Документы



Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик icon

Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик

НазваниеҚўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик
страница1/3
Дата17.09.2013
Размер390.45 Kb.
ТипДиссертация
скачать
  1   2   3
1. /Автореферат Солиева 15.092011.docҚўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 347.157(043.5)(575.1)


СОЛИЕВА ЗИЁДАХОН КОМИЛЖОНОВНА


ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК

ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ


12.00.03-Фуқаролик ҳуқуқи; тадбиркорлик ҳуқуқи; оила ҳуқуқи;

халқаро хусусий ҳуқуқ


юридик фанлар номзоди илмий даражасини

олиш таыдим этилган диссертация


А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И


Тошкент-2011

Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти “Фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процессии” бўлимида бажарилган


Илмий раҳбар: юридик фанлар доктори, профессор

Рўзиев Рустам Жабборович


Расмий оппонентлар юридик фанлар доктори

Насриев Илҳом Исмаилович

юридик фанлар номзоди

Хаттабов Неъматжон Кушабаевич


Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети


Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.016.15.02 рақамли ихтисослашган кенгашнинг 2009 йил ______куни соат _______даги йиғилишида бўлиб ўтади (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35)


Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институтининг кутубхонасида танишиш мумкин. (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).


Автореферат 2011 йил «___» __да тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш

илмий котиби, Туребеков Тимур

юридик фанлар номзоди Мырзалиевич

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялаш борасидаги давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳар томонлама етук, чуқур билим ва мустақил дунёқарашга эга, соғлом ва баркамол фарзандларни вояга етказишдан иборат. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ушбу вазифа жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонунлар, Президентимизнинг қатор Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, имтиёзлар белгиланди ҳамда уларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, ёшларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳаётга изчил татбиқ қилинаётган бир неча давлат дастурлари доирасида бу йўналишда катта ишлар амалга оширилди ва бу жараён давом этмоқда.

Ёшлар таълим ва тарбиясига эътибор, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, болалар спортини ривожлантириш, боғча ва мактаб, лицей ва коллежлар фаолиятини яхшилаш, болаларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш каби йўналишларни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бу борада муҳтарам юртбошимиз И.А.Каримов “биринчилар қаторида ёш авлодимизнинг манфаатларини таъминлашни кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш, амалдаги қонун ҳужжатларини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишимиз зарур”лигини таъкидлаши бежиз эмас1.

Шу маънода эътироф этиш лозимки, Ўзбекистонда ёш авлодга, айниқса болаларга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ушбу давлат сиёсатини амалга оиширишнинг ташкилий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий тизими яратилган. Давлат сиёсатининг асосий мақсади болаларга муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, уларни соғлом ва маънавий баркамол, билимли инсон қилиб етиштириш ҳисобланади. Ушбу давлат сиёсатининг ҳуқуқий негизлари замирида ҳам фуқаролик-ҳуқуқий нормалар етакчи ўринни эгаллайди. Бинобарин, фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя воситалари самарадорлигини илмий таҳлил этиш давлатнинг вояга етмаган болаларга ғамхўрлиги бўйича давлат сиёсатининг амалий жиҳатлари билан узвий боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциялар ва битимлар иштирокчиси бўлиб, улар миллий ҳуқуқ тизимимизга имплементация қилинмоқда. Шу муносабат билан болалар ҳуқуқларига оид халқаро конвенциялар ва мамлакатимиз фуқаролик-ҳуқуқий нормалар ўртасидаги ўзаро узвий боғлиқликни илмий мушоҳада қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларида бир қатор алоҳида нормалар ва махсус қонун2 мавжуд бўлишига қарамасдан, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқий мақоми тўлиқ белгиланган, -деб бўлмайди. Айниқса, вояга етмаган болаларни фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги иштироки доирасини кенгайтириш, вояга етмаган болаларнинг мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларини тизимини аниқлаштириш ҳамда уларни амалга оширишнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш, вояга етмаган болаларнинг турар-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш, вояга етмаган болалар интеллектуал фаолият натижаларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш асосларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бу борадаги манфаатларини амалга ошириш замонавий фуқаролик ҳуқуқининг муҳим масалаларидан саналади.

Вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини белгилашда қуйидаги муаммолар мавжудлигини кўрсатиб ўтиш лозим:

- вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонунчилик тарқоқ ҳолда ифодаланган ва мавҳумликка эга. Бунда вояга етмаганларнинг мулкдорлик ҳолати, уларнинг шахсий-номулкий ҳуқуқлари, исмга бўлган ҳуқуқи, яшаш жойини танлаш ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигида аниқ белгиланмаган ҳамда вояга етмаган болаларнинг бошқа бир қатор мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари кўплаб қонун ҳужжатларига сочиб ташланган;

- амалдаги ФКда вояга етмаган болаларнинг муомала лаёқати тўлиқ белгиланмаган ва етарли даражада аниқликка эга эмас. Жумладан, ФКда вояга етмаганларнинг муомала лаёқати 6 ёшдан бошланиши бегилангани ҳолда 6 ёшгача бўлган болаларнинг муомала лаёқатига эга бўлиш ёки бўлмаслиги очиқ қолдирилган;

- вояга етмаган болаларга оид бугунги давлат сиёсати вояга етмаган болаларнинг тадбиркорлик ва илм-фан соҳасидаги иштирокини кенгайтиришга, бу борада уларга кенг имкониятлар яратиб беришга ва шу орқали ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантиришга қаратилган. Шу жиҳатдан вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми илмий-назарий ўрганилиши ва амалдаги қонунилик ҳам такомиллаштирилиши талаб этилади;

- васийлик ва ҳомийлик белгиланган вояга етмаган болалар ва ота-онаси билан бирга яшаётган вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини бир-биридан фарқ қилмаслиги ҳолати ҳам бугунги кун нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқилиши лозим.

Шу билан бирга вояга етмаган болаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини таъминловчи давлат ва жамоат органларининг масъулиятини ошириш, вояга етмаганлар болаларнинг илмий-ижодий ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий механзимларини яратиш, бунда шартномавий-ҳуқуқий тизимни яратиш алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, спорт соҳасида вояга етмаган спортчи болаларнинг манфаатлари поймол бўлаётганлиги, вояга етмаган болаларнинг иқтидорини ўз манфаати йўлида суиистеъмол қилиш, уларнинг бу борадаги мулкий ҳуқуқларининг бузилиши вояга етмаган болаларнинг спорт соҳасидаги иштирокини шартномавий-ҳуқуқий тартибга солиш долзарблигини кўрсатади.

Бундан ташқари, вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини илмий-тадқиқ этиш зарурияти вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини бузилиш ҳолатлари билан боғлиқ низолар судларда кўплаб учраётганлиги билан белгиланади. Вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини тўлиқ англаб етмаслик, баъзида эса уларни тушунмаслик, шунингдек вояга етмаганлар болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги иштироки оид нормаларнинг етарли эмаслиги бундай низоларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини ўрганиш ва мазкур мавзуда тадқиқот олиб боришни долзарб деб, - ҳисоблаш мумкин.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва хорижий давлатларда вояга болалар ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя этишга оид масалалари Л.Г.Кузнецова, Я.Н.Шевченко, Н.М.Ершова, А.Пергамент, А.Н.Левушкин, А.Пчелинцова, М.Антокольская, А.Нечаева, Я.Песин, Б.Худоёров, В.А.Рясенцев каби олимларнинг тадқиқотларида тўхталиб ўтилган. Бироқ, юқорида номлари зикр этиб ўтилган муаллифлар болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни асосан оила ҳуқуқи нуқтаи назаридан тадқиқ қилганлар3. Фуқаролик ҳуқуқи нуқати назаридан вояга етмаганларнинг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ айрим жиҳатлар А.Я Паварс, Т.Д. Чепига, В.Ф. Яковлев4ларнинг асарларида ўрганилган.

Ўзбекистон Ресупубликасида ҳуқуқшунос олимлар И.Б.Зокиров, Ҳ.Р.Раҳмонқулов, О.Оқюлов, М.Х.Баратов, Р.Ж.Маткурбанов, Н.А.Ашуровалар фуқаролик; Ф.М.Отахўжаев, М.Восиқова, Р.Муҳаммедов, М.Х.Самарходжаева, Т.Аюбов, Г.Иномжонова, Ш.Юлдашева, Г.М.Тансыкбаевалар оилавий; Т.Умаров халқаро хусусий ҳуқуқда; И.И.Насриев вояга етмаганларнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини умумий асосда; Б.Р.Топилдиев мулкни ишончли бошқаришга бериш масалалари, Н.Х.Эгамбердиева фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик масалалари; Ш.Ш.Шораҳметов, З.Н.Эсановалар фуқаролик процессуал ҳуқуқида, Ш.Ғанибоева эса халқаро ҳуқуқий муносабатларда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий мақомини тадқиқ этган5.

Вояга етмаган болаларнинг фуқаролик муомала лаёқати Р.Ж.Маткурбанов6 томонидан умумий тарзда ўрганилган бўлса, Н.А.Ашурова7 вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги иштирокини очиб берган.

Бироқ ушбу олимларнинг асарларида вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми, уларнинг турар-жойга бўлган ҳуқуқи, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқи, мажбурият муносабатларидаги иштироки, деликт лаёқати каби жиҳатлар алоҳида тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган. Шу билан бирга мамлакатнинг демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган йўли инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини ўрганишни муҳим қилиб қўйди. Ушбу амалий масалани ҳал этиш вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб олиш, уни назарий жиҳатдан тадқиқ қилишни талаб қилади. Ушбу ҳолат мазкур тадқиқот мавзусини танлаш учун асос бўлиб хизмат қилди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти Илмий Кенгашининг 2007 йил 19 сентябрдаги 6-сонли йиғилиш баённомасида тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Бюллетининг 2008 йил 1-сонида эълон қилинган.

Тадқиқот мақсади. Вояга етмаган болаларнинг фуқаролик ҳуқуқий мақомининг назарий ҳамда амалий муаммоларини ўрганиш, фуқаролик ҳуқуқи нормаларининг вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хусусиятларини кўрсатиб бериш, фуқаролик ҳуқуқи нормаларини такомиллаштириш, болаларнинг суъектив ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя этиш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари. Тадқиқот олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ечиш керак бўлади:

-вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя этишга оид қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва бугунги кундаги аҳволини ўрганиш;

-вояга етмаган болалар ва ота-оналарнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини фуқаролик-ҳуқуқи нормалари нуқтаи назаридан тадқиқ этиш;

-вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиши масалаларининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш;

-вояга етмаган болаларга доир айрим фуқаролик-ҳуқуқий нормаларнинг бугунги кун талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлигини аниқлаш;

-вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қатнашишининг ҳуқуқий асосларини янада пухтароқ тартибга солинишига эришиш мақсадида уларни илмий таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

-вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ишончли тарзда ҳимоя этилишининг кафолатларини мустаҳкамловчи таъсир чоралари самарадорлигини ошириш мақсадида фуқаролик қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;

-диссертация мавзусига оид халқаро ҳужжатларнинг юридик хусусиятлари ва уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар бериш.

Тадқиқотнинг объекти вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади.

Тадқиқотнинг предмети. Бозор муносабатлари шароитида вояга етмаган болалар фуқаролик-ҳуқуқий мақомининг ўзига хос жиҳатлари ва уларни ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар саналади.

Тадқиқот методларини вояга етмаган болалар билан боғлиқ фалсафий-ҳуқуқий қарашлар, мамлакатимизда бозор муносабатларини шакллантиришнинг концептуал асослари, ҳозирги замон ходисалари ва жараёнларини ташкил этишнинг диалектик усуллари ва воситалари ташкил этади.

Тадқиқотнинг методологик асоси ўрганилаётган ҳуқуқий воқеликни тадқиқ этишнинг муайян назарий ва амалий усуллари ҳамда принциплари йиғиндисидан иборат бўлиб, узвий боғлиқ қуйидаги учта қатлам ташкил қилади:

биринчидан, тадқиқотнинг илмий методологик асосини диалектик материалистик услуби;

иккинчидан, қуйидаги мантиқий жараёнлар ва шакллар умуммиллий усуллар сифатида қўлланилади: умумлаштириш ва абстрактлаштириш, таҳлил этиш ва синтез қилиш, индукция ва дедукция, формаллаштириш ва моделлаштириш;

учинчидан, тадқиқотнинг назарий ва амалий самарадорлиги ҳуқуқий вазифаларни илмий ҳал этишнинг махсус ҳуқуқий усулларини қўллаш орқали таъминланади. Улар жумласига қуйидагилар киради: қиёсий ҳуқуқшунослик, тизимли ёндашув, комплекс таҳлил, ҳуқуқий моделлаштириш, формал ва социологик усуллар.

Юқорида баён этилган уч қатламли тизим тадқиқ этилаётган ҳуқуқий ҳодисанинг моҳиятини аниқлаш ва илмий натижага эришиш мақсадларида фойдаланилаётган тадқиқот усулларининг ягона фундаментал мажмуасини ташкил этади. Манбаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг фундаментал асарлари, олимлар ва илмий жамоалар олдида сўзлаган нутқлари ва мақолалари ҳисобланади.

Тадқиқотнинг назарий асослари бўлиб, фуқаролик, хўжалик, халқаро хусусий ҳуқуқ соҳалари бўйича олимларнинг Ўзбекистон Республикаси, МДҲ давлатларида ва бошқа хорижий мамлакатларда чоп этилган асарлари ҳисобланади. Вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардаги иштироки билан боғлиқ муаммоларни очиб беришда миллий ва хорижий мамлакатлар ҳуқуқшунос олимларнинг илмий асарларига асосланади.

Тадқиқотнинг норматив манбалари бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси, Меҳнат кодекси, Уй-жой кодекси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари хизмат қилади.

Ишда таққослаш учун МДҲ ҳамда хориж давлатлари қонунларидан ҳам фойдаланилади. Тадқиқот Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларини таҳлил этиш ва уни дунёнинг ривожланган мамлакатлар қонунлари, халқаро Конвенциялар, хусусан, 1924 йил 26 сентябрдаги Бола ҳуқуқлари Женева Конвенцияси, 1959 йил 20 ноябрдаги “Бола ҳуқуқлари” Декларацияси ва 1989 йилги БМТнинг “Бола ҳуқуқлари” Конвенцияси билан қиёслаш асосида амалга оширилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган ҳолатлар:

1. Диссертант “вояга етмаган болалар” тушунчаси ва “муомалага лаёқатсизлар” тушунчаси ўртасида фарқ мавжудлигини, “муомалага лаёқатсизлик” –атамаси фақат ёш цензи билан боғланмаганлиги, бу ҳолат вояга етмаганларга нисбатан ҳам қўлланилишини, шу билан бирга бу ҳолат ёш цензи билан қатъий ўрнатилмаганлигини ва бунда ёш цензига нисбатан бир қатор истисно (эмансипация, никоҳ) лар белгиланганлигини, “вояга етмаган болалар” атамаси эса ёш цензи билан қатъий белгиланганлиги ва бунда муайян истиснолар мавжуд эмаслигини таҳлил қилиб, вояга етмаган болалар тушунчасига қуйидаги муаллифлик тарифини таклиф қилади:

- вояга етмаган болалар деганда, 18 ёшга тўлмаган, руҳий ва ақлий қобилиятидан қатъий назар ҳар қандай жисмоний шахслар тушунилади.

2. Муаллифнинг фикрича, васийлик ва ҳомийлик остидаги вояга етмаган болалар ва ота-онаси билан бирга яшаётган вояга етмаган болаларнинг фуқаролик ҳуқуқий мақомида фарқли жиҳатлар мавжуд бўлиши лозим. Бунда васийлик ва ҳомийлик остидаги вояга етмаган болаларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва уларни ҳимоя қилишда алоҳида усул ва воситаларни белгилаш, васий ва ҳомийлар томонидан уларнинг ҳуқуқлари поймол қилинишига чек қўйиш мақсадида вояга етмаган боланинг мулкий ҳуқуқлари доирасини кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.

3. Диссертацияда вояга етмаган болалар турли соҳалардаги иқтидорларини намойиш қилиш орқали мулкий муносабатларга киришишларини, бугунги кунда вояга етмаганлар иштирок этадиган шундай соҳалардан кенг тарқалгани спорт соҳаси эканлиги, бироқ мазкур соҳада вояга етмаган болаларнинг мулкий ҳуқуқлар билан бирга уларнинг шахсий ҳуқуқлари ҳам бузилаётганлиги асослаб берилади ва ушбу соҳада вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шартномавий тизим амал қилиши лозим, - деган фикрни илгари суради. Тадқиқотчининг фикрича, вояга етмаган спортчи билан тузиладиган шартномалар, қонуний вакиллар иштирокида тузилиши ҳамда туманлардаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларда рўйхатдан ўтказилиши зарур.

4. Вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини назарда тутувчи қонун ҳужжатларининг ривожланиши ва ўтмишда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқий мақомига алоҳида эътибор қаратилганлигини, диний-ҳуқуқий таълимотларда ҳам вояга етмаган болаларнинг муайян ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эгалиги таъкидланган бўлса-да, уларнинг фуқаролик ҳуқуқ мақоми аксарият ҳолатларда отанинг ҳукмронлиги остида бўлганлиги, бунда асосан диний ғоялардан келиб чиқиб, ҳуқуқий одатлар шаклантирилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

5. Амалдаги қонунчиликда вояга етмаган болаларнинг яшаш жойи етарли даражада аниқ белгиланмаган. Вояга етмаган фуқаронинг 16 ёшдан паспорт олиш ҳуқуқига эгалигидан келиб чиқиб, ФКнинг 21-моддасига 3-қисм сифатида қуйидаги қоидани киритиш лозим:

- ўн олти ёшга тўлган вояга етмаганлар яшаш жойини мустақил танлаш ҳуқуқига эга.

ФКга бундай норманинг киритилиши 16 ёшдан бошлаб паспорт олиб ота-онасидан алоҳида ҳолда яшаш ва ишлашни хоҳлаган ёки эмансипация ва никоҳ асосида тўла муомала лаёқатига эга бўлганларнинг яшаш жойни белгилашда эркин бўлишлари мумкинлигини белгилайди.

6. Миллий қонунчилигимиз мулкдорларнинг ёши борасида аниқ чегара белгиламаган. Демак, ҳар қандай фуқаро ёшидан қатъи назар, мулкдор бўлишга ҳақлидир. Бошқача айтганда, вояга етмаганларнинг мулкка эгалик ҳуқуқи вояга етганларнинг ҳуқуқ лаёқатидан фарқланмайди. Фақатгина мулк ҳуқуқини амалга ошириш имконияти вояга етган ва вояга етмаган фуқароларда фарқланиши мумкин. Фуқаролик қонунчилигига асосан вояга етмаганларни мерос ва васиятнома олувчи субъект сифатида кўрилади. Лекин, улар мерос қолдирувчи, васият қилувчи субъект бўлиши мумкинлиги масаласини тадқиқ этиб, вояга етмаган фуқаро мустақил фикрга эга эмаслиги боис, ўзгаларнинг таъсирига тушиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини инобатга оладиган бўлсак, қонунчиликка вояга етмаган болалар мерос қолдирувчи, васият қилувчи субъект бўла олмайди. “эмансипация қилинганлар бундан мустасно” деб ҳисоблаш лозим бўлади.

7. Диссертант вояга етмаганларнинг деликт лаёқатини қуйидагича гуруҳлаштириш орқали ўрганиш мумкин, -деб ҳисоблайди:

-деликт лаёқатга эга бўлмаган вояга етмаганлар (14 ёшгача бўлган болалар);

-ФК доирасида қисман деликт лаёқатга эга бўлган вояга етмаганлар (14-18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар);

-тўлиқ деликт лаёқатга эга бўлган вояга етмаганлар (эмансипация ҳолати қўлланилганда ёки қонун доирасида 18 ёшга етмасдан тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлганлар).

8. Вояга етмаганларнинг фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириши бир қатор ўзига хосликлари билан муомалага лаёқатли фуқароларникидан фарқланади ва назаримизда буларни шартли равишда қуйидагича таснифлаш мақсадга мувофиқ:

- ҳуқуқни амалга ошириш субъектларига қараб (бевосита ва билвосита ҳуқуқларни амалга ошириш);

- ҳуқуқларни амалга ошириш доираси ва предметига қараб, мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш ва шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширишга бўлинади.

9. Вояга етмаганларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши муомала лаёқатли шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишдан фарқланади. Вояга етмаганлар ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишига бир қатор белгилар таъсир кўрсатади. Фикримизча бу белгиларга қуйидагилар киради:

-қонунда белгиланган муомала лаёқати доираси;

- эрк-ирода, ақлий тафаккур даражаси;

-хоҳиш ва манфаат;

-имконият даражаси

Бу тўрт белги ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширишнинг зарурий бегиси сифатида назарда тутилишининг асосий сабаби шундаки, вояга етмаган қонунда белгиланган муомала лаёқати доирасида ҳаракат қилсагина у томонидан амалга оширилган ҳуқуқ ва мажбурият ҳақиқий саналади. Акс ҳолда унга нисбатан ҳақиқий эмаслик ҳолати қўлланилади. Иккинчидан, вояга етмаган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустақил амалга ошириши учун уни амалга ошира оладиган даражадаги ақлий камолотга эга бўлиши ва ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш борасидаги эрк-иродасини мустақил номоён эта олиши лозим. Учинчидан, ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширишда хоҳиш ва манфаатни вояга етмаган бола тўғри англаб олиши лозим. Тўртинчидан, қонунда унга берилган имконият даражаси билан амалга оширилиши лозим бўлган ҳуқуқ ва мажбурият доираси бир-бирига мос келиши лозим. Айрим ҳолларда бу имконият вояга етмаганнинг ўзиги ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширишда мустақиллик берса, айрим ҳолларда бу ҳуқуқ ва мажбуриятлдарни амалга оширишда вакиллар таъсири остига солиб қўяди.

10. Фикримизча, ҳимоя чоралари ҳуқуқбузарликка қўлланилган жазо чорасидан фарқланади. Лекин улар кўпинча ёнма ён юради. Айрим ҳолларда ҳимоя чорасини қўллаш жазони келтириб чиқарса, айрим ҳолларда жавобгарлик қўлланилмаслиги мумкин. Демак, вояга етмаганларнинг бузилган фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари жабрланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга батамом қаратилган бўлса, жавобгарлик чоралари моддий ёки номоддий (ҳуқуқдан маҳрум қилиш) чораларини қўшимча мажбурият тарзида юклаш билан боғлиқдир. Бундан ташқари вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимояловчи чоралар уларнинг қонуний манфаатлари бузилмаган ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, улар мол-мулкига ҳомий тайинлаш келажакда вояга етмаганларнинг мол-мулкини йўқолиб кетмаслигини олдини олиш билан боғлиқ бўлади. Ҳимоя қилиш заруратини вужудга келтирувчи ҳуқуқбузарлик эса қонун ҳужжатлари талабларини бузилиши натижаси саналади.

Илмий янгилиги вояга етмаган шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми миллий қонунчилигимиз асосида илк бор комплекс тарзда тадқиқ этилганлиги билан белгиланади. Диссертацияда вояга етмаган болаларнинг фуқаролик ҳуқуқи субъекти сифатидаги тушунчаси, фуқаролик ҳуқуқ ва муомала лаёқати, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда вояга етмаган болалар иштирокининг зарурати ва моҳияти, вояга етмаган болаларнинг мулкий ҳуқуқлар доираси, уларни амалга оширишнинг фуқаролик-ҳуқуқий воситалари, уларнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини таъминлашнинг фуқаролик-ҳуқуқий тизими, вояга етмаган болаларнинг битим-шартнома муносабатларидаги иштирокининг ўзига хос хусусиятлари, вояга етмаган болалар ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш асослари ва усуллари, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги асосида илмий-нзарий ва амалий таҳлил этилиб, “фуқаролик ҳуқуқи” фани назариясини бойитишга хизмат қиладиган бир қатор илмий таклифлар ҳимоя учун илгари сурилади.

Шу билан бирга диссертация ишининг илмий янгилик негизида қуйидагилар ётади:

биринчидан, бозор муносабатлари қонунияти негизида ҳамда миллий ҳуқуқ тиизимида вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми ва ўзига хос хусусиятлари очиб берилади;

иккинчидан, вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий субъектлилигини белгилаб берувчи ҳуқуқ лаёқати, мулкий ва мажбурият-ҳуқуқий муносабатларидаги иштироки, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги масалалари илмий таҳлил этилади;

учинчидан, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи чет эл қонунлари қиёсий таҳлил этилади, тадқиқот натижасидан олинган хулосаларга асосланган ҳолда тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги асослаб берилади;

тўртинчидан, вояга етмаган болаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми бўйича бир қатор илмий назарий таклифлар илгари сурилади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Диссертацияда билдирилаётган таклифлар, умумлашган хулосалар Ўзбекистон Республикасида вояга етмаган болаларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда муҳим манба бўлиб ҳисобланади. Айни вақтда мазкур диссертация вояга етмаган болалар билан боғлиқ муносабатларни амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини оширишда ҳам қўлланилиши, шунингдек, фуқаролик ва оила ҳуқуқи фанлари бўйича дарслик, ўқув қўлланмаларининг тегишли мавзуларини тайёрлашда ҳамда ушбу фанлар бўйича дарс бериш жараёнида кенг фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши. Тадқиқот илмий хулоса ва таклифларидан ЎзМУ талабаларига “Фуқаролик ҳуқуқи”, “Мулк ҳуқуқи” фанларидан фуқаролар, мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, интеллектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ мавзуларда маъруза ва амалий машғулотларни ўтиш жараёнида фойдаланилмоқда. Диссертациядаги натижалар вояга етмаган болалар билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш фаолитини амалга ошириш бўйича амалиётга татбиқ этилган.

Натижаларнинг синовдан ўтиши (апробацияси). Диссертация Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти “Фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процессии” бўлимининг илмий-назарий семинари йиғилишида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Тадқиқот маркази фуқаролик ишлаи бўйича Андижон вилоят судининг “Оила ва Уй-жой Кодексини такомиллаштириш ҳақида”ги илмий-назарий конференциясида, Тошкент Давлат юридик институти Муаммовий кенгашида муҳокама этилиб, ижобий баҳоланган ва очиқ ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг асосий мазмуни чоп этилган 10 та илмий мақолалар ва тезисларда ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан бўлиб, мавзуни ўрганиш мантиғига мос келади.

Диссертация кириш, етти параграфни қамраб олган уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертация ҳажми _бет бўлиб, мавзуга оид _дан ортиқ манбадан фойдаланилган.

  1   2   3



Похожие:

Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconҚўлёзма ҳуқуқида удк: 811. 512. 133
Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги дк 015. 04. 02 рақамли фан доктори илмий...
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconГ. А. Мавлянова на правах рукописи удк 556. 388(575. 11+575. 13) Мингбоев кодиржон рузимович комплексирование методов оценки загрязнения подземных вод нефтепродуктами 04. 00. 06 Гидрогеология автореферат
Работа выполнена в Государственном предприятии «Институт гидрогеологии и инженерной геологии» имени О. К. Ланге (гидроингео)
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconҚўлёзма ҳуқуқида
Тадқиқот Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconДокументы
1. /Вояга етмаган шахсларга васий ва ?омий тайинлашнинг чзига хос жи?атлари.doc
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconДокументы
1. /Вояга етмаган болаларни фарзандликка олишга доир низоли ишларни судда кчриш.doc
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconДокументы
...
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconДокументы
1. /Вояга етмаган шахсни ?айриижтимоий хатти-?аракатарга жалб ?илиши жиноятининг ижтимоий...
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconДокументы
1. /Вояга етмаган болалари бчлган оилаларга нафа?а тчлашни молиялаштириш тартиби тч?рисидаги...
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconФуқаролик холати далолатномалари ёзувлари тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ва йиғиш тўғрисидаги функционал схема
Фуқаролик холати далолатномаларини ёзувини яэмбга киритган ҳолда тўлдириб, 2 нусхада чоп этади, Адлия бошқармаларининг фхдё архивига...
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconДокументы
1. /575-Миррахимова С. 19_03_2012.doc
Қўлёзма ҳуқуқида удк 347. 157(043. 5)(575. 1) Солиева зиёдахон комилжоновна вояга етмаган болаларнинг фуқаролик iconДокументы
1. /УДК 658.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации