Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Дата25.07.2013
Размер130.85 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Фан метод бирлашмасининг ма?сади.docЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ВАЗИРЛИГИ


М. БЕҲБУДИЙ НОМИДАГИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ИНСТИТУТИ


Табиий фанлар таълими кафедраси


ГЕОГРАФИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ФАН УСЛУБИЙ БИРЛАШМАСИНИНГ


ИШ РЕЖАСИ


САМАРҚАНД – 2011

Тузувчи: Тўрақулова М.И.- СамВПКҚТМОИ

“Табиий фанлар таълими” кафедрасининг

катта ўқитувчилари


Такризчилар: Ғайбуллаев Х. - СамВПКҚТМОИ

“Табиий фанлар таълими” кафедрасининг

ассистенти


«География ўқитувчиларининг фан услубий бирлашмаси» Самарқанд вилоят педогог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг «Табиий фанлар таълими” кафедраси______ йил __йиғилишидаги ______сонли қарорига асосан наршга тавсия этилди.

Иш режа Халқ таълими тизими ходимлари география фани ўқитувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ва академик лицей-лари ҳамда касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари учун мўлжалланган.


Мактабдаги методика ишлари ўқув тарбия ишларининг сифат ва самарадорлигини оширувчи муҳим воситалардан бири бўлиб ҳисобланади. Методика ишларнинг мақсади ўқитувчининг маънавий-сиёсий савияси ва педагогик маҳоратини оширибь боришди. Шунинг учун ҳам методика ишлари педагогик ходимлар малакасини оширишнинг мухим шакли бўлиб ҳисобланади.

Методика ишлари аниқ режалаштириш асосида олиб борилади.Методика ишларини умуммактаб миқёсида режалаштирилганидек метод бирлашмалари ва фан комиссиялари миқёсида режалаштирилади.

Методика ишларини режалаштиришни ўқув йилининг охирида, ўтган ўқув йилини якунлаб янги ўқув йилига нималар қилиш лозимлигини белгилаб қўйиш лозим.

Мазкур режада тадбирларни амалга ошириш методлари ,уни амалга оширувчи жавобгар шахс ҳам аниқ белгиланади.

Методик бирлашманинг иш режаси уларнинг раҳбари томонидан тузилиб, шу бирлашма аъзолари ўқитувчилар ўртасида муҳокама қилинади ва мактаб маъмуриятининг тасдиғига ҳавола этади.

Мактабдаги ўқитувчиларнинг методик ишлари:

  1. Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг ғоявий –сиёсий савиясини мунтазам ошириб бориши;

  2. Ўқитувчиларнинг методик маҳоратиниошириш, уларни ўқувчи –ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш борасидаги янги самарали метод ва усуллар билан қуроллантириш ;

  3. Энг яхши илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш;

  4. Педагог ходимларни ҳозирги давр педагогикаси , болалар психологиясига доир нашр этилган янги адабиётлар билан, методик қўлланмалар ва дарс таҳлиллари билан таништириб бориш

5) Ўқитувчи ва тарбиячиларда мустақил ўз устида назарий, методик ва тадқиқот ишлари олиб бориш малакаларини ҳосил қилиш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши айни муддаодаги ишдир.

Мактабдаги методика ишларни жамоа бўлиб ва алоҳида тарзда ўқитиш мақсадга мувофиқдир.

Масалан, методикага доир ишлар:

а) мактабнинг педагоглар кенгашида;

б) I-IV синфларнинг педагоглар кенгашида;

в) V-IX синфлар бўйича айрим фан комиссиялари ёки методик бирлашмаларида;

г) синф раҳбарларининг метод бирлашмасида;

д) мактабнинрг методик кенгаши жамоа бўлиб амалга оширилади.

Метод бирлашманинг асосий мақсади:

1. Ўқитувчиларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини ошириш

2. Ўқувчиларга бериладиган таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилишини таъминлаш борасида ўзаро тажриба алмашиш.

3. Ижодкорлик йўналишидаги изланишларни ривожлантириш ва бирлаштириш.

4.Ўқитувчининг дарсига тарбиявий соатига, дарсдан ташқари тадбирларига қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқиш ва таълим-тарбия жараёнида тадбиқ этилишини таъминлаш.

Методик ишларнинг вазифаси.

Методик бирлашмаларнинг вазифасига таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, унинг савиясини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш, таълим-тарбия назарияси ва амалиёти масалаларини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ишларини уюштириш, мактабнинг ва энг яхши ўқитувчиларнинг тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш, ўқитувчиларни янги чиққан педагогика, психология, методика фанларига доир адабиётлар билан таништириб бориш, таълимнинг янги педагогик технология асосида ташкил этиш, дарслар ва тарбиявий ишлар таҳлилини амалга ошириш, ўқитувчилар учун маслаҳатлар ва экскурциялар ўтказиш ишлари киради.

Шунингдек, унинг вазифасига мавзули режалар тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибасини таълим жараёнига жорий этиш ҳам киради.

Ҳозирги давр ғояларига содиқ меҳнатсевар ёшларни тарбиялашдаги муваффақият кўп жиҳатдан ўқитувчининг сиёсий-илмий-услубий ва умумпедагогик савиясига, ўз ишига ижодий ёндашишига, ўз бурчига нисбатан сидқидил бўлишига боғлиқдир.

Илмий дунёқараш ўқитувчи фаолиятининг мезони бўлмоғи керак.

Ўқитувчи илмий дунёқарашни ўзида шакллантириш учун ўқув фанларини пухта ўрганиши ва бу қарашларни илмий жиҳатдан асослаб бериши лозим. Ҳозирги даврда умумий таълим мактаби жамиятимизнинг маънавий фан-техника тараққиётининг қудратли кучи бўлиб, янги кишини республикамизнинг бўлажак ижодкорини тарбиялаб етиштирмоқда. Бу вазифаларни ҳал этиш ўқитувчилардан кенг илмий ва амалий кўникмалар эгаси бўлишни ўз масъулияти ҳамда уюшқоқлигини кўтариш учун кўпдан-кўп куч сарфлашни талаб этади. Ўқитувчиларнинг малакаларини, педагогик маҳоратини ва ижодий ташаббусларини муттасил ошириб бориши ўқувчиларга фан асосларидан чуқур ва мустаҳкам билим беришни янада такомиллаштиришнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади.

Педагогик ходимлар малакасини ошириш каналлари асосан икки гуруҳга бўлинади.

I. Мактаб доирасидаги малака ошириш каналлари.

II. Мактабдан ташқаридаги малака ошириш каналлари.

Мактаб доирасидаги малака ошириш каналлари.

Мактаб доирасидаги малака ошириш каналлари ўз ичига қуйидагиларни олади.

1. Мактабда фанлар бўйича ташкил этилган методик бирлашма ёки фан комиссиялари.

2. Мактаб педагоглар кенгаши.

3. Мактабда ташкил этилган сиёсий ўқишлар.

4. Мактаб доирасида ташкил этилган мавзуга оид муаммоли доимий семинарлар.

5. Мактабда ташкил этилган очиқ дарслар.

Мактаб ўқитувчиларининг илмий-методик ва педагогик маҳоратини янада такомиллаштириб боришда мактабда турли фанлар бўйича ташкил этиладиган методик бирлашмалар ҳам катта рол ўйнайди.

Методик бирлашмалар ўқитувчиларга методик ёрдам берувчи, илғор тажрибаларни оммалаштирувчи маҳорат мактабидир. Одатда умумий таълим мактабларида бир фандан уч ўқитувчи бўлган тақдирда шу фан бўйича методик бирлашмалар ташкил этилади. Бир фандан бир ёки икки ўқитувчи ишласа, яқин фанлар бўйича методбирлашмалар ташкил этилади.

Масалан: Тарих-география ўқитувчиларининг метод бирлашмаси.

Метод бирлашмалар ишининг мазмуни мактаб олдида турган вазифалар билан белгиланиб, фан ўқитувчиларининг, синф раҳбарларининг умуман мактабнинг ўқув-тарбия ишларининг сифати ва самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган масалаларни ўз ичига олади.

Мактабда ташкил этилган ҳар бир методик бирлашма ўзининг бир ўқув йилига мўлжаллаб тузилган режаси асосида иш олиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Метод бирлашма йиғилишларини ҳар ойда бир марта ўтказиш яхши натижа беради.

Ўқувчиларнинг фан асосларидан билим олиши, асосан дарс жараёнида амалга ошади. Чунки илм дарсдагина ўқувчи онгига сингдирилади. Худди шу жараёнда уларда ўқув меҳнати бўйича малака, кўникма, иқтидор ҳосил қилдирилган ҳамда уни ривожлантириб борилади.

Ўқувчиларда ғоявий-ахлоқий эътиқод асосларини илмий дунёқарашни шакллантириш ҳам худди шу жараёнда амалга оширилади. Мана шунинг учун методбирлашма режасига фан методикасининг долзарб масалаларига доир, дарс самарадорлигини оширишга дарс жараёнида таълимни тарбия билан боғлаш, каби турли мавзудаги маърузаларни киритиш катта аҳамиятга эга.

Методбирлашманинг иш режаси уларнинг раҳбарлари томонидан тузилиб, шу бирлашма аъзолари ўртасида муҳокама қилинади, сўнг мактаб директорининг тасдиғига ҳавола этилади.

Методбирлашманинг иш режаси уларнинг раҳбарлари томонидан тузилиб, шу бирлашма аъзолари ўртасида муҳлкама қилинади, сўнг мактаб директорининг тасдиғига ҳавола этилади.

Иш режасида тадбирларнинг аниқ номлари, маърузаларнинг мавзуси, ўтказиш муддати, сўзга чиқувчиларнинг исми ва фамилияси, айрим тадбирларни амалга оширувчи шахслар аниқ кўрсатилиши лозим.

Мактабдаги методик бирлашмалар ўқитувчиларга методик ёрдам бергани ҳолда илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш бобида ҳам ҳақиқий иш олиб бориши керак.

Мактабда ўқитувчилар учун очиқ дарсларни ташкил этиш – методика ишларнинг муҳим шаклларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Очиқ дарслар яхши дарс бериш намуналари ва методлари билан амалда таништиришнинг ва мактабда методика ишлари олиб боришнинг асосий шаклидир.


Методбирлашмада қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

Мактаб география ўқитувчилари ҳақида умумий маълумот.



Исми ва шарифи

Туғил-ган йили

Маълумоти қачон, қаерни битирган

Мутах.

Тои-фаси

Қайси синфда дарс беради

Қачон малака-дан ўтган

Қачон малака-га боради









































































2. Метод бирлашма иш режаси.

3.Ўқитувчининг ўз устида ишлаётган мавзуси.

4. Мажлис баёни.

5. Мажлис қарорлари.

6. Ўзаро дарс кузатиш дафтари.

7. Ҳисоботлар.

8.Метод бирлашмага юқори ташкилотлардан келиб тушган ўқув методик ҳужжатлар нусхаси.

Методбирлашма иш режаси




Машғулот мавзулари

Бажар. вақти

Бажарувчи шахс

1.

Методбирлашманинг ўқув йилидаги иш режасини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш.

VIII


Методбирлаш-ма раҳбари

2.

География фанидан иш режаларини тасдиқлаш.







3

География ойлигининг иш режасини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш.







4.

Педагогик ва методик мақолалар ахбороти.







1

Сентябр -География ойлигини ўтказилиши

Сентябр




2

Фан ойлиги кириш, чиқиш тестлари таҳлили







3

Кузатилган дарслар таҳлили







4

Педагогик ва методик адабиётлар аҳбороти.







1.

Марказий Осиё олимларининг география фани ривожланишига қўшган ҳиссалари.

Октябр




2

География ойлигининг ўтказилиши ҳақида хисобот.







3.

Педагогик ва методик адабиётлар ахбороти.







4.

Кузатилган дарслар таҳлили.







1.

Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географиясини ўқитишда иқтисодий таълим-тарбия масалалари.

Ноябр




2.

Педагогик ва методик адабиётлар ахбороти.







3.

Кузатилган дарслар таҳлили.







4.

Шаҳар, туман, вилоят олимпиадаларига тайёрланиш ва ўтказиш.







1.

Иқтидорли ўқувчилар клуби ишини таҳлил этиш.

Декабр




2.

Педагогика ва методик адабиётида обзор ахбороти.







3.

Кузатилган дасрларни таҳлили.







1.

Тест саволлари қандай тузилиши керак.

Январ




2.

География дарсларида экологик маданиятни шакллантириш масалалари.







3.

Педагогик ва методик адабиётлар обзор ахбороти.







4.

Кузатилган дарсларни таҳлили.







1.

География дарсларида ўлкашунослик материалларидан фойдаланиш усуллари.

Феврал




2.

Педагогик ва методик адабиётлар обзор ахбороти.







3.

Кузатилган дарслар таҳлили.







1.

Замонавий география дарсларини ташкил этиш йўллари.

Март




2.

Кузатилган дарслар таҳлили.







1.

География дарсларида тест-синов усулидан фойдаланиш.

Апрел




2.

Мактабда география дарсларида ноанъанавий усуллардан фойдаланиш.







3.

Ноанъанавий дарс намунаси сифатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси. (дарс мунозара ўтказиш тажрибасидан).







4.

Янги ўқув-методик адабиётлар мазмуни билан танишиш.







5.

Кузатилган дарслар таҳлили.







1.

Янги ўқув йилида ўрта умумий таълим мактабларида географияни ўқитишни режалаштириш.

Май




2.

Кузатилган дарслар таҳлили.











Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconҚарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Тақризчи: С. Тошев миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.Ўзбекистон Республикасида хизмат...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconТуман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации