Документы



Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков icon

Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков

НазваниеСирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков
Дата23.08.2013
Размер73.59 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /СИРДАРЁ А?ОЛИСИНИНГ ЭТНИК ТАРИХИДАН.docСирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков

СИРДАРЁ АҲОЛИСИНИНГ ЭТНИК ТАРИХИДАН


Умурзоқ Алибеков


ГулДУ “Ўзбекистон тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси


Туркистон тизма тоғининг шимолидаги худудлар географик ўрни, табиати, иқлимига кўра одамларни яшаши учун қулай географик ерлардан бири бўлиб, қадимдан бу жойларда одамлар истиқомат қилиб келишган.

Археологлар маълумотларига кўра Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг бу худудида одамлар қадимги тош давридан бошлаб истиқомат қилишган. Бронза ва илк темир даврига оид мозор қўрғонлар Хўжанд, Ўратепа, Нов ва Зомин туманлари худудларида учрайди (Омонжулов Т., Назаров О. Сирдарё ҳавзаси қадимги шаҳарлари тарихидан. // “Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: Тарих ва ҳозирги замон” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. -Т.: 2007. 72-бет).

Дастлаб ушбу воҳа тарихда Сўғд давлати таркибига кирган (Грицина А. Археологические памятники Сырдарьинской области. -Т.: Фан, 1992. С. 3). Воҳа қадимда деҳқончилик билан шуғулланувчи сўғдлар ва бақтрияликлар ҳамда чорвадор сак-скиф қабилалари чегарасида жойлашган бўлиб, бу жойда маҳаллий аҳолининг ўзига хос деҳқончилик ва чорвачилик маданиятининг қоришиқ тури шаклланган.

Уструшона атамаси ёзма манбаларда илк ўрта асрлардан бошлаб қўлланила бошлайди (Мавлонов Ў. Қадимги йўлларнинг урбанизация ва шаҳарсозлик маданияти ривожида тутган ўрни. // “Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. -Т.: 2007. 51-бет). Марказий Осиёнинг ушбу муҳим тарихий-маданий вилояти Туркистон тизма тоғининг шимолидаги ҳудудларни – Хўжанддан Жиззахгача ва Хисор тизма тоғигача бўлган жойларни ўз ичига олган. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги йилларида Уструшонанинг ўтмиш тарихини моддий маданият асосида ўрганиб оммалаштиришда академик Ю.Буряков, А.Грицина, М.Пардаев Т.Омонжулов, Б.Тўйчибаев каби қадимшунос ва элшунос олим Т.Салимовларнинг ҳиссалари салмоқлидир.

Археолог олимларимизнинг илмий изланишлари шуни кўрсатадики, Уструшонада айрим бир шаҳарлар милоддан аввалги VII ва VI асрлардаёқ мавжуд бўлган бўлиб, булар Нуртепа ва Куркат шаҳарларидир. А.А.Грицина таърифича қадимий Совот, Куркат, Хўжанд, Ховос, Бунжикат, Нуртепа ва Жиззах шаҳарлари милоддан олдинги асрлардаёқ, ҳаттоки, Искандар замонигача, Буюк ипак йўли ёқасида жойлашган шаҳарлар бўлиб, антик ва илк ўрта асрларда ҳам ўз фаолиятини давом эттирган. Уструшона пойтахти Бунжикат шаҳри бўлган. Т.Омонжулов милоднинг I-минг йилликларига қадар Шимолий Уструшона суғдий ва шак(сак)лар томонидан ўзлаштирилган бўлиб, то араблар босқинига қадар узлуксиз тараққиётда бўлган деган хулосалар чиқаради. (Омонжулов Т. Қадимги Уструшона – эрамиздан аввалги ва эрамизнинг I мингинчи йилликларида. Мирзачўлни комплекс ўзлаштиришнинг 35-йиллигига бағишланган илмий-назарий анжуманнинг ҳужжатлари. 5-декабр 1991 йил. –Гулистон: 1992. 42-бет). Археологик тадқиқотлар маълумотларига кўра Шимолий Уструшона аҳолиси милоднинг бошларидаёқ (аниқроғи III-IV асрларда) ўтроқ ҳаёт кечириб, деҳқончилик билан шуғулланишган. Илк ўрта асрларда асосий сув хавзалари Зоминсой, Ачисой ва Пишағор сойлар ҳисобланиб, кўтарма новлар ёрдамида ариқлар орқали адирликларга сув олиб чиқилган. Чорвачилик, деҳқончилик, хунармандчилик ва савдо-сотиқ ишлари ўлкада ривожланган, шаҳарсозлик маданияти тараққий этиб, аҳолисининг эътиқодий қарашларида оташпарастлик муҳим ўрин тутади. Ўлканинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётида Буюк ипак йўли карвон савдоси алоҳида аҳамият касб этади.

Уструшонада давлат бошлиғи бўлмиш подшоҳларни афшин деб номлашган. Афшин сулоласи фаолияти ўлкани 893 йилда, самонийлар давлати таркибига кириши билан тугатилади. Тарихчи олимлар «афшин» номини кўчманчи туркий қавмларнинг кириб келиши билан боғлайдилар.

Юнон муаррихлари ўлка аҳолисини умумий ном билан «Ёввойилар («варварлар») деб аташган. Квинт Курций Руф ўлкадаги асосий шаҳарлардан бири Кирополни қаттиқ туриб юнон-македонлардан химоялаган «кучли мемакенлар қабиласи» ҳақида ёзиб қолдирган (История Узбекистана в источниках. Составитель Б.Лунин. - Т.: Фан, 1985. С. 125). Тарихчи олим И.В.Пьянков фикрича маркази Киропол бўлган бутун воҳа аҳолиси «мемакенлар» деб аталган. (Пьянков И. Бактрия в античной традиции. –Душанбе: Дониш, 1982. С. 25). Чамаси мемакенлар вилоятнинг қадимги аҳолиси таркибига кирган қабилалардан бирининг номи бўлиб, кейинчалик бир-бирига яқин бўлган қабилаларнинг умумий номи даражасига етган, вилоятни энг қадимги элатини ташкил этганлар. Мазкур хулосалар Уструшона давлати даврида маҳаллий ва давлат бошқаруви мемакенлар қўлида бўлганлигидан далолат беради. Археолог олимлар Нуртепа шаҳар маданиятини мемакенларга хос маданият сифатида эътироф этадилар.

Эрамиздан аввалги II-I асрларда воҳага Қанғ давлатининг шаклланиши жараёнида шарқдан қанғлар, ғарбий ўлкалардан сарматлар, Шимолий Тянъ-Шан ва Олой худудларидан усунлар кириб келади. Шу тариқа асосан хунлар даврида Сирдарёнинг ўрта соҳилларида шарқий, жанубий ва ғарбий томонлардан кўчиб келган қабилалар аралашуви кучайган (Ходжайов Т., Ходжайова Г. Ўзбек халқининг этник тарихи. - Т.: 1995. 23-бет). Милоддан аввалги II ва милодий I асрларда Сирдарёнинг ўрта қисми ва унинг шимолидаги вилоятларда бу ерларга келиб ўрнашган ва суғдий тили аҳолининг туркийлашганлиги ҳисобига туркийзабон халқлар кўпчиликни ташкил этган (Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. - Т.: 2001. 123-бет).

Сирдарё хавзасига кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши кейинги даври VI-VII асрларда юз бера бошлади. Сирдарёнинг ўрта оқимида С.Кляшторнийнинг фаразича VII асрларнинг ўрталаригача печенеглар (К.Шониёзов печенегларни аслида бижанаклар дейди. – К.Шониёзов, 362-бет) ўрнашган бўлиб, VIII асрнинг ўрталаригача ижтимоий турмушда муҳим ўрин тутганлар (Древнетюркские рунические памятники. -М.: 1964. С. 177-179). Турк хоқонлиги даврида (VI-VIII асрлар) бу ерларда туркий аҳоли яшайдиган этно-худудлар кенгайиб борди.

VIII-IX асрларда қарлуқ ва ўғиз қабилалари Сирдарё воҳасига кириб келишади. Сирдарёнинг ўрта соҳилларида Мирзачўл атрофида ўғиз кўчманчи қабилалари хукумрон мавқега эга бўлдилар. Ўғизлар Буюк ипак йўли савдосида муҳим ўрин тутиб, ўз ҳавсизлигини таъминлаганлар, карвонларга хизмат кўрсатиб, чорвачилик маҳсулотларини етказиб берганлар. Грицинанинг ёзишича Гулистон шаҳридаги Улкансойлик қўрғони ўғизлар қабиласи бошлиғининг мозор-қўрғон бўлиши мумкин (Грицина А. Археологические памятники Сырдарьинской области. - Т.: Фан, 1992. С. 5).

Карим Шониёзовнинг ёзишича, туркларнинг бир қисми Олтойдан ғарбга кўчиши жараёнида Дашти Қипчоқ орқали Сирдарёнинг қуйи ва ўрта ҳавзаларига ёйилган қипчоқлардан иборат бўлган ва улар ўғизлар билан ихтилофий ҳолатда бўлганлар. Қипчоқларнинг бир гуруҳи «Ҳудуд ал-олам» асарида (18 а бет) «андар аз-қипчоқ» деб аталган. «Андар аз-қипчоқ»лар Сирдарё бўйларида яшовчи ўғиз қабилаларига вақти-вақти билан ҳужум қилиб турганлар. Қипчоқлар ҳужумига бардош бера олмаган ўғизларнинг салмоқли қисми Сирдарё бўйларини ташлаб ғарбга кўчиб кетишга мажбур бўлганлар. (Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. - Т.: 2001. 361-362 бетлар). XI аср бошларида қипчоқлар Сирдарёни ўрта қисмини тўлиқ эгаллаб, «Сирдарё бўйи қипчоқлари» деган этник уюшмани ташкил этган, Уларнинг таркибига бижанак (печенег), арғу, тухси ва ўғиз этник элементлари ҳам кирган. Бу этник бирликлар XI асрнинг биринчи ярмидан бошлаб Марказий Осиёнинг Марказий худуларидаги этник уюшмаларга ва сиёсий тузилмаларга ўз таъсирини ўтқазиб ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тутганлар.

Айнан шу даврда Хоразмни йирик ва мустаҳкам давлат даражасига кўтаришга интилган хоразмшоҳлар Сирдарё бўйларидаги қипчоқлар билан ихтилофда бўлган. Қипчоқларнинг айрим бўлаклари Хоразмшоҳларга тобе бўлсаларда, асосий қисми Айир-Тукихон бошчилигида ўз озодлиги учун курашни давом эттираверган. Муҳаммад Хоразмшоҳ 1200-1220 йилларда қипчоқларга қарши бир неча маротаба харбий юришлар уюштиради, фақатгина 1215 йилда қипчоқларга қаттиқ талофат етказади ва улар Сирдарёнинг шимолидаги бепаён чўлликларга чекинишади.

Бугунги кунда халқимиз тарихига доир тадқиқотларда «ўзбек халқи этногенезининг бошланғич нуқтаси сўнгги бронза даврига оид”, деб эътироф этилади (Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. - Т.: Университет, 2007. 240-бет). Академик Карим Шониёзов “ўзбек элати IX-X асрларда шаклланди” (Шониёзов К. Ўзбек халқларининг шаклланиш жараёни. - Т.: Шарқ, 2001. 30-бет), деб хисоблаган. Академик А.Асқаров эса «ўзбекларнинг этногенези XI асргача давом этади... XI-XII асрларда ўзбек халқи узил кесил шаклланди” (Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. -Т.: Университет, 2007. 10-бет), -деб ҳисоблайди.

Юқорида келтирилган тарихий далиллар қадимги Уструшона худудида ўзбек тилида сўзлашувчи қарлуқ-чигил, қипчоқ ва ўғиз лахчаларига хос уруғ-қабилаларининг қадимдан яшаб келганлигини кўрсатади. Элшунос олим Турсунбой Салимов Зомин тумани аҳолисининг шаклланиш тарихини таҳлил этар экан, мазкур худудга қадимдан ўтроқлашган қабилалар сифатида ўзбек турклари ва қарлуқларни эътироф этади (Древний Заамин. -Т.: Фан, 1994. С. 76-78). Худди шу ўринда қайд этмоқ лозимки, Тожикистон Республикасининг Истаравшан (собиқ Ўратепа), Шаҳристон туманларида яшовчи ўзбек турклари ҳам қадимдан шу худудда истиқомат қилиб келишган. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларининг тоғли туманларида истиқомат қилувчи ўзбек турклари қадимдан бу ҳудудларда ўрнашиб, шарқий-эрон тилларида сўзлашувчи сўғдлар билан қоришиб, ўзбек халқи шаклланишидаги омилларни ташкил этувчи қавмлардан бири саналади.

Нурота тоғ этакларида унга туташ чўлларда яшаган ўғиз-салжуқийлар асрлар давомида маҳаллий этнослар билан ёнма-ён яшаганлар, ўз навбатида, ўзбек этник гуруҳлари таркибига кириб кетган. Шунинг учун ҳам бўлса керак кейинги авлодлари ўзларини ўзбек туркманлари ёки “Нурота туркманлари” деб атаганлар, дейди К.Шониёзов (Шониёзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. - Т.: Шарқ, 2001. 398- бет). Зомин, Истаравшан туманларида, Сирдарё бўйларида жойлашган туркман қишлоқларида ўзбек туркманларини айни пайтда ҳам истиқомат қилишаётгани ўғиз этник гурҳи ўтмишидан нишонадир.

Туркистон тизма тоғининг олд қисмида Хўжанддан то Зоминга қадар бўлган қишлоқлар таркибида Қипчоқ, Холдорқипчоқ каби этнонимларнинг мавжудлиги қипчоқ этник гуруҳларнинг ўтимишидан далолат беради.

Ўзбек туркларида “турк-у тожик бир халқ” деган нақл мавжуд. Гарчанд Зомин туманида тожик миллатига мансуб аҳоли камчиликни ташкил этсада, Истаравшан, Шаҳристон туманларида ўзбек ва тожик халқлари ёнма-ён жойлашган қишлоқларда истиқомат қилишади. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ўзбек ва тожиклар икки тилли этнослар бўлиб, ўзаро суҳбатларда, бозор-савдо, тўй-тантана ва маракаларда бир-бирларини бемалол тушуна оладилар. Уларнинг моддий-маънавий маданиятларининг деярли барча жабҳаларида уйғунликлар кўп бўлиб, ҳаттоки, кўп ҳолатларда қуда-андачиликда бўлганликларини кўришимиз мумкин.

Шу нуқтаи назардан олганда ўзбек халқининг бир парчаси бўлган Сирдарё воҳаси аҳолисининг урф-одатлари ва аъаналари ўзининг бой тарихига эга. Бу улкан меросни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ишлари келгусида давом этади ва ўз тадқиқотчиларини кутиб турибди.

Хулоса ўрнида Президентимизнинг сирдарёликларга нисбатан «Сирдарё халқи азалдан қийинчиликларни сабот ва матонат билан енгиб келган меҳнаткаш, софдил, бағрикенг халқ. Мен Мирзачўл элининг изланувчанлик ва ташаббускорлик фазилатларига, меҳнат ва ҳаёт тажрибасига ишонаман»- деган баҳосини келтириб ўтиш жоиз.



Похожие:

Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconДокументы
1. /Миллий мафкура ва чзбек этник маданияти.doc
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconДокументы
1. /Зарафшон вохаси Этник гурухлари. Элмуродов Н. Э..doc
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconДокументы
1. /Психологик таълимотлар тарихидан.doc
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconДокументы
1. /маданият ва санаъат тарихидан комплекс дастур.doc
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconДокументы
1. /ИШЧИ ДАСТУР иктисодий таълимотлар тарихидан (янгиси).doc
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconСирдарё вилоятидаги “Инглиз тили ўқитувчиси” мутахассислигига касбий қайта тайёрлов курсларида ўқиш истагини билдирган педагоглар рўйхати (олий маълумотли номутахассис педагоглар)
Сирдарё вилоятидаги “Инглиз тили ўқитувчиси” мутахассислигига касбий қайта тайёрлов курсларида ўқиш истагини билдирган педагоглар...
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconНаргиза Солиева, Сирдарё тумани
Савол: Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман Лизинг шартномаси хақида тушунча берсангиз?
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconДокументы
1. /Сирдарё вилоятидаги Iб-тоифали М39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз.docx
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconДокументы
...
Сирдарё аҳолисининг этник тарихидан умурзоқ Алибеков iconФтмтм тарихидан из истории цнтми Центру научно-технических и маркетинговых исследований – гуп «unicon. Uz» 20 лет
После приобретения независимости Республики Узбекистан динамично начала развиваться достаточно сложная, наукоемкая и высокотехнологичная...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации