Документы



Навоий вилоят ҳокимининг қарори icon

Навоий вилоят ҳокимининг қарори

НазваниеНавоий вилоят ҳокимининг қарори
Дата25.08.2013
Размер150.44 Kb.
ТипДокументы
скачать



НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ


(2012 йил 9 октябрдан кучга кирган)



Ўрмон хўжаликлари тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида



Вилоятда ўрмон хўжаликлари томонидан манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етказиб бериш, ўрмонзорлар барпо қилиш, асаларичилик ва бошқа қўшимча тармоқларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги “2012-2013 йилларда Ўрмон хўжаликлари тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-03-10-27-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида,


Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. 2012-2013 йилларда вилоят ўрмон хўжаликларини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури 1-иловага;

жойларда Дастурни ижросини амалга ошириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда доимий мониторингини юритиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. 2012-2013 йилларда Ўрмон хўжаликларини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида бир ой муддатда:

вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги (Зарипов), Ер ресурслари ва давлат кадастри (Турсунов) бошқармалари ва Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) тегишли ташкилотлар билан биргаликда бириктирилган ўрмон хўжалиги ерларини ижарага бериш ҳуқуқи ҳисобига, манфаатдор корхона ва ташкилотлар билан асаларичилик соҳасида корхоналар ташкил этиш чорасини кўрсин;

Навоий вилоят адлия бошқармаси (Рахмонов) асаларичилик соҳасида ташкил этиладиган корхоналар учун намунавий таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин;

Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Раззоқов) асаларичилик соҳасида ташкил этиладиган корхоналарга Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 583,3 млн сўмлик кредит маблағларини ажратиш чораларини кўрсин;

Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) шаҳар, туман ҳокимликлари билан биргаликда асаларичилик соҳасида ташкил этиладиган корхоналарни ажратиладиган кредит учун таъминот турларидан бири билан таъминласин;

вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Зарипов), вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси (Каримов) асаларичилик соҳасида илғор тажрибаларни ўзлаштиришни ташкил этсин;

вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” ХАЖ (Пардаев), Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази (Қаюмов) туман ҳокимликлари билан биргаликда асалари оилаларини сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинлари ва боғзорларда касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш вақтида асалари оилаларига зарар етказмаслик чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.

3. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Самадов), Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), туман ва шаҳар ҳокимлари асалари оилаларини мавсум давомида табиий ўсимликлар гуллашига қараб бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчириш даврида тунги ҳаракатланишини инобатга олиб, тегишли транспорт воситаларини тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминласинлар.

4. Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) ва вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси (Облақулов) га соҳага оид касб-ҳунар коллежларини битираётган мутахассисларни аниқлаб иш билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.

5. Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Зарипов), Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Ҳўжамов) ва вилоят ДСЭНМ (Вафоев) икки ой муддатда ўрмон хўжаликларида балиқчилик ва паррандачилик хўжаликларини ташкил этсин ва талаб этиладиган балиқ човоқлари ва жўжаларни етказиб берилишини таъминласинлар.

6. “Навоийдонмаҳсулотлари” ОАЖ (Шарипов) ва “Қизилтепа ун заводи” АЖ (Сулаймонов) ўрмон хўжаликларининг талабларидан келиб чиқиб чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик тармоқларига омухта ем маҳсулотларини белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсинлар.

7. Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Хўжамов) га:

Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги (Зарипов), вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри (Турсунов) бошқармалари билан биргаликда икки ой муддатда ўрмон фонди ва унга кирмайдиган тоғ, тоғолди ва чўл ҳудудларида табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озуқабоп ўсимликлар заҳирасини аниқлаш, уларнинг маданий деҳқончилигини йўлга қўйиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш тадбирларини белгилаш;

туман ҳокимликлари билан биргаликда табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озуқабоп ўсимликларни ваколати бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан тайёрланишига чек қўйиш мақсадида қатъий назорат тизимини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

8. Вилоят Асаларичилик уюшмаси (Муродов) ва туман ҳокимликлари бир ой муддатда вилоят Статистика бошқармаси (Султонов) билан биргаликда асаларичилик билан шуғулланувчи мавжуд субъектларда давлат статистик ҳисоботларини тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Асаларичилик субьекти паспорти” асосида паспортлаштиришни йўлга қўйиш ва уларнинг рўйхатини шакллантиришни якунлаш чораларини кўрсинлар.

9. Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) ўрмон фонди ерларида нектарбоп дарахт ва буталар кўчатларини экиш ва кўпайтириш чораларини кўрсин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Ҳамроев зиммасига юклатилсин.


^ Вилоят ҳокими Э.Турдимов


Навоий шаҳар

2012 йил 5 октябрь

Қ-162-сон

Дўстлик байроғи” газетаси, 2012 йил 9 октябрь, 81-сон (3219)

Вилоят ҳокимлигининг

2012 йил “____” октябрдаги

________-сонли қарорига

1-илова


2012-2013 йилларда вилоят ўрмон хўжаликлари тизимини янада ривожлантириш

бўйича комплекс чора-тадбирлар

Д А С Т У Р И


Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

^ Молиялаштириш манбалари (млн сўм)

Маъсул ижрочилар

Кредит хисоби

Ўз маблағи хисоби

^ I. Ташкилий чора-тадбирлар

1.1

Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги тизимидаги барча хўжалик субъектларида "2012-2013 йилларда Ўрмон хўжаликлари тизимини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури"да белгиланган тадбирларнинг муддатида ижросини ташкил этиш, ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича мониторинг юритиш, муаммо ва камчиликларни хал этиш мақсадида жойларда ишчи гуруҳларини тузиш.

2012 йил
10 октябрь







Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), туман ҳокимликлари

1.2

Барча асаларичилик субъектларида давлат статистик хисоботларини тўлиқ юритилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарилган "Асаларичилик субъекти паспорти" асосида паспортлаштиришни йўлга қўйиш ва уларни рўйхатини шакллантиришни.


2012 йил
10 октябрь







Вилоят статистика бошқармаси (Султонов), Асаларичилик уюшмаси (Муродов), туман ҳокимликлари

II. Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги тизимида асаларичилик тармоғини ривожлантириш ва
моддий-техника базасини мустахкамлаш бўйича 2012-2013 йиллардаги асосий вазифалар


2.1

Тизимдаги барча ўрмон хўжаликларида 2012-2013 йилларда янгидан, 341 та асалари оиласини ташкил этиш хисобига асалари оилалари сонини 536 тага, асал ишлаб чиқариш хажмини 11,3 тоннага етказиш
(1- илова).

2012-2013 йиллар







Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), Вилоят асаларичилик уюшмаси (Муродов) ишчи гуруҳ, туман ҳокимликлари

2.2

Асаларичилик учун зарур жихозлар билан таъминлаш; жами талаб этиладиган 85,33 млн сўм маблағ ажратиш; (2-илова). Шу жумладан:

2012-2013 йиллар

58,96

26,37

Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Раззоқов), Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), ишчи гуруҳ, туман ҳокимликлари

341 та асалари қутисини харид қилиш;

40,3




6 та комплекс асал олиш асбоби (медагонка), тутаткич, юз ниқоби, пичоқ ва бошқа ускуналар харид қилиш.


2012-2013 йилларда янгидан ташкил этиладиган асалари оилаларини 341 та асалари пакети билан таъминлаш

4,26

0,5

2012-2013 йилларда

44,3




Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Раззоқов), Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов)

Асаларичилик учун талаб этиладиган 9 та асалари павилиони билан таъминлаш (3- илова).


180,0




2.3

Асалари оилалари учун талаб этиладиган:

2012-2013 йилларда







Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) Вилоят асаларичилик уюшмаси (Муродов)

3,4 тонна шакар;




9,56

341 кг мум парда;

13,6




68,2 кг сим;




1,36

4042 та асалари рамкаси;




14,8

5 та мум эритиш жихози билан таъминлаш.

0,8




^ III. Ўрмон хўжалиги тизимида қўшимча тармоқларни янада ривожлантириш бўйича

2012 йилдаги асосий устувор вазифалар

3.1

Ўрмон хўжаликлари томонидан шахар ва туман марказларида:

2012-2013 йиллар давомида







Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Раззоқов), Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) ва унинг туман бўлимлари, туман ҳокимликлари

4 та савдо дўконлари;




80

1 та асални қадоқлаш цехи;

200




1 та тўқима мебель ва жиҳоз ишлаб чиқариш цехларини;

100




2012-2013йилларда Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2000 м² майдонда иссиқхона ташкил этиш ва талаб этиладиган маблағни ажратиш (4ва 4а-иловалар)




405

3.2

2012-2013 йилларда чорва бош сонини 774 бошга кўпайтириш хисобига уларнинг жами бош сонини 1974 бошга етказиш ёки 2011 йилга нисбатан 1,6 баробарга ошириш (5-5а -иловалар)

50,3 центнер гўшт ишлаб чиқариш;

1,974 тонна жун ишлаб чиқаришга эришиш.

2012-2013 йиллар давомида




13,8

Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) ва унинг туман бўлимлари, туман ҳокимликлари

3.3

2012-2013 йилларда ўрмон хўжаликлари тизимида парранда бош сонини 1320 бошга кўпайтириш хисобига жами 1500 бошга ёки 2011 йилга нисбатан
8,33 баробарга оширишга эришиш
(6-6а-иловалар) 65,81 минг донадан ортиқ тухум;

2,7 центнер парранда гўшти ишлаб чиқариш.


2012-2013 йиллар давомида




2,52

Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) ва унинг туман бўлимлари, туман ҳокимликлари

3.4

2012-2013 йилларда 3 та ўрмон хўжаликларида янгидан туячилик тармоғини йўлга қўйиш (7- илова).

2012-2013 йилларда октябрь




52,5

Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), Конимех (Досманбетов), Учқудуқ (Маханов), Томди (Медетов) давлат ўрмон хўжаликлари

3.5

2013 йилда тизимдаги Хатирчи давлат ўрмон хўжалигида 0,8 гектар майдонда янгидан сунъий балиқ хавзаларини барпо этиш хамда 1 тонна балиқ ишлаб чиқариш (8- илова).

2012-2013 йилларда ноябрь




2,4

Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги (Тўрақулов)

3.6

Янги ўрмонзорлар барпо қилиш ва кўкаламзорлаштириш учун 2013 йилда ўрмон хўжаликларида 500 минг дона, шу жумладан 115 минг дона манзарали ва ноёб дарахт турларининг кўчат ва нихолларини етиштириш

2013 йил ноябрь




128,8

Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), Конимех давлат ўрмон хўжалиги (Досманбетов)

3.7

Ўрмон фонди ерларида нектарбоп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва табиий кўпайтиришни амалга ошириш (9- илова)

2012 йил кузида ва 2013 йил давомида







Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), Конимех давлат ўрмон хўжалиги (Досманбетов)

^ IV. Тизим хўжаликларида қўшимча тармоқлар фаолиятини ривожлантириш сервис хизматини

кўрсатишни яхшилаш

4.1

Асалари оилаларини мавсум давомида худуддан бошқа худудга ташкилий равишда кўчиришни ташкил этиш.

2012-2013 йиллар мавсум давомида







Вилоят ИИБ ЙХХБ (Самадов), Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов)

4.2

Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши кимёвий препаратларни қўллашда хавфсизлик
чора-тадбирлари белгилаш.

2012-2013 йиллар мавсум давомида







Вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази (Қаюмов), Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов)

4.3

Ўрмон хўжаликларида асалари, чорва моллари, йилқи, туя ва паррандаларнинг юқумли ва юқумсиз касалликларини мунтазам ўрганиб бориш, зарур дори дармонлар билан таъминланиши, зооветеринария сервис хизматларини амалга ошириш юзасидан худудий зооветеринария пунктлари билан шартнома тузиш.

2012-2013 йиллар давомида







Вилоят Давлат ветеринария бошқармаси (Ҳасанов), Насл-хизмат (Ялгашев), Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов)

4.4

Ўрмон хўжаликларида чорва ва парранда сақлайдиган қўтон ва товуқхоналар қуриш ва мавжудларини таъмирлаш ишларини ташкил этиш.

2012-2013 йилларда







Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) ва унинг туман бўлимлари

4.5

Илғор асаларичилар ва асаларичилик субъектлари, қўшимча тармоқлар фаолиятида ижобий натижаларга эришган хўжаликлар иш тажрибаларини тизимда оммалаштириб бориш мақсадида амалий -кўргазмали семинар ўтказиш.


2012 йил режа- график асосида







Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) ва унинг туман бўлимлари

4.6

Тизимда мазкур дастурнинг амалга оширилиши билан аҳолига қўшимча 36 та янги иш ўринлари яратиш. Шунингдек, сохага оид 10 нафар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш (10-илова).

2012-2013 йиллар давомида







Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов) ва унинг туман бўлимлари

4.7

Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган 842,61 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағини ажратиш.

2012-2013 йилларда







Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Раззоқов) ва тижорат банклари раҳбарлари

4.8

Дастурда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва тўлақонли бажарилиши юзасидан мунтазам мониторинг тизимини жорий этиш ва якуни билан Вазирлар Махкамасига ахборот тақдим этиб бориш.

2012-2013 йилларда ҳар ой якуни билан







Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги (Худойқулов), ишчи гуруҳ





Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги бош директори





Ш.Худойқулов


Вилоят Асаларичилик уюшмаси раиси





У.Муродов


Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бошлиғи





У.Раззоқов


ОАТБ Агробанк вилоят бошқармаси бошлиғи





Б.Бобоназаров




Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти етакчи мутахассиси

Ш.Ярлакабов



^ Вилоят ҳокимлигининг

2012 йил “____” октябрдаги

________-сонли қарорига

2-илова


Дастур ижросини амалга ошириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда доимий мониторингини юритиш бўйича вилоят

ишчи гуруҳи

Т А Р К И Б И


С.Ҳамроев

-

Вилоят ҳокими ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Х.Зарипов

-

Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошлиғи, гуруҳ раҳбари ўринбосари


Аъзолари


Ш.Худойқулов

-

Навоий Марказий давлат ўрмон хўжалиги бош директори


У.Халилов

-

Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошлиғи ўринбосари


А.Хўжамов

-

Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси


У.Раззоқов

-

Вилоят Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи


З.Султонов

-

Вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи


С.Ҳасанов

-

Вилоят Давлат ветеринария бошқармаси бошилиғи


А.Қаюмов

-

Вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази директори


У.Турсунов

-

Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи


У.Муродов

-

Вилоят Асаларичилик уюшмаси раиси




Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти етакчи мутахассиси

Ш.Ярлакабов






Похожие:

Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2012 йил 11 декабрдаги
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
...
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори 2012 йил 26 октябрдан кучга кирган
Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
Навоий шаҳридаги “stimul-navoiy” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш,...
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconНавоий вилояти ҳокимининг қарори
Учқудуқ шаҳарларида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни...
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconВилоят ҳокимининг 2011 йил 11 апрелдаги Қ 82 сонли қарорига
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги...
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconВилоят ҳокимининг 2013 йил "13" февралдаги Қ-30 сонли қарорига илова
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган...
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconПаспорт миробод туманидаги
Таълим муассасаси 1957 йилда ташкил этилган. Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимининг 2003 йил 2 сентябрдаги 1365 -сонли қарори асосида...
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
...
Навоий вилоят ҳокимининг қарори iconДокументы
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации