Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475
Дата04.07.2013
Размер245.9 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.1998 й.

N 475


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

26.07.1998 й.

N 17-07/86


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН

КОНЦЕПТУАЛ АСОС


КОНЦЕПТУАЛ АСОСНИНГ МАҚСАДИ ВА МАҚОМИ


1. Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш асосини ташкил этувчи тушунчаларни белгилаб беради.

Ушбу концепциянинг мақсади қуйидагиларга ёрдам беришдан иборат:

1.1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини тартибга солувчи давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига - бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини (кейинги ўринларда БҲМС) ривожлантириш ва уларни қайта кўриб чиқишда;

1.2. Молиявий ҳисоботни тайёрловчи шахсларга - БҲМС дан фойдаланишда;

1.3. Аудиторларга - БҲМС молиявий ҳисоботига мос келадиган хулосаларни тайёрлашда;

1.4. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга - молиявий ҳисоботдаги маълумотларни таҳлил қилишда.


2. Концептуал асос БҲМС ҳисобланмайди ва бирон-бир низоли масалани баҳолаш ёки тушунтириш учун унинг таърифларини ўз ичига олмайди. Ушбу концептуал асосдаги мавжуд қоидалар бухгалтерия ҳисобининг алоҳида бир стандартини рад этмайди.


3. Айрим ҳолларда, агар концептуал асос билан БҲМС ўртасида зиддиятлар бўлса, - БҲМСнинг талаблари концептуал асос талабларидан устун келса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги БҲМСни ишлаб чиқишда ушбу концептуал асосга амал қилади ва ана шу зиддиятларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.


4. Концептуал асос бухгалтерия стандартларининг амалий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекисгон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.


^ КОНЦЕПТУАЛ АСОСНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДОИРАСИ


5. Қуйидагилар ушбу концептуал асоснинг асосий жиҳатларидир:

5.1. Молиявий ҳисоботнинг мақсади;

5.2. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тамойиллари;

5.3. Молиявий ҳисоботларнинг элементларини таърифлаш, эътироф этиш ва ўлчаш.


6. Концептуал асос молиявий ҳисоботга, шу жумладан бирлаштирилган молиявий ҳисоботга алоқадордир. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилар кенг доирасининг ахборотга бўлган талабини қондириш учун тузилади ва вақти-вақти билан тақдим этилади. Молиявий ҳисобот кўпчилик фойдаланувчилар учун асосий молиявий ахборот ҳисобланади. Айрим фойдаланувчилар, тегишли ваколатлар бўлганда, молиявий ҳисоботда бор бўлган ахборотга қўшимча ахборотни талаб қилишлари мумкин.


7. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми ҳисобланади ва БҲМС билан белгиланади. Молиявий ҳисобот ана шу ҳисоботларга асосланган ёки улар билан боғлиқ бўлган изоҳлар, мўлжаллар ва тушунтиришларни ҳам ўз ичига олади. Бундай ахборот саноат ва жуғрофий ҳудудларнинг фаолият турлари тўғрисидаги молиявий ахборотни акс эттириши ва нархлар ўзгаришининг молиявий натижаларга таъсирини тушунтириб бериши керак.


8. Барча хўжалик юритувчи субъектлар* молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишда концептуал асосга амал қилишлари керак.


------------------------------------

*) "Субъект" атамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан 1996 йил 30 августдан кучга киритилган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасида белгилаб берилган.


^ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

ВА УЛАРНИНГ АХБОРОТГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖИ


9. Ҳақиқий ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қарорига киради. Молиявий ҳисобот ахборотига эҳтиёж қуйидагиларда вужудга келади:

9.1. Берилган инвестициялар билан боғлиқ хатарлар муносабати билан инвесторларда. Акциядорлар ҳам улар хўжалик субъектининг дивидендларни тўлаш қобилиятини баҳолашга имкон берадиган ва акцияларни сотиб олиш, сақлаш ёки сотиш керакми ёки йўқлигини белгилашга кўмаклашадиган ахборотдан манфаатдордирлар;

9.2. Ўзларига тегишли кредитлар ва фоизлар ўз вақтида тўланадими ёки йўқми эканлигини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдор бўлган кредиторларда;

9.3. Ўзларига тегишли сумма ўз вақтида тўланадими ёки йўқми эканлигини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдор бўлган маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа савдо кредиторларида;

9.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг узлуксиз фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган харидорларда, айниқса улар узоқ муддатли битимга эга бўлсалар ёки мазкур хўжалик юритувчи субъектга боғлиқ бўлсалар;

9.5. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти барқарорлиги ва рентабеллиги тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган ходимларда. Улар ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг ўз иш ҳақларини, пенсияларини ва кейинчалик ҳам ёллаш бўйича ишлаш имкониятларини таъминлаш қобилиятига баҳо бериш имконини яратадиган ахборотдан манфаатдордирлар;

9.6. Ресурсларнинг тақсимланиши ва бинобарин, субъектларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдор бўлган давлат бошқаруви органларида. Уларга ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тартиб га солиб туриш, солиққа тортиш сиёсатини белгилаш учун ва миллий даромадни ҳамда бошқа статистик маълумотларни аниқлаш учун асос сифатида ахборот керак;

9.7. Жамоатчиликда ҳам, чунки хўжалик юритувчи субъектлар маҳаллий иқтисодиётга кўпгина усуллар билан, шу жумладан аҳолини иш билан таъминлаш ва маҳаллий маҳсулот етказиб берувчиларни қўллаб-қувватлаш билан катта ҳисса қўшиши мумкин. Молиявий ҳисобот жамоатчиликни тараққиёт йўналишлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг фаровонлигини яхшилашда эришилган сўнгги ютуқлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаб, уларга ёрдам беради.


10. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари молиявий ҳисоботнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун жавобгардир. Раҳбар ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида қўшимча ахборотнинг шакли ва мазмунини белгилаш ҳуқуқига эгадир. Бироқ бундай қўшимча ахборот шаклларини муҳокама қилиш мазкур концептуал асос доирасидан чиқади.


^ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ МАҚСАДИ


11. Молиявий ҳисоботнинг мақсади хўжалик субъектининг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат. Бироқ молиявий ҳисобот иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун фойдаланувчиларга зарур бўлган бутун ахборотни ўз ичига олмайди, чунки ҳисобот асосан аввалги воқеаларнинг натижаларини акс эттиради.


12. Молиявий ҳисобот қуйидагилар учун ҳам ахборотни сақлайди:

12.1. Инвестиция қарорларини ва кредитлар беришга доир қарорларни қабул қилиш;

12.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг бўлғуси пул оқимига баҳо бериш;

12.3. Хўжалик юритувчи субъектга ишониб топширилган ресурслар муносабати билан унинг ресурсларига, мажбуриятларига баҳо бериш;

12.4. Раҳбар органларнинг ишига баҳо бериш.


^ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ ФАОЛИЯТИ,

МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ ВА МОЛИЯВИЙ

АҲВОЛИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР


13. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қабул қиладиган иқтисодий қарорлар хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини кўпайтириш, уларнинг кўпайиш вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва натижага эришишга умид қилишдаги қобилиятини баҳолашни талаб қилади. Бундай қобилият пировард натижада масалан, хўжалик юритувчи субъект ўз ходимлари ва маҳсулот етказиб берувчиларига ҳақ тўлай оладими, фоизларни тўлаб турадими, кредитларни уза оладими ва даромадни (фойдани) тақсимлай оладими ёки йўқми эканини аниқлайди.

Фойдаланувчилар пул маблағларини кўпайтириш қобилиятини яхшироқ баҳолайдилар, агар у хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи фаолиятини ва молиявий аҳволидаги ўзгаришларни акс эттирадиган ахборот билан таъминланган бўлса.


14. Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олиши хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволига таъсир ўтказади. Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар ҳақидаги ва унинг ана шу ресурсларни қайта ишлаш қобилияти тўғрисидаги ахборотлар хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини прогнозлаш учун зарурдир. Молиявий аҳвол ҳақидаги ахборот келгусида кредитларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш учун, шунингдек келадиган даромадлар билан пул оқимларини хўжалик юритувчи субъектнинг акцияларига (пайига) эга бўлганлар ўртасида тақсимлашда зарурдир, шунингдек хўжалик юритувчи субъект кейинчалик ўзининг молиявий аҳволини қанчалик муваффақият билан яхшилай олишини аниқлаш учун зарурдир. Ликвидлик ва тўловга қобилият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олишини аниқлаш учун зарурдир. Ликвидлик яқин келгусида ана шу давр ичидаги молиявий мажбуриятларни тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади. Тўлов қобилияти молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади.


15. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, унинг рентабеллигининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборот иқтисодий ресурслардаги потенциал ўзгаришларни баҳолаш учун талаб этилади. Бундай ахборот келгусида назоратни амалга оширишга имкон беради, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақидаги муҳим ахборот ҳамдир.

Фаолият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг мавжуд ресурслар базасидан пул маблағлари тўплай олишини прогнозлаш учун зарурдир, бу эса корхона қўшимча ресурсларни жалб қилиши мумкин бўлган самарадорликка баҳо беришни шакллантиришда муҳимдир.


16. Пул оқимлари ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини жалб қилиш қобилиятига баҳо бериш учун зарурдир, бу эса фойдаланувчиларга ҳар хил хўжалик юритувчи субъектларининг пул оқимларини баҳолаш ва таққослаш учун янги усуллар ишлаб чиқишга имкон беради.


17. Молиявий ҳисоботлар ўзаро бир-бири билан боглангандир, чунки улар хўжалик фаолиятига доир бир хил ҳолатларнинг ҳар хил жиҳатларини акс эттиради. Ҳар бир ҳисобот битта мақсадга хизмат қилмайдиган ва фойдаланувчиларнинг муайян эҳтиёжларини аниқлаш учун зарур бўлган бутун ахборотни бермайди. Масалан, молиявий-хўжалик фаолиятнинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот, агар ундан бухгалтерлик баланси ва пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот билан уйғунликда фойдаланилмаса, фаолиятнинг бутун манзарасини акс эттирмайди.


^ ИЗОҲЛАР, ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА ТУШУНТИРИШЛАР


18. Молиявий ҳисобот шунингдек қўшимча ахборотни - изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни (тушунтириш хати тарзида) ўз ичига олади. Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар жадваллар шаклида ҳам, бошқача тарзда ҳам бўлиши мумкин.


ТАМОЙИЛЛАР


Ҳисоблаш

Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш

Узлуксизлик

Хўжалик операцияларини, активлар ва пассивларни пул билан баҳолаш

Ишончлилик

Эхтиёткорлик

Мазмунининг шаклдан узунлиги

Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги

Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик

Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги

Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси

Тушунарлилик

Аҳамиятлилик

Жиддийлик

Хаққоний ва холис тақдим

Тугалланганлик

Изчиллик

Ўз вақтида тақдим этиш


ҲИСОБЛАШ


19. Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида эътироф этилади ва келган даврда тушиши ёки пайдо бўлишига қараб (пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) молиявий ҳисоботларда акс эттирилади.


^ ИККИЁҚЛАМА ЁЗУВ УСУЛИДА

ҲИСОБ-КИТОБНИ ЮРИТИШ


20. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш деганда шу нарса тушуниладики, хўжалик юритувчи субъектлар иккиёқлама ёзув тизими асосида бухгалтерия операцияларини қайд этиши керак, иккиёқлама ёзув шундан иборатки, битта операция бўйича битта сумманинг ўзи бухгалтерия ҳисобининг иккита ҳисобварақларида - биттасининг дебетида ва бошқасининг кредитида акс эттирилади.


УЗЛУКСИЗЛИК


21. Хўжалик юритувчи субъект узлуксиз ишлайдиган, яъни белгиланган келажакда ишлашни давом эттирадиган субъект деб ҳисобланади. Унинг ўз фаолиятини тугатиш ёки фаолият кўламини анча қисқартириш нияти ҳам, зарурати ҳам йўқ деб тахмин қилинади.


^ ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ, АКТИВЛАР

ВА ПАССИВЛАРНИ ПУЛ БИЛАН БАҲОЛАШ


22. Барча операциялар ва воқеалар молиявий ҳисоботлардаги ахборотларни умумлаштириш мақсадида пул билан баҳоланади.


ИШОНЧЛИЛИК


23. Ахборот, унда жиддий хатолар ва тахминлар бўлмаса ва унга фойдаланувчилар асосланишса, ишончли бўлади.

Операциялар ёки воқеаларнинг ишончлилиги бошланғич ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.


ЭҲТИЁТКОРЛИК


24. Қарорлар қабул қилишда эҳтиёткорлик қоидасига риоя қилиш активлар ва даромад қайтадан баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки харажатлар эса етарлича баҳоланмаслигига йўл қўймаслик мақсадида ноаниқлик шароитида баҳо чиқариш учун зарурдир.


^ МАЗМУННИНГ ШАКЛДАН УСТУНЛИГИ


25. Агар ҳисоб-китоб ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг мазмунини ишончли даражада акс эттирса, бундай ахборот унинг ҳуқуқий шакли билангина эмас, балки моҳияти ва иқтисодий реаллиги билан мувофиқ ҳолда ҳисобга олиниши ва тақдим этилиши зарур.


^ КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ ҚИЁСИЙЛИГИ


26. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган ҳисоб-китоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим.


^ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ БЕТАРАФЛИК


27. Молиявий ҳисоботда бериладиган ахборот ишончли бўлиши учун тахминлардан мустақил бўлиши лозим.


ҲИСОБОТ ДАВРИДА ДАРОМАДЛАР БИЛАН

^ ХАРАЖАТЛАРНИНГ МУВОФИҚЛИГИ


28. Ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади. Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боғлиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирон-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига тааллуқлидир.


^ АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ

ҲАҚИҚИЙ БАҲОСИ


29. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки сотиб олиш қиймати асосий баҳодир.

Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.


ТУШУНАРЛИЛИК


30. Молиявий ҳисоботларда берилаётган ахборот фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши керак.


АҲАМИЯТЛИЛИК


31. Молиявий ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва уларга операцион, молиявий ва хўжалик фаолиятига баҳо беришда кўмаклашиш учун аҳамиятли бўлиши керак.


ЖИДДИЙЛИК


32. Агар ахборотни киритмаслик ёки нотўғри тақдим этиш ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларига таъсир этса, у жиддий ҳисобланади. Ахборотнинг аҳамиятига унинг моҳияти ҳам, шунингдек унинг қиммати (жиддийлиги) ҳам таъсир ўтказиши мумкин.


^ ҲАҚҚОНИЙ ВА ХОЛИС ТАҚДИМ


33. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, операциялар натижалари, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва холис тасаввур яратиши керак.


ТУГАЛЛАНГАНЛИК


34. Молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот етарлича тўла ҳажмда тақдим этилиши керак.


ИЗЧИЛЛИК


35. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчи даврга изчил ўтказилиб боради, деб ҳисобланади. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгартириш тамойилини белгилаш учун ҳар хил ҳисобот даврида уларнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имкониятига эга бўлишлари керак.


^ ЎЗ ВАҚТИДА ТАҚДИМ ЭТИШ


36. Ҳисобот ахборотининг асоссиз даражада кечиктирилиши билан у ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида тақдим этиш учун битимнинг ёки бошқа воқеанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади. Бошқа томондан, агар ҳисобот барча жиҳатлар маълум бўлгунича кечиктирилса, ҳатто энг ишончли ахборот ҳам фойдаланувчиларга катта фойда келтирмайди, чунки улар илгарироқ қарор қабул қилишга мажбур бўладилар. Аҳамиятлилик билан ишончлилик ўртасида мутаносибликка эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қандай қилиб энг яхши тарзда қондириш масаласини ҳал этиш керак.


^ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИ


Преамбула

Активлар

Мажбуриятлар

Хусусий сармоя

Захиралар

Даромадлар

Харажатлар

Молиявий натижалар


37. Молиявий ҳисоботлар молиявий натижаларни ва бошқа хўжалик операцияларини акс эттиради, уларни молиявий ҳисоботларнинг элементлари деб аталувчи иқтисодий тавсифларига мувофиқ алоҳида моддаларга гуруҳлайди. Активлар, хусусий сармоя ва мажбуриятлар бухгалтерия балансида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларини аниқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементларидир. Даромадлар ва харажатлар фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботда хўжалик юритувчи субъектнинг кўрсаткичларини аниқлаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементларидир. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот фаолият натижалари ва бухгалтерия баланси элементларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементларидир.


38. Активлар, мажбуриятлар, хусусий сармоя, резервлар, даромадлар ва харажатлар молиявий ҳолатни аниқлаш билан бевосита боғлиқ элементлардир. Улар қуйидаги тарзда аниқланади:

38.1. Активлар - субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир.

38.2. Мажбуриятлар - шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ишни амалга ошириш, масалан, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пул тўлаш ва бошқа мажбуриятларидир ёхуд муайян хатти-ҳаракатдан тийилиб туриш мажбуриятидир, кредитор эса қарздордан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилишга ҳақлидир;

38.3. Хусусий сармоя - субъектнинг мажбуриятларни чегириб ташлагандан кейинги активларидир;

38.4. Захиралар - келгусида муайян харажатларга сарфланиши мумкин бўлган хусусий сармоянинг бир қисмидир;

38.5. Даромадлар - ҳисобот даврида активларнинг кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайишидир;

38.6. Харажатлар - ҳисобот даврида активларнинг камайиши ёхуд мажбуриятларнинг кўпайишидир;

38.7. Молиявий натижалар - хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган фаолиятининг пировард иқтисодий якунидир.


АКТИВЛАР


39. Активлар - хўжалик субъектининг қиймат баҳосига эга бўлган моддий, шу жумладан, пул маблағлари ва дебиторлик қарзлари ва номоддий мулкидир.

Активларда акс эттирилган бўлғуси иқтисодий фойда, хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари оқимига потенциал, бевосита ва билвосита қўшиладиган улушдир. Бу улуш хўжалик юритувчи субъект асосий фаолиятининг бир қисми сифатида юзага келиши мумкин.


40. Хўжалик юритувчи субъектнинг активлари аввалги битимлар ва бошқа воқеаларнинг натижасидир. Хўжалик юритувчи субъектлар одатда активларни сотиб олиб ёки ҳосил қилиб унга эга бўладилар, бироқ, бошқа битимлар ва воқеалар активларни кўпайтиришга имкон беради. Масалан, хўжалик юритувчи субъект ҳукуматдан олган кўчмас мулк. Келгусида кутиладиган битимлар ва бошқа воқеалар ўзидан ўзи активларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди.


41. Хўжалик юритувчи субъект ўз активларидан мулкни, товар-моддий захиралар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатилишини бошқариш учун фойдаланади.


42. Активларда акс эттирилган бўлғуси иқтисодий фойда хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳар хил йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Масалан, активдан:

42.1. Товар-моддий захиралар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда алоҳида ёки бошқа активлар билан биргаликда фойдаланилиши;

42.2. Бошқа активларга алмаштирилиши;

42.3. Мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилиши;

42.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг эгалари ўртасида тақсимланиши мумкин.


43. Активлар бинолар, иншоотлар ва ускуналар сингари жисмоний шаклга эга. Бироқ, жисмоний шакл активнинг мавжуд бўлиши учун зарур эмас. Масалан, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари активлардир, агар хўжалик юритувчи субъект келгусида улардан фойдаланишдан иқтисодий фойда олишни кутаётган бўлса.


44. Активлар, масалан, дебиторлик қарзлари ва мулк юридик ҳуқуқлар, шу жумладан эгалик ҳуқуқи билан боғлиқдир. Актив мавжудлигини аниқлашда, эгалик ҳуқуқи асосий ҳисобланмайди. Масалан, ижарага олинадиган мулк актив ҳисобланади, агар хўжалик юритувчи субъект ана шу мулкдан олиниши керак бўлган фойдани назорат қилса.


45. Харажатларни амалга ошириш билан активларни ҳосил қилиш ўртасида узвий алоқа мавжуд, аммо бу жараёнлар ҳамма вақт ҳам вақти бўйича тўғри келмайди. Хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган харажатлар бўлғуси иқтисодий фойда изланганидан далолат беради, лекин активлар олинганини узил-кесил тасдиқламайди. Бинобарин, харажатларнинг мавжуд эмаслиги объектни актив деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектга текинга берилган объектлар активларни таърифлашга мос келади.


МАЖБУРИЯТЛАР


46. Хўжалик юритувчи субъект бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдида жорий масъулиятли эканлиги мажбуриятнинг асосий тавсифидир.

Мажбуриятлар уставнинг ёки шартноманинг талаблари оқибати сифатида кучга кириши мумкин. Масалан, олинган товар-моддий захиралар ва хизматлар учун тўланадиган суммалар. Мажбуриятлар олдин тадбиркорлик иши жараёнида, яхши муносабатларни сақлаб туриш ёки холисона тарзда иш кўришда ҳам юзага келади. Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект кафолат муддати тугаганидан сўнг ўз маҳсулотидаги камчиликларни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилса, шу бўйича қилинган харажатлар ҳам мажбуриятлар деб ҳисобланади.


47. Ҳозирги мажбурият билан келгуси мажбурият ўртасида чегара бўлиши керак. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг келгусида активларни сотиб олиш ҳақида қабул қилган қарори мажбурият пайдо бўлишига сабаб бўлмайди. Мажбурият одатда актив олинганда ёки хўжалик юритувчи субъект активни сотиб олиш тўғрисида битимга киришгандагина пайдо бўлади.


48. Тегишли мажбуриятни бажариш одатда бошқа тарафнинг эътирозларини қондириш учун иқтисодий фойдани ифодаловчи хўжалик юритувчи субъект ресурсларини ўзига жалб этади. Мажбуриятларнинг бажарилиши ҳар хил усулларда (қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади:

48.1. Ҳақ тўлаш билан;

48.2. Бошқа активларни бериш билан;

48.3. Хизматларни кўрсатиш билан;

48.4. Ушбу мажбуриятни бошқаси билан алмаштириш орқали;

48.5. Мажбуриятларни акцияларга алмаштириш орқали. Мажбурият, кредитор ўз ҳуқуқларидан бош тортган ҳолларда ёки кредитор ана шу ҳуқуқларидан маҳрум бўлганида, бажарилган деб ҳисобланиши мумкин.


49. Мажбуриятлар аввалги битимлар ёки ўтган воқеаларнинг натижасидир. Масалан, товар-моддий захираларни сотиб олиш ва хизматларни олиш билан тўланиши керак бўлган (агар улар илгари тўланмаган бўлса ёки етказиб берилганда) счётлар ҳам олинади.


^ ХУСУСИЙ САРМОЯ


50. Хусусий сармоя устав, қўшилган, захиралар сармоядан ва тақсимланмаган фойдадан иборатдир.

Зарур ҳолларда устав, қўшилган, захиралар сармоя таҳлилий жиҳатдан ҳисобга олинади.


51. Бухгалтерия балансидаги хусусий сармоянинг миқдори активлар қийматини ва мажбуриятларни баҳолашга боғлиқдир.


ЗАХИРАЛАР


52. Хўжалик юритувчи субъектни ва кредиторларни зарарларнинг оқибатларидан қўшимча тарзда ҳимоя қилишни таъминлаш учун захираларни вужудга келтириш зарур. Захираларни ҳосил қилиш ва уларнинг миқдори ҳақидаги ахборот қарорлар қабул қилишда фойдаланувчилар учун аҳамиятлидир. Захираларни вужудга келтириш хўжалик юритувчи субъектга доир қонунчиликда ва уставда (солиқ қонунларини бузмаган ҳолда) кўзда тутилади.


ДАРОМАДЛАР


53. Ялпи даромад хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинган даромадларни ўз ичига олади. Асосий фаолиятдан даромад маҳсулот, ишлар, хизматлар, товар-моддий захиралар, бошқа активларни сотишдан, шунингдек мукофотлар, фоизлар ва дивидендлар, гонорарлар ва хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлган рентадан олиниши мумкин.


54. Хўжалик юритувчи субъект асосий бўлмаган фаолият натижасида оладиган даромадлар даромадни аниқлашга мос келадиган моддаларни ўз ичига олади ва концептуал асоснинг алоҳида таркибий қисмлари деб ҳисобланмайди.


55. Биржада муомалада бўладиган қимматли қоғозларни қайта баҳолаш ва бошқалар асосий бўлмаган фаолият натижасида пайдо бўладиган даромадларга мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай даромадлар, агар молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботда эътироф этилса, алоҳида кўрсатилади, чунки иқтисодий қарорларни қабул қилишда улар ҳақидаги ахборот фойдали бўлиши мумкин.


56. Солиққа тортиладиган даромад (зарар) - солиқ қонунларига мувофиқ белгиланган ҳисобот давридаги даромад (зарар) суммасидир.


ХАРАЖАТЛАР


57. Харажатларни белгилаш мулкни, ишлаб чиқаришни бошқариш билан ҳамда маҳсулот сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва зарарлар билан боғлиқ. харажатларни ўз ичига олади. Улар одатда пул маблағлари, моддий захиралар, иншоотлар, ускуналар ва бошқалар сингари активларнинг чиқиши ёки улардан фойдаланилиши шаклида бўлади.


58. Зарарлар иқтисодий фойданинг камайганлигини билдиради ва ўз табиатига кўра бошқа харажатлардан фарқ қилмайди ва концептуал асоснинг алоҳида қисми деб ҳисобланмайди.


59. Зарарлар бошқа активларни сотишда ёки табиий офатлар натижасида юзага келиши мумкин. Бундай зарарлар молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботда кўрсатиладиган бўлса, улар ҳақидаги ахборот иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдали бўлиши мумкин ва шунинг учун ҳам улар алоҳида кўрсатилади.


^ МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР


60. Даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мақсадида фаолият турларини чегаралаш йўли билан кўрсатилиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти давомида ва фаолият жараёнидаги фавқулодда ҳолатларда юзага келадиган даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара умумий қабул қилинган амалиётдир. Бундай чегаралаш хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини кўпайтириш қобилиятига баҳо беришда аҳамиятли бўлган моддаларнинг манбалари асосида ўтказилади. Моддаларни чегаралашда хўжалик юритувчи субъектнинг табиати ва унинг фаолияти билан ҳисоблашиш керак. Битта хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти натижасида пайдо бўладиган моддалар бошқаларига қараганда фавқулодда бўлиши мумкин.


61. Даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара ҳамда уларнинг ҳар хил комбинациялари ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг иш натижаларини кўрсатиш имкониятини беради. Бундай бўлимлар ҳар хил моддаларни ўз ичига олади. Масалан, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот солиққа тортилишгача ва ундан кейинги молиявий-хўжалик фаолиятидан олинган даромадни кўрсатади.


62. Омонат эгаларининг хусусий сармояга улушлари даромад ҳисобланмайди; хусусий сармоянинг эгалари ўртасида тақсимланиши харажат ҳисобланмайди.

Даромадлар ва харажатларни аниқлаш уларнинг асосий фарқ қилувчи жиҳатларини очиб беради, лекин уларни молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда эътироф этищдан олдин жавоб бериши лозим бўлган мезонларни аниқлаштирмайди.


^ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ

ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ АКС ЭТТИРИШ


Преамбула

Активни акс эттириш

Мажбуриятларни акс эттириш

Даромадни акс эттириш

Харажатларни акс эттириш


63. Акс эттириш - бухгалтерия балансига кириш жараёни ёки жиҳатни аниқлаштиришга жавоб берувчи ва уларда акс эттирилиши лозим бўлган моддаларнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботдир.

Акс эттириш жараёни модданинг баёнини ҳам, унинг пулдаги ифодасини ҳам ўз ичига олади, шунингдек у ушбу модданинг бухгалтерия балансига ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга киритилишидир.


64. Модданинг мезонга мувофиқлигини аниқлаш учун ва уни малакали тарзда акс эттиришда аҳамиятлилик ва таққослаш қоидаларига эътиборни қаратиш керак.

Элементлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъриф ва мезонларга жавоб берадиган модда алоҳида жиҳатни акс эттиришини англатади. Масалан, активнинг акс эттирилиши ўз-ўзидан даромад ёки мажбуриятнинг бошқа элементини акс эттиришни талаб қилади.


^ АКТИВНИ АКС ЭТТИРИШ


65. Ушбу активдан фойдаланиш натижасида хўжалик юритувчи субъектга бўлғуси иқтисодий фойда тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганида ушбу актив бухгалтерия балансида акс эттирилади ва актив аниқ ифодаланадиган чиқимлар ёки қийматни ўз ичига олади.


^ МАЖБУРИЯТЛАРНИ АКС ЭТТИРИШ


66. Мажбуриятлар ўзида иқтисодий фойдани ифодаловчи ресурслар оқими эҳтимоли мавжуд бўлганида бухгалтерия балансида эътироф этилади, шунингдек улар мажбуриятларни қабул қилиш натижасидир.


^ ДАРОМАДНИ АКС ЭТТИРИШ


67. Активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайиши билан боғлиқ бўлғуси иқтисодий фойданинг ўлчанган кўпайиши пайдо бўлганда, даромад молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бу эса даромадни акс эттириш активларнинг кўпайиши ва мажбуриятларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келишини англатади (масалан, товарлар ва хизматларни сотишда юзага келадиган активлардаги соф кўпайиш ёки кредитор қарздан бош тортиши натижасида мажбуриятларнинг камайиши).


^ ХАРАЖАТЛАРНИ АКС ЭТТИРИШ


68. Харажат активларнинг камайиши ва мажбуриятларнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлғуси иқтисодий фонданинг ўлчанган камайиши пайдо бўлганда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади ва бу ишончли тарзда белгиланиши мумкин. Бу эса харажатларни акс эттириш мажбуриятлардаги кўпайиш ёки активларнинг камайишини акс эттириш билан бир вақтда юзага келишини англатади.


^ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРДАГИ

ЭЛЕМЕНТЛАРНИ БАҲОЛАШ


69. Баҳолаш - активлар ва мажбуриятлар эътироф этиладиган ва молиявий ҳисоботларда қайд этиладиган пул ўлчовининг усулидир.


70. Молиявий ҳисоботларда баҳолашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади:

70.1. Бошланғич қиймат. Активлар сотиб олиш вақтида эришилган томонларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланган жорий қиймати бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар мажбуриятни бажаргунга қадар тўланадиган пул маблағлари суммаси бўйича мажбуриятларга алмашиб олинган маблағлар суммасида акс эттирилади.

70.2. Жорий қиймат. Активлар ана шу ёки шунга ўхшаш актив эндигина сотиб олинган бўлгандаги ҳолатда тўланиши керак бўлган пул маблағлари суммаси бўйича ҳисоботда акс эттирилади. Мажбуриятлар мажбуриятни тўлаш учун талаб этиладиган пул маблағларининг дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.

70.3. Сотиш қиймати. Активлар сотишдан олиниши мумкин бўлган пул маблағлари суммаси бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар уларни тўлаш қиймати бўйича акс эттирилади, бундай қиймат эса мажбуриятларни тўлаш учун талаб этиладиган пул маблағларининг дисконтланмаган суммасидир.

70.4. Дисконтланган қиймат. Активлар хўжалик юритувчи субъектнинг нормал фаолияти давомида активларни кўпайтириши лозим бўлган бўлғуси пул маблағлари тушумининг дисконтланган қиймати бўлган жорий қиймат бўйича акс эттирилади.

Мажбуриятлар келгусида ўтказиладиган пул маблағларининг дисконтланган қийматидан иборат бўлган, хўжалик юритувчи субъектнинг оддий фаолияти давомида мажбуриятларни тўлаш учун фойдаланилиши мумкин бўлган жорий қиймат бўйича акс эттирилади.

70.5. Баланс қиймати - ҳисобот санасида бухгалтерия балансида активлар ва мажбуриятларни акс эттириш қийматидир.


71. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларни тайёрлашда бошланғич қийматни баҳолаш учун асос қилиб оладилар. Ундан одатда баҳолашнинг бошқа асосий тушунчалари билан биргаликда фойдаланилади.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 27. 08. 1998 й. №484
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тайёрланган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 11. 1998 й. №519
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 26. 08. 1998 й. №483
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №581
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 03. 12. 1998 й. №562
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисида"ги Қонуни асосида...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 02. 11. 1999 й. №833
Мазкур стандарт "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №580
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосан...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №579
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации