Документы



Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни icon

Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни

НазваниеТабиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни
Дата27.07.2013
Размер109.93 Kb.
ТипДокументы
скачать



Табиий монополиялар тўғрисида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2007 й., 50-51-сон, 499-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4—5, 106-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда ) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, у янги таҳрирда тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 19 август,
815-I-сон

^ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида табиий монополия субъектларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек истеъмолчилар, давлат ва табиий монополия субъектлари манфаатларининг мутаносиблигини таъминлашдан иборатдир.

2-модда. Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
табиий монополия — товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик хусусиятлар туфайли муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) бўлган талабни қондиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас;
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс);
истеъмолчи — табиий монополия субъекти ишлаб чиқараётган товарни олаётган жисмоний ёки юридик шахс;

4-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
Табиий монополия субъектларининг фаолияти қуйидаги соҳаларда давлат томонидан тартибга солинади:
нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш;
темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш;
умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари;
сув қувурлари ва канализация хизмати;
аэронавигациялар, портлар ва аэропортлар хизматлари;
транспорт терминаллари хизматлари.
Қуйидагилар табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солувчи органлардир:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади).
Табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати ваколатли орган томонидан белгиланади.

5-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолиятини тартибга солиш усуллари
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
нархларни (тарифларни) ёки уларнинг энг юқори (энг паст) даражасини белгилаш (ўрнатиш) воситасида нархларни тартибга солиш;
хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш ва (ёки) уларни табиий монополия субъектлари реализация қиладиган товар билан тўлиқ ҳажмда қондиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, таъминлашнинг энг кам даражасини белгилаш.
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар ҳам қўлланилиши мумкин.

6-модда. Tабиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи давлат органи томонидан тартибга солиш усулларини қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун асослар
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи тегишли давлат органи томонидан муайян табиий монополия субъектига нисбатан ушбу Қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларидан шарт тутилган тартибга солиш усулларини қўллаш тўғрисидаги қарор ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар сифатини ошириш ва уларга бўлган талабни қондиришдаги рағбатлантирувчи роли ҳисобга олинган ҳолда унинг фаолиятини таҳлил қилиш асосида қабул қилинади. Бунда сарф-харажатларнинг қанчалик асосли эканлиги баҳоланади ва қуйидагилар ҳисобга олинади:
товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) чиқимлари, шу жумладан иш ҳақи, хом ашё ва материаллар қиймати, қўшимчалар, харажатлар;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
асосий ишлаб чиқариш воситаларининг қиймати, уларни такрор ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган инвестицияларга бўлган эҳтиёж, ҳамда амортизация ажратмалари;
товарлар турли нархларда (тарифларда) реализация қилиниши эҳтимолидан кутилаётган фойда;
истеъмолчилар турли гуруҳларининг товарлар ишлаб чиқариладиган жойдан олислиги;
ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар сифатининг истеъмолчилар талабига мувофиқлиги;
давлат дотациялари ва давлат ёрдамининг бошқа чора-тадбирлари.
Муайян табиий монополия субъектининг фаолиятини тартибга солиш усулларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилаётганда табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи орган табиий монополия субъекти товарларининг истеъмолчилари тақдим этган ахборотни ҳам кўриб чиқади.

7-модда. Нархларни тартибга солиш
Табиий монополия субъектлари фаолиятида нархларни тартибга солиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Товарларга нархлар (тарифлар) белгилаш учун табиий монополия субъектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибга мувофиқ ваколатли органга нархларнинг (тарифларнинг) лойиҳаларини ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.
Табиий монополия субъектлари товарларига тааллуқли нархлар (тарифлар) лойиҳалари ваколатли орган томонидан истеъмолчи маҳсулоти нархларига уларнинг таъсири ҳисобга олинган ҳолда бир ҳафта муддат ичида кўриб чиқилади.
Ваколатли органнинг нархлар (тарифлар) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

8-модда. Хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш
Табиий монополия субъектлари томонидан хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

9-модда. Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати
Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Монополияга қарши давлат органи қуйидагиларни назорат қилади:
амалга оширилиши натижасида табиий монополия субъекти асосий воситаларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланмаган, уларга нисбатан давлат томонидан тартибга солиш қўлланиладиган асосий воситалардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритадиган битимлар устидан, агар бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
амалга оширилиши натижасида табиий монополия субъекти ушбу Қонунга мувофиқ асосий воситаларга нисбатан тартибга солиш қўлланиладиган, товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланган асосий воситаларнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқини ёхуд уларга эгалик қилиш ва (ёки) улардан фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик юритувчи бошқа субъектга ўтказадиган битимлар устидан, агар бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарлар ҳажми бўйича шартномаларга риоя этилиши устидан;
товарлар нархини чиқариш ҳамда нархлар (тарифлар)ни қўллаш тартибига риоя этиш устидан;
табиий монополия субъектларининг ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши устидан.
Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун табиий монополия субъекти монополияга қарши давлат органига тегишли ахборот ҳамда бундай ҳаракатларни амалга оширишга розилик сўраб илтимоснома тақдим этиши шарт. Илтимосномани кўриб чиқиш тартиби, бундай ахборотнинг мазмуни ва уни тақдим этиш шаклига доир талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Агар илтимосномада баён қилинган ҳаракатлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлса, шунингдек аризачи барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ёхуд улардаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса ёки ишончсиз бўлса, монополияга қарши давлат органи илтимосномани қондиришни рад этишга ҳақлидир.
Монополияга қарши давлат органи илтимоснома олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай ўз қарори тўғрисида аризачига ёзма равишда хабар қилади.
Монополияга қарши давлат органи аризачидан қўшимча ҳужжатлар сўраб олишга ва башарти, бундай сўров ва илтимоснома олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай уни кўриб чиқиш муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда аризачига юборилган бўлса, илтимосномани кўриб чиқиш муддатини узайтиришга ҳақли.
Агар илтимосномани кўриб чиқиш муддати тугагач, монополияга қарши давлат органининг жавоби олинмаган бўлса ёки илтимосномани қондириш рад этилган бўлса, аризачи судга мурожаат этишга ҳақли.

10-модда. Монополияга қарши давлат органининг табиий монополия субъектлари фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Монополияга қарши давлат органи:
давлат томонидан тартибга солиш ва назорат амалга оширилаётган табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузади ва юритади;
табиий монополиялар тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ушбу Қонунга риоя этилишини ўз ваколати доирасида назорат қилади;
қонун ҳужжатларининг бузилиш фактлари юзасидан ўз ваколати доирасида қарорлар қабул қилади;
табиий монополия субъектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборади;
табиий монополия субъектига жарима солиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади;
табиий монополия субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлмаган ва жаримани ихтиёрий тартибда тўламаган тақдирда, табиий монополия субъектига жарима солиш ҳақида судга мурожаат қилади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бажарилиши мажбурий бўлган улар томонидан ушбу Қонунга зид тарзда қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмаларни юборади;
ушбу Қонунни қўллаш ёки бузиш билан боғлиқ бўлган ишларда судга даъво ва ариза билан мурожаат этади ҳамда ишлар судда кўриб чиқилаётганда қатнашади.

.11-модда. Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
Монополияга қарши давлат органи ўз ваколати доирасида юридик шахслар, шу жумладан чет эл юридик шахслари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
Назорат вазифаларини амалга ошириш чоғида монополияга қарши орган томонидан олинган материаллар, шу жумладан табиий монополия субъектлари фаолиятини текшириш ва таҳлил қилишга доир материаллар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлари ҳамда прокуратура органларининг тақдимномалари табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун асос бўлади.
Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишлар бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Кўриб чиқилаётган ишлар юзасидан қарор хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органининг вакиллари ҳозирлигида, шунингдек манфаатдор шахсларнинг иштирокида қабул қилинади.
Ишни кўриб чиқиш натижалари юзасидан монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) у қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай манфаатдор тарафларга жўнатилади ҳамда унда белгиланган муддатларда ижро этилиши шарт.

12-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотдан фойдаланиш ҳуқуқи
Монополияга қарши давлат органи зиммасига юкланган вазифаларни бажариш мақсадларида унинг мансабдор шахслари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги, шунингдек табиий монополия субъектларидаги мавжуд бўлган табиий монополия субъектлари фаолиятига тааллуқли маълумотдан монеликсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Табиий монополия субъектлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари монополияга қарши давлат органининг талабига биноан монополияга қарши давлат органи ушбу Қонундан шарт тутилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлган ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа маълумотни ёзма ёки оғзаки шаклда тақдим этишлари шарт.
Монополияга қарши давлат органи томонидан ушбу моддага асосан олинган, тижорат сири бўлган маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас.

13-модда. Табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, шунингдек тартибга солиш усулларини қўллаш масалалари юзасидан қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда қабул қилинади.
Табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш масалалари давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг таклифлари асосида кўриб чиқилиши мумкин.

14-модда. Табиий монополия субъектларининг ҳуқуқлари
Табиий монополиялар субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
реализация қилинган товарлар ҳақини тўлашни таъминламаётган истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этиш;
табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган товарлар нархларини (тарифларини) ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, барча истеъмолчилар учун бир вақтнинг ўзида пасайтириш.
Табиий монополия субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

15-модда. Табиий монополия субъектларининг мажбуриятлари
Табиий монополия субъектлари қуйидагиларга мажбурдирлар:
монополияга қарши давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз фаолиятлари тўғрисида ҳисобот тақдим этиш;
ўз товарлари сотиб олинишида истеъмолчиларга тенг шароитлар яратиб бериш. Барча истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш учун қувватлар етарли бўлмаган ҳолларда товарлар истеъмолчилар ўртасида тақсимланишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ тартибга солиш;
монополияга қарши давлат органининг тақдимномаларига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномаларга ўзгартишлар киритиш;
истеъмолчиларнинг зарур ҳажмдаги ва лозим даражадаги сифатли товарларни олишдан иборат ҳуқуқлари камситилишига йўл қўймаслик;
нархларни (тарифларни) белгилаш учун ваколатли органга ишончли ахборот тақдим этиш.
нархлар (тарифлар) ёки уларнинг энг юқори (энг паст) даражалари тасдиқланаётганда ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида харид қилиш;
табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун амалга ошириладиган тўғридан-тўғри харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш.
Табиий монополия субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

16-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолиятини чеклаш
Табиий монополия субъектларига қуйидагилар ман этилади:
агар табиий монополия субъектининг тегишли товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) имконияти мавжуд бўлса, шундай товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) юзасидан айрим истеъмолчилар билан шартнома тузишни рад этиш;
товарлар учун ваколатли орган белгилаган миқдордан ортиқ ҳақ олиш;
табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг товарлари истеъмолчиларини камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш.
табиий монополия соҳасига киритилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бозоридаги рақобатни чеклаш учун табиий монополия ҳолатидан фойдаланиш.

17-модда. Табиий монополия субъектлари товарлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари
Табиий монополия субъектлари товарларининг истеъмолчилари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
табиий монополия субъектларининг товарларини ваколатли орган белгиланган нархларда (тарифларда) сотиб олиш;
ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулк учун хавфли камчиликлари бўлган товарлар, шунингдек табиий монополия субъектларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган моддий зарар тўлиқ ҳажмда тўланишини ва маънавий зиён қопланишини талаб этиш.
Истеъмолчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

18-модда. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Табиий монополия субъектлари товарлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи давлат органлари, монополияга қарши давлат органи ҳамда бошқа махсус вакил қилинган органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

19-модда. Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

20-модда. Монополияга қарши давлат органининг қарорлари (кўрсатмалари) устидан шикоят қилиш
Табиий монополия субъектлари, давлат органлари, истеъмолчилар, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари монополияга қарши давлат органининг қарорларини (кўрсатмаларини) тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Судга ариза бериш монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) ижросини суд қарори қабул қилингунга ва у қонуний кучга киргунга қадар тўхтатиб қўймайди.



Похожие:

Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг «табиий монополиялар тўҒрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Збекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,...
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон...
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
Хii-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси...
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳУҚУҚбузарликларнинг профилактикаси тўҒрисида
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii
Давлат халқ манфаатларини кўзлаб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги қонунга асосланиб, республика...
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўҒрисида
К палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2012 йил 16 ноябрдаги 576–ii-сонқарори ва Ўзбекистон...
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 08. 1996 й. N 274-i ноширлик фаолияти тўҒрисида
Мазкур Қонунга ЎзР 13. 12. 2002 й. 447-ii-сон Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 725-i радиочастота спектри тўғрисида
Мазкур Қонунга ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Табиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i «реклама тўҒрисида»
Ушбу Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации