Документы



Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси icon

Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси

НазваниеЖисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси
Дата04.07.2013
Размер137.83 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

2006 йил «19» январдаги
19-сон буйруғига 1- илова


Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси
хизматларини кўрсатиш шартномаси



«___»________20___й. _________________

(сана) шаҳар (аҳоли пункти)


_____________________________________________________________________________________

Устав (низом) ва (лицензия берган ташкилотнинг номи) томонидан берилган


__________________________________________ _______________________________________

лицензия асосида иш юритувчи (раҳбарнинг Ф. И. Ш лавозими)


номидан бундан буён «Оператор» деб аталувчи,___________________________________________

_____________________________________________________________________________________

(Операторнинг номи)


телекоммуникация Оператори (ваколатли шахс) бир томондан ва бундан буён «Абонент» деб аталувчи,


^ Жисмоний шахс


Талабнома берувчининг Ф. И. Ш:_____________________________________________________



Манзили:_________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________


Хизматлар кўрсатишга шартнома тузиш тўғрисидаги ариза 20___йил «__»________ да __-сон билан рўйхатга олинган.


иккинчи томондан, бундан буён «Томонлар» Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва «умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари» (матнда бундан буён «Қоидалар»), асосида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:


  1. Шартнома ПРЕДМЕТИ


Оператор телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш, абонент эса, шартнома шартларига мувофиқ ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


1.1. Абонентга ажратилган абонент рақамлари рўйхати_______________________________

_____________________________________________________________________________________

(алоҳида ёки жуфтланган схема бўйича)

улардан маълумот хизматлари учун______________________________________________________

(Абонент хоҳишига кўра,

_____________________________________________________________________________________

Операторнинг маълумот хизмати маълумотлар базасига киритилувчи рақамлар)


1.2. Абонент (охирги) қурилмаси тури, уларнинг сони, ўрнатилиш жойи________________________________________________________________________________

(телефон аппарати, модем, шахсий компьютер, факс, телекс ва бошқалар)

1.3 ________________________________________________________гача хизмат кўрсатилади.

(охирги қурилмаси, тақсимлаш шкафи, бино, идоравий АТС...)


1.4 Тўғридан-тўғри симлар_______________________________________________________

(сони, уларнинг рақамлари)


1.5 Уловчи линиялар ___________________________________________________________

(сони, йўналиши)


1.6 Параллель қурилмаларнинг сони______________________________________________


1.7 Абонент линиясининг узунлиги_______________________________________________

(шаҳар ичида, шаҳар ташқарисида; абонент линиясининг тўлиқ узунлиги ҳамда шаҳар ташқарисидагиси кўрсатилсин, км. ҳисобида)


1.8 Телекоммуникация хизматлари тўлови бўйича
имтиёзларининг мавжудлиги___________________________________________________________

(имтиёз номи ва миқдори, имтиёзга

______________________________________________________________________ эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи, қачон ва ким томонидан берилган)


2. Томонларнинг мажбуриятлари


2.1 Оператор қуйидагиларга мажбур:


2.1.1 Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ ўз вақтида, белгиланган сифат даражасида телефон алоқаси хизматларини кўрсатишга.

2.1.2 Абонентнинг станция техник носозликлари ва линия-кабель шикастланишларини бартараф этишга аризаларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва уларни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан белгиланган, лекин 20 кундан ошмаган, норматив муддатларда бажарилишини таъминлашга.

2.1.3 Телефон алоқаси ^ Абонентнинг айбисиз бузилган ҳолларда, Абонент томонидан таъмирлаш бюросига ариза берилган кундан бошлаб, абонент қурилмасининг ишламаган бутун даври учун абонент тўловларини қайта ҳисоб-китоб қилишга.

2.1.4 Станция ва линия-кабель иншоотларини режадаги реконструкция қилиш ишлари натижасида телефон алоқаси вақтинча узиладиган ҳолларда, Абонентларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилишга.

2.1.5 Техник сабабларга кўра, абонент рақамининг ўзгартирилиши тўғрисида тақдим этилганлиги ҳақидаги хабарнома билан Абонентни ёзма равишда камида 10 кун олдин хабардор қилишга.

2.1.6 Янги телефон станцияларининг жорий этилиши ва телефон тармоқларини реконструкция қилиниши муносабати билан Абонентнинг розилигисиз, лекин амалдаги «Қоидалар»га асосан олдиндан хабардор қилган ҳолда, телефон рақамларини бепул алмаштиришга.

2.1.7 Абонентнинг аризасига кўра, аризада келтирилган муддатга рақамни сақлаган ҳолда, телефонни вақтинча ўчиришга. Бунда рақамни сақланиш вақти учун абонент тўлови олдиндан ундирилади.

2.1.8 Маҳаллий телефон алоқаси хизматларига вақтбай ҳақ тўлаш тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоб варағини чиқаришда ҳақ тўланган даврга алоҳида ҳақ учун батафсил изоҳланган ҳисобни тақдим этишга.

2.1.9 Операторда рўйхатга олинмаган ёки мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган Абонент томонидан фойдаланиладиган охирги қурилмалар (телефон аппаратлари, телематик хизматлар, маълумотлар узатиш қурилмаларини, радиотелефонлар, радиоузайтиргичларни, шахсий компьютер, рақамни автоматик аниқлагич (РАА) ва ҳоказо)ни икки томонлама далолатнома тузган ҳолда ўчиришга.

2.1.10 Абонент қурилмасини телефон алоқаси тармоғидан вақтинчалик узиб қўйиш йўли билан телефон алоқаси тармоғидан фойдаланишини тўхтатиш:

- Маҳаллий, халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқаси хизматларига тўловлар, ўчириб қўйишдан камида 10 кун олдин ^ Абонентга бу ҳақида телефон орқали ёки ёзма хабарнома билан маълум қилиниб, белгиланган муддатида тўлланмаганда;

- Абонент томонидан телекоммуникациялар Операторининг коммутация ускуналарини нормал ишлашини бузилишга олиб келиши мумкин бўлган абонент қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганида;

- 2.2.6-банд шартлари бузилганда, икки томонлама далолатнома тузган ҳолда бузилишлар бартараф этилгунга қадар;

Абонент қурилмаларининг вақтинчалик ўчирилишига олиб келган бузилишлар бартараф этилгандан кейин, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ, шунингдек абонент қурилмаси Абонент айби билан ишламаган вақт учун абонент тўлови Абонент томонидан тўлангандан кейин бир кеча-кундуз ичида абонент қурилмасини улаш. Бунда улаш учун тўлов олинмайди.

2.1.11 Шартнома шартларига биноан, барча кўрсатилган телекоммуникация хизматлари учун Абонент томонидан тўловлар тўланганида, унинг хоҳишига кўра шартномани бекор қилишга.

2.1.12. Тақсимлаш жавонидан, шахарда 20 метрдан ва қишлоқ жойларида 40 метрдан ортиғига қўшимча хақ эвазига уланувчи абонент линиясини (йўналишини) тақдим этиш.


^ 2.2 Абонент қўйидагиларга мажбур:


2.2.1 Ўз телефони ва/ёки бошқа охирги қурилмалардан амалга оширилган, кўрсатилган телефон алоқаси хизматлари (шу жумладан, тармоқларнинг техник имкониятлари билан белгиланадиган ва барча Абонентлар учун очиқ бўлган телекоммуникациянинг қўшимча хизматларидан, жумладан интеллектуал тармоқлардан фойдаланилганлиги, маълумотлар узатиш ва Интернет, ахборот ресурсларидан фойдаланиш хизматлари тармоғидан паролсиз фойдаланганлиги) учун ўз вақтида тўловни амалга ошириш. Ушбу шартномада кўрсатилмаган ва талабга биноан кўрсатилган хизматлар учун амалдаги тарифларга мувофиқ ҳақ тўлаш.

2.2.2 Операторга тегишли ёки Оператор томонидан хизмат кўрсатиладиган ва ^ Абонент фойдаланаётган телефон сими ва бошқа ускуналарни бут ва соз (ишга яроқли) ҳолатда сақлаш. Абонентга тегишли ёки Абонент томонидан ижарага олинган телекоммуникациялар воситаларининг техник нормаларга мослигини таъминлаш.

2.2.3 Алоқа бузилганлиги тўғрисида телекоммуникация боғламасининг таъмирлаш бюросига ўз вақтида хабар бериш.

2.2.4 Кўчиб кетиши, телефонлаштирилган турар-жой биноларининг сотилиши, алмаштирилиши, ижарага берилиши, (иккиламчи ижарага берилиши), фамилияси ўзгарганлиги, телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш ва уларнинг тўловлари бўйича имтиёзларга эга бўлганлик ёки уларни йўқотганлик ҳолларида бир ой муддат ичида шартномани қайтадан расмийлаштириш ёки бекор қилиш. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномасини бир ой ичида ижарага олувчидан ижарага берувчига тўловсиз қайта расмийлаштириш мумкин.

Турар-жой сотилган ҳолларда телекоммуникация хизматлари учун мавжуд бўлган қарзларни тўлаш.

2.2.5 Оператор ходимларда тегишли, амал қилиш муддатига эга бўлган суратли, муҳр босилган шахсий гувоҳнома, ишларни бажариш учун наряд мавжуд бўлганда, Абонентнинг «Қоидалар»га ва ушбу шартномага риоя қилишини текшириш ёки Абонент талабномаси бўйича таъмирлаш ишларини бажариш учун рухсат бериш.

2.2.6 ^ Абонент қурилмасидан таксофон сифатида ёки Интернетга уланиб, пулли хизматлар кўрсатиш учун фойдаланмаслик. Оператор томонидан ажратилган телефон рақамлари орқали телекоммуникация хизматлари кўрсатилишни қонунда белгиланган тартибда амалга ошириш. Ушбу банд бузилган ҳолда, Оператор икки томонлама далолатномани расмийлаштириш орқали бузилишлар бартараф этилгунга қадар, Абонентнинг телекоммуникациялар тармоғидан фойдаланишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Қоидалар такрор бузилганда шартнома бир томонлама бекор қилинади.

2.2.7 Абонент ўзининг абонент линиясидан ва охирги терминал қурилмасидан Интернет тармоғига уланиш учун фойдаланаётган ва жумладан қайтауланиш дастурларига уланган вақтдан бошлаб у чиқувчи телефон трафикларига ҳам жавобгардир.

2.2.8 Абонент қурилмаси сифатида фақат сертификатланган телефон аппаратлари ва бошқа қурилмалардан фойдаланиш. Ўзбекистон Республикасининг мувофиқлик сертификати бўлмаган, рақамни автоматик аниқловчи (РАА) қурилмаларни қўлламаслик.

2.2.9 Ўзбошимчалик билан охирги қурилмаларни ўрнатмаслик, параллель телефон аппаратлари ёки бошқа радиоалоқа, телематик хизмат ва маълумотларни узатиш охирги қурилмаларини уламаслик. Ушбу қурилмаларни улаш Оператор хабардор қилингандан сўнг ва мувофиқлик сертификатига эга бўлганда амалга оширилади.

^ Абонент линиясига Операторда рўйхатга олинмаган абонент қурилмасининг Абонент томонидан ўзбошимчалик билан уланган вақтини аниқлаш мумкин бўлмаганда, абонент тўлови жорий йилнинг бошидан ундирилади.

2.2.10 Радиотелефонлар ва бошқа радиоэлектрон воситаларни (қуввати 10 мВт дан кўп бўлмаган шнурсиз телефонлардан ташқари) уларни эксплуатация қилишга Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигидан ёки унинг ваколатли органидан рухсат олингандан ва Операторни хабардор қилингандан кейин абонент қурилмаси сифатида улаш.

2.2.11 Телекоммуникациялар тармоқларининг иш сифатини пасайишига ёки шикастланишига йўналтирилган ҳаракатлар қилмаслик.

2.2.12. Телефондан, ушбу шартномада кўрсатилган манзилда қатъий фойдаланиш.


^ 3. Телефон алоҚаси хизматларига ҲАҚ тЎлаш


3.1. Телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади ва хизматлар кўрсатилган пайтда амалда бўлган тарифлар бўйича ҳақ тўланади.

3.2. Телефон алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаш телефон боғламалар ва АТСдаги ҳисоб-китоб кассаларида, юқорида номи кўрсатилган тўловларни қабул қилиш ваколатига эга бўлган почта алоқаси бўлимларида, банк муассасаларида амалга оширилади. Алоқа хизматларига ҳақ тўланганлиги тўғрисидаги квитанция уч йил давомида сақланиши зарур.

3.3. Маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларига тўловлар олдиндан ҳақ тўлаш йўли билан амалга оширилади. ^ Абонент томонидан олдиндан тўланган пул миқдори 1 000 сўмдан камайса, Абонентга ойлик абонент хаққига еткизиб тўлаш учун “Билдиришнома” тақдим этилади. Олдиндан хақ тўлаш амалга оширилмаса ва Абонентнинг хисобидаги пул маблағи 0 сўм 01 тийин даражасигача камайса унинг телефон рақамини Оператор огохлантиришсиз олиб қўйиши мумкин. Бу холатда мазкур шартнома бекор қилинган деб хисобланади.

Телефон ёки бошқа қурилмаларни янгидан ўрнатиш ариза берилгандан сўнг техник имкониятларга кўра, шартнома бекор қилинган даврдаги Абонентнинг ҳисобидаги қарзлари узилгандан кейин 12 ой ичида тариф бўйича ўрнатиш ҳақининг 50 фоизи тўлангандан сўнг амалга оширилади. Бу ҳолатда умумий асосда янги телефон рақами берилиши мумкин.

3.4. Маҳаллий тармоқ хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов ҳисобот (жорий) ойининг 5 (бешинчи) санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишда тўловни қабул қилиш бир ойдан кам бўлмаган, лекин 12 ойдан ошмайдиган муддат учун амалга оширилади.

3.5 Телефон алоқаси хизматлари учун олдиндан ҳақ тўлашда аванс тўловининг суммаси Оператор томонидан жорий этилган биллинг тизими орқали қуйидаги кетма-кетликда камайтирилиб борилади:

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________


Ушбу бандда кўрсатилган хизматлар учун тарифлар ошганда, улар юзасидан ҳисоб-китоблар аванс суммаси тугагунга қадар, агар ушбу хизматлар юзасидан тўлов универсал хизматларга тарифлар ўзгарганлиги тўғрисида эълон қилингунгача амалга оширилган бўлса, аввалги тарифлар бўйича амалга оширилади.

3.6 Маҳаллий (хизматларга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизими жорий қилинган бўлса), халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқасидан, шу жумладан, маълумотларни узатиш ва телематик хизматлардан фойдаланганлик учун тўловни ҳам қўшганда, узил – кесил тўлов ҳисоб варақасида кўрсатилган санадан бошлаб, 15 кун муддат ичида амалга оширилади.

3.7. автоматик маҳаллий (телекоммуникация хизматларига ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида), халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқасида ҳақи тўланадиган сўзлашув вақти чақирилаётган телефон орқали жавоб берган ҳар қандай шахс билан сўзлашув бошланган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Агар телефонга уланган қандайдир техник қурилма (факс, автожавоб берувчи, РАА ва ҳоказо) билан уланиш ҳолларида, ҳақ тўланадиган сўзлашув вақти қурилма билан уланиш пайтидан бошлаб ҳисобланади.

3.8. Телефон ёки бошқа охирги қурилмалар Абонентнинг айби билан ишламаган вақти учун абонент тўлови тўлиқ миқдорда ундирилади.


4. Томонларнинг жавобгарлиги


4.1 Абонентнинг айбисиз юзага келган шикастланишлар 20 кун муддатда бартараф этилмаган ҳолда, Оператор Абонентнинг талабига кўра кечиктирилган ҳар бир кун учун қайта ҳисоб-китобни амалга ошириш йўли билан унга абонент тўлови қийматининг 1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, лекин пеня миқдори абонент тўлови қийматидан ошмаслиги керак.

4.2 Абонент тўланиши лозим бўлган суммадан, сўзлашиш давомийлиги ёки сўзлашувнинг унга тегишлилигидан норози бўлганда ҳисоб қоғозини олгандан кейин 45 кун давомида ёзма равишда унга эътироз билдириш ҳуқуқига эга. 45 кун ўтгандан кейин даъволар қабул қилинмайди. Абонент текшириш натижаларидан норози бўлган ҳолда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

4.3 Текшириш ўтказилаётган вақтда (4.2-банд) телефон уланган бўлиши керак.

4.4 Абонент ўзи фойдаланган маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро сўзлашувлар, Интернетга чиқиш ва Оператор томонидан барча фойдаланувчилар учун кўрсатилган хизмат ва бошқа телекоммуникация хизматлари учун тўлиқ моддий жавобгардир.

4.5 Шартнома шартлари Томонлар тарафидан бузилганда жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунларига, «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»га ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги бошқа қонунчилик актларига мувофиқ белгиланади.




^ 5. Форс - мажор


5.1 Шартнома тузилгандан сўнг, бартараф этилиши томонларнинг таъсири ва истакларига боғлиқ бўлмаган, вақтинча ёки узоқ вақт шартномани зарур даражада амалга оширишга ҳалақит берадиган вазиятлар содир бўлганда, яъни табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолар, ички тартибсизликлар ва бошқа ҳолларда, юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар мавжудлиги туфайли Томонлар тарафидан шартнома мажбуриятлари бузилган деб ҳисобланмайди ва шартнома мажбуриятларини бажариш муддатлари ушбу ҳолатлар давом этиш вақтига сурилади.

5.2 Шартнома мажбуриятларини бажариш имкониятига эга бўлмаган Томон, дарҳол иккинчи Томонни юқоридаги ҳолатларнинг юзага келганлиги, шунингдек бартараф этилганлиги тўғрисида хабардор қилиши керак.

5.3 Бартараф этилиши мумкин бўлмаган вазиятлар содир бўлгани ёки уларни бартараф этилгани ҳақида ўз вақтида, 15 кундан кўп бўлмаган муддатда хабар бермаган Томон кейинчалик шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, бу вазиятларни сабаб қилиб кўрсата олмайди.


^ 6. Эътироз ва даъволар


6.1 Ушбу шартномани бажаришда ёки талаб даражасида бажарилмаганда Томонлар тарафидан тақдим қилиниши мумкин бўлган барча эътироз ва даъволар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


^ 7. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


7.1 Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар Томонларнинг розилиги бўйича шартномага қўшимча битимни расмийлаштириш йўли билан киритилади. Томонларнинг шартномани ўзгартириш ва тўлдириш тўғрисидаги битими ёзма шаклда бўлгандагина ва Томонларнинг имзоси билан тасдиқланган тақдирда ҳақиқийдир.

7.2 Томонлар тарафидан шартнома шартларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар унинг ажралмас қисми бўлиб қолади ва уларга амал қилиш мажбурий ҳисобланади.

7.3 Шартнома Томонларнинг келишувига кўра, қонун ҳужжатлари ўзгартирилганда, «Қоидалар» ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда қайта тузилиши мумкин. Ушбу банд қонун ҳужжатлари талабларига мос келади.


^ 8. Шартноманинг амал Қилиш муддати


8.1 Шартнома Томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва 20___йил «___» ______ гача амал қилади. Ушбу шартнома шартлари томонлар ўртасида у тузилганга қадар юзага келган ўзаро муносабатларга хам қўлланилади. агар шартноманинг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганда, Томонлардан бирининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, ушбу шартноманинг муддати ҳар йили чўзилган деб ҳисобланади.

8.2 Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:

- Томонларнинг розилиги билан;

- шартнома мажбуриятлари Томонлардан бири тарафидан бажарилмаганда;

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

8.3 Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлиб, 2 нусхада тузилади ва Томонларнинг ҳар бирига бир нусхадан берилди.


^ 9. Томонларнинг реквизитлари



оператор

_________________________________

_________________________________

(номи)

индекс, почта манзили, телефон

_______________________

_______________________


ҳ/р_____________________

___________________ банкда

код_____________________

стир ____________________


________________________

(имзо)

________________________

(сана)

Муҳр


АБОНЕНТ

____________________________________

____________________________________

(Ф.И.Ш)

индекс, почта манзили

________________________

________________________


________________________

паспорт маълумотлари:

________________________

серияси, рақами, берилган вақти


________________________

(имзо)


________________________

(сана)



«Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар

тармоғида телефон алоқаси хизматларини

кўрсатиш қоидалари» билан танишдим __________________

(Абонентнинг имзоси)

- -



Похожие:

Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconЮридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаси
Юридик шахс ва юридик шахс сифатида шаклланмаган хусусий тадбиркорларга телефон алоҚаси хизматларини кЎрсатиш шартномаСИ
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconХуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти
Телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconПочта алоқаси почтовая связь о качестве почтовой службы Узбекистана
Республикасининг Умумжаҳон почта иттифоқи олдида хизматлар сифатини ва почта тармоғининг самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлар...
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconАлоқА ВОСИТАЛАРИ ВА МОБИЛ алоқа технологиялари мавзулар
Мобил телефон мобил алоқада фойдаланиладиган телефон аппарати тури. Ҳозирги кунда, мобил телефон клавиатура ва экранга эга бўлиб...
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconЯкка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуѓулланувчи жисмоний шахсларни ягона солиќ тўлови тўловчиси сифатида рўйхатга олиш тўѓрисида ариза
Биргаликдаги оддий ширкат шартномаси асосида фаолият юритаётган тадбиркорлар тўѓрисида маълумот
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconХизмат кўрсатиш маркетингининг хусусиятлари
Ф. Котлер таърифига кўра “Хизмат кўрсатиш – ҳаракатлар, манфаатлар ёки қаноатлантиришлар сифатидаги сотиш объекти”. Бу таърифдан...
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси icon2006 йил “Йил ўкитувчиси” голиблари
Тошкент шахридаги Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтига ўкишга кириб, ўкиш даври давомида Тошкент Юнус Ражабий номли педагогика...
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconДокументы
1. /Жисмоний тарбия/жисмоний тарбия.doc
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconОйлар бўйича ћисоблаб ёзилган даромадлар расшифровкаси
Жисмоний шахсга тўланган даромад ва ушланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиѓи тўѓрисидаги маълумотга илова
Жисмоний шахсларга Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации