Документы



Болалар психологиясининг муаммолари icon

Болалар психологиясининг муаммолари

НазваниеБолалар психологиясининг муаммолари
страница1/12
Дата13.08.2013
Размер2.65 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
1. /БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ МУАММОЛАРи Солиева.docБолалар психологиясининг муаммолари



БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ МУАММОЛАРИ








ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МУҚИМИЙ НОМИДАГИ ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ


Психология фанлари номзоди, доцент М.Зуфарова таҳрири остида


Педагогика институтлари ва университетлари, педагогика коллежи ўқитувчилари ва талабалари учун ўқув қўлланма


Тошкент-2008

Ушбу қўлланма ижодий гуруҳ томонидан яратилган

Уни: I - боби- катта ўқитувчиси Н.Ҳамдамова;

II- боби- доцент М.Зуфарова;

III - боби – ўқитувчи Г. Ашурова;

IV - боби – ўқитувчи М. Исахонова;

V - боби – катта ўқитувчи Н.Ҳамдамова;

VI - боби – ўқитувчи Д.Солиева;

VII - боби –ўқитувчи Д. Ваҳобова;

VIII - боби- катта ўқитувчи М.Шобековалар томонидан

нашрга тайёрланган.

Бу методик қўлланма асосан ёш ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилди. Авторлар гуруҳи cиз азиз китобхонлардан қўлланма ҳақидаги танқидий фикр ва мулоҳазаларингизни нашриёт адресига юборишингизни илтимос қилади.





Маъсул муҳаррир: п.ф.н.доц. Р. Ашуров


Тақризчилар: психо.ф.н.доц. Н. Ёқубов

психо.ф.н.доц. М. Обиджонова


Ушбу илмий рисола Муқимий номидаги Қўқон Давлат педагогика институти ўқув – услубий кенгаши йиғилишида кўриб чиқилган ва нашрга тавсия этилган.


Тошкент “Фан” нашриёти 2007 йил





Муқаддима



Ҳаммамизга аёнки, таълим дарсликларидан бошланади”

И.А. Каримов

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин таълим жараёнини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Улуғвор деб ҳисобланган таълим тизими олдида турган устувор вазифалардан бири –бу “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” асосида Республика таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар ёшларни ўз хоҳиши, иродаси ва интилишига қараб, уларга чуқур билимлар бериш, ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлардан тўла холи бўлган юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берадиган рақобатбардош малакали кадрлар тайёрлашни таъминлашдир.

Комил инсонни, яъни ўзида руҳий бойлик, аҳлоқий поклик ва жисмоний етукликни тўла мужассамлаштирган талабаларни келгуси фаолиятга психологик жиҳатдан тарбиялаш учун таълим-тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун болаларнинг психик тараққиёти қонунларини, уларнинг ёшлик ва индивидуал хусусиятларини билиш муҳимдир.

Мазкур дарслик педагогика университетлари, институтлари, педагогика коллежи талабалари ва ўқитувчиларига мўлжаллангандир. Шу боисдан у турли ёшдаги болаларнинг психик ривожланишига хос хусусиятларни, асаб тизими тараққийси ва уни психик тараққиётга таъсири, билиш жараёнлари, ҳиссиёт ва ироданинг ривожланишини, ҳар бир ёш даврда бола шахсининг шаклланиши, ўйин ва меҳнат фаолияти муаммоларини ёритишни мақсад қилиб қўйди.

Қўлланма таълим мақсадларига, Давлат таълим стандартларига ва 2006 йили “Болалар психологияси”дан чоп этилган дастур асосида тайёрланди. У талабаларни зарур билимлар мажмуаси билан қуроллантириш, уларни мустақил фаолият кўникмаларини ривожлантириш, кундалик турмуш амалиёти билан боғлаш, мавзуларга оид маълумотларни мужассамлаштирилган.

I Боб

Бoлaлaр психoлoгияси фaнининг прeдмeти, вaзифaлaри.



Ўзбeкитoн Рeспубликaсининг Прeзидeнти И.A.Кaримoв aсaрлaридa, Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Тaълим тўғрисидaги” қoнуни вa “Кaдрлaр тaйёрлaш Миллий дaстури”дa бeлгилaнгaн ҳaр тoмoнлaмa eтук, бaркaмoл шaхсни тaрбиялaш ҳoзирги кун тaълим тизими oлдидa тургaн дoлзaрб муaммoлaрдaн биридир.

Бaркaмoл шaхсни тaрбиялaшдa, бoлaни дунёгa кeлгaнидaн бoшлaб тo вояга eтгунигa қaдaр бўлгaн дaврдaги психoлoгик хусусиятлaрини билиш тaрбиячилaр, пeдaгoглaр вa психoлoглaр, oтa – oнaлaр учун муҳим aҳaмиятгa эгa. Бoлaнинг психик тaрaққиёти ҳaқидaги билимлaрни эсa психoлoгик билимлaрнинг мaхсус сoҳaси – Бoлaлaр психoлoгияси фaни ўргaнaди.

Бoлaлaр психoлoгияси – психoлoгия фaнининг aлoҳидa тaрмoғи бўлиб, бoлaнинг туғилгaнидaн тo eтуклик дaвридa психик тaрaққиётини, турли ёш дaврлaрдaги бoлa психик тaрaққиётининг қoнуниятлaрни, ривoжлaнишининг турли бoсқичлaридa бoлa психикaсигa хoс хусусиятлaрини ўргaнaди.

Бoлaлaр психoлoгияси фaнининг aсoсий эътибoри туғилгaнидaн eтуклик дaвригача инсoн психикaси вa oнгининг қaндaй ривoжлaнишигa қaрaтилгaн, яъни ҳaр бир шaхс узoқ бoлaлик дaврини бoшдaн кeчирaдики, бу дaврдa ундa aлoҳидa психик жaрaён вa хусусиятлaр юз бeрaди. Шунинг учун ҳaм бу дaврни фaндa aлoҳидa aжрaтиб ўргaнилaди вa уни oнтoгeнeтик (туғилгaндaн улғaйгунгaчa ўсиб етилиш дaври) тaрaққиёт йўли дeйилaди.

Бoлaлaр психoлoгияси бoлa психикaсининг тaрaққиёти ҳaмдa шaхсий хусусиятлaрининг юзaгa кeлишигa тaъсир қилувчи oмиллaрни ҳaм ўрганади. Болалар психологияси бу муаммоларни ҳал қилишда мустaқил фaн сифaтидa ўзигa хoс вaзифaлaрни ҳaл этмoғи лoзим.

Бугунги кундa бoлaлaр психoлoгияси фaнининг oлдидa бир қaнчa муҳим нaзaрий вa aмaлий вaзифaлaри турaди. Бoлaлaр психoлoгиясининг нaзaрий вaзифaлaри унинг нaзaрий муaммoлaрини eчишгa қaрaтилгaн. Жумлaдaн, унинг нaзaрий вaзифaлaригa қуйидaгилaр кирaди:

  1. Турли ёшдaги бoлaлaргa хoс бўлгaн психoлoгик хусусиятлaрни, яъни бoлaлaрнинг идрoкигa, сeзги – туйғулaригa, диққaтигa вa хoтирaсигa, нутқи вa тaфaккуригa, хaёлигa, ирoдaсигa хoс хусусиятлaрни ўргaниш;

  2. И.П.Пaвлoвнинг oлий нeрв фaoлияти ҳaқидaги тaълимoти aсoсидa турли ёшдaги бoлaлaр психик прoцeсслaри ҳусусиятлaриниинг нeрв– физиoлoгик aсoслaрни ўргaниш;

  3. Бoлaнинг психик тaрaққиётигa фaoл тaъсир килувчи oмиллaрни aниқлaб бeриш;

  4. Турли ёшдaги бoлaлaрнинг ривoжлaнишигa хoс бўлгaн қoнуниятлaрни ўргaниш;

  5. Бoлa шaхси вa шaхсигa хoс бўлгaн психoлoгик хусусиятлaрни ўргaниш;

  6. Бoлaни мaктaб тaълимигa тaйёрлaш;

  7. Мaктaбдa муваффaқиятли ўқиш учун бoлaнинг aқлий жaрaёнлaрини фaoллaштириш;

  8. Тaълим жaрaёнидa бoлaнинг мустaқил, ижoдий, фaoл тaфaккурини шaкллaнтириш;

  9. Тaълим – тaрбия жaрaёнидa бoлaнинг мaхсус қoбилиятлaрини шaкллaнтириш;

10.Тaълим – тaрбия ишлaрини психoлoгик мaзмунини oчиб бeришдaн иборатдир. Унинг aмaлий вaзифaлaригa турли ёшдaги бoлaлaрнинг психик тaрaққиёти хусусиятлaригa дoир билимлaрни тaрбиячилир, ўқитувчилaр, oтa – oнaлaр яъни жaмoaтчилaр ўртaсидa кeнг ёйишдaн ибoрaт. Болалар психологиясининг амалий вазифаси - кeнг жaмoaтчилик бoлa руҳий тaрaққиётигa, ёшлик хусусиятлaри oрaсидaги фaрқлaр вa улaргa индивидуaл мунoсaбaтдa бўлиш йўллaригa дoир, руҳий тaрaққиёт қoнунлaригa дoир психoлoгик билимлaрдaн бaҳрaмaнд бўлмoқлaрини тaъминлaшдaн ибoрaт. Жaмoaтчиликни психoлoгик билимлaрдaн хaбaрдoр қилиш, рўзнoмa вa oйнoмaлaргa мaқoлaлaр ёзиш, рaдиo вa тeлекўрсaтувлaрдa турли эшиттиришлaр тaшкил қилиш, oтa–oнaлaр билaн суҳбaтлaшиш, мaҳaллaлaрдa бoлa тaрбияси ҳaқидa мaърузa, суҳбaт вa бaҳслaр уюштириш йўли билaн aмaлгa oширилaди. Бу вaзифaлaрни aмaлгa oшириш кoмил инсoнни шaкллaнтиришдa муҳим рoль ўйнaйди.


Бoлaлaр психoлoгиясини бoшқa фaнлaр билaн aлoқaси

Бoлaлaр психoлoгияси фaни ўз прeдмeтини ўргaнишдa фaлсaфa, умумий психoлoгия, пeдaгoгикa, мaктaбгaчa тaрбия пeдaгoгикaси ижтимoий психoлoгия, ёш психoлoгияси бир қaтoр тиббиёт фaнлaри: бoлaлaр гигиeнaси, пeдиaтрия, бoлaлaр aнaтoмияси вa физиoлoгияси фaнлaри билaн чaмбaрчaс бoғлиқдир.

Ҳозирги кунда болалар психологияси фани предметининг кенгайиб бориши кузатилмоқда. Бу ҳодиса боланинг ҳомила давридаги ривожланишини тобора чуқурроқ ўрганиш натижасида рўй бермоқда.


Болалар психологияси фанининг илмий текшириш методлари

Хар бир фаннинг ўз предметига қараб бир қанча ўрганиш ва текшириш методлари бўлади. Метод лотинча «methodas» сўзидан олинган бўлиб, маълум бир фаннинг предметини текшириш, ўрганиш ва тушунтириб бериш усулларининг ёки воситаларининг йиғиндисидир.

Болалар психологияси умумий психологиянинг махсус соҳаси бўлгани туфайли у ўз предметини ўрганишда умумий психологиянинг деярли ҳамма методларидан фойдаланади. Лекин умумий психологиянинг методларидан болаларнинг асосий фаолиятларига мослаштириб қўлланилади.

Болани ўрганиш 2 асосий шаклда: “кўнадалангига кесим” ва “узунасига кесим” методи деб номланган тадқиқот шаклларида амалга оширилади.

Тадқиқот “кўндалангига кесим” шаклида ўтказилганда турли ёшдаги болалар гуруҳларида муайян психологик жараён, ҳолат ёки хусусият ўрганилади ва ҳар хил ёш босқичида болалар устидан олиб борилган тадқиқот натижалари ўзаро солиштирилади. Масалан: Д. Б. Эльконин кичик, ўрта ва катта мактабгача ёшдаги болаларнинг сюжетли – ролли ўйинларига хос хусусиятларни ўрганиб, ўзаро солиштириб болалар ўйинлари тараққиётига хос умумий қонуниятларни аниқлаган. Кўндалангига кесим шаклидаги тадқиқотга асосий эътибор синалувчи болалар ёшидаги фарқларга қаратилиши керак. Фарқ қанчалик кичик бўлса, психолог тадқиқотчи бола психикаси ва шахсидаги муҳим ўзгаришларни пайқаш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади. Тадқиқот “узунасига кесим” шаклида ўтказилганда бир ёки бир неча боланинг муайян вақт оралиғидаги ҳаёти ўрганилади. Тадқиқотчи узлуксиз равишда бир ёш босқичидан иккинчисига ўтишда бола психикаси ва хулқ – атворида рўй берувчи ўзгаришларни аниқлаб боради. Масалан: мактабгача таълим муассасаларида янги дастур бўйича иш бошланган бўлса, муассасага энди қабул қилинган болаларни 4 – 5 йил узлуксиз ўрганиш орқали дастурнинг бола тараққиётига таъсирини аниқлаш ва у ҳақида хулоса чиқариш мумкин бўлади. “Узунасига кесим” шаклидаги тадқиқот шунингдек, айрим болаларда лонгитюд тадқиқот ҳам деб аталади. Тадқиқотнинг бу шакли анча мураккаб ва кўп вақт талаб этади. Лонгитюд методи орқали бир жинсли (Хасан – Хусан, Фотима – Зуҳра) ёки аралаш жинсли (Хусан – Зуҳра) эгизаклар кузатилади. Шунинг учун бир қатор тадқиқотларнинг “Она кундалиги” деб номланиши бежиз эмас. Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослиги, объектив шарт – шароитлар ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири ўрганилади. Масалан; эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути; таъсирланиши, ҳис – туйғуларнинг ўзгариши; ҳулқ – атвордаги иллатлар, индивидуал фарқлар ўрганилади.

  1. Бола психикасини ўрганиш принциплари.

Бола психикасини ўрганишда тадқиқотчи бир қатор принцплар – қоидаларга таяниши, уларга риоя этиши лозим бўлади.

Бу қоидалар қуйидагилардан иборат;

1). Объективлик принципи – бу тадқиқотчидан маълумотлар билан уларнинг талқинини аралаштириб юбормасликни талаб қилади. Масалан: машғулот давомида “ бола ойнадан ташқарига қараётган эди” – деб айтилса, бу муайян ҳодиса ҳақидаги маълумот бўлиб ҳисобланади. Лекин, “бола эътиборсиз” – деб айтиш ҳодисанинг талқинидир. Ҳодисанинг ўзи билан унинг талқинини аралаштириб юбормаслик керак чунки юқоридаги мисолда ҳам бола ойнага қараб турган бўлсада, тарбиячининг сўзларига катта эътибор бераётган бўлиши мумкин.

2). Сабабийлик принципи – бу бола шахси ва онгида янги сифатларнинг ҳосил бўлишини таъминловчи барча шарт – шароит ва омилларни имкон қадар ўрганишни талб қилади. Масалан: машғулот давомида бола тез – тез ойна тарафга қараган бўлса, бу ҳодисанинг иложи борича сабабини аниқлаш керак: кўчадаги бирор нарса бола эътиборини ўзига тортдими? Машғулотда бола чарчаб қолдими? Ўтилаётган материал болага яхши танишми? ва ҳ.к;

3). Синчковлик ва мунтазамлик принципи – бу бола психикасини шаклланиши жараёни, бунда психолог ва педогоглар таъсири синчковлик билан кузатиб боришни талаб қилади.

Ушбу принципларга мувофиқ олдиндан;

а) тадқиқот жойи ва қилаладиган иш мазмуни аниқланиши керак:

б) тадқиқотда ўрганиладиган синалувчилар танланмаси тузилиши лозим:

с) тадқиқот қайси вақтда ва қандай вақт оралиғида ўтказилишини белгилаш зарур. Ушбу бандлар белгилангач, улардан четга чиқмаслик керак, яъни қандайдир субъектив сабаблар билан шошилинч хулосалар чиқармаслик, тадиқотни бевақт тугатиш ҳолларига йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда объективлик принципи бузилган бўлади.

Болалар психологияси фанининг асосий методларидан бири кузатиш методидир. Кузатиш методи 2 га бўлинади:

1) объектив ; 2) субъектив кузатиш методи.

Болалар психологиясида субъектив, яъни ўз–ўзини кузатишдан фойдаланилмайди. Болалар психологиясининг асосий методларидан бири субъектив, яъни болаларни ташқаридан кузатиб ўрганиш методидир. Объектив кузатиш методи ҳар доим маълум максадга қаратилган бўлиб, унинг ёрдамида кишиларнинг турли психик процесслари ҳамда шахсий психологик хусусиятлари ўрганилади. Бунда тарбиячи ва текширувчи психолог болаларнинг хулқ – атворлари ва хатти ҳаракатларини уларнинг турли – туман фаолиятларида табиий шароитда мавзули тарзда кузатади. Объектив кузатиш методи қуйидаги коидаларга асосланиб ташкил қилиниши керак: 1) Ҳар кандай кузатишнинг аниқ максади, режаси бўлиши керак. Масалан: болалар диққатининг барқарорлигини ёки тафаккур билан боғлиқ бўлган анализ қила олиш қобилиятини кузатиш. 2) Бола шахсининг яхлитлиги принципига асосланиб, яъни аналитик – синтетик нуқтаи назардан кузатиш. 3) Болани жамоада ва жамоа аъзоси сифатида ўрганиш; 4) Кузатиш табиий шароитда олиб борилар экан, болалар ўзларининг кузатилаётилганларини мутлақо билмасликлари керак. 5)Кузатишдан яхши натижалар олиш учун, уларни турли шароитларда (шахснинг хислатларини турли хилда намоён бўлишни назарда тутиб) системали тарзда кун сайин ўрганиш керак.

Кузатиш методидан фойдаланилганда болалар турли уйин фаолиятлари, дидактик машғулотлар, меҳнат фаолиятларида хилма–хил психик– процессларнинг ва индивидуал хусусиятнинг намоён бўлишини ўрганиш мумкин.

Кузатиш методи узлуксиз ёки фаолиятни танлаб вақти – вақти билан ўтказилиши мумкин. Болаларни узлуксиз кузатиш методи билан ўрганилганда уларнинг барча феъл – атворлари ва хатти – ҳаракатлари кундалик фаолиятлари давомида комплекс холда ўрганилади. Узлуксиз кузатиш бир неча кун ёки бир неча ой давом этгандан сўнг тўпланган маълумотлар анализ қилиниб, болага психологик характеристика тузилади, вақти – вақти билан танлаб кузатилганда боланинг барча хулқ – атвори ва ҳатти – ҳаракатлари эмас, балки фақат маълум ҳатти – ҳаракатлари (диққати ёки хотираси) билан боғлиқ бўлган томонлари ўрганилади.

Болалар психологиясида кузатиш методининг алоҳида турли болалар тараққиётини сермазмун қирраларини кузатиш ва унда олинган далилларни кундаликларга ёзиб бориш ўрганишдан иборатдир. Бола тараққиёти ҳақидаги биринчи кундалик XIX асрнинг иккинчи ярмида Ч.Дарвин томонидан нашр этилган. Ундан сўнг И.Мадыгинакоте, Н.А.Менчинская, В.С.Мухиналар болалар психик тараққиёти юзасидан системали тарзда олиб борган ўз кундаликларини нашр этганлар.

Болалар психологиясида кенг қўлланиладиган яна бир асосий метод – эксперимент методидир. Эксперимент методи кузатиш методига нисбатан актив метод хисобланади. Эксперимент методида у ёки бу психик процессни качон юзага келишини кутиб ўтирмай, бу процессни экспериментаторнинг ўзи юзага келтиради. Шунингдек ўрганилаётган психик процессни болаларда бир неча марта такрорлаб ўрганиш мумкин, яна кулай томони шундаки, бу метод кузатиш методи сингани кўп вақт талаб қилмайди. Эксперимент методи 3 га бўлинади: 1) лаборатория эксперименти, 2) табиий эксперимент. 3) педагогик- психологик экспремент методи. Лаборатория эксперименти махсус ташкил килинган лабораторияларда турли асбоблар ёрдами билан ўтилади. Табиий экспериментда бирор психик процесс ўрганилаётганда махсус шароит юзага келтирилади. Болалар психологиясида экспериментнинг ҳар иккала туридан кенг фойдаланилади. Бироқ бу методлардан болалар психиологиясида фойдаланишнинг ўзига хос томони шундаки, боғча ёшидаги болалар лаборатория шароитида ўтказиладиган экспериментлар билан табиий шароитда ўтказиладиган экспериментларнинг фарқига бормайдилар.

Ҳар иккила ҳолда ҳам, тажрибалар вазифа тарзида эмас, балки ўйин тарзида ўтказилса яхши натижа беради. Эксперимент методидан гуруҳларда ўтказиладиган машғулотлар пайтида кенг фойдаланиш мумкин. Масалан: турли ёшдаги боғча болалар билан ўтказиладиган дидактик машғулотларда табиий эксперимент методини қўллаш мумкин. Бунда болаларга хар хил ҳайвонлар, паррандалар, мевалар, сабзавотлар тасвирланган расмли карточкаларни аралаш холда бериб, уларни гуруҳларга ажратиш топширилади. Болалар бу нарсаларни қандай белгиларига қараб гуруҳларга ажратишларида уларнинг умумлаштириш хусусиятларини ўрганиш мумкин. Одатда, гуруҳ шароитида ўтказиладиган бундай экспериментни табиий эксперимент деб юритилади. Болалар психологиясида таркиб топтирувчи эксперимент методидан ҳам фойдаланилади.

Бунда болаларнинг у ёки бу хусусияти (психологик хусусияти) таркиб топтирилади ва мустаҳкамланади. Масалан: боғча ёшидаги болалар айни бир вақтнинг ўзида бутунни ва унинг таркибий қисмларини тўла идрок қила олмайдилар. Улар ўз диққатларини ёки бир бутун нарсанинг ўзига ёки унинг бўлакларига қарата олмайдилар.

Таркиб топтирувчи эксперимент орқали болаларни бир бутун нарсани унинг қисмлари билан бир пайтда идрок қилишга ўргатилади. Бунинг учун болаларга бир бутун нарсанинг образини ярата олиш машқ қилдирилади. (турли геометрик фигуралар – доира, квадрат, куб, фойдаланилади)

Педагогик эксперимент орқали бирон таълим – тарбия методининг эффективлиги аниқланади. Масалан: Бирон тадқиқотчи болаларни сон – саноққа ўргатишнинг кандайдир янгича методини ишлаб чиққан бўлса, уни педагогик эксперимент методи орқали синаб кўради. Бунинг учун олдиндан боғча маъмурияти билан келишиб 1 та экспериментал ва 1 та назорат гуруҳини белгилаб олади. Шундан сўнг тадкикотчи экспериментал гуруҳда янгича метод билан элементар мавҳум тасаввурларни ўстириш машғулотини ўтказади. Назорат гуруҳида эса бу машғулотлар одатдаги эскича метод билан давом эттирилаверади. 1-2 ойдан сўнг ҳар иккала гуруҳдаги болаларнинг ўзлаштиришлари таққсолаб кўрилади. Агарда экспериментал гуруҳ болалар янгича метод билан ўзлаштиришлари назорат гуруҳдаги болаларнинг ўзлаштиришларидан анчагина самарали бўлиб чиқса, бу метод бошқа ҳамма боғчаларга ҳам тарқатилади. Борди-ю, агар натижа назорат гуруҳдаги болаларнинг ўзлаштиришларидан ёмон, яъни паст бўлиб чиқса, янгича метод билан машғулот ўтиш дарҳол тўхтатилади.

Болалар психологида асосий методлардан ташқари ёрдамчи методлардан ҳам кенг фойдаланилади. Болалар психиологиянинг ёрдамчи методларидан – фаолият маҳсулотларини ўрганиш методидир. Болалар ҳам худди катта одамлар сингари доим маълум фаолият билан машғул бўладилар. Фаолиятлари жараёнида турли нарсаларни, маҳсулотларни юзага келтирадилар. Ана шу нарсаларда, маҳсулотларда болаларнинг психик процесслари ва психологик хусусиятлари ўз аксини топади. Боғча ёшидаги болаларнинг фаолиятлари – уйин, расм чизиш, пластилин ёки лойдан бирон нарса ясаш, аппликация, қуриш –ясаш кабилардан иборатдир. Ана шу фаолиятларининг натижасига қараб болаларнинг майл ва истаклари, эҳтиёж ва қизиқишлари, қобилият ва лаёқатларини ўрганиш мумкин. Масалан: болаларнинг чизган расмларида улар идрокининг хусусиятлари ва атрофдаги нарса ва ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кўриш мумкин. Шу сабабли бу методдан болалар психологиясида кенг фойдаланилади.

Болалар психологияси сўраш – суҳбат методидан кенг фойдаланилади. Бу методни 5-6 ёшли болаларга нисбатан қўллаш мумкин. Бунда болаларга турли мавзуларга доир саволлар берилади ва улардан оғзаки суҳбатнинг мавзуи ва суҳбат пайтида болаларга бериладиган саволлар олдиндан яхшилаб уйлаб олинади. Суҳбат жараёнида жавобларни ёзиб олиб, кейинчалик жавобларни тахлил қилиш мумкин. Суҳбат методини ўтказишда қуйидагиларга риоя қилиш талаб этилади:

  1. Суҳбатнинг мавзуси ва мазмуни болаларнинг тараққиёт даражаларига ва ёш хусусиятларига мос бўлиши керак.

  2. Саволлар режали ва максад асосида тузилиши керак.

  3. Суҳбат пайтида «ҳа» ёки «йўқ» демай, тулиқ жавоб олиш керак.

  4. Суҳбатни ҳаддан ташқари чўзиб юбормаслик керак.

Суҳбат орқали болаларнинг билишлари, нарса ва ҳодисалар ҳақида тасаввурлари, қизиқишлари ва одамлар билан бўлган муносабатларни ўрганиш мумкин.

Болалар психологиясида сўнгги йилларда тест методи қўлланила бошланди. Тест сўзи инглизча бўлиб, ўлчаш деган маънони билдиради. Тест методи орқали болаларнинг умумий ақлий тараққиёт даражалари ва айрим психик процессларининг (тафаккур, хаёл, хотира) қанчалик ривожланганлик даражаси аниқлаб таққосланади. Тест методи ёрдами билан болаларнинг ўз ёшларига нисбатан нормал тараққий этганликлари ёки орқада қолганликларини ҳам аниқлаш мумкин. Қўлланиладиган тестлар орасида интеллектуал тестлар деб (аталадиган) тестлар катта аҳамиятга эга. Интеллектуал тестлар – болаларнинг умумий ақлий тараққиёт даражалари аниқланади.

Тест вазифалари болаларнинг уйин фаолиятлари билан боғланса, болалар бундай вазифаларни бажону дил бажарадилар. Масалан: бирон бутун нарсанинг майда бўлакларга ажратиб ташланган қисмларини бирлаштириш, майда бўлакчалардан мураккаб ва чиройли аннимациялар ясай олиш, турли лабиринтли суратлардан туғри йулни топа билиш вазифаларидан фойдаланиш мумкин.

Масалан: тест методида болаларга топширилидиган вазифалар бир неча вариантда бўлиб, улар кучлари етган вариантлардаги вазифаларни бажарадилар. Хар бир бажарилган вазифага балл сисмасида баҳо қуйиб борилади. Вазифалардан қанчасини бажарганлиги ва туплаган балига қараб, болаларнинг ўртача тараққиёт даражаси белгиланади, аниқланади.

Болалар психологиясида сўнгги йилларда социометрия методдан фойдаланила бошланди. Социометрия метод ёрдамида шахсларнинг коллективдаги муносабатлари масаласи ўрганилади. Болалар психологиясида эса социометрия метод ёрдами билан хар бир гуруҳда болаларнинг ўз тенгқурлари уртасида юзага келаётган ўзаро муносабатлари ва уларнинг гуруҳда тутган мавқеилари ўрганилади.

Болалар психологиясида тадқиқот методлари билан танишиш тарбиячилар ва педагоглар учун амалий аҳамиятга эгадир. Бу методлардан таълим – тарбия ишларида болаларнинг психик процессларини тараққиётини билиб олиш учун, шунингдек болалар билан индивидуал муносабатда бўлишда, уларнинг индивидуал – психологик хусусиятларини билиб олишда кенг фойдаланилади. «Агар педагогика одамни хар жихатдан тарбияламокчи бўлса, у олдин уша одамни хар жихатдан билиб олиши керак» - деб ёзган эди. К.Д.Ушинский. Шунинг учун таълим – тарбиявий ишларни туғри ташкил қилиш учун бу методлар билан таниш бўлиш лозим.

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12



Похожие:

Болалар психологиясининг муаммолари iconДокументы
...
Болалар психологиясининг муаммолари icon"Мустақиллик мадҳи болалар ижодида"
Республика болалар кутубхонаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Тонг юлдузи" болалар газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон Республикаси...
Болалар психологиясининг муаммолари iconДокументы
1. /Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига _ає...
Болалар психологиясининг муаммолари iconДокументы
1. /Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига _ає...
Болалар психологиясининг муаммолари iconДокументы
1. /Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига _ає...
Болалар психологиясининг муаммолари iconПресс-релиз жорий йилда Республика бўйича 817 та
Оромгоҳларнинг 221 таси шаҳардан ташқарида жойлашган, уларга 146167 нафар болалар жалб этилади. 595 та кундузги оромгоҳлар мактаблар,...
Болалар психологиясининг муаммолари iconПресс-релиз “xxi асрда болалар китобхонлиги: болалар китобхонлиги ва маънавият”
Бугун янгича қиёфа касб этган, замон талаблари даражасида таъмирланган, энг сўнгги русумдаги ўқув жиҳозлари билан жиҳозланган мактаблар...
Болалар психологиясининг муаммолари iconВазирлар Маҳкамаси қарори №50. 28. 02. 2011 й
Тошкент шаҳрида техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича учта республика болалар марказларини улар тегишли равишда...
Болалар психологиясининг муаммолари icon2011 йил 23 сентябрь 2267-сон Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Баркамол авлод” болалар марказларида болалар ўҚиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўҒрисидаги
Болалар психологиясининг муаммолари iconМавзу: Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси. Ўзбекистоннинг мафкуравий муаммолари Дарснинг мақсади
Мавзу: Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси. Ўзбекистоннинг мафкуравий муаммолари
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации