида активларнинг баланс қиймати ўртасидаги тафовут исталган пайтда ўз ичига корхонанинг қийматига таъсир этувчи бир қатор омилларни олиши мумкин. Бироқ бундай тафовут ушбу пайтда корхона назорат қилаётган белгиловчи активларнинг қийматини ифодаламайди.

61. Корхонанинг ўзи яратган гудвилл актив сифатида акс эттирилмаслиги керак, чунки у корхонани сотиб олиш пайтида харид қилиш нархи билан мазкур корхонани ташкил қилувчи активларнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги тафовут сифатида юзага келади.

62. Харид қилинган гудвиллнинг миқдори ҳисоб-китоб қилиш йўли билан, харид қилинаётган корхонанинг ҳақиқий қиймати билан уни харид қилиш санасидаги корхона соф активларининг бозор қиймати (барча мажбуриятлар суммаси айирилган ҳолда активларнинг бозор қиймати) ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

63. Гудвилл суммасига келгусидаги иқтисодий фойдани кутиб, харидор томонидан тўланадиган нархга қўшимча сифатида қараш ва алоҳида инвентарь объекти сифатида ҳисобга олиш лозим.

Манфий гудвилл суммасини доимий харидорлар мавжудлиги омили, сифат репутацияси, маркетинг ва сотиш малакаси, иш юзасидан алоқалар, бошқариш тажрибаси, ходимлар малака даражаси ва шу кабилар бўлмаган тақдирда, харидорга тақдим этиладиган нархдан чегирма сифатида кўриш ва муддати кечиктирилган даромадлар (келгуси давр даромадлари) сифатида ҳисобга олиш лозим.


64. Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари унинг фойдали хизмат муддати мобайнида бошланғич қийматини камайтириш йўли билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Гудвилл суммасини ҳисобдан чиқариш даври корхонага келгусидаги иқтисодий фойда тушуми кутилаётган даврнинг энг яхши баҳосини акс эттириши керак. Гудвиллнинг фойдали хизмат муддати дастлаб тан олинган пайтдан бошлаб йигирма йилдан ошмаслиги керак (лекин корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошиб кетмаслиги лозим).

Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари мазкур БҲМСнинг 7-параграфида назарда тутилган тартибда ва усулларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Молиявий ҳисоботда гудвиллнинг қиймати тегишли ҳисобот даврида амалга оширилган ҳисобдан чиқаришларни чегирган ҳолда акс эттирилади.

Манфий гудвилл суммаси сотиб олинган амортизацияланадиган алоҳида активларнинг ўртача тортилган фойдали хизмат муддати мобайнида мунтазамлик асосида корхонанинг молиявий натижаларга асосий фаолиятдан бошқа даромадлар сифатида киритилади.


^ 10-§. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИНГ ЧИҚИБ КЕТИШИ

65. Чиқиб кетадиган номоддий активларнинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилади. Номоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансидан ҳисобдан чиқарилади:

а) тугатиш;

б) сотиш;

в) айирбошлаш;

г) текинга бериш;

д) устав капиталига муассис улуши сифатида бериш;

е) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши чоғида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш;

ж) камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши;


66. Номоддий активларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) номоддий активларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, номоддий активларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланади.

Номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлаш чоғида илгари қайта баҳоланган номоддий активни қўшимча баҳолаш суммаси, яъни мазкур номоддий активни илгариги қўшимча баҳолашлар суммасининг илгариги қийматнинг камайиши суммасидан юқориси бир вақтнинг ўзида “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счёти бўйича резерв капиталини камайтириш билан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган даромад сифатида "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти кредитига олиб борилади.


^ 11-§. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ


67. Корхоналарнинг номоддий активлардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг ҳақиқатда мавжудлигини, балансда номоддий активларни тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта номоддий активларни инвентарлаш ўтказилади.


68. Номоддий активларни инвентарлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) “Инвентарлашни ташкил қилиш ва ўтказиш”да (1999 йил 2 ноябрь, 833-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган тартибда амалга оширилади.

69. Инвентарлаш чоғида аниқланган ортиқча номоддий активлар бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади. Инвентарлаш вақтида камомад факти аниқланган етишмаётган номоддий активлар айбдор шахслар аниқлангунга қадар камомадлар ҳисобга олинадиган счётда акс эттирилади.


^ 12-§. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ

70. Молиявий ҳисобот номоддий активлар учун ҳамда номоддий активларнинг ҳар бир гуруҳига нисбатан қабул қилинган ҳисоб сиёсатини қуйидагилар ҳақида очиб кўрсатиши керак:

а) корхона томонидан номоддий активларнинг (алоҳида гуруҳлари бўйича) фойдали хизмат муддатлари белгиланиши;

б) номоддий активларнинг алоҳида гуруҳлари бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усуллари;

в) корхонада мавжуд бўлган барча номоддий активларнинг ҳисобот даври боши ва охиридаги умумий баланс қиймати ва жамланган амортизация суммаси;

г) келиб тушиши, чиқиб кетиши ва бошқа ҳаракатлари натижасида ҳисобот даври боши ва охирида номоддий активларнинг баланс қийматидаги ўзгаришлар;

д) корхонанинг ўзи томонидан яратилган номоддий активларнинг баланс қиймати.

71. Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ҳам очиб бериши керак:

а) баланс қиймати корхонанинг молиявий ҳисобот учун муҳим ҳисобланган номоддий актив тавсифи, баланс қиймати ва қолган амортизациялаш даври;

б) эгалик қилиш ҳуқуқида чекловлар мавжуд бўлган номоддий активларнинг умумий баланс қиймати, шунингдек мажбуриятлар бўйича кафолат сифатида берилган номоддий активларнинг умумий қиймати;

в) амортизация ҳисобланмайдиган номоддий активлар тавсифи ва баланс қиймати ҳамда амортизация ҳисобланмаслиги сабаблари.

72. Номоддий активлар моддаларининг қайта баҳоланган қийматларини акс эттиришда қуйидаги ахборотлар очиб берилиши керак:

а) жорий қиймат белгиланган асос;

б) қайта баҳолаш ҳақиқий санаси;

в) номоддий активларнинг ҳар бир гуруҳи учун, бунинг сабаблари билан бирга уларнинг жорий бозор қийматини аниқ белгилаш мумкин бўлмаган активларнинг баланс қиймати;



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации