Документы



Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида icon

Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида

НазваниеЎзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида
Дата18.09.2013
Размер80 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

15.12.2000 й. N 171-II


Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни,

ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.


2-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


^ 3-модда. Давлат кадастри тушунчаси


Давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.


^ 4-модда. Давлат кадастрлари ягона тизими


Давлат кадастрларининг ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятининг ягона умумдавлат ҳисоб-китоби юритилишини, баҳоланишини таъминлашга мўлжалланган кўп мақсадли ахборот тизими тарзида яратилади.

Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этиш тартиби давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.


^ 5-модда. Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркиби


Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар киради:

давлат ер кадастри;

фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар давлат кадастри;

давлат сув кадастри;

давлат ўрмон кадастри;

ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри;

ҳайвонот дунёси давлат кадастри;

алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;

бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;

давлат шаҳарсозлик кадастри;

гидротехника иншоотлари давлат кадастри;

тарихий ва маданий ёдгорликлар давлат кадастри;

автомобиль йўллари давлат кадастри;

темир йўллар давлат кадастри;

транспорт қувурлари давлат кадастри;

алоқа объектлари давлат кадастри;

энергетика объектлари давлат кадастри;

чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри; (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни тахриридаги хат боши)

табиий хавфи юқори бўлган тегралар (зоналар) давлат кадастри;

техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;

картография-геодезия давлат кадастри;

ҳудудлар давлат кадастри.

Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун билан белгиланадиган бошқа давлат кадастрлари ҳам кириши мумкин.


^ 6-модда. Давлат кадастрлари объектлари


Ер, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади.

Қонунда давлат кадастрларининг бошқа объектлари ҳам назарда тутилиши мумкин.


^ 7-модда. Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари


Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

кадастр объектларининг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;

фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;

кадастрга доир ахборотни шакллантириш услубиятининг ягоналиги;

кадастрга доир ахборотнинг аниқлиги;

кадастрга доир ахборотнинг ҳамма учун очиқлиги.


^ 8-модда. Давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат бошқаруви


Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли орган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


^ 9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат кадастрларининг ягона давлат сиёсатини амалга оширади, уларни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди, молиялаштириш ва инвестиция масалаларини ҳал қилади;

Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш тартибини белгилайди;

кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастрга доир ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартибини белгилайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


^ 10-модда. Махсус ваколатли органнинг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси: (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни тахриридаги хат боши)

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиҳлаштиради;

Давлат кадастрлари ягона тизимини юритади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларни тегишли давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган картография материаллари билан белгиланган тартибда таъминлайди;

давлат кадастрлари юритилишига доир норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


^ 11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этадилар;

давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирадилар;

тегишли ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этадилар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.


^ 12-модда. Давлат кадастрларини юритиш


Давлат кадастрларини юритиш тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Давлат кадастрларини юритишга қуйидагилар киради:

кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;

кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;

кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;

кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;

Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;

фойдаланувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастрга доир ахборот билан таъминлаш.

Кадастр объектларининг мулкдорлари ҳамда кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишлари шарт.

Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат кадастрлари юритилишини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

^ 13-модда. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш


Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ва тасдиқланишининг юридик ҳужжати ҳисобланади.

Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотларни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир.


^ 14-модда. Кадастр объектларини ҳисобга олиш


Кадастр объектларини ҳисобга олиш вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли бўлинмалари томонидан кадастр объектларининг чегаралари доирасида, шунингдек аҳоли пунктлари, туманлар, минтақалар, табиий ва иқтисодий тегралар ҳамда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича уларнинг амалдаги ҳолати ва улардан фойдаланилишига кўра олиб борилади.


^ 15-модда. Кадастр объектларини баҳолаш


Кадастр объектларини баҳолаш сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни ўз ичига олади.

Кадастр объектларини сифат жиҳатидан баҳолаш уларнинг табиий ва жисмоний тавсифлари асосида амалга оширилади.

Кадастр объектларини қиймат жиҳатидан баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


^ 16-модда. Кадастр ҳужжатлари


Кадастр объектига бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, объектнинг кадастр йиғмажилди, кадастр харитаси (плани), кадастр китоби, кадастр объектларининг ҳолати ҳақидаги ҳисобот кадастр ҳужжатларининг асосий турларидир.

^ Кадастр йиғмажилди кадастр объектига бўлган ҳуқуқни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган кадастр объектини кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотларидан иборат бўлади.

^ Кадастр харитаси (плани) кадастр объектлари жойлашган ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза тегралари, баҳолаш, миқдор ва сифат тавсифларини акс эттирувчи график чизма ҳужжати бўлиб, у қоғозда, магнит ва бошқа воситаларда тузилади.

^ Кадастр китоби кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланиб, у кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлари ва баҳоси ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади.

^ Кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот давлат кадастрининг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда тузилади ҳамда кадастр объектларининг алоҳида ҳудудлар ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича миқдор ва сифат ҳолати, баҳоси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.


^ 17-модда. Давлат кадастрларига доир ахборотни тақдим этиш


Давлат кадастрларига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.

Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


18-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов



Похожие:

Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii
Давлат халқ манфаатларини кўзлаб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги қонунга асосланиб, республика...
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўҒрисида
К палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2012 йил 16 ноябрдаги 576–ii-сонқарори ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconМаҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни 02. 09. 1993 й. N 913-xii маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг структураси ва улар фаолиятининг ташкилий асослари (16-20-моддалар)
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида icon6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони
Давлат рамзлари қуйидаги кетма-кетликда тасвирланади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикасининг Давлат...
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 02. 09. 1993 й. N 913-xii маҳаллий давлат ҳокимияти тўҒрисида
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг структураси ва улар фаолиятининг
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconТабиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни
Збекистон республикасининг «табиий монополиялар тўҒрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида
Республикасида Давлат кадастрлари ягона тизими ва бинолар ва иншоотларнинг ягона давлат ҳисобини яратиш ҳамда унинг юритилишини ташкил...
Ўзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
Хii-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации