Документы



Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси icon

Пресс-релиз " биз бир жамоа, биз бир оила" ёшлар акцияси

НазваниеПресс-релиз " биз бир жамоа, биз бир оила" ёшлар акцияси
Дата04.07.2013
Размер59.32 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




«ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ФОРУМИ» ЖАМҒАРМАСИ

«КЕЛАЖАК ОВОЗИ» ЁШЛАР ТАШАББУСЛАРИ МАРКАЗИ


ПРЕСС-РЕЛИЗ

БИЗ – БИР ЖАМОА, БИЗ – БИР ОИЛА” ЁШЛАР АКЦИЯСИ

20 кун давомида бирга 5000 кмга яқин масофа, ҳар бир ҳудудда 15 000 дан зиёд иштирокчилар, жами 140 дан зиёд тадбирлар – буларнинг барчаси Фонд Форум ва «Келажак овози» Ёшлар ташаббуслари марказининг вилоят ҳокимликлари, “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси ҳамда К.Аденауэр фонди билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Биз - бир жамоа, биз-бир оила” Республика ёшлар акцияси дастуридан ўрин олган. Мазкур акция мамлакатимиз бўйлаб 27 матрдан 18 апрелга қадар ўтказилади. Бу йили лойиҳанинг ўзига хос томони шундаки, ҳар бир шаҳарда тадбирлар ўтказилгандан сўнг, ёшлар акцияси вилоятларнинг барча туманлари бўйлаб 15 апрелдан 15 майга қадар давом этади.

Акция доирасида турли йўналишларда навбатдаги тадбирлар: ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар бўйича семинар ва тренинглар, Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази ва “Дилемма” дискуссион клубининг тақдимоти, “Келажак овози” танловининг ахборот акцияси, “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони ва футбол ўйини, ёш телебошловчилар кастинги ҳамда ёш тадбиркор ўқув-тренинги, Uzbekistan Cyber Games ўйини бўйича саралаш босқичлари ва бошқа қизиқарли лойиҳалар. Шунингдек, тадбирнинг ёрқин якуни сифатида эстрада юлдузлари иштирокидаги гала концерт ўтказилади.

“Биз-бир жамоа, биз-бир оила” акциясининг асосий мақсади ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Фонд Форумнинг ёшларга қаратилган лойиҳалари ҳақида янада кўпроқ маълумот бериш, ҳудудий ташкилот ва муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш. Мазкур акциянинг ўзига хос жиҳати лойиҳа ёшларнинг ўзлари томонидан ташкил этилиб, улар бир неча ҳафта давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларига ташриф буюрадилар ва ўз тенгдошлари, ёшлар сафини кенгайтириш ҳамда бирлаштиришга қаратилган қатор тадбирларни амалга оширадилар. Анъанавий тарзда етти йилдан буён лойиҳа доирасида ташкил этилаётган турли мавзулардаги семинар-тренинг, давра-суҳбатлари ва кўплаб ижтимоий тадбирларда иштирок этиш иштиёқидаги ёшларнинг сони йилдан-йилга ортмоқда. Шунингдек, акция давомида ўтказиладиган тадбирларнинг қамрови ҳам мазмун ва ҳам сифат жиҳатидан кенгайиб, уларга ёшларнинг қишиқиши ортиб бормоқда. Хусусан, ўтган йилги иштирокчиларнинг сони 85 000 нафарни ташкил этди.

Ҳар бир вилоятда Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан “Битирувчиларни ишга жойлашиш имкониятларини ошириш” бўйича семинар бўлиб ўтади. Унда ҳудудий ОТМ, колллеж ҳамда лицейларнинг битирувчи ёшлари иштирок этадилар.Тренинг давомида иштирокчиларга ўқиш ёки иш фаолиятларини давом эттириш учун зарурий кўрсатма ҳамда йўналишлар берилади. Малакали мутахассислар битирувчи талабаларга ўқишларини давом эттиришлари мумкин бўлган Республикамиздаги олий ўқув юртлари ҳақида маълумотлар, ОТМ ёшларига касб танлаш, ишга жойлашиш ҳамда муваффақиятли фаолият юритиш хусусида аҳамиятли маслаҳатлар берадилар.


^ Келажак овози” танлови ахборот акцияси давомида иштирокчиларга Фонд Форум ва “Келажак овози” ЁТМнинг ёшларга қаратилган барча йирик лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилади. Тадбир интерфаол ўйинлар, қизиқарли тақдимотлар шаклида ўтказилади. Шуни таъкидлаш жоизки, айни дамда “Келажак овози -2013” Республика ёшлар танловига хужжатлар қабули бошланган бўлиб, у 2013 йилнинг 1 май санасига қадар давом этади. Акция давомида “Келажак овози-2013” танловида иштирок этишни истаганлар иштирокчи анкетасини тўлдиришлари, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.


Тренинг ва семинарлар, учрашувлар, ижтимоий акциялар, маданий тадбирлар қаторида “Келажак овози” ЁТМнинг технологик лойиҳаларга ихтисослашган махсус лойиҳаси IT-School алоҳида ўринга эга. Мазкур лойиҳа ёшларга дастурлаш, веб-дизайн, 3D технологиялар асослари ҳақида билим беришга йўналтирилган мактаб бўлиб, “Биз – бир жамоа, биз – бир оила” акцияси доирасида ахборот технологиялари соҳаси ёш мутахассислари мазкур мактаб битирувчилари томонидан IT-School лойиҳаси, унинг фаолияти ва мувоффақиятлари ҳақидаги тақдимотни кўришлари мумкин. Лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган ёшлар билан ўтказилган суҳбатдан кейин, улар дастурлаш, графика ва веб-дизайн бўйича кучли мутахассислар сафидан ўрин олишлари мумкин. Тақдимот давомида дастурлашни эндигина ўрганаётган ёшлар ушбу мактабга саралаш босқичлари ҳамда унинг иштирокчисига айланиш шартлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.

Узоқ кутилган лойиҳалардан яна бири ^ UCG (Uzbekistan Cyber Games) ўйинига саралаш босқичларидир. Ғолиб иштирокчилар эса 2013 йилнинг 29 июнь куни Инчон (Жанубий Корея) шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмиталари ҳамкорлигида ташкил этилувчи финал босқичига йўлланма олади. Ушбу саралаш босқичлари спорт ўйинларининг ўзига хос йўналиши сифатида бутун дунёда тан олинган e-спорт турига қизишининг янада ортишига туркти бўлади.

^ Дилемма” дискуссион клубини ташкил этиш бўйича ўтказилувчи тренингларга ҳам исталган ёшлар ташриф буюришлари мумкин. Унда тақдимот ва намунавий ўйинлар ўтказилиб, иштирокчилар баҳс-мунозара олиб бориш ҳамда нотиқлик санъатига оид тажрибаларини мустаҳкамлаш, қолаверса, ғолиб бўлишнинг ўзига хос шартлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса саралаш босқичларида энг яхши натижа кўрсатган иштирокчиларга Тошкент шаҳрида шу йилнинг ноябрь ойида анъанавий тарзда ташкил этилувчи “Дилемма” VII Республика Дискуссион Форуми финалига йўлланма олиш имкониятини беради.

Яна бир муҳим тадбир хорижий тиллар бўйича тренинг бўлиб, у акция иштирокчиларига бу йил учинчи бор ўтказилаётни билан ҳам яхши таниш. Унда ҳудудларда фаолият олиб бораётган хорижий тиллар клубларини янада ривожлантириш бўйича малакали мутахассислар томонидан машғулотлар ўтказилади.

Акциянинг ўқув дастуридан шунингдек, Ёш тадбиркорлар мактаби лойиҳаси ҳам ўрин олган. Унда бўлажак тадбиркорлар ўз бизнесини ташкил қилиш сирлари ва бизнес-план тузиш каби билимларга эга бўладилар. Тренингнинг фаол иштирокчилари эса келгусида ташкил этиладиган ҳудудий саралаш босқичларида ҳамда 2008 йилдан буён мунтазам ўтказилаётган ўқув мактабларида қатнашиш имконини қўлга киритадилар.

Уч йилдан буён соғлом турмуш тарзи мавзусини давом эттирган ҳолда “Ҳаёт учун” хайрия форум марафони ташкил этилмоқда. Марафон иштирокчилари нафақат ўз ғайратларини ҳайрия йўлида сафарбар этадилар балки, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан мукофтланадилар ҳам. Бу йилги акциянинг ўзига хос томони шундаки, “Ҳаёт учун!” хайрия футболи нафақат Тошкент шаҳрида, балки вилоятларда ҳам ўтказилади. Футбол майдонида икки жамоа – “Келажак овози” ЁТМ фаолларидан иборат вилоят жамоаси ҳамда ўзбек эстрадаси юлдузларидан ташкил топган рақиб жамоа тўп суради. Марафон доирасида кўрсатилган барча кўмак кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларни даволашга сафарбар этилади. Якуний «Uzbekistan Race for Cure©» хайрия форум марафони эса 28 апрель куни Тошкент шаҳрида Susan G. Komen© жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилади.

Ва албатта, кун давомида бўлиб ўтган “Биз – бир жамоа, биз – бир оила” акциясининг ёрқин ва юқори кайфиятдаги якуни тариқасида эстрадамиз юлдузлари Улуғбек Рахматуллаев, Зиёда, Рухшона, Шохруххон, Дилсўз, Муниса Ризаева, Зарба ва Сахро гуруҳлари, ёш умидли хонандалар, “Ниҳoл” мукoфoти сoвриндoрлaри, “Келажак овози” танлови ғолиблари, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари иштирокидаги Гала-концерт бўлиб ўтади. Кун давомида бўлиб ўтган тадбирларда фаол иштирок этган йигит-қизлар, ташкилланган танловларда ғолиб бўлган ёшлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова ташаббуси билан 2007 йилда ташкил этилган «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази жамғарманинг ёшларга қаратилган кўплаб лойиҳа ғолиблари ва фаол ёшларни турли йўналишлар бўйича бирлаштиради. Хусусан, “Таълим грантлари” дастури, “Иқтидорли талабалар учун стипендиялар” дастури, “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танлови ғолибларининг лойиҳа ва таклифларини ҳаётга тадбиқ этиш, ижодий ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашда яқиндан кўмаклашиб келмоқда. Бугунги кунда ЁТМ мамлакатимизнинг барча вилоятларида ўз бўлимларига эга.

Акциянинг ўзтказилиш саналари:

  • Тошкент вилояти – 27 март

  • Сирдарё вилояти – 29 март

  • Жиззах вилояти – 30 март

  • Навоий вилояти – 1 апрель

  • Хоразм вилояти – 3 апрель

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 4 апрель

  • Бухаро вилояти – 6 апрель

  • Сурхандарё вилояти – 8 апрель

  • Қашқадарё вилояти – 10 апрель

  • Самарқанд вилояти – 12 апрель

  • Наманган вилояти – 16 апрель

  • Андижон вилояти – 17 апрель

  • Фарғона вилояти – 18 апрель

Қўшимча маълумотлар: www.kelajakovozi.uz

Бизни Твиттерда кузатиб боринг: @Kelajak_Ovozi, @FundForumUz


www.kelajakovozi.uz e-mail: markaz@kelajakovozi.uz Тел.:(+998 71) 233 78 10



Похожие:

Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари
Шунингдек жорий йилда саралаш босқичлари билан бир қаторда, барча ўқув муассасаларида танловнинг ахборот акцияси ҳам бўлиб ўтади....
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconГазлар кинетик назариясини асосий тенгламаси
Бу тенглама газнинг холат параметрлари билан молекулаларнинг харакат характеристикаларини бир-бирига боглайди. Тенгламани чикариш...
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси icon-
Бугун биз тарихий бир даврда халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва...
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconНаманган вилоят ахборот –кутубхона маркази Илмий-методика бўлими Мустахкам оила –маънавият қўрғони
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”деб эълон қилинган эди. Йил давомида махсус дастурга асосланган холда иш юритиб бир қанча...
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconЖамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши
Жамоа Экосистемасининг тирик ажралмас ќисми бўлиб, маълум бир ћудудни эгаллаган, бир-бирига ўзаро таъсир ќўрсатувчи популяция­лар...
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconХизмат-касб жиҳатдан ўсиш тизими
Хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш” ва “мартаба” тушунчаси бир-бирига яқин бўлса ҳам, лекин айни бир хил тушунча эмас. “Хизмат-касб...
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconПресс-релиз «Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!»
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майда баёнига мувофиқ юртимизда жорий йилнинг 26 май – 2 июнь кунлари “Ҳар бир болага...
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconПресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар
Тил – миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки, ҳар бир халқнинг маданияти ва тарихидир
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconНозидлик қонуни айни бир предмет ёки ходиса хақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама-қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслигини,
Маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ходисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга хам эга бўлиши, хам эга бўлмаслиги...
Пресс-релиз \" биз бир жамоа, биз бир оила\" ёшлар акцияси iconПресс-релиз тадбир номи: «Ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар»
Тил – миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки, ҳар бир халқнинг маданияти ва тарихидир
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации