Документы



Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси icon

Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси

НазваниеЮридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси
Дата04.07.2013
Размер138.01 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

2006 йил «19» январдаги
19-сон буйруғига 2 - илова


Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаСИ


«___»__________20___й. ________________________

(сана) шаҳар (аҳоли пункти)

_____________________________________________________________________________________

Устав (низом) ва (лицензия берган ташкилотнинг номи) томонидан берилган


________________________________________ _________________________________________

лицензия асосида иш юритувчи (раҳбарнинг Ф.И.Ш. лавозими)


номидан бундан буён «Оператор» деб аталувчи,________________________________________


_____________________________________________________________________________________

(Операторнинг номи)


телекоммуникация Оператори (ваколатли шахс) бир томондан ва ундан буён «Абонент» деб аталувчи,


^ Юридик шахс (Хусусий тадбиркор)


Талабнома берувчининг Ф. И. Ш.____________________________________________________


Манзили:__________________________________________________________________________

(юридик маълумотга эга бўлмаган ХТ учун ижарага олинган

__________________________________________________________________________________

ёки хусусий турар жой бўлмаган бинонинг манзили)

Раҳбарнинг лавозими, Ф. И. Ш.______________________________________________________

(ХТ ва хўжалик ҳисобидаги

__________________________________________________________________________________

корхоналар учун раҳбарнинг уй манзили ва телефони)


Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги хат
20__ йил «___» ______________ да _____ -сон билан рўйхатга олинган.


иккинчи томондан, бундан буён «Томонлар» Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига ва «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари» (бундан буён матнда «Қоидалар»)га биноан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:


^ 1. Шартнома ПРЕДМЕТИ


Оператор телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш, абонент эса, шартнома шартларига мувофиқ ушбу хизматлар учун тўлов тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


1.1 Абонентга ажратилган абонент рақамлари рўйхати_______________________________

_____________________________________________________________________________________

(алоҳида ёки жуфтланган схема бўйича)


улардан маълумот хизматлари учун______________________________________________________

(Абонент хоҳишига кўра,

_____________________________________________________________________________________

Операторнинг маълумотлар хизмати маълумотлар базасига киритилувчи рақамлар)


1.2 Абонент (охирги) қурилмаси тури, уларнинг сони, ўрнатилиш жойи____________________________________________ (телефон аппарати, модем, шахсий компьютер, факс, телекс ва бошқалар)


1.3 _________________________гача хизмат кўрсатилади.

(охирги қурилмаси, тақсимлаш шкафи, бино, идоравий АТС...)


1.4 Тўғридан-тўғри симлар__________________________________________________

(сони, уларнинг рақамлари)


1.5 Уловчи линиялар ______________________________________________________

(сони, йўналиши, ўрнатилиш жойи)


1.6 Параллель қурилмаларнинг сони_________________________________________


1.7 Абонент линиясининг узунлиги__________________________________________

(шаҳар ичида, шаҳар ташқарисида; абонент

________________________________________________ линиясининг тўлиқ узунлиги ҳамда шаҳар ташқарисидагиси кўрсатилсин, км. ҳисобида)


1.8 Телекоммуникация хизматлари тўлови бўйича ҚҚС мавжудлиги_____________________________________________

(ҚҚС билан, ҚҚСсиз)


1.9 Абонент тоифаси_______________________________________________

(бюджет, хўжалик ҳисобидаги)


2. Томонларнинг мажбуриятлари


^ 2.1. Оператор қуйидагиларга мажбур:


2.1.1 Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ ўз вақтида, белгиланган сифат даражасида телефон алоқаси хизматларини кўрсатишга.

2.1.2 Абонентнинг станция техник носозликлари ва линия-кабель шикастланишларини бартараф этишга аризаларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва уларни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан белгиланган, лекин 20 кундан ошмаган, норматив муддатларда бажарилишини таъминлашга.

2.1.3 Телефон алоқаси ^ Абонентнинг айбисиз бузилган ҳолларда, Абонент томонидан таъмирлаш бюросига ариза берилган кундан бошлаб, абонент қурилмасининг ишламаган бутун даври учун абонент тўловларини қайта ҳисоб-китоб қилишга.

2.1.4 Станция ва линия-кабель иншоотларини режадаги реконструкция қилиш ишлари натижасида телефон алоқаси вақтинча узиладиган ҳолларда, Абонентларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилишга.

2.1.5 Техник сабабларга кўра, абонент рақамининг ўзгартирилиши тўғрисида тақдим этилганлиги ҳақидаги хабарнома билан Абонентни ёзма равишда камида 10 кун олдин хабардор қилишга.

2.1.6 Янги телефон станцияларининг жорий этилиши ва телефон тармоқларини реконструкция қилиниши муносабати билан Абонентнинг розилигисиз, лекин амалдаги «Қоидалар»га асосан олдиндан хабардор қилган ҳолда, телефон рақамларини бепул алмаштиришга.

2.1.7 Абонентнинг аризасига кўра, аризада келтирилган муддатга рақамни сақлаган ҳолда, телефонни вақтинча ўчиришга. Бунда рақамни сақланиш вақти учун абонент тўлови олдиндан ундирилади.

2.1.8 Маҳаллий телефон алоқаси хизматларига вақтбай ҳақ тўлаш тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоб варағини чиқаришда ҳақ тўланган даврга алоҳида ҳақ учун батафсил изоҳланган ҳисобни тақдим этишга.

2.1.9 Операторда рўйхатга олинмаган ёки мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган Абонент томонидан фойдаланиладиган охирги қурилмалар (телефон аппаратлари, телематик хизматлар, маълумотлар узатиш қурилмаларини, радиотелефонлар, радиоузайтиргичларни, шахсий компьютер, рақамни автоматик аниқлагич (РАА) ва ҳоказо)ни икки томонлама далолатнома тузган ҳолда ўчиришга.

2.1.10 Абонент қурилмасини телефон алоқаси тармоғидан вақтинчалик узиб қўйиш йўли билан телефон алоқаси тармоғидан фойдаланишини тўхтатиш:

- Маҳаллий, халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқаси хизматларига тўловлар, ўчириб қўйишдан камида 10 кун олдин ^ Абонентга бу ҳақида телефон орқали ёки ёзма хабарнома билан маълум қилиниб, белгиланган муддатида тўлланмаганда;

- Абонент томонидан телекоммуникациялар Операторининг коммутация ускуналарини нормал ишлашини бузилишга олиб келиши мумкин бўлган абонент қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганида;

- 2.2.7-банд шартлари бузилганда, икки томонлама далолатнома тузган ҳолда бузилишлар бартараф этилгунга қадар;

Абонент қурилмаларининг вақтинчалик ўчирилишига олиб келган бузилишлар бартараф этилгандан кейин, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ, шунингдек абонент қурилмаси Абонент айби билан ишламаган вақт учун абонент тўлови Абонент томонидан тўлангандан кейин бир кеча-кундуз ичида абонент қурилмасини улаш. Бунда улаш учун тўлов олинмайди.

2.1.11 Абонент томонидан сотиб олинган телематик хизматларнинг охирги қурилмаларини (телефакс, телекс, видеотекс, маълумотлар узатиш ва бошқалар) шартномага қўшимчалар киритган ҳолда
(7-бўлимга биноан) рўйхатга олишга.

2.1.12 Шартнома шартларига биноан, барча кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун Абонент томонидан тўловлар тўланганида, унинг хоҳишига кўра шартномани бекор қилишга.

2.1.13. Тақсимлаш жавонидан, шахарда 20 метрдан ва қишлоқ жойларида 40 метрдан ортиғига қўшимча хақ эвазига уланувчи абонент линиясини (йўналишини) тақдим этиш.


^ 2.2. Абонент қўйидагиларга мажбур:


2.2.1 Ўз телефони ва/ёки бошқа охирги қурилмалардан амалга оширилган, кўрсатилган телефон алоқаси хизматлари (шу жумладан, тармоқларнинг техник имкониятлари билан белгиланадиган ва барча Абонентлар учун очиқ бўлган телекоммуникациянинг қўшимча хизматларидан, жумладан интеллектуал тармоқлардан фойдаланилганлиги, маълумотлар узатиш ва Интернет, ахборот ресурсларидан фойдаланиш хизматлари тармоғидан паролсиз фойдаланганлиги) учун ўз вақтида тўловни амалга ошириш. Ушбу шартномада кўрсатилмаган ва талабга биноан кўрсатилган хизматлар учун амалдаги тарифларга мувофиқ ҳақ тўлаш.

2.2.2 Йилнинг ҳар чорагида камида бир маротаба Оператор билан тўловларни ўзаро солиштириш далолатномасини тузиш.

2.2.3 Операторга тегишли ёки Оператор томонидан хизмат кўрсатиладиган ва Абонент фойдаланаётган телефон сими ва бошқа ускуналарни бут ва соз (ишга яроқли) ҳолатда сақлаш. Абонентга тегишли ёки Абонент томонидан ижарага олинган телекоммуникациялар воситаларининг техник нормаларга мослигини таъминлаш.

2.2.4 Алоқа бузилганлиги тўғрисида телекоммуникация боғламасининг таъмирлаш бюросига ўз вақтида хабар бериш.

2.2.5 Бир ойлик муддатда ёзма равишда санани кўрсатган ҳолда, Операторга реквизитларнинг, ташкилот номининг ўзгариши, хонани ижарага берилиши ҳақида хабар бериш ва амалдаги тариф бўйича тўловларни тўлаш билан шартномани қайтадан тузиш ёки уни бекор қилиш. Ижара муддати тугагандан ёки ижара шартномаси бекор қилингандан сўнг телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома ижарага олувчидан ижарага берувчига тўловсиз расмийлаштирилиши мумкин. Ижарага берувчи ижара шартномасини бекор қилар экан, ижарачининг Оператор олдидаги қарзларининг қопланишини назорат қилади ва қарзларнинг мавжудлиги учун белгиланган тартибда жавобгардир.

2.2.6 Оператор ходимларда тегишли, амал қилиш муддатига эга бўлган суратли, муҳр босилган шахсий гувоҳнома, ишларни бажариш учун наряд мавжуд бўлганда, Абонентнинг «Қоидалар»га ва ушбу шартномага риоя қилишини текшириш ёки Абонент талабномаси бўйича таъмирлаш ишларини бажариш учун рухсат бериш.

2.2.7 ^ Абонент қурилмасидан таксофон сифатида ёки Интернетга уланиб, пулли хизматлар кўрсатиш учун фойдаланмаслик. Оператор томонидан ажратилган телефон рақамлари орқали телекоммуникация хизматлари кўрсатилишни қонунда белгиланган тартибда амалга ошириш. Ушбу банд бузилган ҳолда, Оператор икки томонлама далолатномани расмийлаштириш орқали бузилишлар бартараф этилгунга қадар, Абонентнинг телекоммуникациялар тармоғидан фойдаланишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Қоидалар такрор бузилганда шартнома бир томонлама бекор қилинади.

2.2.8 Абонент ўзининг абонент линиясидан ва охирги терминал қурилмасидан Интернет тармоғига уланиш учун фойдаланаётган ва жумладан қайтауланиш дастурларига уланган вақтдан бошлаб у чиқувчи телефон трафикларига ҳам жавобгардир.

2.2.9 Абонент қурилмаси сифатида фақат сертификатланган телефон аппаратлари ва бошқа қурилмалардан фойдаланиш. Ўзбекистон Республикасининг мувофиқлик сертификати бўлмаган рақамни автоматик аниқловчи (РАА) қурилмаларни қўлламаслик.

2.2.10 Ўзбошимчалик билан охирги қурилмаларни ўрнатмаслик, параллель телефон аппаратлари ёки бошқа радиоалоқа, телематик хизмат ва маълумотларни узатиш охирги қурилмаларини уламаслик. Ушбу қурилмаларни улаш Оператор хабардор қилингандан сўнг ва мувофиқлик сертификатига эга бўлганда амалга оширилади.

^ Абонент линиясига Операторда рўйхатга олинмаган абонент қурилмалари Абонент томонидан ўзбошимчалик билан уланган вақтини аниқлаш мумкин бўлмаганда, абонент тўлови жорий йилнинг бошидан ундирилади.

2.2.11 Радиотелефонлар ва бошқа радиоэлектрон воситаларни (қуввати 10 мВт дан кўп бўлмаган шнурсиз телефонлардан ташқари) уларни эксплуатация қилишга Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигидан ёки унинг ваколатли органидан рухсат олингандан ва Операторни хабардор қилингандан кейин абонент қурилмаси сифатида улаш.

2.2.12 Телекоммуникациялар тармоқларининг иш сифатини пасайишига ёки шикастланишига йўналтирилган ҳаракатлар қилмаслик.

2.2.13. Телефондан, ушбу шартномада кўрсатилган манзилда қатъий фойдаланиш.


^ 3. Телефон алоҚаси хизматларига ҲАҚ тЎлаш

3.1 Телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади ва хизматлар кўрсатилган пайтда амалда бўлган тарифлар бўйича ҳақ тўланади.

3.2. Телекоммуникация хизматлари учун тўловлар, тўлов талабномаси (ҳисоб-варағи) асосида акцепт тартибида ёки Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш бўйича Низомга мувофиқ тўлов топшириқномаси асосида пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

3.3. Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларига тўловлар олдиндан ҳақ тўлаш йўли билан амалга оширилади. ^ Абонент томонидан олдиндан тўланган пул миқдори 1 000 сўмдан камайса, Абонентга ойлик абонент хаққига еткизиб тўлаш учун “Билдиришнома” тақдим этилади. Олдиндан хақ тўлаш амалга оширилмаса ва Абонентнинг хисобидаги пул маблағи 0 сўм 01 тийин даражасигача камайса унинг телефон рақамини огохлантиришсиз олиб қўйиши мумкин. Бу холатда мазкур шартнома бекор қилинган деб хисобланади.

3.4. Маҳаллий тармоқ хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов ҳисобот (жорий) ойининг 5 (бешинчи) санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишда тўловни қабул қилиш бир ойдан кам бўлмаган, лекин 12 ойдан ошмайдиган муддат учун амалга оширилади.

3.5. Телефон алоқаси хизматлари учун олдиндан ҳақ тўлашда аванс тўловининг суммаси Оператор томонидан жорий этилган биллинг тизими орқали қуйидаги кетма-кетликда камайтирилиб борилади:

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________


Ушбу бандда кўрсатилган хизматлар учун тарифлар ошганда, улар юзасидан ҳисоб-китоблар аванс суммаси тугагунга қадар, агар ушбу хизматлар юзасидан тўлов универсал хизматларга тарифлар ўзгарганлиги тўғрисида эълон қилингунгача амалга оширилган бўлса, аввалги тарифлар бўйича амалга оширилади.

3.6 Маҳаллий (хизматларга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизими жорий қилинган бўлса), халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқасидан, шу жумладан, маълумотларни узатиш ва телематик хизматлардан фойдаланганлик учун тўловни ҳам қўшганда, тўлов ҳисоб варақасида кўрсатилган санадан бошлаб, 15 кун муддат ичида амалга оширилади.

3.7 Абонент ҳисобот давридан кейинги бир ой ичида телекоммуникация хизматларига ҳақ тўлаш бўйича, шу жумладан телефон ўчирилган вақт учун қарзини тўламаса ёки 2.2.7-банд такрор бузилса, Оператор телефон рақамини олиб қўйиш ва бу ҳақда Абонентни ёзма равишда камида 10 кун олдин топширилганлиги тўғрисидаги хабарнома билан хабардор қилиши орқали шартномани бир томонлама бекор қилишга хақлидир. Телефон ёки бошқа қурилмаларни янгидан ўрнатиш ариза берилгандан сўнг техник имкониятларга кўра, шартнома бекор қилинган даврдаги Абонентнинг ҳисобидаги қарзлари узилгандан кейин 12 ой ичида тариф бўйича ўрнатиш ҳақининг 50 фоизи тўлангандан сўнг амалга оширилади. Бу ҳолатда умумий асосда янги телефон рақами берилади.

3.8 автоматик маҳаллий (телекоммуникация хизматларига ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида), халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқасида ҳақи тўланадиган сўзлашув вақти чақирилаётган телефон орқали жавоб берган ҳар қандай шахс билан сўзлашув бошланган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Агар телефонга уланган қандайдир техник қурилма (факс, автожавоб берувчи, РАА ва ҳоказо) билан уланиш ҳолларида, ҳақ тўланадиган сўзлашув вақти қурилма билан уланиш пайтидан бошлаб ҳисобланади.

3.9 Абонент тўланиши лозим бўлган суммадан, сўзлашув давомийлиги ёки сўзлашувнинг унга тегишлилигидан норози бўлганда, ҳисоб варағини олгандан кейин 45 кун давомида ёзма равишда шикоят аризасини бериш ҳуқуқига эга. 45 кун ўтгандан кейин даъволар қабул қилинмайди. Абонент текшириш натижаларидан норози бўлса судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

3.10 Ушбу шартноманинг 3.9-бандини текшириш ўтказилаётган вақтда телефон уланган бўлиши керак.

3.11 Телефон ёки бошқа охирги қурилмалар Абонентнинг айби билан ишламаган вақти учун абонент тўлови тўлиқ миқдорда ундирилади.


^ 4. БаҲсли масалаларни Ҳал этиш тартиби


4.1. Томонлар келиша олмаган тақдирда баҳсли масалалар Хўжалик судида ҳал этилади.

5. Томонларнинг жавобгарлиги


5.1 Томонлар тарафидан шартнома шартлари бузилган ҳолларда, жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролик кодекси»га, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий асослари тўғрисида»ги, «телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунларга, «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»га ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа амалдаги қонун актларига шунингдек ушбу шартномага мувофиқ белгиланади.


^ 6. Форс - мажор


6.1 Шартнома тузилгандан сўнг бартараф этилиши Томонларнинг таъсири ва истакларига боғлиқ бўлмаган, вақтинча ёки узоқ вақт шартномани зарур даражада амалга оширишга халақит берадиган вазиятлар содир бўлганда, яъни табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолар, ички тартибсизликлар ва бошқа ҳолларда, юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар мавжудлиги туфайли Томонлар тарафидан шартнома мажбуриятлари бузилган деб ҳисобланмайди ва шартнома мажбуриятларини бажариш муддатлари ушбу ҳолатлар давом этиш вақтига сурилади.

6.2 Шартнома мажбуриятларини бажариш имкониятига эга бўлмаган Томон, дарҳол иккинчи Томонни юқоридаги ҳолатларнинг юзага келганлиги, шунингдек бартараф этилганлиги тўғрисида хабардор қилиши керак.


6.3 Бартараф этилиши мумкин бўлмаган вазиятлар содир бўлгани ёки уларни бартараф этилгани ҳақида ўз вақтида, 15 кундан кўп бўлмаган муддатда хабар бермаган Томон кейинчалик шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, бу вазиятларни сабаб қилиб кўрсата олмайди.


^ 7. Шартномага Ўзгартириш ва ҚЎшимчалар киритиш


7.1 Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар Томонларнинг розилиги бўйича шартномага қўшимча Битимни расмийлаштириш йўли билан киритилади. Томонларнинг шартномани ўзгартириш ва тўлдириш тўғрисидаги Битими ёзма равишда бўлгандагина ва Томонларнинг имзоси билан тасдиқланган тақдирда қонуний кучга эга бўлади.

7.2 Томонлар ўртасидаги шартнома шартларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар унинг ажралмас қисми бўлиб қолади ва келгусида уларга амал қилиш мажбурийдир.

7.3 Шартнома Томонларнинг келишувига кўра, қонун ҳужжатлари ўзгартирилганда, «Қоидалар» ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда қайта тузилиши мумкин. Ушбу банд қонун ҳужжатлари талабларига мос келади.


^ 8. Шартноманинг амал Қилиш муддати


8.1 Шартнома Томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва 20__ йил «___» _____ гача амал қилади. Ушбу шартнома шартлари томонлар ўртасида у тузилганга қадар юзага келган ўзаро муносабатларга хам қўлланилади. агар шартноманинг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганда, Томонлардан бирининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, ушбу шартноманинг муддати ҳар йили чўзилган деб ҳисобланади.

8.2 Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:

- Томонларнинг розилиги билан;

- шартнома мажбуриятлари Томонлардан бири тарафидан бажарилмаганда;

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

8.3 Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлиб, 2 нусхада тузилди ва Томонларнинг ҳар бирига бир нусхадан берилди.


^ 9. Томонларнинг реквизитлари


оператор

_______________________

_______________________

(номи)

_______________________

_______________________

индекс, почта манзили, телефон, факс


ҳ/р _____________________

___________________ банкда

код_____________________

СТИР____________________

__________________ХХТУТ

Раҳбар___________________

(имзо)


Муҳр


АБОНЕНТ

__________________________

__________________________

(номи)

__________________________

__________________________

индекс, почта манзили, телефон, факс


ҳ/р ______________________

_____________________ банкда

код_______________________

СТИР______________________

____________________ХХТУТ

Раҳбар_____________________

(имзо)


Муҳр





- -



Похожие:

Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconХуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти
Телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconЖисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси
Талабнома берувчининг Ф. И. Ш
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconВазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги
Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектлар-юридик шахсларнинг, шунингдек, юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи...
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconТўланган даромадлар ва ушлаб ќолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиѓи суммалари тўѓрисида маълумотнома юридик шахс (иш берувчи) тўѓрисида маълумот

Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconҚонуни 25. 05. 2000 й. N 69-ii тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўҒрисида (Янги таҳрири)
Жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconПочта алоқаси почтовая связь о качестве почтовой службы Узбекистана
Республикасининг Умумжаҳон почта иттифоқи олдида хизматлар сифатини ва почта тармоғининг самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлар...
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconO‘zbekiston Respublikasi Prezidenti qarori 26. 02. 2010. Pq-1292
Маікамасининг 2009 йил 30 июлдаги 394-ф-сон фармойишига биноан ташкил этилган Республика комиссиясининг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг...
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconШахс бошқарувнинг объекти ва субъекти сифатида
Шахснинг профессионал ва функционал сифатининг маълум тартиб қоидаларини белгилаш
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconMo’minov Boburning
Узбекистон Республикаси Конституцияси Асосий Конун хисобланиб, у энг Олий юридик кучга эгадир. Конституция узининг юридик ахамиятигига...
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси iconЮридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномаси
Истеъмолчи” деб юритилади нинг асосида фаолият кўрсатувчи раҳбари иккинчи тарафдан тизимдаги ҳисоб варағи  ушбу шартномани...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации