Документы



«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 icon

«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009

Название«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009
Дата12.08.2013
Размер106.88 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Хорижий инвестициялар гУслубий ?члланма.doc«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ




«ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ » КАФЕДРАСИ


«ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР » ФАНИДАН РЕЙТИНГ ТИЗИМИ АСОСИДА ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА


Тошкент 2009




«МАЪҚУЛЛАНГАН»

“Халқаро иқтисодий муносабатлар” Факультети

Илмий Кенгашида маъқулланган






«ТАВСИЯ ЭТИЛГАН»

«Ташқи иқтисодий фаолият» кафедрасининг

2009 йил 15 сентябрдаги

мажлисида муҳокама

қилинган ва тавсия этилган

(Кафедра мажлисининг 4-сонли баённомаси)




Тузувчилар:

© Ё.А.Қориева., И.У. Нематов, Г.Абдилакимов “Хорижий инвестициялар” фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма – Т.: ТДИУ, 2009, 7 бет.


Асосий қоидалар


“Хорижий инвестициялар” фани бўйича тайёрланган мазкур услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 7 августдаги 276 – сонли буйруғи билан амалга киритилган “Олий таълим муассаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом” , 2005 йил 21 февралдаги 34-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Намунавий низом”, 2009 йил ___ августдаги ____ -сонли буйруғи билан тасдиқланган “Хорижий инвестициялар” фани бўйича Намунавий дастур ҳамда ТДИУ “Халкаро иқтисодий муносабатлар” факультети Илмий Кенгашининг 2009 йил 10 сентябрь 2 – баённомаси билан тасдиқланган “Хорижий инвестициялар” фани бўйича Ишчи ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган.

Мазкур услубий кўрсатмадан бакалавриат босқичининг барча таълим йўналишлари 3 курс талабаларининг “Хорижий инвестициялар” фанидан билимини назорат қилиш ва баҳолашда фойдаланиш тавсия этилади. У талабаларга мазкур фанни ўзлаштиришда зарурий балларни тўплаш ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Йўналиш ишчи ўқув режасида фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси 80 соат, шу жумладан маъруза машғулотлари 20 соат, амалий машғулотлар 22 соат, мустақил иш 38 соат ҳажмида режалаштирилган.


I. Назорат турлари ва уни амалга ошириш тартиби


“Хорижий инвестициялар” фани бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:

1) жорий назорат (ЖН) – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат мазкур фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда маъруза ва амалий машғулотларда қуйидагича амалга оширилади:

– мавзулар бўйича олинган билимларни оғзаки сўраш;

  • конспектларни текшириш;

  • талаба фаоллигини баҳолаш;

  • тестлар олиш;

  • уй вазифаларининг бажарилганлигини текшириш;

  • кейс-стади ечиш ва бошқа шу кабилар.

2) оралиқ назорат (ОН) – университет ўқув жараёни графигига биноан ўтказилувчи, мазкур фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган назорат шакли ҳисобланади. “Хорижий инвестициялар” фани бўйича оралиқ назоратлар 2009-2010 ўқув йилининг 1-семестридаги 9 ва 17 ҳафталарда ўтказилади. Ушбу фан бўйича ОН 2 марта ўтказилиши режалаштирилган:

1-ОН ёзма иш шаклида 3 та топшириқдан иборат бўлади

2-ОН семестр бошида берилган ўқув лойиҳаси тайёрлаш ва тақдимот қилишдан иборат.

Оралиқ назорат саволлари ҳар бир янги йили бошида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тузилиб, кафедра мажлисида муҳокама қилинади ва тасдиқланади. Тасдиқланган оралиқ назорат саволлари олдиндан талабаларга тарқатилади. Жумладан, “Хорижий инвестициялар” фанидан оралиқ назорат саволлари “Ташқи иқтисодий фаолият” кафедрасининг 2009 йил 29 августдаги 1-мажлисида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

3) якуний назорат (ЯН) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Мазкур фан бўйича якуний назорат семестр охиридаги икки ҳафта давомида Ўқув-услубий бошқарма томонидан тузилган график асосида фанга ажратилган соатлар ва аудиторияда ёзма иш шаклида ўтказилади.


II. Баҳолаш тартиби ва мезонлари


“Хорижий инвестициялар” фани бўйича талабаларнинг билим савияси, кўникма ва малакалари назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида балларда ифодаланади.

Талаба мазкур фан бўйича йиғиши мумкин бўлган максимал балл – 100 балл бўлиб, у қуйидагича тақсимот қилинади:

  • жорий назорат – 45 балл;

  • оралиқ назорат – 40 балл;

  • якуний назорат – 15 балл.


Фан бўйича жорий, оралиқ ва якуний назоратларнинг ҳар бирига ажратилган баллнинг 55 фоизи саралаш балл этиб белгиланади. Ҳар бир назорат туридаги саралаш балидан кам балл тўплаган талаба академик қарздор талаба ҳисобланади.


Жорий назоратдаги баллар тақсимоти (ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича баҳолаш мезонлари):




Мезонларнинг номланиши

Ҳар бир топшириқ учун

Максимал йиғиш мумкин бўлган балл



Талаба фаоллиги (мавзулар бўйича оғзаки жавоб бериш, мавзулар бўйича тақдимот тайёрлаш)

ҳар бир жавоб 0,5 балл ҳар бир тақдимот учун 2 балл

10 балл

4 балл



Мавзу бўйича тўлиқ конспект ёзиш

семестр давомида конспектни ёзиб боргани учун 3 балл

3 балл



Тестларни ёзиш

ҳар бар тўғри ечилган тест учун 0,2 балл

8 балл



Уй вазифаларини бажариш (ўқув топшириқлар, масалалар, назорат саволлари)

ҳар бир тўғри бажарилган уй вазифаси учун 1 балл

10 балл



Кейс ечиш

ҳар бир тўғри ечилган муаммоли масала учун 1 балл

10 балл



Жорий назоратда талабалар ўзлаштириш кўрсаткичлари қуйидагича тақсимланади:

а) 39 – 45 баллгача жорий ўзлаштириш “аъло” баҳоланади

б) 32 – 38 баллгача жорий ўзлаштириш “яхши” баҳоланади

в) 25 – 31 баллгача жорий ўзлаштириш “қониқарли” баҳоланади

г) 0 – 25 балл бўлганда талаба мазкур назорат тури бўйича етарли балл йиғмаган деб хулоса қилиниб, ушбу фан бўйича акдемик қарздор ҳисобланади.


Оралиқ назоратда баллар тақсимоти (ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича баҳолаш мезонлари):

  1. ОН ёзма иш шаклида 3 та топшириқдан иборат бўлади.

  2. ОН семестр бошида берилган ўқув лойиҳасини тайёрлаш ва тақдимот




Оралиқ назорат турлари

Ўтказиш муддати

Ўзлаштириш кўрсаткичлари

Баҳолаш мезонлари

Биринчи оралиқ назорат

(1-ОН)

2009 йил 26-31 октябрь

11 – 13 балл

(56 – 70 фоиз)

- назарий саволга жавоб бериш (2 балл)

- кейсни ечиш (6 баллдан 7 баллгача)

- 9-11 та тестни тўғри ечиш (3 баллдан 4 баллгача)

14 – 16 балл

(71 – 85 фоиз)

- назарий саволга жавоб бериш (3 балл)

- кейсни ечиш (7 баллдан 9 баллгача)

- 12-13 та тестни тўғри ечиш (4 балл)

17 – 20 балл

(86 – 100 фоиз)

- назарий саволга жавоб бериш (4 балл)

- кейсни ечиш (9 баллдан 10 баллгача)

- 14-15 та тестни тўғри ечиш (5 баллдан 6 баллгача)

Иккинчи оралиқ назорат

(1-ОН)

21-26-декабрь 2009 йил

11 – 13 балл


Ўқув лойихаси учун зарур маълумотлар охиригача йиғилган, қайта ишланган, тизимли кўринишга келтирилган, гуруҳдаги барча талабалар фаол иштироки сезилиб турибди. Тақдимот слайдлари охирига етмаган, тақдимот мезонларига тўлиқ жавоб бермайди.

14 – 16 балл


Ўқув лойихаси учун зарур маълумотлар охиригача йиғилган, қайта ишланган, тизимли кўринишга келтирилган, гуруҳдаги барча талабалар фаол иштироки сезилиб турибди. Тақдимот слайдлари охирига етган, аммо тақдимот қилишда хатоларга йўл қўйилди.

17 – 20 балл


Ўқув лойихаси учун зарур маълумотлар охиригача йиғилган, қайта ишланган, тизимли кўринишга келтирилган, гуруҳдаги барча талабалар фаол иштироки сезилиб турибди. Тақдимот слайдлари охирига етган, тақдимот аъло даражада бўлиб ўтди. Талабалар хорижий инвестициялар бўйича тўлиқ назарий билимларга эга, амалий кўникма ҳамда малакалар орттирган.


Ҳар бир ОН бўйича 0 – 11 балл тўплаган талаба мазкур назорат тури бўйича етарли балл йиғмаган деб хулоса қилиниб, умумий 22 баллдан кам бўлганда ушбу фан бўйича академик қарздор ҳисобланади.


Якуний назоратда баллар тақсимоти (ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича):

ЖН ва ОН га ажратилган умумий баллдан саралаш балини тўплаган талабага якуний назоратда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Якуний назоратдаги вариантлар ҳар бир талабага такрорланмайдиган, алоҳида тузилиб, ҳар бири 5 та топшириқдан иборат бўлади.


Якуний назоратдаги ёзма ишларни баҳолаш мезонлари ҳар бир топшириққа максимум 3 баллдан белгиланади.



Якуний назорат

Ўтказиш муддати

Ўзлаштириш кўрсаткичлари

Баҳолаш мезонлари

1 – 6 феврал 2010 йил

14 – 15 балл

Талаба 5 та топшириқни бажариш керак (5 та топшириқни иккитаси назарий савол, битта масала, битта ўқув топшириқ ва тест).

12 – 13 балл

Талаба 4 та топшириқни тўлиқ бажарган 5-топшириқни қисман бажарган бўлиши керак.

9 – 11 балл

Талаба 3 та топшириқни тўлиқ 4-топшириқни қисман бажарган бўлиши керак.

0 – 8 балл

Талаба 3 тадан кам топшириқни бажарган бўлиб, ушбу фан бўйича академик қарздор ҳисобланади.



Ёзма ишларни профессор-ўқитувчилар икки кун давомида текшириб, баҳоларни эълон қилиши ва тегишли ҳужжатларда қайд этиши лозим.

“Хорижий инвестициялар” фани бўйича мустақил ишлар жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида қуйидаги топшириқларни бажариши орқали назорат қилинади ва баҳоланади (талаба топшириқлардан бирини бажариши мумкин):

- Президент И.А.Каримов асарларини мустақил ўрганиш, конспектлаштириш – 10 балл;

- Хорижий инвестицияларга оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни конспектлаштириш – 10 балл;

- фаннинг ихтиёрий мавзуси бўйича энг сўнги интернет маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш ва тақдимотини амалга ошириш – 10 балл;

- фан бўйича кроссворд (сканворд) тузиш – 10 балл.


Талаба ЖН ва ОН лардан бирор тури бўйича ўз вақтида узрли сабабларга кўра балл тўплай олмаса, қайта ўзлаштириш учун кейинги шу назорат туригача бўлган муддат берилади.


Академик қарздор талабаларга қайта ўзлаштириш учун семестр тугаганидан кейин икки ҳафта муҳлат берилади. Кафедранинг тегишли профессор – ўқитувчиларига қарздор талабалар билан ишлаш вазифаси юклатилиб, у махсус жадвал асосида амалга оширилади.




Похожие:

«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconДокументы
1. /Эстетика фанидан талабалар билимини бахолаш буйича услуюий курсатма.doc
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconТасдиқлайман” Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори проф. Ш. Сирожиддинов
Самарқанд давлат чет тиллар институтининг "Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низоми" асосида...
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconНавоий давлат педагогика институти «Табиатшунослик» факультети
«Иқтисодий билим ва иқтисодий таълим асосларини ўқитиш методикаси» фанидан курс ишини бажариш бўйича Услубий курсатма
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconДокументы
1. /Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат єилиш ва ба_олашнинг рейтинг тизими...
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconЛойиҳа мақсади
Европа тажрибаси асосида талабаларни ўқитиш ва уларнинг билимини баҳолаш нуқтаи назаридан олий таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар...
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconФарғона политехника институти
Микропроцессор техникаси фанидан мавжуд ўқув дастурига киритилган янгиликларни, замонавий рақобатбардош техника ва технологияларни...
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconДокументы
1. /Олий математика фанидан талабалар мустакил таълими учун услубий курсатма.pdf
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconДокументы
1. /Замонавий логистика фанидан янги рейтинг тизими бчйича услубий кчрсатма-2010.doc
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconДокументы
...
«ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси «хорижий инвестициялар» фанидан рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш бўйича услубий кўрсатма тошкент 2009 iconДокументы
1. /ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР фанидан маъруза матни .doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации