Документы



Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л icon

Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л

НазваниеМалака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л
Дата25.07.2013
Размер27.78 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Малака ошириш жараёнида тренинг маш?улотларидан фойдаланиш.docМалака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л

Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш

Хурвалиева Т.Л. -

А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ


Бугунги кунда таълим соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширилишида халқ таълими тизими раҳбар ва ўқитувчилари ислоҳотларнинг асосий истеъмолчиси ва ижрочисидир. Давлатимизнинг таълим тизимига қўяётган ижтимоий талабларини амалга оширилишида малака ошириш жараёнининг сифати ва самарали ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга.

Педагог ходимларнинг узлуксиз равишда таълим олиши, педагогик жараёнда таълим-тарбия беришнинг янгича шаклларини жорий этиш, бошқарувда замонавий усулларни қўллаш имконини беради.

Халқ таълими тизими раҳбарлари малакасини ошириш жараёнида қуйидаги масалаларга алоҳида аҳамият қаратиш лозим:

  • Тингловчиларнинг руҳий-тарбиявий тайёргарлигини кучайтириш;

  • Муассаса раҳбари сифатидаги маҳоратини ошириш;

  • Ўқувчиларда тафаккур мустақиллигини шакллантириш ва ривожлантириш учун жамоада ижодий муҳитни яратиш йўлларини ўргатиш;

  • Тингловчиларда ўқув мотивацияларини ривожлантириш;

  • Малака ошириш тизимининг мазмун, шакл ва методларини янада такомиллаштириш.

Малака ошириш жараёни муассаса раҳбарларини ижодий фаоллигини ўсишига, уларни руҳий соғломликларига ёрда берадиган юқори изчиллик даражасига эга бўлган яхлит таълимий жараённи ташкил этишдан иборат бўлиши керак.

Малака ошириш жараёни ўқув машғулотларида тингловчилардаги руҳий зўриқиш ва толиқишларни олдини олиш мақсадида тренинг шаклидаги дарслар самара беради. Қуйида тренинг машғулотларини ўтказишга қўйиладиган талабларни келтирамиз.

Тренинг тингловчиларнинг интерфаол мулоқотини талаб қиладиган машғулот тури. Тренинг иштирокчилари мавжуд кўникмаларни ривожлантириш ва такомиллаштириш билан бирга, янги метод ва машқларни ўзлаштириш орқали ўз маҳоратларини оширадилар.

Тренинг гуруҳий машғулот сифатида илк бор руҳшуносликда, психотерапияда психотренинг кўринишида қўлланилади. Тренингда тингловчилар машқ, муҳокама, мунозара асосида фаол иштирок этадилар. Тренингда тингловчиларга бирор ишни самарали бажаришни ўрганишда ёрдам беришга қаратилган ҳаракатлар кетма-кетлиги юзага келади ҳамда бевосита тажриба орттириш жараёни амалга ошади. Мавжуд билим ва тажриба асосида кўникма ва малакалар шаклланади.

Тренингни ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, унда тингловчилар фаоллиги ортади; ўйин ва қизиқарли машқлар йўғрилади; таълимий йўналтирилади; қайта боғланиш амалга оширилади; жамоа ва кичик гуруҳларда ишланади.

Мутахассислар тренингни тўрт гуруҳга бўлишни тавсия этадилар:

  • Ўз фаолиятини ташкил этувчи машғулотлар;

  • Команда бўлиб ишлашга тайёрланиш;

  • Бошқаларни ўқитиш кўникмасини эгаллаш;

  • Қўшимча таълим олиш эҳтиёжини қондириш.

Машғулот ўтувчи профессор-ўқитувчи қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши талаб қилинади:

  • Юқори профессионаллик, яъни тренинг мавзуси бўйича юқори даражада билимлилик;

  • Мулоқот қилиш кўникмалари, рефлексия, қайта боғланишдан унумли фойдаланиш;

  • Ҳамкорликда ишлаш ва иштирокчиларни жипслаштириш;

  • Мураккаб ва кутилмаган вазиятлардан чиқиб кета олиш;

  • Муаммоли иштирокчиларни жараёнга жалб қилиш;

  • Жараённи боришини мувофиқ баҳолаш, керакли ўзгаришлар киритиш;

  • Мослашувчанлик;

  • Оптимистлик, хушфеъллик.

Тренингда амал қилиши лозим бўлган қоидалар мавжуд бўлиб, улар:

  • Ҳамкорликда ишлаш;

  • Ўқитувчи тажрибаси тингловчилар тажрибасидан кенг бўлиши;

  • Ўзаро тенглик муҳитини яратиш;

  • Мавзудан четлашмаслик;

  • Вақтни тежаш ва регламентга риоя қилиш;

  • Бошқаларнинг фикрини тинглаш;

  • Ҳар бир иштирокчи ҳар қандай масалада ўз нуқтаи назарига эга бўлишга ҳақли;

  • Шахсларни эмас, қараш ва фикрларни танқид қилиш;

  • Иштирокчиларни тарқоқлик ва рақобатга чорлайдиган машқларга йўл бермаслик;

  • Тренингда билдирилган фикрлар ҳаракат учун йўриқнома эмас, мушоҳада учун ахборот бўлиши лозим.



Похожие:

Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconДокументы
...
Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconДокументы
1. /Малака ошириш жараёнида маънавий баркамол авлодни шакллантиришнинг назарий услубларини...
Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconДарс утиш жараёнида янги педагогик -техналогия усулларидан фойдаланиш
Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурининг амалга оширилиши 2009 йилга келиб барча мактабларни компьютер техникаси...
Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconДокументы
1. /Биологияда АКТдан фойдаланиш бчйича тренинг.doc
Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconБуюк Британиянинг Лондон метрополитен университетида малака оширишга юборилаётган профессор-ўқитувчилар учун Жамғарма базасида ўтказиладиган семинар-тренинг дарс жадвали

Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconТошкент вилояти педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг «Инновацион технологиялар» курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconБухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига 2014 йил учун туманлар кесимида малака ошириш курсларига қабул режаси

Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconТошкент шаҳар педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг “Ахборот технологиялари ва масофали ўқитиш” курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л iconМавзу: Ziyonet ахборот таълим тармоги базасидаги маълумотлардан таълим жараёнида фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Жамоат ахборот таълим тармоғи 2005 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасининг...
Малака ошириш жараёнида тренинг машғулотларидан фойдаланиш Хурвалиева Т. Л icon2013 йил ойлари бўйича малака ошириш курслари режаси 2013 йил, сентябрь
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтининг
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации