Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Дата04.07.2013
Размер239.31 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 20 январда 1299-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2003 йил 9 октябрдаги

114-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


5-СОНЛИ БҲМС


АСОСИЙ ВОСИТАЛАР


Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандартнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида хўжалик юритувчи субъектга (бундан буён - корхона) тегишли бўлган асосий воситалар ҳисоби услубиятини белгилаш ҳисобланади.


2. Асосий воситаларни ҳисобга олишда уларни актив сифатида тан олинган пайтини белгилаш, мазкур активларга нисбатан қўлланиладиган уларнинг баланс қийматини ва амортизацияни ҳисоблаш усулларини белгилаш, шунингдек асосий воситаларнинг баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни ва уларнинг чиқиб кетиши ҳисобига молиявий натижаларни белгилаш ва ҳисобга олиш асосий қоидалар ҳисобланади.


3. Мазкур стандартда қўлланиладиган атамалар:


а) асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар;


б) амортизацияланадиган қиймат - молиявий ҳисоботларда фараз қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси;


в) амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси;


г) фойдали хизмат муддати - корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;


д) бошланғич қиймат - тўланган ва қопланмайдиган солиқларни (йиғимларни), шунингдек активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича ҳақиқатда қилинган харажатларнинг қиймати;


е) жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;


ж) қолдиқ (баланс) қиймат - жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати;


з) тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз қилинаётган суммаси.


4. Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга жавоб берадиган моддий активлар киритилади:


а) бир йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати;

б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикаси (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.


Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди:

а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига ишлаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар);

б) махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар;

в) кўрпа-тўшак анжомлари;

г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва бошқалар);

д) ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар;

е) тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул иншоотлар) мосламалар ва қурилмалар;

ж) камида бир йиллик фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар;

з) ов қуроллари (траллар, тўрлар, қармоқлар, матраплар, мережалар ва бошқалар).

Асосий воситалар таркибида қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона мулкига ўтказилган ер участкалари ҳам ҳисобга олинади.

Кўп йиллик кўчатларга, ерни тубдан яхшилашга, ижарага олинган асосий воситалар объектларига капитал қўйилмалар ҳар йили бутун ишлар мажмуаси якунланган санадан қатъи назар, ҳисобот йилида фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларга тегишли харажатлар суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.


5. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади. Асосий воситаларнинг инвентарь объекти сифатида барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект ёки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида конструктив асосдаги буюм ёхуд бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян вазифаларни бажариш учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи тан олинади. Конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуаси - умумий мосламаларга ва анжомларга, умумий бошқарувга эга, бир пойдеворда қурилган, натижада мажмуага кирувчи ҳар бир буюм ўз вазифасини мустақил равишда эмас, балки фақатгина мажмуа таркибида бажара оладиган бир ёки турли мўлжалдаги битта ёки бир нечта буюмлардир.

Битта асосий воситада турлича фойдали фойдаланиш муддатига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлган ҳолатда ҳар бир бундай объект бухгалтерия ҳисобида алоҳида мустақил инвентарь объекти сифатида тан олинади.

Иккита ёки бир нечта корхона мулкида бўлган асосий воситалар объекти ҳар бир корхона томонидан умумий мулкдаги унинг улушига тенг миқдорда асосий воситалар таркибида акс эттирилади.


6. Асосий воситалар актив сифатида тан олинади, агар:

а) корхонага келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий фойда келиб тушишига ишонч бўлса;

б) актив қийматини аниқ баҳолаш мумкин бўлса.


2-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ КЕЛИБ ТУШИШИ


7. Келиб тушадиган асосий воситалар объектининг қиймати корхона балансига киритилиши лозим.


8. Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади:

а) капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш;

б) олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;

в) устав сармоясига таъсисчи улуши кўринишида келиб тушиш;

г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);

д) айирбошлаш;

е) товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш;

ж) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;

и) қиймати белгиланган асосий воситаларга капитал қўйилмалар;

к) асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш.


9. Асосий воситалар актив сифатида тан олинганда улар бошланғич қиймат бўйича баҳоланади.


3-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БАҲОЛАШ


10. Асосий воситалар бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади.


11. Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:

а) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;

б) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

в) божхона божлари ва йиғимлари;

г) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);

д) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;

е) асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

ж) асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;

з) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;

и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.


12. Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб асосий воситаларнинг мазкур объектларини тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади.

Қурилиш даврида қурилиш учун олинган узоқ муддатли кредит бўйича ҳисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади.


13. Харид қилиш чоғида қиймати хорижий валютада ифодаланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати мазкур стандартнинг 11-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича суммани хорижий валютада ҳисоблаб ўтказиш йўли билан сўмда белгиланади.


14. Корхона устав сармоясига улуш ҳисобидан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, корхона муассислари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси тан олинади.


15. Корхона томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб мазкур стандартнинг 11-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги уларнинг жорий қиймати тан олинади.


16. Тайёр маҳсулот таркибидан асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) мувофиқ белгиланадиган уларнинг ишлаб чиқариш таннархига тенг бўлади.


17. Товар-моддий захиралар таркибидан (тайёр маҳсулотлардан ташқари) асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 27 августда 44-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сон БҲМС) “Товар-моддий захиралар”га (рўйхат рақами 486, 1998 йил 28 август, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) мувофиқ белгиланадиган уларнинг баланс қийматига тенг бўлади.


18. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айирбошлаш йўли билан олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати ўтказилган асосий воситалар объектининг қолдиқ қийматига тенг.

Асосий воситалар қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда алмаштириш йўли билан харид қилинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати ўтказилган асосий воситалар объектининг айирбошланиш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг.


19. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб корхона томонидан ўтказилган ёки ўтказилиши лозим бўлган қимматликларнинг қиймати тан олинади. Корхона томонидан ўтказилган ёки ўтказиладиган мавжуд бойликларнинг қийматини корхона таққослаш шарти билан шунга ўхшаш мавжуд бойликлар қийматини белгилайдиган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Корхона томонидан ўтказилган ёки ўтказиладиган мавжуд бойликларнинг қийматини белгилаш имконияти бўлмаган тақдирда, мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича корхона олган асосий воситаларнинг қиймати шунга ўхшаш асосий воситалар объектларини таққослаш шарти билан сотиб олинадиган қийматдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


20. Мажбуриятлари умумий суммада ифодаланган асосий воситалар объектларининг бошланғич қиймати мазкур суммани асосий воситаларнинг алоҳида объектининг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш билан белгиланади.


21. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган қиймати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва мазкур стандартда белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда ўзгартирилмайди.

Бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ўзгартиришга асосий воситаларнинг тегишли объектлари қуриб битказилган, қўшимча жиҳозланган, реконструкция қилинган, замонавийлаштирилган, техник қайта қуроллантирилган, қисман тугатилган ва улар қайта баҳоланган ҳолатларда рухсат этилади.

Қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, замонавийлаштириш ишларига асосий воситалар объектининг технологик ёки хизмат мўлжалининг ўзгариши, оширилган ишлар кўлами ва сифатни янада яхшилашга доир бошқа ҳолатлар туфайли қилиниши лозим бўлган ишлар киритилади.

Реконструкция қилиш ишларига ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида асосий воситаларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган мавжуд асосий воситалар объектларини қайта қуриш киритилади.

Техник қайта қуроллантиришга илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни замонавийлаштириш ва уларни янгилари, унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан алмаштириш асосида асосий воситалар ва уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси киради.


4-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

^ КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР


22. Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар асосий воситалардан фойдаланишдан келгусида иқтисодий фойда олишни ошириш шартларида уларнинг бошланғич қийматини оширади. Келгусида олинадиган иқтисодий фойдани оширмайдиган бошқа барча харажатлар улар амалга оширилган даврдаги давр харажатлари сифатида тан олиниши лозим.


23. Асосий воситалар объектларини қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантиришга доир харажатлар, улар тугатилганидан сўнг, агар улар натижасида асосий воситалар объектининг фаолият юритишининг қабул қилинган бошланғич меъёрий кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва бошқалар) яхшиланса (ошса), бундай объектнинг бошланғич қиймати ҳам ошади.


^ 5-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ ҚАЙТА БАҲОЛАШ


24. Асосий воситаларни қайта баҳолаш - асосий воситалар объектларининг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.


25. Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.

Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳоланиши мумкин (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари бўйича вақти-вақти билан).


26. Асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланган ҳолатларда қайта баҳолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган амортизацияси асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинги ҳисобланадиган амортизация қайта баҳоланган қиймати ҳисобидан амалга оширилади.


27. Асосий воситалар ҳужжатлар бўйича тасдиқланган бозор нархларида индексациялаш ёки бевосита қайта ҳисоб-китоб қилиш йўли билан қайта баҳоланади.

Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар объектини қўшимча баҳолаш суммаси захиравий сармоя таркиби “Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётига ҳисобга киритилади.

Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар объекти нархининг арзонлашган суммаси аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган ушбу объектни қўшимча баҳолаш суммалари доирасида “Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётига захира сармоясининг камайишига киритилади. Объект нархининг арзонлашган суммаси уни қўшимча баҳолаш суммасидан юқори бўлганда бошқа операцион харажатларга киритилади.


28. Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисоботда асосий воситаларни қайта баҳолаш ўтказилган жорий даврда акс эттирилади.

Ҳисобот йилининг дастлабки санасидаги ҳолатга кўра ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижалари аввалги ҳисобот йилидаги молиявий ҳисобот маълумотларига киритилмайди ҳамда ҳисобот йили бошида молиявий ҳисобот маълумотларини шакллантиришда қабул қилинади. Бунда ўтган йил якуни ва ҳисобот йили бошидаги маълумотларнинг мос келмаслиги ҳисобот йилининг дастлабки санасидаги ҳолатга кўра ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаси сифатида тушунтирилади ҳамда жорий даврдаги молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида баён этилади.


^ 6-§. АМОРТИЗАЦИЯНИ ҲИСОБЛАШ


29. Асосий воситалар қиймати амортизацияни ҳисоблаш йўли билан сўндирилади. Амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида субъект харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида мунтазам тақсимланади.


30. Асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.


31. Асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасида тўхтатилади.


32. Асосий воситалар объектини фойдали ишлатиш муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказиш, шунингдек уни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техник қайта қуроллантириш ҳолатлари бундан мустасно.


33. Асосий воситалар объектлари бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у дахлдор бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


34. Асосий воситалар объектлари бўйича ҳисобланган амортизация суммалари бухгалтерия ҳисобида тегишли суммаларни алоҳида счётда жамлаш йўли билан акс эттирилади.


35. Ер участкаларига амортизация ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди:

а) маҳсулдор қорамоллар;

б) кутубхона фондлари;

в) ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган фондлар;

д) музей қимматликлари;

е) архитектура ва санъат ёдгорликлари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;

з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.


36. Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш орқали ҳисобланади:

а) амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш.

Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация тенг маромда, асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисобланади.

Мазкур усулга кўра асосий воситалар объектининг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Усул амортизация меъёри фойдали хизмат муддатининг фаолиятига боғлиқлигига асосланган. Ҳар бир давр учун амортизация ажратмалари суммаси амортизацияланадиган қийматни объектдан фойдаланилган ҳисобот даврларидаги сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг бошланғич (тиклаш) қийматидан келиб чиқиб, мазкур объектнинг тугатиш қийматини ва фойдали ишлатиш муддатини айирган ҳолда, белгиланади;

б) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули).

Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилдаги асосий воситалар объектининг маҳсулотларини ҳисобга олишга асосланган.

Мазкур усул бўйича ҳар йиллик амортизация ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш учун бутун фойдали ишлатиш муддатидаги умумий баҳоланган маҳсулотлар йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги маҳсулотларни аниқлаш лозим. Маҳсулот сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони, ўтиб бўлинган тонна-километрлар сони ва бошқалар олиниши мумкин.

Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда тугатиш қийматини айирган ҳолдаги асосий воситалар объектининг бошланғич (тиклаш) қийматининг асосий воситалар объектини бутун фойдали ишлатиш муддатидаги назарда тутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатан мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


37. Асосий воситалардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида асосий воситалар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади:

а) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;

б) йиллар суммаси усули (кумулятив усул).


38. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули амортизацияни ҳисоблаш даврида амортизацияланадиган актив қийматининг камайишини англатади.

Мазкур усулга кўра тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулидан икки баравар амортизация меъёри мазкур ҳисобот давридаги асосий воситанинг тегишли қолдиқ қийматига кўпайтирилади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули бўйича амортизацияни ҳисоблашда фараз қилинаётган тугатиш қиймати бошланғич (тиклаш) қийматидан чегирилмайди.

Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот йили бошидаги асосий воситалар объектининг қолдиқ қийматидан ва мазкур объектни фойдали ишлатиш муддатига боғлиқ ҳолда ҳисобланган амортизациянинг икки баравар меъёридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


39. Йиллар суммаси усулига (кумулятив усулга) кўра ҳар йили амортизация меъёри амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари суммасига бўлиш орқали аниқланади.

Йиллар суммаси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг тугатиш қиймати айирилган ҳолда бошланғич (тиклаш) қийматидан ҳамда суратида объектни фойдали ишлатиш муддатининг охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса - объектни фойдали ишлатиш муддати йиллари сони суммасининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


40. Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ҳар йиллик амортизация меъёрлари харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқариладиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланган.


41. Ҳисобот йили давомида асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъи назар (амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари), йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.

Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йилида корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиш даври мобайнида тенг маромда ҳисобланади.


42. Асосий воситаларнинг ҳар хил турларига (гуруҳларига) нисбатан амортизацияни ҳисоблашнинг турли усуллари қўлланилади. Бунда бир турдаги асосий воситалар объектлари бўйича (маркаси, тури ва бошқалар бўйича) фақат битта усул қўлланилади.


43. Қўлланиладиган амортизацияни ҳисоблаш усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида мажбурий тартибда акс эттирилади. Корхоналар календарь йили давомида ҳисоб сиёсатини ўзгартирмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сон БҲМС) “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) 56-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


44. Агар асосий воситалардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий фойдада сезиларли даражада ўзгариш юз берадиган бўлса, амортизацияни ҳисоблаш усули ўзгараётган тамойилни акс эттириш учун шундай ўзгартирилиши керакки, токи юзага келган вазият амортизация усулининг ўзгартирилишини оқласин. Бундай ўзгартиш ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Бунда молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида мазкур ўзгартиш сабаблари ва уларнинг иқтисодий самараси очиб берилиши керак.


45. Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати асосий воситалар ҳолатини яхшилайдиган ва, демак, хизмат муддатини узайтирадиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек бу муддатни қисқартирадиган технологик ўзгаришларни ҳисобга олиб, корхона томонидан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.


46. Тугатиш қиймати асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматини ҳисоб-китоб қилишда муҳим таркибий омил ҳисобланади. Тугатиш қиймати муҳим бўлмаган ҳолатда, у амортизацияланадиган қийматни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмайди.

Агар тугатиш қиймати аҳамиятга эга бўлса, у асосий воситаларни харид қилинган сана ёки уларни қайта баҳолаш санасида белгиланади. Тугатиш қиймати асосий воситаларнинг хизмат муддати охирида тугатиш бўйича кутилаётган харажатларга камайтирилади.


^ 7-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ


47. Асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) воситасида амалга оширилади.

Жорий таъмирлаш - асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.

Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.

Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлиқ ажратиб йиғиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш ҳамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир.

Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.


48. Объектни ишчи ҳолатида тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусида олинадиган иқтисодий фойданинг белгиланган бошланғич суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар дахлдор бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилади. Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар объектларининг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади, маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалар объектлари бўйича эса - давр харажатлари таркибига киритилади.


49. Агар битта асосий воситада турлича фойдали ишлатиш муддатига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлса, тиклаш чоғида ҳар бир бундай объектни алмаштириш чиқиб кетиш ва мустақил инвентарь объектини харид қилиш сифатида ҳисобга олинади.


^ 8-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЧИҚИБ КЕТИШИ


50. Чиқиб кетадиган асосий воситалар объектининг қиймати баланс ҳисобидан чиқарилади.


51. Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона баланси ҳисобидан чиқарилади:

а) тугатиш;

б) сотиш;

в) айирбошлаш;

г) текинга бериш;

д) устав сармоясига муассис улуши сифатида бериш;

е) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш;

ж) камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши;

и) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши.


52. Асосий воситалар объекти қисман тугатилган ҳолатда унинг бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизацияси тегишлигича объектнинг тугатилган қисмининг бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизацияси суммасига камайтирилади.


53. Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланади.

Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситалар объектларини қўшимча баҳолаш суммаси, мазкур асосий воситалар объектини илгариги қўшимча баҳолашлар суммасининг илгариги арзонлаштиришлар суммасидан ошиб кетиши “Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счёти бўйича захира сармоясини бирйўла камайтириш билан асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.


^ 9-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ


54. Асосий воситаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ва уларнинг бутлигини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта асосий воситаларни инвентарлаш ўтказилади, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта инвентарланади.


55. Асосий воситаларни инвентарлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) “Инвентарлашни ташкил қилиш ва ўтказиш”да (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.


56. Инвентарлаш чоғида аниқланган ортиқча асосий воситалар объектлари бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади. Инвентарлаш вақтида камомади факти аниқланган етишмаётган асосий воситалар объектлари айбдор шахслар аниқланган кунга қадар камомадлар ҳисобга олинадиган счётда акс эттирилади.


57. Асосий воситаларнинг баланс қиймати уларнинг ҳақиқий (жорий) қийматига мос келмаслиги аниқланган ҳолатда ошириш ёки камайтириш мазкур стандартнинг 27-бандига мувофиқ амалга оширилади.


^ 10-§. АХБОРОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


58. Молиявий ҳисоботда қуйидаги ахборотлар очиб берилиши лозим:

а) асосий воситаларнинг ҳаракатини: киритилиши, чиқиб кетиши, бошланғич қийматнинг ўзгариши, ўзгариш сабабларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даврининг бошидаги ва охиридаги бошланғич (тиклаш) қиймати;

б) асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича амортизацияни ҳисоблашда: амортизацияни ҳисоблашнинг фойдаланиладиган усули, амортизацияланадиган асосий воситаларнинг ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги бошланғич ёки жорий қиймати, ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги жамланган амортизация суммаси;

в) қайта баҳолашни ўтказишда: асосий воситалар ҳар бир турининг ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги жорий қиймати, қайта баҳолашни ўтказишнинг асосланганлиги ва даврийлиги, қайта баҳолашни ўтказиш санаси, қайта баҳолашни ўтказиш усули.


59. Бундан ташқари, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳисобот даври охирида қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ҳам очиб бериш лозим:

а) вақтинчалик фойдаланилмаётган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) ёки жорий қиймати тўғрисида;

б) фойдаланишда бўлган, амортизацияси тўлиқ ҳисобланган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) ёки жорий қиймати тўғрисида;

в) мажбуриятлар бўйича кафолат сифатида гаровга берилган асосий воситаларга мулк ҳуқуқининг мавжудлиги ва чекланганлиги тўғрисида;

г) асосий воситаларни харид қилиш бўйича сўндирилмаган мажбуриятлар тўғрисида;

д) ҳисобот даври охиридаги тугалланмаган қурилиш қиймати тўғрисида;

е) давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида бўлган, фойдаланишга қабул қилинган ва ҳақиқатда фойдаланилаётган кўчмас мулк объектлари тўғрисида;

ж) мақсадли молиялаш ҳисобидан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, қолдиқ қиймати ва баҳолаш усули тўғрисида;

з) фойдаланишдан чиқарилган, бироқ кейинчалик уларни сотиш мақсадида асосий воситалар таркибида ҳисобда турган асосий воситаларнинг айрим турларининг ҳисобот даври охиридаги қиймати тўғрисида;

и) асосий воситаларни тиклашга доир харажатлар билан боғлиқ бўлган ҳисоб сиёсати тўғрисида.



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 13 ноябрда 2400-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации