Документы



«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» icon

«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи»

Название«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи»
страница1/3
Дата08.09.2013
Размер0.52 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3
1. /ер муносабатлари тарихи ва ер тузишнинг илмий асослари.DOC«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи»



УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ.


МИРЗО УЛУГБЕК НОМИДАГИ САМАРКАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА КУРИЛИШ ИНСТИТУТИ.


«ЕР ТУЗИШ ВА ЕР КАДАСТРИ» КАФЕДРАСИ


«Ер муносабатлари тарихи»


фанидан


МАЪРУЗА МАТНЛАРИ



САМАРКАНД-2008




Кириш


Мамлакатимизнинг узок ва мураккаб тарихига назар солар эканмиз, бунда кишилик жамияти ривожланишининг асосий омилларидан бири ер муносибатларининг тарихий шаклланиш жараени мавжудлиги яккол намоен булади. Жамият ривожланишининг барча боскичлари ер билан богликдир, у инсонлар хает фаолиятининг зарурий шарти хамда жамият бойлигининг манбаи булган ва шундай булиб колади. Шу билан бирга ер доимо синфий курашлар обеъкти булган ва хозирги даврда хам шундай булмокда, негаки унга эгалик килиш у еки бу синфнинг жамиятга хукмронлиги учун асос яратади. Бу кураш жамиятининг ривожланиши билан дуненинг аксарияти мамлакатларида пасаймасдан, аксинча кучаймокда, негаки ер ресурсларига булган талаб доимий равишда ортмокда.

Расмий маълумотларга караганда хозирги кунда дуне буйича 4,3 миллиард гектар кишлок хужалик ери мавжуд булиб, турли иктисодий чекланишлар хисобига хар йили кишлок хужалигида 4,0 миллиард гектарга якин ер фойдаланилмокда. Янги ерлар узлаштириш имконияти дуненинг купгина мамлакатларида мавжуд эмас еки у жуда катта маблаглар сарфи билан богликдир. Шу билан бир вактда кишлок хужалик ерларининг бир кисми хар йили турли сабабларга кура фойдаланишдан чикиб кетмокда. Бу кишлок хужалик ерларининг саноат, транспорт, энергетика,тог-кон саноати ва бошка обеъктлар, шахарлар ва кишлоклар куриш учун ажратилиши билан боглик. Бундай ташкари, инсон фаолияти ва табиий жараенлар таъсирида ерларининг сув ва шамол эрозиясига учраши, чулланиши, шурланиши ва бошкалар кузатилмокда.

Юкорида кайд килинганлардан куринадики, ер ресурсларига булган талабни кондириш уз навбатида улардан окилона хамда самарали фойдаланиш билан богликдир. Бу эса уз навбатида жамиятдаги ишлаб чикариш муносабатларининг мухим таркиби хисобланган ер муносабатларини ушбу тузими.

Утмишдаги хар бир жамият узидан аввалгисига нисбатан илгоррок булиб, унда яшаган барча инсонлар хамиша яхшиликка, эзгу ниятлар сари интилганлар. Тарихий тараккиет инсониятнинг асрлар оша тупланганлимлари, онги, максадларини ва талаблари купайиб бориши билан узвий богликдир.

Кишилик жамиятининг турли боскичларида турлича ер муносабатлари, ердан фойдаланиш шакллари ривожланган. Уларни тарихий нуктаи назардан урганиш кейинги боскичларнинг янада ривожланишлари учун мухим омил булади. Шу сабабли хам, талабаларга ер муносибатлари, ердан фойдаланиш ва уларни шакллантириш хамда тартибга солишда давлатнинг асосий тадбирларидан бири хисобланган ер тузиш тарихи буйича маълум даражада зарурий билимлар бериш, уларни хозирги замон талабларига мос етук мутахассис сифатида шакллантиришда катта ахамият касб килади.

Талабалар хар бир вокеа ва ходисага бахо берганда уша давр нуктаи назаридан бахо берилиши талаб этилади.


Ер муносабатлари ва ердан фойдаланишнинг назарий асослари.

Феодал ер эгалиги ва ердан фойдаланиш шаклларининг вужудга

келиши ва ривожланиши.


РЕЖА:

  1. Ер муносабатлари тушунчаси.

  2. Ер муносабатларининг ривожланиш конуниятлари.

  3. Ер тузиш тушунчаси.

  4. Ер муносабатларини ва ер тузишни ривожлантиришда давлатнинг урни.

  5. Ер эгаликлари ва ердан фойдаланиш шаклларининг вужудга келиши.

  6. Узбекистонда ер муносибатларининг метрополия манфаатларига мослаштирилиши.


Узбек халки бой тарихий утмишга эга. Унинг тарихий сахифалари энг кадимий маданий тараккиет бешиги булмиш Урта Осие ерларидаги халкларнинг тарихи билан чамбарчас богликдир. Серхосил тупроклар ва кулай иклимий шароитлари туфайли Амударе ва Сирдаре, Зарофшон вохалари кадим замонлардан бошлаб одамлар истикомат киладиган куркам жойларга айланган эди.

Урта Осие кадимги Шаркнинг Месопатомия ва Эрон, Хитой ва Хиндустон каби мамлакатлари уртасидаги богловчи халка вазифасини утаган. Утмиш такдирлари бир-бири билан узаро макам чатишиб кетган хозирги узбек , тожик, туркман, киргиз ва кораколпокларнинг аждодлари Осиё ва Европа халклари билан сиёсий , иктисодий ва маданий алокалар урнатиб келганлар.

Шу алокаларнинг энг асосий манбаси – ер хисобланган.

Ер муносабатлари – бу одамлар уртасида, синфлар ва ижтимоий гурухлар уртасида ерни таксимлаш, унга эгалик килиш еки фойдаланиш билан боглик ижтимоий муносабатлардир. У ишлаб чикариш муносабатларнинг асосий кисми булиб жамиятнинг иктисодий базаси таркиби киради

Ер муносабатлари узининг асосий ривожланиш конуниятларига эгадир.

Ер муносабатларининг ривожланаш конуниятлари таркибига куйидаги Киради:

  1. Ишлаб чикариш кучларининг ривожланиH даражасининг, ишлаб чикариш муносабатларига мос тушиши.

  2. Ер Ьуносабатларинин3 ижтимоий ишлаб!цикариш турига мос тушиши.

  3. Хар бир давкат узининг ер мунЮсабатлари тизИмини таш:ил этиши.

  4. Ер муносабатларини тартибга олишнинг давлатда карор тозг0н ижтим>ий ишлРб чикариш усу;игамос Bушадиган механизмини ишгаб уикиш.

Хамма тарихий формацияларини мехнат жараенлар84а ер вР бошка ишлаб чикариш восталарини бир-бирига кушиш хамда мослаш давом этиб келади.

Ибтидоий жамоа тузумида бу ишлар тасодифий характерга эга булган булса, мулкчилик пайдо булиб, чорвадорлар ва дехконлар орасида мехнат таксимоти юзага келгач, ерларини булиш, чегаралаш зарурати тугилди. Хусусий мулк ва жамиятда синфлар пайдо булгандан кейин, одамлар ер муносабатларини онгли равишда тартибга солганлар ва ундан маълум максад йулида фойдалана бошлаганлар. Бу жараенларни амалга ошириш учун килинган харакатлар дехкончилик, чегаралаш ва хозирги даврда эса ер тузиш деб атала бошланди.

Маълумки, ахмлининг зарур ва арзон озик-овкат махстлотларига, чорвачиликнинг-5м хАшаика хамда саноатнинг хом ашега булган талабларини кондириш- кишлок хужалигида асосий ишлаб чикариш восШтаси булгаЭ ер майдмнларидан самарали фойдаланишни ташкил кийишга боглШкдир. Бу эса уз навбатида окилонР равишда утказиладиган ер тузиш тадбирлари ердамида амалга оширилади.

Ер тузиш% бу ижтимоий жараен булиб, ердан самарали фойдаланиш, уни мхофаза килишни ташкил этИш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни, махсус ерфондларини ташки; килиш ва тартиБга солиш, киш;ок хужалик корхоналРри, дехкон, фдрмер хужаЫиклари Eудудларини ташкилкилиш, та0иий ландшафтЙарни яхшикаш в0 макъбул эвологйк мухит яратишга варатилган тадбирлар тизимидир.

- Ер тузиш бу аник ижтимкий ва ишлаб чикариш макларига мос келадиган килиб, ерда худудий тартиб урнатишдан иборат. Ер билан ажралмас богланган бошка ишлаб чикариш воситалари хам ер тузиш жараенида тартибга солинади, тузилади. Бунда адамларнинг ерга ва умуман табиатга булган муносабати намоен булади.

Бу харакатлар ишлаб чикариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантиришга каратилгандир.

Аник ер булагини ижтимоий-иктисодий манфаатлар манбаи сифатида тузиш (жойлаштириш, булиш, кушиш ва ш.у.), ерга эгалик килиш ва ердан фойдаланиш билан боглик ижтимоий муносабатларни амалга ошириш йулида хизмат килади.

Масалан: ер тузиш натижасида белгиланган чегаралар жойларда мулкдорларнинг ерга булган хукуклари чегарасини белгилайди, яъни ер тузиш ердамида ишлаб чикариш муносабатлари масалалари хал килинади.

Демак, ер Bузиш бир вактнинг узида бир томондан ишлаб чикараш кучларининг элементи булса, иккШнчи томондан ишлаб чикариш муносабатларининг рИвожганиш элементи хамдир.

Ер тузишнбмг бу икки томони хам ажралмас бирликда булганлиги учун у хамма ижтимоиЙ ишла1 чикариш усулларининг асосий кисми хасобланади.

Унинг мазмуни шски, у ереинг ишлАб чикариш воситаси сифатида бошка ишлаб Gикариш воситалари билан Биргаликда ташкил килиниши ва фойдаланИлиши ва снга эгалик килишда юзага келадиган иатимоий муносабатларЭи камраб олади.

БизгачР етиб келган илдий манб0лардРн маълумки, ккулдорлик тужззуми Фаврида Урта Осие халклари ерга булган хусусий мулкуиликка, хатто ЄеодаЪ мулкчиликка хад етиб борнадилар. Чул аа иссик иклам шароитидаги сунъий сугориш бу ерда кишлок хужалик ишлаб чикаришининг асосий шарти хисобланади. Ер унумдорлиги асосан сунъий сугориш ва сугориш каналлари шахобчасини утказиш эвазига ортиб борган.

Каналарни тозалаш, сугориш иншоотларини таъмирлаш еки янги каналлар казиш ишларида хар йили минглаб кишилар одамлар катнашарди.

Жойларда сув иншоотларининг бутлигини жамоалар кузатиб турарди. Ирригация ишларига, сувни таксимлашга, каналлар ва тугонларни тартибли саклашга хар йили юз минглаб одамларни сафарбар этиб туриш факат жамоанинг кулидан келарди. Шу муносабат билан Урта Осиеда шундай бир ижтимоий-сиесмий тизим таркиб топдики, бунда подшо ва амирлар ернинг олий даражадаги эгаси хисобланиб, у ерни хар кандай формацияда хам хеч ким билан бахам курмади, Жамоа эса жойлардаги коллективга эга булиб, ерга булган хукукни анъана еки урф- одатлар, е булмаса хукумдор фармойишига кура оларди. Жамоа ирригация иншоатларига зарур маблаглар ажратадиган, жамоа аъзолари хукуклари ва манфаатларини куриклайдиган олий мулкдор булган хукмдорга, хукумдор эса ердан ва сувдан фойдаланиш коидаларига бевосита риоя килувчи хамда ишларни бажариш учун хукмдор ихтиерига куплаб ишчи кучини етказиб берувчи жамоага мухтож эди.

Бундай жамоаларнинг хусусияти шундан иборат эдики, улардан хар бири узича бир епик дуне эди. Хар бир кишлок ва хар кайси жамоанинг маъмурлари-оксокллари, хисобчиси, мироби, темирчиси, дурадгори, кулоли, сартарош ва хаказолари булар эдики, улар жамоанинг барча ишларини олиб борадилар.

Урта Осиеда, жумладан Узбекистонда, ер мулкчилиги булмаганлиги жамоанинг сакланиб колиши олиб келди, жамоанинг сакланиб колиши эса уругчилик тизимини саклаб колди, бу эса кулдорликка ва кулликнинг ишлаб чикариш усулига айланишига карши ишончли химоя эди.

Феодал ишлаб чикариш усули Узбекистоннинг бир жойида бирон тарзда тула шаклланмади. Агар умумицй принципларга асосланадиган булса, феодализмнинг феодал ва феодал крепостнойликдан иборат энг кенг таркалган тизимларини ажратиб курсатиш мумкин. Феодал-крепостнойлик иборат энг кенг т таркалган тизимларини ажратиб курсатиш мумкин. Феодал-крепостнойлик тизими ернинг феодал шахсий мулки булиниши назарда тутади. Европа мамлакатларида, Россияда феодал ер эгаси булиб, дехконлар текин ишлаб бериш (баршина) га, яъне ерда ишлашга мажбур килинган.

Бу дехконларни хаддан ташкари мажбур килишга, конун йули билан крепостнойга айлантиришга асосланган феодализмнинг энг тугалланган намунаси эди. Россияда феодал- крепостнойлик тизими конкн йули билан XVI аср урнатиладиган эътиборан шаклланди ва 1861 йилгача давом этди. Урта Осиеда феодал ишлаб чикариш усули сал бошкача шаклда таркиб топди.

Катта территорияларда сугориладиган ерлардаги сугоришни муттасил тартибга солиш туфайли Ура Осиедаги дехконлар жамоаси ерга фавкулодда каттик богланган булиб, гоят даража яшовчан булган. Текин ишлаб бериш бу ерда иктисодий жихатдан фойдали булмаганлиги сабаали сугориладиган ДехкончилШк хукмрон булган Осиеда эвсплуатация шакли рента-солик харРктерини касб этди.

Араблар эгаллаб турган Урта Осиеда соликларнинг ягона тизими жорий этилган булиб, ахо;идан жонбоши улпони (6узия) ва 5р боши солиги (хирож) олинарди. Араблар дехконларнинг юкори табакалари тасарруфида ерва кучмас мулкларни саклаб колдилар. Улардан феодал дехконлар катламини туздилар, лекин улар энди ернинг шерик эгалари булиб колган эдилар. Чунки ер худо мулки хисобланиб, пайгамбарнинг ноиби- халифага карашли эди. Шу билан бирга араблар феодал ер эгалигининг энг дастлабки шакли булган икта тизимини кенг жорий этдилар. Бу харбий бошликлар ва амалдорларни давлат ери билан таъминлашда ифодаланади. Бу ер мерос колдирилиши мумкин эди, лекин халифа ернинг олий даражадаги эгаси булиб колгани холда, икта эгаларига уз хукукларининг бир кисминигина берарди. Иктадорлар унга хосилнинг ундан бир кисмини ташкил этадиган ушшшшур тулашлари лозим эди. Икта факат ер участкаси булиши шарт эмасди, у хирож олинадиган хар кандай жой, масалан бозор, кишлок, чойхона ва хакозо булиши мумкин эди.

Икта сифатида таксимланадиган ер фондлари турлича булиб, унинг асосий кисммини VIII аср биринчи ярмидаги харбий харакатлар натижасида халок булган махаллий уруглар зодагонларининг ерлари ташкил килган ва уларнинг ер мулклари халифаликка берилган эди.

Араблар кишлок жамоасига тегишга журъат этмадилар, у давлат ва феодалларни эски урф-одат ва анъаналар билан хисоблашишга мажбур этиб, жамоачи дехконлар манфаатини химоя килиб кола олди.

Бу урф одат ва анъаналар эса каналар, сугориш иншоатлар, яйловлар ва утлоклар кишлок жамоаси мулки хисобланиб келганлигидан иборат эди. Айни вактда соликлар, харбий хизмат, талончиликлар жамоадан ташкаридаги дехконлар оммасини хонавайрон киларди. Улар феодалларнинг хомийлигига утдилар, уларнинг ер участкалари хам ушаларга утди, дехконлар феодаллар фойдасига турли хил мажбуриятларини бажаришлари шарти билан бу участкаларга эгалик хукукларини саклаб колишлари мумкин эди. Феодаллар давлат билан бир каторда соликлар олиш хукукига эга эдиларки, бу нарса соликларни икки баравар купайтириб юборди.

Чорикорлик кенг таркалди, бунда дехконлар олинган хосилнинг бир кисмини ер хаки сифатида тулашлари керак буларди. Сувдан фойдаланиш дехконларни экспутация килишнинг мухим шакли эди. Дехконлар сувдан фойдалаганликлари учун феодаллар ерлари ва мол-мулкларини саклашда катнашишлари керак эди. Араблар дехконларнинг феодалларга карашлигини кучайтирадиган купдан-куп тартиблар яратиш йули билан кишлокка феодал муносабатларини зур бериб жорий килар хамда мустакил дехконлар синфи яратилишига кумаклашардилар.


Бора-бора хужалик муносабатларининг ривожланиши ва давлат муассасаларининг ташкил топиши барча таркок кабилаларнинг тил ва дин, турмуш тарзи, ахлок-одоб, урф-одат хамда анъаналар муштараклиги негизида битта халк булиб бирлашишига каратилган интеграцион жараенлар кучайишига олиб келди. Узбек кабилаларини камраб олган турли давлат бирлашмаларига карамай, кейинчалик узбек халки булиб колган этник бирлик ташкил топгпнлигини тула асос билан айтиш мумкин. Бу уз худуди, аник синфий киефаси булган хамда аста-секин кон-кардошлик алокаларини йукота борган, умумий абабий ва сузлашув тили хамда иктисодий турмушнинг таркиб топаетган муштаракоигига эга булган этник бирлик эди.

Кишлок хужалигида XVIII асрнинг охирида хам феодал ишлаб чикариш муносабатлари сакланиб колган эди. Ер барча бойликлар манбаи булиб, унга булган мулкчилик формаси ишлаб чикарувчи кучларни ривожлантиришни хараклантирувчи асосий омилдир.

Урта Осиеда мингларча йил авал булганидек, олий хукумдор ернинг бирдан-бир эгаси эди, у ерни фойдаланиш хамда мулк килиб олиш учун махаллий феодал ва диний ташкилотларга улашар эди. Ерга хусусий мулкечиликнинг булмаганлиги дехкончиликдаги даромадларнинг кушимча ва жамгарма шакллари хисобланган абсолют ва дифференциал рента булмаслиги учун шароит яратган эди. Бу эса уз навбатида, ердан фойдаланишда дехконларнинг ер хосилдорлигини оширишга маблаг сарифлашдан манфаатдор булмаслигига олиб келади. Европада ерга хусусий мулкчилик кишлок хужалиги тараккиети ва дастлабки капитал жамгариш жараенининг кудратли омили булди. Осиеда эса мулк ва дехкончилик шакллари мингларча йилар давомсида узгармай келди, иктисодий муносабатлар, ишлаб чикариш кучлар ва феодал ишлаб чикарувси усули узгаришсиз колаверди.

Бутун ер шариатга кура давлатга, мазкур холда хонга амирга курашли булиб, ахолига фойдаланиш учун турли шартлар билан бериларди. Карор топган меъерларга мувофик ер 3 та асосий тоифага булинарди:

  1. Давлат ерлари (Амлок).

  2. Эгалик ерлари (мулк).

  3. Вакф, (яъне диний ва хайрия муассасалари ерлари).

Давлат ерларига сувсиз даштлар, тукайзор, кучманчи жамоалар фойдаланувидаги ишлов берилмаган ерлар кирарди. Хокимлар уларга фойдаланиладиган худудларни белгилаб берардилар. Бу ерлар сотилмасди, шу билан бирга айирбошланмасди. Улар учун умумий улпок (хирож) туланарди. Хусусий мулк ерлари мазкур мулк кандай хосил булганлиги ва ундан давлат соглиги олиниши-олинмаслигига караб бир неча гурухларга (мулки хур, мулки хирож ва мулки ушрий) булинарди. Уларнинг хаммасига умумий даромаднинг ярмисига етиб борадиган турли-Соликлар солинарди.

Гарчи ер давлат хукмдори мулки эканлиги тугрисида хеч ким махал бахслашмаган булсада, вакт утиши билан ер амалда ундан фойдаланувчига беркитилган ва тасарруф килинган, хатта сотилган, мерос сифатида булиб берилган.

Чингизхон замонидан тархон хукуки сакланиб колган булиб, бу хукуки сакланиб колган булиб, бу хукук хон фармойишлари билан ерларни улпонлардан озод киларди, лекин бу юридик хукукнинг эмас, балки хон шахсий истагининг окибати булганлигидан янги хон уни саклаб колар еки бекор килар эди.

Ердан фойдаланувчининг аник тузилган меъерлари ва пухта ташкил этилган муассасаларининг йуклиги, маъмурларнинг узбошимчалиги хамда ер эгалига шартнома хужжатларининг булмаганлиги ер-сув муносабатларида ута чалкашликларга олиб келди ва бу чалкашликлар барча хонликларда йил сайин тобора мураккабланиш, улар яшаган давр охиригача сакланиб колди.

XVIIасрнинг охири XIX асрнинг бошларида Урта Осиеда жами 2,0 млн.га сугориладиган ер булиб, жон бошига 0,5 га тугри келарди.

Айни вактда ер-мулкларнинг анча бадавлат табакалар кулида тупланиши ва йирик заминдорлар синфининг шаклланиш жараени борарди. Сувдан фойдаланиш системаларидаги ноаниклик хам йирик феодаллар ер мулклари кенгайишига ердам берарди. Арик оксоколлари, мироблар ва бошкаларнинг уз вазифаларини суистеъмол килишлари бой заминдорлар сувнинг катта кисмини олишига, бу билан шариатнинг сув савдосига йул куйиб булмаслиги тугрисидаги асосий коидаси бузилишга олиб келарди.

Дехконлар ва мохир ирригаторларнинг улкан мехнати натижасида мураккаб сув хужалиги барпо этилдики, унга йирик сув манбаларидан сув олиш ишларини ташкил этиш, турли хил сув олгич иншоатларини куриш, каналларни тозалаш, сувни ундан фойдаланувчиларга таксимлаш кирарди. Сугориш тармоги катта тизими булиб, унинг шахобчалари сувни жуда катта майдон узра таркатарди. Купдан-куп ариклар айрим туманларни сугорарди.

Фаргона водийсида сугориш ишлари айникса кенг кулам касб этди. Бу ерда XVIII аср охири XIX аср бошларида йирик Шахрихонсой (узунлиги 100 км), Андижонсой (узунлиги 100 км) ва Янгиарик (узунлиги 100 км) каналлари курилди. Улар Норин ва Карасув дарелари кушилиб, хосил булган Сирдаре сувини далаларга окизиш имконини берди.

1868-1871 йилларда казилган Улугнор канали катта ахамиятга эга булди. Тошкент вилоятида 1822-1842 йилларда казилган Хонарик канали катта ер майдонини баркарор сугоришни тизими, Анхор, Нарпай, Каимил каналлари тикланди. XIX асрда Хива хонлигида Порси, Хужайли ва Лавзон каналлари курилди.

Урта Осие халкларининг сугориш иншоатларини куриш куникмалари асрлар мобайнида вужудга келди. Бу куникмаларга Хоразм ва Самарканд илмий мактаблари асоа солган. Математика, геометрия ва астраномиядаги илмий ютуклар, хар бир вилоят ва кишлокда яшаган купдан-куп узи таълим олган мохир сугориш мутахассислари тажрибаси, сувни эхтиет килиб, усталик билан таркатган ва барча сугориш иншоотларида катнашган куп сонли миробларнинг юксак малакаси жам булган эди. Айтишларича, Хоразм мироблари тугонлар олишда нихоятда усталиклари билан ажралиб турганлар.

Сугориш иншоотларини куришга амалда бутун ахоли жалб этиларди. Кишлоклар ва овуллар хар йили янги каналлар куриш хамда арик тозалаш учун муайян микдорда одам ажратиш керак эди. Бош каналларни тозалаш ва созлаш ишида хар бир дехкон хонадони йилига 60 кундан 100 кунигача ишлаб бериши талаб килинар эди. Бундан ташкари натурал мажбурият хам булиб, бунга хеч бир хак олмай курилиш материаллари етказилиб бериларди.

1855-1875 йиллар Крим урушидаги русларнинг маглубияти Урта Осиёнинг Россия учун сиёсий ва стратегик ахамияти канчалик катта эканлигини курсатади. Шаркий масалада, яъни Дарданелл бугозлари масаласини хал килишда Англия Россиянинг асосий ракиби эди. Бу бугозлар тез ривожланиб бораётган жанубий рус вилоятларига Урта денгизга чикиш имконини берарди. Англия харбий ва иктисодий жихатдан Россиядан устун турарди. Инглиз флоти Россиянинг барча киргокларида хукумронлик ва барча юртларни камал кила олар, Россия сохилларининг исталган жойига десант тушира олар эди.

Крим уруши Россияга Европадаги уз мавкеини саклаб колиш учун Англияга карши хужум куролига эга булиш канчалик мухим эканлигини курсатди. Бу хол охир окибатда русларнинг Урта Осиёни босиб олишига шароит тугдирди. Натижада 1847 йилда русларнинг боскинчилик харакатлари бошланди.


Мавзу: Октябрь революцияси арафасида Узбекистонда ер муносабатларининг шаклланиши.


Р Е Ж А :

  1. Революция арафасида Узбекистонда аграр муносабатларнинг характери.

  2. Ерга эгалик килиш, ердан фойдаланиш ва кишлок хужалигининг ривожланиши.

  3. Ер тугрисидаги «Декрет» га биноан Узбекистондаги аграр узгаришларнинг тавсифи.

Русларнинг Урта Осие силжиб боришининг янги тулкини 1853 йилда Кукан хонлиги калъаси Ок масчитнинг олинишидан бошланади.

Унинг номи Петровск кургони деб узгартирилди, кейин Кизил Урда шахрига айлантирилди. Айни пайтда Урта Осиенинг шаркий чеккаларида хам харакат бошланди. 1860 йил Тукмок ва Пишкек (хозирги Бишкет), 1865 йил октябр ойида Тошкент Россия империясига кушиб олинганлиги расмий равишда элон килинди.

1867 йил урталарида Туркистон вилоятига илгари Бухоро амирлиги таркибига кирган анчагина ерлар кушилди ва шу муносабат билан бевосита марказий хукуматга буйсунувчи Туркистон генералгубернаторлиги тузилди. 1867 йил 14 июлда барон фон К.П.Кауфман биринчи генерал губернатор этиб тайинланди.

Россия давлати биринчи навбатда босиб олинган худудларга куйидаги масалалар буйича уз муносабатларини белгилаши зарур эди:

  1. кучманчи ва ярим кучманчи туманлардаги ер эгалиги:

  2. утрок туманлардаги давлат ер эгалиги:

  3. мулк ва вокиф ер эгалиги:

  4. жамоа ерларидан фойдаланиш:

  5. сувдан фойдаланиш:

  6. солик тизими ва бошкалар.

Биринчи даврларда мавжуд ер эгалиги ва ердан фойдаланиш шакллари, сувдан фойдаланиш шакллари, сувдан фойдаланиш тартиби ва солик тизими олдинги холатда саклаб колинди, факат энди соликлар Чор Россияси омборига тушарди. Ер муносабатларини тартибга солиш максадида 1873 йил генерал-губернатор Кауфман узининг «Туркистон улкаси бошкариш тугрисидаги коидалар» ида бир канча тадбирларни таклиф килган.

Биринчидан, жойлик феодаллардан ер эгалиги тортиб олиш, шу муносабат билан уларнинг жамики иктисодий, хатто сиесий таъсирини сусайтириш: иккинчидан, келаетган соликлар микдорини ошириш, учунчидан, жамоага таянган холда, сугориладиган дехкончилик шароитида мавжуд ердан фойдаланиш ва сувдан фойдаланиши конунлаштириш натижасида дехконларни уз томонига огдириш: туртинчидан, буш етган ерларни сугориш максадлари учун махсус фондлар ташкил этиш хамда жойлик ахолига булган «ортикча» ерларга Россиянинг Европа кисмидан дехконларни кенг микесда кучириб келтириш.

Чор хукумати мулк ерларига нисбатан Кауфманнинг тадбирларини маъкуллади, бошка масалар буйича 1886 йил бошкачарок карорлар кабул килди. Жумладан, кучманчи туманлардаги ерлар давлат мулки деб эълон килинди: утрок туманлардаги ерлар ерлик ахолига авлоддан-авлодга доимий эгалик килиш учун, умуман хусусий мулк килиб берилди, ердан ва сувдан фойдаланиш шакллари шу жойнинг уз одамлари оркали аникланади: одамсиз вокиф ерлари барча ер соликларидан озод килинди, одами бор вокиф ерларини шу ерда хакикий ишлайдиган одамларнинг мулки деб эълон килинди. Бу ерлардан тушадиган соликлар тугри давлат хазинасига бориб тушиши керак эди, давлат эса шу маблаглардан масчитлар, мадрасалар, кабристонларни тузатиб туриши керак эди.

Шундай килиб, 1886 йилгачса «коидалар» ердан фойдаланишнинг ховли-участка шакли ривожланишига тусик булмади, ерларни эркин сотиш васотиб олиш учун шароит яратди, бу эса уз навбатида товар хужаликнинг хамда утрок ерларда пахтачиликнинг ривожланишига олиб келди. Кучманчилик туманлардаги ерлар давлат мулки деб эълон килинганлиги рус кучманчилари бу жойларни тезлик билан эгалат олишига имконият тугдирди.

Ер соликларинин6г янги асосдан микдорини кайта куриб чикиш максадида 1888 йили ер-солик комиссияси ташкил этилди. Шу йилдан бошлаб юкоридаги максадлар учун утрок ахолиси мавжуд булган Сирдаре, Самарканд, Фаргона ерлари харитага туширила бошланди.

Шу билан бирга бунда ерлар фойдаланиладиган ва ишлатилмайдиган кисмларга ажратилди. Бу ишлар тугалланиши хамон олинадиган даромаднинг 10% микдорида солик белгиланди.

Солик асосан пул шаклида олинадиган унинг микдори хар олти йилда бир марта аникланадиган булди, лекин хакикатда эса 10 йиллар давомида бу солик микдори узгартирилмадимади.

Кучманчи ахоли ерларини тасвирга олиш, улчаш ишлари анча кечрок бошланди. Бу иш асосида фойдаланишга ярокли ва яроксиз ер майдонларини аниклаш хамда «ортикча» ерларини кучириш фондига киритишдан иборат эди.

1869 йилдан бошлаб Россиядан дехконларни кучириб келтириш бошланди.

Хар бир одам бошига ажратиладиган ер микдори 30 десятина килиб белгиланди. Кейинрок эса бу курсатгич 10 десяяятикага туширилди. Кучириб келтирилганлар узларининг катта майдонлари була туриб яна паст бахода ерлик халкнинг ерларини ижарага олабошладир.

Сирдаре вилоятида 1909 йилга келиб 40 минг кучириб келтирилган одам булиб, уларнинг 203 минг десятина ери бор эди. Хаммаси булиб Туркистонда 326 поселка кучириб келтирилган одамлар билан банд булиб, уларда 248,5 минг одам бор эди.Кучириб келтирилганлар бир канча имтиезларга эга эдилар. Ерлар уларга бепул берилди, кенг ва унумдор ерлар ажратилди. Биринчи 5 йил улар соликлардан озод килиндилар, кейингини йилар хам соликлар бир канча имтиезлар асосида, яъне пасайтирилган тарзда туланадиган булди. Улар курилиш учун бепул егоч, 25-100 сум микдорида пул ссудаси, уругликлар олдилар.

Узбекистоннинг ахоли зич яшайдиган туманларига руслар кучирмади. Бунинг асосий сабаби ундан иборатки, хукумат текстил комбинатлрининг манфаатларига карши бормадилар. Шу сабабли хусусий ишбилармонлар сугориш ишларини ривожлантиришлари зарур эди.

1895 йилда дехкончилик вазирлиги Сирдаре, Самарканд ва Фаргона вилоятларида 600 минг десятина ерни кидириб, шундан бир канча йилда сунг 209,8 минг десятина ерга булган 8 объект буйича сугоришга лойиха тузди. Лекин, факат 45 минг десяятина ер билан Мирзачулни сугориш лойихаси кабул килинди.

1883 йил Кизил Урдада 30 минг десятна ерни сугоришга уриниб курилди, аммо сугориш урнига бу ерларни сув босиб кетди.

Сугориш ишлари учун асосий куч мирзачулга ташланди. Мирзачулни сугориш учун биринчи уриниш 1872 йили килиб курилди.

Канал казиш хамда Сирдаре суви билан 40 минг десятна ерни сугориш кузда тутилди. Шунга асосан Хужандда 6, Тошкент ва Курама уездларидан 53 минг ишчини туплаб канал казила бошланди Лекин 126 минг сум пул сарф килиниб 14 киломтр арик казилгандан сунг иш тухтатилди, бундан хеч кандай натижа чикмади. 1885 йили Мирзачулда Бухоро аригини куриш бошланди. 6 йил давомида 27 км казилганда сунг сув юборилди, лекин бу каналдан сув окмади. Натижасиз бу иш хам тухтади.

1891 йилда Бухоро аригининг курилган бир кисмидан фойдаланилган холда Николай 1 канали курила бошланди. 1895 йили бу каналдан 6,8 минг десятина ер сугорилди.1900 йили Мирзачулда 45 минг десятина ер сугорила бошланди. Шундай килиб Мирзачулда хаммаси булиб 57 минг десятина ер сугориладиган булди.

Янги ерларни узлаштириш, сугориш ва бошка тадбирлар хаммаси асосан пахтачиликни ривожлантириш каратилган эди. Барча давлат тадбирлари шунга каратилган булиб, булар куйидагилардан иборат эди:

1.Соликларни натура шаклида пул шаклида утказиш. Бу уз навбатида дехконларни асосан товар махсулоти булган пахта экишга мажбур килган.

2.Туркистонда пахтачиликнинг согигини камайтириши.

3.Туркистон ва Бухорони Россиянинг Европа кисми билан богловчи темир йулнинг курилиши, улканинг ички туманларида темир йулини куриш. Стратетик максадларга биноан асосий магистрални Кранаводскдан куриш бошланди.


1888 йили бу йул Самаркандга, 1898 йили Андижонга,1899 йили Тошкентгача етиб келди. 1906 йилга бориб йул Оренбургда тушашди. 1912-1915 йиллари Фаргона ва Бухоро амирлиги ерларидан ички темир йуллари курилди. Бу эса уз навбатида олиб кетиладиган пахта харажатларини камайтиришга ва пахта микдорининг ошишига олиб келди. Шу билан бирга Россиядан арзон бугдой олиб келиш имконини берди.

4.Чет элдан олиб келинаетган пахтага соликнинг купайиши, яъне аввалига бир пуд толага-1 сум кейин 1с. 20т, 1с,80т, 3с.15т, 4с.15т, 1915 йили-5 с.,75 т ва хаказо.

  1. Пахта тозалаш ва ег-экстрак заводларининг курилиши.

  2. Пахтачилик буйича тажриба, уругчилик ва агрономик ишларининг бошланиши ва хоказо.

Бу тажрибалар албатта пахтачиликнинг ривожланишига асос булди.

1917 йил 25 октябрдаги революциянинг галабаси асосан ер муносабатларининг тубдан узгаришга олиб келди. Бу галабага асосан «Ер тугрисида» декрет кабул килинди. Бу Декрет 242 та дехконлар накази асосида тузилган эди. Бу Декретга асосан: барча ерларга хусусий мулкчилик бекор килинди, яъне «Барча ерлар, шу жумладан давлат, кабинет, монастир, черков ва хоказо мулкчилик, жамоа, дехкон ерлари умумдавлат мулкига еки шу ерлардаги мехнаткашларнинг мулкига айлантирилди».

Декретнинг асосий тамойиларида бири-бу ерларни мусодара килишдир, яъне барча ерлар, ер ости бойликлари, урмон ва сувлар давлат мулкига айлантирилди хамда шу асосда давлат ер фонди ва уни бошкарув аппарати ташкил килинди.

Декретга езиб куйилишича, бу ерлардан фойдаланиш шакллари жуда хилма-хил, яъни эркин булиши зарур: хутор, жамоа, артел ва хокозо шакллари. Факатгина одамларга булиб берилмайдиган ерлар, яъни: хунармандчилик хужалиги ерлари бундан мустасно.

Ер тугрисида Декретга биноан ерларни ижарага бериш хамда елланма мехнатни тадбик килиш такикланган эди. Шу сабабли Декретнинг кейинги тамойили уз кучидан фойдаланилгани холда ерларни ишлаш хамда ердан фойдаланишдир.

Бунинг асосий мазмуни давлат томонидан ажратилган ерларни хар бир дехкон оиласи билан ишлаши, елланма мехнатни жалб килмаслиги зарур эди.

Ерларни оила аъзоларининг сонига нисбатан булиб бериш. Бу карор шу даврга нисбатан ягона тугри карор хисобланган, негаки дехконлар шу ер учун курашган эдилар. Шунинг учун хам ривожланишнинг биринчи погонасида дехконларга ерларни булиб бериш зарур эди. Дехконлар якка, майда хужалигини йириклаштириш заруриятини бориб-бориб узлари сезиши лозим эди. Шунга асосан-ерларни коллектив булиб ишлаш тамойили вужудга келди. Бу принципга асосан бюизга 1928-33 йилар мамлакат кишлок хужалигида коллективлаштириш жараени булиб утди, йирик хужаликлар: колхозлар ва совхозлар тузилди. Ва нихоят- бу ерлардан унумли ва окилона фойдаланиш тамойили хар бир даврда хам жуда мухим апхамиятга эга, негаки хар бир давр уз олдига доимо ерлардан ва бошка ишлаб чикариш воситаларидан шу вактга яраша тугри, унумли фойдаланиши такозо килади.

Ер тугрисидаги Декрет кабул килингани хамон уни Узбекистонда амалга оширишга киришилди. Шунинг учун 1917 йил 14 ноябрда Халк комиссарлари Совети томонидан «Ер ишлари буйича комиссарлар хакида» карор кабул килинди. Шу карорга асосан кишлокларга хаммаси булиб 50 мингдан ортик ишчилар, матрослар, солдатлар юборилди.

Совет давлатининг биринчи кунларидаек ерларни коллектив булиб ишлашга мухим ахамият берила бошланди. Шу асосда 1918 йилнинг узида 975 коммуна хамда 604 артел пайдо булди.

Биринчи Совет давлат хужаликлари 1918 йилда пайдо булди ва шу йилнинг охирига бориб умумий майдони 2 млн. десятина булган 3101 совхоз ташкил булди.

1919 йилнинг бошига келиб мамлакатда социалистик типдаги коллектив хужаликларини ташкил килиш буйича бир катор тажрибалар тупланган эди. Шу тажрибалар асосида коллектив хужаликларни ташкил килиш ва улар ерларини тугри фойдаланиши ташкил килиш мухим ахамиятга эга эди.

Шу сабабли 1919 йил 14 февралда «Социалистик ер тузиш хамда социалистик дехкончиликка утиш тадбирлари хакида курсатмалар» кабул килинди. Бу хужжатнинг кабул килиниши кенг куламдаги ер тузиш ишларининг бошланиши булди. Бу курсатмалар асосан Москва межевой институтининг укитувчилари томонидан тузилган эди.

Бу курсатмаларда «ердан фойдаланишнинг якка хол формасидан коллектив формасига утиш зарур. Йирик совет хужаликлари, коммуналар, ерларни ишланишнинг жамоа шакллари максадга эришишнинг мухим омилидир» дейилган эди. Натижада дехкон хужаликлари мажбурий тарзда колхозларга бириктирилди ва улардан ер тортиб олинди. Улар ёлланма ишларига айлантирилди.

Бу курсатмаларга асосан 1919 йили Дехкончилик халк коммисариати таркибида янги «Ер тузиш марказий органи» ташкил килинди ва унга аввалги ер улчаш-техник ва кучманчилик булимларининг функциялари берилди.

1918 йил 25 февралдан бошлаб Халк Коммисарлар Совети. Туркистон дехкончилик халк коммисиариятининг бойлар, чиновниклар ва рус буржуазияси ерларини тортиб олиш буйича карорлари асосида иш олиб бориш ташкил килинди. Бир канча савдо бирлашмалари, шу жумладан: «Владимир Алексеев», «Коплонбек именияси», «Эски Тошкент», Миркомил Мирмуминбаев, Юсую –Давидов, Дадажанов ва бошкалар ерлари умумхалк мулки деб эълон килинди. Кескин синфий курашларга карамасдан улкада аграр масалаларини хал килиш давом эттирилди. Жумладан ер кумиталарини шакллантириш, ерларин хисоб килиш. Ишчи хайвонлар кишлок хужалиги ускуналарни хисобини олиб бориш давом эттирилди. Вужудга келган сув танкислигига бархам бериш максадида берилди.


Мавзу: Узбекистонда Ер-сув ислохотини утказишга тайергарлик ва уни утказиш даврида ер муносабатлари ва Ер тузиш

  1   2   3



Похожие:

«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» icon1informatika 7-sinf Informatika fani nimani o'rganadi
А. Дастурлар тузиш Б. Web сахифаларни укиш С. Жадваллар тузиш Д. Тугри жавоб йук
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconРежа: Лизинг муносабатлари бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
Мавзу: ижара муносабатлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг методологик асослари. Лизинг операцияларини бухгалтерия ҳисобининг...
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconДокументы
1. /ер кадастри 08 э.р..doc
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconДокументы
1. /Маъруза Француз Узб тарихи Узбекистон тарихи.doc
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconДокументы
1. /Маъруза Француз Узб тарихи Узбекистон тарихи.doc
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 19. 10. 2004 йилдаги №483-сонли Қарори
Збекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси фаолиятини
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconМиср давлати ўзининг қадим маданияти, бой тарихи билан бошқа ривожланган давлатлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди
Мисрнинг кўп асрлик тарихи ва маданияти тошларда, саркофагларда, рассомларнинг асарларида, уста-ҳунармандларнинг ижодларида, меъморчилик...
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconДокументы
1. /Халкаро молия муносабатлари.doc
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconДокументы
...
«ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси «Ер муносабатлари тарихи» iconДокументы
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации