Документы



Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар icon

Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар

НазваниеМиллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар
страница1/4
Дата04.07.2013
Размер0.52 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4
1. /МИЛЛИЙ FОЯ ВА МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ ?АДРИЯТЛАР.docxМиллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар

МИЛЛИЙ FОЯ ВА МИЛЛИЙ МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР

Маъруза режаси:

  1. Миллий маънавий қадриятлар тушунчаси, таърифи ҳамда миллий ғоя ва маънавий қадриятларнинг узвий боғлиқлиги.

  2. Миллий ғоя маънавий негизида умуминсоний қадрият ва миллий хусусиятларнинг эътироф этилиши.

  3. Бозор иқтисодиёти шароитида миллий-маънавий қадриятларга эътиборнинг зарурлиги.

  4. Анъанавий маданият ва «миллий-маънавий қадриятлар»ни эскича инкор этишнинг миллий ғояга зидлиги.


1. Миллий маънавий қадриятлар тушунчаси, таърифи ҳамда миллий

ғоя ва маънавий қадриятларнинг узвий боғлиқлиги

Инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарсаларга қадриятлар дейилади. Қадриятлар - нарса ва воқеалар, жамият, моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини ифодалаш учун қўлланадиган тушунча. Қадриятларни Fарб мамлакатларида «Аксиология» фани ўрганади. Бу атама илмий билимлар соҳасига ХХ асрнинг иккинчи ярмида несим аксиологи Э. Гартман ва француз олими П.Лапи томонидан киритилган. Аксиологияни қадриятлар тўғрисидаги фан ёки тўғридан-тўғри «қадриятшунослик» деб аташ ҳам мумкин. Ҳар бир фанга ўз номини берган асосий тушунчалар бўлгани каби «қадрият» тушунчаси ҳам «қадриятшунослик» атамаси учун шундай асос бўла олади. Fарбда бу атама юнонча «axio» (қадрият) ва «Logos» (фан, таълимот) тушунчаларидан ташкил топган. Қадрият ва қадриятлар миллий ғоянинг муҳим категорияларидан бири, бўлиб, қадриятлар ахлоқий қоида ва меъёрлар, идеаллар ва мақсадлардаги баҳолаш мезони ва усулларини ҳам ўзида акс эттиради. Улар ҳалоллик, поклик, ўзаро ёрдам, адолатлилик, ҳақиқатгўйлик, эзгулик, тинчлик, шахс эркинлиги, меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби фазилатлар, бурч, виждон, ор-номус, масъулият каби ахлоқий тушунчалар шаклида намоён бўлади. Қадрият ўз табиатига кўра, ижтимоий-тарихий характерга эга. Ижтимоий тараққиёт жараёнида у ўзгаради ва такомиллашади. Шунинг учун қадрият тўғрисидаги таълимотлар ҳам такомиллашиб, ривожланиб боради.

Миллий маънавий қадриятлар тушунчаси, унинг таърифи ва тавсифи. Демак, «Қадрият» тушунчаси - жуда кенг тушунча бўлиб, унинг бир қисми - маънавий қадриятлардир. Миллий-маънавий қадриятлар - «миллийлик», «Маънавият» ва «қадрият» тушунчалари кесишган нуқтада жамланган ижтимоий ҳодисаларни ўз ичига олади.

«Миллий маънавий қадриятлар» тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: Муайян миллат вакиллари учун зарур ва аҳамиятли, азиз ва ардоқли бўлган, манфаати ва мақсадларига хизмат қиладиган маънавий бойликлар, амаллар ва тамойиллар, ғоялар ва меъёрлар миллий маънавий қадриятлардир.

Ҳар бир халқнинг ўзи учун эъзозли, қимматли бўлган маънавий бойликлари бўлади. Булар асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келган, ҳозирги кунда ҳам ўзининг аҳамияти ва қадрини йўқотмаган, шу халқнинг ифтихор манбаига айланган дурдоналардир. Масалан, қирғиз халқи «Манас» достони билан, мисрликлар қадимий пирамидалар, французлар Париждаги Лувр саройи, ўзбеклар Самарқанду Бухоро ва Хива билан ҳақли равишда фахрланадилар.

Миллат ва элатларнинг ўзига хос тарихий мероси, санъати ва адабиёти билан бир қаторда уларнинг урф-одат ва маросимлари, маданий муносабат ва ахлоқий фазилатлари ҳам маънавий қадриятлар тизимига киради. Булар халқнинг ўзига хослигини сақлаб қолишда, ёш авлодни тарбиялашда, шахснинг ижтимоийлашувида муҳим роль ўйнайди.

Миллий қадриятлар халқнинг кундалик ҳаёти ва турмуш тарзида ўзига хос мезон вазифасини ўтайди. Ушбу қадриятлар воситасида турли ҳодиса ва ҳолатларга, янги пайдо бўлаётган фаолият турлари ва расм-русмларга баҳо берилади. Ёш авлоднинг ҳаётий мўлжаллари, «замон қаҳрамони» ҳақидаги тасаввурлари ҳам маънавий қадриятлардан келиб чиқиб шаклланади.

Миллий ғояни объектив англашда қадриятлар ва маънавият оламини билиш ва уни амалий ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир қадриятнинг моҳияти ва аҳамияти табиат, жамият ва руҳий олам ҳодисаларини билиш, илмий умумлаштириш, ижтимоий ва маънавий тараққиётга таъсир этиш имкониятлари асосида белгиланади.1

Қадрият турлари:

  1. Инсон яшаб турган моддий муҳит билан боғлиқ бўлган қадриятлар.

  2. Анъаналар, урф-одатлар ва маросимларда намоён бўладиган ахлоқий қадриятлар.

  3. Инсоннинг ақл-идроки ва амалий фаолияти заминида шаклланган меҳнат малакалари ва кўникмалари, билим ва тажрибалари, қобилият ва истеъдодларида намоён бўладиган қадриятлар.

  4. Одамлар ўртасидаги жамоатчилик, ҳамкорлик, ҳайриҳоҳлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатларда намоён бўладиган қадриятлар.

  5. Кишиларнинг ёши, касби, жинси ва ирқий хусусиятлари билан боғлик бўлган қадриятлар.

Қадриятларни хилма-хил шакл ва турларга ажратиб ўрганиш мумкин:

  1. Умуминсоний қадриятлар.

  2. Минтақавий қадриятлар.

  3. Миллий қадриятлар.

  4. Диний қадриятлар.

Миллий ғоя ва маънавий қадриятларнинг узвий боғлиқлиги. Миллий маънавий қадриятлар - ижобий ахлоқий сифатларни такомил-лаштириш, давлат ва миллат ривожига тўғаноқ бўладиган салбий иллатларни бартараф этиш омилидир. Миллий ғоя ва маънавий қадриятлар орасида узвий алоқадорлик, ўзаро таъсир мавжуд бўлиб, бу қуйидагиларда ўз ифодасини топади:

1. Миллий қадриятлар миллий ғоя учун маънавий негиз, манба бўлиб хизмат қилади.

2. Миллий ғоя қадриятларни бойитиш, янада юксак босқичга кўтариш, одамлар онги ва қалбига миллий қадриятларни сингдириш омили бўлиб ҳисобланади.

3. Миллий ғоя халқнинг туб манфаатлари нуқтаи назаридан мавжуд маънавий қадриятларга баҳо беради, ижобий жиҳатларни ривожлантириш, салбий ҳолатларни инкор этишнинг маънавий мезони бўлиб майдонга чиқади1.

Маънавият, қадриятлар ва миллий ғоя - жамият ҳаётининг жуда мураккаб ва серқирра, ўзаро узвий алоқадорликда бўлган соҳаларидир. Шахс ҳаётида, умуман инсоният тараққиётида, миллат ва давлат тараққиётининг маълум даврларида маънавият ва миллий ғоя энг долзарб, ҳал қилувчи омил бўлиб майдоган чиқади.

Демак, қадриятларнинг хилма-хил шакллари мавжуд: моддий ва маънавий, миллий, минтақавий, умумбашарий қадриятлар жамият ҳаётининг соҳалари бўйича: иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий, қадриятлар, ижтимоий онг шаклларига мос келадиган ахлоқий, диний, ҳуқуқий ва бошқа қадриятлар.

Моддий қадриятлар ҳақиқий қадриятларнинг намоён бўлиш восита-ларидир (масалан, ҳаётда керак бўладиган турли буюмлар). Инсоният тарихи унга хизмат қиладиган, ўзи яратган, суянадиган ва қўллаб-қувватлайдиган қадриятлар дунёсининг кенгайиши, бойиш ва такомиллашиш тарихидир. Инсоният ўзининг кундалик меҳнати билан яратаётган сунъий нарсалар дунёсида яшайди. Биз яратаётган ушбу моддий ва маънавий бойликлар оламининг гултожи, сараси қадриятлардир. Миллий ғояга асосланган қадрият-лар ва қадрият мезонлари кишиларга, уларнинг хулқ-атворини тартибга солиш ва тўғри йўналтиришга хизмат қилади. Бундай ўзига хос бошқариш-нинг самарадорлиги кишиларимизнинг миллий ғоя билан боғлиқ қадриятлар оламини билишга боғлиқ.

Ҳозирги замонда илғор давлатлар ҳаётининг демократик тамойиллари ҳам инсон қадрини нечоғли юксакликка кўтариши билан баҳоланади. Мамлакатимиздаги туб ўзгаришлар, ислоҳотларнинг моҳияти ҳам ана шу тамойилдан келиб чиқади. Бу тамойилни амалга оширишда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига асосланган янгича дунёқараш, соғлом тафаккурнинг шаклланиши катта аҳамиятга эга.

Одамлар онгида миллий ғояга асосланган мустақиллик, маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантириш, халқнинг миллий руҳини уйғотиш ва тиклаш жамият барқарор ривожланишининг муҳим шарти ва кафолатидир. Президент Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида миллий ғоя билан боғлиқ бўлган маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши хусусида батафсил маълумотлар берган.

Халқнинг маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ йиллар давомида тоталитар тузумга қарамай ўзбек халқининг маданий қадриятлари, анъаналари сақланиб қолинди.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар давомида яратилган бебаҳо маънавий, маданий меросимиз давлат сиёсатининг муҳим вазифаларидан бири бўлиб келмоқда.

Маънавий қадриятларнинг тикланиши, миллий ўзликни англаши мураккаб шароитда - эски империя тузуми барбод бўлган ва янги ижтимоий муносабатлар қарор топаётган бир шароитда юз берди.

Дастлабки пайтларда бир асрдан зиёд тоталитар тузумга қарамай миллий ғояга асосланган маънавият «Инкорни - инкор» сифатида кечди. Аввалги тузум қадриятларини инкор этишнинг ўзи сиёсий ва маданий экстремизм хавфини туғдирарди. Шунингдек, орқага бетартиб қайтиш жамиятни янгилаш заруриятини инкор этишга олиб келиши мумкин. Ана шу инкор этиш жараёнида экстремистик руҳдаги мухолифат вужудга келади. У маънавиятга қарши мухолифат бўлиши мумкин.

Жангари миллатчилик, диний муросасизлик ва «ўзимники» бўлмаган ҳамма нарсага нафрат билан қарайди. Шу боисдан буларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда маънавий тикланишнинг ижобий, бунёдкорлик, бир - бирини тўлдирадиган сиёсий, иқтисодий ва маданий дастурлар ишлаб чиқиш, амалга оширишни зарур қилиб қўйди.


«Ўзининг ҳаётини, олдига қўйган мақсадларини аниқ тасаввур қиладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган миллат ҳеч бир даврда миллий ғоя ва миллий мафкурасиз яшамаган ва яшай олмайди».

Ислом Каримов, Асарлар. Т.9. 221-бет.


Миллий ўзликни англаш айнан маънавий қадриятларни ўзлаштириш, ўз халқининг тарихи, маданий меросини ўрганиш, бугунги ҳолати ва эртанги истиқболини аниқ тасаввур этишдан бошланади.

Миллий маънавий қадриятлар кўп асрлик тарихга эга. Ўзбекистондаги тарихий обидалар, маданий ёдгорликлар ё урф-одат ва маросимларни таҳлил қилиш, буларнинг пайдо бўлиши жуда қадим замонларга бориб тақалишини кўрсатади. Масалан, «Авесто» бундан 2700 йил муқаддам 12 минг мол терисига олтин харфлар билан битилган бу асар пайдо бўлиши учун ундан аввал ҳам камида неча минг йиллик давр ўтганлиги, теран ҳаётий тажриба ва ҳикматлар тўпланганлиги, шубҳасиз. Бу асар юксак маданий ҳаёт, фалсафа ва фан, ҳоттотлик ва муштарийлик ривожланиши натижасида яратилганлиги учун ҳам шу пайтгача ўз қимматини йўқотмади.

Даврлар ўтиши билан миллий маънавий қадриятлар ҳам ўзгариб, ривожланиб, янгиланиб, бойиб боради. Замон руҳига ва тараққиёт талабларига мос келмай қолган меъёр ва талаблар инкор этилади. Янгича тасаввур ва ёндашувлар, фазилат ва одатлар ҳаётга кириб келади.

XXI аср бошига келиб ахборот технологиялари туфайли глобаллашув жараёни янги босқичга кўтарилди. Бу шароитда миллий қадриятларга четдан бўладиган таъсир беқиёс даражада зўраяди. Бу таъсир, бир томондан, миллий маданиятларнинг бойиши, қадриятларнинг қайта баҳоланиши ва юксалишига, иккинчи томондан эса, миллатнинг руҳияти ва қадриятига ёт бўлган одат ва ҳаракатларнинг кириб келишига сабаб бўлади.


8.1-чизма.

Тарихий-маданий обидаларда

миллий ғоянинг акс этиши



Тарихий обидалар




Замонавий маданий иншоотлар










Муқаддас

қадамжолар




Миллий

архитектура










Археологик

ёдгорликлар




Мустақиллик

йилларида барпо







этилган маънавий

мажмуалар

Қадимги санъат

асарлари













Янги барпо







этилган

Ёзма

манбалар




музейлар



Ислом Каримов «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида» асарида халқнинг маданий қадриятлари, маданий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавий куч бўлганлигига алоҳида эътибор берди.

Бунда 1) собиқ мафкура тазйиқини; 2) маънавий ва маданий меросни тиклаш Ўзбекистон давлати сиёсатида муҳим вазифа сифатида белгилаб олинганлигини чуқур ўрганиш, ёшларни унга эътиборини жалб этиш муҳим.

Жамиятда маънавий қадриятларни тиклашга миллий ғоя жараёни сифатида қарашда қуйидаги жиҳатларга эътибор бериш лозим:

  1. Халқимиз истиқбол туфайли сиёсий мустақилликни қўлга кирит-ганлиги.

  2. Ўз тақдирини ўзи белгилашнинг чинакам эгаси бўлганлиги.

  3. Ўзининг маънавий-тарихий илдизларини ўрганиш имконияти юзага келганлиги, аммо унинг жуда мураккаб жараёнларда амалга оширилаёт-ганлиги.

  4. Мустақилликнинг дастлабки йилларида «сиёсий, маданий экстремизм хавфи» туғилиши мумкинлигининг ҳисобга олинганлиги республикада мустақилликни сақлаб қолишда, барқарорликни таъминлашдаги аҳамиятини чуқурроқ, атрофлича, аниқ мисоллар ёрдамида ёритиш ўзининг амалий аҳамиятига эга.

1994 йил 23 апрелда Ўзбекистон Президентининг «Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғриси-да»ги Фармони, 1996 йил 9 сентябрда эса «Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази фаолиятини такомиллаштириш ва унинг самарадор-лигини ошириш тўғрисида»ги Фармони ва бошқа манбаларда қуйидаги қадриятлар ҳақида гапирилади:

  1. Ватан - энг олий макон, у меникидир.

  2. Энг олий қадрият - инсон.

  3. Мулкнинг энг олий шакли - интеллектуал мулк ва инсон фаолияти-нинг энг олий тури - интеллектуал меҳнат.

  4. Вақт энг олий бойлик.

  5. Умуминсоний қадриятлар.

  6. Моддий қадриятлар.

  7. Миллий қадриятлар.

  8. Табиий қадриятлар.

  9. Иқтисодий қадриятлар.

  10. Ижтимоий - сиёсий қадриятлар.

  11. Маънавий қадриятлар.

  12. Ахлоқий қадриятлар.

  13. Диний қадриятлар.

  14. Оилавий қадриятлар.

  15. Демократик қадриятлар ва ҳ.к.

Президент Ислом Каримов ўтган 15 йил мобайнида ўзбек халқининг маънавий-ахлоқий негизларини асослаб берди:

  1. Умуминсоний қадриятларга содиқлик.

  2. Халқимиз маънавий меросини мустаҳкамлаш, ривожлантириш.

  3. Инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши.1

  4. Ватанпарварлик.

8.2-чизма.

Ўзбекистон танлаган устувор

қадриятлар



Демократик қадриятлар




Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш




Эркин бозор иқтисодиётини барпо этиш


Миллий маънавий мерос, қадриятларнинг таркиби. Миллий маънавий мерос ва қадриятлар тушунчаси кенг қамровли тушунча бўлиб, унинг таркиби қуйидагилардан ташкил топган:

  1. Тарихий мерос ва тарихий хотира.

  2. Маданий ёдгорликлар, осори-атиқалар, қадимий қўлёзмалар.

  3. Илм-фан ютуқлари ва фалсафий тафаккур дурдоналари.

  4. Санъат ва миллий адабиёт.

  5. Ахлоқий фазилатлар.

  6. Диний қадриятлар.

  7. Урф-одат, анъана ва маросимлар.

  8. Маърифат, таълим-тарбия ва ҳоказолар.

Миллий маънавий қадриятларнинг ана шу ҳар бир кўриниши муҳим аҳамиятга эга. Буларнинг ҳар бирини мисоллар тариқасида чуқур тушунтириб бериш мумкин.

Демак, миллий маънавий қадриятларнинг ҳар бир таркибий қисми халқнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва келажагини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Миллий истиқлол ғоясининг амал қилиш тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  1. Инсонпарварлик тамойили.

  2. Виждон эркинлиги.

  3. Фикрлар ранг-баранглигини қарор топтириш - демократик жамият барпо этишнинг асосий шарти.

  4. Умуминсоний қадриятлар устуворлиги тамойили.

  5. Миллий қадриятларга содиқлик.

  6. Шахс қадриятлари, инсон маънавий олами билан боғлиқлиги.

  7. Оила - жамиятнинг муқаддас уйи, энг асосий тарбия маскани.

  8. Жамият ҳаётини демократлаштириш жараёнини янада чуқурлаш-тириш.

  9. Ҳаётни эркинлаштириш.

  10. Шахс эркинлигига таянади.

Мустақиллик туфайли миллий-маънавий тикланишга имконият юзага келди. Президентимиз Ислом Каримов “маънавий ўнгланишни амалга оширмасдан иқтисодий ўнгланиш мумкин эмас”лигини айтиб, “маънавият халқни, миллатни миллат қиладиган куч-қудратдир” деганди. Шу сабаб мустақиллик йилларда жоҳон цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшган буюк алламаларнинг меросини янгидан ижодий ўзлаштириш ўаётий эҳтиёжга айланди. Имом Бухорий, ат. Термизий, Б.Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, ал-Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Улуғбек, Навоий каби буюк зотлар меросини ўрганиў демократик жамиятнинг миллий маънавий негизларини ташкил қилади. Президент Ислом Каримов 1992 йилда ёзган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-аҳлоқий негизларини кўрсатиб берган эди:

1) умуминсоний қадриятларга содиқлик,

2) халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш,

3) инсоннинг ўз имкониятларин эркин намоён қилиш,

4) ватанпарварлик.

Бу тушунчалар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришда муҳим вазифа ва манба ҳисобланади. 2002 йил 29 августа Олий Мажлис 9-сессиясида президентимиз ислом Каримов “Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаш-тириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари” маърузасида жамиятни маънавий янгилаш лозимлиги тушунчасини моҳиятан очиб берган. “Барча ислоҳотларнинг бош йўналиши ва самарадорлиги пировард натижасини белгилаб берадиган инсон омили ва мезонидир” деб бу масалага алоҳида эътибор қаратган эди. Инсон манфаатларини амалга ошириш учун зарур шароит, имконият яратиш орқали демократик жамиятни барпо этиш мумкин. президентимиз бу масалага диққат бериб, “Буюк аждодларимизнинг беқиёс маънавий мероси минг йиллик тарихимиз ва маданиятимизга асосланган маънавий ҳаётимизни тиклай бошладик. Динимиз, тилимизга қайтдик, миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиз, хуллас инсон маънавиятига дахлдор барча бойликларимиз қайтадан қад ростламоқда”. М.Гандининг фикрича, “Инсоният – бу ягона, бўлинмас оила, унинг ҳар бир аъзоси содир қилган жиноят учун ҳар биримиз жавобгармиз” деган эди. Маънавият мавҳум тушунча эмас. У миллат билан, миллий тафаккур билан, миллатнинг тарихи, асрлар давомида тўпланган билим ва тажрибаси, тушунчалари, тасаввурлари билан боғлиқ. Мамлака-тимизда кечаётган демократик ўзгаришлар жамият маънавий янгилашига боғлиқлигини фақат ўзбек миллати маънавияти билан боғлаш, баҳолаш адолатдан эмас.

Баркамол шахс – демократик жамият тушунчасидир. Маънавий баркамол инсон ҳақадаги ижтимоий-сиёсий қарашлар, фалсафий фикрлар тарихда кеча пайдо бўлган эмас. Унинг тарихий илдизлари Шарқ мутафаккирлари ижодий, фалсафий таълимотларига бориб тақалади. Шу сабаб “Биз соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонга таъриф бериб, онги юксак, мустақил фикрли, хулқ-атовори билан ибратли, билимли, маърифатли кишини тушунишини баён этдию шу боисдан ҳам жамиятнинг маънавий янгиланиши демократик жамият барпо этиш омилидир. Миллий-маънавий негизларни билиш учун тарихни, миллий ўзликни англаш ҳам зарур, чунки, халқ маънавиятнинг асосидир. Биз соғлом

И.А.Каримовнинг “Миллий мафкура – давлатимиз ва жамиятимиз қурилишида биз учун руҳий куч-қувват манбаи” нутқининг аҳамияти.

И.А.Каримов бу нутқини Миллий истиқлол мафкураси концепция-сининг асосий тамойилларига бағишлаб илмий ва ижодий жамоатчилик вакиллари билан 2000 йил 6 апрелдаги учрушувда сўзлади. Нутқ жамиятимиз ҳаётидаги энг муҳим масалалардан бири миллий мафкура хусусида бўлди. Бугунги кунда нафақат иқтисодий ҳаётимизда, балки, онгу тафаккуримизда ҳам янгиланиш ўзгариш жараёни кечмоқда. Пировард мақсадимиз бўлган озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдаги интилишларимизда биз учун руҳий-маънавий куч-қувват манбаи, илмий асос – бу миллий ғоя, миллий мафкурадир. Фикр бор жойда бахс бўлади, бахс бор жойда ҳақиқат юзага келади. Миллий ғоя, миллий мафкура маъно-моҳияти, биз учун жуда зарур ва кераклигини қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин:

1. Ўз келажагини қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ўз миллий ғоясига суяниши ва таяниши зарур. Давлат тизими, уни бошқаришдаги сиёсат аниқ мафкура асосига қурилмоғи лозим. Олдин ғоя пайдо бўлади. Одамларимизни олижаноб мақсад атрофида бирлаштиришимиз зарур. Онгни, тафаккурни ўзгартирмисдан туриб, биз кўзлаган олий мақсадга эришиб бўлмайди.

2. Биз тоталитар тузумдан эркин ва озод тузумга ўтиш шароитида яшамоқдамиз. Шу даврда мақсадимиз аниқ бўлиши керак. Мақсадга пухта ишланган мафкура асосида етишиш мумкин.

3. Ёшларимизни қандай ғоя негизида тарбиялаймиз, қандай мафкура ва тафаккур улар учун қурол бўлиб хизмат қилади?

4. Ҳеч қандай ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслигимиз керак. Энг таъсирчан кураш аввало, мафкура майдонларида олиб борилмоқда. Лекин ҳали суяги қотмаган ёшларимиз сохта ғоялар орқасидан эргашиб кетмоқда.

5. Миллий ғоя миллатнинг ўзлигини англашга, қадриятларни тиклашга хизмат қилмоғи керак

6. Миллий мафкурамиз: а) миллий қадриятларга ва б) умуминсоний қадриятларга таяниши зарур.

7. Миллий мафкура ҳеч қандай шаклда давлат мафкураси мақомига кўтарилмаслиги керак.

“Fояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, олишиш мумкин.” Озод бўлсанг озод бўл, эркин бўлсанг эркин бўл, мустақил бўлсанг мустақил бўл. Ўзбек миллати оқкўнгил миллат. Миллий мафкура ўзликни англашга хизмат қилади. Ўзликни англаш ўз тарихини билишдир. Тарихини билиш насл-насабини англашдир. Миллий ғоя бирлаштирувчи куч, қанот бўлиши шарт.

  1   2   3   4



Похожие:

Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconМиллий қадриятлар деб нимага айтилади?
С бирор халқнинг миллий ўзлиги, эътиқоди, дунёқараши ва турмуш тарзини акс эттирадиган қадриятларгА
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconДокументы
1. /МИЛЛИЙ FОЯ ВА ЁШЛАР МИЛЛИЙ FУРУР ВА ОР-НОМУС.docx
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconМавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа
Миллий ғоя, миллий мафкура, мафкуравий хавфсизлик ва маънавият тушунчаларининг мазмун-моҳияти
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconДокументы
1. /МИЛЛИЙ FОЯ ВА ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ.docx
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconФасл II. Ислом дини ва унинг узбек миллий менталитетидаги урни мавзу II. 1: Ислом маърифатчилиги ва миллий маданият такомили
Бугунги машгулотимиз уз максад ва вазифаларига кура ута масъулиятли ва шу билан бирга шарафлидир. Мавзумизнинг аталиши хам халкимизнинг...
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconДокументы
1. /МИЛЛИЙ FОЯ цЗЛИКНИ АНГЛАШ ВА ТАРА??ИЁТ ОМИЛИ.docx
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconДокументы
1. /МИЛЛИЙ FОЯ ХАЛ?НИНГ ИШОНЧИ ВА ЭЪТИ?ОДИ.docx
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconМиллий валюта Режа: Миллий валюта Инфляциянинг иктисодиётга таъсири
Миллий валюта курсининг келиб чиқиши мамлакат иқтисодий фаолияти муҳим ва ажралмас таркибий қисми бўлган савдони ривожлантириш билан...
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconБухду фалсафа кафедраси
Миллий эстетик тарбияни ривожлантириш – жамият маънавий тараққиётнинг устивор вазифаларидан биридир
Миллий fоя ва миллий маънавий қадриятлар iconДокументы
1. /Миллий ?оя ва ёшлар. Миллий ?урур ва ор-номус..docx
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации