Документы



Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари icon

Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари

НазваниеПресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари
Дата04.07.2013
Размер28.41 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

«ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси


«МЕҲР НУРИ» ЖАМОАТ ЖАМҒАРМАСИ


ПРЕСС-РЕЛИЗ


ЁШЛАРГА ҚАРАТИЛГАН ГРАНТ ЛОЙИҲАЛАРИ


2012 йил 12 октябрь куни соат 16:00 да Ёшлар ижод саройида ўтказиладиган тантанали тақдирлаш маросимида “Меҳр нури” жамғармаси ва Фонд Форумнинг ёшларга қаратилган грантлари ғолиби бўлган 237 нафар ўғил-қиз лойиҳа муаллифи Гулнора Каримовадан сертификат ва совғаларни қабул қилиб олади. Тадбир чоғида Таълим грантлари дастури, Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури лауреатлари эълон қилиниб, ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати-2012 чемпионига айланган Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси қутланади. Шунингдек, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг вилоятларимиздаги бўлимлари фаоллари билан видео анжуман бўлиб ўтади.

Фонд Форум “Меҳр нури” жамғармаси билан ҳамкорликда 2005 йилдан бери ҳар йили танлов ва грант лойиҳаларини ўтказиб келмоқда. Унинг натижасига кўра, энг иқтидорли ўғил-қизлар молиявий кўмакка эга бўлмоқдалар. Бу йили дастурларда иштирок этиш истагида ариза топширганлар сони 3900 нафарни ташкил этди.

^ Таълим грантлари дастури” Фонд Форум ва “Меҳр нури” жамғармаси ҳамкорлигида 2005 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Дастурда иштирок этиш учун бу йили 2300 га яқин ариза топширилган бўлса, уларнинг 137 нафари ғолиб бўлди. Ўз навбатида улардан 50 нафари шу йилда ғолибликни қўлга киритиб, 87 нафар талабага эса шартнома муддати узайтириб берилди. Мазкур лойиҳа сабаб ўтган 8 йил ичида 662 нафар ёш истеъдод олийгоҳда тахсил олиш имконига эга бўлди. Лойиҳанинг аҳамияти шундаки, у шартнома асосида ўқишга кирган истеъдодли талабаларга бир йиллик шартнома пулини тўлаб беради. Интилучан ва фаол талабаларга тўлов муддати узайтириб берилади.

^ Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури” – бу истъдодли, ўқишда муваффақиятларга эришаётган талабаларга, мутахассислиги бўйича изланаётган интилувчан ёшларга ёрдам қўлини чўзишга қаратилган. Бу йили дастурда иштирок этиш учун 1600га яқин ариза келиб тушди. Саралаш босқичи ва оғзаки суҳбатдан сўнг 100 нафар талаба танлаб олинди, уларнинг 90 нафари бу йилги ғолиблар, 10 нафари эса тўлов муддаи узайтирилганлардир. Илк маротаба стипендиялар дастури Фонд Форум ва “Меҳр нури” жамғармаси томонидан 2006 йилда ўтказилган эди. 7 йил мобайнида у бутун республикамиз бўйлаб 717 нафар талабани қамраб олди.

Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси (16 ёшгача) Осиё чемпионати финал босқичида ғолиб бўлди ва минтақамиз тарихида илк маротаба чемпион унвонига сазовор бўлди. Ўзбекистон термаси Осиё чемпионати-2012 финал босқичида ўйиндан кейинги пенальти беллашувларида Япония жамоасини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди. Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати 2012 йилнинг октябрь ойида Эронда ўтказилди. Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар темаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевдир.

Тақдирлаш маросими онлайн тарзида мамлакатимизнинг барча вилоятларига узатилади. 12 вилоят ва Қорақалпоғистон республикасидаги “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази фаоллари Ёшлар ижод саройида телекўприк орқали боғланиб, бир-бирлари билан мулоқотга киришадилар.

Анъанага кўра, ғолибларни тақдирлаш маросимига ўзбек эстрадаси юлдузлари, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари ҳамда “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танлови ғолиблари иштирокидаги концерт дастури билан якун ясалади.

Тақдирлаш маросимидан сўнг бўлиб ўтадиган видео анжуман Ёшлар ташаббуслари маркази фаоллари учун яна бир бор учрашиш, йил мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар бериш, Гулнора Каримова билан режалари ҳақида ўртоқлашиш ва янги ташаббуслар билдириш учун яхши имкониятдир.

Тел\факс: (99871) 239-27-71; (99871) 239-27-74. www.fundforum.uz e-mail: info@fundforum.uz



Похожие:

Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз «келажак овози-2013» ёзги ўҚув оромгоҳида грант лойиҳалари таклиф ва ишланмалари
Лойиҳа ҳамкорлари бмтнинг аҳолишунослик бўйича жамғармаси (unfpa), Конрад Аденауэр Жамғармаси, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши, Россотрудничество...
Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз ёшлар медиа-конференцияси
Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати дастурига кўра Ёшлар медиа-конференцияси бўлиши режалаштирилмоқда
Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз «янги авлод 2013» болалар ижодиёти фестивали саралаш босқичлари
Бугунги кунда ушбу фестиваль иқтидорли болаларни аниқлашгава қўллаб-қувватлашга қаратилган Фонд Форумнинг энг йирик лойиҳаларидан...
Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали
Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан диплом, грант ва совғалар билан тақдирланади. «Янги авлод» ғолибларини...
Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconЎзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii
Давлат халқ манфаатларини кўзлаб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги қонунга асосланиб, республика...
Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз семинар-выставка и пресс-конференция
С этой целью Государственным налоговым комитетом на системной основе ведется работа по разъяснению сути и значения налоговых льгот...
Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат»
Пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат» на новом этапе модернизации страны», посвященной итогам деятельности фракции в 2011 году...
Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз пресс-конференция на тему «актуальные вопросы подготовки руководящих кадров налоговой системы и пути их решения»
Налоговым комитетом Республики Узбекистан уделяется особое внимание вопросам подготовки кадров, переподготовки и повышения квалификации...
Пресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари iconПресс-релиз 20 августа 2011 года по инициативе Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации