Документы



Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган icon

Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган

НазваниеЎзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган
страница6/6
Дата18.09.2013
Размер0.83 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4   5   6

79-модда. Ерларни муҳофаза қилишнинг мазмуни ва тартиби


Ерларни муҳофаза қилиш улардан белгиланган мақсадда, оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини, ўрмон фонди ерларининг самарадорлигини тиклаш ва ошириш, қишлоқ хўжалик оборотидан ва алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари таркибидан ерларнинг асоссиз равишда олиб қўйилиши олдини олиш, уларни зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, технологик ва бошқа тадбирлар тизимини қамраб олади.

Ерларни муҳофаза қилиш ерларга мураккаб табиий ҳосилалар (экотизимлар) тариқасида, уларнинг зона ва минтақа хусусиятларини эътиборга олган ҳолда атрофлича ёндашиш асосида амалга оширилади.

Ерлардан оқилона фойдаланиш тизими табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш тарзида бўлиши ҳамда тупроқнинг сақланишини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, геология жинсларига ва атроф муҳитнинг бошқа таркибий қисмларига таъсир ўтказишни чеклашни назарда тутиши керак.

Ерларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар:

ҳудудни оқилона ташкил этадилар;

тупроқ унумдорлигини, шунингдек ернинг бошқа хоссаларини тиклайдилар ва оширадилар;

ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишдан, захлашдан, қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;

қишлоқ хўжалик ерларини бута ва майда дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан ва ерларнинг маданий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;

ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидаги тупроқ унумдорлигини бошқа усуллар билан қайта тиклашнинг иложи бўлмаса, бу ерларни консервация қиладилар;

бузилган ерларни қайтадан экинзорга айлантирадилар, уларнинг унумдорлигини ва бошқа фойдали хоссаларини оширадилар;

ерларни бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб оладилар, ундан фойдаланадилар ва уни сақлаб қоладилар.

Давлат органлари ерларни муҳофаза қилиш юзасидан республика дастури ва ҳудудий дастурлар доирасида зарур чора-тадбирларни кўрадилар.

Ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларини консервация қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


^ 80-модда. Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш,

лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид

экологик талаблар


Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Янги ҳамда реконструкция қилинадиган объектларни, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш, шунингдек ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган янги технологияларни жорий этиш чоғида ерларни муҳофаза қилиш тадбирлари назарда тутилади ва амалга оширилади.

Ерларнинг ҳолатига ишга туширилаётган объект ёки жорий этилаётган технологиянинг салбий таъсирини ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан назарда тутилган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш экология экспертизаси асосида ўтказилади.

Ерларни ҳосилдан қолишдан ёки бузилишдан ҳимоя қилиш чоралари билан таъминланмаган ҳамда экология экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмаган объектларни фойдаланишга топшириш ва бундай технологияларни қўллаш тақиқланади.

Ерларнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ер тузиш, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан келишиб олинади.


^ 81-модда. Кимёвий ёки радиоактив моддалар

билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш


Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланиш натижасида экология ва санитария-гигиенага оид белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулот олиш таъминланмаётган ер участкалари қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилиши лозим ва консервация қилиш учун уларни захира ерлар жумласига ўтказиш мумкин. Бундай ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва реализация қилиш тақиқланади.

Кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш, муҳофаза зоналари белгилаш, бундай ерларда уй-жойларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маданий аҳамиятга молик объектларни сақлаш, уларда мелиорация ва агротехника ишларини ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


^ 82-модда. Ерлардан оқилона фойдаланишни ва

уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш


Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг тупроқ унумдорлиги сақланиши ва тикланишидан, ерларни ишлаб чиқариш фаолиятининг салбий оқибатларидан ҳимоя этилишидан манфаатдорлигини оширишга қаратилган бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни олади:

янги ўзлаштирилаётган ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш жараёнида турган мавжуд суғориладиган ерларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер солиғи бўйича имтиёзлар бериш;

ерларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга камчиқит ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этишда солиққа, кредитга оид ва бошқа имтиёзлар бериш;

ерларнинг сифатини яхшилашни, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий этишни, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ерларнинг унумдорлигини оширишни, экологик соф маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг айби бўлмаган ҳолда бузилган ерларни қайта тиклаш учун, зарурат бўлган тақдирда, республика бюджетидан ёки маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш, агротехника, ўрмон мелиорацияси тадбирлари ва тупроқни ҳимоя қилиш юзасидан бошқа тадбирлар ўтказиш;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг айби бўлмаган ҳолда бузилган ер участкаларини вақтинча консервация қилиш натижасида улардан келадиган даромаднинг камайишини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман қоплаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тадбирлар.

Ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


^ 12-БОБ. ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА

УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТ


83-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза

қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг асосий вазифалари


Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг асосий вазифалари юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишларини таъминлашдан иборатдир.


^ 84-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза

қилиш устидан назоратни амалга оширувчи органлар


Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари амалга оширадилар.

Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.

Табиатни муҳофаза қилиш жамиятлари, илмий жамиятлар ва бошқа жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқаролар ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишда давлат органларига ва посёлка, қишлоқ, овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашадилар.


^ 85-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза

қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби


Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш масалалари юзасидан текширувлар ўтказиш, мазкур масалалар бўйича барча зарур ҳужжатларни ва материалларни олиш, тупроқнинг кадастр маълумотларига мослигини аниқлаш мақсадида тупроқни текшириш;

ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган, барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар (ёзма буйруқлар) бериш;

айбдор мансабдор шахслар ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича даъволар тақдим этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдимномалар юбориш;

ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан ерларни ижарага бериш шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги, шунингдек ерлардан фойдаланишни чеклаш ва тўхтатиб қўйишга доир материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига тақдим этиш;

ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича юридик ва жисмоний шахслардан зарур ахборотлар олиш, мазкур масалалар юзасидан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ва ахборотларини эшитиш;

ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини олиб бориш ишларида қатнашиш учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш.

Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва мансабдор шахслар:

ер участкаларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ерларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини белгиланган тартибда текширишлари;

йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўришлари;

ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирлар юзасидан ўз ваколатлари доирасида кўрсатмалар беришлари шарт.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти бир йилда кўпи билан бир марта текширилиши мумкин. Агар орган ерлардан оқилона фойдаланмаслик ва уларни муҳофаза қилмаслик сабабларини бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берган бўлса, у белгиланган муддатда мазкур тадбирларни текширишга ҳақлидир.

Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширувчи органлар ва мансабдор шахслар ўз фаолиятларининг тўғри ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


^ 13-БОБ. ЕР ЭГАЛАРИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР,

ЕР УЧАСТКАЛАРИ ИЖАРАЧИЛАРИГА ВА МУЛКДОРЛАРИГА

ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА

^ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИКЛАРИНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ


86-модда. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрнини қоплаш


Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда қопланиши керак:

ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда;

давлат қўриқхоналари, заказниклар, миллий табиат боғлари, табиат ёдгорликлари, маданий-тарихий ёдгорликлар, сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари бўйлаб муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда;

сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашган тақдирда.

Зарарнинг ўрни олиб қўйилаётган ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


^ 87-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги

ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш


Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 86-моддасида назарда тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қуйидагилар томонидан қопланади:

қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар;

ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан чиқариб ёки у қадар қийматга эга бўлмаган ерлар қаторига ўтказган ҳолда объектлари атрофига муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатиладиган юридик ва жисмоний шахслар.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда қопланмайди:

ер участкалари якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш учун олиб қўйилганда;

ер участкалари мактаблар, интернатлар, болалар уйлари, мактабгача тарбия ва даволаш муассасалари қуриш учун олиб қўйилганда;

ер участкалари сув хўжалигига мелиоратив объектлар ва гидротехник иншоотлар қурилиши учун ажратилганда.

Қонунларда юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган ўзга ҳоллар ҳам белгиланиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг қопланиши лозим бўлган ўрни миқдори ва уни аниқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


^ 88-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши

нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида

тушадиган маблағлардан фойдаланиш


Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан қуйидаги белгиланган мақсадга кўра фойдаланилади:

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш;

коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ва уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;

ерлар олиб қўйилиши ва ажратилиши муносабати билан бузилган ер тузиш бўйича лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни тузатиш ёки тайёрлаш.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан вилоят ҳокимининг қарорига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин.

Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон-мевали дарахтзорларни барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.


^ 14-БОБ. ЕР ХУСУСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ҲАМДА ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


89-модда. Ер хусусидаги низоларни ҳал этиш


Юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


^ 90-модда. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан амалга оширилган ер участкалари олди-сотдиси, уларни ҳадя қилиш, гаровга қўйиш (ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан, кимошди савдоси асосида олинган шундай ҳуқуқни, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш бундан мустасно), ер участкаларини ўзбошимчалик билан айирбошлаш ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бундай битимларни амалга оширишда айбдор шахслар қонунга биноан жавобгар бўладилар.

Қуйидаги ҳолатларда ҳам айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар:

ерлардан белгиланган мақсадда фойдаланмаганликда;

ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганликда;

қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганликда, уларни кимёвий ва радиоактив моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқава сувлар билан ифлослантирганликда;

ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштирганликда, қурганликда, лойиҳалаштирганликда, фойдаланишга топширганликда;

ерлардан фойдаланишнинг табиатни муҳофаза қилишга оид талабларини бажармаганликда;

вақтинча эгаллаб турилган ерларни қайтариш муддатини бузганликда ёки ерларни белгиланган мақсадда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтиришга оид мажбуриятларни бажармаганликда;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларга ва мулкдорларга қарашли ер участкаларининг марза белгиларини йўқ қилганликда;

давлат ер кадастри маълумотларини бузиб кўрсатганликда;

ўзбошимчалик билан пичан ўрганликда ва чорва моллар боққанликда;

ёввойи ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш чораларини кўрмаганликда;

ерлардан хўжасизларча фойдаланганликда, ерларнинг ҳолатини яхшилаш ҳамда тупроқни сув ва шамол эрозиясидан ва тупроқ ҳолатининг ёмонлашувига олиб келадиган бошқа жараёнлардан сақлаш мажбуриятларини бажармаганликда;

ер участкалари бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатлари ва тартибини бузганликда.


^ 91-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш


Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
1   2   3   4   5   6



Похожие:

Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон республикасининг солиқ кодекси ўзР 25. 12. 2007 й. ЎРҚ-136-сон Қонуни билан тасдиқланган 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради
Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари...
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон республикасининг жиноят кодекси ўзР 22. 09. 1994 й. 2012-xii-сон Қонуни билан тасдиқланган 01. 04. 1995 йилдан кучга кирган
Тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари...
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 725-i радиочастота спектри тўғрисида
Мазкур Қонунга ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон республикасининг ер кодекси
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун...
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон Республикасининг қонуни
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й.,...
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 08. 1996 й. N 274-i ноширлик фаолияти тўҒрисида
Мазкур Қонунга ЎзР 13. 12. 2002 й. 447-ii-сон Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i «реклама тўҒрисида»
Ушбу Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат
Ўзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации