Документы



Кимё-металлУргия icon

Кимё-металлУргия

НазваниеКимё-металлУргия
страница1/6
Дата04.07.2013
Размер0.86 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6
1. /Хорижий инвестициялар.docxКимё-металлУргия




Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Навоий кон-металлургия комбинати

Навоий давлат кончилик институти


Кимё-металлУргия ФАКУЛЬТЕТИ


«Иқтисодиёт ва менежмент» кафедраси


ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР”

ФАНИДАН


МАЪРУЗАЛАР КУРСИ


Навоий – 2013

1-МАВЗУ. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ МОҲИЯТИ

1.1. Инвестиция ҳақида тушунча

1.2. Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга солиниши

1.3. Хорижий инвестициялар ва уларни жалб қилиниш сабаблари

1.4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг роли

1.5. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари


Машғулотнинг мақсади: Фан бўйича тасаввурларни шакллантириш ва фаннинг структуравий тузилиши билан таништириш

Таянч сўз ва иборалар: инвестициялар, инвестор, инвестиция фаолияти, инвестиция фаолияти иштирокчиси, инвестиция фаолияти субъекти, инвестиция фаолияти объекти, чет эл инвестициялари, чет эллик инвесторлар, инвестиция ресурслари, реинвестиция, деинвестиция


    1. Инвестиция ҳақида тушунча


Ўзбекистон Республикасида инвестиция хусусида қонуний ҳужжатлар 1991 йилдан бошлаб қабул қилинган бўлиб, улар ўтган вақт ичида анча такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция тўғрисида”ги қонунида кўрсатилишича, “инвестиция бу - иқтисодий самара (фойда, даромад) олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар асмавзу-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир”1[1].Бу иқтисодий таъриф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитига мос келишини тўлалигича тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан, инвестициянинг ўзига ва инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган. Иккинчидан, инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган.

«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. Инвестиция дейилганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир.

Инвестициялашда айланма капиталга устуворлик берилишини фақат капиталнинг таркибий тузилиши билан тушунтириш етарли эмас. Гап шундаки, дастлабки капитал жамғариш даврида пулни тез тўплаш учун уни капитал айланиши тез соҳаларга жойлаштирилиши юз беради, чунки бунда юқори фойда меъёри юзага келади. Фойда меъёри юқори жойда эса, уни капиталлаштириш имкони катта бўлади. Бу омил ҳам хусусий секторда пулни айланма капиталига айлантириш учун рағбат яратади. Бозор талабларига биноан тежамли хўжалик юрита билмаслик таннархнинг ортишига олиб келади, бу нарх ўзгармаган шароитда ҳам зарарга олиб келади. Бу албатта, инвестицияларни ўз маблағи ҳисобидан таъминлаш имконини чеклаб кўяди.


Инвестиция функциясининг графиги

Фоиз ставкаси

r


I

Инвестиция ҳажми

1.1.1-чизма

1.2. Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга солиниши


Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга солиниши ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни юритиш учун кафолатлар бериш, бу фаолият субъектларини суғурталаш ва бошқа воситалар орқали ижтимоий ёки давлат манфаатларини амалга ошириш йўлида ташкил этилади. Инвестиция муносабатларининг моҳияти бу фаолият иштирокчилари доирасида ва даражасида ўз ифодасини топади. Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солинишининг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Инвестиция фаолиятининг қонунчилик негизини такомиллаштириш.

  2. Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ ставкалари ва уларга доир имтиёзларни табақалаштирувчи солиқ тизимини қўллаш.

  3. Нормалар, қоидалар, стандартларни белгилаш.

  4. Монополияга қарши чораларни қўллаш.

  5. Кредит сиёсати ва нарх сиёсатини ўтказишга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш.

  6. Инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш.

Инвестиция фаолиятини тартибга солиш, ҳуқуқий нуқтаи назаридан, турли мулкдорлар ўртасида моддий ва номоддий активларни такрор ишлаб чиқариш хусусидаги ўзига хос, мураккаб, ижтимоий зарур иқтисодий (инвестиция) муносабатларини шакллантириш меъёрларини назарда тутади. Инвестиция жараёнининг барча субъектлари – чет эллик инвесторлардан бошлаб, давлат, юридик ва жисмоний, шу жумладан чет эллик шахслар (резидентлар ва норезидентлар)гача бу муносабатларнинг иширокчиларига айланадилар. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан чет эл инвестициялари бошқа давлат ҳудудида капиталга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ. Иқтисодий нуқтаи назардан эса уларнинг ҳудудий, замон ва макондаги ҳаракати кўпдан-кўп қўшимча рисклар билан тўқнашиш эҳтимолига эга бўлади. Республикада инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш биринчи навбатда давлатнинг иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий сиёсатини амалга ошириш мақсадларини кўзлайди. Республика қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл инвестициялари миллийлаштирилиши, давлат тасарруфига олиниши мумкин эмас. Чет эл инвестициялари табиий офатлар, фалокатлар, эпидемиялар ҳолларини мустасно қилганда, риквизиция қилинмайди. Чет эл инвесторларга қонуний фаолият натижасида олинган ўз фойдаси ва бошқа маблағларини чет эл валютасида четга ўтказиш кафолатланади. Қонун ҳужжатларида чет эллик инвесторларга уларнинг давлат бошқарувининг ваколатли органлари билан тузадиган концессия шартномалари асосида табиий ресурсларни қидириш, фойдаланишга тайёрлаш ва фойдаланиш ҳамда бошқа хўжалик фаолиятини жорий қилиш учун концессиялар бериш назарда тутилган. Республика қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятнинг ҳамма соҳалари ва турлари бўйича концессия берилиши мумкин. Чет эллик инвестор қарори билан инвестицияларга ҳамда уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқи республика қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкин.

Инвестиция фаолиятини амалга оширишни муҳим шартларидан бири муомалада бўлган пул бирлигини қадрсизланишини олдини олишдир. Инвестиция фаолиятидан олинадиган самарани кўпайтириш мақсадида инвестициялар ҳажмини, йўналишларини ва манбаларини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан биргаликда янги молиялаштириш, кредит билан таъминлаш, баҳони таҳлил қилиш, солиққа тортиш тизимларини такомиллаштиришдир. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инвестиция фаолиятини тартибга солишда энг муҳим ва асосий муаммолардан бири чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни республика минтақалари бўйлаб бир текис жойлаштиришдир.

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг кенгайиб бориши даражасига қараб инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, бевосита чет эл инвестицияларини янги лойиҳаларга, шунингдек, хусусий тадбиркорлик субъектларининг катта қисмини инвестиция фаолиятига жалб қилишни ҳам назарда тутади. Бунда чет эл инвестициялар оқимини рағбатлантириш, шу билан бирга миллий иқтисодиёт субъектларининг бу фаолиятда иштирок этишини тақдирлаш муҳим ўринда туради. Шундай қилиб давлат томонидан инвестиция муносабатларини тартибга солишнинг вазифаси, бир томондан, бевосита чет эл инвестициялари оқимини оширишдан, иккинчи томондан, миллий иқтисодиётдаги хусусий мулкчилик субъектларининг қўйилмаларини кенгайтиришдан иборат бўлади.


1.3.Хорижий инвестициялар ва уларни жалб қилиниш сабаблари


Бир давлатдан бошқа давлатга даромад олиш учун йўналтирилган ҳар қандай шаклдаги мулкни тўла қонли равишда хорижий инвестиция дейишимиз мумкин. Аммо шундай мулк шакллари борки, биз уларни хорижий инвестиция дея олмаймиз. Масалан, элчихона чет давлат мулки ҳисобланади, ёки хорижий фуқаро шахсий уй сотиб олса бу хорижий шахс мулки ҳисобланади, лекин хорижий инвестиция бўла олмайди.

Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлоқ бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир.

1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасида «Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади».2[3] Хорижий инвестицияларининг умумий таърифи Ф. Хениуснинг 1947 йил АҚШда чоп этилган ташқи савдо луғатининг 2-нашрида қуйидагича берилган: «Хорижий инвестициялар – бу бир мамлакат ҳудудидан иккинчи мамлакат ҳудудига киритилган, экспорт килинган инвестициялар»3[4].

Чет эл инвестициялари дейилганда чет мамлакатларнинг миллий иқтисодиётга моддий, молиявий ва номоддий кўринишидаги муддатли қўйилмаларнинг барча шакллари тушунилади. Бу қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: қўшма корхоналарни ташкил қилишда ўз улуши билан қатнашиш, хорижий сармоядорларга тўла тегишли бўлган корхоналарни барпо этиш, хорижий шахслар томонидан қимматли қоғозларни, шунингдек, заём ва кредитлар олиш.

Хорижий инвестициялар ички инвестициялардан фарқли ҳолда ташқи молиялаштириш манбаига киради.

Хорижий инвестициялар қўшма корхоналар ташкил этиш, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришда жуда катта ва муҳим аҳамиятга эгадир.

Хорижий инвестицияларга асосан 2 гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади:

1) иқтисодий омиллар:

-ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш суръатларининг бир маромда ушлаб турилиши;

-жаҳон ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиётидаги чуқур таркибий силжишларнинг амалга оширилиши (айниқса, фан-техника тараққиёти ютуқлари ва жаҳон хизматлар бозори тараққиёти таъсири остида олиб борилиши);

-ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашуви;

-жаҳон иқтисодиёти трансмиллийлаштирилишининг ўсиб бориши (масалан, АҚШ трансмиллий корпорация (ТМК)лари хорижий филиалларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми АҚШ товар экспортидан 4 маротаба ортиқдир);

-ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва интеграция жараёнларининг чуқурлашиб бориши;

-халқаро иқтисодий муносабатларнинг фаол ривожланиши ва бошқалар.

2) сиёсий омиллар:

-капитал экспорти (импорти)ни эркинлаштириш (эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИХ), оффшор ҳудудлари ва бошқалар);

-ривожланаётган мамлакатларда индустирлаштириш сиёсатини олиб бориш;

-иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш);

-бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқалар.

Инвестициялар замонавий техника ва техналогиялар билан куролланиш, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва ақлий имкониятларини тиклашнинг асосий воситадир. Айнан хорижий инвестициялар орқали миллий иқтисодиёт жонланиб, ишлаб чиқариш замонавий, рақобатдошлар товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб боради. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва мамлакатдаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал бўлишига олиб келади.

1.4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг роли


Ўзбекистон улкан хорижий инвестициялар йўналтирилаётган мамлакатлар гуруҳига кириш учун барча шарт-шароитларга, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун бир қатор афзалликларга эга. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти олдида ўзининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, дунё харитасида географик жойлашиши, табиий ресурсларининг таркиби ва захираси, ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсат ва бошқалар билан муҳим роль уйнайди.

Бозор иқтисодиётининг асосий иқтисодий тушунчаларидан бири инвестициялар тушунчаси бугунги ҳаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамиятини, зарурлигини кўрсатади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги янги корхоналарнинг сонини тобора ортиб бориши ва барпо этилаётганлиги ҳукуматимизнинг бу соҳага бўлган катта эътибори ва уларга яратиб бераётган қулайликлари натижасидир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизга хорижий сармояларни жалб этаётган корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва зарурий шароитларни яратиб бериш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Мaмлaкaтимиздa тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa қулaй инвeстиция муҳитининг ярaтилгaни aсoсий oмил бўлиб кeлмoқдa.Инвестиция муҳити – бу мамлакатдаги инвестиция жараёнларига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт-шароитлар мажмуи. Инвестиция муҳити энг аввало қуйидаги иқтисодий омиллар орқали белгиланади: табиий шарт-шароитлар, шу жумладан фойдали қазилмалар захиралари, ишчи кучи малакаси ва ўртача иш ҳақи даражаси, иқтисодий конъюнктура ҳолати, ички бозор сиғими ҳамда товарларни ташқи бозорда сотиш имкониятлари, кредит тизими ҳолати, солиққа тортиш даражаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги, хорижий капиталга нисбатан давлат сиёсати, унга нисбатан имтиёзли шарт-шароитларнинг белгиланганлиги ва ҳ.к. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён қулай инвестиция муҳитини яратиш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг марказий масалаларидан бири бўлиб келмоқда.

Ўтган йили иқтисoдиётга инвестициялар киритиш ҳажми 8,2 миллиард дoлларни ташкил этди, бу эса 2008 йилга нисбатан 24,8 фoиздан кўп дeмакдир. Жалб этилган xoрижий инвестициялар ҳажми 68 фoизга ўсди, энг муҳими, уларнинг асoсий қисми тўғридан-тўғри киритилган инвестициялар бўлиб, уларнинг ҳажми 1,8 барoбар oшди (1.4.1-расм).



1.4.1-расм.

Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестицион фаолиятини янада жонлантириш, хорижий инвестицияларни, аввало тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш, янги иш ўринларини шакллантириш ва булар асосида миллий иқтисодиётимизни барқарор ва динамик ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1213-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилга инвестицион дастури ҳақида»ги Қарори4[5] тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур асосидаги капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари таркибида банк тизими инвестицион кредитларнинг аҳамияти юқори бўлмоқда. Буни қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кўришимиз мумкин.

1.4.1-жадвал.

Ўзбекистон Республикасида 2010 йилги инвестицион дастури капитал қўйилмаларининг асосий параметрлари




Молиялаштириш манбаларининг номлари

2010 йилги прогноз, млрд. сўм

Жамига нисбатан фоизда




Капитал қўйилмалар, жами

18220,3

100

1.

Марказлаштирилган инвестициялар

3819,8

20,9

2.

Номарказлаштирилган инвестициялар

14400,5

79,1

2.1.

Корхоналар маблағлари

7777,7

42,7

2.2.

Тижорат банклари кредитлари

1530,0

8,4

2.2.1

Шу жумладан, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»ининг имтиёзли кредитлари

256,3

1,4

2.3.

Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар

3876,8

21,2

2.4.

Аҳоли маблағлари

1216,0

6,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1213-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилга инвестицион дастури ҳақида»ги Қарори.


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2010 йилги инвестицион дастурда белгиланган капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажми 18220,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, унинг 8,4 фоизи тижорат банклари кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

Мамлакатимиздаги инвестиция жараёнларининг такомиллашиб бораётганлиги намоён этувчи яна бир жиҳат – давлат бюджетидан молиялаштириш таркибидаги нисбатларнинг сезиларли даражада ўзгариб бораётганлиги ҳисобланади.

Инвестиция жараёнларига давлат бюджетидан молиялаштирилган маблағлар динамикаси шуни кўрсатадики, агар 2005 йилда давлат бюджетдан молиялаштирилган маблағларнинг 36,2% республика бюджети, 63,8% маҳаллий бюджет ҳисобига таъминланган бўлса, 2009 йилда бу нисбат тегишли равишда 35,5% ва 64,5% ни ташкил этиши кўзда тутилмоқда. Бу эса инвестиция жараёнларини молиялаштиришда маҳаллий бюджетларнинг иштироки ва роли кенгайиб бораётганлигини кўрсатади.


1.5. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари


Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондларида инвестицияларни молиялаштиришнинг ўзига хос манбалари шакллантирилган бўлиб, бундай манбалар корхоналарнинг ўз-ўзини молиялаштириш тамойилларига асосланади.

Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва иштирокчилари қуйидаги жадвалда келтирилган (1.5.1-жадвал).

1.5.1-жадвал

Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари ва иштирокчилари таснифи

Гуруҳлар

Кичик гуруҳлар

Инвестиция фаолияти иштирокчилари ташкилий шакллари

Бюджет ва нобюджет фондлар

Давлат бюджети



Ҳукумат

Иқтисодиёт вазирлиги

Молия вазирлиги

Маҳаллий бюджетлар

Маҳаллий ваколатли органлар

Нобюджет фондлар

Пенсия фонди

Бандлик фонди

Инвестиция фонди ва бошқа фондлар

Кредит тизими

Банклар

Кредит муассасалари

Марказий банк

Давлат ғазначилиги

Инвестицион банклар

Кредит уюшмалари

Суғурта тизими

Суғурта фондлари ва ташкилотлари

Давлат суғурта компаниялари

Нодавлат суғурта компаниялари

Молиялаш-тиришнинг жамоавий шакллари

Инвестицион ташкилотлар

Инвестицион банклар

Суғурта ташкилотлари

Инвестиция компаниялари ва фондлари

Нодавлат пенсия фондлари

Суғурта компаниялари

Пайли инвестицион фондлар

Хорижий инвесторлар

Чет эл давлатлари, ҳукуматлари, халқаро молиявий институтлар, тижорат банклари, институционал инвесторлар, инвестицион банклар

Жаҳон банки

Европа тикланиш ва тараққиёт банки,

Халқаро молиявий корпорация


Корхоналар,

жисмоний шахслар




Мулкчиликнинг турли шаклларидаги ҳар қандай корхоналар


Ҳозирги кунда Республикамизда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг қуйидаги манбалари мавжуддир:

1. Корхона ва жисмоний шахслар жамғармалари.

2. Банк кредитлари ҳисобидан молиялаштириш.

3. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига молиялаштириш.

4. Хорижий инвестициялар.

Сўнгги йилларда инвестициялар таркиби, хусусан, бюджетдан ажратиладиган инвестициялар ва банк кредитлари аҳамияти кескин ўзгарди.

  1   2   3   4   5   6



Похожие:

Кимё-металлУргия iconТасдиқлайман” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари
Навоий кон-металлургия комбинати” ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятлари ходимлари касаба уюшмаси кенгашларининг...
Кимё-металлУргия iconОрганик кимё фани ва унинг ривожланиш тарихи. Режа
Узбекистонда органик кимё фанининг ривожланишида узбек олимларининг роли. Республикада кимё саноати ва атроф мухитни мухофаза килиш...
Кимё-металлУргия iconТ. К. Нарбаева 2013 йил август
Навоий кон-металлургия комбинати” ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акционерлик жамиятлари ходимлари касаба уюшмалари Кенгашлари...
Кимё-металлУргия iconЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида малака оширган Касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, ҳудудий бирлашмалар,“Навоий кон-металлургия комбинати” ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятлари ходимлари касаба уюшмаси кенгашларининг Ёшлар кенгашлари раисла
Кенгашининг Ўқув марказида малака оширган Касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, ҳудудий бирлашмалар,“Навоий кон-металлургия комбинати”...
Кимё-металлУргия iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир
Фармацевтик кимё кафедраси 1939 йилда ташкил этилган бўлиб унинг биринчи мудири этиб кимё фанлари номзоди, доцент Зиновий Эммануилович...
Кимё-металлУргия iconКимё саноатида хом ашё
Кимё саноатида хом – ашё ва энергия. Хом – ашё турлари. Кимё технологиясида сув – хом – ашё ва ёрдамчи модда сифатида. Энергия ресурслари...
Кимё-металлУргия iconФармация йўналиши 3 босқич талабалари учун Фармацевтик кимё фанидан Якуний назорат саволлари
Фармацевтик кимё фани, вазифалари, муаммолари, бошқа фанлар билан алоқаси, мтҳ, вфм, фм уларни тузулишлари
Кимё-металлУргия iconДокументы
1. /кимё факультети талабалари учун кулланмалар/кимё факультети талабалари .doc
Кимё-металлУргия iconСаноат фармация, Космецевтика йўналиши 3 босқич талабалари учун Фармацевтик кимё фанидан Якуний назорат саволлари
Фармацевтик кимё фани, вазифалари, муаммолари, бошқа фанлар билан алоқаси, мтҳ, вфм, фм уларни тузулишлари
Кимё-металлУргия iconЎзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг

Кимё-металлУргия iconДокументы
1. /умумий металлургия лекция.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации