Документы



Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати icon

Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати

НазваниеН. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати
страница1/2
Дата09.08.2013
Размер393.81 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2
1. /Антик дунё санъати.docН. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати

Н.Абдуллаев


Ҳорижий Ғарб санъати тарихи


ҚАДИМГИ ДУНЁ

САНЪАТИ

(Антик дунё)

Маърузалар матни


Тошкент 2010

--------------------------

Қадимги дунё санъати

Кириш. Қадимги дунё санъати тарихи ер юзида қулдорлик давлатларининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва инқирозга юз тутиши давридаги санъатни ўрганади ва таҳлил қилади. Қадимги давлатлар дастлаб Ефрат, Тигр, Нил, Инд, Ганг, Хуанхэ, Янцзи, Қизил ирмоқ дарёлари ёқаларида, кейинроқ, Европанинг жанубий томонларида, Болқон ва Апеннин ярим оролларида пайдо бўлган. Бу даврга келиб ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралди. Деҳқончилик, чорвачилик, савдо - сотиқ, хунармандчилик, санъат ривожланди. Бу эса, ўз навбатида, инсон маьнавий дунёсининг ривожланишига, жумладан, саньатнинг равнақига катта туртки берди. Эндиликда санъат ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин эгаллайбошлади. Бу даврда кўмиш маросимлари билан боқлиқ бўлган урф одатлар муҳим тантаналарга айланди. Йирик мақбара, саройлар қуриш, уларни безашга катта аҳамият берила бошланди. Деворий суратлар, монументал рельеф ва ҳайкалларда хукмдорлар, афсонавий қаҳрамонлар фаолияти улуғланди. Одамларнинг диний тушунчалари ҳам ўзгарди. Одамлар табиат кучларига сиқинишдан аста-секин илоҳий кучларга - худоларга сажда қила бошладилар. Бу худолар тимсолида ақлий баркамол, муътабар, ҳар нарсага қодир бўлган, ўз ҳарактери ва кўриниши жиҳатдан одамларга ўхшайдиган образларни тасаввур эта бошладилар. Уларга атаб ҳашаматли ибодатхоналар, монументал ҳайкаллар яратдилар, маҳобатли расмлар ишладилар . Шу билан бирга, инсон образи саньатнинг бош қахрамонига айлана бошлади. Унинг жасорати ва олижаноблиги, ирода ва ақл-заковатининг қудрати саньаткорлар томонидан куйланди. Бу даврна келиб ер юзида катта-катта маданият марказлари вужудга келди. Уларнинг саньатлари бир-биридан кўриниши, ҳарактери, воқеликни образли ифода этиши билан ажралиб туради. Ана шундай давлатлар ичида Қадимги Миср, Юнонистон ва Рим алохида ўринни эгаллайди ва кейинги жаҳон санъати ривожининг асосини ташкил этади. Бу ерларда қурилган маҳобатли меъморий мажмуаларда биринчи бор инсон ақл заковати, бой тасаввури ўзини намоён қилди.Ҳайкалтарошлик асарларида инсоннинг жисмоний гўзаллиги, маънавий олами бадиий шаклларда ўз аксини топди.Амалий безак санъати инсон яшайдиган мухитнинг ажралмас қисмига айланди.

Антик дунё санъати


Қадимги дунё санъатининг янги босқичи Қадимги Юнонистон ва Рим давлатлари билан боғлиқ. Милодан аввалги 3000 йиллардан то янги эранинг V асригача Европанинг жанубий шарқий томонларида, Ўрта Ер ҳавзаси ҳамда Қора денгиз соҳилларида вужудга келган қулдорлик давлатлари бўлган. Булар ичида айниқса Юнонистон ва Рим давлатлари тарихда бетакрор из қолдириб кейинги Европа ва жаҳон халқлари санъати ва маданиятига кучли таъсир этган. Шунинг учун ҳам биз қадимги Европа санъатини ўрганганда аввало ана шу халқлар санъати билан танишамиз. Бу халқлар яратган санъатни одатда антик санъат деб номланади ва асосан, қадимги Грек-Рим маданияти ва санъатини таърифлаш учун ишлатилади. Албатта, антик дунё маданияти ва саньатининг ижодкорлари Юнонистон ва унга яқин бўлган оролларда қачонлардир яшаган қадимий грекларнинг аждодларидир. Греклар ўзларини эллинлар, ўз мамлакатларини эса Эллада деб атаганлар. Эллада санъати кейинчалик Искандар Зулқарнайн(Александр Македонский) босиб олган жуда катта империя санъатининг ривожланишига таъсир ўтқазиб эллинизм даври ва санъатини бошлаб берди. Римликлар грек саньатини эъзозладилар, ўргандилар ва уни янги поғанага олиб чиқдилар.

ЭГЕЙ ЁКИ КРИТ - МИКЕНА САНЪАТИ

Антик маданиятнинг пайдо бўлишида Балкан ярим оролининг жанубий шарқий томонлари, Пелопоннес яримороли, Эгей денгизидаги оролларда, Кичик Осиёнинг ғарбий соҳилларида эрамиздан аввалги III-II мингинчи йилларда яшаган қабилалар маданияти муҳим роль ўйнади. Бу маданият ёдгорликларини дастлабки Микена ва Критда топилганлиги ва мўллиги туфайли бу маданият адабиётларда крит-микена маданияти деб ҳам юритилади. Эгей маданиятининг энг гуллаган даври эрамиздан аввалги 2000 йилларга тўғри келади. Бу даврда ҳашаматли меъморчилик мажмуалари барпо этилган. Подшо саройлари, тасвирий ва амалий-безак санъат асарлари яратилган. Расм 10

Расм 10. Кносс саройи реконструкцияси. 11. Сарой устунлари ва ички хона(интерьер) кўриниши Эр. ав. XVI аср. Шундай нодир ёдгорликлардан бири инглиз археологи А. Эванс томонидан Критдан топилган Кносс саройининг қолдиқларидир.



Кносс саройи реконструкцияси. Эр. ав. XVI аср.

Бу сарой унча баланд бўлмаган тепалик устига қурилган. Сарой табиат билан уйҚунлашиб кетган. Бинолар лоиҳалаштириши эркин. Бинонинг Қарбий томонида хоналар бўлиб, у ерларда, подшо бойликлари, қуроллар, катта хумларда турли озиқ-овқатлар сақланган. Марказий томондаги хоналарда эса хунармандларнинг устахоналари жойлашган. Кносс саройинннг марказий майдони атрофида юзлаб унча катта бўлмаган хоналар, меҳмонхона, ибодатхона, подшо хоналари, диний маросимлар ўтказиш учун мўлжалланган хоналар бўлган. Бу хоналар бир-бири билан зина ва нарвонлар орқали боҚланган.

 
         

Кносс саройи устунлари ва ички хона (интерьер) кўриниши. Эр. ав. Эр. ав. XVI аср.

 Кносс саройида устунлардан кенг фойдаланилган. Тош тагкурсига ўрнатилган ёҚочдан ишланган устунлар Кносс саройининг тепа томонини кўтариб туриш учун ишлатилган. Бу устунлар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, улар пастга томон торайиб борган. Сарой деворларига суратлар ишланган, поллари эса бежирим нақшлар билан безатилган. Деворий суратлар мавзуси критликларнинг ҳаёти, меҳнати, хордиқ чиқаришига баҚишланган.

        

1-3. Кнос саройи деворий расмлари. Эр. ав. Эр. ав. XVI аср. 4.Кносс саройи деворий расмлари. Грифон.  Эр. ав. XVI аср.

 Турли қуш ва ҳайвонлар расми ҳам жонли чизилган. Саройдаги диний маросимларни ўтказиш учун мўлжалланган тахтли зал, айниқса, нафис ишланган. Девор қизил рангга бўялган ва шу ранг устидан оқ, тўлқинсимон чизиқлар билан папирус новдаси ва улар орасида афсонавий ҳайвонлар—бургут бошли шерлар(грифонлар) тасвирланган.     Кносс саройида аёл тасвири яхши сақланган. Археологлар уни «парижлик аёл» деб номлаганлар. У шаффоф материалдан туқилган либос кийиб олган. Аёл боши ён томондан ишланган, кўзи эса олд томондан тасвирланган.

  


1.Парижлик аёл.  Мил. ав. XVI аср. Кносс саройи деворий сурати парчаси.  Афина. Миллий музей. 2. Илон ушлаган маъбуда. Мил. ав.  XVI аср. Кносс саройидан топилган ҳайкалча. Афина. Миллий музей. 1. Эчки  ўз болалари билан. Мил.ав. 1600 йил. Кносс саройи деворига ишланган бўртма тасвир.  Гераклейон, музей. 2. Хўкиз боши шаклидаги ритон. Кносс кичик саройи. Мил.ав. XVI аср.

Монументал ҳайкалтарошлик бу ерда учрамайди. Лекин майда ҳайкалтарошлик(Илон ушлаган маъбуда. Мил. ав.  XVI аср), амалий-декоратив санъат, тоштарошлик ва заргарлик саньати борасида критликлар нодир ёдгорликлар қолдирганлар.

Улар тоштарошликда жуда моҳир бўлиб, тошдан вазалар ишлаганлар, нафис бўртма тасвирлар яратганлар. Ҳайвонларини (Эчки  ўз болалари билан. Мил.ав. 1600 йил.), айниқса, турли денгиз ҳайвонларининг бўртма тасвирларини зўр маҳорат билан ишлаганлар.Инкрустация ишлаш, турли ашёлардан бадиий асар яратишда ҳам моҳир бўлганлар(Хўкиз боши шаклидаги ритон). Критликлар кулолчилик саньатида ҳам катта ютуқларга эришганлар. Кулолчилик буюмларини махсус бўёқлар билан сирлаб, юзасини турли нақш, денгиз ҳайвонлари ва ўсимликларнинг тасвири билан безаганлар. Камарес кўзаси, Медуза сурати туширилган хум шундай асарлардан .

1  2

1. Камарес кўзаси. 1800 йил. Гераклейон. Музей 2.Медуза сурати туширилган хум. 

Эрамиздан аввалги XIV асрга келиб, Крит маданияти инқирозга юз тутди. Эндиликда Эгей маданиятининг маркази грек материгига— Пелопоннес яримороли ва ундаги Микена, Тиринф манзилларига кўчди. Болқон ярим оролининг жанубида, Эгей денгизи оролларида ва Кичик Осиёнинг Қарбий соҳилларида яшаган ахеяликлар бу янги маданият тараққиётини белгиладилар.

Эрамиздан аввалги XVII—XIV асрлардан бошлаб, ахеяликлар маданияти ва саньати ўз ҳарактери жиҳатидан Крит маданияти билан алоқда бўлган, лекин бу яқинлик ахеяликлар саньатининг ўзига хос оригинал томонлари ҳам мавжуд эканлигини инкор этмайди. Бу айниқса, монументал меьморлнк санъатида яққол кўзга ташланади. Критдаги шаҳарлар қалин деворлар билан ўрашга мухтож эмас эди. Чунки шаҳарни денгиз қуриқлар эди. Аксинча, ахеяликлар ўз турар жойи ва қўрҚонларини баланд тепаликлар устига қуриб, унинг атрофини қалин деворлар билан ўраб чиққанлар. Кейинчалик греклар бундай манзилларни «акрополь»— «юқори шаҳар» деб номладилар. Бизгача Микена ва Тиринфдаги баланд тепаликлар устига қурилган қалъалар, қўрҚонлар етиб келган. Улар эрамиздан аввалги XIV—XIII асрларда қурилган. Бу қўрҚонларнинг деворлари оҚирлиги 5—6 тонна келадиган тошлардан қурилган бўлиб, деворнинг қалинлиги 6—10 м, хатто ундан ҳам ортиқ бўлган. Масалан, Тиринф қўрҚони деворининг қалинлиги 17,5 м бўлган. Девор ичи бўшлиқ бўлиб, у ерда хазина, озиқ-овқат, қурол-аслаҳа сақланган.




1.Тиринфдаги акрополь.2. Шерлар дарвозаси.


Тиринфдаги акрополь содда, атрофи қалин девор билан ўралиб, унинг уч дарвозаси бўлган. Микена меъморлигида дарвоза қурилишига катта эьтибор берилган. Микена қўрҚонининг марказий дарвозаси «шерлар дарвозаси» деб номланган.

 Дарвоза атрофи яхлит катта тошлардан қурилган. Тепасига устунларни ушлаб турган икки шернинг бўртма тасвири ишланган. Бу устун Микена подшолари қудрати ва бирлигининг рамзи бўлган. Тиринф ва Микена саройларининг деворлари алебастр билан ишланиб, деворий суратлар билан безатилган. Микена рассомлари ов манзаралари(Чўчқа ови), акробатлар ҳаётидан олинган воқеаларни(Акробатларнинг буқа устидан сакрашлари), айниқса, жанг манзараларини тасвирлашни севишган.



1.Акробатларнинг буқа устидан сакрашлари. 2.Чўчқа ови. 3. Микена қўрғонидаги мақбаралар қолдиғи.


Тиринф-Микена деворий суратлари Крит санъаткорларининг асарларидан бадиий жиҳатдан бўшлиги, фигураларнинг бирмунча статиклиги, чизилган суратларнинг қуруқлиги билан ажралиб туради. Ахеяликлар яратган кулолчилик буюмлари ўз шакли жиҳатидан Крит кулоллари яратган шакл ва услубини қайтаради, лекин ваза юзасига ишланган денгиз ҳайвонлари ва ўсимликлари тасвири бирмунча соддалаштирилган, кўп холларда нақш ритмига бўйсундирилган.


Микена-Тиринфдаги мақбараларда археологлар бадиий хунармандчиликка оид қимматбахо буюм ва олтин ниқоблар топишган. Бу мақбаралар ичида машҳури Шох Атрей мақбараси ва у ердан топилган нодир санъат ёдгорликларидир.

            

 1.Шох Атрей мақбараси ички кўриниши. 2.Олтин қадах.


Бу ерда олтин, тоҚ хрусталидан ишланган идишлар, ўймакорлик билан безалган буюмлар топилган. Шер бошли олтин ваза, кабутарларнинг бўртма тасвири туширилган олтин қадах, инкрустация қилинган бронза ханжарлар ахеяликларнинг моҳир санъаткор бўлганликларидан далолат беради. Ҳозирги Вафио (Пелопоннес)даги мақбарадан топилган икки олтин қадаҳ ҳам ўзининг нафис ва бадиий безатилганлиги билан ажралиб туради. Улар юзасига ишланган буқа ови бўртма тасвири жуда жонли чиққан.

Эрамиздан аввалги XII аср ўрталарида Болқон яриморолларининг шимолидан жанубга томон силжий бошлаган дорий қабилаларининг Эгей оролларидаги давлатларни босиб олиши Пелопоннесдаги Эгей маданиятининг тугашига сабаб бўлди. Лекин унинг бой маданиятининг кейинги эллин маданиятига таъсири кучли бўлди. Элладаликлар Эгей маданиятиннинг энг яхши ютуқларини ўзлаштирдилар. Улар Крит-Микен диний-мифологик тушунчаларини қабул қилдилар. Кулолчилик, майда пластика санъати анъаналари Эллада санъати тараққиётида давом эттирилди.


--------------------------------------------------------------------------------------------------


Қадимги Юнонистон(Греция) санъати

Одатда, Қадимги Юнонистон санъати тарихи Микенанинг қулаши ва дорийлар томонидан Пелопоннес, унинг жанубида жойлашган ороллар, Критнинг босиб олиниши билан бошланади ва эрамиздан аввалги XI асрдан то эрамиздан аввалги I асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Дорийлар истилоси натижасида босиб олинган ерларда кичик-кичик қулдорлик давлатлари пайдо бўлган. Бу давлатчаларни греклар полислар, яъни шаҳар- давлатлар деб номлаганлар. Қадимги Юнонистон(Греция)нинг дастлабки ривожланиш босқичи милодан аввалги VII-VI асрларга тўғри келади ва бу даврни архаика даври деб юритилади. Айни шу давра илмий фикрлар ривожланди, медицина, астрономия, тарих, география, математика тараққий қилди, шъерият, адабиёт, театр камол топди, грек ёзуви пайдо бўлди. Греклар ўзларидан аввалги халқлар, энг аввало, Шарқ мамлакатлари-Бобил, Мисрнинг фан ва маданият борасидаги ютуқларини чуқур ўрганиб, ўзларининг қайтарилмас санъат ва маданиятларини яратишга муяссар бўлдилар. Айни шу даврда меъморлик ва тасвирий санъатининг кейинги тараққиётига пойдевор яратилди. Билиб қўйган яхши. Эрадан аввалги VII-VI асрлардаги грек санъати ва маданияти тарихи архаик, яъни Қадимги (грекча «архейос»- қадимги) давр деб номланади. Чунки XIX асрда бошланган археологик кашфиётларга қадар Қадимги Греция тарихи эрадан аввалги VIII асрдан бошланар эди.

Меъморлик. Эллада меъморлигининг ривожланиши шаҳарларнинг қурилиши билан боғлиқ. Бу даврда шаҳар, одатда, тепаликка қурилган акрополь атрофида жойлашиб, тепаликнинг энг юқори қисмида полиснинг халоскори бўлган маъбудага аталган ибодатхона, акрополь этаклари ва ён бағрларида эса турар жой кварталлари қурилган. Бу кварталлар лойиҳаси эркин, стихияли тарзда пайдо бўлган. Ҳар бир полис ибодатхона қурилишига алоҳида эътибор бериб, унинг бошқа полис ибодатхоналаридан ажралиб туриши, кўркам ва улуғвор бўлишига эътибор берган. Ибодатхона ўз ҳарактери жиҳатидан шаҳар марказини ташкил этиб, грек жамоаси, шаҳар-давлатнинг улуғворлиги ва бирлигини билдирган. Бу ерда давлат хазинаси ва бадиий бойликлар сақланган. Ибодатхонанинг олдидаги майдонда эса йиғилишлар, байрам тантаналари ўтқазилган.

Грек меъморлигида тўртбурчак  шаклда атрофи устунлар билан ўраб чиқилган ибодатхона типи кенг ишлатилган. Бу бино типи периптер деб аталган. Милодан аввалги VII асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган шу типида Юнонистондаги дунёнинг деярли ҳамма ижтимиоий бинолари қурилган. Юнон меьморлигининг қандай типларини биласиз? Меъморликнинг периптер типи қандай кўринишда бўлган?

Меъморлик ривожланиб борган сари, эллада усталари устун ва тўсинларга, улар орасидаги боғланиш, декоратив безакларнинг энг минимал томонини топиш, бадиий ва функционал томонининг уйғун бўлишига ҳаракат қилдилар. Бу бутун бадиий тизим ордер номини олди, (латинча «ордо» - тузилиш, тартиб маъносини билдиради). Ордер кейинчалик Греция меъморлигининг асосий хусусиятини белгиловчи муҳим томонга айланди.Эллада меъморлари амалиётда учта ордер типидан фойдаланганлар. (Расм 14.а,б,в Грек меъморлигининг асосий ордерлари).

Расм 14.а Грек меъморлигининг дорий ордери). Дорий ордерида устунлар тагликсиз (базасиз), тепага торайиб борувчи шаклда яратилган. Устун юзасига эса тарновчалар - каннелюралар ишланган. Ибодатхона юқорига кичрайиб борувчи учта супача тарзидаги тош асос устига қурилган.

Расм 14б. Грек меъморлигининг ион ордери. Ион ордери устуни тагкурсига ўрнатилган , капители икки томонга буралиб турган жингалак сочни эслатади.

Расм 14в. Грек меъморлигининг кориф ордери. Коринф ордери устуни тагкурсига ўрнатилган , капители жимжимадор ва кўркам, аканф дарахти баргларидан ташкил топган букетни эслатади.


Грек меъморлигининг асосий ордерлари дорий ва ион ордери ҳисобланади. Дорий ордери, асосан, Пелопоннес ва Буюк Греция (Сицилия шундай деб аталган), ион ордери Иония деб номланган Кичик Осиё соҳилларида кўпроқ ишлатилган.

Ибодатхона томи икки нишабли бўлиб, унинг олд ва орқа томонида ҳосил бўлган учбурчакли майдон фронтон деб аталган. Дорий типидаги ибодатхоналарининг фризида тўртбурчак шаклида бўлинмалар бўлиб улар метоп дейилади.Метоп юзаларига турли мавзудаги бўртма тасвирлар ишланган

Расм15.Фронтон. Расм.16. метоп

 Фронтон ва метоплар бўртма тасвирлар билан безатилган. Ибодатхонанинг томи бурчакларига акротериялар ўрнатилган. Архаика даврида фронтон ва тринглифлар юзаси кўк, метоплар юзаси қизил ранг билан бўялган.

Илк архаика ибодатхоналари бирмунча паст ва узунчоқ қилиб ишланган. Уларнинг кўриниши вазмин ва салобатли. Пестумда (Италия) эр. ав. VI аср ўрталарида қурилган Гера ибодатхонаси шу хусусда ҳарактерли.

Расм17..Пестумдаги (Италия) Гера ибодатхонаси

Грек ордерлари антик дунё давлатларида, Уйғониш даври ва Янги дунё меъморчилигида кенг ишлатилди ва ривожлантирилди.

 Ҳайкалтарошлик. Тошдан яратилган дастлабки ҳайкаллар эрамиздан аввалги VII асрларга тўғри келади. Эрамиздан аввалги VII аср охирларида ва айниқса, эрамиздан аввалги VI асрлардан бошлаб, ҳайкалтарошликда реалистик тамойиллар кучая бошлади. Бу даврида лойдан ясалиб бўялган майда ҳайкаллар ҳам кўп учрайли. Бу ҳайкалларда худолар, турли ҳайвонлар, ҳаётий лавҳалар тасвирланган

Рангтасвир, амалий-декоратив саньат. Қадимги грек рангтасвир санъатининг намуналари бизгача етиб келмаган. Бу саньат тўғрисида шу даврга мансуб кулолчилик буюмлари юзасига ишланган рассомлик асарлари тасаввур беради.Бу расмларда ҳаётий воқеалар, ҳайвонлар ўсимликлар учрайди.

Эрадан аввалги VII-VI асрларда амалий-декоратив саньат ҳамда хунармандчиликнинг ҳақиқий гуллаган даври бўлди. Айниқаса, кўза ва бошқа кулолчилик буюмлари юзасига сурат ишлаш санъати соҳасида катта ютуқларни қўлга киритдилар. Кўзага сурат солиш санъати дастлаб қора жуссали(фигурали) шаклларда намоён бўлди. Бундай вазаларга(кўзаларга) қора лок билан турли тасвирлар ишланган. Милодан аввалги VI асрнинг II-III чорагида бу соҳада кулоллар ва рассомлар ном чиқаришган. Шундай машҳур усталардан бири, рассом Клитий бўлган. У жаҳонга машҳур бўлган «Франсуа вазас»ни безаган. Ваза юзасига 200 дан ортиқ одам тасвири туширилган. Шу санъатда ишланган машҳур рассомлардан яна бири эрамиздан аввалги VI асрнинг II чорагида яшаб ижод этган Эксекий хисобланади. Рассом шу саньатда биринчи марта ўз қаҳрамонларининг рухий кечинмаларини ёритишга ҳаракат қилади. Эксекийнинг «Қайиқдаги Дионис» асари машҳур. Эрамиздан аввалги 540 йилда ишланган бу клик (клик - вино ичиш учун мўлжалланган идиш шундай номланган) ўзининг шакли ва деталларининг бир-бирига мутаносиблиги, ташқи ва ички безаги буюмнннг мазмунига мослиги билан ҳарактерланади. Кликнинг ташқи томонида жанг манзараси ва катта қилиб ишланган иккита кўз тасвирланган.Бу кўз шароб ичувчини «ёмон кўздан» сақлаши керак. Кликнинг ички қисмида эса қайиқда сўзиб кетаётган виночилик ва шодлик маьбудаси Дионис тасвирланган. Расм 18 рангли. тахлил .Эксекий. қайиқдаги Дионис.

Афсонага кўра, денгнз қароқчилари Дионисни таниганлари холда уни ўғирлаб, қул қилиб сотмоқчи бўладилар. Кема очиқ денгизга чиқади. Шу пайт палубадан ток новдалари ўсиб, йирик ўзум бошлари ҳамда Дионисни кўзатиб борадиган ҳайвонлар пайдо бўлади. Қароқчилар буни кўриб ваҳимага тушадилар. Ўзларини сувга ота бошлайдилар, лекин сувга етмаёқ дельфинларга айлана бошлайдилар. Композицияда дельфинларнинг кема атрофида сўзиб юриши ва Диониснинг кемада ёнбошлаб ётган пайти тасвирланган. Кема, назаримизда, денгиз тўлқинларида аста тебраниб сўзиб бораётганга ўхшайди. Шу таасуротни очишда идишдаги эгри чизиқлар шаклига мос тушган қайиқнинг силуэти, дельфинлар ҳаракати ва композиция ритми муҳим ўрин эгаллаган.

Эрамиздан аввалги 540-530 йилларда қизил фигурали вазалар ишлаш кенг тарқалди. Бундай кўзаларда тасвирлар сополнинг табиий рангида – (пиширилган лой ранги--қизқиш, қизқиш-жигар ранг) қолдирилиб, қолган қисми эса қора лак билан бўяб чиқилган. Қизил фигурали вазаларга ишланган суратларда ҳаётий воқеаларни тасвирлашга кенг ўрин берилган. Расм.19 Қизил фигурали ваза

Эрамиздан аввалги V асрга келиб, Греция ўзининг сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиётининг энг юксак босқичига кўтарилди. Бу даврни одатда классика даври деб юритилади. Классика даврида Юнонистонда санъат ва маданият нихоятда ривож топди.Меъморлик, ҳайкалтарошликда шу даврдан бизга ча кўпгина ёдгорликлар етиб келган. Улар хозир ҳам ўзининг бадиий ечими, топилган шаклларнинг мутаносиблиги, ишлатилган ашёларнинг рангбаранглиги бидан кишини хайратлантиради. Бу даврда меъморликда, асосан, периптер типидаги ибодатхоналар қурилиши етакчи ўринни эгаллади. Улар кўпинча дорий услубида қурилди. Классика даврида Афина акрополи ўзининг тугал кўринишини эгаллади. Афинанинг ички қальаси - Акрополь қайта тикланди. Чунки у Эрон-юнон уруши пайтида бузилиб кетган эди.Оқ мармардан ясалган Парфенон, катта дарвозахона - Пропилей, қанотсиз ғалаба маъбудаси Никега атаб қурилган ибодатхона (Ники Аптерос) қад кўтарди. 20-Расм чизма.


Бу бинолар бадиий безакларга бой бўлган. Масалан, Пропилеи деворлари давлатнинг жанговор ўтмишини тасвирловчи суратлар билан безатилган, Акрополнннг очиқ майдонида Афина ҳайкали ўрнатилган. 21 расм. Афина акрополи. Умумий кўриниши.Афина акрополи Афина давлатининг куч-қудратини ва улуғлигини ўзида ифодалаган, грек тарихида биринчи бор умумэллин бирлигини намойиш этувчи меъморлик мажмуаси эди. Акрополь тепалигининг ён бағирларида қурилган нбодатхона ва томошахоналар эса уни янада мўътабар, муқаддас даргох даражасига кўтарган. Грек классикаси меъморлигининг беқиёс намунаси ақл-заковат ва афиналиклар хомийси бўлган Афина маъбудасига бағишланган Парфенон ибодатхонаси хисобланади. Бу ибодатхона афнналикларнинг хазинасини сақлаш учун хизмат қилган. Парфенон акрополдаги энг баланд бинодир. Парфенон ибодатхонаси Бино учун, асосан, дорий услубида ишланган периптер қабул қилинган, лекин унга қисман ион ордерининг элементларп киритилган. Парфенон қаршисидаги қурилган Эрехтейон ибодатхонасида ион ордери ишлатилган. Ибодатхона кичик пешайвонининг устунлари ўрнида қизлар ҳайкали- кариатидалар ишлатилган. 23 расм.Эрехтейон ибодатхонаси


Классика даврида ҳайкалтарошлик юксакликки эришди. Ҳайкалтарошлар ўз асарларида мураккаб ҳаракатларни ҳам ифодалашга, композиция ечимининг ҳаётий бўлишига алоҳида эътибор бера бошладилар. Шундай масала билан шуғулланган йирик ҳайкалтарошлардан бири Мирон хисобланади. Унинг машҳур асари «Дискобол» (Диск отувчи) ҳайкалида дискни отиш олдидаги холатини тасвирлаган. 24 расм.Мирон. Диск отувчи (дискобол). Эр. ав. V аср. урталари. Рим кучирмаси. Рим. Терм мўзейи.

Унда ҳайкалтарош диск отувчи образи орқали грекларнинг идеал инсон тўғрисидаги тушунчасини ифодалади. ҳар бир нарсага хотиржам, ақл билан ёндашиш грек классикаси дунёқрашининг ҳарактерли томонини белгилайдн. Ана шу ғоя Мирон ижодининг бош йўналишидир. Шу хусусда санъаткорнинг «Афина ва Марсий» деб номланган композицияси ҳам ҳарактерлидир. 25 расм.Мирон. Афина ва Марсий

Афсоналарга кўра, найни яратган Афина маъбудаси уни чалганда юзлари буришиб, бадбашара бўлиб кетганини кўриб, нимфалар қаттиқ қахқаха кўтариб юборибди. Буни сезган Афина аччиқланиб найни улоқтириб юборибди. Ёввойи кучлар маъбуди Марсий Афинанинг лаьнатлаган найини олмоқчи бўлибди, лекин Афинанинг дарғазаб бўлганлиги ва қарғишларидан чўчиб, яна орқага қайтибди. Ана шу холат ҳайкалтарош томонидан композицияда акс эттирилган. Тасвирланган ҳарактерлар, уларнинг хатти-ҳаракати бир-бирига қарама-қарши. Улуғвор, хотиржам Афина ўз хатти-ҳаракатини бошқара олмайдиган, беўхшов Марсийга ўхшамайди. Афинанинг ғазаби бурилиб турган қомати ва бир оз чўччайган лабидан билинади, холос. Агар Мирон ўз асарларида кучли ва кескин ҳаракатни тасвирлаш бу орқали инсон маънавий оламини ифодалашга интилган бўлса, шу даврнинг буюк ҳайкалтароши Поликлет эса аксинча, хотиржам, тинч холатда турган инсон қиёфасида унинг кайфиятини очишга харакат қилади. Поликлет назария билан ҳам шуғулланган. Унинг «Канон» деб номланган рисоласида идеал шахс нисбатлари, симметрия қонунлари тўғрисида фикр юритилади. Шу канон асосида яратилган «Дорифор» («Найзабардор») асари унинг шу даврдаги изланишларини намойиш этади. 26 расм.Поликлет. «Дорифор» («Найзабардор»)

Бу асарда ҳаракат ва осойишталик бир-бири билан уйғунлашиб кетган. қўлида найза ушлаган холда енгил, шошилмай одимлаб келаётган киши тасвирланган. Унинг кучли елка, қорин ва оёқ мушаклари жисмоний бақувватлигини ифодалайди. Бу ҳайкал грекларнинг идеал инсон гўзаллигини тараннум этувчи асар сифатида тахлид қилиш намунаси бўлиб қолди. Бу ҳайкалдан кўчирилган намуналар Қадимги Элладанинг жуда кўп шаҳар майдонларига ўрнатилган ва одамларнинг тақлид қилиши учун намуна бўлган. Гениал юнон ҳайкалтароши Фидий ўз асарларида грекларнинг жасурлиги акс эттирувчи ҳайкаллар ишлаган. Унинг ижодида Афина демократик қулдорлик жамоаси кишиларининг юксак эстетик идеали ўзининг тўлиқ бадиий ифодасини топган. Қадимги ёзувчиларнинг фикрига кўра, унинг илк асарлари олтин ва фил суягидан ишланган. V асрнинг 70-йилларида афиналиклар буюртмасига кўра Фидий Марафон жангини улуғловчи кўп фигурали композицияни ишлаган. Эрамиздан аввалги 460 йилларда Аполлоннинг катта бронза ҳайкалини, эрамиздан аввалги 460-450 йилларда эса машҳур жангчи аёл Афина ҳайкалини, Лемнос ороли учун Аполлон ҳайкалини яратган. Перикл топшириғига биноан, Афина акрополини қайта тиклаш ва безашда раҳбарлик қилди. Фидийнинг Парфенон ибодатхонаси учун ишлаган асарлари мажмуаси жаҳон санъатининг нодир дурдонасн хисобланади. Бу асарлар ўзининг беқиёс бадиий яхлитлиги ва мантиқий тугаллини билан ҳарактерланади. Ибодатхона фриз, метоп, франтон бўртма тасвирларида худо ва гигантлар кураши, Троянинг вайрон бўлишн, грекларнинг амазонкалар билан жанги акс эттирилган. Лекин бу композицияларнинг асосий мазмуни ва ғояси давр , унинг рухи билан боғлиқ бўлиб, грекларнинг жангларда эришган ғалабасини поэтик талқин этишга, инсоннинг табиат кучлари устидан ғалабасини тараннум этишга қаратилган. Фидий бир қанча монументал думалоқ ҳайкаллар муаллифи ҳамдир. Унинг акрополдаги олтин ва фил суягидан ишлаган Афина ҳайкаллари, Олимпиядаги Зевс ҳайкали, айниқса машҳур бўлган.27 расм.Фидий.Парфенон ибодатхонаси бўртма тасвирлари

 

Классикнинг сўнгги босқичи ҳайкалтарошлигида реалистик томонларининг кучайиши билан ҳарактерланади. Давр зиддиятлари, санъатда содир бўлаётган ўзгаришлар Скопас ижодида ўз аксини топди. У юқори классика анъаналарини давом эттириб, монументал, қаҳрамонлик рухи билан суғорилган ҳайкалтарошлик композицияларини ишлади, лекин асарларида юқори классикага хос хотиржамлик, улуғворлик, вазминлик эмас, балки серғайрат, куч-қувватга тўла ички хис-хаяжонини яшира олмайдиган, кураш рухи билан тўлиб-тошган кишиларнинг кўриниши, маьнавий ички дунёси очиб кўрсатилади. Скопаснинг машҳур асарларидан бири «Менада» (Вакханка, Диониснинг умр йулдошн) ҳайкалидир. Унда рақс дунёсига чўмган, мафтун булган Менада холати тасвирланади.

28 расм.Скопас. 1.Менада


Менаданинг берилиб рақсга тушаётган холати орқага ташланган бош ҳаракати, спиралсимон бурилган гавда орқали очиб берилган. Образнинг ҳар томонлама идрок этилишини хисобга олиниши ҳам Скопас ижодини аввалги давр санъатидан фарқлайди. Ҳайкалтарош одамларнинг жисмоний ва рухий азобланишларини жуда ишонарли тасвирлайди. Шу хусусда, Тегейдаги ибодатхона учун ишлангаи «Ярадор булган жангчи» ҳайкали ҳарактерлидир. 29-расм. Скопас. Ярадор булган жангчи ҳайкали

Кескин бурилган бош, юқорига қараган кўз, пастга тушган қош ва азобдан инграётгандек қилиб тасвирланган лаб жангчининг рухий азобини ифодалашга хизмат қилган. Ижодкорнинг бизгача ўз орнгиналида етиб келган Гелкарнас мақараси бўртма тасвирлари ҳам машҳурдир. Бу рельефларини Скопас ҳайкалтарошлар Тимофей, Леоҳар ва Бриаксислар билан ҳамкорликда бажарган.

Скопас замондоши Пракситель инсоннинг жисмоний гўзаллигини тасвирлашда машҳур бўлган. Унинг Афродита ҳайкали Книд ороли сохилига ўрнатилган. Пракситель замондошлари бу ҳайкалга юқори баҳо бериб, уни зиёрат қилиш учун одамлар узоқ-узоқлардан Книд оролига келганликлари ҳақида ёзишган. «Книд Афродитаси» санъаткорларни ҳам мафтун этган. Унга тақлид қилувчилар кўплаб Афродита ҳайкалини яратганлар. Хайкалтарош Леохар нур ва санъат маъбуди Апполон ҳайкали билан дунёга танилган. 30-Расм.Леохар.Бельведер Апполони.

Сўнги классиканинг яна бир вакили Лисипп ўз ижодида жисмоний бақувват ва иродаси кучли шахсларни эъзозлайди ва шуларни купроқ чарчаган ва дам олиш пайтида тасвирлайди. Унинг машҳур асарларидан бири Апоксиомен ҳайкалида ўз баданини қашлақич билан тозалаётган шахс тасвирланади. Расм 2. Апоксиомен ҳайкали.  Спортчининг бўлиб ўтган мусобақадан кейин хаяжонли дамларни эслаш, шу билан бирга, жисмоний чарчаш холати ҳайкалда ишонарли очиб берилган. Бу холат атлетнинг хорқин юзи, терда ёпишган соч ва туришдаги бўшанглик орқали ишонарли талқин этилган. Унинг «Дам олаётган Гермес» асарида худолар хабарчисининг хордиқ пайтидаги холати юзидаги мимик холат, қул ва гавда ҳаракати орқали очилади.

Лисипп портрет жанрида ҳам ижод қилди. Унинг «Александр Македонский» портретида иродали, жасур шахснинг изтироб чекиш пайти акс эттирилади.

Эллинизм даври санъати

Эрамиздан аввалги 336 йили Македония подшоҳи Александр (Александр Македонский) эллин давлатларини босиб олади. Ўз юришларини Шарққа қаратди. Кўп ўтмай, Ўрта Осиё ва Хиндистон ерларини ҳам забт этиб, Афинанинг шимолий шарқий ва Болқон яриморолидан тортиб, Хиндистон ерларигача бўлган катта майдоннинг хукмдорига айланди. Лекин Александр давлати сиёсий жиҳатдан мустаҳкам эмас эди. Унннг вафотидан кейин бу давлат тезда парчаланиб, унинг ўрнида бир қатор  давлат ва подшоликлар вужудга келди. Бу давлатлар кейинчалик эллинистик давлатлар деб атала бошлади Александр Македонский истилосидан тортиб, эрамиздан аввалги 30-йилларгача, яъни сўнгги эллинистик давлат - Мисрнинг Рим томонидан босиб олинишига қадар бўлган даври эса эллинизм даври деб юритилди.

Эллинизм даври хукмронлари ўзларининг салтанатларини муҳташам бинолар, ажойиб санъат намуналари билан бойитишга ҳаракат қилдилар. Янги-янги шаҳарлар пайдо бўлди. Улар серҳашамлилик ва улуғворликда бадавлат Афинани ҳам орқада қолдириб кетди. Пергам ва айниқса, эллинистик дунёқарашнинг маданий маркази бўлган Александрия (Искандария) шундай шаҳарлардан бўлди. Бу даврда парк-боғ санъати билан боғлиқ бўлган декоратив ҳайкалтарошлик санъати кенг тарқалди. Оддий ҳаётни ифодаловчи лойдан ишланган майда ҳайкалчалар, кўп фигурали ҳайкалтарошлик композициялар яратилди. Шу билан бирга, бу даврнинг ўзига хос томонлари - полислар учун идеал бўлган умумлашма инсон образи ўрнини ягона шахсни улуғловчи, унинг ички кечинмаларини ифодаловчи, эгоизм, худбинликни, хукмдорликни идеаллаштирувчи асарларни яратиш етакчи ўринни эгаллай бошлади. Кундалик турмуш икир-чикирлари, майда деталларнинг натуралистик аниқлигига интилиш ортди. Давр ҳарактери ва рухи меьморлик ва монументал санъатда ўзининг ёрқин ифодасини топди. Ҳайкалтарошлик санъати намуналаридан эса, меьморлик ансамблининг ажралмас қисми сифатида кенг фойдаланилди. Агар қадимги Грецияда ибодатхона шаҳар маркази ролини ўйнаган бўлса, эндиликда катта маьмурий бино олдидаги майдон ёки савдо учун мўлжалланган майдонларга аҳамият берила бошлади. Бу даврда Греция, жумладан, Аттика Александр Македонский давлатининг парчаланишндан кейин ҳам бадиий-маданий марказ сифатида ўз кучини сақлаб қолди ва шу ерда классика аньаналари антик даврнинг охиригача давом этди. Эллинистик Грециянинг монументал ҳайкалтарошлиги ичида даврнинг нодир ёдгорлиги «Самофракияли Нике» ҳайкали алоҳида ўринни эгаллайди.

32 расм.«Самофракияли Нике» ҳайкали

Самофракия ороли учун ишланган бу ҳайкал ғалаба худоси Никега бағишланган. Унда Никенинг қанотларини кенг ёйиб турган пайти тасвирланган. Ҳайкал бирмунча уринган ва шикастланган холда бизнинг давргача етиб келган. Шунга қарамасдан, у ўзининг ҳаётийлиги, тўлақонлиги билан кишини хайратлантиради. Никенинг жисмоний келишган, соғлом, дуркун қомати шаффоф либос ичидан кўриниб, ўзидан нур таратаётгандек туюлади. Эллинизм даврининг нодир ёдгорлиги Пергам акрополидаги бизгача бирмунча яхши етиб келган«Зевс мехроби»га ишланган бўртма тасвирлар жаҳон санъатнинг шох асарларидан хисобланади. Мехроб бўртма тасвирлари Пергам подшосининг гал қабилалари устидан эришган ғалабасига бағишланган. Фриз кўпроқ горельеф тарзида бажарилган, лекин айрим образлар думалоқ ҳайкалтарошликка ҳам ўтиб кетади. Узунлиги 120 метр, баландлиги эса 2,3 метр бўлган бу фризда Олимп маъбудаларининг уларга қарши исён кўтарган гигантлар билан олиб борган аёвсиз кураши ва қасос олишлари ҳақида хикоя қилинади.

Антик маданият ва саньат тарихи 476 йили Рим империясининг қулаши билан тугалланди, лекин бу маданият кейинги тараққиётда ўз давомини топди. Европа халқлари шу грек ва римликлар яратган маънавий ва маданий бойликларга мурожаат қилиб келдилар. Бугунги Европа тасвирий санъат ва меъморлиги, театри ва адабиёти , фалсафаси ва эстетикаси антик дунёга суянадн. Ўрта Осиё халқлари, жумладан, Ўзбекистон халқлари ҳам эллинлар маданияти ва санъатидан бахраманд бўлганлар. Буни Ўзбекистон тупроқидан топилган ва топилаётган грек маданияти ва саньатига оид ёки улар таъсирида яратилган маданият ёдгорликларида кўриш мумкин.

  1   2



Похожие:

Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати icon1. 2 мавзу: каштачилик санъати, тарихи ва кашта тикиш технологияси
Таълимий: талабаларга "Каштачилик санъати ва кашта тикиш технологияси"мавзуси бўйича дарс ўтиш методикасини ўргатиш
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /цзбекистон санъати тарихи.doc
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /Дамли чолгулар ижрочилиги санъати тарихи.pdf
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /чЗБЕКИСТОН САНЪАТИ ТАРИХИ. ЭЛЕКТРОН ВАРИАНТ УЧУН.doc
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /Узбек халк чолгуларида ижрочилик санъати тарихи.pdf
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /Мусика санъати .pdf
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /Заргарлик санъати.doc
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /Таржима санъати ва муаммолари.pdf
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /цзбек маданияти ва санъати.doc
Н. Абдуллаев Ҳорижий Ғарб санъати тарихи Қадимги дунё санъати iconДокументы
1. /XVII асрда Европа санъати.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации