Документы



В310300-социология йуналиши учун icon

В310300-социология йуналиши учун

НазваниеВ310300-социология йуналиши учун
страница1/2
Дата07.08.2013
Размер383.05 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2
1. /Таълим социологияси.docВ310300-социология йуналиши учун

Узбекистон Республикаси

Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги


Фаргона Давлат Университети


В310300-СОЦИОЛОГИЯ йуналиши учун



Таълим социологияси.

Фанидан маърузалар матни



ФАРГОНА –2000.


Тузувчи: укит. М.Кучкорова.

Такризчи: проф. Г.Хомидова.


Аудтироия соатлари:

Умумий соат:

Амалий соат: 20 соат

Мустакил таълим:

Назарий: 20 соат.


Маъруза матнлари миллий гоя, миллий мафкура буйича кайта ишланган, социология кафедрасининг 2000 йил 25 инюндаги йигилишида мухокама килинган ва маъкулланган.


Каф. мудири: проф. Т.Абдулланев.


Маъруза №1-2: Таълим социологияси, предмети, тузилиши, функцияси.


Режа


  1. Таълим социологияси.

  2. Таълим социологиясининг урни ва роли.

  3. Таълим социологиясининг мухим муаммолари ва функциялари.

  4. Миллий дастур ва таълим-тарбия буйича тайёрланган коннунинг асосий боскичлари.



Таълим социологияси – урни куп сонли махсус социологиялар ичида одатда улардан бир катори, янада зарур булган ижтимоий институтларни, холатлар ва жараёнларни бевосита тадкиокот килувчи социология алохида ажралиб туради. Улар катоорида таълим хам хечузгаришсиз катнашади. Барча таникли социологлар ижтимоий таълим институти ва унинг ахамияти хакида узларининг амалий у ёки бу фикрларини билдирган булсалар хам, шунга карамасдан таълим социологияси социологиянинг мустакил тармоги булиб бошланиши Э.Люркгойм асарлари билан боглик шундан бери у (Францияда П.Бурдье, Англияда дж. Флауд ва бошкалар)нинг илмий ишалирини бойитди ва ривож топтирди.


Таълим социологиясининг предмети.


Жамият тараккиёти ва яшаш фаолияти учун бугунги кунда таълим институтининг алохида, мустасно урни ва ахамиятини тула исботлаб утиришнинг кераги булсама керак. Согликни саклаш институтлари каторида у жамият хаётининг барпча томонларига бевосита ва энг жиддий тарзда таъсир курсатади, унинг илмий, технологик, иктисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, ахлокий ва бошка холатларни аниклайди.

Бугунги кунда хар кадамда юкори ва стифатли булимга эга булмасдан туриб, жамият муносиб келажакка этиша олмайди деб тан олинмокда. Шу билан бирга замонавий фан, маданият ва информатика сохасида эришилган катта имкониятлар билан уларнинг жамият хаётига тадбик килиш уртасидаги катта узилиш фвакатгингина бир давлатта эмас балки бутун жахон микёсида хам таълим сифати ва даражасини ошириш ва кенгайтириш асосида бартараф килиниши мумкин.


Таълим – шахснинг яшаш фаолияти ва ижтимоийлаштиришнинг турли табакалари ривожланиши ва шаклланишида хаммадан хам бошланган ва шу сабабдан зарур булган асосий омилдир. Шахснинг ижтимоий статусини аниклашда жамият ижтимоий тузилишини такрор ишлаб чикариш ва ривожланишида ижтимоий тартиб ва баркаорорликни куллаб-кувватлашда, ижтимоий назоратни амалга оширишда, мухим ахамият касб этиш унга хосдир.

Таълим социологияси объекти булиб таълим тизимини ижтимоий институт сифатида олинган бутун бир жамиятда ва шу жамият хаётидаги сохалар ва бошка ижтимоий институтлар билан узаро харакати ва узаро алокаси хисобланади.

Э. Доркгойм таълимиинг аосий фаолиятини юкори савиядаги устун маданият бойликларини беришда деб турган. Америкали социолог З.Спенсер таълими институционал (формал) жараён, яъни унинг аосида жамият бутун бойликлари билимлари ва мохирликлари бир инсондан гурухлардан, бошкаларга берилиши сифатида аниклайди.

Формал, институционал таълим – бу мактаблар, техникумлар,олий укув юртлари, курслар ва малка ошириш институлари ва бошкалар, уларда таълим у ёки бу даражада жамият томонидан ундаги устун маджаний стандартлар, ижтимоий – сиёсий йул-йуриклар ва шакллар асосида расмий бошкарилади, расмий алокада булади.

Формал булмаган таълим бугунги кунда, шубхасиз анчагина кам ёрдамчи тобе роль уйнаши, формали булмаган, институционлаштирилмаган, тизимлаштирилмаган, тартибсиз таълим бкриш билан атрофдаги ижтимоий мухит билан мулокот давомида (масалан, тенгдошлар, курсдошлар ва бошкалар) ёки индивидул асосида бойликларни ва билимларни эгаллаши. (оммавий ахборот воситаларининг шахсга таъсири натижасида) билан богликдир.

Таълим узгача бир ижтимоий институт сифатида доим мавжуд булмаган. У янги авлод томонидан билим ва тажрибаларни эгаллаш, ишлаб чикилган жараёнларга кушилиб кетган ва мактаблар, укитувчиларва бошкалар бутунлай йукк булган фидоий примитив вазиятда булмаган. Таълим институтининг алхида ажралиши индустриаллаштирилган жамиятгача мехнат таксимоти чукурлашуви ва кенгайиши асосида табака тенгсизлиги, ривожланиши ва давлат тизими жамиятнинг имтиёзли катламлари вакилларини махсус тайёргарлик билан таъминлаш максадида бошланади. Одамларнинг колган кисми керакли кадриятлар ва билимларни оилада ва ишлаб чикариш таълими жараёнида узлаштирганлар.

Урта аср Европасида диний макстаблар ва бошлангия университетлар пайдо була бошлади. Уларда факат жуда камчилини ташкил килувчи бой ва юкори табакадегилар укиши мумкин булган.

Факат улг француз инкилобидан кейингни хакикий таълим инкилоби содир булди, холбуки илгор мамлакатларда алохида элитар булишдан тухтаган ва оммавий, демократик хаммабоп характерга эга булган ижтимоий таълим институтлари тузилмокда ва тасдикланмокда.

Таълим тизимининг ягона юкори даражаси ва улкан кулоч ёйиши 20 асрда кулга киритилди, айникса унинг иккинчи ярмида качонки илмий техникавий инкилоб ва замонавий саноат ишлаб чикаришининг талаблари таъсирида малакали кадрларга эхтиёж кескин усди. Бу даврда маданият жиддий равишда усди ваинсонларнинг хаёт тарзи хам узгарди нафакат бошлангич ва тулик булмаган урта, балки тулик урта таълим мамлакатларда оммавий ва мажбурий була бошлади. Олий таълим ва урта махсус таълим кескин кенгайди ва бежизмаски 60 йиллардаги чукур маданий таълим ислохотлар карийб барча дунёдаги индустрал мамлакатларни коплаб олди.

Хозирги замон индустриал давлатларнинг таълим тизими, шахсни социализациялашда ва унинг у ёки бу ижтимоий статусни олишга тайёргарлиги ва ижтимоий тизимларни мукаммаллаштиришда, ентеграциясида ва баркарорлашувида мос мухим ролни бошкарувчи жамият аъзолари билимлари ва махоратларини узлуксиз такомиллаштирувчи жуда кенг ва юкори ривожланган дифферсицияланган куп даражали ижтимоий тизимдир.

Таълим социологияси – у таълим тизимини янада кенгрок ижтимоий тизимларни кичик тизимлар сифатида ва уни бошка тизимлар ва бутун бир жамият билан узаро нисбати ва харакатини урганувчи социология сохасидир; бу таълим ижтимоий тамойилларини таълим тизимларининг узаро харакат конуниятларини ижтимоий институт ва жамият, ижтимоий гурухлар ва шахслар булган ижтимоий ташкилотлар сифатида урганувчи фандир, бу ерда таълим социологиясининг таълим тизимини урганишга ёндашиши билан педагогиканинг ёндашиши уртасидаги аник равшан.

Педагогика аввало педагогика фаолияти, таълим жараёнларининг ички хусусиятлари ва конуниятларини, унинг дидактик асосларини бевосита урганган бир пайтда таълим социологияси – уларнинг янада кенгрок ижтимоий асосларини, ижтимоий тизимлар ва таълим кичик тизимлари хусусиятлари ва конуниятларини урганади; бу таълим социологияси шугулланувчи ушбу муаммо мазмунини тахлил килиш ва аниклашда аник куриниб турибди.

Социологиянинг узига хос сохаси сифатида, таълим социологияси даставвал таълим тизими ва жамиятнинг узаро харакати ва узаро муносабатлари умумий масалалари, унинг урни ва ижтимоий тизимдаги ролини урганади. Буларга тараккиётнинг ижтимоий шароитлари, турли таълим тизимининг ишлаб туришида ва ривожланишида биринчи навбатда замонавий, уларни ижтимоий жараён ва илмий техник талаблар билан юзага келтиришлилик, таълим институтининг ижтимоий функциялари ва унинг жамият хаётидаги роли таълим тизимида ижтимоий тенглик принципларини амалга ошириш, унинг жамият ижтимоий тузилиши ва ижтимоий харакатчанлик билан узаро богликлиги ва харакати, таълим тизимида жамият эхтиёжлари ва талабларини, ижтимоий гурухлар ва шахслар, ижтимоий тузилиш узгаришида ва такрор ишлаб чикаришда таълим тизимининг ролини, таълим тизимининг бошка ижтимоий институтлари билан узаро муносабатлари ва хаказо муаммолари киради.

Таълим социологияси таълим ва социалнинг чукур ва мустакил узаро богликлигини тан олишдан келиб чикади, бир томондан айнан ижтимоий шароитлар ва омиллар бевосита ва тизимнинг оптимал тизимга утиши учун ижтимоий дастлабки шарт-шароитлар ва фикрлар зарурдир: бошка томондан, у буларнинг керакли узгаришсиз таълим тизимини мукаммаллаштирмасдан туриб эришиб булмайди.

Бунда шуниси мухимки, жамият ишлаб чикаришининг эришилган ривжланиш даражасига нисбатан илмий техник ва ижтимоий тараккиётни, таълим ривожланишининг илгарилаб кетишини шундай таъминлаши керакки, яъни у нафакат бирлахзалик балки келажак ижтимоий талабларига жавоб берсин.

Реал хаётда шу асосда жамиятнинг талаблари билан юзага келган хусусияти жихатидан етарли консерватив булган таълим тизими уртасида доим турли карама-каршиликлар пайдо булади ва бундай карама-каршиликлар уларни ечиш жараёнларини тадкикот килиш таълим социологияси вазифасига киради.

Таълимнинг ижтимоий роли ва ижтимоий функцияларига белгиланган социологик тадкикот жуда мухимдир. Одатда куйидаги мухим функциялар ажралиб туради:

А) маданиятни таркатиш ва авлоддан авлодга курсатиш функцияси


Б) жамият маданиятини сакловчи ва генератор функцияси

В) шахснинг социализациялаш функцияси, айникса ёшларни ва уларни жамиятга интеграцияси, холбуки маданий меросни узлаштирмасдан туриб, жамият тараккиёти ва шахс ривожланишини тасаввур килиб булмайди.

Г) ижтимоий танлов жамият аъзоларини диффексиациялаш функцияси, биринчи навбатда ёшларни, чунки жамият ижтимоий тузилиши узгариши ва ишлаб чикаришни индивидуал ва ижтимоий харакатчанлик таъминлайди, мадомики, шахснинг ижтимоий статусини аниклашда бугунги кунда мухим улчов булиб хизмат килади. Ижтимоий маданият узгаришлари функцияси айни пайтда айнан таълим тизимида янги технологияларни тадбик килишга ва унинг маданиятини бойитишга йуналтирилган куплаб янги фикрлар, назариялар, ихтиролар ишлаб чикилмокда.

Е) ижтимоий назорат функцияси.

Таълим социологиясида таълим тизими уз ижтимоий тамойилларини урганиш мухим урин эгаллайди. Укув юртлари ижтимоий тизими ижтимоий институт ва ижтимоий ташкилотлар сифатида; укув фаолияти таълим сохасида ижтимоий фаолиятнинг асосий куриниши сифатида таълим тизими ижтимоий тузилиши, укувчилар, укитувчилар хаёт тарзи ва ижтимоий куриниши, ижтимоий роллари, ижтимоий статуси ва бошкалар.

Таълимда замонавий инкилоб сохасида социологик тадкикотлар катта ахамиятга эга. Карийб 10 йиллар олдин халк хужалигида банд булганларнинг 10 дан туккизи урта, урта махсус ва олий маълумотга эга эди. Афтидан бундай юкори курсаткичлардан тамомила каноат хосил килишлик мумкин. Лекин социологик тадкикотлар таълим тизимининг микдор ва сифат курсаткичлари уртасидаги уткир карама-каршилик курсатади, ижтимоий тараккиёт илмий техник ва ахборотлар инкилоби талабларига мос ёш мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва хусусияти номуносиблигини аниклайди. Социологлар ва бошка мутахассислар томонидан жамиятимизни маданий ва шу жумладан таълим салохиятининг тез усиши ва ундан ишлаб чикариш ва бошка сохалардаги илмий техник тараккиётнинг паст суратлари шароитларида рационал фойдаланишнинг мумкин эмаслиги уртасидаги жамият эхтиёжлари билан ёшларнинг ижтимоий карашлари уртасидаги умумий ва касб буйича таълим тизими ва бошкалар уртасидаги хакикий жиддий карама-каршиликлар очиб берилган. Таълим социологияси буйича мутахассислар жамият эхтиёжларидан мактабни ажратишни мулжаллашни бартараф килишга йуналтирилган таълимни кайта куриш дастурини ишлаб чикишда фаол катнашмокдалар. Бу ерда таълим тизими тугрисидаги жамоат фикрини мунтазам урганиш мухим урин эгаллайди, таълимни тубдан яхшилаш тарафдори булиш, унинг эскича ута мафкуралаштириш ва сийсийлаштиришдан воз кечиш, шунингдек, таълимни реал хаётдан ажратишдан воз кечиб, мухими, бир вактнинг узида утмиш тажрибаларидан колган уша оз булса хам маъкулини йукотмаслик бизни таълим тизимимизни ярим аср илгари хакикатда дунё микёсида нисбатан азалрок килган эди.

Таълим тизимининг ривожланиши янги бозор шароитларида анча мураккаб муаммоларни юзага келтиради, уларни социологик тадкикот килиш таълим социологиясининг мухим ва актуал масалаларидан хисобланади. Шундай килиб таълим тизимининг гуманизацияси ва демократизацияси, укув юртларининг мустакиллигини, автономлигини кенгайтириш, давлат укув юртларини хусусийлар билан бирга олиб бориш, пулсиз ва пулли укитишлар ва бошка жиддий чнги киритишларни уйгунлаштириш ватанимиз таълим тизими ишига буткул ижобий таъсир курсатди, унинг шакл ва усулларини турли туманлигини кучайтирди, новаторлик ва хаказолар учун йул очилди.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки, таълим тарбия сохасида ислохотлар утказиш ва уларнинг асосий йуналишлари, талаблари ва максадларини аниклаш хамда тегишли хулосалар чикаришда, бугунги мухокама килинадиган хужжатларда кенг жамоатчилигимизнинг фикр мулохазалари, тавсия ва изохлари ифода топган десак, хеч кандай муболага булмайди. Нега деганда бу муаммонинг ечимини топиш бу масалада аник режаларимизни белгилаб олиш хеч шубхасиз бугунги ва эртанги хаётимиз ва истикболининг чироги эканлигини аксарият халкимиз англаб олмокда.

Бунинг учун хам амалдаги таълим, тарбия тизимининг зангор томонларини замон талаблари, жамиятимиз келажаги ва максадларига жавоб бермайдиган жихатларини чукур тасаввур килиш эркин, бадавлат яшаётган мамлакатлар тажрибасини урганиш уз улкамизда юксак малакали хар жихатдан етук кадрлар тайёрлаш дастуримизнинг асосий шарти булмоги лозим.

Миллий дастур кузда тутган таълим тарбия тизимини ислох килиш, тубдан янгилашга каратилган асосий тамойиллар хакида ва бу дастурни жорий этиш жараёнлари хакида алохида тухталиб утиш мумкин. Хаётимизнинг барча сохаларида ислохотларни утказиш узбек модели деб ном олган ислохотлар сиёсатининг асослари булмиш беш тамойилни бирида ислохотларни боскичма боскич утказиш вазифаси куйилган.

Шунинг учун таълим, тарбия сохасида хам белгиланаётган ислохотларни хаётга тадбик килишда мана шу принцип ислохотларни боскичма боскич утказиш принципи куйилган.

Биринчи боскич- утиш даври булиб, у 1997-2001 йилларда яъни 4 йил давомида жорий этилади. Бунда кадрлар тайёрлаш тизимини салохиятини саклаб колиш, унинг ривожланиши утиш хукукий меъёрий, илмий методик, молиявий моддий шарт-шароитлар яратиш лозим. Бу боскичда асосан куйидаги вазифалар бажариш керак: миллий дастурни амалга оширишнинг бажарилиши: янги талабларга жавоб бера оладиган педагог кадрларни тайёрлаш, укув стандартларини яратиш ва янги укув программалари устида ишлаш; умумтаълим мактабларини тузилиши жихатидан кайта куриш, 3 йиллик таълим- урта махсус ва касб хунар билим юртлари (касб коллежи ва академик лицей) тизимига замин тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимига асос соладиган тадбирларни амалга ошириш; ижтимоий химояни кафолатлаш каби масалаларни ечиш боскичи.

Иккинчи боскич – 2001-2005 йилларни уз ичига олади. Бунда миллий дастурни кенг микёсда тулик амалга оширишга эришиш даркор. Табиийки, тизим фаолиятининг самарадорлигини, мехнат бозорини инобатга олиб ижтимоий иктисодий шароитдан келиб чикиб, дастурни гоялари ва коидаларига керакли узгартиришлар киритилади.

Учинчи боскич – 2005 ва ундан кейинги йилларга мулжалланган булиб, унда тупланган тажрибаларни тахлил этиш ва умумлаштириш асосида узгарувчан ижтимоий иктисодий шарт-шароитларни эътиборга олган холда кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш зарур.

Биз шошилмасдан, асосий максаддан огишмай, изчиллик билан миллий дастурни амалга оширишимиз лозим. Бундагина у умумий маданиятни юксалтиришга, фарзандларимизнинг жамиятда уз муносиб урнини топишга хизмат килади.

Буларнинг касбий ва таълимий дастурларни онгли равишда танлаш ва эгаллашлари учун хукукий меъёрларни, ташкилий, рухий педагогик шарт-шароитларни таъминлашга кумаклашади.

Йигит-кизларимизни жамият, давлат, оила олдидаги уз масъулиятини чукур англаб етувчи шахслар этиб тарбиялашга замин булиб хизмат килади.

Маълумки, халк таълимининг асосий бугинини узлуксиз таълим тизими ташкил этади. Шу сабабли бу масалага алохида диккат эътибор каратиш даркор. Узлуксиз таълимни давлат стандартлари ва тегишли таълим дастурлари билан таъминлашда аввало уларнинг жахон талаблари даражасида булиши юксак маънавият заминида курилганига асосий эътибор бериш керак. Шунинг учун хам умумтаълим дастурларини мактабгача тарбия, бошлангич, умумий ва мактабдан ташкари таълим тарзида тузилган. Бунинг учун куйидаги тизимни асос килиб олинган:

Биринчи, - мактабгача таълим.

Иккинчи, - умумий таълим бунда укувчиларга 5-9 синфлар билим ва тарбия берилади.

Учинчи, бошлангич таълим 1-4 синфларни уз ичига олади ва бунда укиш 6-7 ёшдан бошланади.

Туртинчи, урта махсус билим ва касб хунар таълими. Укиш муддати 3 йилдан кам булмаган академик ва касб хунар лицейлари ва коллежлари.

Бешинчи, - олий мутахассислик таълими одатда 18-19 ёшдан бошланиб, 4 йилдан кам булмаган муддатда давом этади.

Олий мутахассислик таълими бакалаврлик ва магистратурага булинади.

Бакалаврлик – йуналишлардан бири булиб, базавий олий таълим бериш демакдир. Унда укиш камида 4 йил давом этиб, олий маълумот ва таянч мутахассислик дипломини олиш билан тугайди.

Магистратура – аник мутахассислик буйича олий касбий таълим булиб, бакалаврлик негизида камида икки йил давом этади. Шу билан бирга биз уз эхтиёжларимиз ва ички шароитларимиздан келиб чикиб, узлуксиз таълимнинг расмий тизимида якунловчи бир боскични хам жорий этиш мумкин. Бу боскич аспирантура ва докторантурадан иборат.


Таянч иборалар.

Таълим социологияси, таълим социологияси предмети, таълим шахснинг яшаш фаолияти ва ижтимоий турини ривожлантиради, таълим социологияси объекти, таълим ижтимоий институт сифатида, таълим стимуллари.


Назорат учун саволлар.


  1. Жамият узи нима?

  2. Жамиятни ижтимоий таркибини социологик урганиш?

  3. Жамиятни ижтимоий таркибини нималар ташкил этади?


Адабиётлар.


  1. И.А.Каримов. Баркамо авлод Узбекистон тараккиётининг пойдевори. Т. 1997 йил.

  2. Умумий социология. Т. 1999 йил.

  3. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг таълим тугрисидаги карорлари.



Мавзу №3-4 : Бошлангич таълим социологияси.


Режа.

  1. Социология – инсониятнинг минг йиллик тарихий тараккиёти ва маданияти.

  2. Социология бу жамиятнинг куп киррали фанидир.

  3. Социология фанининг бошлангич таълими.


Мустакил Узбекистон Республикаси уз мустакиллигини кулга киритгандан сунг фан ва техника тараккиёти янада ривожлана бошлади. Хар бир касб эгаси нафакат уз сохасидаги касбий билимларни пухта эгаллаши ва катта тажрибани орттириши керак. Чунки жамият хаётидаги вокеалар инсонларнинг ахлоки, дунёкараши, маънавияти, тафаккури, хаёт тарзи тугрисидаги ахборотларга ва билимларга эга булиши керак. Бундай билимларни урта мактабдан олдин богча ва ота-она тарбиясида билишлари керак. Ундан кейингина мактаб, лицей ва коллежларда гуманитар ва социал фанлардан билим олиш хисобига узларининг бошлангич таълимини олишга харакат киладилар. Бу сохада алохида шахсдан ва ривожланиш конуниятларини нафакат назарий жихатдан балки аник конкрет тадкикотлар оркали урганиладиган социология фани билимларини хозирги куннинг долзарб талабларини энг аник ва халкчил килиб аниклаб беради.

Социология – инсониятнинг бир неча минг йиллик тарихий тараккиёти давомида яратилган маданиятнинг жаралмас таркибий кисмидир. Афсуски, коммунизм мафкурасининг вакиллари кибернетика, психология, политология каби фанлар каторида социологияни хам инкор этиб, уни социализмга зарарли ёлгон фан каторига кушиб, куп йиллар мобайнида жахон халкаларининг дурдонаси, маънавий ва маданий бойлиги булган бу фаннинг ва унинг намоёндаларини тахкирладилар.

Натижада жамиятнинг энг катта бойлигидан – ижтимоий фикрларнинг хар томонлама ва чукур урганишдан, ижтимоий тараккиёт борасида ахборотлар тизимини яратишдан ва охир окибатда ижтимоий хаётни аник маълумотларига, тугрироги халк фикрига таянган холда илмий асосда бошкаришдан махрум килдилар. Мустакиллик туфайли социология фанига кенг йул очилди. Бу фаннинг шахсан президентимиз И.А.Каримов химоясига олинганлиги чексиз кувонарлидир.

Мустакиллик давлатимизнинг мустакил эркин ва хур фикрлаш имкониятига эга булган фукароларимизга, айникса, ёш авлод хозирги давр талабига жавоб бера оладиган инсонларга социология дарслиги жуда зарур ва керакдир.

Хозирги замон кишиси узи яшаётган маконнинг ижтимоий шароитини жамият аъзоларида яшириниб ётган сирларни, хукук ва ахлок нормаларини билмасдан туриб, хаётдан уз урнини топа олмайди. Социология – бу жамиятнинг барча кирраларида узига хос анатомия ва физиологиясидирким, улар инсон хаётидаги меъёрий ва паталогик холатни аниклашга ва охир окибатда инсониятни нохуш холатдан кийинчиликлардан кутулиш йулини курсатади. Утмишда социал гигиена деб тушунишлари хам бежиз эмас.

XX тугаётган ва янги XXI аср кириб келаётган бир даврда социология ва унинг йуналишидаги фанларга эхтиёж янада ортиб бормокда. Охирги вактларда социология буйича йирик мутахассислар, олимлар, улар бу фаннинг хар хил тармоклари ва булимлари буйича назарий ва амалий ахамиятга молик илмий ишларни яратмокдалар.

Узбекистонда социология эндигина куртак очиб узига тараккиёт йулини кидираётган экан, чикиб келаётган ёш социологлар учун жамиятдаги социал, иктисодий, сиёсий муаммоларни хал этишда уз билим ва малакаларини ошириш учун мутахассислик фанларидан дарслик муаммолари бир оз кийинчилик тугдирмокда. Дарслик ватанимиз мустакиллиги каби социология фанининг тула мустакил, яъни узининг назарий ва амалий кисмига эга булганлиги ва жамият тараккиётини белгилашда унинг роли вазифалари бекиёс эканлигини намоён килади. Шу уринда хозирги кунда Узбекистонимиз профессор укитувчилари социология мутахассислиги буйича укув кулланмаларини нашрдан чикармокдалар. Унда социал билимларнинг барча сохаларда аниклаш учун социологиянинг тадкикот объекти, субъекти ва предмети, структураси, шахснинг роли, жамиятдаги социал муаммолар ёркин ифода этилган.

Социология фанининг ривож топиши кундан-кунга усмокда. Чунки президентимиз ижтимоий фанлар каторида социология фанини бугунги кундаги ахамиятини 2000 йил 6 апрел куни Оксарой кароргохида булиб утган учрашувларда алохида таъкидладилар. Хакикатан хам социология оркали жамиятдаги социал ижтимоий иктисодий, маданий ва стратегик муаммоларни урганиш ва уларни ижобий хал килиш учун социология фани хозирги куннинг жамият ва шахс уларнинг ижтимоий онгини шакллантириш учун кучли хизмат килмоги керак. Агар ёш авлодни социологик тадкикотлар оркали анкета ёки интервью, суроклаш усуллари билан хар хил салбий окибатлардан саклаб колиш мумкин. Ва тугри хулосалар чикариш уларни дунёкарашларини ижобий хал этиш социология фанининг мустакил Узбекистон давлатини ривожлантиришга кушган хиссасидан бири булиши мумкин.


Таянч иборалар.

Бошлангич таълим социологияси, таълимнинг ёш авлодга ахамияти, таълим социологиясининг структураси, миллий гоя ва миллий мафкурани шакллантиришда таълим социологиясининг ахамияти.


Назорат учун саволлар.

  1. Мустакил Узбекистон Республикасини ривожлантиришда таълим социологиясининг ахамияти.

  2. Таълимнинг оиладаги урни?

  3. Ёш авлодни шакллантиришда таълим социологиясининг ахамияти?


Фойдаланилган адабиётлар.

  1. И.А.Каримов. Узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули.

  2. К.Юнусов. Социология. 1996 йил.

  3. Социология асослари. Ф.1998 йил.



Мавзу № 5-6 Умумий таълим социологияси.


Режа.

  1. Таълим социологиясининг асосий вазифалари.

  2. Таълим социологиясида давлат ислохотининг амалга ошиши.

  3. Таълим муассасаларида таълим беришнинг сифат даражалари.


«Илм маърифатга кизикиши суст мамлакатнинг келажаги хам булмайди».

(И.А.Каримов)


Таълим социологияси – жамиятнинг таълим тизими тугрисидаги махсус социологик назария булиб, унга нисбатан мустакил ижтимоий институт сифатида жамият хаётидаги узига хос функционал ва ривожланиш конуниятларини, даражасини, унинг бошка ижтимоий ташкилотлар ва муносабатлар билан узаро алокаларини ва шу сохадаги давлат сиёсатини урганади. Таълим тизимининг жамият ривожига таъсири бекиёсдир. У хар кандай давлатнинг жамият маънавий хаётини, ижтимоий ва касбий таркибини бошкаришдаги мухим восита булиб хизмат килади.

Таълим социологияси - мактаб, укув юртлари ва муассасалари фаолияти, улардаги педагогик мутахассисликларнинг сифати, ёшларни укитиш ва тарбиялаш вазифалари каби масалаларни урганишда мухим ахамиятга эга. Хозирда таълим тизимини ижтимоий сиёсат тарзида ривожланмокда. Таълим социологияси ва сиёсатининг узига хос жихатларини, унинг амалий натижаларини ургатишга хизмат килади. Таълим социологиясининг асосий вазифаси – таълим тизимининг барча функцияларини жамият хаётида кенг имкониятлар даражасида амал килишни таъминлаш ва ижтимоий хаётининг турли сохаларидаги самарали таъсирини урганишдан иборат. Таълим тизими узининг иктисодий, ижтимоий сиёсий, маънавий функцияларига эга булиб, жамият тараккиётининг шу сохалари тараккиётига жиддий таъсир курсатади. Мамлакатнинг илмий техникавий ривожида, маданий, маънавий кадриятлар юксалишида ва шахс шаклланишида мухим омилдир.

Аммо хамма вакт хам бунга бирдек эътибор берилавермаган, ахоли саводхонлигини оширишга каратилган давлат сиёсати энг аввало таълим тизимини яхшилашга эътибор беришдан бошланади. Совет тузуми давридаги бу сохада бир катор камчиликларга йул куйилганлигига карамай ахоли саводхонлигини ошириш йулида жуда катта ишлар килинди.

Гарбда таълим социологиясига Э. Дюркгейм ва М.Веберлар асос солган. Улар таълим тизимининг ижтимоий функцияларини иктисодий сиёсий жараёнлар билан алокаси, олий таълим сохасининг узига хос хусусиятлари каби масалаларни тадкик килганлар. Э.Фромм, Т.Парсонс, С.Н.Паркинсон, Т.В.Адорио Г.Кюлевинд, В.Франкл, Ж.Эллюли, Э.Глиссан, А-М.М. Боулар таълим социологияси ривожига уз хиссаларини кушганлар. АКШ олий таълим тизимининг энг асосий хусусиятларидан бири, - деб курсатади. Т.Парсонс узининг «Социологиянинг умумназарий муаммолари» асарида, - илмий тадкикотларни уз ичига олувчи иш олиб бориш мутахассислигини, беришдадир. Бизда эса олий таълим битирувчиларининг илмий иш олиб бориш даражаси, лаёкати жуда пастдир.

Хозирда таълим тизимининг социологик тадкикот йуналишлари куйидагиларни уз ичига олади: бозор муносабатларига утиш шароитида таълим тизимининг ижтимоий хаётдаги урни ва ахамияти; ижтимоий ривожланишдаги таъсири, самарадорлик даражаси, ва сифати; укитувчиларнинг ижтимоий иктисодий ахволи; таълим муассасаларида таълим беришнинг сифат даражаси ва мавжуд ижтимоий иктисодий шарт-шароитларнинг улар фаолиятига таъсири кабилар.

Узбекистон таълим сохасида давлат ислохотининг амалий натижалари, бозор муносабатларига утиш давридаги иктисодий кийинчиликларнинг таълим сохасидаги таъсирини урганиш мухим социологик муаммолардан бири хисобланади.

Хозирда давлат томонидан таълим сохасига канчалик жиддий эътибор берилаётганига карамай, ахкол анча мураккаб, янги ижтимоий – иктисодий муносабатларнинг таркиб топиб бориши жараёни таълим тизимини таркибан ва мазмунан чукур узгаришлар килишини такозо килмокда. «Аммо вилоят мактабларида, хунар техника билим яртларида ва мактабгача тарбия муассасаларида укув машгулотларини эскича усулда хамон воз кечилмаяпти».

Хозирда республика буйича 8769 умумтаълим мактабларида 4,7 млн угил-киз билим олмокда. Булардан ташкари 800 мингдан зиёд ёшлар хунар техника, урта-махсус ва олий укув юртларида таълим олмокда. 66 минг киши умумтаълим мактабларида (укувчиларнинг 1,4%) 95 минг киши (45%) олий укув юртларида ишлаб чикаришдан ажралмаган холда укимокда. 1995 йилда давлат бюджетининг 25,4% маорифга , 2,4% эса фан ва маданиятга сарф килинди. 1996 йилда бу курсаткичлар янада юкорилади.

Таълимнинг ижтимоий самарадорлиги таълим муассасаларининг сони, улардан таълим олаётган укувчиларнинг микдори, жамият аъзоларининг билим даражаси ва сифати билангина белгиланмайди. Балки унинг ижтимоий фаолияти амалиёти хамда мехнат фаолиятида кандай даражада татбик килиниши билан хам белгиланади. Шу жихатдан янги ижтимоий иктисодий муносабатларнинг шаклланиб бориши ва бозор иктисодиёти сиёсатининг амалда оширилиб бориши шароитида республикада куплаб мутахассис кадрларнинг уз мутахассислиги буйича ишлашдан манфаатдор булмай ёки ишлаш имкониятига эга эмасликлари сабабли яхширок тирикчилик утказиш максадида уз мутахассисликларидан бошка сохаларга утиб кетиш тенденцияси кучаймокда. Социология «тили» билан айтганда жамият аъзоларининг социал мобиллиги хам вертикал хам горизонтал тартибда узгариши кескин ортиб бормокда. ачинарлиси шуки, бу жараён айникса таълим тизимининг узида бошка сохаларга нисбатан купрок содир булмокда. Агарда бунинг олди олиниб, жиддий чоралар курилмаса, келгусида янада кучайиши ва 5-10 йилдан сунг эса унинг салбий окибатлари жамият ижтимоий хаётида унлаб йиллар давомида бартараф килиш кийин булган ижтимоий маънавий инкирозга олиб келиши мумкин.

Президентимиз таъкидлаганидек, «Миллий тикланиш йули юкори саводхонлик, юксак маданият оркали улади. Шунинг учун хам маълумот даражаси, профессионал ривожланищимизнинг улчови булиб колиши керак». Шунинг учун халк «таълимининг бутун тизимини янада катъият билан ва тезрок кайта куриш зарур».

Таълим социологиясининг хозирги шароитдаги аосий вазифаларидан бири хам юкорида курсатилган муаммоларни эмпирик жихатдан тадкик килиб, илмий амалий ва назарий хулосалар чикаришдан иборат. Куриниб турибдики, узининг мохият эътибори билан ушбу масала фавкулодда давлат ахамиятига эга булган масаладир.


Таянч иборалар.

Таълим социологияси, таълим , жамиятнинг социал тизими, таълимнинг профессионал даражаси, таълимнинг илмий амалий назарияси.


Назорат учун саволлар.

  1. Таълим социологиясининг вазифалари нималардан иборат?

  2. Таълим социологияси конунлари Узбекистоннинг ривожланишидаги таъсири?

  3. Хозирги даврда давлат томонидан таълим тугрисидаги узгаришлар.


Фойдаланилган адабиётлар.

  1. И.А.Каримов. Узбекистон Республикасининг Таълим тугрисидаги конуни.

  2. Баркамол авлод Узбекистон тараккиётининг пойдевори. Т.1997 йил.

  3. К.Юнусов. Социология. 1997 йил.



Маъруза №7 Урта махсус таълим ва касб хунар таълими социологияси.


Режа.

  1. Таълим социологияси .

  2. Академик лицейлар.

  3. Касб хунар коллежлари.


Таълим социологиясининг урни ва предмети.

Жамият тараккиёти ва яшаш фаолияти учун бугунги кунда таълим институтини алохида мустасно урни ва ахамиятини тула исботлаб утиришнинг кераги булмаса керак. Бугунги кунда хар кадамда юкори ва сифатли билимга эга булмасдан туриб, жамият муносиб келажакка эриша олмайди, деб тан олинган. Шу билан бирга замонавий фан, маданият ва информатика сохасида эришилган катта имкониятлар билан уларни жамият хаётига тадбик килиш уртасидаги узилиш факатгина алохида бир давлатда эмас, балки бутун жахон микёсида хам таълим сифатида ва даражасини ошириш ва кенгайтириш асосида бартараф килиши мумкин.

Таълим - шахснинг яшаш фаолияти ва ижтимоийлаштиришнинг турли табакалари ривожланиши ва шаклланишида хаммадан хам бошлангич ва шу сабабдан зарур булган асосий омилдир. Шахснинг ижтимоий статусини аниклашда, жамият ижтимоий тузилишини такрор ишлаб чикариш ва ривожланишида ижтимоий тартиб ва баркарорликни куллаб кувватлашда ижтимоий назоратни амалга оширишда мухим ахамият касб этади.

Таълим социологиясининг объекти булиб, таълим тизим ижтимоий институт сифатида олинган бутун бир жамиятда ва шу жамият хаётидаги сохалар ва бошка ижтимоий институтлар билан узаро алокаси хисобланади.

У таълим тизимининг ташкил топишида ва ривожланишида куриб чикади. Америкалик социолог Н. Смензер таълимни институционал жараён яъни унинг асосида жамият бутун бойликлари, билимлари, мохирликлари, бир инсондан, гурухлардан, уюшмалардан бошкаларга берилиши сифатида аниклайди. Формал институционал таълим бу мактаблар, техникумлар, олий укув юртлари, курслар ва малака ошириш институтлари ва бошкалар. Уларда таълим бериш у ёки бу даражада жамият томонидан ундаги усутун маланий стандартлар, ижтимоий сиёсий йул куришлар ва идеаллар асосида расмий бошкарилади. Таълим тизимининг тенгсиз янада юкори даражада ва улкан кулоч ёйиши XX асрда кулга киритилди. Айникса, унинг иккинчи ярмида качонким, илмий техникавий инкилоб ва замонавий саноат ишлаб чикаришининг томонлари таъсирида малакли кадрларга умумий эхтиёж кескин усди. Бу даврда маданият жиддий равишда усди ва инсоннинг хаёттарзи хам узгарди. Нафакат бошлангич ва тулик булмаган, урта балки тулик урта таълим куплаб мамлакатларда оммавий ва мажбурий була бошлади. Олий таълим ва урта махсус таълим кескин кенгайди ва хаказо.

Бежизмаски, 60-йиллардаги чукур маданий таълим ислохотлари карийб барча дунёдаги индустриал мамлакатларни коплаб олди. Хозирги даврда илгор индустриал давлатнинг таълим тизими.


Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 24 февралдаги 77-Карорига I илова.

Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим Вазирлигининг

Урта махсус, касб-хунар таълими маркази

ТУЗИЛМАСИ.




  1   2



Похожие:

В310300-социология йуналиши учун iconСоциология фанининг предмети ва объекти
«Шунинг учун социология жамиятни эмас, балки, жамиятни ташкил этувчи унинг асосида ишлаб турувчи ва ривожланувчи ижтимоий материални...
В310300-социология йуналиши учун iconСоциология фанининг предмети ва объекти
«Шунинг учун социология жамиятни эмас, балки, жамиятни ташкил этувчи унинг асосида ишлаб турувчи ва ривожланувчи ижтимоий материални...
В310300-социология йуналиши учун iconСоциология фанининг соҳавий тизими ва ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни
Социология мустақил ижтимоий фан сифатида ўз методологияси ва назариясига эгадир. Социология фани умуминсоний ва миллий қадриятлар...
В310300-социология йуналиши учун iconМеҳнат социологияси
Зеро, социология фанининг бу йўналиши меҳнат соҳасидаги ижтимоий-меҳнат муносабатлари, иқтисодий-ижтимоий муносабатларни ўрганади...
В310300-социология йуналиши учун iconҒарбий Европа социология мактаби
Социология тарихи жамият тўҚрисидаги тушунчалар ва Қояларнинг тадрижий шаклланганлиги эволюциясини кўрсатиб борувчи фандир
В310300-социология йуналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Аттиқ жисмларни майдалаш. Майдалашнинг назарий асослари. Дастлаб ва майда кукунгача майдалайдиган майдалагичлар таснифи. Майдаланган...
В310300-социология йуналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноатфармацияси йўналиши учун
Новогален препаратлари уларнинг тавсифи ва таснифи уларни ёт моддалардан тозалаш.”
В310300-социология йуналиши учун iconМенежмент социологияси ва психологияси фанининг предмети, мазмуни ва вазифаси
Социология фан сифатида Х1Х асрда шаклланди. Унинг шаклланишида Француз файласуфи Огюст Контнинг хизмати каттадир. Социология социал...
В310300-социология йуналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Инъекцион дори турларини тайёр дорилар орасида тутган ўрни. Инъекцион дори турлари учун ишлатиладиган шиша ва полимерлар. Ампула...
В310300-социология йуналиши учун iconФармация йўналиши 3 босқич талабалари учун Фармацевтик кимё фанидан Якуний назорат саволлари
Фармацевтик кимё фани, вазифалари, муаммолари, бошқа фанлар билан алоқаси, мтҳ, вфм, фм уларни тузулишлари
В310300-социология йуналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Фермент препаратлари технолгик жараён босқичлари. ҳайвонлардан олинадиган фермент препаратлари.”
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации