Документы



Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими icon

Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими

НазваниеПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
Дата20.02.2014
Размер42.65 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

«ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ФОРУМИ»ЖАМҒАРМАСИkamolotff-logo

«КАМОЛОТ» ЁИҲ


ПРЕСС–РЕЛИЗ


«КЕЛАЖАК ОВОЗИ» ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ


609 нафар янги инновацион таклифлар, ижодий ишлар, амалиётда қўлланиши фойдали, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа муаллифлари “Келажак овози” Республика иқтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолиби деб топилди. Шу йилнинг 6-19 сентябрь кунлари давомида юртимизнинг барча вилоятларида ўтказиладиган тақдирлаш маросимларида танловнинг Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишади. Шунингдек, барча ҳудудларда танлов ғолиблари ишларидан ташкил топган ижодий ишлар кўргазмаси ҳамда Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан Бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади.


Таъкидлаш жоизки, “Келажак овози-2013” иқтидорли ёшлар танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими билан биргаликда Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида барча вилоятларда “Карьера куни” деб номланган Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилади. Унда ҳудудий таълим муассасалари битирувчилари иштирок этишади. Қатнашчилар мавжуд бўш иш ўринлари, касб танлаш ҳамдаўзларини қизиқтирган олий таълим мауссасалари ҳақидаги фойдали маълумотларга эга бўладилар. Шунингдек, ҳудуддаги етакчи корхона ва ташкилотлар томонидан бўш иш ўринлари тақдим этилади. Соҳанинг малакали мутахассислари эса тадбир давомида касб танлаш, касбга йўналтириш, ишга жойлашиш маданияти каби замонавий тенденциялар ҳақида қимматли маслаҳат ҳамда маълумотлар беришади.


Эслатиб ўтамиз, 4 йиллик фаолият давомида барча ҳудудларда марказ томонидан 800 нафар иш изловчилар тўғридан-тўғри ишга жойланди ва 4500 дан зиёд ёшлар эса бўш иш ўришлари ярмаркалари орқали иш билан таъминланди.


^ Келажак овози” иқтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказилиш кунлари:


Қорқалпоғистон Республикаси – 6 сентябрь

Сирдарё вилояти – 6 сентябрь

Сурхондарё вилояти – 6 сентябрь

Самарқанд вилояти– 6 сентябрь

Хоразм вилояти – 7 сентябрь

Жиззах вилояти – 10 сентябрь

Навоий вилояти – 10 сентябрь

Тошкент вилояти – 10 сентябрь

Қашқадарё вилояти – 10 сентябрь

Тошкент шаҳри – 12 сентябрь

Бухоро вилояти – 12 сентябрь

Фарғона вилояти - 14 сентябрь

Андижон вилояти – 17 сентябрь

Наманган вилояти – 19 сентябрь


Бу йили “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танловида рекорд натижа қайд этилди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан 84 326 нафар йигит-қизлар томонидан бир неча ой давомида аризалар қабул қилинди. Биринчи босқич – туман, шаҳар саралаш босқичлари шу йилнинг 27 майдан 14 июнга қадар бўлиб ўтди. Сўнгра, 31 майдан 15 июнга қадар давом этган вилоят саралаш босқичлари қатнашчилар орасидан энг сара ва истеъдодлиларини аниқлашга хизмат қилди.


Туман саралаш босқичларининг тугалланиши билан, ҳар бир вилоятда иккинчи босқичда иштирок этадиган ёшларнинг сони ^ 600-700 нафарга етиб, улардан фақатгина 45 нафар энг истеъдодли қатнашчилар финал босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритдилар. Анъанага кўра декабрь ойида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиганРеспублика саралаш босқичида эса йигит-қизлар ўз маҳоратларини танловнинг Жамоатчилик кенгаши аъзолари олдида намойиш этишлари талаб этилади.

Йилдан йилга ёшларнинг танловга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда – ^ 9 йил мобайнида танловга тақдим этилган аризаларнинг умумий сони 472 000 дан зиёдниташкил этди.2013 йили танловда иштирок этиш учун 84 326 та ариза қабул қилинди, улардан:


  • «Архитектура ва дизайн» номинациясигаюртимиз бўйлаб 15 777 та ариза;

  • «Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар» - 19 660 та ариза;

  • «Анъанавий ва амалий санъат» йўналишида юртимиз бўйлаб 30 432 киши ўз кучини синаб кўради;

  • Танлов иштирокчиси бўлиш имкониятини шунингдек, «Адабиёт ва публицистика» номинациясига ариза топширган18 457 киши ҳам қўлга киритди.


Таъкидлаш жоизки, Республика иқтидорли ёшлар танлови Фонд Форум томонидан “Камолот” ЁИҲ билан биргаликда ^ 2005 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда.Танлов номинациялари бугунги кун ёшларини қизиқтирадиган барча йўналиш, жумладан, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторликтаклифларва техникишланмалар, анъанавийваамалийсанъат, бадиий ижодва публицистика. Танловда ёши 15 дан 25 гача бўлган йигит-қизлар иштирок этиши мумкин.


Вилоят саралаш босқичи ғолиблари диплом, эсдалик совғалари ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. “Келажак овози” республика ёшлар танлови ғолиблари келгусида Фонд Форум, танловнинг Жамоатчилик кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади ҳамда олийгоҳда таълим олиш учун шартнома пули қопланадиган миқдорда таълим гранти(абитуриентлар учун) ёки махсус “Келажак овози” стипендиясини (талабалар учун) қўлга киритишади. Дастур доирасида “Келажак овози” танлови ғолибларининг энг қизиқарли лойиҳалари амалиётда қўлланилади, уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун грантлар ажратилади. Ғолибларни ҳалқаро фестиваль ва дастурларда иштирок этишларида кўмаклашилади, патент олишда, кўргазмалар ва бошқа бадиий тадбирлар ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берилади.


www.kelajakovozi.uz e-mail: markaz@kelajakovozi.uzТел: (+998 71) 233 78 10



Похожие:

Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози- 2012» республика иқтидорли ёшлар танлови якуний босқичи
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 26 декабрь куни соат 16: 00да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз " келажак овози-2012" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Келажак овози-2012” республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Тм фаоллари, иқтидорли ёшлар ҳамда танлов ғолиблари иштирокида “Ёшлар форуми” ҳам ташкил этилади. Унда лойиҳанинг финал босқичига...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари
Шунингдек жорий йилда саралаш босқичлари билан бир қаторда, барча ўқув муассасаларида танловнинг ахборот акцияси ҳам бўлиб ўтади....
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз открытие информационных комнат «келажак овози»
И «Келажак овози» в каждом вузе столицы будут созданы информационные комнаты «Келажак овози». Комнаты будут служить молодежи, где...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз награждение областных победителей конкурса «келажак овози-2013»
Цми «Келажак овози», одаренной молодежи и победителей конкурса. В форуме победители областного тура, направившиеся на финальный этап...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз награждение победителей конкурса «Келажак овози-2012»
Цми «Келажак овози», одаренной молодежи и победителей конкурса. В форуме 47 победителей областного тура, направившиеся на финальный...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози» ахборот хоналарининг очилиши
Тошкент шаҳрининг 25 та етакчи таълим муассасаларида “Келажак овози” ахборот хоналари ўз фаолиятини бошлайди. Фонд Форум, Олий ва...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали
Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан диплом, грант ва совғалар билан тақдирланади. «Янги авлод» ғолибларини...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари
Осиё чемпионати-2012 чемпионига айланган Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси қутланади. Шунингдек, “Келажак овози”...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации