Документы



Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими icon

Пресс-релиз " келажак овози-2012" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими

НазваниеПресс-релиз " келажак овози-2012" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Дата04.07.2013
Размер32.19 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ФОНД ФОРУМ

«КЕЛАЖАК ОВОЗИ» ЁТМ

«КАМОЛОТ» ЁИҲ


ПРЕСС-РЕЛИЗ


КЕЛАЖАК ОВОЗИ-2012” РЕСПУБЛИКА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ


Олти кун мобайнида “Келажак овози” Республика иқтидорли ёшлар танловининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган 650 нафар иштирокчилар орасидан 45 нафар ғолиб аниқланди. 26 декабрь куни соат 16:00да Ёшлар ижод саройида ғолиблар “Келажак овози-2012” танлови билан биргаликда 11 нафар “Инновацион лойиҳалар” танлови ғолиблари номи эълон қилинади. Шунингдек, тадбир доирасида қатнашчиларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ва энг яхши инновацион лойиҳа ҳамда техник ишланмалар тақдимотини бўлиб ўтади.


«Келажак овози» иқтидорли ёшлар танлови Фонд Форум ва «Камолот» ЁИҲ, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида 2005 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Бу йили танловда 79 354 та ариза қабул қилинган бўлиб, рекорд натижа ҳисобланади. Бу рақамлар “Келажак овози” танловининг жўшқин овози мамлакатимизнинг чекка ҳудудларига қадар етиб бориб, деярли барча ўқув юртларини қамраб олганидан далолат беради. Ўтган 8 йил мобайнида танлов бутун республикамиз бўйлаб 388 минг нафар ёшни жалб қилди. Шуни қайд этиш жоизки, бу фақатгина сон жиҳатдан ўсиш эмас, балки сифат борасида ҳам ривожланишдир. Айнан шунинг учун ҳам тақдим этиладиган лойиҳалар дастлабки босқичлардаёқ юқори мезонлар асосида баҳоланмоқда.


^ Республика саралаш босқичлари пойтахтимизда шу йилнинг 20-25 декабрь кунлари давомида бўлиб ўтди. Бу йили танловнинг рационализаторлик таклифлар, техник ишланмалар, веб-ишланмалар намиацияси ва наср, назм, публицистика йўналишидаги ишлар Ўзбекистон миллий кутубхонаси биносида кўриб чиқилди. Бир ҳафта давомида иштирокчилар ўз лойиҳаларини тақдим этиш баробарида тренингларда иштирок этиб, кўргазмаларга ташриф буюдилар. Танлов якунига етди, натижаларни эълон қилиш вақти ҳам келди. Кенг миқёсда ўтказилувчи иқтидорли ёшлар танловининг 650 нафар ғолиблари орасидан 45 нафар иштирокчи танлаб олинди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам баҳс-мунозаралар давомида ғолибларни аниқлашига тўғри келди. Негаки, ҳар бир номинация бўйича атиги 3 нафар ғолибни аниқлаш имконияти бор эди. Финал босқичи иштирокчиларнинг ишлари орасидан энг қизиқарлилари бугун Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Олий ўқув юртлари раҳбарлари, жамоат арбоблари, оммавий ахборот воситалари ва фаол ёшлардан иборат кенг омма эътиборига хавола этилади.


Айтиб ўтиш жоиз, саралаш босқичлари доирасида ҳар бир туманда Фонд Форум, “Келажак овози” ЁТМ ва ҳамкор ташкилотларнинг ёшларга қаратилган лойиҳалари тақдимотлари бўлиб ўтди. Тақдимотлар чоғида марказ фаоллари ёшлар салоҳиятини кашф этишга қаратилган лойиҳалар, дастур ва танловларни амалга ошираёган ташкилотлар фаолияти ҳақида тўлиқ маълумотларни тақдим этишди. Ушбу ахборот акциялари олийгоҳларда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида “Келажак овози” ЁТМ ёшлар ташаббусларни маркази бўлинмалари томонидан амалга оширилди.


Шунингдек, “Келажак овози” танлови билан бир вақтда “Инновацион лойиҳалар” танловининг финал босқчичининг бўлиб ўтди. Танловни ўтказиш ғояси шу йилнинг сентябрь ойида қашқадарёлик ёшлар билан “Келажак овози” жамоатчилик кенгаши раиси Гулнора Каримова иштирокида бўлиб ўтган учрашувда туғилган эди. Лойиҳа Фонд Форум, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида 13 номинация бўйича ўтказилди. Танловга барча ҳудудлардан 150 дан зиёд аризалар топширилди ва улардан 43 нафари танловнинг финал босқичига таклиф этилди. Улар орасидан энг лойиқ деб топилган 11 нафар лойиҳа муаллифлари ғолиб деб топилди.


«Келажак овози» иқтидорли ёшлар танлови Фонд Форум ва «Камолот» ЁИҲ ҳамкорлигида 2005 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Танлов номинациялари замонавий ёшларнинг архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар, миллий ва амалий санъат, адабиёт ва публицистика каби турли йўналишлардаги қизиқишларини қамраб олади. Танловда 15 ёшдан 25 ёшгача йигит-қизлар иштирок этишлари мумкин.


^ Келажак овози” республика ёшлар танлови ғолиблари келгусида Фонд Форум, танловнинг Жамоатчилик кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади ҳамда олийгоҳда таълим олиш учун шартнома пули қопланадиган миқдорда таълим гранти (абитуриентлар учун) ёки махсус “Келажак овози” стипендиясини (талабалар учун) қўлга киритишади. Дастур доирасида “Келажак овози” танлови ғолибларининг энг қизиқарли лойиҳалари амалиётда қўлланилади, уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун грантлар ажратилади. Ғолибларни ҳалқаро фестиваль ва дастурларда иштирок этишларида кўмаклашилади, патент олишда, кўргазмалар ва бошқа бадиий тадбирлар ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берилади.

www.kelajakovozi.uz e-mail: markaz@kelajakovozi.uz Тел: (+998 71) 233 78 10



Похожие:

Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози- 2012» республика иқтидорли ёшлар танлови якуний босқичи
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 26 декабрь куни соат 16: 00да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
«келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Тм фаоллари, иқтидорли ёшлар ҳамда танлов ғолиблари иштирокида “Ёшлар форуми” ҳам ташкил этилади. Унда лойиҳанинг финал босқичига...
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз награждение победителей конкурса «Келажак овози-2012»
Цми «Келажак овози», одаренной молодежи и победителей конкурса. В форуме 47 победителей областного тура, направившиеся на финальный...
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «янги авлод 2012» болалар ижодиёти фестивали
Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан диплом, грант ва совғалар билан тақдирланади. «Янги авлод» ғолибларини...
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз открытие информационных комнат «келажак овози»
И «Келажак овози» в каждом вузе столицы будут созданы информационные комнаты «Келажак овози». Комнаты будут служить молодежи, где...
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconЎзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси
Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ҳамкорлиги Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги кўмагида ўтказиладиган “Келажак...
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари
Шунингдек жорий йилда саралаш босқичлари билан бир қаторда, барча ўқув муассасаларида танловнинг ахборот акцияси ҳам бўлиб ўтади....
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз награждение областных победителей конкурса «келажак овози-2013»
Цми «Келажак овози», одаренной молодежи и победителей конкурса. В форуме победители областного тура, направившиеся на финальный этап...
Пресс-релиз \" келажак овози-2012\" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими iconПресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари
Осиё чемпионати-2012 чемпионига айланган Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси қутланади. Шунингдек, “Келажак овози”...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации