Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
страница1/5
Дата12.07.2013
Размер0.64 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5
1. /Бахтиёр.docЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ФАКУЛЬТЕТИ

«Ҳимояга рухсат этилсин” факультет декани _______ доц.И.Азимов __________

5141100 Ўзбек тили ва адабиёти бакалавр йўналиши кундузги бўлим 4-курс 401-гуруҳ талабаси Абдушукуров Бахтиёрнинг “Шукур Холмирзаев ҳикоялари тилининг лингвостатистикаси» мавзусидаги


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ

Илмий раҳбар:

__________С.Муҳамедова

ТДПУ “Умумий тилшунослик” кафедраси профессори, филол.фан.док-ри

Тақризчилар:

Ҳимояга тавсия этилсин”

_____________Р.Расулов

ТДПУ “Умумий тилшунослик” кафедраси

мудири, филол.фан.док-ри, проф.


ТОШКЕНТ –2011


Мундарижа


Ишнинг умумий тавсифи.......................................................................................

1 – боб. Тилшуносликда лингвостатистикага оид тадқиқотлар

1.1. Лингвостатистик методлардан фойдаланиш тарихи...................

1.2. Ўзбек тилшунослигида лингвостатистик методлардан фойдаланиш ...........................................................................................................

2- боб . Ш.Холмирзаев ҳикоялари тилининг лингвостатистикаси

2.1. “Табассум” ҳикоясининг лингвостатистикаси .......................

2.2. “Омон овчининг ўлими” ҳикоясининг лингвостатистикаси ....

2.3. “Қумрилар” ҳикоясининг лингвостатистикаси ........................ .

2.4. “Битикли тош” ҳикоясининг лингвостатистикаси ........................

2.5. “Йиғи” ҳикоясининг лингвостатистикаси ....................................

2.6. “Хоразм, жонгинам” ҳикоясининг лингвостатистикаси ............

2.7. “Аросат” ҳикоясининг лингвостатистикаси ................................

2.8. “Уҳ” ҳикоясининг лингвостатистикаси .......................................

Умумий хулосалар................................................................................................................

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..............................................................

БМИда қўлланилган таянч сўз ва ибораларнинг ўзбекча-инглизча луғати..........................................................................................................................


ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги. Муҳтарам Президентимиз И.А. Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида таъкидлаганларидек: “Биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб – авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий ишлашимиз зарур. Айниқса, фундаментал фанлар, замонавий коммуникация, ахборот технологиялари, банк – молия тизими каби ўта муҳим соҳаларда она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, этимологик ва қиёсий луғатлар нашр этиш, зарур атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни ишлаб чиқиш, бир сўз билан айтганда, ўзбек тилини илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш миллий ўзликни, Ватан туйғусини англашдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз”. 1 Ўзбек тилшунослигидаги компьютер лингвистикасига оид тадқиқотлар ҳам шулар жумласига киради. Компьютер лингвистикаси ўзбек тилшунослиги учун нисбатан янги йўналиш ҳисобланади. Бу борада амалга оширилган ишлар жуда кам. Шунга кўра ўзбек тилшунослигида лингвостатистик методлардан фойдаланиш долзарб вазифа ҳисобланади. Ш.Холмирзаев ҳикоялари тилининг лингвостатистикасини текшириш БМИмиз мавзусининг долзарблигини белгилайди.

Ишнинг мақсад ва вазифалари. БМИнинг асосий мақсади Ш.Холмирзаевнинг айрим ҳикоялари тилини лингвостатистик жиҳатдан текширишдир.

Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди:

-тилшуносликда лингвостатистикага оид яратилган тадқиқотлар таҳлилини қилиш;

- ҳикоялар тилидаги от туркумига оид сўзлар частотасини текшириш;

-ҳикоялар тилидаги феъл туркумига оид сўзлар частотасини текшириш;

- ҳикоялар тилидаги фразеологизмлар частотасини текшириш ва б.

БМИда фойдаланилган методлар. Мазкур БМИни яратишда статистик методдан фойдаланилди.

БМИ манбаси сифатида қуйидаги китоб хизмат қилди: Шукур Холмирзаев. Сайланма. 2-жилд. –Тошкент: “Шарқ”, 2005. - 461 б.

БМИнинг объекти. Биргина БМИ доирасида Ш.Холмирзаевнинг барча ҳикоялари тилининг лингвостатистикасини текшириб бўлмайди. Шунга кўра БМИ объекти сифатида Ш.Холмирзаевнинг “Табассум”, “Омон овчининг ўлими”, “Қумрилар”, “Битикли тош”, “Йиғи” “Хоразм, жонгинам”, “Аросат” ва “Уҳ” каби ҳикоялари танлаб олинди.

БМИ предмети. С.Ризаевнинг “Ўзбек тилининг лингвостатистик тадқиқи” мавзусидаги докторлик диссертациясида ўзбек тилининг барча сатҳлари бирликларини статистик текшириш мумкинлиги таъкидланган.1 БМИ предметини Ш.Холмирзаевнинг “Табассум”, “Омон овчининг ўлими”, “Қумрилар”, “Битикли тош”, “Йиғи” “Хоразм, жонгинам”, “Аросат” ва “Уҳ” каби ҳикоялари тилининг лингвостатистикасини текшириш ташкил қилади. Лингвостатистика ҳам жуда кенг қамровли бўлганлиги сабабли БМИда санаб ўтилган ҳикоялар тилидаги от, феъл туркумига оид сўз ва сўз шакллари, бадиий асарда муҳим ўрин тутгани туфайли фразеологизмларнинг частотасини аниқлаш мақсад қилиб олинди.

БМИнинг илмий янгилиги. Ушбу БМИда қуйидаги амалий янгиликларга эришилди:

-тилшуносликда лингвостатистикага оид яратилган тадқиқотлар таҳлили амалга оширилди;

- ҳикоялар тилидаги от туркумига оид сўзлар частотаси текширилди;

-ҳикоялар тилидаги феъл туркумига оид сўзлар частотаси текширилди;

- ҳикоялар тилидаги фразеологизмлар частотаси текширилди;

-ҳикоялар тилини статистик текшириш жараёнида Ш.Холмирзаевга хос индивидуал сўз қўллаш ҳолатлари аниқланди ва б.

БМИнинг амалий аҳамияти. Тадқиқот жараёнида тўпланган фактик материаллардан ўзбек тилини ўргатувчи, автоматик таржима, автоматик таҳрир бўйича компьютер дастурларни яратишда унумли фойдаланиш мумкин. БМИда яратилган маълумотлар базаси - лингвистик таъмин ЎзМУ “Компьютер лингвистикаси” лабораториясида ишлаб чиқилаётган умумий база учун тайёр материалдир.

Тадқиқотнинг тузилиши. БМИ ишнинг умумий тавсифи, икки боб, умумий хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва БМИда қўлланилган таянч сўз ва ибораларнинг ўзбекча-инглизча луғатидан иборат бўлиб, ........саҳифани ташкил қилади.


1 – Боб. Тилшуносликда лингвостатистикага оид тадқиқотлар


1.1. Лингвостатистик методлардан фойдаланиш тарихи


Тилшуносликда статистик методлардан фойдаланилар экан, бундай методлар муайян бир матнда сўз ёки ибора, бўғин ёки гап сингари тил бирликларининг қўлланишида ўзига хос қонуниятларни аниқлашга қаратилиши лозим. Тил ўзига хос системага эга бўлган ижтиомий ҳодиса бўлганлиги туфайли тил бирликлари муайян системада жойлашган бўлади. Уларни ўлчаб, ҳисоблаб, уларнинг маълум бир матнда тарқалиш даражасини, чегарасини аниқлаш мумкин. Оғзаки ва ёзма нутқ жараёнида ҳар бир тил белгиси муайян қўлланиш частотасига эга.

Нутқ оқимида такрорланувчи тил бирликларининг бўлиши тио ва нутқ муаммоларини ўрганишда статистик воситалардан фойдаланишга имконият яратади. Лингвостатистик таҳлил имкониятлари тил бирликларининг қонуниятларини кузатиш ва шу кузатиш натижаларини қайта ишлаш жараёнида аниқланади. Бунда табиий фанларнинг методларидан фойдаланилади. Шунинг учун лингвостатистик методлар табиий-илмий методлар таркибига киради.

Тил муаммолари статистик жиҳатдан ахборот назарияси методлари ёрдамида ҳам ўрганилади. Р.Г. Пиотровский “Ёзма матнни информацион ўлчаш” номли асарида бу ҳақда қуйидагиларни таъкидлаган эди:” Тил алоқа воситаси бўлгани учун унинг бирликлари лингвостатистик методлар ёрдамида ҳамда информацион усуллар орқали баҳоланади ва ўлчанади”.1 Бундай ўлчаш ва баҳолаш қуйидаги тамойилларга асосланади:

1. Нутқий мулоқотга алоқа канали сифатида қаралади. Шу канал орқали ҳарфлар, товушлар, морфемалар ва б. тил бирликлари ёрдамида информация узатилади.

2. Лингвистик бирликлар бу ерда айрим кодларнинг символи вазифасини бажаради.

Ти.л ва нутқ ҳодисаларини ўрганишда статистик методлардан фойдаланиш тилшунослик учун янгилик эмас, бу жараён икки асрлик тарихга эга. Ўз вақтида машҳур рус математиги В.Я.Буняковский 1847 йилда эҳтимоллар назариясидан грамматик ва этимологик тадқиқотларда фойдаланишга тилшуносларни даъват этган эди. П.Б.Струвьенинг фикрича, филологик тадқиқотларда статистик методлардан фойдаланиш тилшуносларни матн ҳақидаги аниқ маълумотлар билан қуроллантиради.

Рус тилшунослигида XX аср бошларида статистик метод
ёрдамида тилнинг товуш таркибини ўрганиш илк бор йўлга
қўйилди. Масалан, рус тилшунослари В.Петров ва
П.Александровлар 1911 йилда Қозон шаҳрида француз ва немис
тилларининг товуш составини статистик жиҳатдан ўрганишга
бағишланган мақолаларини эълон қилган эдилар. Бу мақолаларда
ҳар бир мингта товуш оқимида француз ва немис тилларидаги
унли ҳамда ундош товушларнинг қўлланилиш даражаси аниқлаб
чиқилган эди. В .А.Богородицкий, А.М.Пешковский, А.Булаховский каби олимлар 20-30-йилларда, рус тилидаги илмий ва бадиий матнларда унли ҳамда ундош товушларнинг
қўлланилиш даражасини аниқлашга оид ишларни амалга
оширдилар. Масалан, А.МПешковский рус тили оғзаки матнида
қўлланган унли ва айрим ундош товушларнинг оҳангдорлигини
И.И.Тургеневнинг «Садақа» ҳикояси матнидаги оҳангдорлик
билан қиёслаган эди. Унинг таъкидлашича, И.И.Тургенев
ҳикояси матнидаги оҳангдорлик оғзаки матндан анча юқори.
Чункн ҳикоя матнида шовқинли ундошларга нисбатан жарангли ва
сонор ундошлар анча кўп қўлланган. Агар В.Я.Буняковский тилшуносликда статистик методлардан фойдаланиш лозимлигини илк бор таъкидлаган бўлса, яна бир машҳур математик олим А.А.Марков 191З йилда биринчи бўлиб тил материалига статистик методни соф математик нуқтаи назардан қўллади. У «Евгений Онегин» шеърий романи 1 - ва 2-бобларининг ҳар биридан ўн олти сатрни ҳисоблаб, улар миқдорини 20.000 ҳарфга етказди. Ана шу ҳарфлар занжири таркибида қайси ундош ёки унли товуш ёнма-ён келиш эҳтимоллик даражасини аииқлади. Кейинчалик у ишлаб чиққан метод Марков занжири деб юритиладиган бўлди.

Н.А.Морозов 1915 йилда бадиий асарнинг ҳақиқий муаллифи ва кўчирмачи (плагиат)ни фарқлаш мақсадида матнни ўрганишнинг статистик методидан фойдаланди. Бу ишни у «Лингвистик спектр» деб номлайди. Муаллиф у ёки бу ёзувчи асарлари матнида ёрдамчи сўзларнинг қўлланиш частотасини графикларда акс эттиради, бу графикларни ўзаро қиёслаб, ҳар қандай матннинг кимёвий (морфологик) таркибини, унинг ҳақиқий муаллифини аниқлаш мумкин. Бу усулни Н.А.Морозов «стилеметрик этюд» деб номлаган эди. Олим Н.Карамзин, А.С.Пушкин, Н.Загоскин, Н.В.Гоголь, Л.Н.Толстой, И.И.Тургенев асарларининг биринчи 1000 сўзи таркибида ёрдамчи сўзлар миқдорини аниқлайди. Н.А.Морозов тадқиқотларидан шу нарса маълум бўладики, ёзувчиларнинг асарларида (бадиий матнларда) энг кўп қўлланадиган, частотаси юқори бўлган ёрдамчи сўзлар в, на, с предлогларидир.

1929 йилда Краснодар шаҳрида В.Чистяков ва Б.Краморенколарнинг «Тилшуносликда статистик методни қўллаш тажрибасидан» номли асари 350 нусха нашр этилган эди. Бу собиқ Иттифоқда лингвостатистика бўйича нашр этилган дастлабки алоҳида рисоладир. Асарда тил материалини лингвостатистик методда ўрганиш бўйича жуда кўплаб графиклар, диаграммалар келтирилган.

Линвостатистика бўйича тадқиқотларнинг марказида частотали луғатлар яратиш туради. 1898 йилда Франц Кэдинг немис тилининг дастлабки частотали луғатини яратган эди. Бунинг учун у 11 миллион сўзшаклнинг қўлланишини таҳлил қилиб, шу асарда уларнинг частотасини белгилаган. 1951 йилда Прагада Ф.Малерж рус тилининг частотали луғатини немис тилида нашр эттирди. Бу асар газета ва журнал материалларидан танлаб олинган 100.000 сўзқўллаш (словоупотребление) асосида тайёрланган.

Америка олими Г.Йоссельсон биринчи бўлиб ЭҲМ
ёрдамида рус тилининг частотали луғатини тузган (1953). Олим
бир асрлик даврга тегишли проза, поэзия ва драма,
материалларини бир хил миқдорда танлаб, худди шу
материалларни литва, француз, немис ва инглиз тилларидаги
таржималари билан қиёслади. Шу асосда рус тили грамматик
қурилишига доир бир миллион сўзқўллашда мустақил ва ёрдамчи
сўзларнинг частоталарини белгилаб бертан эди.

Ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб лингвостатистик методлар ёрдамида энг қадимги Ҳинд-Европа тиллари, угор-фин тиллари ва Кавказ тилларининг шаклланиш даврини аниқлаш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилди. Бунга тилшуносликда глоттохронологик метод деб юритилади.

1905 йилда Е.Арнольд «Ведаларнинг вазнлари ҳақида» номли асарини эьлон қилди. Бунда олим қадимги ҳинд диний қўшиқлари «Ригведа» шаклларининг энг қадимги кўринишларини глоттохронологик метод ёрдамида аниқлашга интилди. Тилшунос олим Герхард Зольта немис тилида яратилган «Арман тилидаги қадимги сўзларнинг миқдори» номли асарида қадимги арман тилида ўнта тил (юнон, қадимги ҳинд - санскрит, герман, болтиқ, славян, лотин, ирланд, кельт, албан, тохар)дан ўзлашган сўзлар мавжудлигини глотгохронологик метод ёрдамида аниқлаган эди.

Яна бир тилшунос Г.Бережский эса марий тилида қадимги фин-угор бобо тилидан ўзлашган 682 та бир ўзакли сўзлар мавжудлигини шу метод ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлган.

Рус тилшунослигидаги тилларга ўқитиш йўналишида лингвистик статистикадан ҳам кенг фойдаланилган. Маълумки, она тилидан ташқари иккинчи бир тилни ўрганаётганда, аввало, ушбу тилнинг луғат бойлигига мурожаат қилинади. Аммо ҳар бир тилнинг луғат бойлигида минг-минглаб турли сўзлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммасини эслаб қолиш мумкин эмаслиги табиий. Шу сабабли ўрганилаётган тилнинг дастлаб энг асосий ҳамда тез-тез қўлланиб турадиган сўзларинигина ўзлаштиришга киришилади ва мунтазам равишда босқичма-босқич сўз бойлиги орттириб борилади. Бунинг учун эса лексикостатистик манбалар-маълумотлар асосий пойдевор вазифасини ўтайди. Л.Н.Засоринанинг таъкидлашича, лексикостатистиканинг марказий муаммоси жонли (функционал) тилнинг статистик қонуниятларини ва матннинг статистик структурасини аниқлашдир. Матннинг статистик структураси дейилганда, шартли равишда, маълум матндаги турли сўзлар миқдори билан шу матнда унинг қайтарилиш-қайталаниш частотаси орасидаги муносабат тушунилади 3. Шунга кўра статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш каби мураккаб жараёндаги барча ишларни ЭҲМга юклаш зарурияти келиб чиққан ҳолда компьютер лингвистикасида статистик йўналиш юзага келди. У рус тилшунослигида автоматик тарзда тилга ўқитиш йўналиши билан ҳамоҳанг тарзда ривожланиб борган .

Компьютердан фойдаланилган ҳолда кўплаб частотали луғатлар ҳам яратилди,5 улар ўз навбатида машина таржимаси учун замин бўлди.

Математик ва компьютер лингвистикаси, Қозоғистонда изчил ривожланган. Бу ерда дастлабки амалга оширилган тадқиқотлар, асосан, статистик йўналишга оид бўлиб, кейинчалик қозоқ тилшунослари машина таржимаси, автоматик таҳрир, тилларга ўқитиш каби соҳаларда ҳам кенг кўламли ишларни вужудга келтиришди. Қозоқ компьютер лингвистикасининг шаклланишида проф.Қ.Б.Бектаевнинг хизмати катта деб айтиш мумкин. Олим илмий фаолияти давомида математик ва инженер лингвистикасига оид ўнлаб асарларни яратган. Бу асарларда тил ва нутқ бирликларини ЭҲМ ёрдамида тадқиқ этишнинг ҳар томонлама муҳимлиги таъкидланиб, уларда амалий ишлар-дастур ва луғатлар ҳам аксини топган. Қ.Б.Бектаев раҳбарлигидаги «Лингвостатистика ва автоматлаштириш» гуруҳининг аъзолари М.Авезовнинг «Абай йўли» романи (4 китоб) тилининг частотали луғати сўзлигини компьютер ёрдамида 50 соат давомида тузиб чиққанлар. Мазкур частотали луғатда 20000 дан зиёдроқ лексема ва 60000 сўз шакли («глоссема») мавжуд бўлиб, у 466 000 марта қўлланилган. Гуруҳ аъзолари бу луғатни тузиш учун атиги саккиз ой вақт сарфлаганлар. Ваҳоланки, шу иш оддий қўл кучи билан бажарилганда, мазкур гуруҳ аъзолари тинимсиз 10 йил, бир тилчи эса камида 100 йил ишлаган бўлар эди. Шу тариқа ушбу улкан иш қозоқ тилшунослигида компьютер лингвистикасининг ривожланишига асос бўлди.


1.2. Ўзбек тилшунослигида лингвостатистик методлардан фойдаланиш


Рус ва ўзбек тилларининг қиёсий фонетикаси бўйича дастлабки статистик тадқиқот В.М.Поповнинг “Ўзбек ва рус тилларини қиёсий ўрганишда статистик методни қўллаш” номли мақоласи (1949) саналади. Бу мақолада ҳар икки тилдаги товушларнинг нуткдаги ўрни, ишлатилиши, миқдори, юмшоқлик ва қаттиқлик хусусиятларини аниқлаш бўйича олиб борилган текширишларнинг натижалари келтирилган.

А.Панкратьева 60-70-йилларда рус ва ўзбек тилларида сўзларнинг қўлланиш частоталарини М.Шолоховнининг «Тинч Дон» эпопеяси мисолида таҳлил этган эди. Олиманинг ҳисоб-китобларига қараганда, ўзбек тилида 187 та ранг билдирувчи сўз мавжуд, рус тилида эса 147 та ранг ифодаловчи сўз бор. Ана шу 147 ранг билдирувчи сўзлардан 45 таси, яъни 33,0 % и ўзбек тилида ўз эквивалентига эга эмас.

Тилшунос олим Б.Бафоевнинг Алишер Навоий асарлари лексикасига оид монографиясининг дастлабки боби "Алишер Навоий асарлари лексикасини статистик ўрганиш натижалари" деб номланади. Ишнинг "Сўз боши" қисмида Алишер Навоий асарлари тилини статистик жиҳатдан ўрганиш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар, эълон қилинган луғатлар, "Абушқа", "Санглоҳ", "Бадоеул - луғат" сингари бир қатор қўлёзма луғатлардаги изоҳланган сўзлар миқдори ҳақида қисқача маълумот берилган. Б.Бафоев Алишер Навоий асарлари тилида форсча-тожикча ва
арабча сўзлар миқдори ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш учун
шоирнинг "Ғаройиб ус-сиғар" девонига киритилган бир ғазалдаги
100 та сўзни олиб, уларнинг 55 таси ўзбекча, 20 таси арабча, 19 таси
форсча-тожикча эканлигини қайд этади ҳамда бу маълумотларни улуғ
шоирга яқин замондош бўлган Гадоий, Атоий, Лутфий, Саккокий,
Ҳусайний шеъриятидан олинган худди шундай миқдорий
кўрсаткичлар билан қиёслайди ва қуйидаги ҳаққоний хулосага
келади: 1) барча ижодкорлар ижодида, арабча, форсча-тожикча
сўзлар деярли бир хил сонни ташкил қилади; 2) Алишер Навоий ўз
асарларида арабча, форсча-тожикча сўзларни, кўп қўллагандек
туюлса-да, бу кўплик унинг асарларининг ҳажми билан боғлиқдир.1 Энг муҳими, бу монографияда Алишер Навоийнинг 24
та асари қўлда, ЭҲМсиз миқдорий таҳлил қилиниб, уларда жами
26035 та сўз қўллангани ҳақидаги аниқ статистик маълумотлар келтирилган.

Ўзбек тилшунослигида матннинг луғавий таркибини миқдорий жиҳатдан ўрганиш соҳасида В.В.Решетов (1934), А.К.Боровков (1940), Ф.Абдуллаев (1949), М.Мирзаев (1951), И.Расулов (1951), Г.Муҳаммаджонова (1972), Н.Ғуломова (1975) каби олимлар амалга оширган ишлар кейинчалик айрим олимлар томонидан танқид қилинди. Масалан, проф.Э.Бсгматов матн лексикасини таҳлил қилишнинг бундай миқдорий усулларини ўз моҳиятига кўра ноилмий, назарий жиҳатдан етарли асосланмаган бир уриниш, деб ҳисоблайди. Проф.Э.Бегматов ўзининг бу фикрини қуйидаги далиллар билан асослашга интилади: 1. Матнларда кўп бор такрор қўлланувчи сўзлар (масалан боғловчилар, атоқли отлар ва б.) миқдоран қандай ҳисоблангани бу ишларда ноаниқ. 2. Ўзлашма сўзлар асосида ўзбек тилида ясалган сўзларнинг ўз қатламга киритилгани ёки ўзлашма қатламга киритилгани ҳам номаълум. 3. Олиб борилган таҳлилларда асосий диққат ўзлашма қатламнинг миқдорий нисбатини аниқлаш ва баҳолашга қаратилади, холос.1

Шулардан келиб чиқиб, Э.Бегматов лексиканинг миқдорий нисбатини белгилаш учун қўлланилган статистик усул тилшунослик фани манфаатларига эмас, балки кўпроқ мафкуравий, сиёсий манфаатларга хизмат қилиб келди, деган хулосани баён этади. Бу хулосада қисман жон бор, чунки тоталитар тузум даврида
лиигвостатистиқ метод натижалари ҳақиқатдан ҳам русча-
байналмилал сўзлар микдорининг тилимизда кўпайиб
бораётганлигини таъкидлаш учун хизмат қилган. Лекин шунга
асосланиб, лингвостатистик методлардан фойдаланишни чеклаш мумкин эмас.

Кейинги йилларда мамлакатимизда лингвостатистик метод ёрдамида бир қатор лексикографик ишлар ҳам амалга оширилди Жумладан, бир гуруҳ олимлар ''Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати" ни яратишда лексик бирликларни тўплаш, уларни компьютер хотирасига киритиш, муайян мақсад остида уларга ишлов беришда компьютер технологияларидан унумли фойдаландилар. Ҳозирги ўзбек тили материалларининг ижтимоий-сиёсий матнларда энг кўп акс этишини инобатга олиб "Ёшлик", "Тафаккур", "Гулистон", "Шарқ юлдузи" каби журналлар ҳамда бир қатор газеталарда қўлланган барча сўзлар махсус дастур асосида 94 та файлда саҳифалаб чиқилди. Бу файллар ичидан ажратиб олинган сўзлар 8168 саҳифани ташкил этди. Ҳар бир саҳифада 200 тадан сўз мавжуд бўлиб, жами ишлатилган сўзлар (турли грамматик шаклларда) 1633600 тани ташкил этди. Компьютер ёрдамида бу сўзларнинг қўлланиш частотаси аниқлаб чиқилди. Энг камида 4 марта қўлланган луғавий бирликка нисбатан фаол сўз деб қаралди ва бундай луғавий бирликлар луғатга киритиш учун танлаб олинди. Натижада бундай фаол сўзлар тилимизда 15000 тани ташкил қилиши аниқланди, шу асосда луғатнинг сўзлиги яратилди ҳамда алифбо тартиби билан муайян лексемаларга изоҳлар ёзилди.1

Ш.Эгамова Алишер Навоий асарлари тилидаг қадимги туркий лексиканинг лингвостатистик таҳлилини амалга оширди. Олиб борилган бу лингвостатистик таҳлил натижасида Навоий асарлари тилида таҳминан 1400 га яқин қадимги туркий ва эски туркий тилга тааллуқли сўзларнинг қўлланишда давом этганлиги аниқланди. От туркумига оид лексемалар юқорида келтирилган 1400 та лексик бирликнинг деярли 25,1 % ини, яъни 583 тасини ташкил қилади. Сифат категориясига оид 116 та қадимги туркий лексема Навоий асарларида қўлланишда давом этган. Қадимги туркий тилдаги сон туркумига оид сўзларнинг 44 таси Навоий асарларида ҳам қўлланган. Статистик таҳлил Навоий асарлари сўз бойлигида 33 та олмошлар кенг қўлланганлигидан далолат беради. Навоий асарларида қўлланишда давом этган лексемаларнинг 557 таси (24,0 %)ни феъл категориясига оид сўзлар ташкил этади, бу феълларнинг 183 таси туб, қолган 374 таси эса ясама эканлиги аниқланди.1

Ўзбек тили материаллари бўйича статистик тадқиқотлар олиб борган яна бир олимлар С.Ризаев ва С.Муҳамедовлардир. Мазкур олимлар ҳам асосан компьютер лингвистикасининг статистик таҳлил йўналиши бўйича ишларни амалга оширишган. С.Муҳамедов ўзининг Р.Р.Пиотровский билан ҳаммуаллифликда ёзган «Инженерная лингвистика и опыт системно-статистического исследования узбекских текстов» номли китобида лингвистик моделлар, моделлаштириш ва унинг умумий тамойиллари ҳақида фикр юритиб, ўзбекча матнларнинг квантитотив моделларини келтиради . Муаллифлар, шунингдек, мазкур асарда турк газета матнларининг лексик-морфологик машина таржимасини ҳам берганлар (ишнинг олдинги саҳифаларида қайд этилган А.Бабанаровнинг тадқиқотларига муносабат сифатида). Мазкур асарда сунъий интеллект яратиш ва инженер лингвистикаси методлари билан ўзбекча нутқни автоматик қайта ишлаш жараёнида фойдаланиш учун заурурий бўлган ўзбекча матнларнинг лексик – морфологик тузилишининг статистик таҳлили натижалари келтирилган. Албатта, бундай йирик, жиддий илмий асарни яратишда С.Муҳамедов бу соҳадаги ўз изланишларига суянган. Яъни унинг «Статистический анализ лексико–морфологической структуры узбекских газетных текстов» (номзодлик диссертацияси) ва «Ўзбек тилининг алфавитли–частотали луғати (газета текстлари асосида)» асарлари юқоридаги асарнинг ёзилишида манба бўлиб хизмат қилган.

С.Ризаев «Кибернетика ва тилшунослик» асарида тилшуносликда аниқ методларнинг қўлланилиши ва бунда ЭҲМни қўллаш, тил ва нутқ ҳодисаларига статистик ёндашишининг сабаблари ҳамда матнларни автоматик қайта ишлаш ва машина таржимаси муаммолари, шунингдек, ҳарфлар частотасини аниқлашда ЭҲМдан фойдаланишга доир маълумотлар берган5. С.Ризаевнинг кўплаб бошқа илмий ишлари ҳам асосан компьютер лингвистикасининг статистик таҳлил йўналишига оиддир. Шу жумладан, олимнинг номзодлик диссертацияси ҳам ўзбек адабий тилининг грамматик ва фонологик системасини статистик текширишга бағишланган. С.Ризаев 2008 йилда “Ўзбек тилининг статистик тадқиқи” мавзусидаги докторлик диссертациясини ёқлади. Докторлик ишида фонетик, морфологик ва лексик сатҳ бирликларини статистик тадқиқ қилиш методлари кўрсатилган.

Кўринадики, ўзбек тилшунослигида компьютер лингвистикасининг автоматик таҳрир (АТ), машина таржимаси (МТ), автоматик тарзда тилга ўқитиш (АТЎ) каби йўналишларида деярли асарлар яратилмаган, кûрсатилганидек, мавжудлари статистик таҳлилга доирдир.

Шундай қилиб, ўзбек тилшунослигида ҳам кейинги йилларда статистик методлардан фойдаланиш соҳасида муайян натижаларга эришилди. Ўзбек тилида унли ва ундош ҳарфлар, бўғинлар, от сўзли бирикмалар, кўмакчи феъллар, фразеологизмларнинг қўлланиш даражасини аниқлаш, вазифавий услубларда сўз қўлланиш частотасини ҳамда частотали луғатлар тузиш соҳасидаги ишларни алоҳида-алоҳида ўрганилмоқда. Бизнинг БМИда Ш.Холмирзаевнинг “Табассум”, “Омон овчининг ўлими”, “Қумрилар”, “Битикли тош”, “Йиғи” “Хоразм, жонгинам”, “Аросат” ва “Уҳ” каби ҳикоялари тилининг лингвостатистикасини текшириш мақсад қилиб олинган.

  1   2   3   4   5



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconИстон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети умумий педагогика кафедраси
Комил инсон тарбияси – бу таълим – тарбия жараёнида орқали амалга оширилади ва педагогика асосида таркиб топтирилади. Бунинг учун...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconИқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconБажарди: Эрматов н текширди: Мирзахаджаев А
Узбекистон Республикаси Олий ва Урта-Махсус Таълим Вазирлиги Самарканд Давлат Университети
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Француз тили грамматикаси ва тарихи кафедрасида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия қилинди
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconПресс-релиз 2012 йилнинг 19 январь куни Тошкент ахборот технологиялари университети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси,
Сизни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” сдп фракцияси томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconЎзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Француз филологияси факултети малакавий битирув иши

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации