Документы



Кириш icon

Кириш

НазваниеКириш
Дата18.09.2013
Размер354.34 Kb.
ТипДокументы
скачать




КИРИШ.............................................................................................




1 .боб

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА, УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ, МАЗМУНИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДА ТУТГАН ЎРНИ.................................




1.1.

Маҳаллий бюджет тушунчаси, иқтисодий моҳияти мазмуни ва ташкил этишни бошқариш тамойиллари........................................




1.2.

Маҳаллий бюджетларни шакллантириш жараёнлари ва муаммолари........................................................................................




2 боб.

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ ҲАМДА ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛМАСИ...................................................................................




2.1.

Маҳаллий бюджет харажатларининг иқтисодий таҳлили ва уни бошқариш. (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)...............




2.2.

Давлат бюджети харажатлари билан маҳаллий бюджет харажатларининг ўзаро боғлиқлиги.................................................




3.боб.

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАН-ТИРИШ ВА ХАРАЖАТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДА-ЛАНИШ.............................................................................................







Маҳаллий бюджет даромадини шакллантиришда солиқ ва бошқа даромадлар ҳиссасини ошириш............................................









































КИРИШ

^ 1. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА, УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ, МАЗМУНИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДА ТУТГАН ЎРНИ.


1.1. Маҳаллий бюджет тушунчаси, иқтисодий моҳияти мазмуни ва ташкил этишни бошқариш тамойиллари.


Мамлакатнинг барқарор ривожланишида унинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширувчи бу - давлат бюджетидир. Бюджет - давлат пул маблағларининг марказлаштирилган жамғармаси бўлиб,унда даромадлар манбалари ва тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Давлат бюджетида халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга, аҳолининг моддий фаровонлиги ва маданий турмуш даражасини юксалтиришга, давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларини таъминлашга сарфланадиган қисм жамланган бўлади. «Бюджет» - budjet – лотинча bulga сўзидан олиниб, «чарм қоп» маъносини англатади.

Бюджетнинг иқтисодий моҳияти давлатнинг бирламчи тармоқлари ривожи учун жалб қилинган ресурсларни йўналтириб, солиқлар ёрдамида ижтимоий қайта тикланишга катта таъсир ўтказади. Шу билан бир қаторда, бюджет ижтимоий ишлаб чиқариш структурасини такомиллаштириш, уни ривожлантириш, ички хўжалик ва умумдавлат заруриятлари учун даромадни тақсимлаш, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа хўжалик тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади.

Бюджет ҳар бир давлат молиявий тизимининг асоси ҳисобланади, чунки бюджет барча молиявий тизимларни ягона бир тизимга бирлаштириб, давлатнинг жорий йил учун турли хўжалик тармоқлари ва аҳоли билан ўзаро муносабатларини аниқлаб боради. Жамият ҳаётида бюджетнинг бундай ҳолати қонун кучи орқали таъсир кўрсатишига имкон беради. Шунинг учун ҳар бир давлат бюджети юқори, қонун чиқарувчи органи томонидан тасдиқланади, унинг даромад ва харажат қисмларини ижро этиш бюджет жараёни иштирокчилари учун муҳим ҳисобланади.

Давлат бюджетининг чуқур моҳиятини иқтисодий муносабатлар ташкил этади. Давлатнинг ҳар доим ўз функцияларини бажариш жараёнида пул маблағларига зарурияти туғилади. Давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантира туриб солиқ тўловчилар ва бошқа солиқсиз манбалар турлари билан ўзаро молиявий муносабатларга киришади. Бюджет жараёнининг иккинчи субъекти аҳоли ва корхоналар ҳисобланиб, уларнинг даромадлари бир қисми умумдавлат эҳтиёжларига сарф қилинади.

Ўз моҳияти бўйича бюджет иқтисодий категория бўлиб, давлатнинг марказлашган молиявий ресурслар фондини тақсимлаш ва шакллантириш иқтисодий муносабатлари мажмуидир.

Маҳаллий бюджетлар – маҳаллий ҳокимият идораларининг асосий молиявий базасидир. Солиқ кодекси, Бюджет тизими тўғрисидаги қонун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси конституцияси билан маҳаллий ҳокимият идораларига берилган бюджет ва мулкий ҳуқуқлар уларга ўз бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, тасарруфидаги корхоналарни идора этиш ва улардан даромад олиш имкониятини яратади.

Маҳаллий бюджетларнинг иқтисодий моҳияти уларнинг аҳамиятида намоён бўлади. Маҳаллий бюджетлар қуйидаги функцияларни бажаради:

- маҳаллий ҳокимият идоралари фаолиятининг молиявий таъминотига хизмат қилувчи пул фондларини шакллантириш:;

- мазкур фондларни халқ хўжалиги тармоқлари ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш;

- маҳаллий ҳокимият идораларига тобе бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг молиявий - хўжалик фаолияти устидан назорат олиб бориш.

Маҳаллий ҳокимият органларига давлат ижтимоий таъминот дастурини амалга тадбиқ этиш бўйича муҳим вазифа юклатилган. Аҳолининг ижтимоий таъминотига доир муҳим тадбирларни молиялаштириш асосан маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади. Ижтимоий ривожланиш борасидаги давлат дастурини амалга ошириш катта ҳажмдаги молиявий ва моддий ресурсларни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси унитар давлат бўлганлиги сабабли маҳаллий бюджетлар умуман мустақил ҳисобланмайди. Уларга бир қатор чекловлар қўйилган.

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар балансли даромад ва харажатларга эга бўлиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўйилмайди;

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилиш ва ижро этишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди;

а) қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган манбалар ҳисобига жамғармаларни ташкил қилиш;

б) маблағ жалб қилишни амалга ошириш (юқори бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно);

в) бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағдан ортиқроқ маблағ сарфлаш (ушбу қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);

г) бюджет маблағлари ҳисобига бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар бериш;

д) юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари беришга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий бюджетларида баъзи ҳолларда маблағ етишмаслиги кузатилади. Бу қуйидагилар билан изоҳланади:

- юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджетга тўланадиган солиқлар, тўловлар ва йиғимлар тўлиқ амалга оширилмайди ва тушумлар барқарор эмас;

- мамлакат ҳудудларининг салоҳияти турлича ва ижтимоий- иқтисодий ривожланишида тенгсизлик мавжуд;

- табиий офатлар (қурғоқчилик,сув тошқини ва бошқалар), шу жумладан, улардан келган зарарлар ҳам маҳаллий бюджет зиммасига тушади.

Ўзбекистон Республикаси "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонунига мувофиқ маҳаллий бюджетлар тақчиллиги давлат бюджетидан олинган дотациялар ва субвенциялар ҳисобига тартибга солинади.

Маҳаллий бюджет давлат бюджетининг таркибий қисми бўлиши билан бирга маҳаллий ҳокимият ҳудудида жойлашган хўжалик субъектларининг ва аҳолининг даромадларига ҳам боғлиқ. Одатда маҳаллий бюджет давлат бюджетининг ажралмас қисми бўлсада, у ўзига хос мустақиллика эга.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тузилмаси:

Давлат бюджети:

- Республика бюджетини;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади.

- Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда республикага бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.

Вилоятнинг бюджети вилоят бюджетини, вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.

Туманларга бўлинадиган шаҳарнинг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади.

Туманга бўйсунадиган шаҳарлари бўлган туманнинг бюджети туман бюджетини ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.

Барча маҳаллий бюджетларнинг даромад ва харажат кисмлари мустақил ва шу билан бирга ўзаро бир бирига боғлиқ категориялар ҳисобланади, улардан ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга. Даромадлар маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг молиявий базаси бўлиб, харажатлар эса ҳудудий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади.

Давлат томонидан маҳаллий бюджетларнинг мустақил бўлишишини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва даромадлар манбаларининг ҳудуди шакллантириш тамойилларидан келиб чиқиб, уларнинг даромадлари умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳисобига шаклланади.

Маҳаллий бюджетлар даромадлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:

- маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа солиқсиз тушумлар;

- қабул қилинган қонуний нормативларга мувофиқ маҳаллий бюджетларга йўналтирилган умумдавлат солиқлари;

- давлат мулкини фойдаланишга беришдан тушган даромадлар;

- қонунчиликка мувофиқ ворислик, ҳадя қилиш ҳуқуқи бўйича давлат тасарруфига ўтган пул маблағлари;

- юқори бюджетлардан олинган субвенциялар, дотациялар ва ссудалар;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек чет эл мамлакатларининг беғараз пул тушумлари;

- қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа даромадлар.

Маҳаллий бюджетлар даромадлари ўз даромадлари ва тартибга солинадиган даромад манбаларидан ташкил топади.

Ўз даромадлари ёки бириктирилган даромадлар - бюджет ҳуқуқининг субъектига тегишли маблағлар, яъни бюджетга тўлалигича ёки қатьий ўрнатилган улушда доимий равишда юқори турган бюджетларни четлаб ўтиб тушадиган маблағлардир. Ўз даромадларининг асосини маҳаллий солиқ ва йиғимлар, умумдавлат солиқларидан ажратмалар ташкил қилади.

Тартибга солинадиган даромадлар - бу юқори бюджетлардан қуйи бюджетларга уларнинг даромадлари ва харажатларини тартибга солиш мақсадида ажратиладиган пул маблағларидир. Тартибга солинадиган даромадларга алоҳида умумдавлат солиқларидан ажратмалар, субвенциялар, ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича юқори бюджетлардан олинадиган маблағлар киради. Шундай қилиб, тартибга солинадиган даромадлар - юқори ҳокимият органи томонидан қуйи органга юридик акт асосида ўтказилган маблағлардир.

Мамлакатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ маҳаллий бюджетларга маҳаллий солиқ ва йиғимлар бириктирилган. Ушбу солиқлар бўйича ставкалар чегаралари, одатга кўра, ҳукумат органлари томонидан ўрнатилади. Турли мамлакатларда жумладан: Швейцарияда уч даражадаги бюджетга солиқ тушумлари қонуний тартибда бириктириб қўйилган. Швейцария федерал бюджетига барча солиқ тушумларининг 30 фоизига яқини (билвосита солиқлар) келиб тушади. Маҳаллий бюджетларга эса 70 фоиз солиқ тушумлари (бевосита солиқлар) келиб тушади. Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини тенглаштириш мақсадида солиқ тушумлари ягона услубият асосида қайта тақсимланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва қонуний актларга биноан маҳаллий солиқ ва йиғимларга қуйидагилар киради:

-юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ;

- ер солиғи;

- ягона ер солиғи;

- кичик корхоналар учун ягона солиқ;

- жисмоний шахслар томонидан транспорт воситалари учун истеъмол қилинадиган бензин, дизел ёқилғиси ва газ учун солиқ;

- тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган қатъий солиқ;

- ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

- савдо қилиш учун йиғим, шунингдек алоҳида товарларни сотиш ҳуқуқи учун рухсатнома йиғими;

- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатга олиш йиғими;

бюджет дотациялари ва субвенциялари маҳаллий бюджетларга қабул қилинган давлат бюджети доирасида ажратилади. Дотация ва субвенциялар миқдори қуйидагилардан келиб чиқиб аниқланади:

- ҳудудларнииг молиявий аҳволи (ўз даромадлар базасинииг етарлилигини ҳисобга олган ҳолда);

- ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик ва бошқа умумдавлат вазифалари ва дастурлари;

- ҳудуддар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг фарқланиши;

- ҳар бир ҳудуд бўйича аҳоли сони;

- ҳудудлар бўйича молиявий дисбалансни йўқотиш учун ҳисобга олинадиган бошқа омиллар.

Маҳаллий ҳокимият органларининг ўз даромад манбаларига манфаатдор бўлиши хўжалик юритиш ташаббусини кўрсатиш бюджетга тўловларни ошириш имконини беради ва рағбатлантиради. Бироқ шу билан бирга, маҳаллий бюджетларнинг доимо ошиб бораётган харажатлари даромадлар етарли даражада ўсмаётганлиги шароитида ушбу бюджетларни давлат томонидан тартибга солиш заруриятини келтириб чиқаради. Бу асосан юқори манбалардан маблағларни ўтказиш ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистонда тартибга солинадиган солиқларга қуйидагилар киради:

  • қўшилган қиймат солиғи;

  • акциз солиғи;

  • юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

Маҳаллий бюджетнинг харажатлари бу маҳаллий ҳокимиятнинг ўз функциялари билан боғлиқ равишда юзага келадиган харажатларни акс эттирувчи иқтисодий муносабатлар бўлиб, улар асосида маҳаллий ҳудуд пул маблағлари жамғармасини тақсимлайди. Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда давлат ролининг ошиши бюджет харажатларининг турли-туман кўринишларда бўлишини асослайди. Бу ўз навбатида бир қатор омиллар билан боғлиқдир. Булар жумласига қуйидаги асосий омилларни кўрсатиш мумкин:

- давлатнинг функциялари ва географик жойлашиши; мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси;

- давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;

Ушбу омилларни мувофиқлаштириш давлат ривожланишининг ҳар бир босқичида иқтисодиёт эҳтиёжлари, иқтисодиётни бошқариш даражаси ва кўринишларига мос келувчи харажатлар тизимини келтириб чиқаради.

Маҳаллий бюджет харажатларининг йўналишларига тўхталадиган бўлсак, улар қуйидагилардан иборатдир:

- фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт;

- ижтимоий таъминот;

- аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш;

- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини таъминлаш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш;

- резерв фонд харажатлари;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа харажатлар.

Сўнгги даврларгача бюджет харажатларининг асосий қисми иқтисодиётни молиялаштиришга сарфланиб келган. Ҳозирда бозор муносабатларининг шаклланиб бориши эса бюджет маблағларини сарфлаш тизимини ўзгартиришни талаб этади. Шунинг учун ҳам, иқтисодиёт харажатларини маҳаллий бюджетдан молиялаштириш ҳажми кисқартирилди. Бунинг асосий сабаби қуйидагилардан иборат, яъни:

  • мулкчилик шаклларининг кўпайиб бориши, хўжалик субъектларининг ўз мулкига тўла эгалик ҳуқуқини берилиши муносабати билан корхоналарга дотациялар бериш аста-секин тўхтатилди;

  • нархларни эркинлаштириш туфайли, озиқ-овкат ва саноат маҳсулотларининг кўплаб турлари бўйича нархлар ўртасидаги фарқни қоплашга ажратиладиган дотациялар бекор қилинди;

  • давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини кетма-кет амалга ошириш ва давлат бўғинининг кескин қисқариши;

  • бюджет маблағларини сарфлашда қаттиқ тежамга эришиш.

Бунда иқтисодиётни барқарорлаштириш ва унинг ривожланиши учун шароитларни яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай сарфларни бюджет харажатлари таркибидан чиқариш ҳамда ажратилган бюджет маблағларини тўғри ишлатишни назорат қилиш йўлини қўллаш зарур.


^ 1.2. Маҳаллий бюджетларни шакллантириш жараёнлари ва муаммолари.


Ҳар қандай мамлакатнинг молиявий тизими таркибида бюджет бирламчи аҳамиятга эга бўлади. Бюджетнинг жамият ва давлат ҳаётидаги бундай муҳим ўринга эга бўлиши бюджетга қонун даражасида мавжуд бўлиш заруриятини яратади. Айнан шу туфайли ҳам давлатнинг бюджети қонун чиқарувчи олий органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Давлат бюджети – пул маблағларининг марказлашган фондини шакллантириш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш бўйича иқтисодий муносабатларни акс эттирувчи давлатнинг асосий молиявий режаси ҳисобланади ва давлат корхона, хонадон ва ташқи субъект ўртасидаги молиявий муносабатларни билдиради. Унинг ҳажми таркиби, даромадлари ва харажатлари муайян даврда турли мамлакатларда турлича бўлади. Бюджет бозор иқтисодиёти шароитида ўзига хос хусусиятларга эгадир.

Бозор муносабатларига ўтиш даври барча иқтисодий тузилмалар, шу жумладан, давлат бюджетининг ҳам жиддий ўзгаришини тақозо этади.

Бюждет тизимини шакллантиришга мамлакатда ҳукм сураётган иқтисодий устқурмадан келиб чиқиб объектив ва субъектив омиллар таъсир қилади. Бюджет моҳиятига ҳал қилувчи таъсир кўрсатувчи иқтисодиётнинг реал сектори ва молия секторининг тараққий этганлиги объектив омил ҳисобланади. Жамият ривожланиши билан иқтисодиётнинг реал сектори тобора такомиллашиб, самарадорлиги янада ошиб боради, ялпи маҳсулот тақсимланишининг ўсиши билан хусусий мулк муносабатлари, шунингдек, молия сектори ҳам вазифасига нисбатан ўзгаради. Ҳар бир мамлакатнинг табиий, иқтисодий ва ижтимоий хусусиятларини унинг анъаналарини, мазкур тарихий босқичда ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам объектив омилларга киритиш мумкун. Шу билан бирга, ҳар қандай мамлакатнинг бюджети ўзининг миллий хусусиятларига ҳам эгадир.

Ўзбекистонда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ташкил этувчи муҳим қисмлардан бири – бюджет тизимини ва унинг муҳим қирраси бўлмиш бюджетлараро муносабатларни ислоҳ қилишдир. Иқтисодиётни барқарорлаштиришдаги ютуқлар кўп жиҳатдан бюждетлараро муносабатларни тартибга солишнинг энг мақбул механизмини яратиш, турли даражадаги бюджетлар даромад манбаларини белгилаб олиш ва уни қонуний асосда бириктириб, республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида алоҳида ижтимоий ва иқтисодий вазифалар юзасидан жавобгарликни белгилаб қўйиш, ҳар бир даражадаги бюджет тизими зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан харажат ваколатларини аниқлаб бериш каби чора-тадбирларга боғлиқдир. Шу муносабат билан маҳаллий бюджет тизимларини мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар талабларига мос равишда такомиллаштириш ва энг аввал уларни баланслашган ҳолда тузиш лозим.

Ҳозирги кундан бюджет жараёни бюджет фаолиятининг тўртта босқичини қамрайди:

  • бюджет лойиҳасини тузиш;

  • бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

  • бюджетни ижро этиш ва унинг ижросини назорат қилиш;

  • бюджет ижроси тўғрисида хисобот тайёрлаш ва уни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига:

  • тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари лойиҳаларини тайёрлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга;

- бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун давлат бюджетидан молиялаштириладиган - бюджет маблағлари олувчиларига бюджет сўрови юборади.

Келгуси молия йилига бюджетдан ажратиладиган маблағлар олишга буюртмалар Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар томонидан жорий йилнинг биринчи июнидан кечиктирмай тегишли молия органларига;

Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар томонидан - жорий йилнинг биринчи июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.

Келгуси молия йилига тегишли бюджетлар лойиҳалари қуйидаги тартибда тақдим этилади:

  • туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари молия органлари томонидан маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари белгиланган тартибда ва муддатларда, бироқ жорий йилнинг 25 июнидан кечиктирмай юқори молия органларига;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети лойиҳасини бюджет маблағлари олувчилар тақдим этган буюртмалари ва Давлат бюджетининг тузилмасига кирувчи бюджетлар лойиҳаларига мувофиқ тайёрлайди.

Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси:

1) бюджет таснифига мувофиқ акс эттириладиган Давлат бюджети даро мадлари ва харажатларини;

2) умумдавлат солиқларидан маҳаллий бюджетларга ажратмалар нормативлари, шунингдек мазкур бюджетларнинг даромадлари, шу жумладан, бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари ҳамда харажатлари миқдорларини;

3) маҳаллий бюджетларнинг айланма касса маблағи меьёри миқдори;

4) Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси заҳира жамғармасини, маҳаллий бюджетлар заҳира жамғармаларининг назарда тутилмаган харажатларини қоплашга тегишли бюджет маблағлари йўналтирилиши мумкин бўлган доирадаги миқдорларини ўз ичига олади.

Маҳаллий бюджетлар таркибига кирувчи – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган алоҳида тадбирлар харажатларининг ҳажми, зарур ҳолларда,Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг тегишли молиялаштирувчи бўлимлари томонидан ҳисобланиши мумкун.

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг бюджет бўлимлари тармоқ бўлимлари иштирокида, қуйи бюджетлар лойиҳалари ва Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети,вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларидан олинган бюджетдан ажратиладиган маблағларни олиш учун буюртмалар асосида, шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш харажатлари ҳажмини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар асосида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари лойиҳаларини тузадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари лойиҳаларига киритиш учун тақдим этилган туманлар ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг молиялаштирувчи бўлимлари томонидан, туманлар ва шаҳарлар молия бўлимларининг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади ва текширилади.

Туман ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари ушбу бюджетларнинг ҳар бирининг лойиҳаси бўйича хулоса тузадилар.

Хулосада тегишли ҳокимликлар томонидан тақдим этилган туманлар ва шахарлар бюджетлари лойихаларига киритилган тузатишлар асослаб берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети лойиҳасига киритиладиган харажатлар бюджет таснифига мувофиқ гуруҳланади.

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети лойиҳаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар қуйидагиларга маблағ ажратмалари шаклида акс эттирилади.

1. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ва масалаларни бажариш учун жорий харажатлари;

2. жорий бюджет трансфертлари;

3. капитал харажатларига;

а) давлат эҳтиёжлари учун асосий фондлар ва маблағларни олиш ва қайта ишлаш (шу жумладан, ишлар ва хизматлар);

б) давлат эҳтиёжлари учун ерга эгалик ҳуқуқини ва бошқа номоддий активларни сотиб олиш

в) давлат заҳираларини ташкил этиш;

4. капитал харажатларни қоплаш учун юридик шахсларга бюджет трансфертлари;

5. туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари;

6. қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар;

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети харажатларига Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира жамғармасини ташкил этишга маблағ ажратмалари ҳам киради.

Давлат бюджети моддий томонидан давлатнинг марказлаштирилган пул маблағлари фонди ҳисобланса, унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти миллий даромадни кайта тақсимлашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Давлат бюджетида марказлаштирилган пул маблағларни тармоқлар иқтисодини, ижтимоий-маданий тадбирларни бошқарув органлари харажатларини, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини, мудофаа харажатларини молиялаштиришга йўналтириб, булар орқали давлатнинг маъмурий ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини белгилайди ва тартибга солади.

Маҳаллий бюджетларни шакллантириш жараёнларида муаммоларни бартараф қилиш учун бюджет харажатларидан тежамкорлик билан фойдаланиш яъни бюджет маблағларини иқтисод қилиш бюджетга тушадиган даромадлар салмоғини ошириш зарур бўлади. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг чуқурлашиши маҳаллий ҳокимият органларини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ролини янада ошириб, молия-бюджет соҳасидаги ҳуқуқларини кенгайтириш ва уларнинг молиявий базасини мустаҳкамлашни талаб қилади. Маҳаллий бюджетларнинг салмоғи ошиши устун равишда харажатларнинг ошиб бориши билан боғлиқ. Яъни, давлат иқтисодиётни, ижтимоий инфратузилмани, ишчи кучини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни жойларга бериб бормоқда. Маҳаллий бюджетлардан давлат такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этишда кенг фойдаланмоқда, маҳаллий бошқарув давлатнинг жойларда мақсадга мувофиқ бўлган вазифаларини бажаради.

II .боб МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ ҲАМДА ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛМАСИ.

^ 2.1. Маҳаллий бюджет харажатларининг иқтисодий таҳлили ва уни бошқариш.


Маҳаллий бюджетлар давлат бюджетининг таркибий қисми бўлиб уларнинг харажатлари иқтисодий муносабатлар тизими сифатида ривожланган товар ва пул муносабатларига эга бўлган давлатларда вужудга келади ва амалда қўлланилади.

Давлатнинг иқтисодий салоҳиятига унинг молиявий ресурслар аҳволи ва қанчалик тўлов имкониятига қодир эканлиги билан боғлиқ.

Давлатнинг асосий пул даромади ва харажатларини ўзида акс эттирадиган молиявий муносабатдаги бюджет - давлат бюджети дейилади.

Бюджет ҳар бир давлат молиявий тизимининг асоси ҳисобланади, чунки бюджет барча молиявий тизимларни ягона бир тизимга бирлаштириб, давлатнинг жорий йил учун ранг-баранг хўжалик звенолари ва аҳоли билан ўзаро муносабатларини аниқлаб беради. Жамият ҳаётида бюджетнинг бундай конун кучи орқали таъсир кўрсатишига имкон беради. Давлатнинг асосий молиявий режаси ёки молиявий ресурсларнинг марказлашган фонди - бу бюджетнинг ташқи белгилари ҳисобланади: шакли ва унинг таркибий қисми. Давлат бюджети чуқур моҳиятини иқтисодий муносабатлар ташкил этади. Давлат ҳар доим ўз функцияларини бажариш учун пул маблағларига мухтож бўлади. Давлат бюджетининг даромад қисмини шакллантира туриб солиқ, тўловчилар ва бошқа солиқсиз манбалар турлари билан ўзаро молиявий муносабатларга киришади. Бюджет жараёнининг иккинчи субъекти аҳоли ва корхоналар ҳисобланиб, уларнинг даромадларининг бир қисми умумдавлат эҳтиёжларига сарф қилинадиган молиявий маблағларни ифодалайди. Бу харажатлар давлат истеъмоли учун харажатларни, ҳукуматнинг қуйи ташкилотларига, давлат ва бошқа мулк шаклидаги корхоналарга бериладиган жорий субсидияларни транспорт тўловларини, давлат қарзи бўйича фоизларини тўлаш ва бошқа харажатларни ўз ичига олади.

Капитал харажатлар бу асосан капиталга қўйилмалар ва заҳираларнинг кўпайиши билан боғлиқ пул сарфларини ўзида акс эттиради. Бу харажатлар халқ хўжалигининг турли тармоқларига бюджет хисобидан капитал қўйилмаларни, инвестиция маблағларини ва давлат тасарруфидан ташқаридаги корхоналар ҳамда ҳукуматининг маҳаллий корхоналарига узоқ муддатли бюджет кредитларини ўз ичига олади. Ижтимоий йўналишига кўра бюджет харажатларининг гуруҳланиши давлатнинг бажарадиган иқтисо-дий, ижтимоий, мудофаа ва бошқа функцияларини акс эттиради. Бунга мувофиқ бюджет харажатлари тўрт гуруҳга бўлинади:

  • ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш;

  • марказлашган инвестиция харажатлари;

  • бошқарув харажатларини молиялаштириш;

  • мудофаа харажатларини молиялаштириш.

Тармоқларга кўра бюджет харажатларининг гуруҳланиши иқтисодиётни умумий равишда қабул қилинган тармоқлар ва фаолият турларига бўлинишига асосланган. Шунга кўра, ишлаб чиқариш соҳасига харажатлар халқ хўжалиги тармоқлари бўйича саноатни, қишлоқ хўжалигини, капитал қурилишни, транспорт, алоқа, савдо ва бошқа тармоқларни ривожлантиришга, ноишлаб чиқаришга, маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, спорт, вақтли матбуот, давлат бошқаруви органлари ва бошқаларга бўлинади.

Харажатларни тармоқлар бўйича бўлиниши бюджет маблағларини тақсимлашда мутаносибликларни аниқлаш ва уларни ўзгартириш орқали ижтимоий ишлаб чиқаришнинг тармоқ тузилишида зарур силжишларга эришиш имконини беради.

Мамлакат иқтсодиётини ривожлантиришда бюджет харажатлари мақсадга кўра ҳам сарфланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида бюджет харажатлари қуйидаги йўналишлар бўйича гуруҳларга ажратиб қўлланилади:

  • иш ҳақи;

  • ижтимоий нафақалар;

  • иш ҳақидан ажратмалар;

  • хизмат сафари харажатлари;

  • коммунал хизматлари харажатлари;

  • ўқув харажатлари;

  • стипендия;

• озиқ-овқат харажатлари;

  • дори-дармон ва боғловчи воситаларни сотиб олиш харажатлари;

  • юмшоқ анжомлар ва махсус кийимларни сотиб олиш;

  • бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш харажатлари;

  • давлат капитал қўйилмалари ва бошқа харажатлар.

Бюджет харажатларининг муҳим тамойили ҳимояланганлик ҳисобланади. Бу тамойил бюджет харажатларининг маълум моддаларини инфляция натижасида миллий валютани қадрсизланиши хисобига кўпайишини инобатта олган ҳолда тўлиқ ҳажмда молиялаштиришни кўзда тутади. Бюджет харажатларининг ҳимояланган моддалар таркибига иш ҳақи, нафақа, стипендия, давлат нафақалари ва аҳолига бошқа тўловлар, овқатланиш учун харажатлар, дори-дармон ва боғловчи воситалар, юмшоқ анжом ва ускуналар сотиб олиш, хўжалик харажатларининг маълум қисми ва бошқа харажат турлари киради.

Маҳаллий бюджет харажатларининг йўналишларига тўхталадиган бўлсак улар қуйидагилардан иборатдир:

  • халқ хўжалигини молиялаштириш харажатлари;

  • капитал қўйилмаларни молиялаштириш харажатлари;

- ижтимоий маданий тадбирлар харажатлари;

  • аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлари;

  • бошқарув органларини сақлаш харажатлари;

Сўнгги даврларгача бюджет харажатларининг асосий қисми халқ хўжалигини молиялаштиришга сарфланиб келган. ҳозир бозор муноса-батларининг шаклланиб бориши эса бюджет маблағларини сарфлаш тизимини ўзгартиришни талаб этади. Шунинг учун ҳам халқ хўжалигини молиялаштириш бўйича маҳаллий бюджетдан молиялаштириш харажатлари ҳажми қисқартирилди. Бунинг асосий сабаби қуйидагилардан иборат, яъни:

- мулкчилик шаклларининг кўпайиб бориши, хўжалик субъектларининг ўз мулкига тўла эгалик хуқуқини берилиши муносабати билан корхоналарга дотациялар бериш аста-секин тўхтатилади;

  • нархларни эркинлаштириш туфайли озиқ-овқат ва саноат махсулотларининг кўплаб турлари бўйича нархлар ўртасидаги фарқни қоплашга ажратиладиган дотациялар бекор қилинди;

  • давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини кетма-кет амалга ошириш ва давлат бўғинининг кескин қисқариши;

  • бюджет маблағларини сарфлашда қаттиқ тежамга эришиш.

Бунда иқтисодиётни барқарорлаштириш ва унинг ривожланиши учун шароитларни яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай сарфларни бюджет харажатлари таркибидан чиқариш ҳамда ажратилган бюджет маблағларини тўғри ишлатишни назорат қилиш йўлини қўллаш зарур.

Маҳаллий бюджет харажатларининг яна муҳим йўналишларидан бири бу ижтимоий-маданий тадбирлардир. Ушбу тадбирларни молиялаштириш харажатлари халқ таълими, маданият, фан, оммавий ахборот воситалари, соғлиқни сақлаш, спорт, ижтимоий таъминот каби соҳаларга йўналтирилади.

Маҳаллий бюджет харажатларининг республикамиз учун хос бўлган йўналиши бу аҳолини ижтимоий химоялаш харажатларидир. Бу харажатлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган четдан ёрдамга муҳтож ёлғиз, қаровчиси йўқ, нафақахўрларни текин озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш харажатлари, 2-ёшгача бола тарбиясидаги ишламайдиган оналарга ойлик нафақа тўловлари харажатлари, вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа, кам таъминланган ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга моддий ёрдам пули харажатларини ўз ичига олади. Бюджет харажатларини бу йўналиши асосан аҳолининг заиф қатламларини моддий қўллаб- қувватлашнинг шаклларидан биридир.

Маҳаллий бюджет харажатларининг сўнгги йўналиши бошқарув соҳаси бўлиб, бу харажатлар қуйидагиларга сарфланади, яъни:

- хуқуқ-тартибот органларини, суд ва прократура органларини сақлаб туриш;

- давлат ҳокимияти органларини сақлаб туриш;

- сайловлар ўтказиш ва бошқалар.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси молия тизимида қуйидаги асосий тамойиллар амал қилмоқда:

Бюджет таснифи тизими, ҳисоб-бюджет хужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги. Бу тамойил ўзида давлат ва маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари яхлитлигини, яъни ҳар бир харажат учун даромад бириктирилиши ва уни ягона бюджет томонидан бошқарилиши ва жаъми даромад ва харажатларини ўз ичига қамраб олиниши юритилаётган хужжат ва моддаларнинг бир хиллиги кабиларни ўзида акс эттиради.

Бюджет тузилишининг Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқлиги тамойили. Бу тамойил бюджетнинг тузилиши ва тақсимланишини айнан республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилиши билан мослигини англатади.

  • Турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги тамойили. Бу тамойил Давлат бюджети, республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатларининг ўзаро узвий боғлиқ ҳолда амал қилишини таъминлайди.

  • Давлат бюджети баланслилиги тамойили. Бу тамойил ўзида бюджет даромадлари ва харажатларининг баланслилигини тақоза этади.

Давлат даромадларини аниқ манбалар ва харажатларини йўналишлари (моддалари) бўйича режалаштириш тамойили. Бу тамойил ўзида давлатнинг жами даромадлари ва харажатларини, уларнинг аниқ манбалари ва иқтисодий классификация асосида режалаштирилишини акс эттиради.

  • Давлат бюджети харажатларини уларнинг бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағ доирасида сарфлаш тамойили. Бу тамойил давлат бюджетини яъни республика ва маҳаллий бюджетлар харажатларини фақат ажратилган ва тасдиқланган маблағлар доирасидагина сарфлашни тақозо этади.

  • Барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги тамойили. Бу тамойил ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини белгилайди. Масалан, маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари мустақил равишда маҳаллий ҳокимиятлар томонидан тузилиши, маҳаллий депутатлар кенгаши томонидан тасдиқланиши ва ижроси таъминланиши кўзда тутилган.

Юқорида қайд этиб ўтилган бандлар Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонунининг 5 моддасида ўз аксини топган бўлиб, бугунги кунда бу тамойилларсиз бюджет тизимини тасаввур этиб бўлмайди.

^ 2.2. Давлат бюджети харажатлари билан маҳаллий бюджет харажатларининг ўзаро боғлиқлиги.


Ўзбекистонда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ташкил этувчи муҳим қисмлардан бири-бюджет тизимини ва унинг муҳим қирраси бўлмиш бюджетлараро муносабатларни ислоҳ қилишдир. Иқтисодиётни барқарорлаштиришдаги ютуқлар кўп жиҳатдан бюджетлараро муносабатларни тартибга солишнинг энг мақбул механизмини яратиш, турли даражадаги бюджетлар даромад ва харажатларини ва уни қонуний асосда бириктириб, республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида алоҳида ижтимоий ва иқтисодий вазифалар юзасидан жавобгарликни белгилаб қўйиш, ҳар бир даражадаги бюджет тизими зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан харажат ваколатларини аниқлаб бериш каби чора-тадбирларга боғлиқдир.

Давлат бюджети – молиявий тизимнинг асосий ва марказий бўғини ҳисобланади. У ўзида пул даромадлари ва жаражатларини мужассамлаштиради. Бюджет ўзида асосий молиялаш категорияларни, яъни солиқлар тушумлар, йиғимлар ҳамда давлат харажатларини акс эттириб улар ҳаракати орқали ресурсларни шаклланишига ва жаражатларни амалга оширишга олиб келади.

Давлатнинг марказлаштирилган пул маблағлари фонди – давлат бюджети модели ҳисобланади. Унинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Давлат бюджетида марказлаштирилган пул маблағларини тармоқлар иқтисодиётни, ижтимоий-маданий тадбирларни, бошқарув органларининг харажатларини, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини, мудофаа харажатларини молиялаштиришга йўналтириб, улар орқали давлатнинг маъмурий ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини белгилайди ва тартибга солади.

Ҳар бир ҳудуд ўз маҳаллий бюджетларига эга бўладилар, улар ўз бюджетларини мустақил равишда тузади, тасдиқлайди ва ижро этадилар. ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси бюджетида маҳаллий бюджетларнинг ўрни ва аҳамияти ошиб бормоқда.

Маҳаллий бюджет - Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратилган маблағлар сарфи йўналиши ва миқдори назарда тутилади.

Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида муҳим таркибий қисми ҳисобланади ва маҳаллий ҳукумат органларини фаолият кўрсатишларида молиявий манба ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларини аҳолига етказишнинг асосий йуналишларини белгилаб берувчи воситадир. Маҳаллий бюджетлар орқали ижтимоий истеъмол фондлари аҳолининг маълум гуруҳлари ўртасида тақсимланади.

Маҳаллий бюджетларнинг иқтисодий моҳияти уларнинг қуйдаги вазифаларида намоён бўлади:

- ҳукумат маҳаллий органларининг фаолиятини молиявий таъминоти бўлиб хисобланадиган пул фондларини шакллантириш;

- мазкур ҳудуд иқтисодиёт тармоқларига бу фондларни тақсимлаш ва ишлатиш;

- маҳаллий ҳукумат органларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг молиявий хўжалик фаолиятини назорат қилиш каби вазифаларни бажаради.

Маҳаллий бюджетлар умумдавлат иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда давлат маблағларини тақсимлаш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Ишлаб чиқарилган моддий неъматларни тақсимлаш ва аҳолига етказиш асосан бюджет тизими орқали амалга оширилади. Маълумки, истеъмол фондларининг асосий қисми бюджетлар орқали шакллантирилади. Бунда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, уй-жой маиший хизмат соҳаси билан боғлиқ асосий харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат томонидан ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ сиёсатни амалга ошириш катта миқдордаги моддий ва молиявий ресурсларни талаб қилади ва бу муҳим вазифалар маҳаллий ҳокимият органларига юклатилган. Аҳолини ижтимоий химоя қилиш билан боғлиқ чора тадбирларни молиялаштириш асосан маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.

Умумдавлат пул маблағларини бюджет тизимлари ўртасида тақсимланишининг асосини, ҳудудий давлатлар мустақиллиги, уларни давлат томонидан молиявий, қўллаб-қувватланиши ва улар даромадларини ҳудудий манбалар ҳисобидан шаклланиши тамойиллари ташкил этади. Ушбу тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ўз даромадлари ва бошқа манбалар ҳисобидаги даромадлардан шаклланади.

Маҳаллий ҳокимиятлар фаолияти, уларга тегишли ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, турар жой ва коммунал хизматлар билан боғлиқ харажатлар ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш маҳаллий бюджетлар харажатларининг асосий йўналишини ташкил этади.

Бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва бошқариш тизимида маҳаллий бюджетлар риоя қилиши лозим бўлган муайян чекланишлар муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий бюджетлар учун;

а) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган манбалар ҳисобидан ўз бюджетларини тўлдириш ёки мақсадли фондлар ташкил этиш;

б) Бюджет ссудаларидан ташқари бошқа ҳар қандай қарз омилларини амалга ошириш;

с) Бюджет қонунчилигида кўзда тутилган ҳолларда ўз бюджет харажат ларининг тасдиқланган ажратмалардан ортиб кетишига йўл қуйиш;

д) Бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва восийлик хатлари бериш;

е) Юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудаларини бериш тақиқланади.

Маҳаллий бюджетларни давлат бюджет сиёсатидаги тутган ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсатини самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги аҳамиятга моликдир.

Бюджет маблағлари бюджет ташкилотлари томонидан мустақил равишда бюджет ижроси жараёнида белгиланган тартибда уларга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади. Бунда харажатларнинг 1 ва 2 гуруҳлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади.

Харажатларнинг 3 гуруҳи бюджет ташкилотлари томонидан Республика инвестиция дастурида жорий молия йили учун белгиланган лимитлар доирасида маблағ билан таъминланади.

«Бошқа харажатлар» 4 гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади:

-овқатлантириш;

-дори-дармон;

-коммунал хизматлар;

-бензин ва бошқа турдаги ЁММ, бошқа харажатлар;

Бюджет харажатларининг муҳим тамойили ҳимояланганлик ҳисобланади. Бу тамойил бюджет харажатларининг маълум моддалари уларнинг инфляция натижасида кўпайишини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ хажмда молиялаштиришни кўзда тутади. Бюджет харажатларининг ҳимояланган моддаларга иш ҳақи, нафақа, стипендия, давлат нафақалари ва аҳолига бошқа тўловлар, овқатланиш учун харажатлар, дори-дармон ва боғловчи воситалар, юмшоқ анжомлар ва ускуналар сотиб олиш, хўжалик харажатларининг маълум қисми ва бошқа турлари киради.

Бюджет харажатлари ҳудудларни қамраб олиши ёки молия-лаштириладиган ташкилотларнинг кимга бўйсунишига кўра республика ва маҳаллий бюджет харажатларига ажратилади.

Бюджет харажатларини амалга оширишга бюджетдан молиялаш- тириш ёрдамида эришилади. Бюджетдан молиялаштириш деганда, бюджетда кўзда тутилган тадбирларни ўтказиш учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларига пул маблағини бериш тизими тушунилади.

^ Ш БОБ. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ҲАРАЖАТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ.


Маҳаллий бюджетлар даромадини шакллантиришда солиқ ва бошқа даромадлар ҳиссасини ошириш.


Ўзбекистон Республикаси сиёсий мустақилликни қўлга киритган илк кунларидан бошлаб, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов солиқ сиёсатига алоҳида эътибор қаратди. Солиқлар ва солиқ функцияларини бажарувчи мажбурий тўловларни жорий этиш, бекор қилиш ва умумий тартибда мувофиқлаштириб туриш масалалари мамлакатимиз Конституциясининг бир неча бобларида ўз ифодасини топди. Жумладан, 123 моддада: “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли” деб алоҳида кўрсатиб қўйилган. Шунингдек, 100-модданинг 3-бандида: «Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш” маҳаллий хокимият органларининг ваколатига киради деб акс эттирилган.

Шунга асосланиб айтиш мумкунки, мамлакатимиз сиёсий тизимига мувофиқ, мураккаб унитар давлатлар таркибига киради (мураккаб дейишимизга асос Қорақалпоғистон Республикаси ҳам мавжуд). Бутун дунёда қабул қилинган тартиб-қоида ва андозага мувофиқ, унитар давлатларда икки поғонали, Федератив давлатларда эса уч поғонали солиқ тизими амал қилади. Ушбу таомилга биноан, Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими икки поғонали бўлиб, унда:

  • умумдавлат солиқлари;

  • маҳаллий солиқлар ва йиғимлар жорий этилган.

Қабул қилинган тартибга мувофиқ, умумдавлат солиқлари негизида шаклланаётган солиқ суммалари умумжамият аҳамиятига молик бўлган, яъни ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, экологик ва ниҳоят, миллий хавфсизлик жабҳаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун сарф этилади.

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан ташкил топган молиявий маблағлар маҳаллий ҳукумат миқёсида режалаштирилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун сарфланади.

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш иқтисодиётни барқарорлаштириш-га ва молиявий аҳволни мустаҳкамлашга оид муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида солиқлар иқтисодий сиёсатни амалга оширишда энг муҳим бошқарувчи омил бўлиб қолади. Солиқ тизими ислоҳот жараёнининг таркибий қисми, унинг ички ҳаракатлантирувчи омили бўлгани ҳолда, иқтисодий ислоҳот мақсадларига энг кўп даражада мувофиқ келиши шарт. Аввало солиқ тизими ўзига хос вазифани - фискал (хазинани тўлдириш), қайта тақсимлаш ва рағбатлантириш вазифасини тўла даражада бажариши керак.

Солиқлар хазинани тўлдириш сиёсатининг асосий унсури бўлиб, давлат бюджетининг даромад қисми энг муҳим умумдавлат, халк хўжалик вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда шаклланишини таъминлаши лозим.

Солиқ тизими аниқ мақсадга қаратилган молиявий сиёсат билан биргаликда, ялпи миллий маҳсулотнинг бир қисмини қайта тақсимлайди ва шу тарзда иқтисодиёт тузилишини ўзгартиришда, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш кафолатини таъминлашда бевосита иштирок этади.

Солиқ тизимининг энг муҳим вазифаси – ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё, табиий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан, тўпланган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишдир.

Солиқ тизимини ўзгартиришда асос қилиб олинган бош тамойил-корхоналар зиммасидаги солиқ юкини кескин камайтиришдир. Даромад солиғининг юқори бўлиши корхоналарни ўз маблағларини ўз ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, техника билан қайта қуроллантиришга, ўз айланма маблағларини тўлдиришга сарфлаш имкониятидан маҳрум қилади. Бу эса оқибат натижасида ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади. Бунинг устига оғир солиқ юки узоқ муддат зиммада туриши натижасида инфляция (пулнинг қадрсизланиши) юксак даражада бўлишини билвосита қўллаб-қувватлаш хавфи вужудга келади.

Солиқ сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб ҳам давлат учун, ҳам бозор қатнашчилари учун мақбул фискал шарт-шароитни таьминлаш ҳисобланади. Шунинг учун солиқ тизимини ислоҳ қилиш мақсадга мувофиқ. Бунда солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг устивор йўналиши бўлиб, нафақат маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш, балки ишлаб чиқаришни жонлантириш учун тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаоллигини таъминлаш ҳам хизмат қилади. Маҳаллий бюджетлар даромадлар қисмини кўпайтириш учун солиқ соҳасида ислоҳотларни ўтказиш катта аҳамият касб этади, у ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:

-солиқ қонунчилигини соддалаштириш мақсадида уни такомиллаштириш;

- солиқ қонунларига янада ойдинлик киритиш;

- солиққа тортиш базасини кенгайтириш;

- солиқ ставкаларини камайтириш, айрим солиқ тўловчиларга нисбатан солиқлар нейтраллигини таъминлаш;

- айрим солиқ имтиёзларини кўриб чиқиш ва бекор қилиш;

- бир хил базага эга солиқларни бирлаштириш;

- солиқ қонунчилигига риоя этиш устидан қаттиқ оператив назорат ўрнатиш, «яширин» иқтисодий операцияларни олдини олиш;

- солиқ тўлашдан бош тортган фуқаролар ва корхоналар масъулиятини ошириш.

- солиқ тўловчиларнинг ўз вақтида амалга оширмаган тўловлари, яъни боқиманда қарзлари таҳлил қилиниб, белгиланган муддатда бюджет даромадларига ўтказиш.

Маҳаллий хокимият органларининг солиқ ва бюджет тизимини барқарорлаштириш учун ҳукумат томонидан корхоналар фойдасига солиқ, жисмоний шахслар даромадидан солиқ, қўшимча қиймат солиғи каби тартибга солинадиган солиқлар бўйича имтиёзларни кўриб чиқиш ва бекор қилиш катта аҳамият касб этади. Керакли ҳолларда республика бюджетидан тўғридан тўғри дотация беришни амалга ошириш мумкин.

Маҳаллий солиқлар бўйича боқиманда муаммосини ҳал қилиш учун:

  • қарздор корхона маблағларини ҳисоб-рақамидан чиқариш тартибини ўрнатишда солиқ тўловларини қонунчилик томонидан устиворлигини белгилаш, бунда корхона фаолият туридан келиб чиққан ҳолда ёндошиш лозим;

  • боқимандани қарздорлар мулки ҳисобидан ундириш механизмини соддалаштириш;

  • бюджетга солиқ тўловларини вақтида тўламаганлиги учун корхоналар эгалари ва раҳбарларига таъсир чорасини ва масъулиятни кучайтириш;

  • солиқ ходимлари орқали шу ҳудудда фаолият кўрсатаётган барча корхона ва ташкилотларда мониторинг ўрнатиш орқали солиқларни ҳисоблашда йўл қўйиладиган ва текшириш давомида аниқланадиган жарима қўллашни олдини олиш;

  • қарздор корхонанинг акциялар сотувидан тушган маблағлар, шу жумладан янги акцияларни чиқариш ҳисобидан солиқларни тўлаш имкониятини олдиндан кўра билиш мақсадга мувофиқдир;

  • фаровон ҳаётимизнинг асоси бўлмиш, онгли солиқ тўловчилар синфини яратиш бўйича, тарбиявий механизмни ишлаб чиқиш ва уни моҳирлик билан ҳаётга тадбиқ этиш.

Даромадлар соҳасида бюджет сиёсати фақатгина солиқ ислоҳотлари билан чегараланиб қолмайди. Маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтиришнинг бошқа йўллари ҳам мавжуд. Хусусан:

  • маҳаллий хокимият органларига қарашли корхоналар хўжалик фаолиятларининг иқтисодий натижаларини таҳлил қилиб уларни янада ривожлантириш чораларини кўриш;

  • айрим тармоқларни бошқаришни демарказлаштириш, яъни бунда давлатга тегишли ва алоҳида ҳудудларда жойлашган корхоналарни маҳаллий

  • ҳокимият органлари ихтиёрига топшириш (давлат мулкини муниципализациялаштириш);

  • алоҳида ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб, маҳаллий займларни эмиссия қилиш ҳамда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида уларни жойлаштиришга рухсат бериш;

  • ҳукумат томонидан маҳаллий бюджетларни дотация бериш шартларини ўзгартириш алоҳида норентабел тармоқларга дотациялар ажратишни давом эттириш, даромадли корхоналарга эса имтиёзли фоизлар ҳисобига узоқ муддатли кредитлар бериш.

Ўзбекистон ҳукумати бюджет тизимини ислоҳ қилиш йўлида, ялпи ички маҳсулот ўртача муддатли прогнози, бюджет тақчиллигининг, давлат жалб қилиши мумкин бўлган маблағнинг чекланган миқдори, бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқликдаги бюджет даромадлари ва харажатлари параметрларининг мақсадли йуналишларини назарда тутувчи солиқ - бюджет сиёсатининг ўртача муддатли стратегиясини ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Иқтисодиёти ўтиш даврини бошидан кечираётган давлатлар тажрибаси даромадларни шакллантириш ва тақсимлаш, харажат ваколатларини тақсимлаш, маҳаллий бюджетларга молиявий ёрдам кўрсатишда хилма-хил ёндошувлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Ушбу тажрибани ўрганиш бизнинг фикримизча, мамлакатимиз учун бюджетни шакллантиришга, танланган иқтисодий сиёсатнинг устивор йўналишлари ва уни ислоҳ қилишнинг долзарб масалаларидан келиб чиқиб ёндошишга имкон беради. Бозор иқтисодиётининг кескин талаби ҳамда мавҳум табиати ҳар қандай хўжалик субъектларига, иқтисодий муҳит ва заминга бошқача қараш лозимлигини тақозо этади. 1999 йилнинг 3 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 414-сонли қарори қабул қилиниб, унда 2000 йил 1 январидан бошлаб бюджет ташкилотлари харажатларини маблағ билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди. Қарорда кўрсатилганидек, ушбу янгилик жорий қилингандан бошлаб, бюджет ташкилотлари раҳбарларининг маблағлардан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш борасидаги мустақиллиги кенгайди, маъсулияти ошди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг асосий мақсадларидан бири, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлашда муайян фаолият тури бўйича тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш деб кўрсатилган мақсаддан келиб чиқадиган бўлсак, бюджет муассасаларига юридик шахс мақомини бериб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш зарур. Бюджет ташкилотларига юридик шахс мақомини беришда камчиликлар маориф ташкилотларида ташкил этилаётган ривожлантириш жамғармасининг тақсимланиши тартибдаги чегаралашлар, яъни вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоиз маблағ маҳаллий бюджетлар даромадига утказилишининг белгиланганлиги, туширилган қўшимча маблағларнинг( 50 фоизни 100 фоиз деб ҳисоблаб ) шундан 15 фоизгача бўлган қисмини бюджет ташкилоти ҳодимларини рағбатлантиришга, 85 фоиздан кам бўлмаган қисмни бюджет ташкилотининг моддий техника базасини кенгайтиришга йўналтирилишини белгилаб қўйиб, биз эркинликларини ошириб, уларнинг ишлашлари учун янги шароитлар яратиб бермоқчи бўлган бюджет ташкилотлари раҳбарларига, уларнинг ташаббус кўрсатиб ишлаши учун тўсиқ қўймоқдамиз.

Маҳаллий бюджет харажатлари умумжамият аҳамиятига молик бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва миллий хавфсизлик истеъмолини қондиришга хизмат қилади. Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар самарадорлигини таъминлаш ва ундан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб, кечиктириб бўлмайдиган муаммоларидан бўлиб, ижтимоий-маданий тадбир харажатлари соҳасида ўз аксини топган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини ва уларни молиялаштириш манбалари ўртасидаги мувозанатни аниқлаш ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида маҳаллий бюджет маблағларини ижтимоий соҳага йўналтиришни кучайтириш зарурдир. Бу ўринда давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминотни ривожлантиришга ҳамда аҳолининг кам таъминланган ва муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган миллий дастурларни молиялашни ўз зиммасига олиши лозим. Шу билан бирга, бозор муносабатларини шакллантириш давомида ижтимоий-маданий талабларга бюджет харажатларининг турлари ошиб боради. Ҳозирги даврда давлат бажариш лозим бўлган муаммолардан бири аҳолини ижтимоий ҳимоялашдир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ги қарори.

  2. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуни.

  3. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуни 1.2.3 жилдлари.



Похожие:

Кириш iconРежа Кириш Замонавий компьютер стенографияси
Компьютер вирусларидан ахборотларга рухсатсиз кириш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш
Кириш icon1 бўлим. Кириш, мақсад, вазифа Кириш
Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида Темир препарати саплементацияси ва соғлом овқатланишни тарғиб этиш дастури (кейинги...
Кириш iconМундарижа Кириш 4
Иктисодий инқирозга учраган корхоналарнинг соғломлаштириш зарурияти ва ахамияти 7
Кириш iconДокументы
1. /Кириш.doc
Кириш iconДокументы
1. /Кириш.pdf
Кириш iconДокументы
1. /Физик - кимёвий тахлилнинг замонавий усуллари/Кириш 2.doc
2. /Физик...

Кириш iconДокументы
1. /кириш психология..docx
Кириш iconДокументы
1. /Гидротехникага кириш.pdf
Кириш iconДокументы
1. /Мутахассисликка кириш.doc
Кириш iconДокументы
1. /технологияга кириш.doc
Кириш iconДокументы
1. /ФИЗИКА ОЛАМИГА КИРИШ.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации