Документы



Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари icon

Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари

НазваниеПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари
Дата04.07.2013
Размер27.8 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать


«ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ФОРУМИ» ЖАМҒАРМАСИkamolotff-logo

«КАМОЛОТ» ЁИҲ


ПРЕСС–РЕЛИЗ


«КЕЛАЖАК ОВОЗИ» ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН САРАЛАШ БОСҚИЧЛАРИ


Бу йил “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танловида иштирок этиш учун юртимизнинг барча вилоятларида бир неча ой давомида аризалар қабул қилиниб, лойиҳада ўзини намойиш этиш истагидаги ёшларнинг анкеталари сони рекорд натижа – 84 326 тани ташкил этди. Қатнашчилар дастлаб 27 майдан 14 июнга қадар туман саралаш босқичларида, сўнг 31 майдан 15 июнгача ўтказиладиган вилоят босқичларида иштирок этадилар. Шунингдек жорий йилда саралаш босқичлари билан бир қаторда, барча ўқув муассасаларида танловнинг ахборот акцияси ҳам бўлиб ўтади. Танлов ташкилотчилари Фонд Форуми, “Камолот” ЁИҲ ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.


27 майдан 14 июнга қадар танловнинг саралаш босқичлари мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида, ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилади. Машҳур фан намоёондалари, маданият ва санъат арбобларидан иборат бўлган танлов ҳакамлар хайъати аъзолари энг иқтидорли ёшларнинг кашф этиш жараёнида иштирок этиш учун ҳудудларга ташриф буюрадилар. Туман саралаш босқичларининг тугалланиши билан, ҳар бир вилоятда иккинчи босқичда иштирок этадиган ёшларнинг сони 600-700 нафарга етиб, улардан фақатгина 45 нафар энг истеъдодли қатнашчилар финал босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритадилар. Анъанага кўра декабрь ойида, пойтахтда бўлиб ўтадиган Республика саралаш босқичида эса йигит-қизлар ўз маҳоратларини танловнинг Жамоатчилик кенгаши аъзолари олдида намойиш этадилар.


Йилдан йилга ёшларнинг танловга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда – ^ 9 йил мобайнида танловга тақдим этилган аризаларнинг умумий сони 472 000 дан зиёдни ташкил этди. 2013 йили танловда иштирок этиш учун 84 326 та ариза қабул қилинди, улардан:

  • «Архитектура ва дизайн» номинациясига юртимиз бўйлаб 15 777 та ариза;

  • «Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар» - 19 660 та ариза;

  • «Анъанавий ва амалий санъат» йўналишида юртимиз бўйлаб 30 432 киши ўз кучини синаб кўради;

  • Танлов иштирокчиси бўлиш имкониятини шунингдек, «Адабиёт ва публицистика» номинациясига ариза топширган 18 457 киши ҳам қўлга киритди.


Таъкидлаш жоизки, Республика иқтидорли ёшлар танлови Фонд Форум томонидан “Камолот” ЁИҲ билан биргаликда ^ 2005 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Танлов номинациялари замонавий ёшларни қизиқтирадиган барча йўналиш, жумладан, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар, анъанавий ва амалий санъат, бадиий ижод ва публицистика. Танловда ёши 15 дан 25 гача бўлган йигит-қизлар иштирок этиши мумкин.


Вилоят саралаш босқичи ғолиблари диплом, эсдалик совғалари ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. “Келажак овози” республика ёшлар танлови ғолиблари келгусида Фонд Форум, танловнинг Жамоатчилик кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади ҳамда олийгоҳда таълим олиш учун шартнома пули қопланадиган миқдорда таълим гранти(абитуриентлар учун) ёки махсус “Келажак овози” стипендиясини (талабалар учун) қўлга киритишади. Дастур доирасида “Келажак овози” танлови ғолибларининг энг қизиқарли лойиҳалари амалиётда қўлланилади, уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун грантлар ажратилади. Ғолибларни ҳалқаро фестиваль ва дастурларда иштирок этишларида кўмаклашилади, патент олишда, кўргазмалар ва бошқа бадиий тадбирлар ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берилади.


www.kelajakovozi.uz e-mail: markaz@kelajakovozi.uzТел: (+998 71) 233 78 10




Похожие:

Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
«келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз «келажак овози- 2012» республика иқтидорли ёшлар танлови якуний босқичи
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 26 декабрь куни соат 16: 00да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз " келажак овози-2012" республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Келажак овози-2012” республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз «Келажак овози- 2012» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
Тм фаоллари, иқтидорли ёшлар ҳамда танлов ғолиблари иштирокида “Ёшлар форуми” ҳам ташкил этилади. Унда лойиҳанинг финал босқичига...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз открытие информационных комнат «келажак овози»
И «Келажак овози» в каждом вузе столицы будут созданы информационные комнаты «Келажак овози». Комнаты будут служить молодежи, где...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз награждение областных победителей конкурса «келажак овози-2013»
Цми «Келажак овози», одаренной молодежи и победителей конкурса. В форуме победители областного тура, направившиеся на финальный этап...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз «янги авлод 2013» болалар ижодиёти фестивали саралаш босқичлари
Бугунги кунда ушбу фестиваль иқтидорли болаларни аниқлашгава қўллаб-қувватлашга қаратилган Фонд Форумнинг энг йирик лойиҳаларидан...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз награждение победителей конкурса «Келажак овози-2012»
Цми «Келажак овози», одаренной молодежи и победителей конкурса. В форуме 47 победителей областного тура, направившиеся на финальный...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз «келажак овози» ахборот хоналарининг очилиши
Тошкент шаҳрининг 25 та етакчи таълим муассасаларида “Келажак овози” ахборот хоналари ўз фаолиятини бошлайди. Фонд Форум, Олий ва...
Пресс-релиз «келажак овози» ИҚтидорли ёшлар танловининг туман саралаш босқичлари iconПресс-релиз ёшларга қаратилган грант лойиҳалари
Осиё чемпионати-2012 чемпионига айланган Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси қутланади. Шунингдек, “Келажак овози”...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации