Документы



Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) icon

Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ)

НазваниеЎрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ)
Дата22.08.2013
Размер427.42 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /чрганилаётган тил адабиёти(Тошкент-2004)/чрганилаётган тил адабиёти.rtfЎрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ)

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


МИРЗО УЛУ/БЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


ЎРГАНИЛАЁТГАН ТИЛ АДАБИЁТИ

(ХХ АСР БУЮК БРИТАНИЯ ВА АҚШ)

БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР


(ўзбек тилида таҳсил олувчи

VI-курс талабалари учун)


Тошкент – 2004

Мазкур услубий кўрсатмалар ХХ аср Буюк Британия ва АҚШ адабиётининг етук намоёндалари ҳақида маълумот бериш билан бирга уларнинг асарлари ҳақида сўз юритади. Ушбу рисола университетларнинг филология факультетларининг ўзбек тилида таҳсил олувчи 4-курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ундан амалий машғулотларда фойдаланиш мумкин.


Тузувчи: катта ўқ. Д.Раджабова

Масъул муҳаррир: доц. Б.С.Эрматов

Мазкур услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Миллий университети Илмий-методик Кенгашининг 2003 йил 28 октябрда ўтказилган 1-сонли мажлисида тасдиқланган.


К И Р И Ш


Мазкур услубий кўрсатмалар “Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср Буюк Британия ва АҚШ)” деб номланиб, ундан хорижий филология факультетларининг IV-курс ўзбек гуруҳларида икки семестр давомида ўрганилади ва 20 соат маъруза, 21 соат амалий машғулотлардан иборатдир.

Чет эл адабиёти тарихининг мазкур бўлими иккинчи жаҳон урушидан сўнг Буюк Британия ва АҚШда юзага келган адабий жараённи ўрганишни мақсад қилади.

Чет эл адабиётини ўрганиш жараёнида маърузалар билан бир қаторда амалий машғулотлар ҳам катта роль ўйнайди. Маърузаларда муаммолари принцип асосида кенг кўламли масалалар ёритилади. Амалий машғулотда маълум ёзувчининг бир ёки иккита энг ёрқин асари чуқур таҳлил қилинади ва ундаги эстетик қадриятлар аниқланади, асар эса реал воқеликни акс эттирувчи- кенг дунёни кўламли масалалар ёритилади. Амалий машғулотда маълум ёзувчининг бир ёки иккита энг ёрқин асари чуқур таҳлил қилинади ва ундаги эстетик қадриятлар аниқланади, асар эса реал воқеликни акс эттирувчи – кенг дунёни ўзига хос зиддиятлари, хилма-хиллиги бирлигида акс эттирувчи кичик дунё каби намоён бўлади.

Маърузалар амалий машғулотларнинг мазмуни ва илмий концепциясини белгилайди. Амалий машғулотлар талабаларнинг билимларини чуқурлаштиради, турли адабий йўналишлар вакилларининг бадиий асарларининг поэтикаси ҳақида, ёзувчиларнинг ўзига хос бадиий маҳорати ҳақида, уларнинг новаторлиги ва келажакдаги ёзувчилар ва китобхонлар учун аҳамияти ҳақида мустақил хулосаларга келишга ёрдам беради. Мақсадга кўра замонавий адабий жараённи характерли хусусиятларини иложи борича тўла ва ёрқин акс эттирувчи бадиий асарларни таҳлил қилишдир.

Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср Буюк Британия ва АҚШ) бўйича амалий машғулотлар олий ўқув юртларида чет эл адабиётини ўрганишнинг якунловчи қисмидир.

Амалий мушғулотларнинг энг қулай ва самарали тури - қўйилган муаммонинг фаол ва эркин муҳокамаси, суҳбат. Машғулотни ўқитувчи бошқаради ва бунда у талабаларнинг бадиий асарнинг ўзлаштирганлигини текширади ва янги, мустақил хулосаларга келишга барча шароитларни яратиб беради: бошқа ёзувчиларнинг асарлари билан таққослайди, таҳлилнинг турли усулларини таклиф қилади: тарихий-қиёсий, тарихий-генетик, стилистик, социо-структурали, типологик ва бошқалар.

“Мен ҳеч қачон ўқувчиларимга ҳеч нарса ўргатмайман: мен фақат уларга билимларини ўзлаштиришлари учун шароит яратиб бераман”, - деб ёзган эди нисбийлик назариясининг муаллифи Альберт Эйнштейн.

Амалий машғулотларда ҳам хилма-хил бўлиши мумкин: ўхшаш режалар берилса-да, таҳлил қилинаётган асарлар ўз муаммолари, образлари, композицияси билан ажралиб турганлиги учун, ҳар бир асар таҳлилида керакли услубий воситалардан фойдаланиш мумкин. Бу ўқитувчининг қизиқишига, тажрибаси ва маҳоратига боғлиқ.


АЙРИС МЕРДОКНИНГ “ТЎР ОСТИДА”

(UNDER THE NET) РОМАНИ БЎЙИЧА

АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Айрис Мердок инглиз адабиётида кучайиб бораётган реалистик изланишлар йўлида ижод қилди. Унинг илк ижодида ҳукм сурган романтизм унсурлари 60-йилларга келиб тўлақонли реалистик баёнга сингиб боради ва адиба XIX аср реалистик анъаналарини давом эттирган ҳолда ўзига хос услуб яратади.

Айрис Мердок кўп маротаба шуни таъкидлайдики, гарчи касби файласуф бўлса-да, асло ёзувчи файласуф эмас. Унинг романларида фалсафий фикрлар персонажларнинг баҳслари мавзуси, аммо роман мавзусига ва композицияга улар таъсир қилмайдилар. Мердок “Сартр, романтик рационалист” (1953) номли китобидаёқ ўзининг адабиётга бўлган муносабатини яққол кўрсатиб ўтади. Адиба Сартрнинг рационализмини романтик, яъни ҳаётга тадбиқ этишдан узоқ деб ҳисоблайди. Сартр ёлғиз индивидуумнинг психологиясига кириб боради ва унинг таҳлили ўз-ўзини англашга ёрдам беради, аммо у ўз персонажларининг ҳаракатлари сабабларини тушунтирмайди ва шунинг учун ҳаётни ўргатмайди, тўғри йўлни кўрсата олмайди, - деб ёзади Айрис Мердок.

Адибанинг фикрича, романнавис ёзувчининг асосий вазифаси - тўлақонли инсон характерини яратиш.

Бир неча йилдан сўнг Мердок романнинг ичида персонажлар бемалол ҳаёт кечираётган янги қурилган уйга ўхшатди. Бу истиора адибанинг ижодини тушунишга ёрдам беради. Ўттиз йил давомида Мердок ўзи яратган йигирмадан ортиқ романларида фақат ўз характерига хос характерланувчи, ўзгарувчан, эркин фикрловчи персонажларни аниқ композицияга эга асар структураси доирасида кўрсатади.

Айрис Мердокнинг “Тўр остида” романи К.Эмис ва Ж.Уэйн романларидан сўнг чиққанда дастлаб уни “жаҳлдор ёшлар” ҳаракатига мансуб деб қабул қилинди. Бош қаҳрамоннинг кулгили ҳаракатлари мазкур аҳлоқий нормаларни тан олмаслиги, баёндаги қаҳрамон дунёқарашини чуқур лиризм билан ёритилиши “50-йиллар авлоди” ҳақида ёзаётган адибларнинг асарларига хос кайфиятда тасвирланди. Аммо Айрис Мердок қаҳрамони “жаҳлдор ёшлар”нинг сафида эмас, балки уларга қарши турар эди. Уни ҳаракатлантирувчи куч ғазаб, жаҳл эмас. Джейк Донагью ўз севгилисини излаб, турли жойларга боради ва босқичма-босқич ўз-ўзини англайди. Изланишлар давомида уни турли омадсизликлар кутса-да, у ҳаётга ишонч билан қарайди, романтик каби ундан мўъжизаларни кутади. Аммо энг катта мўъжиза – Джейкни ўзини ижодкорликка истеъдоди борлигини англагунча, унинг ҳаётида кўп тасдифий, тушунарсиз воқеалар содир бўлди. қаҳрамон чигал, тушунарсиз воқеалар ҳақида киноя билан гапиради, аммо уни тақдир ўйинлари қўрқувга солади.

Айрис Мердок диққат марказида – ёш таржимон ва ёзувчи Джейк Донагью ҳиссиётлар олами, унинг мулоҳазалари ва ташвишлари: унинг индивидуал ҳаёт тарзи, “ўз-ўзи билан суҳбати” - адибанинг сўзи билан айтганда: Джейкнинг Анна Квентинга бўлган муҳаббати ҳам, киномагнат Белифаундер билан бўлган учрашувлари натижасида бу суҳбатни чуқурлаштиради, ҳаётнинг қуюқ ўрмонидан тўғри йўл топишга олиб келади. қаҳрамон кенг тарқалган ўзгалар тушунчаларининг “тўри остидан” чиқади ва мустақил яшашни, фикрлашни ва ҳаракат қилишни хоҳлайди. Асарда баён турлича: гоҳ лирик, комик, ҳазилкаш оҳангда берилади. “Мен сизларга ўзимнинг бутун тарихимни сўзлаб бермайман”, - деб китобхонни огоҳлантиради Джейк Донагью. Ҳозир баён этувчининг кўз ўнгида содир бўлаётган воқеаларгина романда тасвирланади. Дунё қизиқарли объектларни кузатувчи кинокамера объективидан кўрингандек берилади.


Режа:


  1. “Тўр остида” романида сюжет ва композиция.

  2. Романдаги муаммолар:

а) севги, ҳаёт ва ўлим муаммоси

в) ижод ва ижодкор муаммоси

с) тақдир муаммоси.

  1. Романдаги образлар тизмаси:

а) Джейк; в) Анна; с) Финн; d) Хьюга образлари.

Адабиётлар:


  1. I.Murdock. Under the Net.

  2. Айрис Мердок. “Под сетью”.

  3. В.В.Ивашева. Литература Великобритании ХХ века. М., Вўсшая школа, 1984.

  4. А.П.Саруханян. Айрис Мердок. // Английская литература 1945-1980 гг. М., Наука, 1987.

  5. Интернет материаллари. 2003.



ДЖОН СТЕЙНБЕК “ТАШВИШЛИ қИШДАН СЎНГ” РОМАНИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ

“Ташвишли қишдан сўнг” (“The Winter of Our Discontent”) – 1961 романида Стейнбек “/азаб алангаси” романида бошлаган жамиятни танқид қилишни давом эттиради. Сўнгги романи устида иш олиб бораётган кезларида дўсти Паскаль Ковичига юборган хатида роман концепциясини баён қилади: “Роман – бу йирик бадиий асари. Уни ўз шакли, ўз йўналиши, ўз ритми ва албатта ўз мақсади бор. Саёз роман китобхонга дам олишга, ўртамиёна роман – ҳис-туйғуларни уйғотишга, энг яхшиси – китобхонларни йўлини ёритишга бағишланади. Билмадим, романим шу мақсадлардан ҳеч бўлмасам бирига эришадими, аммо менинг мақсадим –инсон йўлини ёритиш”.

“Ташвишли қишдан сўнг” романининг жанр структурасида бир-биридан узоқ бўлган нарсалар – сатирага айланадиган киноя ва нозик психологизм омухталашиб кетган. Бу асар - тўла-тўкис “ижтимоий-психологик роман”. Стейнбек ўз романида кўтарган аҳлоқий-этик муаммо – инсон жиноят қилишга ҳуқуқи – ижтимоий аспектда хал қилинади. “Америка фожиаси” асарини яратувчиси Т.Драйзер каби, Стейнбек қаҳрамонларининг содир қилган жиноятларини сабабларини улар яшаётган жамиятда кенг тарқалган қонунлардан излайди. “Ташвишли қишдан сўнг” романи муаллифининг ижодий методида Теккерейнинг “Ниқоб” усулига яқинлик сезилади. “Манманлик бозори” персонажлари каби Стейнбек қаҳрамонлари ўз “ниқобларида” китобхон олдига чиқадилар, кейин аста-секин ўзларини асл башараларини очадилар. Итен Хоули содир қилган жиноятини ёзувчи уни феъли билан эмас, балки қаҳрамонни қуршаб турган муайян тарихий муҳит билан боғлайди. Стейнбек воқеалар содир бўлган вақтни аниқ кўрсатади. Бу 1960 йилнинг баҳори ва ёзи. Эртанги кунга ишончсизлик, ўз ҳаётини яхшилашга интилиш дастлаб Итенни ҳаёлларга чўмдиради ва у бойишнинг турли йўллари ҳақида бош қотиради, кейин, эса хаёлий режаларни амалга оширишга киришади. “Ҳамма нарса натижага боғлиқ, - деб ўзини юпатади Итен. – Кўпчилик учун, ким омадли бўлса, у доим ҳақ”. Итен содир қилган хиёнат оддий бир нарсадек тасвирланган. Романдаги такрорланиб келаётган фикр шундан иборатки, “Америкада ҳамма ўғрилик қилади, кимдир кўпроқ, кимдир камроқ”. Романдаги фожиали мазмуннинг сабаби ҳам шунда, деб фикр юритади Стейнбек.

1962 йилда “Ташвишли қишдан сўнг” романи учун Ж.Стейнбек Нобель мукофотига тавсия қилинди.


Режа:


  1. “Ташвишли қишдан сўнг” романида муаммолар.

  2. Романда конфликт ва фабула.

  3. Образлар тизмаси:

а) Итен Хоули, “ниқоб” ва асли;

b) Мэри Хоули, “ниқоб” ва асли;

с) Аллен Хоули, “ниқоб” ва асли;

d) Денни Тейлор ва Джой Морфи.

  1. Бейкер ва унинг Итен Хоулига кўрсатган таъсири.

  2. Романда табиат манзараларининг психологик мазмундорлиги.

  3. Романда юмор ва киноя.



Адабиётлар:


  1. Джон Стейнбек. Зима тревоги нашей. //Джон Стейнбек. Собрание сочинений в шести томах. Т. 6, М., “Правда”, 1989, т. 6.

  2. С.Батурин. Джон Стейнбек и традиции американской литературў. М., Художественная литература, 1984.

  3. Киреева И.В. Джон Стейнбек. История американской литературў. М., Просвеҳение, 1971.

  4. Литература США ХХ века. М., Наука, 1978.

  5. Материалў Интернета. 2003. http.@www/ Moshkow. pp.ru. / Kol / Steinbek/.



ГРЭМ ГРИННИНГ “КОМЕДИАНТЛАР”

(THE COMEDIANS) РОМАНИ БЎЙИЧА

АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Грэм Грин ХХ асрнинг иккинчи ярмида ижод қилган энг йирик инглиз романнавис ёзувчиларидан биридир.

Сермаҳсул ижодкор Грин жаҳонга танилган наср устаси. Унинг ижодига чуқур гуманистик дунёқараш асос бўлган. Замонасининг кескин тўқнашувларини (конфликтларини) ўрганиб, адиб фалсафий умумлашмалар қилади. Грин диктатор режимларга қарши курашга маълум ҳисса қўшди. ”Мени ҳар доим сиёсий шароити қалтис бўлиб, инсонни “ё ҳаёт, ё мамот ўйинида қатнашишга мажбур қиладиган мамлакатлар қизиқтиради”, деб тан олар эди ёзувчи.

1966 йилда чоп этилган “Комедиантлар” романи зулм ўтказувчиларга қарши узилган ўқ. Романнинг деярли биринчи эпизодидан бошлаб қўпол ва қўрқувга солувчи фарс ҳукмронлик қилди. Менинг шубҳамга кўра, бир масхарабоз параходдаги барча йўловчиларга хўжайинлик қилади. . . ва бизни комедиянинг кульминацион нуқтаси сари бошламоқда” – бу хаёл Гаити республикасининг қирғоғига кема яқинлашаётганда ҳикоя қилувчи жаноб Брауннинг хаёлидан ўтиши бежиз эмас. У йўловчиларни Гаити пойтахти Порт-о-Пренс шаҳрида нималар кутишини яхши билади. Бу ерда “фақат даҳшатли воқеаларгина реал”, фақат бир қонун ҳукм суради. Кимда ким ўша вақтда Гаити Президенти Франсуа Дювалье, Док Ота режимига бош эгишдан норозиликда айбланса, унга нисбатан бешафқат жазо қўлланилади. Франсуа Дювалье, айтиш жоизки, 1957 йилда АҚШ ёрдамида ҳокимият тепасига чиққан.

Бу тропик мамлакат қамоқхонага айлантирилган, ҳайвонот оламининг иси ҳамма ерни тутган бу ерда, қўрқув ва қонунбузарлик ҳукм суради, ўрнатилган тартиблар фашизмни эслатади.

Браун, “Трианон” отелининг эгаси, бу оролда кўпдан бери яшайди ва мавжуд тузум даҳшатларига кўникиб қолган. Аммо унинг йўлдошлари – Смит ва Джонсон учун бу оролда одат тусига кирган ҳамма чорраҳалардаги ҳақиқий ва сохта оппозицияни даҳшатга солувчи тонтон-макутларнинг, сиёсий полициянинг джиплари, тундаги автомат отишмаларидан кейин тонги газеталардаги “бахтсиз ҳодисалар” ва “суиқасдлар” ҳақидаги хабарлар ҳамда комендантлик соати, ишчилар кварталларидаги даҳшатли қашшоқлик, шунингдек диктаторнинг ўзига ёқмаган одамларни қийнаб азоблаши ҳақидаги хабарлар – барчаси янгиликдир.

Бу учовлон – Браун, Смит ва Джонс- “масхарабозлар”, ниятлари ўзгачаодамлар, аммо барчаси ҳам турли йўллар билан жаҳонда содир бўлаётган ижтимоий драмалардан четда туришга астойдил ҳаракат қиладилар. қаҳрамонлар ҳар бири ўзича роль ўйнайдилар, ажал уларни ҳар бир қадамини пойлаб турибди. Очиқ кўнгилли ва ўзича соф виждонли қария Смит Сан-Домингода вегетарианлар коммунасини ташкил қилишга муяссар бўлади ва шу ерда қолади. Пулга тўла ҳамён ва Америка паспорти унга барча ишларида муваффақият қозонишга кўмаклашади.

“Майор” Джонс, партизанларга ёрдам берувчи ҳарбий мутахассис ролини қаҳрамонларча ўйнашга ҳаракат қилади ва ҳалок бўлди. Браун, бор мулкини – Гаитидаги меҳмонхонасини ташлаб, Сан-Домингода Смит ёрдамида тобут ясовчи бўлиб ишга киради.

“Масхарабозлар” романида воқеа ва ҳодисаларнинг вақти ва макони ҳаққоний қилиб тасвирланган. Грэм Грин Гаитида бўлиб, тонтон-макутларнинг ишини ва Дювалье саройидаги маросимларни кўриб келди. Роман айблов ҳужжати бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо асарда иккинчи, умумлаштирувчи ҳолат ҳам мавжуд. Джонс, Смит ва Браун – инглиззабон мамлакатларда энг кўп тарқалган фамилиялардан бўлиб, Грин ҳам ўз асаридаги персонажларни шундай атагани ҳолда, “масхарабозлик” ўзининг хилма-хиллигига қарамай, қанчалик оммавий тусга кирганлигини кўрсатишга уринди.

Бу роман-репортаж эмас, балки давримизнинг муҳим ва мураккаб муаммоларини акс эттирувчи роман-мушоҳададир, бинобарин унда шахс ва тарих, ёвузликка қарши кураш имкониятлари, бегоналашув ва ҳамжиҳатлик, “масхарабозлик” ва бефарқликни енгувчи аҳлоқий нормалар ҳамда ижтимоий фаолият йўлидаги чинакам ва сохта машъаллар акс эттирилади.

Грин асарларидан “Юввош америкалик” романи ўзбек тилида нашрдан чиққан.


Режа:



  1. “Комедиантлар” романининг Грин бадиий системасидаги ўрни.

  2. Романда конфликт ва композициянинг ўзига хослиги.

  1. Роман сарлавҳасининг мазмуни. “Комедиантлар” романида конфликтнинг келиб чиқиши.

  2. Романдаги иккипланлик: биринчи план- “комедиантлар”; иккинчи план – партизанлар.

  3. Масъулият ва танлов муаммоси.

  4. Асардаги детектив унсурлари.

  5. Асар ечимининг ўзига хослиги.

  1. Образлар тизмаси.

  2. Г.Гриннинг “Комедиантлар” романида бадиий услубнинг ўзига хослиги.



Адабиётлар:



  1. Грин Г. “Комедиантў”.

  2. Ивашева В.В. Литература Великобритании ХХ в. М., Вўсшая школа, 1984.

  3. Английская литература: 1945-1980 гг. М., Наука, 1987.

  4. Подлипская Е.И. О роли образа – символа в раскрўтии идейного содержания романа Грэма Грина “Комедиантў”. //Ученўе записки Ташкентского педагогического института, Т., 1972.

  5. Материалў Интернета. 2003. http.@www/ Moshkow. pp.ru. / Kol / Steinbek/.



МЮРИЭЛ СПАРКНИНГ “МИСС ЖИН

БРОДИ ГУЛЛАГАН ДАВРИДА” РОМАНИ

БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Мюриэл Спарк романлари инглиз сатирик романчилиги анъаналарини давом эттиради. Адиба ўз романларида очкўзлик, пулга ва бойликка ўчлик, маънавий қашшоқлик, билимсизлик, мунофиқлик, ўзига бино қўйиш каби инсонларга хос салбий иллатларни сатира ёрдамида фош қилади. Спарк бу иллатларни ҳашаматли саройларда яшовчи олий табақа вакилларида ҳам, ўртаҳол оилаларда ҳам учратиш мумкинлигини кўрсатади. Спарк ўзига хос услубда: киноядан аёвсиз сатирага ўтиб, воқеалар ва ҳодисаларни таҳлил қилади. У инглиз юморига хос майинликдан воз кечади ва аччиқ кулгудан фойдаланади.

Мюриэл Спарк романлари ҳажм жиҳатидан катта эмас, уларда кўпинча ўнтача персонаж иштирок этади. Адибанинг романларида бой замонавий мавзулар ёритилган. Истеъдодли ва сермаҳсул ижодкор ХХ асрнинг 50-80-йилларида йигирмадан ортиқ турли хил романлар яратди. Улар орасида сатирик романлар билан бир қаторда, ижтимоий-психологик, ижтимоий-фантастик романлар ҳам бор. Спаркнинг сўнгги йилларда яратган асарларида интеллектуал романга хос хусусиятлар кучлидир. Таниқли Россиялик мунаққид В.В.Ивашеванинг фикрича, Мюриэл Спаркнинг “Мисс Жин Броди гуллаган даврида” (1961) романи инглиз адибасининг энг яхши асарларидан биридир. Мазкур романда баъзи инглиз зиёлиларига фашизм мафкурасининг кўрсатган таъсири синчковлик билан ўрганилади.

Мактаб ўқитувчиси мисс Броди ўз ўқувчиларига бошқалардан устун туришни, ўзгаларни менсимасликни ўргатади. Мисс Броди тўгарагидаги қизлар фақат севимли ўқитувчисини ҳурмат қилишади, ундан ибрат олишади, аммо ўз жамоасига бегоналарни қўйишмайди. “Мисс Жин Броди гуллаган даврида” асари “тарбия” романининг янги жанр турланишидир. Одатда “тарбия” романида бир шахс жамият таъсири остида тарбияланади. Бу асарда эса мисс Броди ўзининг “тўгарагида” олти нафар қизни тарбиялайди. Ўқитувчи ўз ўқувчиларини бошқалардан устун эканлигини уқтиради. Уларни бошқа ўқувчилардан билими, дунёқараши, ҳақиқат, эзгулик ва гўзаллик сари интилишлари устунликка асос бўлади. Мисс Броди ўқувчиларни эркин фикрлашга йўл қўймайди, уларга фақат ўз амрини ўтказади. қизлар улғайганларидан сўнг бу нарсани тушуниб етадилар. Бошқалардан устун бўлиш ғояси Бродини фашизм ғоялари, Гитлер ва Муссолини таълимотларига қизиқиш уйғотади. У қизларнинг онгини заҳарлай бошлайди. Спарк романида зиёлилар, ўқитувчилар ёш авлодни тарбиялаш учун масъулиятли кишилар, тарбия соҳасида тажрибалар ўтказадилар. Мактаб директори мисс Маккей барча ўқувчиларнинг бир хил кийинишини, бир хил фикрлашини, бир-бирига кўп жиҳатдан ўхшаш бўлишини хоҳлайди.

Мисс Броди эса ўқувчиларини эркин, бошқалардан устун қилиб тарбияламоқчи бўлади, аммо у қизларни ибрат олишларини хоҳлайди. қизларнинг ўзида мавжуд бўлган ёрқин индивидуал хусусиятларини йўқотиб боришини адиба усталик билан кўрсатиб бера олган: мисс Бродини севиб қолган расм ўқитувчиси қизларнинг портретларини чизганда, уларнинг барчасини ўқитувчисига ўхшатиб чизади.

Мисс Броди образи эса адиба томонидан эмас, балки ўқувчилар томонидан турли вақтда: ўқувчилик пайтларида ва ўқишдан кейинги вақтдаги фикр ва мулоҳазаларида кўз ўнгимизда гавдаланади. Броди образининг серқирралигини турли вақтда берилган изоҳлар таъминлайди.

Роман воқеалари ХХ асрнинг 30-йилларидан бошланиб, 50-йилларнинг охирларида тугайди. Вақт категориясидан эркин фойдаланиш замонавий адабиётнинг характерли хусусиятларидан биридир. Спарк романларида бу усулга анъанавий, ўз қаҳрамонлари ҳақида барча нарсалардан хабардор ва хоҳлаган пайтда китобхонга мурожаат қила оладиган баён этувчи образи қўшилган. Айнан шу баён этувчи келажакда содир бўлдиган воқеалар ҳақида сўзлаб, 30-йиллардаги воқеаларга келажакдан назар ташлаб изоҳ беради, бу эса “Мисс Жин Броди гуллаган даврида” романида бугунги кунда ҳам ҳозиржавобликни таъминлайди.


Р е ж а :


  1. “Мисс Жин Броди гуллаган даврида” романининг М.Спарк ижодидаги ўрни. Романнинг жанр хусусиятлари

  2. Роман композицияси.

  3. Романнинг асосий мавзулари ва муаммолари:

  1. Романнинг асосий мавзулари ва муаммолари;

  2. Ҳақиқат, Эзгулик ва Гўзаллик муаммоси.

  3. Ҳаёт, севги ва ўлим муаммоси.

  4. Эътиқод муаммоси.

  5. Мисс Броди ҳаётий тажрибасининг қизлар тарбиясига таъсири.

  1. Романдаги персонажлар тизмаси.

  1. ўқитувчилар;

  2. ўқувчилар.

  1. Романда психологик таҳлил маҳорати.

  2. Романда киноянинг роли.

  3. Романда вақт ва масофа.



Адабиётлар


  1. Мюриэл Спарк. Мисс Жин Броди в расцвете лет. М.,Радуга, 1981.

  2. Анджапаридзе Г. Причудливость вўмўсла и строгость правдў. // Мюриэл Спарк. Избранное. М., Радуга, 1984.

  3. Анджапаридзе Г. Мюриэл Спарк. //Английская литература 1945-1980 гг. М., Наука, 1987.

  4. Материалў Интернета. 2000.



РОБЕРТ БОЛТНИНГ “БАРЧА ЗАМОНЛАР УЧУН

ИНСОН” (“THE MAN FOR ALL SEASONS”) ПЬЕСАСИ

БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Замонавий Англия ёзувчиси Роберт Болт (1924- ) ”янги тўлқин” драматурглридан ўзига хос ижодий услуби билан ажралиб туради.

1957 йилда биринчи “Гуллаётган олча дарахти” (“Floroering Cherri”) пьесаси муваффақият қозонганидан кейин у профессионал драматург сифатида танилди. 1960 йилда Болтнинг иккита пьесаси: “Йўлбарс ва от” (The Tiger and the Horse) ва “Барча замонлар учун инсон” (“The man for all seasons”) саҳна юзини кўрди. “Барча замонлар учун инсон” пьесаси Англия театрида катта шуҳрат қозонди ва Европа театрларида ҳам саҳналаштирилди, 1962 йилда эса АҚШда қўйилгач, уни йилнинг энг яхши хорижий асари деб топилди.

1968 йилда пьеса рус тилига таржима қилинди ва Россия мунаққидлари томонидан юқори баҳоланди. В.В.Ивашева, Д.П.Шестаков, В.Г.Бабенко, Н.А.Соловьева ва М.М.Коренева каби олимлар бу асарни Р.Болтнинг энг яхши асари деб ҳисобланди. Бу олимларнинг “Барча замонлар учун инсон” пьесасининг ғоявий-бадиий мазмунига берган баҳолари кўп жиҳатдан бир-бирига яқин, аммо пьесанинг жанр хусусиятларига келганда, уларнинг фикрлари турлича.

М.М.Коренева бу пьесани “тарихий драма” жанрида ёзилган энг яхши асар деб ҳисоблайди. “Драматург бу пьесада жамиятни қизиқтирган муаммоларига жавоб излайди, аммо ўтмишни модернизация қилмайди. У тарихни талқин этишда ўз замонасининг тажрибасидан келиб чиқади ва асар контекстини кенгайтиради”.

“Барча замонлар учун инсон” пьесасида конфликт “жаҳлдор ёшлар” пьесаларидаги конфликтга яқин. Аммо унинг бош қаҳрамони уларнинг бош қаҳрамонларидан анча фарқ қилади. Гуманист Томас Морнинг ҳокимиятнинг бебошлигига қаршилиги – тасодифий шароитлар натижаси эмас; балки онгли позициядир. қаҳрамоннинг ўз ишига кучли ишончи бу пьесани ҳақиқий фожеа даражасига чиқаради. Мор ўз тақдирини тик туриб қаршилайди ва унинг ўлими олий маънавият ғалабасига олиб келади.

Д.П.Шестаков ва Н.А.Соловьева Кореневанинг фикрига яқин турадилар, аммо В.В.Ивашева бу пьеса деб аташ мумкин” дейди. Н.Я.Дьяконова эса бу пьесани притчага яқинлашишга эътибор беради.

Болт Мор образида фақат асосий ғояни ёритиш учун керакли хусусиятларни кўрсатади. Драматург учун энг муҳими – тарихий Мор образи орқали душман муҳитга тушиб қолган ва “яшамоқ ёки ҳалок бўлмоқ” танловини қилишга мажбур бўлганинсон психологиясини очиб бериш.

Муайян тарихий фактлардан эркин фойдаланган ҳолда Болт машҳур тарихий шахснинг тақдирини шартли равишда ёритиб беради, аммо Мор образини реалистик талқинини яратади. Лорд-канцлер принципли одам, мулоҳазали ва ўз ҳурматини, ор-номусини “барча замонларда” ҳам сақлаб қолиш учун курашувчан одам, бир сўз билан айтганда “барча замонларда” ҳам сақлаб қолиш учун ўз ҳаётини ҳам қурбон қилишга тайёр бўлмоғи даркорми – бу асар қаҳрамонлари олиб бораётган баҳснинг мазмуни.

Генрих VIII нинг саройбонлари виждон – бу ҳар бир кишининг шахсий иши, бурч эса жамиятга хизмат қилишга буюради, деб уқтиришганда, Мор уларга жавобан: давлат арбоблари жамият олдидаги бурчни бажариш учун ўз виждонидан воз кечса. . . улар ўз мамлакатини тўғри жар ёқасига олиб борадилар, дейди.

Томас Мор, Генрих VIII нинг саройбонларининг образлари реалистик, “Оддий киши” образи шартли – аллегорик қилиб яратилган.

“Оддий киши” образида Болт ҳар бир шароитга, тузумга мосланувчи, эътиқодсиз кишиларнинг хусусиятларини умумлаштирган. “Оддий киши” образи уй бошқарувчиси, қайиқчи, қаҳвахона эгаси, қамоқхона нозири, суд ходими образларида намоён бўлади. Кож, Осборн ва бошқа инглиз драматурглари асарларида мавжуд товламачи, “хамелеон” мотиви бу пьесада ҳам сезилади.

“Оддий киши” - бу қирол Генрих VIII ва унинг яқинлари маъқул кўрган, сотиладиган, ҳокимиятга бош эгадиган инсон ғоясидир.


Р е ж а :



  1. “Барча замонлар учун инсон” пьесасида муаммолар ва конфликт.

  2. Томас Мор образида бадиий тасвир воситаларининг қўлланиши.

  3. Генрих VIII ва унинг яқинларининг образлари.

  4. “Оддий киши” образининг шартли-аллегорик ёритилиши.

  5. Пьеса композицияси Б.Брехт театрининг таъсири.

  6. Пьесадаги оптимизмни таъминловчи воситалар.

  7. “Барча замонлар учун инсон” пьесанинг жанр хусусиятлари.



А д а б и ё т л а р:


  1. Болт Р. Человек для любой порў. // Семь английских пьес. М., Искусство, 1968.

  2. Ивашева В.В. Роберт Болт. //В.В.Ивашева. Литература Великобритании ХХ в. М., Вўсшая школа. 1984.

  3. Коренева М.М. Драматургия. //Английская литература (1945-1980). М., Наука, 1987.

  4. Соловьева Н.А. Английская драма за четверть века (1950-1975) МГУ, М., 1982.

  5. Убайдуллаева Д.Х. Проблема нон-комформизма в пьесе Р.Болта “Человек для любой порў”. //Вопросў зарубежного литературоведения. Сб. науч.трудов № 659. Ташкент, 1981.

  6. Шестаков Д.П. Современная английская драма. М., Вўсшая школа, 1968.

  7. Материалў Интернета. 2003. http: // www. Robert Balt. Megabook. Ru /bes 98/ encyclop.



ЖОН ФАУЛЗНИНГ “КОЛЛЕКЦИОНЕР”

(THE COLLECTOR) РОМАНИ БЎЙИЧА

АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Жон Фаулз ўз асарларида урушдан сўнг Англия зиёлиларининг тақдирларини чуқур социал-психологик таҳлилини беради. Ўз-ўзини англаш – инсоний, миллий, бадиий планларда ёзувчининг изланишларини йўлга солади, асарларига ички кескинлик киритади. Инглиз мунаққидларининг айтишича, Фаулз “60-йилларда истеъдод эгаси”. Фаулз ижодида инглиз адабий анъаналарига икки хил муносабат: 1) анъанага садоқат; 2) анъанадан четга чиқиш ифода этилди.

Жон Фаулз эрта ижод қила бошлади, аммо фақат 1963 йилда ўқитувчиликни ташлаб, бор кучини адабиётга бағишлади. Ёзувчининг илк уч романи (“Коллекционер”, “Сеҳргар” ва “Француз лейтенантининг аёли”) шуҳрат қозонди ва мунаққидларнинг олқишларига сазовор бўлди ҳамда тез сотилди ва адибга катта маблағ келтирди. Бу романлар кино экранида қўйилгандан сўнг, Жон Фаулз дунёга танилди. “Эбен дарахтидан Минора” ҳикоялар тўплами ва “Дэниел Мартин” романи Фаулзни ҳақиқий йирик замонавий ёзувчи эканлигини тасдиқлади.

Реалистик тафаккур Фаулзни инсон ва санъаткор сифатида, интеллектуал ва эмоционал жиҳатдан белгилайди. Фаулзнинг фикрича, реализм бу ҳаётни кўпчилик қандай кўрса шундек, аммо аммо кўпчилик қандай баҳоласа шундек бўлиши шарт эмас, тасвирлашга уриниш. Моҳир қалам устаси Фаулз атайин баённи табиий содда бўлишига эришади. Фаулз ўзини ёзувчи сифатида инсонни кузатувчи табиатшунос деб тасаввур қилади.

Ёзувчи ўзининг биринчи романи “Коллекционер” қаҳрамони Клеггни кузатади – фош қилмайди, ҳимоя қилмайди, лоақал таҳлил қилмайди. Биринчи шахс томонидан берилган баён билимсиз, тарбиясиз Фредерик Клеггни бўлган воқеаларни тиклашга уринишидир.

Клегг Мирандани ўғирлаши тўғрисида баён қилар экан, унинг шафқатсизлиги ва соддалиги кўзга ташланади. Бу хусусиятлар – ривожлнмаган ақл ва ҳис-туйғу жисмоний ва маънавий мажруҳлик маҳсулиридир. Клегг баёни ва Миранданинг кундлигини солиштириб, китобхон ўзи таҳлил қилиши мумкин. Икки бош қаҳрамоннинг ўзгача баёни бу икковлон ўртасида ҳеч қандай яқинлик йўқлигидан далолат беради. Фаулз “Аристос” трактида биринчи романи қаҳрамони ҳақида шундай ёзади: “Клегг, одам ўғриси, у ёвузлик содир қилди, аммо, мен бунга сабаб кўпроқ у олган таълимнинг ёмонлиги-ю, яшаётган муҳитининг ҳамда етимликнинг салбий таъсири натижасидадир, деб ҳисоблайман. Бундай омиллар таъсирида у беихтиёр шундай ёвузликка қўл урган. қисқаси, мен кўпчиликнинг бегуноҳлигини исботлашга интилдим”.

Фаулз китобхоннинг елкасига катта маъулиятни юклайди. У ҳамма нарсадан хабардор ва доно адиблик ролидан воз кечеди, фақат Миранданинг дўсти – рассом образида адибнинг баъзи хусусиятлари, фикрлари акс этади. Фаулз китобхонларни эркинликка чорлайди. Ижодий жараёнда қатнашишга ва асар воқеаларини ўзига нисбатан тасаввур қилиб, асарни ўқиб чиқишга ундайди.

Клегг, “Коллекционер” романининг бош қаҳрамони ўзини яхши билмайди, севгилиси Мирандани ҳам тушунмайди. Унинг ҳис-туйғулари чалкашиб кетган, у фақат ўз хоҳишларини деб яшайди, бошқаларни эса ҳисобга олмайди.

Миранданинг кундалигидаги ёзувлар эса қизнинг икки ўлчовли дунёда яшаганини кўрсатади. У ҳозир Клеггнинг уйида ва ертўласида содир бўлаётган воқеалар ва бир неча кун илгариги, озодликда кечган ҳаёти ҳақида ёзади. Клегг хонадонидаги ёқимсиз ва тушунарсиз воқеаларга Миранда ўзининг дўстлари ва севгилиси билан ўтказган қизиқарли, мазмунли, бахтли кунлар хотираларини қарама-қарши қўяди. қиз ўзининг ўтган ҳаётини бир чеккадан таҳлил қилади. Ҳақиқатга интилиш Миранданинг ўлимидан сўнг, уни кундалигидан қиз ҳеч қачон уни севмаганини ва у қиз учун фақат мажруҳ Калибан бўлганлигини англайди. Бу унга устидан муздек сепилгандек таъсир қилади. Клегг жамиятга қарши чиқади ва беихтиёр Миранданинг қотили ва гўрковига айланади. “Коллекционер” романида икки типдаги “ижодкорлар” ва “коллекционерлар”, қадриятларга муносабати жиҳатидан бир-бирига қарама-қарши бўлган, аммо бир-бири билан муносабатда бўлишга мажбур бўлган шахслар.

Клегг – “коллекционер”, у ўзи яратган идеалини ҳаётга тадбиқ этолмайди: у тўплётган капалаклари чиройли, лекин ўлик, Миранда эса тирик, ҳаракатчан, у изланишда, ижодда, эркинликда ҳаёт кечиришга ўрганган.

Клегг эса пинҳоний, чегараланган, берк ҳаётда жон сақлайди, бу ерда ижодкор яшолмайди. У худбин, уни фақат ўзи ва ўз истаклари қизиқтиради, унда аҳлоқий нормалар, виждон азобига жой йўқ.

Миранда гўзал, у бамисоли Шекспир дунёсидн келган. Барча тирик одамларга ўхшаб у ҳам камчиликлардан ҳоли эмас, Фаулз таърифича, у ҳаддан ташқари ўзининг ижодий изланишларига, шахсий ҳис-туйғуларига берилган, бошқалар билан унча иши йўқ. Аммо шафқатсиз ҳаёт билан тўқнашув натижасида Миранда улғаяди, ҳаёт ва эркинлик барча нарсалардан устун туришини тушуниб етади. Ҳеч бир санъат табиатнинг жонли гўзаллигини тўла-тўкис акс эттиролмайди. Ҳар бир инсон ўзи уни кўриши ва ҳис қила билиши керак. Санъаткорнинг аҳлоқий бурчи – инсон қалбидаги эзгуликни сақлаш, ардоқлаш, Фаулз ўз қаҳрамони Миранда билан бирга шундай хулосага келади.

Режа:


  1. Ж.Фаулз “Коллекционер” романида қўллаган ижодий методнинг ўзига хослиги.

  2. Романдаги конфликтнинг ўзига хослиги.

  3. Романда икки шахс томонидан берилган баённинг бадиий аҳамияти.

  4. Романда гўзаллик ва санъат муаммоси.

  5. “Коллекционерлар” ва “ижодкорлар” қарама-қаршилигининг романдаги тасвири.

  6. Романда образлар тизмаси:

  1. Клегг ва унинг ҳётий идеаллари.

  2. Миранда ва унинг ҳаётий идеаллари.

  1. Романда шахс ва “кўпчилик” муаммоси.



Адабиётлар:



  1. John Foules. The Collector. New York. Dell, 1965.

  2. Джон Фаулз Коллекционер.

  3. Ивашева В.В. Литература Великобритании ХХ века. М., Вўсшая школа, 1984.

  4. Английская литература: 1945-1980. М., Наука, 1987.

  5. Красавченко Т. Коллекционерў и художники. // Д.Фаулз. Коллекционер. М., Известия, 1991.

  6. Материалў Интернета 2003 г. http. www. Библиотека Машкова. com. Джон Фаулз.



ЖОН АПДАЙКНИНГ “КЕНТАВР” РОМАНИ

БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Жон Апдайкни “Кентавр” (The Centaur, 1963) романининг бош мавзуси – мактаб ўқитувчиси Жорж Колдуэлнинг тақдири, уни қулоқсиз ўқувчиларнинг қалбида эзгулик, яхшилик уруғларини ундириш учун сабр-тоқат билан қилган ҳаракатлари.

“Кентавр” қаҳрамони – Жорж Колдуэлл – ёзувчининг бадиий кашфиёти. Бу истеъдодли ўқитувчи, меҳридарё ва доно инсон, аммо у анча ёшга кириб, кўп нарсадан маҳрум бўлган: соддадилликдан, эътиқоддан, дунёни ўзгартириш орзусидан, ватанга, она шаҳрига, мактабга ҳамфикрлигидан. Бу ҳаётда у фақат ўз касбига бўлган садоқатга таянади.

Романдаги баён Колдуэллнинг ўғли Питер номидан берилади. Питер ёшлигида отасини унчалик тушунмаган, ғалати ва омадсиз одам деб билган, энди эса улғайиб, рассом бўлгач, отасининг қадрига етади, уни ҳақиқий саҳоватли ва доно инсон бўлганига иқрор бўлади.

Романда икки план мавжуд: реалистик ва мифологик. Апдайк мифологик планга катта эътибор беради: асар охирида ёзувчи мифологик персонажлар луғатини келтиради. Ёзувчи мифологияни романнинг асоси, шунчаки усул эмаслигини қайд этган: “мифлар романда турли взифаларни бажарадилар: баъзан контрастни кучайтириш учун, баъзан фикрга сатирик ўткирлик бериш учун”. Адибнинг мақсади – реалистик тасвирни мифологик персонажлар билан бойитиб, ҳаётдаги вақтинча ва абадий қадриятларни ўзаро узвий боғлиқлигини кўрсатиш.

Миф ва реаллик тўқнашуви Апдайк учун муҳим бўлган афсонавий ёрқин дунё ва Олинджер шаҳридаги ҳар кундаги зерикарли, бемаъни ҳаёт антитезаси; ўзини фидо қилишга тайёр бўлган кентавр Хирон ва Колдуэлнинг ночорлиги, ожизлиги ўртасидаги фарқ ва ўхшашлик, қолаверса, бу омадсиз ўқитувчи Колдуэллдги “илоҳиётга яқинлик” ва оддийлик, уни ҳар кундаги шафқатсиз жамият билан олиб борган беомон жанглари ва шунга қарамай, ўз қалбида Прометей ёққан билим, зиё, эзгулик оловининг учқунларини сақлаб қолишидир.

Апдайк ўз романида афсона ва рел фактларни бирликда тасвирлашга интилади. Масалан, Колдуэлл оёғиг отилган камон ўқидан азоб чекади, аммо ҳаёлида у ўзини Прометейга боқий умр бериш учун ўзини қурбон қилиб, осмонга Ўқотар бўлиб учиб кетаётган кентавр Хирон деб тасаввур қилади.

Адиб монтаж усулидан унумли фойдаланади ва миф ва реал ҳаёт ўртасидаги ўхшашлик ҳақида гапирар экан, замон ёмон томонга ўзгараётганини кузатиб, ўз хавотирларини маълум қилади.

Мифда кентавр Хирон машҳур юнон қаҳрамонлри: Тесей ва Ясонни доно ва саҳоватпеша устози эди, Колдуэлл эса ўз синфида узоқни кўролмайдиган, бетарбия, билимсиз, шафқатсиз болаларни кўради. Мифда Зевс - қудратли, улуғвор ва даҳшатга солувчи маъбуд. Мактаб директори Зиммерман эса ўзининг мифологик прототипидан фақат ўз қўлида ишлайдиган ўқитувчилар устидан зулм ўтказиш хусусиятини сақлаб қолган. Мифологик қаҳрамонлрни майдлашган турлари: Гефест – муҳандис Хаммел, Афродита – Вера Хаммел, Прометей – Колдуэллнинг ўғли Питер – булар ҳаммаси афсонани трагикомедия даражасига туширишдир.

Роман воқеалари икки вақт ўлчовида берилади. Реал воқелардан кейин мифологик воқеларҳақида баён қилинади, муаллиф баёнидан кейин Питернинг хотиралари ёки воқеалар содир бўлаётган жойдан бераётган гувоҳликлари берилди. Содир бўлаётган ва содир бўлган воқелар гоҳо ўқувчилар нигоҳида, гоҳо директор Зиммерман ёки Вера, ёҳуд Геллер нигоҳида содир бўлгандек тасвирланади. Бир абзац ичида Питер бир касалманд ўспирин, бир ўнлаб картиналар чизган ва отаси ҳақида ўйлашда тўхтамайдиган ижодкор сифатида кўз олдимизда намоён бўлади.

Монтаж, мифологик образлар, мураккаб хронологик баён, баён этувчи шахсларнинг кўплиги – барча тадқиқот воситалари аҳлоқий коллизияларга қаратилди, уларнинг замиридаги чуқур ижтимоий мазмун ойдинлашади.


Режа :



  1. Жон Апдайкнинг “Кентавр” романида ижодий метод.

  2. Роман мавзулари ва муаммолари.

  1. Романдаги мавзулар яхлитлиги. Сюжет ва конфликтнинг ўзига хослиги. Баённинг ўзига хослиги

  2. Романда реалистик план

а) вақт ва макон

в) образлар тизмаси

с) инсон муаммоси.

  1. Романда мифологик план

а) вақт ва макон

в) образлар тизмаси

с) қаҳрамонлик муаммоси.

  1. “Кентавр” романининг жанр хусусиятлари.


Адабиётлар


  1. John Updike. The Centaur.

  2. Апдайк Джон. Кентавр. М., 1968.

  3. Апдайк Джон. Будуҳее романа. // Писатели США о литературе. М., Прогресс, 1982.

  4. Засурский Я.Н. Американская литература ХХ века. М., Вўсшая школа, 1984.

  5. Зверев А.М. Дворец на острўе иглў. М., 1989.

  6. История американской литературў. ч. II, М., 1971.

  7. Интернет материаллари 2003 йил.



Ю. О’НИЛ “қАРА/АЙЛАР СОЯСИДА ЭҲТИРОСЛАР”

ПЬЕСАСИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Ю.О’Нил (1888-1953) энг йирик АҚШ драматургларидан бири, Америка ва жаҳон театрига катта таъсир кўрсатган. “қарағайлар соясида эҳтирослар” пьесасида О’Нил (1888-1953) ўткир ижтимоий муаммоларни, мулкдорликдан келиб чиқувчи фожеаларни, қаҳрамонларнинг кучли эҳтиросларини умумлаштириб, ўз замонасининг ўткир ижтимоий муаммоларини акс эттирди.

Пьесанинг бош ғояси – табиат ва мулк ўртасидаги тўқнашув ғояси, кириш луқмасидаёқ сезила бошлайди. Кэбботлар формаси яқиндаги қарағайларни ўзига бўйсундиргандек, уларни эгилиб туради.

Драма персонажлари – фермер Кэбботлар, ўз ерлари, далалари, яйловлари, отлари билан бирга ҳаёт кечирадилар. Ҳаёт тарзи уларнинг фикрларини, ҳис-туйғуларини, маънавий бойлигини бегилайди. Симеон ўзининг марҳум хотинини сочини отни думи билан солиштиради, Эбин ўз маъшуқаси Минини “янги ҳайдалган ер билан бир хил таратади”, деб ҳаммани ишонтиришга уринади. қария Кэбот ўзини “ҳали ҳам ёнғоқ дарахтидек бақувват ва чидамли” деб ўйлайди.

Табиат ҳодисаларини пьеса образлари билан таққослаш – бу асарнинг асосий бадиий хусусиятларидан биридир.

қария Кэбот ўз фермасига бир куч қудратини бағишлади, жонини фидо қилди.

Уйига олиб келган ёш хотини Аббига: “Мен ва ферма – бир бутунмиз, бизлардан икковимиздан сен ўғил кўрасан”, - дейди. Унда ижодкор ва йиртқич омухталашиб кетган. Ерга эга бўлиб, уни тош девор билан ўраб олади. Ўзини ҳам тошбағир бўлиб қолаётганини, О’Нил шундай таърифлайди: “Эфраимнинг юзи тошдан кесиб олингандек эди”.

Кэботлар оиласида содир бўлаётган фожеа- инсон табиати ва унга қарши зўравонлик тўқнашувидан келиб чиқади.

Икки ёшнинг –Эбин ва унинг ўгай онаси Аббининг севгиси- бу зўравонликка қарши исёнга айланган эҳтирос. Уларнинг севгиси гўзал, кучли, соф.

Аммо формага эга бўлиш иштиёқида икки ёш бир-биридан шубҳаланади ва Эбин севгилисига аччиқ сўзларни айтади. Натижада Абби ўз фарзандини – меросхўрни ўлдиради ва Эбинга бўлган муҳаббати чин эканлигини исботлайди. Асар фожеа билан тугайди: икки ёшни ҳибсга олишади, формада ёлғиз Эфраим Кэббот қолади. Бойлик ҳеч кимга бахт келтирмайди. Ферма атрофида қарағайлар шоҳлари тўзиб, антик қасос маъбудалари каби турадилар.

Пьесада икки план мавжуд: мифологик ва реалистик. қаҳрамонларнинг дилларида қадимий бирламчи асослар ларзага келади ва ўрмон фермер эпопеяси антик мифнинг қиёфасини эслата бошлайди. Америкалик фермер аёлда антик қаҳрамон аёлларга хос хусусиятлар юзага чиқади. Ўзи билмаган ҳолда, Абби, ўгай ўғлига кўнгил қўйиб ва ундан туққан ўғлини ўлдириб, Медея ва Федра хатоларини такрорлайди.

Ижтимоий антогонизмлар табиатнинг нақ юрагига тиғ санчади ва муқаддас инсоний ҳис-туйғулар бир-бирига зид бўлиб қолди. Ота ва ўғиллар душманларга айландилар, севги ва она меҳри бир юракка сиғмай қолди. Севгисини исбот қилиш учун она ўз фарзандини қотилига айланди.

Бойлик кетидан қувиш қаҳрамонларнинг дилларини вайрон қилди. Ҳар бир персонаж “ниқоб” кийишга мажбур: нафрат тагида муҳаббат яширинади, ўлим тагида ҳаёт. Инсонларнинг фожели иккиюзламачилиги пьесада “ниқоб” усули ёрдамида кўрсатилади. Ю.О’Нил “ниқоб” ёрдамида қаҳрамонларнинг ички конфликтларини фожеали икки томонини ёритишга муяссар бўлади. “Инсоннинг жамиятдаги ҳаёти, - ёзди драматург, - бу бегона “ниқоблар” билан курашга бой ёлғизлик, ички ҳаёти – ўзини “ниқоблри” билан жангларга бой ёлғизлик”.


Режа


  1. Ю.О’Нилнинг “қарағайлар соясида эҳтирослар” пьесасида муаммолар ва конфликт.

  2. Пьеса характерларини ёритишда мифнинг роли.

а) Кэботлар образлари

в) Абби образи.

  1. Характерларни ёритишда “ниқоб” роли.

  2. Асарда сюжет ва композиция.

  3. Асрда вақт ва масофа.

  4. Асарнинг жанр хусусиятлари.

  5. Пьесада бадиий тасвир воситалари.


Адабиётлар


  1. O’Neil. Dsire under the Elms.

  2. Ю.О’Нил. Страсти под вязами.

  3. А.Ромм. Американская драматургия первой половинў ХХ в. Л., Искусство, 1978.

  4. Б.Смирнов. Театр США ХХ века. Л., 1976.

  5. Материалў Интернета 2003.

  6. Писатели США о литературе. М., Прогресс, 1982.



ЛИЛЛИАН ХЕЛМАННИНГ “ТУЛКИЛАР”

ПЬЕСАСИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Лиллиан Хелман (1905-1984) америкалик драматург, ўз ижоди билан 30-70-йиллар воқеларини ёритишга интилди ва умри давомида демократия, инсон ҳуқуқлари ва озодлиги учун курашиб келди. Адибанинг ғоявий-бадиий қарашлари /арбий Европада фашизм бош кўтарган даврда шаклланди. У антифашист, демократик озодлик ва тинчлик ҳимоячиси эди. Жамоатчилик ишларидаги фаоллиги, довюраклиги Хелман ижодини янада гуллашига замин яратди.

Бу даврда яратилган “Тулкилар” (“Little Foxes”, 1939) адибанинг энг ёрқин ижтимоий психологик пьесаларидан биридир.

“Тулкилар” асарининг сюжети – кўп асрлардан бери Плавт ва Теренций комедияларида биринчи бор яратилиб, кейинчалик Мольер, Бальзак, Теккерей, Золя ва бошқа ёзувчиларнинг асарларида қиёмига етказилган – бойлик кетидан қувиш муаммосини ўз ичига қамраб олган. Бу омонсиз пойгада инсон шахсияти инқирозга учраши, унинг ички дунёси емирилиши Л.Хелманни ҳам қизиқтиради. Реализмнинг классик анъанасига кўра “Тулкилар” пьесасида ҳам бойлик учун кураш бир оила доирасида содир бўлади. Опа-ука Хаббардлар режлаштирилган савдо корхонасини келажак даромадларини ҳозирдан бир-биридан қатъият билан тортиб олишга ҳаракат қиладилар. Бу жангда улар турли қуроллардан: сохта ҳужжатлардан, ўғриликдан, товламачиликдан ва ниҳоят, қотилликдан фойдаланадилар. Бойлик кетидан қувишда рақиблар, кўп ўйламасдан ўликлар устидан ҳатлаб ўтадилар.

Драматик жиҳатдан бундай ўткир фикрга Хеллман муносиб композиция танлайди. Танқидчиларнинг фикрига кўра ”Бу асар поэтик структурасининг мукаммаллиги жиҳатидан жуда етук асар”. Аристотель эстетикасининг тамойилларига Хеллман асарида жуда пухта ишлов берилади ва пьесада бетакрор картиналар кўз олдимизда намоён бўлади. Асар ҳаракати зинама-зина тепага кўтрилади ва зинапоядаги эпизодда энг чўққига кўтарилади. Бетоб Горацийнинг сўнгги нафаси шу ерда узилади. Таниш сюжетнинг асосий новаторлик хусусияти – унга янги тарихий мазмунни сингдириш. Хеллман бдиий услубига қатъият, аниқлик ва яққоллик хос. “Тулкилар” пьесасида ҳамма нарса деталларда, аниқ тасвирланган: Горацийнинг Режина томонидан ўлдирилиши, Оскарни хотини Бердига ўтказаётган зўравонликлари ҳам. Бойлик кетидан қувиб Хаббардлар оиласи муқаддас инсоний ҳис-туйғулардан маҳрум бўлдилар. Уларнинг йўлида “бегоналар” – Гораций ва Берди турса – улар ҳеч кимни аямайдилар, ҳеч кимга раҳм-шафқат қилмайдилар.

Л.Хеллман ўз замондошларининг характерларини ёрқин галереясини яратди. “Тулкилар” 1941 йилда экранга чиқди ва катта шуҳрат қозонди.

Режа


  1. Л.Хелманнинг “Тулкилар” пьесасида конфликт ва композициянинг ўзига хослиги.

  1. Асар сарлавҳасининг мазмуни. Пьесада конфликт мазмуни

  2. Асар мавзуси ва муммолари.

  3. Асар композициясининг ўзига хослиги.

  1. “Тулкилар” пьесасида характерларни қарама-қарши тасвирлаш усули.

  1. Хаббардлар: Режина, Оскар ва Бен храктерлри. Уларни ёритиш усуллари.

  2. Гораций характери.

  3. Берди характери.

  4. Александра характери.

  1. “Тулкилар” пьесасининг жанр хусусиятлари.

  2. Пьесада релизм ва психологизм.



Адабиётлар



  1. Лиллиан Хеллман. Лисички. //Л.Хеллман. Пьесў. М., Искусство, 1958.

  2. Ромм А. Американская драматургия превой половинў ХХ в. Л., Искусство. 1978.

  3. Смирнов Б. Тетр США ХХ века. Л., 1976.

  4. Образцова А. Драматургия Лиллиан Хеллман. // Л.Хеллман. Пьесў. М., Искусство, 1958.

  5. Литература США ХХ века. М., Наука, 1978.

  6. Материалў Интернета: file: а. поиск в Yoogle Lillian Hellman. htm. 2003.

  7. Писатели США. М., 1990.



Д.СЭЛИНДЖЕРНИНГ “/АЛЛАЗОРДА, ЖАР ЁқАСИДА” (1951) РОМАНИ БЎЙИЧА

АМАЛИЙ МАШ/УЛОТ


Иккинчи жаҳон урушидан сўнг саҳнага чиққан янги авлод вакилларининг ҳаёти Д.Сэлинджер қаламига мансуб ”/аллазорда, жар ёқасида” романида юксак маҳорат билан тасвирланган.

Асарда ХХ асрнинг 40-50-йиллар Америка ёшларига хос кайфиятлар акс эттирилган. Романнинг бош қаҳрамони Холден Колфилд, ёш йигит монолог шаклида ўз ҳаётининг оғир даври ҳақида баён қилади. Ёш қаҳрамон ижтимоий тенгсизлик ҳукм сурган жамиятнинг қонунларига мослаша олмайди ва унга қарши норозилигини изҳор қилади.

У сохталикни жуда яхши сезади ва ундан нафратланади. Унинг атрофидаги одамлар ҳар қадамда ёлғон гапирадилар: мактабда ўқитувчилар, кинофильмларда қаҳрамонлар, уйда ота-оналар. Катталарнинг “сохта” оламига ”болалик”нинг самимий, соф дунёси қарши туради. Холден ёш болаларни уларнинг поклиги учун ёқтиради ва унинг энг эзгу нияти, синглиси Фибига айтишича, “ғаллазорда қутқрувчи бўлиш”. “Биласанми. . . ёш болалар кечқурун ғаллазорда ўйнайдилар. Минглаб кичкинтойлар, атрофда эса ҳеч ким йўқ. Мен жар ёқасида турибман ва менинг ишим – болаларни жарга қулашдан сақлаб қолиш...”.

Холден учун энг қийин муаммо -бошқа одамлардан узоқлиги ва ёлғизлиги.

Фолкнер бу романга юксак баҳо бериб, Холденни тўнтарилган стакан ичида беҳуда уринаётган пашша билан солиштирган эди: одамлар билан яқинлашаман деганда ёш йигит ҳар доим кўринмас тўсиқларга дуч келади. қаҳрамон ёлғизлигининг сабаби “адашган авлод” вакилларининг ёлғизлигини сабабига яқин: жамият ва шахснинг асосий ҳаётий қадриятларга бўлган муносабатининг ўзгачалиги. қаҳрамон жамият қоидаларига бош эгишни хоҳламайди. Шу сабабли Холден қочишни, узоқларга кетишни, ёғочдан ясалган кулбада яшашни, кар-соқов қизга уйланишни, туғилган болаларни эса ҳаммадан яшириб қўйишни орзу қилади.

Катталар Холденга ақл ўргатиб, кўп насиҳатлар қиладилар, аммо уларни ёш йигитнинг фикрлари қизиқтирмайди. “Ўқитувчилар ҳаётий тажрибалардан келиб чиққан доно сўзларни асарнинг бир томонида туриб айтадилар, жарнинг бошқа томонида турган ўқувчиларга эса фақат тўлқинларнинг шовқини, шамолнинг гувиллаши ва сийқаси чиққан гапларнинг бўлаклари етиб боради”, - деб ёзади мазкур роман хусусида америкалик ёзувчи Митчелл Уилсон ўзининг “Кўзгудаги ғазабли чеҳралар” номли мақоласида.

Сэлинджер қаҳрамони- Холден ўта сезгир, у ҳар бир нарсада, ҳар бир кишида сохталикни бир зумда сезади. Бошқаларга аён бўлмаган нарсалар унга аён бўлади. қаҳрамон ўзининг ёрқин хусусиятлари билан, ростгўйлиги, келажак ҳақидаги ўйлари билан китобхонларнинг қалбларини мафтун этади.


Режа


  1. ”/аллазорда, жар ёқасида” романининг Д.Сэлинджер бадиий ижодидаги ўрни.

  2. Романда ёш қаҳрамон концепцияси.

  1. Холден Колфилд образи.

а) романда шахс ва жамият муносабатлари.

в) романда “оталар” ва “ўғиллар” муаммоси.

с) романда конфликтнинг ўзига хослиги ва асар композицияси.

  1. ”/аллазорда, жар ёқасида” асарининг урушдан сўнг АҚШ ва /арбий Европа адабиёти учун аҳамияти.



Адабиётлар


  1. David Salinger “The Catcher in the Rye”.

  2. Д.Сэлинджер. Над пропастью во ржи.

  3. История амерканской литературў. ч. II., М., Просвеҳение, 1971. Глава: Джером Сэлинджер.

  4. Литература США ХХ века. Опўт типологического исследования. Глава 4. Типология героя. М., Наука, 1978.

  5. Интернет материаллари 2003.



МУНДАРИЖА



1

Кириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

3













Айрис Мердок “Тўр остида” романи бўйича амалий машғулот. . .

5










2

Жон Стейнбекнинг “Ташвишли қишдан кейин” романи бўйича амалий машғулот . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

7










3

Грэм Гриннинг “Комедиантлар” романи бўйича амалий машғулот. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

9










4

Мюриэл Спаркнинг “Мисс Броди гуллаган даврида” романи бўйича амалий машғулот. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

12










5

Роберт Болтнинг “Барча замонлар учун инсон” пьесаси бўйича амалий машғулот . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

14










6

Жон Фаулзнинг “Коллекционер” романи бўйича амалий машғулот . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

17










7

Жон Апдайкнинг “Кентавр” романи бўйича амалий машғулот . . .

20










8

Ю. О’Нилнинг “қарағайлар соясида эҳтирослар” пьесаси бўйича амалий машғулот. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

23










9

Лиллиан Хелманнинг “Тулкилар” пьесаси бўйича амалий машғулот. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

25










10

Д.Сэлинджернинг “/аллазорда, жар ёқасида” романи бўйича амалий машғулот . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

28



Похожие:

Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconБуюк Британия Очиқ университети (ОУ) ҳақида интернет маълумотлари”

Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconМавзу: Ёзувнинг ривожланиш босқичлари
Жамият тараққиётида кишиларнинг энг муўим алоқа воситаси бқлган тил қандай аўамиятли бқлса, ёзув ўам шундай буюк ижтимоий қимматга...
Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconДокументы
1. /XIII аср охири XIV аср илмий му?ити.docx
Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconМавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари
И. Каримов “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида” хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолотлари
Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconХоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси
Урганч шаҲар 8-сон мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ЎҚитувчиси Машарипова С
Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconПресс-релиз “инглиз тили ўҚитувчиларга” Халқ таълими вазирлиги ва Британия кенгашининг
Халқ таълими вазирлиги Британия кенгаши билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларидаги инглиз тили фани ўқитувчилари учун “Инглиз тили...
Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconБуюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!
Бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” ташкилий –...
Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconМантиқ илми ва тил. Режа
Тилни ўрганиш мантиқ фанининг мухим вазифаларидан бирини ташкил этади. Маълумки, тафаккур оламни мавхумлаштириб ва умумлаштириб акс...
Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconМанти³ илми ва тил. Режа
Тилни ´рганиш манти³ фанининг муµим вазифаларидан бирини ташкил этади. Маълумки, тафаккур оламни мавµумлаштириб ва умумлаштириб акс...
Ўрганилаётган тил адабиёти (ХХ аср буюк британия ва ақШ) iconДокументы
1. /тил ва адабиёт/SWOOT.doc
2. /тил ва адабиёт/Tadrij.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации