Документы



Ўзбекистонда диний ташкилотлар icon

Ўзбекистонда диний ташкилотлар

НазваниеЎзбекистонда диний ташкилотлар
Дата08.08.2013
Размер42.43 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /цЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР.docЎзбекистонда диний ташкилотлар

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда ҳар доим муҳим ва мураккаб масала бўлиб келган. Бинобарин, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. Виждон эркинлиги кишиларнинг руҳий оламига, унинг соғлом ва баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис бу масаланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва бажарадиган вазифалари ғоят муҳим. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг уставидан тортиб барча халқаро ҳужжат ва шартномаларда, ҳамма мамлакатларнинг конституция ва қонунларида виждон эркинлиги ўз ифодасини топган. 1948 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари умумий Декларациясига мувофиқ ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ўз дини ёки эътиқодига ўзича, шунингдек, бошқалар билан биргаликда амал қилиш кафолатини, ибодат қилишда ва диний маросимларда якка тартибда ёки одамлар орасида бирга қатнашиш эркинлигини ўз ичига олади.


Бундан ташқари бу масала яна бир мураккаб ҳодиса – турли дунёқараш, эътиқодда бўлган кишилар ўртасидаги, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг амалда ҳуқуқий таъминланишини ҳам назарда тутади. Зеро, одамлар доим турли дунёқараш ва эътиқод билан яшаганлар ва яшайдилар. Ҳар кимнинг ўз ички дунёси, ўз эътиқоди бўлади.


Виждон эркинлиги ҳақидаги қонуннинг 5-моддасида Ўзбекистон Республикасида дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилганлиги кўрсатилган. Бу дегани давлат диний масалалар билан шуғулланмайди, диний ташкилот ва диний бошқарма ишларига аралашмайди. Дин ва диний ташкилотлар ҳам давлат ишларига аралашмаслиги лозим. Лекин диний ташкилотлар жамоат ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эгалар.


Шунингдек, мазкур моддада давлат турли диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга, хусусан, бир диний конфессиядаги диндорни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатларга, миссионерликка йўл қўймаслиги таъкидланган.


Диний ташкилотларга Ўзбекистон Республикасида диний характерга эга бўлган партиялар тузиш, республикадан ташқаридаги диний партияларнинг бўлим ёки филиалларини очиш ман этилади.


Диндан давлатга ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг бундай фаолиятлари тақиқланади.


Фуқаролар динга бўлган муносабатларидан қатъи назар, таълимнинг хилма-хил турлари ва даражаларини эгаллаши мумкин. Қонуннинг 9-моддасида кўрсатилишича, диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийларни ва ўзларига зарур бўлган диний ходимларни тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, тегишли лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.


Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига мувофиқ умумий мажбурий ўрта таълим олганидан кейин қабул қилинади.


Диний таълим берувчилар махсус диний маълумоти бор кишилар бўлиб, болаларни ўқитиш учун диний бошқарманинг ёки марказнинг рухсатномасига эга бўлиши керак. Хусусий диний таълим беришга йўл қўйилмайди. Бу қонун-қоидаларни бузганлар қонун олдида жавобгардирлар.


Диний ташкилотлар диний таълим олиш учун фуқароларни чет элга юборишлар ва чет эл фуқароларини таълим олиш учун қабул қилишлари мумкин.


Диний ташкилот – бу маълум динга ишонувчилар ва уларнинг жамоаларининг уюшмасидир (масжид, черков, синагога, диний ўқув юртлари ва ҳ.к.). Уни ташкил этиш учун унга бир хил эътиқодга эга бўлган камида 100 киши аъзо бўлиши керак. Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай фуқароси 18 ёшга тўлганидан кейин маълум диний жамиятга аъзо бўлиши мумкин.


Диний ташкилотлар ўз мулкларига эга бўладилар. Бинолар, дин билан боғлиқ буюмлар, ишлаб чиқариш ва хайрия ишларига мўлжалланган иншоотлар, пул маблағлари ҳамда диний ташкилотлар фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа мол-мулк диний ташкилотларнинг мулки ҳисобланади. Диний ташкилотларга тушадиган молиявий ва мулкий хайриялардан, шунингдек, фуқаролардан тушган маблағлардан давлат солиғи ундирилмайди.


Ибодат, диний расм-русум ва маросимлар ўтказиш маҳаллий ҳокимият томонидан тақиқланмайди. Қонуннинг 3-моддасида кўрсатилишича, динга эътиқод қилиш ёки ўзга эътиқодлар эркинлиги миллий хавфсизликни ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш учун зарур бўлган даражадагина чекланиш мумкин.


Диний ташкилотлар фуқароларни ишга олишга ҳақлидирлар. Улар давлат, жамоат корхоналари ва ташкилотларининг ишчи хизматчилари билан баравар солиқ тўлайдилар, ижтимоий таъминланиш ва суғурта қилиш хизматларидан фойдаланадилар. Умумий асосда пенсия олиш ҳуқуқига эгалар.


Қонуннинг охирги 23-моддасида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни бузган кишилар қонун олдида жавоб беришлари кўрсатилган.


Конституцияда ҳурфикрлилик, виждон ва диний эътиқод эркинлиги масалаларига катта эътибор берилган. Унда диннинг тарбиявий аҳамиятига янада кўпроқ эътибор берилиши лозимлиги кўрсатилган.


Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Унинг ҳудудида 15 та диний конфессия вакиллари истиқомат қиладилар. Юқоридаги қонунда келтирилганидек, улар Конституция олдида ҳуқуқ ва мажбурият юзасидан тенгдирлар. Конституциянинг 12-моддасида таъкидланишича, ҳеч қандай мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас. Шунга кўра ҳеч қандай конфессия бошқаларидан устун деб қаралиши ёки уларга ўз таъсирини ўтказишга интилиши мумкин эмас.



Похожие:

Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconЎзбекистонда диний ташкилотлар
Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ўз дини ёки эътиқодига ўзича, шунингдек, бошқалар билан биргаликда амал қилиш...
Ўзбекистонда диний ташкилотлар icon14. 06. 1991 й. N 289-xii виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўЈрисида
...
Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconДокументы
...
Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconДиний экcтремизм жахолат чохи
Республикаси ҳукуматининг "Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтиришга қаратилган тадбирлар "Дастури"нинг асосий мақсади...
Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconМавзу: Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти. Бунёдкор ва вайронкор ғоялар. Махаллийчилик, миллатчилик, диний экстремизм, диний фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми. Давлат талаблари
И. Каримов “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида” хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолотлари
Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconМавзу: Ўзбекистон давлати ва хуқуқи Ўзбекистонда СССР

Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconБошланғич-ташкилотлар

Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconДокументы
1. /Диний экстремизм ва терроризм.doc
Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconДокументы
1. /Диний экстремизм ишчи дастур.doc
Ўзбекистонда диний ташкилотлар iconДокументы
1. /Диний экстремизм ишчи дастур.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации