Документы



Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими icon

Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими

НазваниеПресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Дата04.07.2013
Размер31.63 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ФОРУМИ” ЖАМҒАРМАСИ


«КАМОЛОТ» ЁИҲ


ПРЕСС-РЕЛИЗ


«Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими


Шу йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент Молия инситути биносида Фонд Форум ва «Камолот» ЁИҲ ҳамкорлигида ҳар йили ўтказиладиган кенг қамровли лойиҳалардан бири — «Келажак овози» иқтидорли ёшлар Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Шунингдек, тадбир доирасида лойиҳанинг Жамоатчилик кенгаши вакиллари, экспертлар, “Келажак овози” ЁТМ фаоллари, иқтидорли ёшлар ҳамда танлов ғолиблари иштирокида “Ёшлар форуми” ҳам ташкил этилади. Унда лойиҳанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган 47 нафар Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари ўз ишлари тақдимотини ўтказишади. Тадбир сўнгида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.


2012 йилда «Келажак овози» танловида иштирок этиш учун умумий ҳисобда ^ 79 354 та ариза келиб тушди ва бу рекорд кўрсатгични ташкил этди. Ҳар бир вилоятдан 800 - 1200 нафар ёш иқтидорлар танловнинг иккинчи саралаш босқичида иштирок этиб, шу тариқа финал босқичида турли номинациялар бўйича ҳар бир вилоят шарафини 45 нафар атрофида, умумий ҳисобда эса 600 дан зиёд ёшлар ҳимоя қиладилар. Ўтган 8 йил мобайнида танлов бутун республикамиз бўйлаб 388 минг нафар ёшни жалб қилди. Туман ва вилоят саралаш босқичларида лойиҳа ташкилотчилари, танловнинг Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва тажрибали мутахассислар бевосита иштирок этдилар.


Шу йилнинг ^ 17 майидан 16 июнига қадар юртимизнинг барча ҳудудларида танловнинг саралаш босқичлари ўтказилди. Бу йили Тошкент шаҳридан танловда иштирок этиш ниятини билдирган ёшлар сони 3800 нафарни ташкил этди. Саралаш жараёнларида ўзаро рақобатлашган 1129 нафар йигит-қиз Тошкент шаҳар босқичида иштирок этди. Тажрибали соҳа мутахассислар, танловнинг Жамоатчилик кенгаши вакиллари хулосаларига кўра 47 нафар иштирокчи ёшларга танловнинг республика финал босқичида иштирок этиш имкони берилди.


Шунингдек, саралаш босқичлари доирасида республикамизнинг ҳар бир туманида Фонд Форум, “Келажак овози” ЁТМ ва ҳамкор ташкилотларнинг ёшларга қаратилган лойиҳаларининг интерактив тақдимотлари бўлиб ўтди. Тақдимотлар чоғида марказ фаоллари ёшлар салоҳиятини кашф этишга қаратилган лойиҳалар, дастур ва танловларни амалга ошираёган ташкилотлар фаолияти ҳақида тўлиқ маълумотларни тақдим этишди. Ушбу ахборот акциялари олийгоҳларда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида “Келажак овози” ЁТМ ёшлар ташаббуслари маркази бўлинмалари томонидан амалга оширилди. Натижада, юртимизда таълим олаётган 500 мингдан зиёд йигит-қизлар фойдали маълумотларга эга бўлди.


«Келажак овози» иқтидорли ёшлар танлови Фонд Форум ва «Камолот» ЁИҲ ҳамкорлигида 2005 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Танлов номинациялари замонавий ёшларнинг архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар, миллий ва амалий санъат, адабиёт ва публицистика каби турли йўналишлардаги қизиқишларини қамраб олади. Танловда 15 ёшдан 25 ёшгача йигит-қизлар иштирок этишлари мумкин.


Ғолибликка номзодларни саралаш вилоят ва республика босқичлари «Келажак овози» Жамоатчилик кенгаши томонидан ўтказилади. Ушбу кенгаш таркибига таниқли жамоат, маданият ва санъат вакиллари, олимлар, профессорлар, олий ўқув юрти ректорлари, экспертлар, турли йўналишлар бўйича мутахассис ва амалиётчилар, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари киритилган. Ўзбекистон ҳалқ артистлари Муножат Йулчиева, Зулайхо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Маҳмуд Намозов, академик Акбар Раҳимов, академик Мақсуд Мамадалиев, Ўзбекистон ҳалқ рассоми Акмал Нур, “Осиё рамзи” Ўзбекистон модельерлар уюшмаси раҳбари Ҳолида Комилова ва бошқалар шулар жумласидандир. Жамоатчилик кенгаши раиси - «Келажак овози» танлови лойиҳа муаллифи профессор Гулнора Каримова.


Вилоят саралаш босқичи ғолиблари диплом, эсдалик совғалари ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. “Келажак овози” республика ёшлар танлови ғолиблари келгусида Фонд Форум, танловнинг Жамоатчилик кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади ҳамда олий ўқув юртида таълим олиш учун шартнома пули қопланадиган миқдорда таълим гранти (абитуриентлар учун) ёки махсус “Келажак овози” стипендиясини (талабалар учун) қўлга киритишади. Дастур доирасида “Келажак овози” танлови ғолибларининг энг қизиқарли лойиҳалари амалиётда қўлланилади, уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун грантлар ажратилади. Ғолибларни ҳалқаро фестиваль ва дастурларда иштирок этишларида кўмаклашилади, патент олишда, кўргазмалар ва бошқа бадиий тадбирлар ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берилади.

www.kelajakovozi.uz e-mail: markaz@kelajakovozi.uz Тел.:(+998 71) 233 78 10



Похожие:

Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз " келажак овози-2012" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Келажак овози-2012” республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози- 2012» республика иқтидорли ёшлар танлови якуний босқичи
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 26 декабрь куни соат 16: 00да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
«келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз награждение победителей конкурса «Келажак овози-2012»
Цми «Келажак овози», одаренной молодежи и победителей конкурса. В форуме 47 победителей областного тура, направившиеся на финальный...
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали
Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан диплом, грант ва совғалар билан тақдирланади. «Янги авлод» ғолибларини...
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз открытие информационных комнат «келажак овози»
И «Келажак овози» в каждом вузе столицы будут созданы информационные комнаты «Келажак овози». Комнаты будут служить молодежи, где...
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз награждение областных победителей конкурса «келажак овози-2013»
Цми «Келажак овози», одаренной молодежи и победителей конкурса. В форуме победители областного тура, направившиеся на финальный этап...
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози» ахборот хоналарининг очилиши
Тошкент шаҳрининг 25 та етакчи таълим муассасаларида “Келажак овози” ахборот хоналари ўз фаолиятини бошлайди. Фонд Форум, Олий ва...
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими icon1-ўрин. Эргашев Дониёр. Афидумнинг 7-"Б" синф ўқувчиси (6, 7,8,9, 10, 11-расмлар муаллифи). 2-ўрин. Ниғматиллаева Мафтуна
Болалар ва ўсмирлар" бош таҳриррияти билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Интернет менинг ҳаётимда" мавзусидаги...
Пресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз выставка «образование в японии 2012» Фонд Форум, цми «Келажак овози», Нагойский Университет совместно с Узбекско-Японским Центром развития людских ресурсов 10 ноября 2012 года организует выставку «Образование в Японии 2012»,
Целью выставки является предоставление подробной информации о возможностях получения образования и стипендий в Японии
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации