Документы



Навоий вилояти ҳокими қарори icon

Навоий вилояти ҳокими қарори

НазваниеНавоий вилояти ҳокими қарори
Дата25.08.2013
Размер164.52 Kb.
ТипДокументы
скачать


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ



Электр энергияси тўловларини амалга оширишда янги тизимни жорий этиш ва тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида



“Электр энергетикаси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
6 мартдаги 01-06-22-20-сонли йиғилиш баёни топшириқларининг ижросини таъминлаш, истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланишини тартибга солиш, электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини бартараф этиш ва электр таъминоти корхонаси ҳамда истеъмолчилар ўртасидаги
ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида


Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
6 мартдаги 01-06-22-20-сонли йиғилиш баёни ижро учун қабул қилинсин.

2. “Навоийэлектртармоқлари” ОАЖ (Ҳожиев) “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими (Очилов) билан биргаликда:

10 кун муддатда вилоят ҳокимининг 2010 йил 16 августдаги “Етказиб берилган электр энергияси ҳисоб-китобларини такомиллаштириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида” ги 188-Қ-сонли қарори асосида ҳудудлардаги электр энергиясидан фойдаланадиган истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари мансублик чегарасига ўрнатилганлиги бўйича олиб борилган ишларни қайта хатловдан ўтказилишини;

мансублик нуқтасига ўрнатилмасдан электр энергиясидан фойдаланаётган истеъмолчиларнинг электр энергияси ҳисоблагичларини 1 ва 2-иловаларга мувофиқ мансублик нуқтасига ўрнатилишини;

электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан доимий равишда ўрганишлар ўтказиб, аниқланган ҳолатлар бўйича ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот тақдим этилишини таъминласин.

3. Вилоят ҳудудидаги ҳисоблагичлари мавжуд бўлмаган трансформаторлар (электр қурилмаси) га ҳисоблагичларни ўрнатиш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. “Навоийэлектртармоқлари” ОАЖ (Ҳожиев) га:

“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали (Хошимов) билан биргаликда 10 кун муддатда электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни “Ўзбекэнерго” ДАК томонидан ишлаб чиқилган “Электр ҳисоб” дастурига боғлашни;

маълумотларни базага киритиш, қарздорликни аниқлаш ва истеъмолчиларга билдиришни “қисқа матнли хабар” (SMS) тарзида амалга оширилишини ва истеъмолчилар билан тузилган шартномаларда уларнинг уяли алоқа воситалари рақамлари қайд этилишини;

юкланиш билан ишлаётган трансформаторлар (электр қурилмалари), шунингдек фойдаланишнинг техник қоидалари талабларига жавоб бермайдиган электр тармоқларини аниқлаб, камчиликларни бартараф этиш бўйича
режа-жадваллар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил қилсин.

5. Вилоят Марказий банк бош бошқармаси (Зарипов), Молия бошқармаси (Тилавов), “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали (Хошимов) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда электр энергия тўловларини “ONLINE” тартибида қабул қилинишини йўлга қўйишни жадаллаштириш мақсадида 10 кун муддатда аҳоли гавжум ва истеъмолчиларга қулай бўлган ҳудудларда кўчма кассалар ва интернет орқали тўлов (PAYNET) нуқталари очишни ташкиллаштирсин.

6. Вилоят Молия (Тилавов) ва Ғазначилик (Тўрақулов) бошқармалари Марказий банк бош бошқармаси (Зарипов) га барча хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 15 майда 1031-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун хақни иш хақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан электр энергияси учун тўловларини “ONLINE” тартибида амалга оширилишини ташкил қилиш тавсия этилсин.

7. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (Мирзаев) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.


^ Вилоят ҳокими Э.Турдимов

В

Вилоят ҳокимининг
2013 йил “____” апрелдаги


_______ - сонли қарорига
1 - илова



Навоий вилоятида мавжуд улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси ҳисоблагичларини

мансублик нуқтасига ўрнатилишини ташкиллаштириш ва эксплуатация қилиш

ЖАДВАЛИ


Ҳудудлар

Жами улгуржи истеъмолчилар сони

^ Шундан ҳисоблагичлари мансублик нуқтасига чиқарилиши лозим бўлганлари сони

апрель ойида

5-10

10-20

20-31

Навоий шаҳри

1500




 

 

 

Кармана тумани

1046




 

 

 

Зарафшон шаҳри

402

20

6

7

7

Хатирчи тумани

1532

86

28

29

29

Навбаҳор тумани

777




 

 

 

Конимех тумани

294

19

6

6

7

Учқудуқ тумани

407

 

 

 

 

Томди тумани

83

 

 

 

 

Қизилтепа тумани

774

12

4

4

4

Нурота тумани

1040

264

88

88

88

^ Вилоят бўйича:

7855

401

132

134

135



Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш

масалалари котибияти етакчи мутахассиси

А.Ниёзов

Вилоят ҳокимининг
2013 йил “____” апрелдаги


_______ - сонли қарорига
2 - илова



^ Навоий вилоятида мавжуд маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ҳисоблагичларини мансублик

нуқтасига олиб чиқиш ва эксплуатация ишларини бажариш

ЖАДВАЛИ


Ҳудудлар номи

Жами маиший истеъмолчилар сони

^ Шундан мансублик нуқтасига чиқарилиши лозим бўлганлари сони

апрель ойида

май ойида

5-10

10-20

20-31

1-10

Навоий шаҳри

6631

900

257

257

257

129

Кармана тумани

22361

2941

840

840

840

421

Зарафшон шаҳри

1017

400

114

114

114

58

Хатирчи тумани

28499

4244

1212

1212

1213

607

Навбаҳор тумани

18606

3294

941

941

941

471

Конимех тумани

6775

1084

309

310

310

155

Учқудуқ тумани

24240

 

 

 

 

 

Томди тумани

1923

 

 

 

 

 

Қизилтепа тумани

1649

120

34

34

34

18

Нурота тумани

15026

1542

440

440

441

221

^ Вилоят бўйича:

126727

14525

4147

4148

4150

2080


Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш

масалалари котибияти етакчи мутахассиси

А.Ниёзов

Вилоят ҳокимининг
2013 йил “____” апрелдаги


_______ - сонли қарорига
3 - илова



^ Трансформатор пунктлари (электр қурилмалари) га электр энергияси ҳисоблагичларини ўрнатиш

ЖАДВАЛИ


Ҳудудлар номи

"Навоий ҲЭТК" ОАЖ балансида мавжуд трансформатор (электр қурилма) лар сони

^ Шундан, ҳисоблагич ўрнатилиши керак бўлганлар сони

апрель ойида

май ойида

июнь ойида

июль ойида

август ойида

5-10

10-20

20-30

1-10

10-20

20-31

1-10

10-20

20-30

1-10

10-20

20-30

1-10

10-20

20-30

Навоий шаҳри

53

41

4

4

4

2

2

2

2

2

2

2

2

2

3

4

4

Кармана тумани

256

77

8

8

8

4

4

4

4

4

4

4

4

4

5

6

6

Зарафшон шаҳри

12

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4

4

4

Хатирчи тумани

637

153

16

16

16

8

8

8

8

8

9

9

9

9

9

10

10

Навбаҳор тумани

359

97

10

10

10

5

5

5

5

5

5

6

6

6

6

6

7

Конимех тумани

255

76

8

8

8

4

4

4

4

4

4

4

4

4

5

5

6

Қизилтепа тумани

503

129

14

14

14

7

7

7

7

7

7

7

7

7

8

8

8

Нурота тумани

419

108

12

12

12

6

6

6

6

6

6

6

6

6

6

6

6

Томди тумани

47

47

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7

10

10

10

10

 

Учқудуқ тумани

34

34

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10

10

14

^ Вилоят бўйича

2575

774

72

72

72

36

36

36

36

36

37

45

48

48

66

69

65


Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш

масалалари котибияти етакчи мутахассиси

А.Ниёзов




Похожие:

Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
Навоий шаҳридаги “stimul-navoiy” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш,...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconПостановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар
Республикаси Президент Девони етакчи консультанти Н. Рўзиқулов, Хоразм вилояти ҳокими в б. П. Бобожонов, Хоразм вилояти Прокуратураси...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокимининг қарори
Учқудуқ шаҳарларида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconТ/р Лот рақами
Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари, Қорақалоғистон Республикаси, Хоразм вилояти бўйича
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2012 йил 11 декабрдаги
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори 2012 йил 26 октябрдан кучга кирган
Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Навоий вилояти ҳокими қарори iconСамарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида
Йича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижросини ҳамда ахборот-кутубхона ва архив фондларида бўлган Самарқанд вилояти...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации