Документы



Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ icon

Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ

НазваниеЭ. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ
Дата07.09.2013
Размер59.11 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Инсон омили ?амма нарсадан улу?.docЭ. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ

Э. Эгамбердиев

Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ


Ҳар қандай жамиятни ва давлатни унинг халқисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу жумладан мустақил Ўзбекистон Республикасини ҳам. Ўзбекистон Республикаси халқини мамлакатимиз ҳудудида фаолит кўрсатиб келаётган миллатидан қатъий назар унинг фуқаролари ташкил қилади. Бу борада асосий қонунимизнинг 18-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар”. Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат тамойилларига мос бўлиши шарт. Бундан кўриниб турибдики, демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида шахдам қадамлар қўйиб бораётган мустақил мамлакатимизда барча фуқаролар тенг ҳуқуқлидирлар.

Ўзбекистон Республикасининг конституциясини 7-моддасининг мазмунида баён қилинишича халқ давлат хокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат хокимияти халқ манфаатларини ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади, деб кўрсатилган бўлса, Конституциянинг 2-моддасида давлат органлари ва манфаатдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул деб кўрсатиб қўйилган. Уларнинг ҳаммаси ҳам давлатимизни демократик характердаги давлат эканлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний қадриятларга асосланади, унга кўра инсон, унинг ҳаёти эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Бу конституциямизнинг 13-моддасида ўз ифодасини топган. Ушбу модданинг мазмуни ҳам инсонни жамийки неъматлари ичида энг улуғ эканлигидан далолат беради.

Ҳозирги кунда суд - ҳуқуқ соҳаси бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам, ўзининг туб моҳиятига кўра мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган ҳаракатларни ажралмас қисми бўлиб бошқа хокимият турлари билан тенг ҳуқуқли асосда кучли суд хокимиятини вужудга келтиришга қаратилган муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

1995 йил 25 декабрда бўлиб ўтган биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикасаи Олий Мажлисини 4-сессиясида Президентимиз суд хокимияти борасида тўхталиб ўзларининг қуйидаги фикрларини билдирган эдилар: “Суд – хокимиятнинг учинчи тармоғидир. Давлат­нинг обрўси, жамиятнинг обрўси суд органлари ва судьяларнинг қонун меъёрларига қанчалик риоя қилишига, улар қабул қилган қарорларнинг адолат меъёрларига нечоғлик мос келишига бевосита боғлиқдир... Мамлакатимизда суд тизимини тубдан ислоҳ этиш юза­сидан кўп ишлар қилинди. Лекин бу соҳада ва айниқса кишиларнинг онггини ва уларнинг суд хокимиятига нисбатан муносабатини ўзгартириш борасида кўп ишларни бажаришимиз лозим”1.

Суд хокимиятини туб моҳияти жамият ва давлат ҳаётида, шу­нингдек инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинлик­лари демократия ва қонунийликни бир меъёрда таъминлаб бориш ҳамда барқарор бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Бу хокимият­нинг олдига қўйган асосий вазифа-инсон ва фуқароларнинг Ўзбекис­тон Республикаси Конституцияси, ушбу конституцияга мувафиқ қабул қилинган бошқа қонунларга асосан уларга қонуний тарзда бе­рилган шахсий ҳуқуқлар, эркинликлар, сиёсий, иқтисодий ва ижти­моий ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга юридик шахсларни (корхона, муасасаса ва ташкилотларнинг) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатимизнинг конституциявий тизимини ҳимоя қилиш, қонун­ларни аниқ бажарилишини таъминлаш бўйича уларни тўғри қўллаш ва уларга қатъий риоя этиш, шу йўл билан мамлакат миқёсида қону­нийликни янада мустақкамлаш ҳуқуқни бузилиш ҳолларини олдини олиш ҳамда аҳолини ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд хокимиятини амалга оширувчи бир бутун суд тизимига кирадиган турли бўғиндаги судлар (Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси­нинг Олий суди ва Олий хўжалик суди ҳамда бу судларнинг таркибига кирадиган қуйи судлар)нинг мустақиллигини таъминлаш орқали давлат хокимиянинг кенг ҳуқуқли тармоқларидан бири бўлган суд хокимиятини обрў эътиборини кучайтиришга хизмат қилиши керак.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш, суд хокимиятини давлат хокимиятини мустақил тенг ҳуқуқли тармоғи сифатида мамлакатимидза фаолият кўрсатиб келаётган бутун одил судлов тизимини янада демократлаштириш демократик ҳуқуқий давлатни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб бу боарда муҳим аҳамият касб этади.

Ижтимоий тараққиётимизнинг ҳозирги тарихий босқичида фуқа­роларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, эркинликларини, шаъни, қадр-қиммати, миллий ғурурини ҳимоя қилиш асосида ижтимоий адолатни қарор топтириш, судларнинг ва ҳуқуқий тартиботни мухофаза қилиш орган­ларининг фаолиятида асосий мезонга айланмоғи лозим. Одамларнинг судларга бўлган эскича қараш, тасаввур ва тушунчаларини батамом ўзгартириш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Одамлар ҳозиргача ҳам кўпинча суд бўлди деса, кимдир жазо олади, кимнинг­дир тақдири ҳал бўлади, деб тушунишади. Ҳолбуки, суд бўлди, деганда, одамлар ҳимоя қилинди, хақ жойида қарор топди, деган тушунча одамлар онггига мустаҳкам сингиши керак. Бунинг учун-дейди Президентимиз И.А.Каримов: “Суд жазоловчи органдан оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга, ижтимоий адолат посбонига айланиши, халқнинг ишонч қалъасига айланиши, ҳукм чиқарувчи судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш лозим. Фақат шундай қилинганда ҳозир суднинг жазолов­чи орган, деб биладиган одам судга ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини, манфаатларини ҳимоя қилиши лозим бўлган орган сифатида мурожаат қиладиган бўлади. Ана шундагина суд хокимиятнинг хақиқий мустақил учинчи тармоғига айланади”.2 Дарҳақиқат, суд хокимиятини амалга оширувчи судларнинг мустақиллигини таъминламасдан туриб, Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича белгилаб берувчи улкан вазифаларни амалга ошириб бўлмайди.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар олдида турган вазифаларни амалга оширишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши 1996 йил 5 апрелда “Ўзбекистон Республикаси суд ислоҳотини ривожлан­тириш дастури тўғрисида” қарор қабул қилди ва ушбу қарори билан тегишли Дастурни тасдиқлади3.

Ушбу Дастурда фуқароларнинг хуқуқ ва манфаатларини суд томонидан химоялашни кучайтириш: суд тизимини демократлаш­тириш ва суд хокимиятини амалга оширувчи судларнинг обрўсини ошириш; суд- хуқуқ ислоҳотига оид бошқа ташкилий-хуқуқий масалалар бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш учун масъул идора ва шахслар ҳамда мухлатлар белгиланди.

Бундан кўриниб турибдики, ушбу дастурнинг мазмунида фуқароларнинг хуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини суд йўли билан химоя қилишни янада кучайтириш ва судларнинг мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг обрўсини ошириш ва бошқа кўрсатиб ўтилган тадбирларни амалга ошириш замирида ҳам инсон омили ётади.

Инсон ва фуқароларга қонуний тарзда берилган кенг қамровли шахсий ҳуқуқлар ҳамда эркинликлар, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар ва буларни суд йўли билан ҳимоя қилиш ва уни таъминлашга оид суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича давлатимиз томонидан белгилаб қўйилган вазифалар ва бу вазифаларни амалга ошириш учун ишлаб чиқарилган тадбирлар, давлатимизни демократик характердаги инсонпарвар давлат эканлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўн уч йиллигига бағишланган тантанали маросимида “Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари, уларни ҳар тоомнлама ҳимоялаш ва таъминлаш, жамиятни демократлаштириш йўллари ҳақида гапирар эканмиз, бу мавзу дунёда ҳар доим айниқса, сўнгги пайтларда энг ўткир долзарб масалага айланиб бораётганлигини кузатиш мумикн ва табиий ҳол деб қабул қилишимиз керак”4лиги тўғрисида берган кўрсатмалари ҳам, инсон омилини ҳамма нарсадан улуғ эканлигидан далолат беради.

Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш суд ҳокимиятини амалга оширувчи судлар томонидан фуқаролик суд ишларини юритиш асосида фуқаролик процессуал қонунчилигида кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни фуқаролик процессуал қонунчилигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу йил ўзининг барча нормаларини инсонларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал Кодексига ўн йил тўлди. Ўйлайманки бу Кодексимизни нормалари замон талабига мос ҳолда ривожланиб такомиллашиб боради.


1 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасидир. Том-3. Т.1996. 22-бет.

2 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т.”Ўзбекистон” 1999. б-29-30.

3 Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини – энг олий қадрият. “Хлқ сўзи” 2005. 9 декабр.

4 Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини – энг олий қадрият. “Хлқ сўзи” 2005. 9 декабр.



Похожие:

Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconДокументы
1. /цлим жазосининг бекор ?илиниши - инсон ?у?у? ва эркинликлари устуворлигини таъминлашнинг...
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconДокументы
1. /цзбекистон Республикасида члим жазосининг бекор ?илиниши - инсон ?у?у?лари устуворлигини...
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconИқтисод социологияси
Хх асрни бошларига келиб, иқтисодий ҳаёт социологиянинг тадқиқот объектига айланди. Худди шу даврда ишлаб чиқаришда инсон омили англаб...
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconТашкилотлар социологияси
Инсон табиатан ижтимоий ҳодиса бўлганлиги сабабли ҳам турли жамоа ҳамда уюшмаларда бирлашади. Инсоннинг ҳамма фаолияти ташкилий уюшган...
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconКорхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили режа
Андижоннинг Асака шаҳрида ишлаб чиқарилаётган дэу автомобиллари зеб-зийнат буюмидан оммавий ҳаракат воситасига айланмоқда. Туполев...
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconИнсон ва усимлик,хайвонот дунёси. Р е ж а
Инсон табиат хосиласи,унинг кучогида яшайди,тараккий этади,зурриёт колдиради. Хазрат нисон хаётини набобот оламисиз тасаввур килиш...
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconХукукшунослик” фанидан 3-Мавзу: Фукаролик хукукининг умумий тушунчалари: тошкент – 2007 Анатация
Инсон ва жамият, шахс ва давлат ўртасидаги хуқуқий муносабатларни очиб бериш. Инсон хуқуқлари негизида инсон шахси, қадриятини, ҳамда...
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconДокументы
1. /Эгамбердиев.pdf
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ iconИнформация о проекте
Акрамханов Акмаль, Син Лилиана, Матниязова Гузаль, Руденко Инна, Эгамбердиев Ойбек
Э. Эгамбердиев Инсон омили ҳамма нарсадан улуғ icon9-синф Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари
Бирор нарсадан халос ва фориг бўлиш маъносини англатувчи лотинча сўз ёзилган қаторни топинг? А. иммунитет В. Демос С. Либералист...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации