Документы



Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали icon

Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали

НазваниеПресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали
Дата04.07.2013
Размер26.24 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

«Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси




ПРЕСС-РЕЛИЗ


«ЯНГИ АВЛОД – 2012» БОЛАЛАР ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИ.

ФИНАЛ БОСҚИЧИ


Юртимизнинг энг иқтидорли 858 нафар ўғил-қизлари шу йилнинг 22-25 ноябрь кунлари давомида пойтахтимизда бўлиб ўтадиган «Янги авлод-2012» болалар ижодиёти фестивалининг Республика босқичида иштирок этиш орқали ўз истеъдодларини намойиш этиш имконига эга бўладилар. Республика саралаш босқичларидан сўнг, Фестивалнинг энг ёрқин иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва лойиҳа муаллифи, Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан диплом, грант ва совғалар билан тақдирланади. «Янги авлод» ғолибларини тақдирлаш маросими 28 ноябрь куни 18.00да «Истиқлол» санъат саройида ўтказиладиган ҳисобот гала-концертида бўлиб ўтади.


Фонд Форумнинг энг ёрқин ва кенг кўламли лойиҳаларидан бири «Янги авлод-2012» болалар ижодиёти фестивали иштирокчилари пойтахтда, хусусан, Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва Республика рассомлик коллежида жам бўладилар. Айнан шу ерда 22 ноябридан 28 ноябрига қадар болалар ғолиблик учун беллашадиган «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивалининг Финал босқичи бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Фестиваль қатнашчилари учун машҳур инсонлар иштирокида мастер-класс, турли маданий тадбирлар, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ташкил этилади.

«Янги авлод» фестивалида иштирок эттиш ниятидаги болалар сони йилдан-йилга ошмоқда. Бу йили Фестивалда умумий ҳисобда 30 128 нафар қатнашчилардан аризалар қабул қилинди. Лойиҳага аризалар шу йилнинг 1 июлидан 10 октябрига қадар республикамизнинг барча вилоятларида қабул қилинди. Фестиваль ўтказилган тўққиз йил мобайнида жами 128 000 дан зиёд ёш истеъдодлар қатнашди.

^ 16 октябрдан 15 ноябрга қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида вилоят саралаш босқичлари ўтказилди. Омма олдида чиқиш қилиб, чин истеъдод эканлигини исботлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Ҳаяжон ва ҳадик, ғалаба хурсандчилиги ва Фестиваль финал босқичини кутиш – буларнинг барчаси синовдан ўтиб, финал босқичига йўлланма олган 858 нафар ўғил-қиз ҳис этди.

«Янги авлод» фестивали мамлакатимиздаги истеъдодли болаларини кашф этиш ва келгусида уларни қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос модели, машҳур юлдузлар билан бир саҳнада чиқиб, жамоатчилик назарига тушиш имконидир.Фестиваль янада адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида ҳакамлар ҳайъати аъзолари, таниқли маданият ва санъат вакиллари ҳамда ташкилотчилар саралаш жараёнларида бевосита иштирок этишиб, юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги ёш истеъдод эгалари иқтидорини баҳолайдилар. Барча асарлар ёддан ва фонограммадан фойдаланилмаган ҳолда ижро этилади. Намойиш ва баҳолаш жараёнлари эса жамоатчилик учун очиқ.

«Янги авлод» болалар ижодиёти фестивали ғолиблари дипломлар, грантлар, совғалар билан тақдирланади ва ўз йўналиши бўйича махсус ўқув юртларига имтиёзлар асосида ўқишга кириш имкониятини қўлга киритадилар. Фонд Форум кейинчалик ҳам фестиваль ғолибларини қўллаб-қувватлайди, халқаро танловларда иштирокларини таъминлайди.

«Янги авлод» болалар ижодиёти фестивали Фонд Форумнинг ёш истеъдод эгаларини кўллаб-қувватлашга қаратилган энг йирик лойиҳаларидан бири ҳисобланади. “Камалак” болалар ташкилоти ҳамкорлигида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кўмагида ўтказилаётган фестивалда юртимизнинг барча ҳудудларидан 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар мумтоз ва миллий чолғулар, қўшиқ, рақс, тасвирий ва амалий санъат, шеърият ва адабиёт йўналишлари бўйича ўз истеъдодларини намойиш этадилар.


Тел\факс: (99871) 239-27-71; (99871) 239-27-74. www.fundforum.uz e-mail: info@fundforum.uz



Похожие:

Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconПресс-релиз «янги авлод 2013» болалар ижодиёти фестивали саралаш босқичлари
Бугунги кунда ушбу фестиваль иқтидорли болаларни аниқлашгава қўллаб-қувватлашга қаратилган Фонд Форумнинг энг йирик лойиҳаларидан...
Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconПресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивалининг саралаш босқичлари
Бугунги кунда фестиваль Фонд Форум томнидан ёш истеъдодларни кашф этиш мақсадида юртимизда 2004 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинаётган...
Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconПресс-релиз отборочные туры фестиваля детского творчества «янги авлод 2012»
«Янги авлод -2012», которые пройдут во всех регионах Узбекистана. Сегодня фестиваль является одним из самых крупных проектов Фонда...
Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconПресс-релиз фестиваль детского творчества «янги авлод 2012». Финал
Фестиваля будут награждены членами жюри и автором проекта, председателем Попечительского совета Фонда Форума Гульнарой Каримовой...
Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconХалқ таълими вазирлиги буйруғи №259. 3 сентябрь 2012 й
Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, 2012-2013 ўқув йилидан бошлаб “Баркамол...
Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconПресс-релиз отборочные туры фестиваля детского творчества «янги авлод 2013»
Юбилейного фестиваля детского творчества «Янги авлод-2013», которые пройдут во всех регионах Узбекистана. Сегодня фестиваль является...
Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconЁш пазанда” ТЎгараги ўҚув дастури (қайта ишланган ва такомиллаштирилган) тошкент-2012
...
Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconЁш қандолатчи” ТЎгараги ўҚув дастури (қайта ишланган ва такомиллаштирилган) тошкент-2012
...
Пресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали iconПресс-релиз V "навқирон ўзбекистон" анъанавий ва замонавий санъат фестивали доирасидаги "шеърият кечаси"
Навқирон ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивали доирасидаги “шеърият кечаси”
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации