Документы



Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари icon

Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари

НазваниеМавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари
Дата16.09.2013
Размер269.17 Kb.
ТипДокументы
скачать
1. /Шахс ва унинг ривожланиши (уз).docМавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари

Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари.

w соат маъруза.


Режа`

  1. Шахс ривожланишига таъсир этувчи табиий омиллар.

  2. Шахс ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий омиллар

  3. Шахс ва унинг шаклланиши

  4. ЙОш даврлари психологияси.


Максади` Шахс хакида тушунча бериш, тингловчиларга шахснинг шаклланиши ва унинг шаклланишида таъсир этувчи табиий ва ижтимоий омиллар хакида маълумот бериш. Тингловчиларни шахс психологияси ва йош даврлари билан кенгрок таништириш.


Таянч тушунчалар`

Философия, педагогика, Hоmо sapiens, индивид, шахс, субъект, комил инсон, конституцион тузилиш, индивидуал типологик хусусият, статус, роль, эндопсихика, экзопсихика, биогенетик, социогенетик, психогенетик, когнетивистик, психоаналитик, бихевиористик назариялар, гурух, расмий норасмий, реал, шартли, катта, кичик жамоа, референт гурух, фасцилитация, ингибиция мулокот маданияти, психологик т5сик, вазиятли т5сик, мазмунли т5сик, мотивацион т5сик, ижтимоий прогрессив тараккиет, зиддиятли й5налишдаги, паст даражада ижтимоий й5налишга хос оилалар, демократив, авторитар, либерал, диффуз, аномал оилалар.


1. XXI асрда хам одам индивид, шахс, субъект, комил инсон сифатида тадкик килинишда давом эттирилади, лекин хар бир тушунча мохиятида сифат узгаришлари юз бериши мумкин.

Одамга индивид сифатида тавсиф беришда унинг йош даври, жинсий ва индивидуал-типологик хусусиятларига асосланилади. ЙОш давр сифатлари онтогенетик эволюция боскичларида изчил равишда намойон булади ва такомиллашув жарайонида уз ифодасини топади, жинсий диморфизм хусусияти эса уларга мос тушади. Индивиднинг индивидуал-типологик хусусиятига конституцион (тана тузилиши, биохимик индивидуаллилик) холатлар, симметрия ва ассиметрия жуфт рецепторлари, эффекторлари функцияси киради. Бу хусусиятлар ва хоссалар бирламчи хисобланиб, хужайра ва молекуляр тузилишнинг барча даражаларида иштирок этади.

ЙОш, жинсий ва индивидуал типологик хусусиятлар сенсор, мнемик, вербал ва мантик психофизиологик функциялари динамикаси хамда органик -эхтийожлар тузилишини аниклайди. Индивиднинг бу хусусиятларини иккиламчи деб атаб, уларнинг интеграцияси темпераментида ва тугма майлларда ифодаланилишини таъкидлаб утиш жоиз. Юкоридаги сифатлар ривожининг мухим шакли онтогенетик эволюциядан иборат булиб, улар филогенетик дастурга асосланиб хукм суради. ЙОш ва индивидуал узгарувчанлик инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараккийоти таъсири остида хар хил куринишда намойон булади. Индивиднинг динамик хусусиятларига шахснинг ижтимоий сифатлари таъсир этиб, унинг индивидуал узгарувчанлиги омилини кучайтиради.

Инсоннинг шахс сифатида тавсифлашнинг мухим лахзаси унинг динамик хусусиятлари хисобланиб, жамиятдаги статуси (иктисодий, сийосий, хукукий, мафкуравий, яъни унинг жамиятда эгаллаган урни) оркали ифодаланади. Статус негизида доимий узаро алокалар тизими йотади. Ролнинг ижтимоий функцияси муайян максадларга ва кадриятларга йуналганлик шахсни фаоллаштиради. Статус, рол кадриятга йуналганлик шахс хусусиятларининг бирламчиларини ташкил этади ва унинг тузилишида асос булиб хизмат килади. Шахснинг таърифи хулк мотивацияси хусусияти ва ижтимоий феъл-атвор тузилишини белгилаб, унинг таркибидан иккиламчи аломатлар сифатида жой эгаллайди. Шахснинг бирламчи ва иккиламчи сифатларининг узаро таъсирини бирлаштирувчи юксак самара тарзида инсон характери ва майллари юзага келади. Инсоннинг шахс хислатларини ривожлантирувчи асосий шакл - унинг жамиятдаги хайот йули ва ижтимоий таржимаи холи хисобланади.

Индивид, шахс ва субъект тараккийотининг тадкикотида куйидаги холатларга эътибор килиши зарур~

- инсон ривожининг асоси хисобланган омиллар ва шарт-шароитлар (ижтимоий, иктисодий, сиесий, хукукий, мафкуравий, педагогик ва яшаш мухити омиллари)~

- инсонинг узига тааллукли, асосий тавсифлар, унинг ички конуниятлари, механизмлари, эволюция боскичи, баркарорлашуви ва инволюция~

- инсон яхлит тузилишнинг асосий таркиблари, уларнинг узаро алокалари, шахснинг ташки таъсирларига жавоби ва муносабати, тараккийот жарайонида уларнинг такомиллашуви кабилар.

Уч хил хусусиятли тадкикот дастурининг таркибий кисмлари инсоннинг амалий ва назарий фаолиятининг мезонлари хисобланади. Чунки, фаолиятда яшаш мухити тарихий тажрибани эгаллашнинг интериоризация ва экстериоризация амалга ошади.

Одамнинг максадга каратилган ижтимоий фойдали фаолияти процессида хайотий деб аталадиган механизмлари ва онгли фаолиятининг функционал системаси процесслари юзага келади. Ана шулар туфайли одам билимларни, куникма ва малакаларни, кишининг социал тажрибаларини узлаштирибгина колмайг балки узининг идроки, тафаккури, хайоли, хиссийотлари ва иродасини бир суз билан айтганда, вокеликка булган онгли муносабатини хамда уз харакатлари ва хулк-атворининг мотивларини таркиб топтиради.

Шахснинг барча хусусиятлари, муносабатлари ва хатти-харакатлари шахснинг хайоти фаолиятида маълум ролни бажарувчи ва хар бири мураккаб курилмадан иборат булган хамда шартли равишда туртта узаро мустахкам богланган функционал боскичларга бирлаштирилади`

Биринчиси - бошкарув тизими~

Иккинчиси - стимуллаштириш тизими~

Учинчиси – стабилизациялаш тизими~

Туртинчиси - индикациялаш тизими.

Шахснинг ана шу социал ахамиятга эга булган барча сифатлари ижтимоий тараккийотнинг юксак онгли фаолиятчиси сифатидаги шахснинг хулк-атвори ва хатти-харакатларини белгилайди.

Биринчи тизимининг хосил булишида анализаторлар уртасидаги доимий табиий алокани акс эттирувчи филогенетик механизмлар катта роль уйнайди. Бирок, бу илгари юкорида таъкидлаб утганимиздек онтогенез процессида филогенетик анализаторлар уртасидаги алока вактли алокалар билан органик жихатдан кушилиб келадилар. Бунда мазкур тизимнинг ичида перцептив тизимига утиб кетадиган юксак даражада интеграцияланган маълум ички сенсор комплексларни хосил киилади. Бундай комплекслар каторига нутк, эшитиш, куриш хамда сенсомотор комплексларни киритиш мумкин. Мана шу комплексларнинг хаммаси одамнинг хайот-фаолияти жарайонида узаро бир-бири билан доимий алокага киришиб, сенсор-перцептив уюшишнинг ягона функционал динамик тизимини яратади. Инсоннинг сенсор-перцептив жихатлари доимо такомиллашиб боради.

Иккинчи тизим баркарор психик холатларни уз ичига олади. Бу холатлар боланинг аник максадни кузловчи ва фойдали фаолиятининг онгли субъект сифатида бола бошлаган илмларининг дастлабки йилларидайок шакллана бошлайди. Темперамент, интеллкт, билим ва муносабат ана шундай хусусиятлар жумласига киради.

Учинчи тизим - шахсни арбоб сифатида стабилизация тизимидир. Йуналтирилганлик, кобилият, мустакиллик ва характер унинг таркибий кисмини ташкил этади.

Йуналтирилганлик - шахснинг интеграл ва генерализация килинган хусусиятидир.

Интеграл — (лот. «бутун, тикланган») - узвий богликлик, бутунлик, бирликдир.

Генерализация (лот. «умумий, бош») - шартли ва шартсиз рефлексларнинг умумлашиши.

Йуналтирилганлик билим, муносабатларнинг хамда шахснинг хулк-атвори ва хатти - харакатларида ижтимоий ахамият етакчилик килган мотивларнинг бир бутун эканлигида уз ифодасини топади. Бу хусусият одамнинг дунйокарашида, кизикишларида ва маънавий эхтийожларида ва маънавий намойон булади.

Йуналтирилганлик структурасида гоявий эътикод катта роль уйнайди. Гоявий эътикод - бу билимнинг, уша шахсга хос булган интеллектуал, эмоционал ва ирода сифатларининг синтези, гоялар ва хатти - харакатлар бир бутунлигининг негизидир.

Туртинчи тизим уз ичига шундай хусусиятлар, муносабатлар ва хатти-харакатларни оладики, уларда реал шахсларнинг ижтимоий «уй фикрлари ва хис - туйгулари» акс эттирилади. Улар бу шахсларнинг сийосий жихатдан онгли, ижтимоий тараккийотнинг масъул арбоблари сифатида хулк-атворини белгилаб беради. Бунга гуманизм, коллективизм, оптимизм ва мехнатсеварлик фазилатлари киради.

Шахс шаклланиши хакида гапирар эканмиз, албатта у яшайотган мухит, кишилар, жамиятнинг роли жуда каттадир. Мана масалан, бирон махаллада инсон шахсининг таркиб топишига актив таъсир курсатувчи беш юзта узига хос ижтимоий мухит бор деган маънони билдиради. Бу ерда шундай бир савол тугилади. Ташки мухит инсон шахсининг таркиб топишига кандай таъсир килади?

Биринчидан, ижтимоий мухитдаги турли ходисалар одамнинг онгига бевосита таъсир килиб унда чукур из колдиради. Иккинчидан, ташки ижтимоий мухит таъсирининг чукуррок ва мустахкамрок булишига одамнинг узи йордам беради. Маълумки, болалар уз табиатларига кура, илк йошлик чогларидан бошлаб нихоят даражада таклидчан буладилар. Болалар катта одамларнинг барча хатти-харакатларига бевосита таклид килиш оркали бу хатти-харакатларни, яхши-йомон фазилатларни узларига сингдириб борадилар. Шунинг учун болалар оилада, куча - куйда катта одамларнинг хар бир харакатларини, узаро муносабатларини зимдан кузатиб турадилар.

Инсон шахсининг таркиб топишида ташки ижтимоий мухитнинг роли хакида гап борар экан, шуни хам таъкидлаб утиш зарурки, айрим гайри табиий ходисалар инсон шахсининг таркиб топишида ташки мухит таъсирининг хал килувчи ахамиятга эга эканлигини тула тасдиклайди. Биз айрим тасодифий холларда одам болаларининг йоввойи хайвонлар мухитига тушиб колиш ходисасини назарда тутаяпмиз. Хайотда бундай ходисалар жуда сийрак булса хам хар холда учраб туради. Масалан, Хиндистонли доктор Синг Калькутта якинидаги урмонзорда бури болалари билан бирга иккита одам боласининг хам турт ойоклаб югуриб юрганини куриб колади. Кейин уларни пойлаб, кароргохларини топиб болаларни олиб кетади. Улардан бирига Амала, иккинчисига Камала деб ном куяди. Шу нарса характерлики, болалар йошликдан бури мухитига тушиб колганликлари туфайли, феъл-атворлари, хатти-харакатлари жихатидан бурилардан фарк килмас эдилар. Нутк йук, демак тафаккур хам нихоят даражада чекланган эди. Жуда катта кийинчиликлар билан кайта тарбияланилайотган бури мухитидаги болалар шамоллаш натижасида улиб коладилар. Бу ходиса одамнинг шахс сифатида ривожланиши учун энг аввал инсоний мухит, яъни ижтимоий мухит булиши кераклигини тула тасдиклайди.

Шахс ва унинг психологиясига таъсир этувчи иккинчи омил -таълим - тарбиянинг таъсиридир. Маълумки, таълим-тарбия инсон онгини шакллантиради, унинг дунйокараши, эътикоди, хайотта булган муносабатини таркиб топтиради. Агар болаларнинг рухий тараккийотлари ва шахсий хусусиятларининг таркиб топиши факат ташки ижтимоий мухит билан таълим- тарбиянинг узигагина боглик булганда эди, ундай пайтда биз бир хилда сунъий ва айнан бир хил таълим-тарбия системасини ташкил килиб, хар томондан баб -баравар тараккий этган ва деярли бир хил шахсий хусусиятларга эга кишиларни етиштириб чикарар эдик. Вахоланки, бундай булиши мумкин эмас. Шуни айтиб утиш керакки, бола шахсининг таркиб топишига таълим-тарбиянинг таъсири деганда албатта биринчи навбатда тарбия муассасаларида, яъни богча, мактаб, интернат, лицей ва колледжларда бериладиган таълим-тарбия тушунилади. Бирок бундан оилада болага бериладиган таълим-тарбия мутлако мустасно эмас! Оиладаги умумий ижтимоий мухитдан ташкари бериладиган таълим-тарбиянинг роли каттадир. Бола тарбияси билан системали шугулланадиган ва умуман шугулланмайдиган оилаларга мисоллар келтириш мумкин.

Юкорида айтиб утилган иккита омилдан ташкари учинчи омил хам мавжуд - бу наслий хусусиятлардир. Одамга нималар наслий берилади? Одамга наслий йул билан айрим анатомик ва биологик хусусиятлари берилади. Масалан, тана тузилиши, сочи ва кузларини ранги, овози, гапириш услублари, айрим харакатлари тугма берилиши мумкин. Лекин шуни хеч качон эсдан чикармаслик керакки, одамга хеч вакт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг аклий томонлари билан боглик булган сифатлари наслий йул билан, яъни тугма равишда берилмайди. Нихоятда нодир холларда айрим кобилиятлар, масалан, мусика, математик кобилиятларига наслий йул билан берилиши мумкин.

Одамнинг рухий тараккийоти ва шахсий хусусиятларининг таркиб топиши хакида гапирар эканмиз, яна бир мухим нарса устида тухтаб утиш керак. Хозирги кунда тез-тез акселерация терминини ишлатияпмиз. Хуш акселерация бу нима? Акселерация лотинча суз булиб, «тезлатиш» деган маънони англатади. Хозирги кунда болаларни хам жисмоний, хам рухий жихатдан жуда жадаллик билан ривожланайотганликларининг гувохи булиб
турибмиз. Хуш бунинг сабаби нима? - Албатта бунга турли фикрлар бор. Айрим олимлар акселерациянинг сабабини илмий- техника билан боглаб тушунтиришга интилмокдалар. Уларнинг фикрича, илмий-техниканинг жуда жадал темп билан ривожланиши инсониятнинг олдига мислсиз куп информацияларни идрок килиш ва фикрда кайта ишлаш талабларини куйди. Бу талаб уз навбатида инсонни хар томонлама, яъни хам жисмоний, хам психик жихатдан
тез ривожланишига олиб келди. Юкорида айтиб утилган олимларнинг фикрича, акселерация - бу XX асрнинг иккинчи ярмига хос булган ходисадир.


2. 8ар бир шахс 5з фаолиятини турли гуру8лар шароитида йоки турли гуру8лар таъсирида амалга оширади. Чунки жамиятдан четда 3олганйоки инсонлар гуру8ига умуман 35шилмайдиган индивиднинг 5зи й53. Киши жамиятда яшар экан, у доимо турли инсонлар билан муло3отда, 5заро таъсирда б5лади, бу муло3от жарайонлари эса доимо кишилар гуру8ида р5й беради. Шунинг учун 8ам гуру8лар муаммоси, уни 5рганиш ва гуру8ларнинг шаклланишига оид илмий хулосалар чи3ариш ижтимоий психологиянинг асосий мавзуларидан ва муаммоларидан биридир.

Гуру8 – бу умумий белгилар умумий фаолият, муло3от 8амда умумий ма3сад асосида бирлашган кишилар уюшмасидир. Умуман одамлар гуру8и ташкил топиши учун албатта, 3андайдир умумий ма3сад йоки тилаклар, умумий белгилар б5лиши шарт. Масалан, талабалар гуру8и учун умумий нарсалар к5п (53ув фаолияти, билим олиш, йошларга хос бирликлар).

Гуру8ни ало8ида шахслар ташкил этади, лекин 8ар бир гуру8 психологияси уни ташкил этувчи ало8ида шахслар психологиясидан фар3 3илади ва 5зига хос 3онуниятларга б5йсинади. Айни шу 3онуниятларни билиш эса турли типлигуру8ларни бош3ариш ва ана шу гуру8ларни ташкил этувчиларни тарбиялашнинг асосий мезонидир.

Гуру8ларнинг турлари к5п, шунинг учун 8ам уларни турли олимлар турлича классификация 3иладилар. В.М. Каримова гуру8ларнинг асосий турларини келтирган. Гуру8лар аввало шартли ва реал гуру8ларга б5линади. Реал гуру8лар ани3 тад3и3от ма3садларда т5планган лаборатория типидаги 8амда табиий гуру8ларга б5линади. Конкрет фаолият ва одамларнинг табиий э8тийожлари асосида ташкил б5ладиган бундай табиий гуру8ларнинг 5зи кишиларнинг сонига 3араб катта, кичик гуру8ларга б5линади. Катта гуру8лар уни ташкил этвчиларнинг ма3садлари, фазовий жойлашишлари, психологик хусусиятларига 3араб уюшган ва уюшмаган турларга, кичиклари эса 5з навбатида, энди шаклланайотган – диффуз 8амда тара33ийотнинг юксакпо2онасига к5тарила олган жамоа турларига б5линади.

Катта гуру8лар кишиларнинг шундай бирлашмаларики, ундаги одамлар сони к5пчиликни ташкил этиб, маълум синфий, илмий, ир3ий, профессионал белгилар уларнинг шу гуру8га мансублигини таъминлайди. Катта гуру8ларни ташкил этувчилар к5п сонли б5лганлиги ва улар хул3-атворини белгиловчи механизмларнинг 5зига хослиги туфайли б5лса керак, олимлар к5пинча кичик гуру8ларда иш олиб боришни афзал к5радилар. Лекин катта кишилар уюшмасининг психологиясини билиш жуда катта тарбиявий ва сийосий – мафкуравий а8амиятга эга. Бу со8адаги тад3и3отларнинг камлиги бир томондан, айтиб 5тилганидек к5пчиликни 3амраб олишда 3ийинчиликлар б5лса, иккинчи томондан, катта гуру8лар психологиясини 5рганишга 3аратилган методик ишлар за8ирасининг камлигидир.

Психологияда катта гуру8лар ичида этник гуру8лар психологияси, яъни этнопсихология б5йича к5про3 тад3и3отлар 5тказилди. Айни3са, 8озирги даврда 8ар бир жум8уриятлар ало8ида, муста3ил давлат мав3ен олган, лекин бош3а томондан 3араганда, 8амд5стлик мамлакатлари иттифо3и шароитида миллат 5ртасида муттасил ало3алар мавжудлигидан келиб чи3иб, миллий психология масалалари кун тартибида аввалгидан 8ам му8им масала сифатида 3уйилмо3да.

Кичик гуру8лар муаммоси психологияда энг яхши ишланган ва к5плаб илмий тад3и3отлар 5тказилган объектлардандир. Бу муаммони тад3и3 этишда олимлар 5з олдига шундай масалани 35йганлар, яъни, индивид якка 8олда яхши ишлайдими йоки гуру8да яхширо3 самара берадими, бош3а одамларнинг йонида б5лиши унинг фаолиятига 3андай таъсир к5рсатади. Шуни таъкидлаш лозимки,бундай шароитларда индивидларнинг 5заро 8амкорлиги эмас, балки уларнинг бир ва3тда бир ерда бирга булганлиги фактининг таъсири 5рганилади. Олинган маълумотлар шуни к5рсатдики, бош3алар билан 8амкорликда б5лган индивид фаолиятининг тезлиги ошади. Лекин 8аракатлар сифати анча пасайиши ани3ланди. Бу психологик 8одиса психологияда ижимой фасцилитация номини олди. Унинг мо8яти шундан иборат эдики, индивиднинг фаолият ма8слларига унинг йонида б5лган бош3а индивидларнинг бевосита таъсири б5либ, бу таъсир аввало сенсор кучайишлар 8амда иш 8аракатларнинг, фикрлашларнинг тезлигида намойон б5лади. Лекин айрим экспериментларда тескари эффект 8ам кузатилди, яъни бош3алар таъсирида индивид реакцияларидаги тормозланиш фаолиятининг сусайиши 8олатлари, бу нарса фанда ингибиция деб аталади.

Кичик гуру8ларга хос 3онуниятлар 3уйидагича`

Биринчидан, кичик гуру8ларнинг 8ажми уни ташкил этувчи шахслар сони хусусида шундай фикрга келиндики, кичик гуру8 «диада» икки кишидан тортиб то мактаб шароитида 30-40 кишигача деб 3абул 3илинди. Икки кишилик гуру8 дейилганда аввало оила, янгии шаккланган оила к5про3 назарда тутилади. Лекин самарали 5заро таъсир назарда тутилганда 7- 2 киши кузланади. Бундай гуру8 турли ижимоий психологик тад3и3отлар учун 8ам социал психологик тренинглар 5тказиш учун 8ам 3улай 8исобланади.

Иккинчидан, гуру8нинг 5лчами 3анчалик катта б5лса унинг ало8ида олинган шахслар учун 3адрсизланиб бориш 8авфи кучаяди. Яъни шахснинг к5пчиликдан иборат гуру8дан 5зини тортиш ва унинг нормаларини б5зишга мойиллиги ортиб боради.

Учинчидан, гуру8нинг8ажми кичиклашиб борган сари шахслараро 5заро муносабатлар таранглашиб боради. Чунки шахсларнинг бир-бирлари олдида масъулиятларининг ошиши ва я3индан билишлари уларнинг 5ртасидаги ало3аларда доио ани3лик б5лишини талаб 3илади. Муносабатлардаги 8ар 3андай дисбаланслар, яъни номутаносибликлар очи3 8олдаги зиддиятларникелтириб чи3аради.

Т5ртинчидан, агар гуру8 аъзоларининг сони то3 б5лса улар 5ртасидаги 5заро муносабатлар жуфт б5лган 8олдагидан анча яхши б5лади. Шундан б5лса керак, бош3арув психологиясида одамларни бирор нимага сайлашда ва умуман расмий танловларда гуру8даги одамлар сони то3 3илиб олинади.

Бешинчидан, шахснинг гуру8 тазъи3ига берилиши ва б5йсиниши 8ам гуру8 аъзоларининг сонига бо2ли3. Гуру8 сони 4-5 киши б5лгунга 3адар унинг таъсири кучайиб боради. Лекин ундан ортиб кетгач, таъсирчанлик камайиб боради.

Тарихан кичик гуру8ларни расмий ва норасмий турларга б5лиш 3абул 3илинган. Бундай б5линишни америкалик олим Э.Мэйо таклиф этган эди..Унинг фикрича расмий гуру8лар бир аъзоларнинг расмий ролларга эга эканлиги, улар мав3еининг ва гуру8да тутган 5рнининг ани3лиги билан характерланади.Бундай гуру8ларда муносабатлар асосан «вертикал» тарзда р5й бериб, гуру5нинг бир еки бир неча аъзосида «8окимият» б5лганлиги учун 8ам улар бош3аларни бош3ариш, уларга буйру3, расмий к5рсатмалар бериш 8у3у3ига эга б5лаилар. Расмий гуру8га мисол 3илиб 8ар 3андай биргаликдаги фаолият ма3садлари асосида шаклланган жамоаларни – ишлаб чи3ариш бригадаси, талабалар гуру8и, синф 53увчилари , педагогик жамоа ва бош3аларни олиш мумкин. Расмий гуру8лардан фар3лиуларо3 норасмий гуру8лар 8ам мавжуд б5ладики, улар асосан стихияли тарзда ани3 ма3садсиз таркиб топади ва уларда аъзоларнинг ани3 мав3елари роллари олдиндан белгиланган б5лмайди. К5пинча норасмий гуру8 расмий гуру8 таркибида ташкил топади ва уларнибош3ариш 8ам олдиндан белгиланган б5лмай одамлар ичидан у йоки бу шахсий сифатлари т5файли ажралиб чи33ан аъзолар норасмий ра8барлик ролини бажаришлари мумкин. Бундан таш3ари психологияда референт гуру8 тушунчаси 8ам бор. Бу тушунча фанга биринчи марта америкалик тад3и3отчи Г. Хаймен томонидан 1942 йилда киритилган эди. У 5з тад3и3отларида шуни исбот 3илдики, маълум б5лишича, гуру8 аъзолари учун шу гуру8 ичида йоки бош3а доираларда шундай шахслар гуру8и мавжуд б5лар эканки, у 5з 8атти – 8аракатлари, фикрлари ва й5налишларида 5ша гуру8 аъзоларига эргашиш, уларнинг фикрларини тан3идсиз 3абул 3илишга мойил 8амда таййор б5лар экан. Шундай шахслар гуру8и референт гуру8 номини олди. 53увчи учун бундай гуру8 ролини мактабдаги бир неча 53итувчилар, отаси йоки онаси, я3ин д5сти йоки 3ариндошларидан кимдир 5йнаши мумкин. Шуниси характерлики, шахс доимо шу гуру8га эргашади, уни 3адрлайди, у билан муло3отда б5лишга интилади.

e Инсоният тара33иетининг 8озирги бос3ичида одамлар кундалик муло3отининг тезлашуви, а8оли зичлигининг ортиб бориши, одамлар турмуш тарзининг жадаллашуви, уларнинг ру8ий з5ри3иш ва таъсирланувчанлигининг кучайиб бориши каби 8олатлар бугунги кунда муло3от маданиятининг ю3ори даражада б5лишини та3азо этади.

Муло3от маданиятига, биринчидан, 5з-5зини билишва бош3а одамларни тушуна олиш 3обилияти, яъни уларнинг психологик хусусиятларини т52ри ба8олай олиш , иккинчидан , уларнинг 8ул3и ва 8олатларига нисбатан мос(адекват) муносабат билдира олиш, чинчидан, 8ар бир одамга нисбатан унинг шахсининг индивидуал хусусиятларига энг маъ3ул келадиган муло3ат шакли, усули ва услубларини танлай билиш киради. Муло3от маданиятини ошириш учун одамга илк ешликдан бошлаб, бош3а одамларга 8урмат ва самимият билан муносабатда б5лишни, уларга 8амдардлик, инсонпарварлик, ме8рибонлик 3илиш 3обилиятларини шакллантириб бориши керак б5лади.

Муло3от, энг аввало, одамни одам томонидан идрок 3илишдан бошланади, унда дастлабки 5заро ба8олаш амалга ошади, дастлабки 8иссий-интеллектуал муносабатлар шакклланади ва шундан с5нг тегишли муло3от шакли амалга оширилади. Бу жараенда одам 8а3идаги маълумот, идрок етилаетган одамнинг 8аетий тажрибаси, у еки бу муносабат шаклини е3тириши еки е3тирмаслигини юзага келтирадиган бевосита эмоционал муносабатлар му8им рол 5йнайди.

Муло3отда буйру3 о8ангиниг устунлиги, д53-п5писа о8ангида кескин шаклда муомалада б5лиш, су8батдош номига тез-тез билдирилиб туриладиган эътирозлар, унинг хатти –8аракати ва фикрларидан норозиликни ифодалаш , тажовузкорликни намоен 3илиш , оилада 5заро ра3обат (еки итоаткорлик –б5йсинувчанлик) муносабатларини юзага келтиради. Одамлар 5ртасида бир-бирларини тушинишнинг етишмаслиги к5пинча муло3отдаги т5си3, шахслараро муносабатларнинг бузилиши сабаби б5либ 8исобланади.

Ижтимоий психологлар муло3от жараенида юзага келиши мумкин б5лган т5си3ларнинг 3уйидагиларини фар3лайдилар` психологик, вазиятли, мазмуний ва мотивацион т5си3лар.

Психологик т5си3- бу шеригига маъ3ул тушмай 3олиш, тушинилмай 3олишдан 35р3иш, у томондан инкор этилиш ва калака 3илинишдан еки кескинликдан 35р3иш, энг эзгу 8исларини ва ниятларини самимий из8ор этишига жавобан 35полликбилан жавоб берилиши мумкинлигидан хавотирланиш кабилар туфайли интеллектга оид, ме8рибонликка оид, кучга оид шахсий имкониятларини намоян 3илиш ва амалга оширишга 8ала3ит берувчи, 5зига хос ички психик тормоздир.

Вазиятли т5си3лар- бу су8батдошларнинг бир 8ил вазиятни турлича тушунишлари,унга турлича ендашишлари билан бо2ли3.

Мазмуний т5си3лар- одатда су8батдошини тушунмаганлик туфайли, унинг мазкур жумласи 3андай маънода айтилганлиги, у 3андай фикрни илгари сураяпти, нимани назарда тутаяпти, нимага олиб боради ва шу каби муло8азаларга бориш туфайли юзага келади.

Мотивацион т5си3лар- шундай вазиятларда юзага келадики, бунда гапираетган одам е 5зи баен 3илаетган фикрнинг мотивини етарлича англай олмайди еки у атайин уларни (асосий мотивини) яширишга 8аракат 3илаетган б5лиши мумкин.

Булардан таш3ари муло3отда т5си3 б5либ, су8батдошларнинг психологик маданиятлилик ну3сонларидан бири, яни уларнинг е эшитишни , еки тинглашни билмаслиги, «тескари ало3анинг» еклиги хизмат 3илиши мумкин.

Еш авлод ижтимоий турмушнинг барча со8алари хусусиятлари билан оила 3учо2ида танишади.Оилавий турмушда одамларга, ме8натга, нарсаларга ва 5з-5зига б5лган нисбатан муносабатларни ифодаловчи характер хусусиятлари таркиб топа боради. Шунинг учун оила жамиятнинг бошлан2ич б52ини сифатида болаларнинг ахло3и, 3обилияти, а3л-заковати, хул3и, юриш-туриши, 8атти-8аракати, муло3оти, эъти3оди ва дуне3арашларига ю3ори даражада тарбиявий таъсир к5рсатиш имкониятига эга.

Оилавий турмуш инсон 8аетининг энг му8им жи8атларидан бири 8исобланади. Худди шу боисдан жамиятнинг 3онун-3оидаларига нисбатан муносабат 8ам оилавийдаги шахслараро турли-туман суомалаларда, муло3отда, фикр алмашинувларда, мунозараларда 5з ифодасини топади. Бинобарин, йошларни ватанпарварлик ру8ида тарбиялаш, оиланинг на3адар муста8кам б5лишига, унин аъзоларида олийжаноб характер хислатларини, юксак маънавий хислатларни шакллантиришга бо2ли3дир. Оилага йошларни комил инсон 3илиб тарбиялашдек юксак ва масъулиятли вазифа юклатилган. Дар8а3и3ат инсон шахсини шакллантириш оила му8итидан бошланади, хусусан оилада болада характер хусуситялари, ирода сифатлари, миллий одатлар, феъл - атвор, хул3, теварак атрофга нисбатан муносабат, эъти3од ва 3арашлар вужудгакелади. Ана шулардан укелиб чи33ан 8олда оилавий турмушда инсонни камол тптириш шароитлари фаоллик к5рсатиш имкониятларини изчил 5рганмай т5риб, шахснинг хусусиятлари ва келтириб чи3арувчи омиллар т52рисида фикр юритиш мумкин эмас. Маълумки, оила бу ижтимоий тарихий белгига эа б5лган, муайян тузилишга эга б5лган ижтимоий гуру8нинг к5ринишидир. Чунончи, унинг аъзоларини 3ариндош уру2чилик, нико8, турмуш шароити бирлиги одоб а8ло3 умумийлиги, маънавий э8тийож мослиги каби ало3алар 5заро бо2лаб туради. Оила мураккаб ижтимоий гуру8 б5либ, биологик, ижтимоий а8ло3ий, идеологик ва психологик муносабатларнинг узвий бирлашуви натижасида вужудга келади. Шу сабабдан турмушдаги ва оила аъзоларининг 5заро муносабатларидаги 5згаришлар унинг моддий, маиший, и3тисодий негизи 5згаришига бевосита бо2ли3дир.

Рус психологи Селиванов оилада шахсни шакллантириш жарайонини 5рганиб бахтли болалик бу оиладаги 3увончли 8амжи8атликнинг 8амда ота-оналарнинг 5з болаларига 2амх5рлигининг самарасидир, деган хулосага келади. У оилаларнинг й5налишига 3араб оилаларнинг уч тоифага мансуб эканлигини к5рсатиб беради` ижтимоий прогрессив тара33ийпарвар й5налишидаги оила, зиддиятли й5налишига эга б5лган оила, паст даражадаги ижтимоий й5налишга мос оила. Биринчи тоифага хос б5лган оилалар мамлакатимиз оилаларининг к5пчилик 3исмини ташкил 3илади. Бундай оилаларда шахслараро муносабатлар, миллий, умумбашарий, ха3чил тамоиллардан келиб чи33ан 8олда амалга оширилади. Шунингдек 8ар томонлама камол топган шахснинг ижтимоий идеали назарда тутилади. Ижтимоий прогрессив юналишдаги оилаларнинг вояга етган аъзолари ишлаб чи3аришда корхонада, жамоат ишларида фаол иштирок этадилар. Ил2ор маданиятга нисбатан 3изи3ишларини намойиш 3иладилар шунинг билан бирга бу нарсаларга 5з фарзандларида 8ам хавас 5й2отадилар. Оилада го8о намойон б5ладиган зиддиятларни жуда 3ис3а муддатда осойишта юсинда хал 3иладилар. Ушбу тоифага мансуб оилалардан х5жалик ашъелари, асбоблари 3иммат ба8о материаллар 8ар 8ил э8тийожларни 3ондириш воситаси сифатида 3аралади, бу нарсалар шахснинг келажак исти3боли билан мутла3о бо2ланмайди.

Иккинчи тоифадаги оилада умумбашарий миллий юналиш узул кесил 8ал 3илинмаган б5лади. Оилавий турмуш муносабатлари узлуксиз равишда бирон-бир 2оянинг бош3а бир 2оя билан 5заро ни3обланган кураш бос3ичида б5либ, у йоки бу 3арашлар, а3идалар устунлиги, исти3боли 8еч 3андай а8амият касб этмайди. Бундай 8олатнинг к5зга ташланиши эскилик билан янгилик 5ртасидаги курашни асло англатиб келмайди. Балки эр-хотиннинг йоки бош3а вояга етган оила аъзоларининг мурсосиз позициялари к5пинча уларнинг характер хусусиятидаги тафовут негизида бо2ли3 б5либ, мутла3о эскилик сар3ити мо8иятидан келиб чи3майди. Оилада с5з билан иш бирлиги масаласи бир-бирига 3арама-3арши й5налишли икки марказга ва икки хил интилишга эга. Фа3ат бурч 8иссигина, муайян мажбурият бажаришгина оила аъзоларини 5заро бирлаштириб туради. Мана бундай оилаларда эр-хотиннинг болаларга таъсир 5тказиш учун кураши, ра3обати я33ол намойон б5лади.

Учинчи тоифага мансуб оилаларда к5пинча мешчанлик удуми ва идеаллари 8окимлик 3илади. Мазкур оилаларда барча нарса ягона нарсага б5йсиндирилган, яъни мол-дунйо туплашга, моддий маиший жи8атдан устунликка эришишга 3аратилган. Вояга етган оила аъзоларининг, ота-оналарнинг корхонада, муассасада, ташкилотда ме8нат 3илиши ана шу к5злаган ма3садгаетиш воситаси сифатида, 8ар 3андай ме8нат эса иш 8а3и ми3дори билан 5лчанади. Ушбу тоифа 3аторига яна фанатизм хусусиятли кишилар, ру8онийлар оилалари киради. Хо8 мешчанликка о2ган оилада б5лмасин, хо8 ру8оний оиласида, бари бир эски а3идапарастли муносабатлари 3удратли кучга эга. Жумладан, оила бошли2ининг з5равонлиги, золимлиги, унга к5р-к5рона ва с5зсиз б5йсинишлик, сажда 3илиш, заиф ва нимжон аъзолар фаоллигини паймол 3илишга интилиш ва 8оказо.

Шахслараро муносабатларнинг бир неча типлари мавжуд эканлиги социал педагогик психологияда 3айд 3илиб 5тилган. Даставвал микро ва макро ижтимоий гуру8 аъзолари 5ртасидаги муносабатларнинг хилма-хил эканлиги тад3и3отларда атрофлича 5рганилган б5либ, улар «демократив», «авторитар», «либерал» каби тоифаларга ажратилган.8озирги замон психологик тад3и3отлари оила му8итида муносабатларнинг 35шимча «диффуз», «анормал» тоифаларини к5рсатиб берди.

Оилавий муносабатларнинг «демократив» тоифаси-оила аъзоларига, айни3са мактаб ешидаги 52ил-3изларга, у еки бу тарздаги 8атти-8аракатни амалга оширишда,бирон-бир ишни режалаштиришдакатта эрк беради, шунинг билан бирга майда-чуйда к5рсатмалардан, 3атъий ва3т билан белгилаш 8олатидан фори2 б5ладилар. Оила аъзоларининг 5заро муносабатлари 8ар бир шахсни иззатлаш, 8урмат 3илиш мароми асосига 3урилган б5либ, 5заро о3илона талабчанлик, 3атъиялик ру8и билан су2орилгандир.Оила бошли2и 8исобоанган ота-оналарнинг асосий ди33ат эътибори миллий ва умуминсоний 3оидалари талабидан келиб чи33ан 8олда 5з фарзандларида ижобий характер 8ислатларини , замон ру8ига мос шахс фазилатларини шакллантиришга 3аратилади. Мазкур тоифадаги оила аъзолари даврасидаги су8батлар, мунозараар, муло8оззалар 5заро тенглик, 5заро 8урмат ру8ига буйсиндирилади.Оилавий муносабатларнинг ушбу к5ринишида турли ешдаги 52ил-3изларга ма3садга й5налтирилган миллий тарбиявий, педагогик таъсир 5тказишнинг 3улай имкони мавжуддир.8ар бир оила 5зининг инсонга микро таъсир 5тказиш тизимининг хусусияти билан ажралиб туради.Ундай отлада шахслараро муносабатда таъсир 5тказиш се8ри (механизми) яширинган 8олда б5лади.Шу боисдан тасодифан во3еа ва 8одисаларнинг содир б5лиши турлича ба8оланади ва уларга бевосита ало3адор оила аъзолари турмуш тажрибасидан келиб чи33ан 8олда е ра2батлантирилади еки жазоланади. Мана бундай одилона маалга оширилган муло3от таъсирида 52ил-3изларда д5стлик, дилкашлик, хушмуомалалик, шахсий хатти-8аракатида ва муло8аза юритишида муста3иллик, шахсий 3арашлари са3ланган 8олда янги 3оидалар ва талабларга мослашиш, 5з фаолияти учун жавобгарлик, эмоционал з5ри3иш даврида 5з-5зини 35лга олиш, 5з-5зига буйру3 бериш , 5з-5зини бош3ариш каби му8им фазилатлар пайдо б5лади.

Оилавий муносабатларнинг яна бир тури «авторитар» деб аталиб, бунда ота-онанинг обруси 8ал 3илувчи рол 5йнайди.Шахслараро тенг 8у3у3лилик, эркин 8атти-8аракат 3илиш,ташаббускорлик 5за8амиятини й53ота бошлайди.Оила аъзоларининг юриш-туриши, 8атти-8аракати к5пинча чеклаб 35йилади. Ота-она томонидан тарбиявий таъсир 5тказишнинг асосий методи жазолаш 8исобланади.Биро3 онда-сонда ра2батлантириш методидан фойдаланганда 8ам маънавий озу3а бериш имкониятига эга б5лмайди.Шахслараро муносабатдаги бундай нохушлик ота-она к5злаган тарбиявий ма3садни амалга оширмайди ва паст самара беришга олиб келади.О3ибат натижада оила аъзолари 5ртасида мазкур педагогик таъсирга нисбатан салбий позиция намоен б5лади.Пайдо б5лган салбий ну3таи назар, аввал ота-онага , с5нгра бош3а катта ешдаги оила аъзоларига нисбатан 35лланилади.Фарзандларда ота-онага я3инлик, ме8р 8исси камаяди, кейинчалик бу туй2у узо3лашиш, «бегоналашиш» кечинмасига айланади.Ота-она билан б5ладиган муло3от эса 52ил-3излар томонидан жуда 3уйи даражада ба8оланаи.Оиладаги шахслараро муносабатлар уларни 3ондирмайди, натижада одамови, ичимдан топ, дамдузлик, ташвишлик, 8авотирлик, социал норма ва 3оидаларга 3ийинчилик билан мослашиш каби характер 8ислатлари вужудга келади. Шу сабабдан оила аъзолари ру8ий дунесида симпатия, эмпатия, самимийлик, 8айри8о8лик каби юксак инсоний туй2улар жуда юзаки, со8та ифодаланади.К5р-к5рона ва с5зсиз буйсинишга асосланган муносабат негизида етган тарбиявий таъсир 35р3о3 ва иродаси кучсиз шахсни таркиб топтиради.

Оилавий турмуш муносабатларнинг «диффуз» , аралаш еки 3ориши3 тоифасида бола шахсини шакллантиришнинг муайян педагогик системаси мавжуд эмас. Оила аъзолари 5ртасида б5ладиган муносабатлар аксарият 8олларда 5гит-наси8ат, а8ло3ий су8бат, й5л-й5ри3 к5рсатиш билан бо2ланиб кетади. Оиланинг кичик аъзолари 8атти-8аракати маълум даражада чекланган б5либ, 3уйилган шарттан бола таш3ари чи3са, жазо чораси к5рилади.Панд-наси8атга узвий бо2ланиб кетган ота-онанинг фарзандлари билан муло3оти эркдан ва ботиниб фткр юритишдан узо3 б5лганлиги сабабли,юмор 8иссига бефар3лик, 5з-5зини35лга олмаслик, маъсулиятсизлик, стресс, а3лий з5ри3иш 8олатини 8ис 3илмаслик, етарли даражада шахслараро ало3а 5рната олмаслик сингари характер хислатларини таркиб топтиради.

8ар 3андай ижтимоий жамиятда кам учрасада , лекин ненормал, аномал муносабатга эга б5лган оилалар мавжуддир.Бундай типга ажралиш даражасига етиб борган ,бола оилавий низоманбаи деб тушунувчи «бола» ба8онаси туфайли 3ил устида турган , ичувчи алкоголлар еки наркоман(гие8ванд,нашаванд) оилалар киради.Мазкур оила аъзоларининг 5заро муносабатлари оила му8итини ларзага келтиради,еш б52инлар а8ло3ига , онгига ,а3л-заковатига,дуне3арашига ,эъти3одига салбий таъсир 3илади.5ринсиз маш-машалар, жанжаллар, 35пол муомалалар ,8а3оратлар оила аъзолари 5ртасидаги нонормал 8олат осойишта яшаш,тинч ижод 3илиш, муайян 53иш учун зарур имкониятлар яратиб беришга 3одир эмас.

Оилавий турмуш муносабати ичида «либерал» тоифа 8ам к5п 8олларда учраб туради.Оила даврасида муросасиз,к5нгилчан б5лишлик таш3и к5ринишдан или3 психологик му8ит 8укмдорлиги 5зини акс эттиргандай б5либ туйилади. Агарда муросасизлик «муроса-ю мадора» 3абилида кечиримликни билдириб келса, ю3оридаги фикримизни тасди3лаган б5лади .Афсуски, «либераллик»,муросасизлик оиладаги 8ар 3андай вазиятни «умумий тил» топиш асосида 8ал 3илишга, принципиалликдан узо3лашишга,субутсизликка олиб келади.Ота-оналарнинг фарзандлари билан бундай муносабатда б5лишлари салбий о3ибат сари етаклайди , 3атъийятлик,муста3иллик,дадиллик сингари иродавий сифатлар 52ил-3изларру8ий дунесидан узо3лашади.Муросасизлик таъсирида еш авлод характерида мунофи3лик, иккиюзламачилик, келишувчанлик каби иллатлар таркиб топиши мумкин.Чунки муросасизлик айрим вазиятларда 35лланиладиган услубдир.

Йош даври психологияси- инсон психикасининг ривожланиш 3онуниятлари ва хусусиятлари 8амда шу ривожланишнинг бос3ичлари т52рисидаги фандир.

Йош даврлари психологиясининг асосий вазифаси шахснинг камол топиши 3онуниятлари ва турли еш давридаги одамларда вужудга келадиган психик фаолият , 8олат ва шароитларнинг 5заро таъсири хусусиятларини ани3лашдан иборатдир.

Йош даврлари психологияси ана шу вазифани 8ал 3илиш билан амалий ма3садларни р5ебга чи3аради` таълим-тарбия ишларини такомиллаштиришга ердам беради, моддий неъматлар ишлаб чи3аришнинг самарадорлигини оширишга, миллатлараро муносабатларни яхшилашга, шахслараро муло3отни т52ри й5налтиришга, жамоада ижобий психологик и3лим яратишга, узо3 умр к5риш сирларини очишга, оилавий муносабатларни муста8камлашга, ажралишларнинг олдини олишга хизмат 3илади.Камолотнинг турли даврлардаги инсоннинг еш ва жинсий хусусиятларини 8исобга олмай туриб ю3оридаги вазифаларни 8ал 3илиб б5лмайди.

Мазкур психология фанининг со8аси ало8ида предмет сифатида XIX асрнинг бошларида вужудга келган, лекин дастлабки илдизи 3адимги юнон маданиятига бориб та3алади. Унинг предмети ва 3онуниятлари т52рисида жа8он психологияси оламида турли 3арашлар ва назариялар мавжуд. Уларнинг жуда кенг тар3алганлари биогенетик, социогенетик, бихевиористик, психоаналитик назарияларидир.

Турли еш ва 8ар 8ил жинсдаги инсонлар психикасининг ривожланиши, 5згариши, ватанимизда яшаетган барча миллат ва элатларнинг а8ло3ий ва жисмоний камол топишига ижобий таъсир 3иладиган омиллар 8амда шарт-шароитларни билиш ва улардан унумли фойдаланиш 8озир ни8оятда зарур б5либ 3олди.

Инсон психикасининг ривожланишидаги сабаб -натижа муносабатларини билиш бола тарбиясида энг 3улай шарт-шароитларни вужудга келтириш учун ни8оятда зарур. Еш даврлар психологияси фанини 5рганиш 8ам назарий, 8ам амалий а8амиятга эга. У 8ам бош3а фанлар 3аторида ривожланди, бунда экспериментал биология ва генетика, медицина, социология каби фанларнинг хизмати катта б5лди. ЙОш даври ва дифференциал психология фани диалектиканинг принципларига олий нерв фаолияти конунларига, дифференциал психофизиология конуниятларига психологлар топлаган материалларга таянип инсон психикасининг кечиши ривожланиши, озгариши юзасидан бахс юритади.

Мазкур фан сохаси озининг предмети 8амда вазифасининг умумий психологиянинг асосий принциплари ва 3оидаларига таянган холда белгилайди. ЙОш даври психологияси 3уйидаги принципларга риоя 3илади`

  1. Диалектик материализм талимотига биноан психика юксак даражада ташкил топкан материанинг хусусияти ва йоки миянинг ма8сулидир. Одатда психика таш3и дунйонинг сезги органлари ор3али инсоннинг миясига бевосита таъсир этиши асосида вужудга келип, сезги, идро3, тасаввур, хотира, тафаккур, нут3, хайол каби билиш жарайонларида, шунингдек, шахснинг хусусиятлари ва 8олатларида, ди33ати, 8ис туй2уси ва характер хислатларида, 3изи3иши ва э8тийожларида 5з ифодасинитопади.

  2. Психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти йотади. Таш3и дунйодан кириб келадиган 35з2атувчиларга ички йоки таш3и биологик органлар жавоб реакциясини билдиради. Бош мия катта ярим шарларида вужудга келадиган мува33ат нерв бо2ланишлари психик 8одисаларнинг физиологик асослари 8исобланади ва улар таш3и таъсирнинг натижасида 8осил б5лади. Бош мия п5стло2ида вужудга келадиган мува33ат нерв бо2ланишлари И. П. Павловнинг нерв жарайонларининг иррадиацияси, концентрацияси 8амда 5заро индукцияси 3онунлари замирида р5й беради. Бу 3онунлар турли й5синдаги мува33ат бо2ланишлар, ассоциациялар 3андай юз берайотганини,3андай шарт шароитда тормозланишини (35з2алишини), мува33ат бо2ланишларнинг й53олайотгани йоки пайдо б5лайотганини тушунтириш имконини беради.

Психология фанида йош даврларини таба3алаш б5йича 3атор муста3ил назариялар мавжуд, улар инсон шахсини тад3и3 3илишга 8ар хил ну3таи назардан йондашади ва муаммонинг мо8иятини турлича йоритади. Уларга биогенетик, социогенетик, психогенетик, когнитивистик, психо аналитик,бихевиористик назариятларни киритиш мумкин.

3уйида мазкур назариялар ва уларнинг айрим намояндалари ифодалаган йош даврларини таба3алаш принципларини к5риб чи3амиз.

Биогенетик назарияда инсоннинг биологик етилиши бош омил сифатида 3абул 3илинган, 3олган жарайонларнинг ривожланиши ихтийорий б5либ, ана шу омил билан 5заро бо2ли3дир. Мазкур назарияга биноан, ривожлантиришнинг бош ма3сади биологик детерминантларга (ани3ловчиларга) 3аратилади ва улардан ижтимоий психологик хусусиятлар келиб чи3ади.

Ривожланиш жарайонининг 5зи, даставвал биологик етилишнинг универсал бос3ичи сифатида тал3ин 3илинади.

Биогенетик 3онунни Ф.Мюллер ва Э. Геккел кашф 3илган. Биогенетик 3онун органнинг ривожланиши назариясини ташви3 3илишда 8амда антидарвинчиларга 3арши курашда муайян даражада тарихий роль 5йнаган.Биро3 унда органнинг индивидуал ва тарихий ривожланиши муносабатларини тушунтиришда 35пол хатоларга й5л 35йилган. Жумладан, биогенетик 3онунга к5ра, шахс психологиясининг индивидуал ривожланиши (онтогенез) бутун инсониятнинг тарихий ривожининг (филогенез) асосий бос3ичларини 3ис3ача такрорлайди.

Немис психологи В. Штерннинг фикрича,ча3ало3 (янги ту2илган бола) 8али одам 8исобланмайди, балки фа3ат сут эмизувчи 8айвондир~ олти ойли3дан ошгач, у психик ривожи жихатидан фа3ат маймунлар даражасига тенглашади, икки йошида оддий одам 8олига келади, беш йошларида ибтидоий гала 8олидаги одамлар даражасига етади, мактабга кирганидан бошлаб ибтидоий даврни бошидан кечиради, кичик мактаб йошида унинг онги 5рта аср кишилари даражасига, ни8оят, етуклик даври (16-18 йошлар) дагина 8озирги замон кишиларининг маданий даражасига эришади.

Биогенетик концепцияннг бош3а бир тури немис “конституцион психологияси” (инсоннинг тана тузилишига асосланган назария) намойондалари томонидан ишлаб чи3илган. Э.Кречмер шахс типологиясининг негизига бир 3анча биологик омилларни киритиб, инсоннинг жисмоний типи билан 5сишининг хусусияти 5ртасида узвий бо2ли3лик мавжуд, деб тахмин 3илади. Э.Кречмер одамларни иккита катта тоифага` циклоид (тез 35з2алувчи, 8ис-туй2уси 5та бе3арор) ва шизоид (одамови, муносабатга 3ийин киришувчи, 8ис-туй2уси чекланган)ларга ажратади. Бу тахминини йош даврлари хусусиятларига 8ам татби3 этиб, 5смирлар циклод хусусиятли, 5спиринлар эса шизоид хусусиятлилигини таъкидлайди.

Биогенетик назариянинг 3арама-3арши к5риниши социогенетик назариядир. Бу назарияда шахсда р5й берадиган 5згаришларни жамиятнинг структураси, ижтимоийлашиш усуллари, атрофдаги одамлар билан 5заро муносабат воситалари асосида тушунтирилади. Ижтимоийлашиш назариясига к5ра инсон биологик тур сифатида т52илиб, 8айотаги ижтимоий шарт-шароитларнинг бевосита таъсири остида шахсга айланади.

2арбнинг энг му8им назарияларидан бири – роллар назариясидир. Бу назарияга к5ра жамият 5зининг 8ар бир аъзосига статус деб номланган 8атти-8аракатнинг бар3арор усуллари мажмуасини яратади. Инсон ижтимоий му8итда бажариши шарт б5лган махсус роллар унинг хул3-атворида, бош3алар билан муносабатида сезиларли из 3олдиради.


Фойдаланилган адабийотлар`

q.И.А.Каримов «Баркамол авлод орзуси» Т`-5збекистон-qoooй.

w.И.А.Каримов «Юксак маънавият-енгилмас куч» Т`-Маънавият-w00i й

e.М. Давлетшин «Умумий психология» Т`-w00wй

r.В.Каримова «Психология» Т`-w00wй

t.М.Махсудова «Муло3от психологияси» Т` Турон-Иeбол-w00yй

y.Усмон 3орабоев «%збек хал3и байрамлари» Т`-Шар3-w00wй.







Похожие:

Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари iconЭкологик омиллар: биотик, абиотик, антропоген
Тирик организмларга таъсир этувчи мућитнинг ћар ќандай бўлаклари экологик омиллар дейилади
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари iconЭкстракция ва уни аналитик кимёда қўлланиши. Экстракцион мувозанат ва унга таъсир этувчи омиллар

Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари iconДокументы
1. /Мехнат потенциали самарадорлиги таъсир этувчи омиллар тахлили .doc
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари iconДокументы
1. /Мехнат потенциали самарадорлиги таъсир этувчи омиллар тахлили .doc
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари iconОз эрувчан электролит чўкмаси ва тўйинган эритмасидан иборат гетероген тизимдаги мувозанат ва уни аналитик кимёда қўлланиши
Катионнинг тўлиқ чўкишига таъсир этувчи омиллар (модда, эри-тувчи ва чўктирувчининг табиати)
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари icon8- амалий машІулот. (3-маъруза) Мавзу: Калла, унинг қисмлари. Калланинг мия қисми суяклар: энса, тепа, пешона, ёноқ ва Іалвир суяк. Уларнинг болалардаги хусусиятлари
...
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари iconИќлим ва уни ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири X иќлим ва уни ўзгаришининг инсоният ривожланишига таъсири
Гиппарх томонидан киритилган бўлиб, у юнончада ќуёш нурларининг кун ярмида Ер юзасига «оѓиши»ни билдиради. Ћозирги ваќтда иќлим де­ганда...
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари iconМавзу: “дориларнинг биосамарадорлигини ани
Гини аниқлаш усуллари. Тайёр дорилар биосамарадорлигини in vitro” тажрибаларида аниқлаш усуллари қаттиқ дори туридан биофаол моддаларни...
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари iconКафедра мудири: Х. А. Расулов Тошкент 2009 9- амалий машғулот. (3-маъруза) Мавзу: Понасимон суяк ва унинг болалардаги хусусиятлари
Талабаларга понасимон суякнинг тузилишини уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари icon10 Қарор қабул қилишга таъсир этувчи кўрсаткичлар 10 Капитал қўйилмадан келадиган фойда: мамлакатлараро солиштириш
Халқаро бизнес кўламида копорацияларнинг давлатларни танлаш ва уларга кириб бориш стратегияси
Мавзу` Шахс ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Психик ривожланишнинг йош хусусиятлари icon11 Карорга кабул килишга таъсир этувчи курсаткичлар 11 Капитал куйилмадан келадиган фойда: мамлакатлараро солиштириш
Халкаро бизнес куламида копорацияларнинг давлатларни танлаш ва уларга кириб бориш стратегияси
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации