Документы



Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни icon

Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни

НазваниеПресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни
Дата20.02.2014
Размер24.74 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ


12 АВГУСТ – ХАЛҚАРО ЁШЛАР КУНИ


12 август – Халқаро ёшлар кунига бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида соат 16:00да бўлиб ўтади. Фонд Форум, БМТ аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNFPA) ҳамда “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслар маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган кўргазмада фаол ёшлар томонидан тасвирга туширилган фотосуратлар, тенгдошлари ҳаётини ўзида акс эттирган 150 дан зиёд ранг-баранг фотокадрлар намойиш этилади. Шунингдек, тадбир доирасида, турли ижтимоий лойиҳаларда фаол қатнашган ёшлар тақдирланади.


«Келажак овози» ЁТМ ва БМТ аҳолишунослик бўйича жамғармаси анъанавий тарзда ҳар йили ушбу санада Халқаро ёшлар кунини нишонлаб келади. Ўзининг лойиҳа ва янги таклифларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадидаги йигит-қизларни, йил давоимда турли тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашган ёшларни, умуман юртимиздаги турли йўналишларда тахсил олаётган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилиб келади.

Ҳар йили ушбу сана ёшлар томонидан турлича нишонланади. Бу йили Халқаро ёшлар куни ёш фотосуратчилар ижодий ишлари фотокўргазмаси шаклида бўлиб ўтади. Фотокўргазмада намойиш этилган ишлар ёшларнинг қизиқарли ҳаёти, турли тадбирлардаги иштироки, қўлга киритган ютуқлари ва бошқа кўпгина ўзига хос суратларни ўзида акс эттирган.


Эслатиб ўтамиз, кўргазмада иштирок этиш учун барча фотосанъат билан қизиқувчи ёшлардан шу йилнинг 5 августига қадар ўзларининг энг яхши ишларини тақдим этишди. Энг яхши ишлар, қуйидаги йўналишлар бўйича фотокўргазмадан ўрин эгаллади:


  • «Келажак овози» ЁТМ лойиҳалари

  • Биз – 22 ёшдамиз!

  • Мен ва менинг ҳаётим


Шунингдек, фотокўргазмада иштирок этиш учун Instagram фотодастурда суратга олинган фотоишлар ҳам қабул қилинди.


Анъанавий тарзда нишонланиб келинадиган Халқаро Ёшлар куни доирасида ўтган бир йил давомида қўлга киритилган ютуқлар, ёшлар томонидан ташкил этилган лойиҳалар, ўз ечимини топган муаммолар айтиб ўтилади. Тадбир иштирокчилари ёшлар лойиҳалари борасидаги фикрлари билдиришлари ва ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳар йили 12 август куни минглаб йигит-қизлар, ёшлар ташкилотларининг фаоллари Халқаро ёшлар кунини нишонлашади. Ушбу кун жаҳон ҳамжамияти эътибори ёшлар билан боғлиқ муҳим масалалар, хусусан, ривожланиш борасидаги халқаро ҳаракатлар доирасида ёшлар масалаларини кенгроқ ёритиш эҳтиёжига қаратилади. Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеяси ташаббуси билан анъанавий тарзда нишонлаб келинаётган Халқаро ёшлар куни илк бор 2000 йилнинг 12 август санасида эълон қилиниб, лойиҳа дунё ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, тинчлик тарафдорларини қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқлари, авлодлар ва маданиятлар, дин ва тамаддунлар ўрасидаги бирдамликни янада яхшилаш, бир сўз билан айтганда, йигит-қизларга ҳар тамонлама кўмак бериш каби эзгу мақсадларни ўз олдига қўйган.


Айтиб ўтиш жоизки, 2012 йил 9 август кунида БМТ Ахборот маркази (UNIC) ҳамда БМТ Аҳолишунослик фонди (UNFPA) томонидан кўпгина номинациялар қаторида «Келажак овози» ёзги ўқув оромгоҳи “Ёшларга қаратилган энг яхши лойиҳа” дея эътироф этилган бўлса, “Келажак овози” ЁТМнинг бир қанча фаоллари турли йўналишларда энг иқтидорли деб тан олинди.


Фотокўргазмага 19 августга қадар давом этади. Фтокўргазмага кириш бепул.

www.kelajakovozi.uz e-mail: markaz@kelajakovozi.uz Тел.:(+998 71) 233 78 10



Похожие:

Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз «келажак овози- 2012» республика иқтидорли ёшлар танлови якуний босқичи
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 26 декабрь куни соат 16: 00да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади
Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз 2011 йил 14 май куни Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппарти «Аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлими»

Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз 26. 08. 2011
Шу кунларда кўп миллатли халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллик қутлуғ байрамини кўтаринки руҳда нишонламоқда. 2011 йил 26...
Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси
Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати дастурига кўра Ёшлар медиа-конференцияси бўлиши режалаштирилмоқда
Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз заҳириддин муҳаммад бобур таваллудига бағишланган шеърият кечаси
Навбатдаги шеърият кечаси ҳақиқий сўз санъатини қадрловчилар учун 20 февраль куни соат 17: 00 да Ёшлар ижод саройида буюк шоҳ ва...
Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Тм фаоллари, иқтидорли ёшлар ҳамда танлов ғолиблари иштирокида “Ёшлар форуми” ҳам ташкил этилади. Унда лойиҳанинг финал босқичига...
Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз " биз бир жамоа, биз бир оила" ёшлар акцияси
Мазкур акция мамлакатимиз бўйлаб 27 матрдан 18 апрелга қадар ўтказилади. Бу йили лойиҳанинг ўзига хос томони шундаки, ҳар бир шаҳарда...
Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни
Миллий матбуот марказида 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” уммухалқ байрами муносабати билан оммавий ахборот воситалари...
Пресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни iconПресс-релиз 2-сентябрь “Билимлар куни”
Хусусан, жаҳон тажрибасида ўзига хос ноёб ҳодиса сифатида қабул қилинган кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий бўғини – халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации