Документы



Навоий вилояти ҳокими қарори icon

Навоий вилояти ҳокими қарори

НазваниеНавоий вилояти ҳокими қарори
Дата25.08.2013
Размер47.7 Kb.
ТипДокументы
скачать



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ



Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиб кетиш ва зарарсизлантириш хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида



“Чиқиндилар тўғрисида” ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни деклорация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида” ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 15 сентябрдаги
194 (01-05/1-433)-сонли йиғилиш баёни, вилоят Молия бошқармасининг 2013 йил 11 февралдаги 01-02-02-177–сонли хулосасини инобатга олиб,


Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:


1. Қуйидагилар:

Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳридан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш хизмати тарифи 1-иловага;

Навоий шаҳридан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизмати тарифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2013 йил
20 апрелдан жорий этилсин.

2. Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси шаҳар ҳудудидаги истеъмолчиларга ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласин.


3. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (Мирзаев) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

4.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.


^ Вилоят ҳокими Э.Турдимов


Вилоят ҳокимининг
2013 йил “_____” апрелдаги


_____ - сонли қарорига
1 - илова



Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси томонидан
Навоий шаҳридан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларини зарарсизлантириш хизмати


ТАРИФИ




^ Кўрсатилаётган коммунал хизмат турлари

Ўлчов бирлиги

Тариф

(сўм ва тийин)

1

Навоий шаҳридан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш хизмати

1 тонна

8793-00 сўм



Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти етакчи мутахассиси А.Ниёзов

Вилоят ҳокимининг
2013 йил “_____” апрелдаги


_____ - сонли қарорига
2- илова



^ Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси томонидан
Навоий шаҳридан қаттиқ маиший чиқиндиларини йиғиш
ва ташиб кетиш хизмати


ТАРИФИ




Кўрсатилаётган коммунал хизмат турлари

Ўлчов бирлиги

Тариф

(сўм ва тийин)

1

Навоий шаҳридан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизмати

1 кг

37 сўм 70 тийин



Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти етакчи мутахассиси А.Ниёзов





Похожие:

Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокими қарори
Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconПостановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар
Республикаси Президент Девони етакчи консультанти Н. Рўзиқулов, Хоразм вилояти ҳокими в б. П. Бобожонов, Хоразм вилояти Прокуратураси...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилояти ҳокимининг қарори
Учқудуқ шаҳарларида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconТ/р Лот рақами
Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари, Қорақалоғистон Республикаси, Хоразм вилояти бўйича
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2012 йил 11 декабрдаги
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
...
Навоий вилояти ҳокими қарори iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори 2012 йил 26 октябрдан кучга кирган
Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Навоий вилояти ҳокими қарори iconСамарқанд вилояти ҳокимининг қарори ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида
Йича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижросини ҳамда ахборот-кутубхона ва архив фондларида бўлган Самарқанд вилояти...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации