Документы



Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида icon

Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида

НазваниеНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Дата25.08.2013
Размер57.45 Kb.
ТипДокументы
скачать



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ


Вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 мартдаги
01-03/1-705-сонли мажлис баёни ҳамда шу йил 20 мартдаги 01-08-17-8-сонли видеоселектор йиғилиши баёнида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматларининг сифатини ошириш мақсадида:


^ ҚАРОР ҚИЛАМАН:


  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 мартдаги 01-08-17-8-сонли видеоселектор йиғилиши баёни ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоятда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Кенгашнинг энг асосий устувор вазифалари этиб белгилансин:

вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ривожлантириш, компьютер техникасидан фойдаланиш, электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши тизимларини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолатини таҳлил қилиш, бу борада эътиборсизлик ва мунтазам равишда камчиликларга йўл қўяётган вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг мутасадди раҳбар ва мутахассис ходимлари фаолиятига танқидий баҳо бериш ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда уларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

вилоят ҳокимлигининг расмий сайти орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига интерактив давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, янги хизмат турларини жорий этиш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича қабул қилинган Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари, фармойишлари, Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг топшириқлари, идоравий дастурлар ҳамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари бажаралишини назорат қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.

3. Шаҳар ва туман ҳокимликларида, ташкилот, корхона ва муассасаларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгилансин:

ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва муҳокама этиш учун Кенгаш йиғилишларига таклифлар бериш;

ҳудудларда ҳар чоракда камида бир марта алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида малакали билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкилот ва корхоналар, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ва мутахассис ходимлари учун компьютер саводхонлиги бўйича амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш;

корхона, ташкилот ва муассасаларда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш, мавжуд кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

вилоят халқ таълими ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан биргаликда ҳудудлардаги таълим муассасаларида “ZiyoNet” ахборот таълим тармоғидан узлуксиз ва самарали фойдаланиш бўйича мақсадли ўрганишлар ўтказиш, муаммоларни жойида бартараф этиш ҳамда натижалари бўйича Кенгашга маълумот тақдим этиб бориш.

шаҳар ва туман ҳокимликларининг чораклик фаоллар йиғилишларида ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда танқидий, таҳлилий маълумотлар билан иштирок этиш.

4. Қуйидагилар,


Навоий вилоятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ривожлантириш, улардан фойдаланиш, шунингдек аҳолига интерактив давлат хизматларини кўрсатилиши борасида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш бўйича шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда вилоят ташкилот, корхона ва муассасалари мутасадди раҳбарларининг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари медиа-режаси
3-иловага;


2013 йилда вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолига интерактив давлат хизматларини кўрсатилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 4-иловага;


Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан 2013 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар манзилли рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар 2013 йилда Навоий вилоятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ривожлантиришнинг энг устувор вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги
ПҚ-1730-сон қарорига мувофиқ 2013 йилда яратиладиган ахборот тизимларини белгиланган муддатларда жорий этиш;

2013 йил 1 августга қадар барча шаҳар ва туман ҳокимликларининг ҳудудлардаги ташкилот, корхона ва муассасалар билан ўзаро корпоратив тармоқларини ташкил этган ҳолда унда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланишни жорий этиш;

2013 йил якунига қадар вилоят ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари ўртасида юқори сифатли видео мулоқот (видео конференция) тизимини ишга тушириш;

вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар ва мутахассис ходимлари учун компьютер техникалари, интернет ва электрон почта тизимларидан фойдаланиш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш борасида қабул қилинган Ўзбекистон Республика Президенти ва Ҳукумати қарорларининг мазмун-моҳияти бўйича ўқув амалий семинарларини ташкил этиш;

вилоятда ёш дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан яратилган ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда муносиб рағбатлантириш мақсадида турли танловлар ва тадбирлар ташкил этиш.

6. “Вилоят компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси (Нортожиев):

вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Эшонқулов) билан келишилган ҳолда бир ҳафта муддатда вилоят ҳокимининг 2013 йил 31 январдаги Қ-24 сонли қарори билан тасдиқланган “Вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонасининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низом” талабларига мувофиқ Марказнинг штатдаги ходимлари ойлик иш ҳақларига ўстама ҳақларни белгиласин ҳамда тасдиқлаш учун вилоят ҳокимига тақдим этсин.

туман ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 мартдаги 01-03/1-705- сонли мажлис баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурига асосан “Вилоят компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси таркибида фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига статистик ва солиқ ҳисоботларини электрон кўринишда тақдим этишга кўмаклашувчи хизмат кўрсатиш консалтинг марказларини ташкил этиш юзасидан аниқ таклиф киритсин.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (Искандаров) билан биргаликда жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органларида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилганлик ҳолати ҳамда мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши бўйича рейтинг даражасини ишлаб чиқсин ҳамда вилоят ҳокимига таҳлилий маълумот тақдим этсин.

7. Мазкур қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган тадбирлар режасининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий масъулият тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда вилоят ҳокими ўринбосарлари зиммасига юклансин.

8. Қарор ижроси бўйича назоратни ўз зиммамда қолдираман.


Вилоят ҳокими Э.Турдимов



Похожие:

Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида icon3-илова Ягона Ҳимояланган электрон почтага ва электрон ҳужжат айланиши тизимига уланиш учун техник талаблар
Р маҳкамасининг ижро этувчи аппартида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон...
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconМаъқулланган” Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг
Ахборот коммуникация технологияларини, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳамда давлат интерактив хизматларини жорий қилиш...
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг
Ягона ҳимояланган электрон почта (ҲЭП) ва электрон ҳужжат айланиши тизими (ЭҲА)га босқичма-босқич ўтиш учун ҳужжатлар рўйхати
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconВазирлар маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўҒрисида
Лигини таъминлаш, қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи...
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconНавоий вилояти ҳокими қарори
Навоий шаҳридаги “stimul-navoiy” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш,...
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconТЎҒрисидаги кодекси ўзбекистон Республикасининг 22. 09. 1994 й. 2015-xii-сон Қонунига мувофиқ тасдиқланган
Ахборот тизимидан фойдаланиш мақсадида унга рухсатсиз кириб олишда ифодаланган ахборот ва ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидаларини...
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconСамарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида
Йича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижросини ҳамда ахборот-кутубхона ва архив фондларида бўлган Самарқанд вилояти...
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconТасдиқланган ташкилотнинг электрон архиви тўғрисида намунавий низом
Мазкур Намунавий Низом Ўзбекистон Республикасининг “Архивлар тўғрисида” ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрсида”ги қонунларига мувофиқ...
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconМавзу: Ziyonet ахборот таълим тармоги базасидаги маълумотлардан таълим жараёнида фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Жамоат ахборот таълим тармоғи 2005 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасининг...
Навоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации