Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Дата04.07.2013
Размер161.15 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 24 апрелда 1946-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2009 йил 6 апрелдаги

41-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


6-СОНЛИ БҲМС


ИЖАРА ҲИСОБИ


Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда), "Лизинг тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон, 108-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 3-сон, 63-модда) асосан, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур БҲМСнинг мақсади бўлиб, ижара операцияларини бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда акс эттиришнинг ягона услубий асосини белгилаш ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМС қуйидаги объектлар ва операцияларга қўлланилмайди:

а) табиат ресурслари, шу жумладан нефть, табиий газ ва бошқа қайта тикланмайдиган ресурсларни қидирув ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижара келишувлари;

б) интеллектуал мулк объектлари бўйича лицензия келишувлари.


2-§. МАЗКУР БҲМСДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

^ АСОСИЙ АТАМАЛАР


3. Ижара - келишувга биноан бир томон (ижарага берувчи) бошқа томонга (ижарага олувчига) ҳақ эвазига вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки келишилган муддат давомида мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини беришдир.


4. Ижара субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) ижарага берувчи - мулкнинг эгаси ёки қонунчиликка мувофиқ ёки мулкдор томонидан мулкни ижарага бериш учун ваколатланган шахслар;

б) ижарага олувчи (ижарачи) - ижара шартномаси асосида мулкни ижарага олувчи юридик ва жисмоний шахслар.


5. Мазкур БҲМС мақсадларига кўра ижара қуйидагиларга ажратилади:

а) молиявий ижара (лизингни қамраб олган ҳолда);

б) оператив ижара.


6. ^ Молиявий ижара - мулкни (молиявий ижара объектини) шартномага биноан ўн икки ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини беришда юзага келадиган ижаравий муносабатлар. Бунда молиявий ижара шартномаси қуйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак:

молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулки бўлиб ўтиши;

молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камроғини ташкил қилиши;

молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий ижара объектини ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ва бунда ижара муддатининг бошида ушбу ҳуқуқнинг сотилишига асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши;

молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара тўловларининг дисконтланган жорий қиймати, молиявий ижара объектини ижарага бериш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлиши.


7. ^ Оператив ижара - молиявий ижара шартномаси ҳисобланмайдиган мулкий ижара шартномасига биноан мулкни вақтинчалик эгалик қилишга ва фойдаланишга ёки фойдаланишга бериш.


8. Лизинг - молиявий ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизингга берувчи) иккинчи тарафнинг (лизингга олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизингга олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси мазкур БҲМСнинг 6-бандида келтирилган шартлардан бирига жавоб бериши керак.


9. Лизинг субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) лизингга берувчи - лизинг шартномаси бўйича лизингга олувчига келгусида бериш мақсадида лизинг объектини мулк қилиб сотиб олувчи шахс;

б) лизингга олувчи - эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини олаётган шахс;

в) сотувчи - лизингга берувчига лизинг объектини сотаётган шахс.


10. ^ Ижара (лизинг) объектлари - истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай буюмлар, шу жумладан, корхоналар, мулкий комплекслар, алоҳида бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулклар (муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган мол-мулклар бундан мустасно).


11. ^ Иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг) - ижарачи (лизингга олувчи) ижарага (лизингга) берувчининг розилиги билан, ижарага (лизингга) берувчининг олдида ижара (лизинг) шартномаси юзасидан жавобгарликни сақлаган ҳолда ижарага олинган мулкни (лизинг объектини) бошқа шахсга иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг)га топширадиган шартнома муносабати.


12. ^ Ижаранинг (лизингнинг) бошланиш муддати - ижара шартномасининг шартларига мувофиқ ижарачи ижарага олинган ижара объектига эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишни бошлаган сана. Бу ижарани (лизингни) дастлабки (бошланғич) тан олиш санаси (яъни, ижарани (лизингни) амалга ошириш натижасида тегишли актив ва мажбуриятларнинг тан олиниши).


13. ^ Ижара (лизинг) муддати - бекор қилинмайдиган ижара (лизинг) келишуви амал қиладиган давр, шунингдек ҳар қандай кейинги даврлар бўлиб, бу даврлар мобайнида ижарачи (лизингга олувчи) ижара (лизинг) шартномаси тузилганда айтиб ўтилганидек, мазкур келишувни узайтириши мумкин.


14. ^ Ижара (лизинг) тўлови - тузилган ижара (лизинг) шартномаси асосида ижарачи (лизингга олувчи) томонидан ижарага (лизингга) берувчига тўлаб берадиган сумма.


15. Ижарага (лизингга) берувчининг фоизли даромади - ижара (лизинг) тўловлари билан қопланадиган лизинг объекти қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган, ижара (лизинг) тўловларининг қисмидир.


16. ^ Ижара (лизинг) объектларининг жорий қиймати - ижара (лизинг) объектининг муайян бир санадаги бозор баҳолари бўйича қиймати ёки мазкур ижара (лизинг) объектини сотиб олиш учун ёки ушбу битимни амалга оширишни хоҳловчи бир-бирига боғлиқ бўлмаган хабардор томонлар ўртасидаги мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма.


17. ^ Кафолатланган қолдиқ қиймат - ижара (лизинг) шартномасининг бошланишида аниқланган ижара (лизинг) объекти қийматининг бир қисми бўлиб, ижарачи (лизингга олувчи) томонидан ёки унга боғлиқ учинчи тараф томонидан кафолатланади (мажбурият сифатида беркитилади).


18. ^ Кафолатланмаган қолдиқ қиймат - ижара (лизинг) объекти қийматининг бир қисми бўлиб, (ижара (лизинг) шартномасининг бошланишида аниқланган), унинг сотилишини ижарага берувчи (лизингга берувчи) кафолатламайди ёки у ижарага берувчи (лизингга берувчи) билан боғлиқ тараф томонидангина кафолатланади.


19. ^ Минимал ижара (лизинг) тўловлари - ижарачи (лизингга олувчи) томонидан ижара муддати давомида тўланадиган ижара (лизинг) тўловлари ва ижара (лизинг) объектининг кафолатланган қолдиқ қиймати суммаси.


20. Дисконтлаш - келажакда аниқ бир вақтда олиниши кутилаётган пул маблағларининг жорий эквивалентини аниқлаш.


21. Дисконт ставкаси - турли хил вақтдаги даврларга тегишли бўлган пул маблағлари суммасини бир пайтга келтириш учун фойдаланадиган ставка.


22. ^ Минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати - ижара (лизинг) шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси ёки қарз капиталининг ўсиб борувчи фоиз ставкасига тенг дисконт ставкаси бўйича тузатилган ижара (лизинг) муддатининг бошланишидаги минимал ижара (лизинг) тўловларининг жорий қиймати.


23. ^ Ижара (лизинг) шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси - ижара (лизинг) муддатининг бошланишида ижара (лизинг) объектининг жорий қиймати билан минимал ижара (лизинг) тўловлари ва кафолатланмаган қолдиқ қиймати суммаси йиғиндисининг дисконтланган қийматининг тенг бўлишини таъминлайдиган дисконт ставкасидир.


24. Қарз капиталининг ўсиб борувчи фоиз ставкаси - бу худди шундай ижара (лизинг) шартномаси учун ижарачи (лизингга олувчи) тўлаши лозим бўлган фоиз ставкаси ёки (агар ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаса) ижарачи (лизингга олувчи) ижара (лизинг) муддати бошланишида мол-мулкни (худди шундай муддатга ва шунга ўхшаш таъминот билан) сотиб олиш учун зарур бўлган маблағларни қарзга олишда қабул қиладиган ставка ёки агарда уларни аниқлаш имконияти бўлмаса, ижара (лизинг) муддатининг бошланишидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий қайта молиялаштириш ставкаси.


^ 3-§. МОЛИЯВИЙ ИЖАРА ҲИСОБИ


25. Молиявий ижарада молиявий ижара объектига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча рисклар ижарачига (лизингга олувчига) ўтказилади. Бунда, лизинг бўйича ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг олувчига бу мол-мулкни топшириш пайтида ўтади. Ижарачининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида молиявий ижара актив ва мажбурият сифатида молиявий ижара муддати бошланишидаги молиявий ижара объектининг жорий қиймати ёки минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича, агар у паст бўлса, тан олиниши лозим.


26. Агар ижарачи (лизингга олувчи) ижара (лизинг) объектини уни сотиб олиш санасидаги жорий қийматидан паст нархда сотиб олмоқчи бўлган ҳолларда, минимал ижара (лизинг) тўловлари барча ижара (лизинг) муддати давомидаги ижара (лизинг) тўловлари ва ижара (лизинг) шартномасида кўзда тутилган ижара (лизинг) объектини сотиб олиш суммасидан ташкил топади.


27. Минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қийматини ҳисоблашда дисконтлайдиган омил бўлиб молиявий ижара шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси ҳисобланади, агарда уни аниқлаш имконияти бўлса, акс ҳолда ижарачининг (лизингга олувчининг) қарз капитали бўйича ўсиб борувчи фоиз ставкасидан фойдаланилади.


28. Молиявий ижарада, ижара (лизинг) тўловлари ижарага берувчи (лизингга берувчи)га молиявий ижара объекти қийматининг ижарачи (лизингга олувчи) томонидан қопланишидан ҳамда ижарага берувчи (лизингга берувчи)нинг фоизли даромадидан иборат бўлади.


29. Молиявий ижара муддатининг бошланиш пайтида ижарачи (лизингга олувчи) ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) ижара (лизинг) тўловларини тўлаш жадвалини (тартибини) келишиб олади ва унда ижарага (лизингга) берувчининг фоизли даромади, молиявий ижара объектининг қийматини қоплаш бўйича мажбуриятлар ва уларнинг молиявий ижара муддати давомида тақсимланиши кўрсатилади.


30. Молиявий ижара бўйича фоизлар молиявий ижара шартномаси муддати давомида даврлар бўйича тақсимланган бўлиши ва ҳар бир даврда қопланмаган мажбуриятлар қолдиғига доимий фоиз ставкасини ўрнатиш мақсадида ижара (лизинг) тўловларини тўлаш жадвали (тартиби)да акс эттирилиши керак.


31. Ижарачи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини сотиб олиш, етказиб бериш ёки белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар молиявий ижара объектининг қийматига қўшилади.


32. Ижарачининг (лизингга олувчининг) молиявий ижара объектини яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш ва шунга ўхшаш бошқа) харажатлари молиявий ижара объекти қийматини кўпайтирувчи капитал қуйилмалар сифатида акс эттирилади.

Корхонани ижарага олиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатидан қатъи назар, ижарага олинган мол-мулкни ажратиб бўлмайдиган тарзда яхшилаш қийматини олишга ҳақли.

Агар молиявий ижара объекти, ижарага (лизингга) берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки шартнома бекор қилингач, ижарачи (лизингга олувчи) ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, агарда молиявий ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса.

Ижарага (лизингга) берувчининг рухсатисиз амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилашга сарфланган маблағлар (қўйилмалар) ва уларни молиявий ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имконияти бўлмаса, молиявий ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, улар ижарага (лизингга) берувчига текинга ўтади, агарда молиявий ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса. Бироқ, агарда уларни молиявий ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса ва агар ижарага (лизингга) берувчи уларнинг қийматини тўлашга рози бўлмаса, бундай ҳолларда ижарачи (лизингга олувчи) уларни ажратиб олиши мумкин.


33. Молиявий ижарада ҳар бир ҳисобот даври учун молиявий ижара объекти бўйича амортизация ажратмаси каби харажатлар юзага келади. Молиявий ижара объектлари бўйича амортизацияни ҳисоблаш ижарачи (лизингга олувчи) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) "Асосий воситалар"га (2004 йил 20 январь, рўйхат рақами 1299 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) мувофиқ амалга оширилади.


34. Ижарачи (лизингга олувчи) молиявий ижара шартномаси муддати тугагандан кейин молиявий ижара объектига мулкий эгалик қилиш ҳуқуқини олишига ишончи бўлмаса, у ҳолда у қуйидагилардан қайси бири қисқалигидан келиб чиқиб: молиявий ижара шартномаси муддати давомида ёки молиявий ижара объектининг хизмат қилиш муддати давомида тўлиқ амортизация қилиши мумкин.


35. Ижарачининг (лизингга олувчининг) аниқ бир даврдаги молиявий ижара объекти бўйича амортизация ажратмаси ва молиявий харажатлари (молиявий ижара бўйича фоизлари) суммаси мазкур даврда тўланиши лозим бўлган ижара (лизинг) тўловлари суммасига тенг бўлмаслиги мумкин.


36. Молиявий ижара объектини ҳар йили қайта баҳолаш ижарачи (лизингга олувчи) томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


37. Молиявий ижара шартномаси тугатилганда ижарачи (лизингга олувчи) томонидан молиявий ижара объектини қайтариш муносабати билан балансдан чиқариш, молиявий ижара шартномасига мувофиқ молиявий ижара тўхтатилган санадаги молиявий ижара объектининг қопланмаган қиймати суммаси бўйича амалга оширилади.

Молиявий ижара объектининг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) молиявий ижара объектининг қолдиқ (баланс) қиймати билан ижара (лизинг) тўловлари жадвали (тартиби) бўйича қолган қарз ўртасидаги фарқ сифатида молиявий ижара объектининг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Молиявий ижара объектининг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар)ни аниқлаганда, олдинги қайта баҳолашлардаги молиявий ижара объекти қийматининг кўпайган қолдиқ суммаси, яъни, олдинги баҳолашлардаги қийматининг кўпайиш суммасининг олдинги баҳолашлардаги қийматининг камайиш суммасидан ортган қисми молиявий ижара объектининг чиқиб кетишидан кўрилган даромад таркибига қўшилади ва бир вақтнинг ўзида "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти бўйича резерв капиталини камайтиради.


38. Ижарага (лизингга) берувчининг бухгалтерия ҳисобида молиявий ижара актив (дебиторлик қарзи) сифатида молиявий ижара муддати бошланишидаги молиявий ижара объектининг жорий қиймати ёки минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича, агар у паст бўлса, тан олиниши лозим.


39. Ижарага (лизингга) берувчининг фоизли даромади молиявий ижара шартномаси муддати давомида даврлар бўйича тақсимланган бўлиши ва молиявий ижара шартномасининг ҳар бир даврида қопланмаган мажбуриятлар қолдиғига доимий фоиз ставкасини ўрнатиш мақсадида ижара (лизинг) тўловларини тўлаш жадвали (тартиби)да акс эттирилиши керак.


40. Ижарага (лизингга) берувчи томонидан амалга оширилган ва молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарачи (лизингга олувчи) томонидан қопланадиган молиявий ижара объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар молиявий ижара объектининг қийматига қўшилади. Бунда, агар молиявий ижара шартномасига мувофиқ юқоридаги харажатлар ижарачи (лизингга олувчи) томонидан қопланмайдиган бўлса, улар юзага келган пайтдаги тегишли ҳисобот даври харажатлари сифатида тан олинади.


41. Молиявий ижара объектини бериш (олиш) пайтида ижарага (лизингга) берувчининг фоизли даромади (ижарачининг (лизингга олувчининг) молиявий ижара фоизи бўйича харажатлари) бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Бунда ижарага (лизингга) берувчининг фоизли даромади ва ижарачининг (лизингга олувчининг) молиявий ижара фоизи бўйича харажатлари, пулни тўлаш вақти ва келиб тушишидан қатъи назар, тегишли ҳисобот даврларида ижара (лизинг) тўловларини тўлаш жадвали (тартиби)га мувофиқ ҳисобланади.


42. Молиявий ижара объектлари берилаётганда, ижарага (лизингга) берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан унинг бошланғич қиймати (агар берилаётган объект ишлатилмаган бўлса) ёки қолдиқ қиймати (агар объект берилишига қадар ишлатилган бўлса) ўртасидаги фарқ, резерв капиталининг "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида қайд қилинган молиявий ижара объектларини қайта баҳолашлар натижасини, яъни, мазкур молиявий ижара объектини олдинги баҳолашлардаги қийматининг кўпайиши суммасининг олдинги баҳолашлардаги қийматининг камайиш суммасидан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда, тузатишлар киритилгандан сўнг кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижара (лизинг) тўловларининг ҳисобланишига қараб бир меъёрда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари (бошқа операцион харажатлари)га олиб борилади.


43. Ижарага берувчи томонидан молиявий ижара шартномаси тугатилганда молиявий ижара объектини кирим қилиш молиявий ижара шартномасига мувофиқ молиявий ижарани тугатиш кунидаги қарздорлик (дебитор қарздорлик) суммаси бўйича амалга оширилади.


44. Лизинг объекти лизингга олувчининг кредити (қарзи) ҳисобидан олинаётган ҳолларда, аниқ бир лизинг объектига нисбатан лизингга берувчининг кредитори ва лизингга олувчи сифатида бир шахс иштирок этишига йўл қўйилмайди.


45. Ижарага берувчи ижара (лизинг) объектини бўлғуси фойдаланувчидан кейинчалик уни худди шу шахсга ижарага (лизингга) бериш учун сотиб олган ҳолларда, ижарачи ва сотувчи бир шахс бўлишига йўл қўйилади.


^ 4-§. ОПЕРАТИВ ИЖАРА ҲИСОБИ


46. Оператив ижарада, ижара объектига эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган барча рисклар ижарачига ўтмайди ва шунинг учун оператив ижара шартномаси бўйича олинган ижара объектлари ижарачининг балансида ҳисобга олинмаслиги лозим.


47. Оператив ижара объекти ижарачи томонидан балансдан ташқари счётларда оператив ижара шартномасида кўрсатилган қийматда, ижарага берувчида эса - асосий воситалар таркибида баланс счётларида ҳисобга олинади.


48. Оператив ижарада ижарачи томонидан ҳисобланган ва тўланадиган ижара тўловлари, уларнинг фойдаланиш мақсадига қараб маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархига ва (ёки) давр харажатларига олиб борилади.


49. Ижарага берувчининг оператив ижара объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлари (амортизация ажратмалари, суғурталаш, капитал ва жорий таъмирлаш, оператив ижара объектлари билан боғлиқ солиқлар ва бошқа харажатлар) ушбу харажатлар юзага келган ҳисобот даврининг жорий харажатлари сифатида тан олинади.


50. Оператив ижарада ҳисобланган ва ижарага берувчи томонидан олинадиган ижара тушумлари даромад сифатида тан олинади.


51. Оператив ижара шартномасида ижара объекти, ижара муддати тугаши ёки тугамасидан, агарда шартномада шартлашилган сотиб олиш нархининг барчаси ижарачи томонидан тўланганда, ижарачининг мулкига ўтиши кўзда тутилиши мумкин.

Агар шартномада ижара объектини сотиб олиш кўзда тутилмаган бўлса, у томонларнинг қўшимча келишуви билан ўрнатилиши мумкин, унда ижара объектидан фойдаланиш учун олдин тўланган тўловлар сотиб олиш баҳосида ҳисобга олиниши ҳақида келишиш ҳуқуқига эга.

Ижара муддатининг тугаши ёки унинг тугагунига қадар шартномада кўзда тутилган сотиб олиш нархини ижарачи томонидан тўлиқ киритилган ҳолда ва ижара объектига эгалик қилиш ҳуқуқи унга ўтганда, у бухгалтерия ҳисобида ижарачининг мулки сифатида ҳисобга олиниши шарт.


52. Ижарачининг оператив ижара объектини яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар ўрнатиш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш ва бошқа) харажатлари оператив ижара объекти қийматини кўпайтирувчи капитал қуйилмалар сифатида акс эттирилади.

Агар оператив ижара объекти ижарага берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки оператив ижара шартномаси бекор қилингач, ижарачи ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, агарда оператив ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса.

Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган оператив ижара объектини яхшилашга сарфланган харажатлар (қўйилмалар) ва уларни оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имкони бўлмаса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, улар ижарага берувчига текинга ўтади, агарда оператив ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса. Бироқ, агарда уларни оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса ва агар ижарага берувчи уларнинг қийматини қоплашга рози бўлмаса, бундай ҳолларда ижарачи уларни ажратиб олиши мумкин.


^ 5-§. МАЪЛУМОТЛАРНИ ОЧИБ БЕРИШ


53. Молиявий ҳисоботларда ва унга тушунтириш хатида қуйидагилар очиб берилиши лозим:

а) молиявий ҳисоботни тақдим қилиш санасида ижара (лизинг) объектлари ҳисобланган активлар қиймати тўғрисида маълумотлар. Мазкур ижара мулклари билан боғлиқ бўлган қарздорликларни (дебиторлик ёки кредиторлик) молиявий ва оперативга ажратган ҳолда бошқа қарзлардан алоҳида тан олиниши керак;

б) молиявий ижара бўйича ижара (лизинг) тўловларига тааллуқли мажбуриятларни умумлаштирилган шаклда, уларнинг суммаси ва тўлаш даври тўғрисидаги маълумотларни келтирган ҳолда;

в) салмоқли молиявий чекловлар, молиявий ижарани қайта тиклаш ҳуқуқлари, молиявий ижара объектларини харид қилиш ва молиявий ижара билан боғлиқ бўлган бошқа кутилмаган (тасодифий) ҳолатлар бўйича маълумотлар;

г) ҳар бир молиявий ҳисоботни тузиш санасига ижара (лизинг) тўловларининг қолдиқ суммаси ва ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) даромади ҳамда молиявий ижара объектининг кафолатланган қолдиқ қиймати;

д) молиявий ижара даври учун қопланмаган мажбурият қолдиғига доимий фоиз ставкасини олиш учун ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) даромади (молиявий ижара бўйича фоизлар)ни тақсимлашда фойдаланиладиган усул;

е) молиявий ҳисоботни тузиш санасига иккиламчи ижара (иккиламчи лизинг)дан олиниши кутилаётган келгуси ижара (лизинг) тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотлар;

ж) ижара шартномасининг муҳим шартларининг умумий тавсифи.



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 7 апрелда 1937-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации