Документы



Диний экcтремизм жахолат чохи icon

Диний экcтремизм жахолат чохи

НазваниеДиний экcтремизм жахолат чохи
Дата19.09.2013
Размер15.75 Kb.
ТипДокументы
скачать

ДИНИЙ ЭКCТРЕМИЗМ - ЖАХОЛАТ ЧОХИ

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг "Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтиришга қаратилган тадбирлар "Дастури"нинг асосий мақсади мамлакат тинчлиги ва инсонларнинг хавфсизлиги, уларнинг тинч-фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдир.

Чунки юрт мустақиллиги шароитида унинг кундан-кунга ривожланаётганлигини кўра олмаётган ғғараз ниятли кишилар Ислом динини ниқоб қилиб, турли иғғволар тарқатиб, осойишталикка путур етказмоқдалар. Ҳолбуки, дин инсон руҳини поклаш, одамлар орасида меҳр-оқибат туйғғуларини мустаҳкамлаш, миллий қадрият ва анъаналарни асрашга хизмат қилувчи мақсадлар йиғғиндисидир. Айниқса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда дин турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маънавий ва руҳий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда курашга даъват этиш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу боис, дин ниқоби остидаги ҳар қандай экстремистик ва террористик ҳаракатларга қарши қатъий курашиш зарур бўлади. Юқорида келтирилган дастур бу борадаги ишларни қатъий тартибда олиб боришни таъминлайди.

Жумладан, халқимизнинг руҳига мос келадиган имон-эътиқод, инсоф ва диёнат, меҳр-оқибат, ор-номус, иффат ва ҳаё каби эзгу фазилатлар Конституциямизнинг 18-, 31- ва 61-моддалари қоидаларида мустаҳкамланган ва кафолатланган. Шу билан бирга, 1998 йил 1 май куни қабул қилинган "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғғрисида"ги қонуннинг 23-моддасида ушбу қонун талабларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар, диний ташкилотларнинг хизматчилари ва фуқаролар қонунларда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси жаҳон сахнида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бинобарин, бу жараён мамлакатимиз учун осон кечмаслиги табиий. Зеро, тараққий этишимизни кўролмаётган кучлар ҳам талайгина, буни эсдан чиқармаслигимиз керак.

Ўзбекистонимизнинг ҳар бир фуқароси бугунги кунда Ватанимизни иқтисодий инқироздан йўқотишларсиз ўтиб олишига ўз ҳиссасини қўшиши, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилиши даркор. Бунинг учун ўзимизни, айниқса, ёшларни турли экстремистик оқимларга кириб қолишидан асрашимиз ҳамда миллатлараро тотувлик ва диний бағғрикенгликни яна-да, мустаҳкамлашимиз керак бўлади.



Похожие:

Диний экcтремизм жахолат чохи iconДокументы
...
Диний экcтремизм жахолат чохи icon14. 06. 1991 й. N 289-xii виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўЈрисида
...
Диний экcтремизм жахолат чохи iconМавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари
И. Каримов “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида” хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолотлари
Диний экcтремизм жахолат чохи iconЎзбекистонда диний ташкилотлар
Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ўз дини ёки эътиқодига ўзича, шунингдек, бошқалар билан биргаликда амал қилиш...
Диний экcтремизм жахолат чохи iconДокументы
1. /цЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР.doc
Диний экcтремизм жахолат чохи iconДокументы
1. /Диний экстремизм ва терроризм.doc
Диний экcтремизм жахолат чохи iconДокументы
1. /Диний экстремизм ишчи дастур.doc
Диний экcтремизм жахолат чохи iconДокументы
1. /Диний экстремизм ишчи дастур.doc
Диний экcтремизм жахолат чохи iconДокументы
1. /МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ БАFРИКЕНГЛИК.docx
Диний экcтремизм жахолат чохи iconДокументы
1. /20.Диний экстремизм ва терроризм курсидан маъруза матнлар.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации