Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Дата04.07.2013
Размер194.03 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 14 январда 1297-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2003 йил 23 декабрдаги

131-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва

ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон,
142-модда) асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва акс эттириш, ҳамда ҳужжатлар айланувини амалга ошириш бўйича ягона тартибни ўрнатади.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низомнинг амал қилиши мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларга (бундан буён - корхоналар) (банклар бундан мустасно) татбиқ қилинади.


2. Корхоналар томонидан амалга оширилаётган барча хўжалик операциялари уларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар улар асосида бухгалтерия ҳисоби юритиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади.


3. Тегишли техник воситалар мавжуд бўлган ҳолларда бирламчи ҳужжатлар ва регистрларни машина ўқийдиган ахборот ташувчиларда тузишга йўл қўйилади. Бунда мазкур Низом ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиниши лозим.


4. Ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида машина ўқийдиган ташувчиларда тузилган бирламчи ҳужжатлар ва регистрлар, тегишли мажбурий реквизитлар мавжуд бўлганда, бухгалтерия ҳисобида қўлланилади. Машина усулида тайёрланган ҳужжат, мазкур Низом талабларига мувофиқ моддий ташувчига (магнитли, қоғозли) ёзилиши, тайёрланиши ва қоғозга чиқарилиши лозим.


5. Бухгалтерия ҳисобини механизациялаш (автоматлаштириш) шароитида бирламчи ҳужжатлар реквизитлари кодлар кўринишида қайд этилиши мумкин. Бунда машина ўқийдиган ахборот ташувчидаги бирламчи ҳужжат ва регистр ҳужжат тўғри тузилиши бўйича масъул шахснинг кодига эга бўлиши мумкин. Коднинг аниқ шахсга тегишлилиги машина ўқийдиган ахборот ташувчида ҳужжатни тузувчи корхона томонидан қайд этилади ҳамда зарурат туғилганда бошқа бировнинг кодларидан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи техник, дастурий воситалар ва ташкилий шароитлар яратилади.


2-§. БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР ВА ҲИСОБ

^ РЕГИСТРЛАРИНИ ТУЗИШ, ХАТОЛАРНИ

ТУЗАТИШ, САҚЛАШ ТАРТИБИ


6. Бирламчи ҳужжатлар қоғозли ташувчиларда тузилиб, қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши лозим:

а) корхонанинг номи;

б) ҳужжатнинг номланиши ва рақами, уни тузиш санаси ва жойи;

в) хўжалик операциясининг номланиши, мазмуни ва миқдорий ўлчами (натура ва пул ифодасида);

г) масъул шахсларнинг шахсий имзолари.


7. Бирламчи ҳужжатда қуйидаги қўшимча реквизитлар келтирилиши мумкин: корхонанинг манзили, ҳужжат билан қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш учун асос, ҳужжатлаштирилаётган хўжалик операциясининг хусусияти белгилайдиган бошқа қўшимча реквизитлар.


8. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган бирламчи ҳужжатлар амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақидаги маълумотларни бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттириш учун асос бўлади.


9. Бирламчи ҳисоб ҳужжатларини тузган ва имзолаган шахслар ҳужжатнинг ўз вақтида тузилиши ва тўғрилиги, ишончлилиги ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишига белгиланган муддатда топширилиши учун жавобгардирлар.


10. Бирламчи ҳужжатлар мазкур Низом талабларига риоя қилган ҳолда корхонада ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бланкларда ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шаклларда тузилади.


11. Бирламчи ҳужжатлардаги ёзувлар уларни архивда сақлаш учун белгиланган муддат мобайнида бут сақланишини таъминлайдиган сиёҳ, шарикли ручка пастаси, ёзув машиналари, механизация воситалари ва бошқа воситалар ёрдамида амалга оширилиши лозим.

Ёзувлар учун қаламдан фойдаланиш тақиқланади.


12. Бирламчи ҳужжатлар ва регистрлардаги бўш қаторлар устига чизилиши шарт.


13. Бирламчи ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини имзолаш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан тасдиқланади.


14. Касса операцияларини, товар-моддий қимматликлар билан операцияларни, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятларини амалга оширганлик фактларини қайд этувчи бирламчи ҳужжатларни тузиш тартиби бўйича қўшимча талаблар Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


15. Бухгалтерияга келиб тушадиган бирламчи ҳужжатлар мажбурий текширишдан ўтказилади. Текширув шакл (ҳужжатларни расмийлаштириш, реквизитларни тўлдиришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги), мазмун (ҳужжатлаштирилаётган операциянинг қонунийлиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғланиши) бўйича амалга оширилади.


16. Қонун ҳужжатларига ва пул маблағлари, товар-моддий қимматликлар ва бошқа активларни қабул қилиш, сақлаш ва сарф қилиш бўйича белгиланган тартибга зид бўлган бирламчи ҳужжатлар келиб тушганида, улар корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланадиган шахсларга қарор қабул қилиш учун топширилиши лозим.


17. Ишловдан ўтган бирламчи ҳужжатлар уларнинг қайта қўлланилишини истисно этувчи белгига эга бўлиши лозим:

а) қўл ёрдамида ишловдан ўтказилганда - ҳисоб регис-трига ёзилган сана;

б) ҳисоблаш қурилмасида ишловдан ўтказилганда - ишловдан ўтказиш бўйича масъул оператор штампининг изи.


18. Кирим ва чиқим касса ордерларига илова қилинадиган барча ҳужжатлар ҳамда иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлган ҳужжатлар “Олинди” ёки “Тўланди” штампи ёки қўл ёзуви билан сана (ой, кун, йил) кўрсатилган ҳолда мажбурий сўндирилиши лозим.


19. Ҳисобга қабул қилинган бирламчи ҳужжатлардаги бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун зарур бўлган ахборот ҳисоб регистрларида йиғиб борилади ва тизимлаштирилади.


20. Корхона томонидан муайян вақт даври (ой, чорак, ярим йиллик, йил) давомида амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақидаги маълумот гуруҳлаштирилган ҳолда ҳисоб регистрларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тузиладиган молиявий ҳисоботларга ўтказилади.

Бунда корхоналар қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини ўз фаолияти хусусиятига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда, мустақил мослаштиришлари мумкин.


21. Бирламчи ҳужжатдаги ва ҳисоб регистрларидаги матн ва рақамлар устидан чизишларга ва изоҳ берилмаган тузатишларга йўл қўйилмайди.


22. Бирламчи ҳужжатлардаги (банк ва касса пул ҳужжатларидан ташқари) хатолар қуйидагича тузатилади:

а) хато матн ёки суммалар чизилади ва чизилганнинг устидан тўғри матн ёки суммалар ёзилади;

б) чизув битта чизиқ билан, тузатилган хатони ўқиб бўладиган қилиб, амалга оширилади.


23. Бирламчи ҳужжатда тузатилган хатоларга “тузатилди” ёзуви билан изоҳ берилиши, ҳужжатни имзолаган шахслар имзоси билан тасдиқланиши ҳамда тузатиш санаси қўйилиши лозим.


24. Бирламчи банк ва касса пул ҳужжатларида тузатишларга йўл қўйилмайди.


25. Бирламчи ҳужжатлар ва ҳисоб регистрлари, микрофильмлар ёки компьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот эса қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланади.


26. Бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботлар бухгалтерияда махсус хоналар ёки ёпиладиган жавонларда корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан ваколат берилган шахслар жавобгарлигида сақланиши лозим.


27. Муайян ҳисоб регистрига тегишли бўлган, ишлов берилган жорий ойнинг бирламчи ҳужжатлари хронологик тартибда бутланади.

Касса ордерлари, бўнак ҳисоботлари, банк кўчирмалари уларга тааллуқли ҳужжатлар билан биргаликда хронологик тартибда танланиши ва муқоваланиши лозим.

Ҳужжатларнинг айрим турлари (иш нарядлари, смена рапортлари) муқоваланмасдан, лекин уларнинг йўқолиши ёки суиистеъмол қилинишининг олдини олиш учун йиғмажилдларга тикилган ҳолда сақланиши мумкин.


28. Корхоналардан бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни олиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва судлар томонидан олиб қўйишлар, мазкур органларнинг Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган қарорлари асосида амалга оширилади. Олиб қўйиш баённома билан расмийлаштирилади ва унинг нусхаси имзо қўйдириб, корхонанинг тегишли мансабдор шахсига топширилади.

Олиб қўйишни амалга ошираётган органлар вакилларининг рухсати билан ва уларнинг ҳозирлигида корхонанинг тегишли мансабдор шахслари олиб қўйилаётган ҳужжатлардан олиб қўйиш асослари ва санасини кўрсатган ҳолда нусха олишлари мумкин.

Агар охиригача расмийлаштирилмаган ҳужжатлар жилдлари (тикиб қўйилмаган, рақамланмаган ва ҳоказо) олиб қўйилаётган бўлса, олиб қўйишни амалга ошираётган органлар вакилларининг рухсати билан ва уларнинг ҳозирлигида корхонанинг тегишли мансабдор шахслари бу жилдларни охиригача расмийлаштириши (улар рўйхатини тузиши, варақларни рақамлаши, тикиши, муҳрлаши, ўз имзоси ва муҳри билан тасдиқлаши) ёки олиб қўйилаётган ҳужжатларнинг рўйхатини ҳар бир ҳужжатдаги бетлар сонини кўрсатган ҳолда тузиши лозим. Бунда олиб қўйишни амалга ошираётган органларнинг вакиллари ва корхонанинг тегишли мансабдор шахслари рўйхатни имзолашади.


29. Бирламчи ҳужжатларни йўқотиш ҳолларида корхона рахбари буйруқ билан йўқотиш сабабларини текшириш бўйича комиссия тайинлаши мумкин.

Бунда, текширув натижалари корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахслар томонидан тасдиқланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.

Бирламчи ҳужжатларни йўқотишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


3-§. ҚАТЪИЙ ҲИСОБДАГИ БЛАНКЛАРНИ

^ ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ, ҲИСОБДАН

ЧИҚАРИШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


30. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бирламчи ҳужжатлар шаклидаги бланклар қатъий ҳисобдаги бланкларга киритилиши мумкин.


31. Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг шакллари ва ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


32. Расмий давлат ҳужжатларини ҳисобга олиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 йил, 7-сон, 42-модда) мувофиқ амалга оширилади.


33. Қатъий ҳисобдаги бланклар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рақамланиши (нумератор билан, босмахона усулида) лозим.


34. Қатъий ҳисобдаги бланкларни олиш, сақлаш, бериш ва ишлатиш юклатилган корхонанинг масъул шахслари корхона раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ҳамда Меҳнат кодексининг 203-моддасида белгиланган ҳолларда ва тартибда якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги ёзма шартнома тузадилар.

Агар масъул шахс вақтинча йўқ бўлса ёки бошқа ишга ўтиб кетаётган бўлса, қатъий ҳисобдаги бланклар масъул шахс ва ушбу вазифани бажариш юклатилаётган шахс томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича топширилиши лозим.


35. Қатъий ҳисобдаги бланкларни етказиб берувчидан қабул қилиш корхонанинг масъул шахси томонидан амалга оширилади.

Қатъий ҳисобдаги бланкларни олишда бланклар пакети масъул шахс томонидан мажбурий тартибда ўрами бузилганлик ҳолати юзасидан кўриб чиқилади, қабул қилинган ўрамлар миқдорининг илова ҳужжатларда кўрсатилган миқдорга мувофиқлиги текширилади ва шу тўғрида далолатнома тузилади.


36. Матбаа корхонасидан сотиб олинган (буюртма қилинган) қатъий ҳисобдаги бланкларда камомад ёки нуқсонлар (ҳимоя сеткасининг, босма матннинг йўқлиги ёки зарарланганлиги, такрорланган рақамлар ёки бошқа серия ёки рақамга эга бўлган бланкларнинг мавжудлиги, хиралашган ҳарфли, нотўғри кесилган ва нотўғри форматли бланкларнинг мавжудлиги, бланкларда серия ва рақамларнинг йўқлиги ёки матбаа корхонаси пакетларидаги наклейкаларнинг бошқа номувофиқликлари) ҳолати аниқланганда, уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси илова хат матбаа корхонаси наклейкаси ва нуқсонли бланк-лар билан бирга матбаа корхонасига жўнатилади, иккинчи ва учинчи нусхалар наклейка ксеронусхаси билан бирга корхонада қолади. Шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда билдирилади.


37. Қатъий ҳисобдаги бланклар сейфлар ёки ёнмайдиган жавонлар ёхуд корхонанинг махсус жиҳозланган хоналарида сақланиши керак. Қатъий ҳисобдаги бланкларни кўп миқдорда қабул қилувчи корхоналарда уларни бузилиш ёки ўғирланиш ҳолатини истисно этувчи махсус жиҳозланган омборхоналарда сақлашга йўл қўйилади.

Корхонада мавжуд қатъий ҳисобдаги бланкларнинг бутлигини таъминлаш мақсадида иш пайтидан ташқари вақтда сейф, ёнмайдиган жавон ва корхонанинг қатъий ҳисобдаги бланкларини сақлаш учун махсус жиҳозланган хоналар муҳрланади ёки пломбаланади.


38. Масъул шахс қатъий ҳисобдаги бланкларнинг ҳисобини уларнинг номи, серияси ва рақами бўйича мазкур Низомнинг 1-сон иловасига мувофиқ, рақамланган ва тикилган “Қатъий ҳисобдаги бланкларни ҳисобга олиш журнали”да олиб боради. Журналнинг сўнгги варағида корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахслар имзоси билан “Мазкур журналда... саҳифа рақамланган” деб ёзилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан ёзилади.

“Қатъий ҳисобдаги бланкларни ҳисобга олиш журанали” аниқ, тушунарли ва қисқартиришларсиз тўлдирилади. Журналда ўчиришга йўл қўйилмайди. Йўл қўйилган хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади.


39. Корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда тайинлаган шахслар томонидан қатъий ҳисобдаги бланкларни топшириш, сақлаш, ишлатиш билан боғлиқ масъул шахсларга қатъий ҳисобдаги бланкларнинг бутлигини таъминловчи шароитлар яратилган бўлиши лозим.


40. Қатъий ҳисобдаги бланклар материалларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида уларнинг номи, миқдори ва икки хил баҳолашдан - ҳақиқий таннархи (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш нархи) ёки бозор нархи (соф сотиш қиймати) - энг пасти бўйича ҳисобга олинади.


41. Ҳисоб берувчи шахслар қатъий ҳисобдаги бланкларни қабул қилиш ва ишлатиш бўйича ҳисобот бериб туради ва улар томонидан қабул қилинган ҳар бир қатъий ҳисобдаги бланкнинг ишлатилиши учун жавобгардир.


42. Ҳисоб берувчи шахсларга қатъий ҳисобдаги бланкларни бериш масъул шахс томонидан корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахсларнинг топшириғи асосида амалга оширилади.


43. Ҳисоб берувчи шахсларга берилган қатъий ҳисобдаги бланкларни назорат қилиш мақсадида корхона мазкур Низомнинг 2-сон иловасига мувофиқ шакл бўйича олиш - назорат қилиш варақларини юритиши мумкин.

Бунда олиш-назорат қилиш варақлари икки нусхада тўлдирилади ва улардан биттаси қатъий ҳисобдаги бланкларни ҳисобга олиш журналида имзо чекилган ҳолда ҳисоб берувчи шахсга, иккинчиси масъул шахс томонидан бухгалтерияга топширилади. Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг ҳар бир номланиш тури учун алоҳида олиш - назорат қилиш варақлари очилади.

Олиш-назорат қилиш варағининг юқоридаги чап бурчагида варақ берилган сана, корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахслар имзоси, корхона муҳри қўйилади.

Ҳисоб берувчи шахс олиш-назорат қилиш варағини қатъий ҳисобдаги бланкларни тўғри ишлатиш бўйича назоратни амалга оширадиган шахсга тақдим этади. Аввал берилган қатъий ҳисобдаги бланкларнинг ишлатилганлиги ва бланкларнинг кейинги туркумини бериш лозимлиги тўғрисидаги маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини текшириб, назорат қилувчи шахс варақнинг тегишли сатрида имзо чекади.


44. Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг инвентарланиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш” 19-сон Ўзбекистон Республикаси Бухгалтария ҳисоби миллий стандарти (19-сон БҲМС)да белгиланган тартибда амалга оширилади (2.10.1999 й., 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган).


45. Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг йўқотилиши ва камомадини ҳисобга олиш Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 20 июндаги 56, 2001-38, 4/1-сон қарори (23.07.2001 й., 1054-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


46. Қатъий ҳисобдаги бланкларда ўчириш ва тузатишлар аниқланган ҳолларда ҳамда қатъий ҳисобдаги бланкларни тўлдириш ва ишлатиш бўйича белгиланган тартибнинг бош-қа бузилишлари ҳолатида масъул шахсга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.


47. Қатъий ҳисобдаги бланклар материалларни ҳисобга олиш ҳисобварағидан харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварағига уларни ҳисоб берувчи шахсларга беришга қараб ҳисобдан чиқариб борилади ва "Қатъий ҳисобдаги бланклар" балансдан ташқари ҳисобварағига кирим қилинади.

Қатъий ҳисобдаги бланклар "Қатъий ҳисоботдаги бланклар" балансдан ташқари ҳисобварағидан, ҳисоб берувчи шахсларнинг қабул қилинган ва ишлатилган қатъий ҳисобдаги бланклар учун ҳисобот беришига қараб ҳисобдан чиқариб борилади.

Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг балансдан ташқари ҳисоби уларнинг қиймати, миқдори ва номинал бўйича уларнинг умумий ҳисоб суммаси бўйича юритилади. Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг қиймати мавжуд бўлмаганда, улар ҳақиқий сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олинади.


48. Нуқсонли, тўлдириш пайтида шикаст етказилган, эскирган, зарарланган ҳамда алмаштирилган қатъий ҳисобдаги бланклар корхона бухгалтериясига топширилади ва шу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.


49. Нуқсонли, тўлдириш пайтида шикаст етказилган, эскирган, зарарланган ҳамда алмаштирилган қатъий ҳисобдаги бланкларни йўқ қилиш зарурат туғилганда, бунинг учун махсус тайинланган комиссия томонидан, йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома тузилган ҳолда, лекин бир йилда кўпи билан бир маротаба амалга оширилади.

Касса ҳисоботи (қайднома, реестр)га илова қилинадиган, бузилган ёки нотўғри тўлдирилган бланклар йўқ қилинмайди, балки устига чизиб қўйилади ва улар ёзилган куннинг ўзида касса ҳисоботи (қайднома, реестр)га илова қилинади.


50. Қатъий ҳисобдаги бланкларни белгиланган муддат мобайнида сақлаш бўйича жавобгарлик корхона раҳбарига ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахсларга юкланади.


4-§. ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНУВИНИ

^ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


51. Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларнинг ҳаракати - (уларни тузиш ёки бошқа корхоналардан олиш, ҳисобга қабул қилиш, ишлов бериш, архивга топшириш - ҳужжатлар айлануви) жадвал билан тартибга солинади.


52. Корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахслар жадвални тузиш бўйича ишни ташкил этадилар. Ҳужжатлар айлануви жадвали корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.


53. Жадвал корхонада оқилона ҳужжатлар айланувини таъминлаши лозим, яъни ҳар бир бирламчи ҳужжатнинг ўтиши бўйича ижро этувчиларнинг мақбул сонини назарда тутиши, ҳужжатнинг бўлинмада энг кам муддатда бўлишини белгилаши лозим.

Ҳужжатлар айлануви жадвали корхонада бутун ҳисоб ишининг яхшиланишига, бухгалтерия ҳисоби назорат қилиш функциясининг кучайишига ёрдам бериши лозим.


54. Ҳужжатлар айлануви жадвали, корхонанинг ҳар бир бўлинмаси ҳамда барча ижро этувчилар томонидан уларнинг ўзаро боғлиқлигини ва ишларни бажариш муддатини кўрсатган ҳолда бажариладиган, ҳужжатларни тузиш, текшириш ва уларга ишлов бериш бўйича ишларнинг чизмаси ёки рўйхати кўринишида расмийлаштирилади.

Ҳужжатлар айланувининг ишлар рўйхати кўринишидаги намунавий жадвали мазкур Низомнинг 3-сон иловасида* келтирилган.


55. Корхона ходимлари ўз фаолият соҳасига тааллуқли бўлган ҳужжатларни ҳужжатлар айлануви жадвали бўйича тузишади ва тақдим этишади. Бунинг учун хар бир ижрочига жадвалдан кўчирма берилади. Кўчирмада ижрочининг фаолият соҳасига тегишли ҳужжатлар, уларни тақдим этиш муддатлари ва ушбу ҳужжатлар тақдим этиладиган корхона бўлинмалари кўрсатилади.


56. Ҳужжатлар айлануви жадвалига риоя қилиш учун жавобгарлик ҳамда ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш учун уларни ўз вақтида тақдим этиш, ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги бўйича жавобгарлик ушбу ҳужжатларни тузган ва имзолаган шахслар зиммасига юкланади.


57. Ижрочиларнинг корхона бўйича ҳужжатлар айлануви жадвалига риоя қилишларини назорат қилиш корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахслар томонидан амалга оширилади.


^ Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва

ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги

низомга

1-ИЛОВА


Қатъий ҳисобдаги бланкларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ



КИРИМ

ЧИҚИМ

N

Келиб тушган бланкларга илова қилинган ҳужжат

Бланклар миқдори

^ Бланклар рақамлари (N _дан N _гача)

Бериш санаси

Кимга берилган

Бланклар миқдори

^ Бланклар рақамлари (N _дан N _гача)

Олганлик тўғрисида имзо

сана

N





































































































































































































































































































^ Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва

ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги

низомга

2-ИЛОВА


__________________________

(бериш санаси)

__________________________

(имзо)


М.Ў.


ҚАТЪИЙ ҲИСОБОТ БЛАНКЛАРИГА _____ -СОН

^ ОЛИШ-НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВАРАҒИ


Олувчи________________________________________________________

Бланклар тури_________________________________________________



^ Олинган бланклар

Ишлатилган бланклар

Сана

Бланклар миқдори

Бланклар рақамлари (N _дан N _гача)

Ҳисоб журнали бўйича ёзув рақами

Сана

Бланклар миқдори

Бланклар рақамлари (N _дан N _гача)







































































































Берди _________________________ Олди __________________________

(берган шахснинг имзоси) (олган шахснинг имзоси)


Ҳисоботни қабул қилди __________________________

(белги ва имзо)



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 13 ноябрда 2400-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации