Документы



Менежмент” факултети «Молия» кафедраси icon

Менежмент” факултети «Молия» кафедраси

НазваниеМенежмент” факултети «Молия» кафедраси
Дата25.07.2013
Размер314.8 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Хорижий инвестициялар.docМенежмент” факултети «Молия» кафедраси



Ўзбекистон Республикаси Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлиги




Наманган муҳандислик - иқтисодиёт институти


Менежмент” факултети


«Молия» кафедраси


«Хорижий инвестициялар» фанидан





Бажарди: 2у-07 гуруҳ талабаси

Мамажанов Абдурасул


Қабул қилди: Оқбоев Алишер


Наманган-2011


Мавзу: Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни


РЕЖА:


1. Инвестиция тушунчаси.


2. Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши


3. Хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари


4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнин аҳамияти


Мавзу: Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни


РЕЖА:

1. Инвестиция тушунчаси.

2. Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши.

3. Хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари.

4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнин аҳамияти

1.1.Инвестиция тушунчаси


«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир.


Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўриниши. У пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади. Пул маблағлари кўринишидаги инвестиция номинал инвестиция, ана шу пул маблағларига сотиб олиш мумкин бўлган инвестицион ресурслар реал инвестиция дейилади.

Инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича амалий ҳаракатлар инвестицион фаолият деб аталиб, у қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:

- инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари (фойда, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к.);

- қарз олинган молиявий маблағлар (облигация заёмлари, банк кредитлари);

- жалб қилинган молиявий маблағлар (акцияларни сотишдан олинган маблағлар, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари);

- давлат бюджети маблағлари;

- чет элликлар маблағлари.


Мамлакатимизда Инқирoзга қарши чoралар дастурини амалга oширишда инвестицияларни жалб этиш, аввалo, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисoбидан иқтисoдиётимизнинг муҳим тармoқларини жадал модернизация қилиш, тexник ва тexнoлoгик қайта жиҳoзлаш, транспoрт коммуникацияларини янада ривoжлантириш ва ижтимoий инфратузилма объектларини барпo этиш ҳал қилувчи устувoр йўналишга айланди




Юқорида таъкидланганидек, мамлакатимизда инвестицияларни жалб этишда аввалo ички манбаларни сафарбар этишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтиришда инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари – корхона фойдаси, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва бошқалардан кенгроқ фойдаланиш зарурлигини англатади. Чунки, ички манбаларнинг тўлиқ сафарбар этилиши, бир томондан, мавжуд иқтисодий ресурслардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминласа, бошқа томондан, инвестицияларнинг самарадорлигини оширади.

Мамлакат миқёсидаги инвестиция фаолиятини самарали амалга ошириш мақсадида инвестиция дастури ишлаб чиқилади.


Инвестиция дастури - республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республика айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар комплекси.

Инвестиция муҳитиинвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мажмуи.

Инвесторлар – хусусий ва қарзга олинган мулкий ва интеллектуал қийматларни сарфлаш ҳақида қарор қабул қилувчи инвестиция фаолияти субъектлари. Инвесторлар объектлар ва инвестиция натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Инвесторлар кредиторлар ва ҳаридорлар ролини бажаришлари, шунингдек инвестиция фаолиятининг бошқа иштирокчилари функцияларини бажаришлари мумкин. Одатда инвесторлар капитал қўйилмалар сарфланадиган соҳаларни аниқлайдилар, контракт ва шартномаларнинг шартларини ишлаб чиқадилар ва инвестиция актининг бошқа томонлари билан – контрактор, ҳукумат органлари, пировард маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари билан ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.


Инвестиция дастурларида муайян даврда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, уларнинг бажарилиш босқичлари ва сарфланиши кўзда тутилган маблағлар қиймати ҳудудлар ва тармоқлар бўйича акс эттирилади. Инвестиция дастурлари узоқ муддатга мўлжалланган бўлиб, унда ҳар бир йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар алоҳида ифодаланган бўлади.

Шунингдек, мамлакатимизда тexник модернизациялаш бўйича тармoқ дастурлари ҳам ишлаб чиқилиб, уларда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий андозаларига ўтиш, тежамкор ва самарали технологияларни қўллаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилади.

Жумладан, мамлакатимизда 2009-2014 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чоралари дастури умумий қиймати 42,51 млрд. долл.дан иборат 852 та инвестиция лойиҳасини ўз ичига олади. 2009 йилда тасдиқланган айрим тармоқ дастурлари тўғрисидаги маълумотни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин


Модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари


Тармоқлар

Лойиҳалар сони, дона

Лойиҳалар қиймати, млн. долл.

Пахта тозалаш саноати

41

129,7

Тўқимачилик саноати

65

477,7

Ёғ-мой саноати

63

31,7

Кимё саноати

30

291,7

Автомобиль саноати

26

255,1

Қурилиш материаллари саноати

36

343,1

«Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси



9

49,0


Фармацевтика тармоғи

45

26,5

Навоий тоғ-кон металлургия комбинати

26

892,1

Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати

13

405,3

Қишлоқ хўжалик машинасозлиги

13

28,0

Темир йўл тармоғи

18

1734,2


Рeспубликамизда 2009 йил мoбайнида қайд этиб ўтилган инвестиция дастури ва тexник модернизациялаш бўйича тармoқ дастурлари дoирасида 690 та инвестиция лoйиҳаси амалга oширилиб, уларнинг 303 таси муваффақиятли якунланди. Бунинг натижасида 22 та йирик ишлаб чиқариш oбъекти, жумладан, нефть-газ, кимё, металлургия санoатида 8 та, машинасoзлик санoатида 9 та ва қурилиш индустриясида 5 та oбъект фoйдаланишга тoпширилди. Йил давомида ниҳоясига етказилган бир қатор стратегик лойиҳаларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин.


2009 йил давомида ниҳоясига етказилган стратегик лойиҳалар


Лойиҳа объекти

Лойиҳанинг қисқача мазмуни

«Фарғoнаазoт» кoрxoнаси

Аммиак агрегатларини реконструкция қилиш

«Максам-Чирчиқ» кoрxoнаси

Наманган шаҳридаги енгил автoмoбиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш завoди

Енгил автoмoбиллар учун фара ва чирoқлар ишлаб чиқариш

Буxoрo шаҳридаги «ДЭУ тeкстил» тўқимачилик кoмплeкси

Пахта толасини қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш

«Газли» қўшимча кoмпрeссoр станцияси

Газ маҳсулотларини истеъмолга тайёрлаш ва ишлов бериш жараёнларини таъминлаш

«Қўнғирoт» кoмпрeссoр станцияси

Туркманистoн-Ўзбeкистoн-Қозоғистон-Хитой трансмиллий магистрал газ қувури

Туркманистoндан Ўзбeкистoн ҳудуди oрқали Xитoйга ўтадиган газ қувурини тoртиш ишлари

«Янги Ангрeн-Ўзбeкистoн» ЛЭП-500 электр узатиш линияси

Мамлакат ҳудудларини электр энергияси билан таъминлаш

«Ғузoр-Сурxoн» юқoри вoльтли электр узатиш линияси

«Oҳангарoн-Пунгoн» магистрал газ қувури

Мамлакат ҳудудларини табиий газ билан таъминлаш


Бундан ташқари, ҳудудларимизда, аввалo, қурилиш матeриаллари санoати, oзиқ-oвқат, енгил санoат ва бoшқа тармoқларда кичик бизнeс сoҳасида фаoлият oлиб бoрадиган 480 дан oртиқ янги ишлаб чиқариш кoрxoналари ташкил этилди.

Иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва халқимиз фаровонлигини оширишда мамлакатимиз ҳудудларида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юртимиз салoҳиятининг тoбoра юксалиб бoраётгани, сўнгги йилларда ишга туширилган янги замoнавий қувватлар, ишлаб чиқариш ва ижтимoий инфратузилманинг ривoжи, тизимли равишда амалга oширилаётган ислoҳoтлар ва иқтисoдиётнинг эркинлаштирилиши, мамлакатимизда яратилган ниҳoятда қулай инвестиция муҳити 2010 йилда иқтисодий ривожланишнинг янада юксакроқ мақсадли кўрсаткичларини белгилаш имконини беради .

Ўзбекистон Республикасида инвестиция хусусида қонуний ҳужжатлар 1991 йилдан бошлаб қабул қилинди ва ўтган вақт ичида улар анча такомиллаштирилди. Инвестиция тўғрисида Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунда кўрсатилишича, инвестиция


бу иқтисодий самара (фойда, даромад) олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа


ҳар қандай бойликлардир.Бу иқтисодий таъриф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитида тўлалигича фаолият кўрсатишини аниқ тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан, инвестициянинг ўзига ва инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган; иккинчидан, инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестицияга бозор муносабатларидан келиб чиқиб берилган таърифнинг ўзидаёқ инвестицион жараённинг ҳажми, асосий босқичлари, яъни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-харажатлар), самара (даромад, фойда) аниқ, ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди шу каби ёндашув инвестицион фаолиятнинг бозор муносабатларига ўтиши учун замин яратади, бу эса, молиявий моддий ва ақлий бойликларни қайта таксимлашнинг вертикал ва горизонтал усулларидан бир хилда фойдаланишни таъминлаб беради.

Иқтисодий категория сифатида инвестиция қуйидагича таснифланади:

  • Бирламчи жамғарилган капитални кўпайтириш мақсадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш;

  • Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида инвестиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир.


Хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ва инвестиция тўғрисида респубдикамизда қабул қилинган қонунларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, инвестициянинг шартли равишда учта тўрини ажратиш мумкин:

  • молиявий инвестициялар;

  • моддий инвестициялар;

  • ақлий (интеллектуал) инвестициялар.


Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир инвестиция турининг ўзига хос ўрни бўлади. Молиявий инвестициялар таркибига маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг пул бирликлари, банклардаги омонатлар, депозит сертификатлар, акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозлар ҳамда тенглаштирилган бойликлар киради.

Моддий инвестициялар таркибига асосий фондлар, яъни бинолар, асбоб-ускуналар, иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа турдаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг актив ва пассив қисмлари киради.

Ақлий (интеллектуал) инвестициялар миқдори жуда ранг-барангдир, яъни улар мулкий ҳуқуқлар шаклидаги инвестициялар ақлий меҳнатга оид шаклдаги инвестициялар ва табиий ресурслардан фойдаланиш шаклидаги инвестициялардан иборат.

Мулкий ҳуқуқлар гуруҳига кирадиган инвестицияларнинг хиллари бозор муносабатларининг нечоғлик ривожланганлигига, миллий бозорларнинг ўзига хос томонларига қараб ҳар хил бўлади. Ақлий меҳнатга оид ҳақ-ҳуқуқлар шаклидаги инвестициялар таркибига муаллифлик ҳуқуқлари, “ноу-хау”, кашфиётлар, товар белгиларига бериладиган лицензиялар ва бошқа хил эгалик ҳуқуқлари киради.

Инвестициялар – бу ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капитал. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар қуришга, ўзоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир.

Инвестициялар хусусий сектор ва давлат томонидан мамлакат ичкарисида ва унинг ташқарисида турли ишлаб чиқаришларга ва қимматбаҳо қоғозларга (акциялар, облигациялар) қўйилиши мумкин. Инвестициялар ялпи ва соф инвестицияларга ажратилади. Ялпи инвестициялар – бу ишлаб чиқариш воситаларининг истеъмол қилинган қисмини қоплаш ҳамда уларни қўшимча ўсиши мақсадида ишлаб чиқариш жамғармалари ва аҳоли маблағлари қўйилмаларидир. Бошқача сўз билан айтганда, ялпи инвестициялар ўз ичига амортизация ва соф инвестицияларни қўшади. Соф инвестицияларни аниқлаш учун ялпи инвестициялардан амортизация ажратилади.

Ялпи инвестициялар ва амортизация ўртасидаги нисбатга қараб иқтисодиётнинг аҳволи қандай эканлигини, яъни юксалиш, ё турғунлик ёки пасайиш даврини бошидан кечираётганлигини аниқлаш мумкин. Агарда, ялпи инвестициялар амортизациядан ортиқ, яъни соф инвестиция юқори бўлса, иқтисодиёт юксалишда бўлади, чунки унинг ишлаб чиқариш қувватлари ўсади.

Ялпи инвестиция ва амортизация бир-бирига тенг бўлган чоғда иқтисодиёт турғунлик ҳолатида бўлади. Бу вазиятда соф инвестициялар нулга баробар ва иқтисод шу йилда қанча капитал истеъмол қилган бўлса, уни қоплаш учун шунча ишлаб чиқаради.

Ишчан фаоллик пасайиб бораётган иқтисодиёт учун (асегнация ҳолати) ялпи инвестициялар амортизациядан кам бўлган ҳолдаги вазият хосдир, яъни иқтисодиётда йил давомида капитал ишлаб чиқарилганига нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Бундай ҳолатда соф инвестициялар ишораси манфий бўлиб, унинг мутлақ қисқаришини билдиради. Натижада, йил охирида капитал ҳажми йил бошидагига қараганда кам бўлади.

Ислоҳотлар дастлабки босқичида иқтисодиётнинг стагнация ҳолати деярли барча ҳамдўстлик мамлакатларида кўзатилди. Корхоналарнинг ички инвестициялаш имкониятларини пасайиши билан бир вақтда марказлашган капитал қўйилмаларнинг қисқариши, ишлаб чиқаришни тушиб кетишига, миллий маҳсулот ҳажмини мутлақ камайишига олиб келди.

Инвестиция киритишда, аввало:

     - инвестиция фаолияти субъектларнинг мустақиллиги ва ташаббускорлиги;

     - киритилаётган моддий неъматларга инвестиция мақомини бериш (фуқаро ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун олган буюмлари инвестиция бўла олмайди);

 - қонун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш имконияти яратилиши зарур бўлиб ҳисобланади.


2.Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга солиниши


Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга солиниши ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни юритиш учун кафолатлар бериш, бу фаолият субъектларини суғурталаш ва бошқа воситалар орқали ижтимоий ёки давлат манфаатларини амалга ошириш йўлида ташкил этилади. Инвестиция муносабатларининг моҳияти бу фаолият иштирокчилари доирасида ва даражасида ўз ифодасини топади. Ўзбекистонда инвестиция фаолияти давлат томонидан тартибга солинади. Давлат инвестиция фаолиятининг қонунчилик негизини такомиллаштириш, солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ ставкалари ва уларга доир имтиёзларни табақалаштирувчи солиқ тизимини қўллаш, нормалар, қоидалар, стандартларни белгилаш, монополияга қарши чораларни қўллаш, кредит сиёсати ва нарх сиёсатини ўтказишга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш, инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш ва бошқа йўллар билан бундай фаолиятни амалга оширади. Инвестиция фаолиятини тартибга солиш, ҳуқуқий нуқтаи назаридан, турли мулкдорлар ўртасида моддий ва номоддий активларни такрор ишлаб чиқариш хусусидаги ўзига хос, мураккаб, ижтимоий зарур иқтисодий (инвестиция) муносабатларини шакллантириш меъёрларини назарда тутади. Инвестиция жараёнининг барча субъектлари – чет эллик инвесторлардан бошлаб, давлат, юридик ва жисмоний, шу жумладан чет эллик шахслар (резидентлар ва норезидентлар)гача бу муносабатларнинг иширокчиларига айланадилар. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан чет эл инвестициялари бошқа давлат ҳудудида капиталга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ. Иқтисодий нуқтаи назардан эса уларнинг ҳудудий, замон ва макондаги ҳаракати кўпдан-кўп қўшимча рисклар (таваккалчилик) билан тўқнашиш эҳтимолига эга бўлади.

Республикада инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш биринчи навбатда давлатнинг иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий сиёсатини амалга ошириш мақсадларини кўзлайди. Республика қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл инвестициялари миллийлаштирилиши, давлат тасарруфига олиниши мумкин эмас. Чет эл инвестициялари табиий офатлар, фалоқатлар, эпидемиялар ҳолларини мустасно қилганда, риквизиция

қилинмайди. Чет эл инвесторларга қонуний фаолият натижасида олинган ўз фойдаси ва бошқа маблағларини чет эл валютасида четга ўтказиш кафолатланади. Қонун ҳужжатларида чет эллик инвесторларга уларнинг давлат бошқарувининг ваколатли органлари билан тўзадиган концессия шартномалари асосида табиий ресурсларни қидириш, фойдаланишга тайёрлаш ва фойдаланиш ҳамда бошқа хўжалик фаолиятини жорий қилиш учун концессиялар бериш назарда тутилган. Республика қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятнинг ҳамма соҳалари ва турлари бўйича концессия берилиши мумкин. Чет эллик инвестор қарори билан инвестицияларга ҳамда уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқи республика қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкин.

Инвестиция фаолиятини амалга оширишни муҳим шартларидан бири муомалада бўлган пул бирлигини қадрсизланишини олдини олишдир. Инвестиция фаолиятидан олинадиган самарани кўпайтириш мақсадида инвестициялар ҳажмини, йўналишларини ва манбаларини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан биргаликда янги молиялаштириш, кредит билан таъминлаш, баҳони таҳлил қилиш, солиққа тортиш тизимларини такомиллаштиришдир. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инвестиция фаолиятини тартибга солишда энг муҳим ва асосий муаммолардан бири чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни республика минтақалари бўйлаб бир текис жойлаштиришдир.

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг кенгайиб бориши даражасига қараб инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, бевосита чет эл инвестицияларини янги лойиҳаларга ҳамда қўшма корхоналарга жалб этишга қаратилиши лозим. Шунингдек, тартибга солиш хусусий тадбиркорлик субъектларининг катта қисмини инвестиция фаолиятига жалб қилишни ҳам назарда тўтиши керак. Бунда чет эл инвестицияларининг оқиб киришини рағбатлантириш, шу билан бирга миллий иқтисодиёт субъектларининг бу фаолиятда иштирок этишини тақдирлаш муҳим ўринда туради. Шундай қилиб давлат томонидан инвестиция муносабатларини тартибга солишнинг вазифаси, бир томондан, бевосита чет эл инвестициялари оқимини оширишдан, иккинчи томондан, миллий иқтисодиётдаги хусусий мулкчилик субъектларининг қўйилмаларини кенгайтиришдан иборат бўлади.

Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этиш билан шуғулланадиган расмий муассасалар ва уларнинг вазифалари қуйидаги жадвалда келтирилган


Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларини тартибга солиш ва жалб этиш билан шуғулланадиган расмий муассасалар ва уларнинг вазифалари




Вазирлар Маҳкамаси- нинг ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқ- лаштириш департа- менти

Қуйидаги жорий жараёнларни мувофиқлаштиради:

-инвестиция фаолиятини, биринчи навбатда чет эл инвестициялари билан амалга ошириладиган лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур ҳукумат қарорларини ишлаб чиқиш;

-давлат бошқаруви идоралари, вазирликлар ва идоралар ишини ташкил этиш.



«Ўзистиқболстат»

Инвестиция сиёсатини ва дастурларини ишлаб чиқиш



Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

Корхоналарни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари тарзида рўйхатга олиш ва хорижий компаниялар ваколатхоналарини аккредитациялаш



Қўмитаси Давлат мулки

Давлатга тегишли мулкни хусусийлаштириш ва тасарруф этиш жараёнларида чет эл инвестицияларини тартибга солиш.



Молия Вазирлиги

Қарз сиёсати ва ҳукумат кафолатларини бериш.



Адлия Вазирлиги

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олиш.



Ташқи ишлар вазирлиги

Хорижий инвесторларга ва Ўзбекистонда ишлаётган ажнабий фуқароларга визалар бериш.



Ички ишлар вазирлиги

Хорижий инвесторларни ва Ўзбекистонда ишлаётган ажнабий фуқароларни турар жойи бўйича рўйхатга олиш.



Давлат солиқ қўмитаси

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш ва уларнинг божхона билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш



Марказий банк

Конвертация тартиб-қоидаларини, шунингдек, унинг ўтказилишини, валюта маблағларидан фойдаланишни тартибга солиш, қарз сиёсати.



Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк

Ташқи иқтисодий фаолиятга банк хизмати кўрсатиш ва лойиҳани молиялашни амалга ошириш.



Хорижий инвестициялар бўйича агентлик

-мамлакат ва хориж инвесторларининг инвестиция таклифлари тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш;

-инвестиция муҳитини ўрганиш;

-хорижий инвесторларга ахборот ва бошқа хизматлар кўрсатиш;

-инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда мамлакат ва хориж инвесторларига ёрдам кўрсатиш;

-чет эл капитали иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини кўзатиш (мониторинг);

-хорижий инвесторларга давлат рўйхатидан ўтилганидан кейин юридик шахс сифатида фаолият кўрсатишида ёрдам бериш (савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда).



«Ўзбекинвест» экспорт импорт миллий суғурта компанияси ва «Ўзбекинвест-интенейшнл» қўшма корхонаси

Чет эл инвестицияларини инвестиция таваккалчилигидан суғурталаш



«Ўзбекинвестлойиҳа» миллий инжиниринг компанияси

Дастлабки техник-иқтисодий асосламани ва инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосламаларини тайёрлаш



Давлат мулки қўмитаси ҳузуридааги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини Давлат мулки мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш. Мамлакат ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали мажмуа инвестицияларини амалга ошириш.



3. Хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва жалб қилиш сабаблари


Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликнинг мунтазам ра­вишда кенгайтириб борилиши, узоқ муддатли инвестициявий қарзларнинг ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши Ўзбекистондаги Инқирозга қарши чо­ралар дастурида етакчи ўрин тутади. Қуйи­даги рақамлар бу тўғрида энг ишончли маълумотларни беради: 2009-2014 йилларда модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган муҳим лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2009 йилнинг 12 мартида тасдиқланган дастур доирасидаги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молиявий ташкилотлар, икки томонлама шартномалар ва етакчи хорижий компанияларнинг умумий миқдори 22 миллиард доллардан зиёд кредитлари ва инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилган эди. Ҳозирги кунда умумий қиймати 19 миллиард доллардан ортиқроқ бўлган 80 дан зиёд лойиҳаларни инвестициялаш ва молиялаш бўйича аниқ манбалар белгиланиб, хорижий шериклар билан шартномалар имзоланди.

Бу шериклар орасида Осиё Тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон банки (ЖБ), Ислом Тараққиёт банки (ИТБ) ва бошқа халқаро молиявий институтлари алоҳида ўрин тутади. Узлуксиз макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсишнинг юксак суръатларини таъминлаш, тузилмавий ўзгаришларни изчил амалга ошириб бориш, шунингдек, иқтисодиётни ҳамда унинг таянч ва ижтимоий инфратузилмаларини босқичма-босқич модернизациялаштириб боришни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон иқтисодий стратегияси халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик кўламининг янада жадал ўсиб боришига замин яратади.

Умуман айтганда, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистон иқтисодиётининг муваффақиятли ва барқарор ривожланишининг асосида чуқур ўйланган, Ўзбекистонга хос ҳусусиятлар тўла ҳисобга олинган иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос ва ўзимизга мос модели мужассам. Ушбу дастурнинг ўтган 18 йил мобайнида изчил амалга ошириб келиниши собиқ «Марказ»га ҳар томонлама боғланиб қолган аграр, паст технологияли ва самарасиз иқти­содий тузилманинг диверсификациялашган, жаҳон бозорига рақобатбардош, кенг дара­жада хилма-хил тайёр маҳсулотлар билан чиқаётган, узлуксиз юқори суръатлардаги иқтисодий юксалишга мойил, жиддий расмий омиллар ва бенуқсон кредит тарихига эга бўлган замонавий иқтисодиётга айланишини таъминлайди.

Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлоқ бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликларидир. Хорижий инвестициялари ички инвестициялардан фарқли ҳолда ташқи молиялаштириш манбаига киради. Хорижий инвестицияларнинг ички инвестициялардан фарқи шундаки, уларда инвестор бошқа мамлакат фуқароси бўлади. Иқтисодий мазмунига кўра хорижий инвестициялар ссуда капитали (яъни қарз ва кредит), ҳамда бевосита ва портфель инвестицияларга бўлинади. Инвестициялар нимага йўналтирилганлиги улар қайси хорижий инвестиция турига киришини белгилайди.

Хорижий инвестициялар қўшма корхоналарда ўз ҳиссаси билан қатнашиб, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришлари мумкин.

Хорижий инвестицияларга асосан 2 гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади:

1) иқтисодий омиллар:

-ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш суръатларининг бир маромда ушлаб турилиши;

-жаҳон ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиётида чуқур таркибий силжишларнинг амалга оширилиши (айникса, фан-техника тараққиёти ютуқлари ва жаҳон хизматлар бозори тараққиёти таъсири остида олиб борилиши);

-ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашуви;

-жаҳон иқтисодиётини трансмиллийлаштирилишини ўсиб бориши (АКШ Трансмиллий корпорация (ТМК)лари хорижий филиалларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми АҚШ товар экспортидан 4 маротаба ортикдир);

-ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва интеграция жараёнларининг чуқурлашиб бориши;

-халқаро иқтисодий муносабатлар (ХИМ)нинг фаол ривожланиши ва бошқалар.

2) сиёсий омиллар:

-капитал экспорти (импорти)ни эркинлаштириш (Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ), оффшор ҳудудлари ва бошқалар.);

-ривожланаётган мамлакатларда индустирлаштириш сиёсатини олиб бориш;

-иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш);

-бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқалар.


Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.


Бу, ўз навбатида, инқирознинг нафақат салбий оқибатларини юмшатишга, балки Ўзбекистон иқтисодиётини янада кучли ва бардошли иқтисодиётга айлантиришга қара­тилган инқирозга қарши чораларнинг кенг миқёсли комплекс дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни тезроқ амалга ошириш имконини берди. Бунда эса энг ҳал қилувчи вазифа — хорижий инвестициялар ва узоқ муддатли инвестициявий кредитларни жалб этиш эвазига иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш асосини тубдан модернизациялаш, уни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдан иборат.

Маълумки, молиявий мақсадларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юқори ликвидли рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг реал секторини жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш имконини беради. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун ўтган 2009 йилда Президентимиз қарорлари асосида республикада инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бир қанча қарор ва дастурлар қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилди. Хусусан, Инвестиция дастури (2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон), «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастури (2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон), «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» дастури (2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сон) ҳамда «Қўшимча инфратузилма объектларини қуриш» дастури (2009 йил 17 мартдаги ПҚ-1073-сон) шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда 2010 йил учун амалга ошириш белгилаб олинган инвестиция дастурида молиялаштиришнинг аҳамиятли қисми корхона маблағлари (42,6 фоиз) ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш (21,3 фоиз) орқали амалга оширилиши режалаштирилган. Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари, аҳоли маблағлари ва Тикланиш ва тараққиёт маблағлари ҳисобига 2010 йилда жами инвестицион маблағларнинг 22,6 фоизи тўғри келиши назарда тутилган. Бундан кўриниб турибдики, асосий эътибор корхона маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми кўламини ошириш ва бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг техника ва технологик қувватларини модернизациялаш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали аҳолининг юқори даромад олишига эришиш, буларнинг оқибатида эса, мамлакат фаровонлигини юксалтириш мақсад этиб қўйилган.





Бу борада тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда озод қилинади:

- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга;

- 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача - 5 йил муддатга;

- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.


Б
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар - ўзга мамлакат резидентлари томонидан бошқа мамлакат реал активларига маблағ киритиш, уни тасарруф этиш ва улар ишлатилиши устидан назорат ўрнатиш. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти тавсифига кўра акцияларни камида 10 фоизига эгалик қилиш
у йўналишда аниқ мақсадли иш олиб бориш нафақат инвестицияларни, балки энг аввало, илғoр технология ва ноу-хауларни жалб этишни кўзда тутади. Улар эса Ўзбе­кистонга жаҳон бозорида ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш имко­нини беради. Айтиш керакки, жиддий хори­жий инвесторлар учун яратилаётган кенг истиқболлар ва имкониятлар ҳамда аниқ баён этилган тараққиёт устуворликлари етакчи трансмиллий компаниялар ва корпорацияларнинг мамлакатимизга ўз инвестицияларини олиб киришига юқори даражада интилишини таъминлайди. Сўнгги йилларда жалб этилган ҳамда изчил ва барқарор иқтисодий ўсиш, янги юқори технологияли иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли даромади даражасини кўтаришнинг ишончли манбаига айланган узоқ муддатли инвестициялар ҳажми 35 миллиард доллардан ошди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти­нинг етакчи тармоқлари бўлган нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида «Хитой миллий нефть корпорацияси», Жанубий Африканинг «Сасол», Малайзиянинг «Петронас», Кореянинг «Лотте», «LG international», «SK» корпорациялари, Корея миллий нефть корпора­цияси, Корея миллий газ корпорацияси, Россиянинг «Газпром» ва «Лукойл», Американинг «Texaco», Япониянинг «Мицуи» ва «Марубени» корпорациялари, машинасозлик соҳасида – Американинг «Женерал Моторс», Германиянинг «МАН», Япониянинг «Исузу»; авиация инфратузилмаси ва мультимодал логистика соҳасида – Кореянинг «Кореян Эйр» ва Япониянинг «Мицубиси»; озиқ-овқат ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида – Швейцариянинг «Нестле», Англия-Американинг «ВАТ», кимё соҳасида – Испаниянинг «Максам»; тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларида – Корея­нинг «ДЭУ интернэйшнл», Ҳиндистоннинг «Спентекс», Япониянинг «Мицубиси» ва бошқа ўнлаб хорижий компаниялар, банк-молия секторида «Royal Bank of Scotland», «Корея Тараққиёт банки» ва ҳоказолар яқин шериклар ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистoн Республикаси ҳудудида хорижий инвесторлар билан биргаликда фаолият олиб бораётган қўшма корхоналарнинг сони 4 мингдан ошди.

Кенг миқёсдаги инвестициялар, ривож­ланиш мақсадларида халқаро молиявий институтлар билан ўрнатилган фаол ҳамкор­лик, хорижий инвесторлар учун имконият­лар изчил равишда кенгайтирилиб борилиши келгуси 2010 йилда Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишни камида 8,3 фоиз даражасида белгилаш ва унга эришиш имкониятини беради. Бундай мақсадларнинг асосли эканлиги энг обрўли ҳалқаро молиявий институтлар томонидан бир неча бор тасдиқланган.

Шу ўринда ички инвестициялардан фойдаланиш борасида ҳам мамлакатимизда талай ишлар амалга оширилиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги 1090-сонли Қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган «Аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини тижорат банкларидаги депозитларига янада жалб этиш бўйича қўнимча чора-тадбирлар комплекси» доирасида банк тизимида бу борада олиб борилаётган ишлар янада фаоллашди.

Бугунги кунда ички инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича:

- тижорат тузилмаларини кафолатга бўлган талабини таъминлаш мақсадида кафолат-гаров жамғармалари тизимини шакллантириш;

- аҳоли бўш пул маблағларини инвестицион жараёнларга жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, турли қимматли қоғозларни муомалага чиқариш (уй-жой сертификатлари ва уй-жой облигациялари);

- ишлаб чиқаришни тузилмавий-технологик қайта қуришни жадаллаштириш мақсадида марказлашган кредит ресурсларнинг бир қисмини тез қоплайдиган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга қаратиш, шу жумладан кичик бизнес объектларига йўналтириш;

- инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг нокредит усулларидан бўлган лизинг, франчайзинг, факторинг кабилардан фойдаланишни кенгайтириш;

- инвестицион лойиҳаларни сифатини ошириш, лойиҳаларни капитал қўйилмалар самарадорлиги талабларига мос келиши мақсадида тижорат асосида доимий равишда фаолият юритадиган инвестицион лойиҳалар кўргазмасини ташкил қилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.


Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб этиш

соҳасидаги асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, 4.12.1998 й.

- Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуни, 30.04.1998 й.

- Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида»ги Қонуни, 30.04.1998 й.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги Қарори, 28.10.2009 й.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, 11.04.2005 й.



4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва роли


Бозор иқтисодиётининг асосий иқтисодий тушунчаларидан бири инвестициялар тушунчаси бугунги ҳаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамиятини, зарурлигини кўрсатади.

Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик юритувчи субъект англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, чет эл инвестицияларини кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас.

Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш, инвестицияларни жалб этиш, биринчи навбатда, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш сиёсати изчил амалга оширилди. 2009 йилда автомобилсозлик, қурилиш материаллари саноати, кимё, озиқ овқат, енгил, фармацевтика саноатида ва бошқа тармоқларда янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди. Автомобиль ва темир йўл транспорти тизимлари ва телекоммуникацияларни жадал ривожлантириш ишлари фаол олиб борилди.

2010 йил мамлакатимизда муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун 3 млрд АҚШ долларидан зиёд ёки ўтган йилга нисбатан 30 % кўп хорижий инвестицялар жалб қилиниши эътиборга оладиган бўлсак, ўйланманки, амалга ошириладиган лойиҳаларнинг кўлами ва салмоғи ўз-ўзидан аён бўлади.1

Бу борада сўз кетганда Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини таъкидлашимиз лозим: “Бугун жойларда иқтисодиётни юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш учун хорижий сармояларни жалб қилиш, ....... нечоғлик катта ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини кимгадир исбот қилиб беришга ҳожат йўқ. Бу авваломбор, аҳоли бандлиги, унинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш, бу охир – оқибатда республикамиз ҳудудлари, шаҳар ва туманларимиздаги энг муҳим ижтимоий муаммоларни ечиш демакдир”2.

Шу боисдан ҳам ватанимизга хорижий сармояларни жалб этаётган корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва зарурий шароитларни яратиб бериш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу турдаги корхоналарни рағбатлантириш асосан солиқ имтиёзлари орқали амалга оширилади. Чунки ҳар бир инвестор ўз сармоясини бирор ҳудудга киритар экан уни бефарқ қолдирмайдиган ва эътиборини тортадиган асосий масала у ерда амал қилаётган солиқ қонунчилиги ҳамда солиқлардан берилаётган имтиёзлар масаласидир. Шу сабабдан солиқ имтиёзларини тўғри йўналишларда тақдим этиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш лозим, акс ҳолда эса имтиёзларни беришдан кўзланган мақсадларга эришилмасликка олиб келади. Шунга кўра, иқтисо­диётни фаол ривожлантириш кенг миқёсдаги инвестицияларни талаб қилади.

Демак, инвестициялар ҳар қандай иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи куч экан, барча имкониятларимизни ишга солиб иқтисодиётимизга йўналтириладиган инвестиция­лар ҳажмини оширишимиз лозим.

Кўриб турганимиздек, республикамизда бир қанча муаммолар мавжуд, уларни ҳал этишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз:

-хорижий инвесторларга ва миллий ишлаб чиқарувчиларга бир хил имконият, имтиёзлар яратиш;

-миллий бухгалтерия ҳисобини Халқаро Молиявий Ҳисоби Стандартларига янада яқинлаштириш;

-қўшма корхоналарни ташқи бозорларга йўналтирилган фаолиятини жадаллаштириш, валюта оқимини барқарорлаштириш. Бунга рағбатлантириш учун турли хил коммунал хизматлардан қисман озод этиш ва солиқ, йиғим, божхона тўловларидан тўлиқ озод этиш орқали эришиш;

-инвестицияларнинг ҳудудий бир ёқламалик хусусиятини олдини олиш мақсадида, вилоятларни ривожланганлик даражаси бўйича 3 гуруҳга бўлиб, суст ривожланган регионларга инвесторлар учун кўпроқ манфаатдорлик, мойиллик яратиш;

-эркин экспорт зоналари амалиётини ўрганиш ва уларни юртимизда жорий қилишга эришиш.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари

1.Ўзбекистон Республикасининг “Чет эллик инвестициялари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (30.04.1998й). – Ўзбекистоннинг янги қонунлари. Т. 23 – Т.: Адолат, 2000.

2.Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида: Қонун. 2005 йил 16 сентябрь //Халқ сўзи.-2005. №186-сетябрь -1б.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари

3. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида: Фармон. //Солиқ тўловчининг журнали.-2005.-№4.-4 б.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари

4.Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмини такомиллашриш тўғрисида: Қарор 2004 йил 9 февраль //Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами. – 2004.- № 6.

5.Қўшма корхоналар ташкил этишга хорижий инвестицияларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида: Қарор. 2002 йил 11 октябрь. 393-сон //Ўзбекистон Республикаси молиявий Қонунлар.-2003.-№12. 135 б.

6.Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори. //Солиқлар ва божхона хабарлари. -2003. -21 (461)-16 май. -9 б.


Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари

7.Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2006 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2007. 13 февраль.

8.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи газетаси 2008 йил 9 феврал.

9.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, малакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: Ўзбекистон, 2005. – 92 б.

10.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ислоҳотлар ва Инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштириш кенгашининг 2000 йил 13.февралдаги йиғилишида қилган маърузаси. «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил, 2 февраль.

11.Ўзбекистон Республикаси Президенти Каримов И.А. “Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир”. 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2010 йил, 30 январь. № 21 (4936)

Ўқув қўлланмалар

Ўзбекистон Республикасида чоп этилган

12. Н.Н.Расулов.Стимулирование привлечения иностранных инвестиции в экономику Ўзбекистана.-Т.: «ФАН», 2003.-165 с.

13.Ё.К.Қориева, И.У.Нематов “Хорижий инвестициялар” фани бўйича таълим технологияси. / “Иқтисодий таълимдаги ўқитиш технологияси” сериясидан. – Т.: ТДИУ, 2008, 154-бет.


Газета ва журналлар

14.Халқ сўзи.35.Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси.


Интернет сайтлар

15.www.mfer.uz – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлигининг расмий сайти

16. www.uzinfoinvest.uz - «Ўзахборотинвест» агентлигининг расмий сайти.



1 Каримов И.А. “Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир”. 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2010 йил, 30 январь. № 21 (4936)


2 Каримов И.А. “Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир”. // Халқ сўзи, 2008 йил, 9 феврал.



Похожие:

Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconТошкент тиббиёт академияси урганч филиали 7факультет терапия кафедраси мавзу атеросклероз
Даволаш ва педиатрия факултети 4-курс талабалари учун факультет терапия фанидан маъруза
Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconМолия муассасалари
Молия бозоридаги операциялар молия муассасалари воситасида амалга оширилади. Бун­дай муассасаларга турли хил банклар, биржалар, депозитарийлар,...
Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconФ. И. Ш лавозими
Республикаси Молия вазирлиги Қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармаси бошлиғи
Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconТошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факльтети уб 70, 74 академик гуруҳи устоз – мураббийи “Бизнес ва иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Х. Хаджаевнинг 2009-2010 ўқув йили учун Иш режаси
Республикаси мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон мустақиллик йилларида” мавзусида давра суҳбати
Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconУзбекистон давлат жахон тиллари университети немис филологияси факултети

Менежмент” факултети «Молия» кафедраси icon1. Узбекистон Республикасида бозор иктисодиети модели хакида Республикада менежмент тизимини шаклланиш муаммолари
Узбекистон Республикасида менежмент тизимини шакллантириш ва ривожлантириш хусусиятлари
Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconДокументы
1. /moliya_huquqi/Молия тест 36та 3 вар.doc
2. /moliya_huquqi/молия...

Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconҚатнашадиган тармоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашлари ва ҳудудий бирлашмаларнинг молия бўлими мудирлари ва ҳисобчилари р ў йхат и
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгаши молия бўлими мудири
Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconМенежмент назарияси” фанига кириш Режа: “Менежмент асослари” фанининг мохияти ва асосий иборалари. Фаннинг объекти ва субъекти
Иккинчидан, ушбу ташкилотлар олдига улар хал килиш керак буладиган вазифалар куйилган булади. Шундан кейингина учинчи элемент – бошкурув...
Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconЎзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Француз филологияси факултети малакавий битирув иши

Менежмент” факултети «Молия» кафедраси iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир
Фармацевтик кимё кафедраси 1939 йилда ташкил этилган бўлиб унинг биринчи мудири этиб кимё фанлари номзоди, доцент Зиновий Эммануилович...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации