Документы



Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни icon

Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни

НазваниеПсихологиянинг фанлар тизимида тутган урни
Дата13.08.2013
Размер59.97 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни..docПсихологиянинг фанлар тизимида тутган урни

Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни.


Психология яхлит ва мустакил фан сифатида одамларда гуманистик менталитетнинг шаклланишига хизмат килиб, инсон омилига алокадорлиги унинг шу йуналишдаги муаммоларни маълум маънода урганадиган барча фанлар билан бевосита алокасини такозо этади. Булар биринчи навбатда ижтимоий-гуманитар фан сохалари булиб, психологиянинг улар орасидаги мавкеи узига хос ва етакчидир.

1. Фалсафа ва унинг охирги пайтларда шаклланиб, ривожланиб бораётган ижтимоий фалсафа кисми билан булган алока бу иккала фаннинг инсон ва унинг хаёти мохиятини тула англаш ва унинг ривожланиш тенденцияларини белгилашдаги урни ва ахамиятидан келиб чикади. Табиат, жамият ва инсон тафаккурининг ривожланишига оид булган умумий конуниятлар ва принципларни психология фалсафанинг базасидан олади ва шу билан бирга узи хам инсон онги ва тафаккури конуниятлари сохасидаги ютуклари билан фалсафани бой маълумотларга эга булишига ёрдам беради. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, мустакиллик мафкураси ва миллий онгнинг шаклланишига тааллукли умумий илмий конуниятларни излашда хам юртимиз шароитида бу иккала фан-фалсафа ва психологиянинг хамкорлиги бевосита сезилмокда. Бу богликлик аввало янгича тафаккур ва дунёкарашни шакллантириш муаммоси кундаланг турган тарихий даврда миллий мафкура ва миллий гояни шакллантириш каби долзарб вазифани бажаришга хизмат килмокда.

2. Социология фани хам янгича ижтимоий муносабатлар шароитида уз тараккиётининг мухим боскичига утган экан, психология ушбу фан эришган ютуклардан хам фойдаланади, хам уларнинг кулами кенгайишига бахоли кудрат хизмат килади. Айникса, психологиядан мустакил равишда ажралиб чиккан, бугунги тараккиёт давримизда алохида ахамият касб этган ижтимоий психологиянинг социология билан алокаси узвий булиб, улар жамиятда ижтимоий тараккиёт ва прогрессни таъминлаш ишига хизмат килади. Колаверса, хукукий, демократик давлат куриш ишини собиткадамлик билан амалга ошираётган Узбекистон ахолисининг хукукий маданиятини ва демократик узгаришларга психологик жихатдан тайёрлигини амалда таъминлаш, бу сохада мунтазам тарзда ижтимоий фикр ва инсонлар дунёкарашларидаги узгаришларни уз вактида урганиш, башорат килиш ва тараккиёт мезонларини ишлаб чикишда иккала фанлар методологияси ва методларини бирлаштириш тадбикий ахамият касб этади.

3. Педагогика билан психологиянинг узаро хамкорлиги ва алокаси анъанавий ва азалий булиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари рухида амалга оширишдаги роли ва нуфузи узига хосдир. Республикамизда амалга оширилаётган янги «Таълим тугрисидаги Конун» хамда «Кадрлар тайёрлашнинг миллий Дастури»ни амалга ошириш хам икки фан хамкорлиги ва узаро алокасини хар качонгидан хам долзарб килиб куйди. Миллий дастурда эътироф этилган янгича моделдаги шахсни камол топтириш, унинг чукур билимлар сохиби булиб етишиши, баркамоллигини кафолатловчи шарт-шароитлар орасида янги педагогик технологияларини таълим ва тарбия жараёнларига тадбик этишда педагогиканинг уз услуб ва коидалари етарли булмайди. Шунинг учун хам психология у билан хамкорликда ёш авлод онгининг таълим олиш даврларидаги ривожланиш тенденцияларидан тортиб, токи янгича укитиш технологияларини бола томонидан узлаштирилиши ва ундаги аклий хамда интеллектуал кобилиятларга нечоглик таъсир курсатаётганлигини урганиш асосида таълим-тарбия ишини ташкил этиш психологиядаги методларни дидактик методлар билан уйгунлаштиришни такозо этади. Айникса, маънавий баркамоллик тамойилларини мактабда ва янги типдаги таълим муассасаларида жорий этиш хам шахс психологиясини теран билган холда укитишнинг энг илгор ва замонавий шаклларини амалиётга тадбик этишни назарда тутади.

4. Табиий фанлар: биология, физиология, химия, физика ва б.к. психик ходисалар ва жараёнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ва шу оркали уларнинг кечиши конуниятларини объектив урганиш учун материал беради. Айникса, бош миянинг хамда марказий асаб системасининг психик фаолиятларини бошкаришда ва уларни мувофиклаштиришдаги ролини эътироф этган холда психология фани табиий фанлар эришган ютуклар ва улардаги тадкикот услубларидан омилкорона фойдаланади. Масалан, шахс кобилиятларини диагностика килиш унинг тугма лаёкатлари хамда орттирилган сифатларини бир вактда билишни такозо этгани сабабли, уша табиий лаёкатнинг хусусиятларини аниклашда психофизиологиянинг катор усулларидан (мия ассиметрияси конунлари, мия биоритмларини ёзиб олиш, нейродинамик ходисаларни аниклаш, кон айланиш ва тана хароратини улчаш методлари) уз урнида фойдаланади ва биология, анатомия, физиология, нейрофизиология каби фанларнинг шу кунгача эришган ютукларидан фойдаланади. Шунинг учун табиий фанлар сохасида эришилган барча ютуклар психологиянинг предметини мукаммалрок ёритишга уз хиссасини кушган.

5. Кибернетика фани сохасидаги ёришилган ютуклар психология учун хам ахамиятли ва зарур булиб, у инсон шахсининг уз-узини бошкариш ва психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси ва кибернетика томонидан кулга киритилган ютуклар ва тадкикот методлари, махсус дастурдан уз урнида фойдаланади. Айникса, маълумотлар асри булган ХХ ва хар бир алохида маълумотнинг кадр-киммати ошиши кутилаётган ХХ1 асрда информацион технологиялар ва моделлаштириш борасида психология хамда кибернетика хамкорлигининг салохияти янада ортади. Масалан, оддий мулокот жараёнини янада такомиллаштириш, хар бир сузнинг шахслараро муносабатлардаги таъсирчанлигини ошириш максадида хамда ана шундай ижтимоий фаолият жараёнида шахс тизимини такомиллаштиришда турли кибернетик моделларидан уринли фойдаланиш замонавий психологиянинг жамиятдаги урни ва ролини оширади, махсус компьютер дастурларининг кенг кулланилиши инсон мияси ва рухий олами сирларини тез ва аник урганишни кафолатлайди.

6. Техника фанлари билан психологиянинг узаро алокаси ва хамкорлиги айникса, аср охирига келиб яккол сезилмокда. Бир томондан мураккаб техникани бошкарувчи инсон онги муаммосини ечишда, иккинчи томондан, психик хаётнинг мураккаб кирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш зарурати бу икки йуналишнинг эришган ютукларини бирлаштиришни назарда тутади. Масаланинг яна бир алохида томони хам борки, у хам булса, техника прогрессига интилаётган бир вактда мураккаб техника ва машиналар билан «мулокот» килаётган шахс фаолиятини янада мукаммаллаштириш ва унинг имкониятларига мослаш масаласи хам ана шу хамкорликда хал килиниши лозим булган масаладир. Айникса, мустакил Узбекистон учун мураккаб замонавий техника сир-асрорларини биладиган, унинг жамият ва фан равнакига хизматини таъминлаш канчалик долзарб булса, ана шу техникага хар бир оддий фукаро онги, тафаккури ва кобилиятларини мослаштириш ва «одам-машина» диалогининг энг самарали йулларини излаб топиши жуда мухим. Техника билан бемалол «тиллашадиган» малакали мутахассислар тайёрлаш борасида хам техника фанлари педагогика ва психология фанлари методларидан фойдалана олсагина, муваффакиятга эришади.

7. Иктисодиёт билан психологиянинг узаро алокаси ва хамкорлиги хам янгилик булиб, айникса, бозор муносабатларига боскичма-боскич утиш шароитида иктисодий онг хамда иктисодий хулкнинг узига хос намоён булиш конуниятларини урганишда иккала фан тенг хизмат килади. Узбекистон Президенти И. А. Каримов мустакилликнинг дастлабки йилларидаёк фукароларда, биринчи навбатда, ёшларда янгича иктисодий тафаккур шаклланишининг жамият иктисодий тараккиётидаги ахамиятига эътиборни каратган эдилар. Демак, янги давр шахсини тарбиялаш ва унинг жамиятга мослашуви масаласида психология иктисодиёт фанида кулга киритган ютуклар, янгиликлар ва иктисодий самарага эришиш омилларини хисобга олса, иктисодиёт уз навбатида иктисодий ислохотларнинг объекти хамда субъекти булмиш инсон омилидаги барча психологик узгаришларни аниклаш, тахлил килиш ва шу аснода башорат килиш вазифасини ечиши керак.

Юкорида таъкидланган фан тармоклари психология бевосита узвий алокада ривожланадиган фанларнинг асосий кисми холос. Бугунги кунда хар бир фан ривожи учун инсон омилини хисобга олиш зарур экан, психология уша барча фанлар билан алокада ва хамкорликда ривожланади. Бу тиббиёт, кишлок хужалиги, кимё ва озик-овкат ишлаб чикариш саноати, хукук ва маданиятшунослик каби унлаб фан сохаларидир.

  • Юкоридаги маълумотларни мустахкамлаш учун «Резюми технология»си кулланилади. Бунда гурухлар гурухчаларга  булиниб, уларга шу режа юзасидан Психологиянинг фанлар тизими берилади. Гурух иштирокчилари бу фанларни ижобий ёки салбий, ютук ва камчиликларини таъкидлашиши керак.

Манна шу чизма катта куринишда хар бир гурухга таркатилади. Шундан сунг 1 та иштирокчи такдимот килади

Тушунча

1. Фалсафа

2. Социология

4. Табиий фанлар:

5. Кибернетика

6. Техника фанлари

7. Иктисодиёт
























Похожие:

Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconХуқуқий масалалар правовые вопросы телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни Хурсанов Р. Х. Тошкент Давлат Юридик институти
Телефон алоқаси хизматларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш турлари тизимида тутган ўрни
Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconКириш
МАҲаллий бюджетлар ҳАҚида тушунча, уларнинг иқтисодий моҳияти, мазмуни ва давлат бюджетида тутган ўрни
Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconДокументы
1. /цйин фаолиятининг бола хаётида тутган урни.rtf
Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconДокументы
...
Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconДокументы
1. /МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИК ТИЗИМИДА ТУТГАН цРНИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ...
Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconДокументы
...
Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconРежа: Кимёвий технологияда ёкилгини тутган урни
С. И. Вольфкович, А. П. Егоров, З. А. Роговин, Ю. П. Руденко, И. В. Шманенков, Д. А. Эпштейн. «Общая химическая технология», Том...
Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconДокументы
1. /Тижорат банкларининг лизинг хизматлари, уларни корхоналар молиявий салохиятини оширишда...
Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconУмумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувининг республика босқичи натижалари асосида совринли ўринлар (медаллар сони) бўйича ҳудудларнинг рейтинг ўрни

Психологиянинг фанлар тизимида тутган урни iconМ. И. Абдуллаева Тарихдан дарс бериш методикаси
Узбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарининг концептуал гояларини таълим тизимида...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации