Документы



Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси icon

Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси

НазваниеПресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси
Дата04.07.2013
Размер23.57 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

«ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ФОРУМИ» ЖАМҒАРМАСИ

«КЕЛАЖАК ОВОЗИ» ЁШЛАР ТАШАББУСЛАРИ МАРКАЗИ


ПРЕСС-РЕЛИЗ


«ТАЪЛИМ ВА МУТАХАССИСЛИК - 2013» ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИ


2013 йилнинг 28-29 март кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари маркази, Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази, Education Voyage Agency, Карьера+ ва “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Таълим ва мутахассислик - 2013” (Education & Job) кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазма Фонд Форум ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.

“Таълим ва мутахассислик -2013” халқаро кўргазмаси – Ўзбекистоннинг таълим ва кадр хизмати бозоридаги йирик тадбирлардан биридир. Кўргазмада дунёдаги етакчи олий ўқув юртлар вакиллари ҳамда ҳорижий ваколатхоналари, шунингдек, кўплаб йирик иш берувчи-ташкилотлар иштирок этадилар. Тадбирга ташриф буюрувчиларнинг асосий қисмини 14 ёшдан 35 ёшгача ёшлар ташкил қилади.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси ва ҳорижий мамлакатларидаги таълим тизимини замонавий методлари билан таништириш, улар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, ёшлар ва аҳолининг кенг қатламини ўзлари қизиққан соҳаларидаги ўқув юртларини танлашларида кўмаклашиш ва мутахассислик фаолиятидаги маълум йўналишлар бўйича иш ўринларини тақдим этишдан иборат.

Битирувчилар учун энг мураккаб саволлардан бири бўлган: “Қандай қилиб ишга жойлашиш мумкин?” деган саволга кўргазма иштирокчилари тўғридан-тўғри иш берувчи ташкилот вакиллари билан учрашиб, жавоб олишлари мумкин бўлади. Шунингдек, бу ерда ёшлар малака ошириш имкониятлари, доимий ва вақтинчалик ишга жойлашиш, ишга қабул қилинувчи номзодларга қўйиладиган талаблар ва бу учун қанча ҳақ олиниши каби кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўладилар.

“Таълим ва мутахассислик -2013” кўргазмаси абитуриент ва иш берувчилар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот қилишга катта имконият яратади. Кўргазманинг асосий таркиби икки бўлимда намойиш этилади - “Таълим” ва “Мутахассислик” бўлиб, у ерда АҚШ, Малайзия, Россия, Чехия, Хитой, Буюк Британия, Сингапур, Япония ва бошқа давлатларнинг олий ўқув муассасалари ҳамда тил марказлари, турли элчихона ва идора вакиллари қатнашадилар.

Ишчи дастур доирасида “Келажак овози” ЁТМ ва Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан қатор тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган. “Таълим ва мутахассислик -2013” кўргазмаси 28-29 март кунлари соат 10:00 дан 17:00 га қадар давом этади.

^ Ёшларни иш билан таьминлашга кўмаклашиш маркази Фонд Форумнинг ёшларга қаратилган лойиҳалари ғолибларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларининг мантиқий давомидир. Марказ ёш иқтидорларни келажакдаги профессионал иш фаолиятини юксалтиришга йўналтирилган бўлиб, уларнинг Ўзбекистондаги давлат, нодавлат, бизнес ва халқаро ташкилотларда ёшларнинг ихтиёрий равишда фаол иштирок этиши, тажриба орттириши ва тўлиқ фаолият олиб боришида яқиндан кўмаклашмокда.


Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



www.kelajakovozi.uz e-mail: markaz@kelajakovozi.uz Тел.:(+998 71) 233 78 10



Похожие:

Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси icon“BankExpo-2012” йиллик миллий кўргазмаси ўз иш бошламоқда
Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (giz) билан ҳамкорликда...
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз “японияда таълим- 2012” КЎргазмаси
Кўргазма дастурида Япониянинг етакчи универсиететлари томонидан алоҳида тақдимотлар ўтказилиб, у ерда тадбир иштирокчилари ўзлари...
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни
Шунингдек, тадбир доирасида, турли ижтимоий лойиҳаларда фаол қатнашган ёшлар тақдирланади
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари
Унлариданоқ навқирон авлод таълим-тарбияси, уларнинг истиқболини кўзлаб олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ юртимиз...
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон "Адолат"
Халқ таълими вазирлиги қошидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида замонавий...
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз отборочные туры фестиваля детского творчества «янги авлод 2013»
Юбилейного фестиваля детского творчества «Янги авлод-2013», которые пройдут во всех регионах Узбекистана. Сегодня фестиваль является...
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили”
Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот...
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз «келажак овози» ахборот хоналарининг очилиши
Тошкент шаҳрининг 25 та етакчи таълим муассасаларида “Келажак овози” ахборот хоналари ўз фаолиятини бошлайди. Фонд Форум, Олий ва...
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент­да 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли...
Пресс-релиз «таълим ва мутахассислик 2013» халқаро кўргазмаси iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации