Документы



Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар icon

Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар

НазваниеОлий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар
страница1/10
Дата10.07.2013
Размер1.87 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
1. /1. Халкаро туристик андозалар охирги.docОлий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИКТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


«ХАЛҚАРО ТУРИСТИК АНДОЗАЛАР»


МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

бакалавриат талабалари учун

5810300 «Сервис (туризм)» йўналиши бўйича.


ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ


5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун


ТОШКЕНТ - 2011


Тузувчилар:

О.Х. Хамидов – ТДИУ, “Сервис” кафедраси мудири, и.ф.н., доц.

Д.И. Абидова – ТДИУ, “Сервис” кафедраси ката ўқитувчиси


Тақризчилар:

Камилова Ф.К. – ТДИУ, “Сервис” профессори, и.ф.д..

Ли Д.М. - ТДИУ, “Сервис” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.


Мундарижа

Аннотация.……………………………………………………………….4


Мавзу-1.“Халкаро туристик стандартлар” курсига кириш……...5

Мавзу-2.Туристик хизмат курсатишни сертификациялаш……...15

Мавзу-3. Тур хизматлар курсатишни сертификациялаш халкаро коидалари………………………………………………………....…….22

Мавзу-4. Туризм хамда ешлар ва талабалар алмашиш буйича жахон форуми……………………………………………………………….......42

Мавзу-5. Тур агентларга халкаро мехмонхона конвенцияси…….58

Мавзу-6.Туризм халкаро хартияси…..................................................64

Мавзу-7. Жахон туризми буйича халкаро декларация………….71

Мавзу-8. Туристларнинг саёҳат вактида хавсизлиги умумий масалалари…………………..................................................................80

Мавзу-9. Сайёхатлар чоғида туристлар хавфсизлигини умумий масалалари……………………………………………………………..89

Мавзу-10.Туризм бўйича давлатлараро битмлар…………………97

Мавзу-11.Халқаро туризм хартияси…………………………….....113

Мавзу-12.Жаҳон туризми бўйича халқаро деклорацияси………121

Мавзу-13.Туризм ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро амкорликлар……………………………..............................134

Адабиетлар.............................................................................................138


КИРИШ

Ушбу курсни ўрганиш максади студентлар томонидан хизмат курсатиш стандартларининг асосий тушунчаларини узлаштиришдан, туризмда хизмат курсатиш халкаро стандартларининг ривожланиш ва узгариш мойилликларии куриб чикишдан иборат.

«Хизмат кўрсатиш халқаро стандартлари» курсининг вазифалари куйидагилардан иборат:

Халкаро туризм ривожининг иктисодий томонларини (жиҳатларини) куриб чикиш.

Турли хужжатларда кайд килинган туризмда хизмат курсатиш стандартларининг турли хил халкаро коидалари ва меъёрлари (нормалари) билан танишиш.

Сунгги йилларда утказилган халкаро фаркли ва конвенциялар мазмунини куриб чикиш ва уларнингнатижаларини ва кабул килиниши окибатларини ёритиш.

Туристик хизматлар курсатиш халкаро меъёрларини ва сайёхларга хизмат курсатиш стандартларининг халкаро туризм ривожига таъсирини урганиш.

Ўзбекистон туристик хизматлар бозорида сайёхларга хизмат курсатиш халкаро стандартларини куллаш, Узбекистон Республикасига ташриф буюрган сайёхларга хизмат курсатиш тизимига кушимчалар ва тузатишлар киритиш.

«Хизмат кўрсатиш халкаро стандартларга» курсини тамомлагандан сунг талабалар туризм сохасида хизмат курсатиш халкаро стандартларини билишлари, халкаро бозорда ишлаш малакасига эга бўлишларга, Ўзбекистон туристик хизматлар бозорининг хозирги замонавий ахволини тахлил кила олишлари лозим.

Ушбу «Хизмат курсатиш халкаро стандартлари» курси «Халқаро туризм иқтисодиёти», «Халкаро туризм иктисодиёти», «Халқаро туристик ташкилотлар», «Меҳмондустлик индустрияси» каби бошка предметлар билан узвий богланган.


Мавзу1: «Ҳалқаро туристик стандартлар» курсига кириш.

Режа:

1.1. Туризмнинг хизмат кўрсатиш сохасидаги ўрни ва роли.

1.2. Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш имкониятлари.

1.3. Стандартлаш ва стандарт тушунчаси.

1.4. Хамдўстлик мамлакатларида туризм соҳасида давлатлараро стандартларни ишлаб чикиш ва жорий килиш концепцияси.

1.1. Туризмнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўрни ва роли.

Хизмат кўрсатиш соҳаси жаҳон иқтисодиётининг тез ривожланувчи тармоғидир.

Халқаро экспертларнинг фикрича 2005 йилда хизмат кўрсатиш ҳажми қиймат бўйича товарлар сотиш ҳажмидан ошиб кетади. Мижозларнинг юкори даражадаги турли хил хизматлар кўрсатиш бўйича ўсиб бораётган эхтиёжларини қондириш, хизмат кўрсатиш ва уни ҳар бир корхонасининг энг муҳим вазифасидир. Жаҳон хўжалик тизимида етакчи урин эгаллаб турган туризм хизмат курсатиш бозорининг ажралмас кисмларидан биридир: унга дунёда ишлаб чикарилган ялпи маҳсулотнинг 10 %га яқини ва жаҳон хизмат крсатиш савдосининг 30% га якини тўғри келади. Туризм ижтимоий фаолятининг энг демократик ва байналминал соҳаси ҳисобланади. Бугунги кунда бу маданий кадрятларни ва атроф-муҳитни сақлаб колишга, хозирги ва булажак авлодларга уларнинг моҳиятини тушинишига, иқтисодиётнинг хусусий ва давлат секторларининг хамкорлигига ёрдам курсатувчи иктисодиётнинг ягона тармогидир.Турли маданиятларнинг бир-бирига таъсир кўрсатишига имкон туғдираётган, бутун халқларнинг ўтмишларини ўрганишга ёрдам кўрсатган туризм соҳаси кадрятлар ва бўлажак авлоднинг ҳаёт тарзи куртакларини ўзида мужассамлаштирган ва ниҳоят туризм бошқа тармоқлардан фаркли уларок иш жойлари ва вакансияларнинг хақиқатдан кўпайишига ёрдам беради, холбуки кўпчилик бошқа тармоклар инновациялар туфайли уларни қисқартиради.

Ҳозирги кунларда инсонларнинг сайёҳлик максадида жой ўзгартиришлари ер шарининг бутун мамлакатларини камраб олди ва шу туфайли турли мамлакатлар инсонларнинг бир-бири билан алоқада бўлиши кундалик мавжуд фактга айланяпди. Айникса илгари ёпик булган жамиятлар инсонлари дунёни қизгин равишда узлаштира бошладилар. Катиятлик билан шуни таъкидлаш мумкинки халкаро туризм бу жамиятларни узгартирмокда.

Узбекистон ахолиси илгари узлари учун берк булган хорижий мамлакатларни узлаштириш жараёнига фаоллик билан киришдилар. Тескари жараён хам фаоллашда Ўзбекистонга ҳам борган сари ташрифлар кўпая бошлади. Бу эса мижозларга сифатли хизмат кўрсатишда жаҳон стандартларига яқинлашган ҳолда меҳмондўстлик индустриясини жадал суратда ривожлантиришга ундайди.

Ўзбекистон Қадимда ўзбек шахарлари буйлаб утган Буюк ипак йўли рекламаси орқали халқаро бозорда туристик турларни сотишни амалга оширади. Шу сабабдан 10-20 кишилик гурухга мулжалланган Тошкент-Самарканд-Бухоро-Урганч-Хива энг машҳур туристик маршрутга айланди.

Буюк ипак йулининг бошка (Хитой, Эрон, БАА каби) мамлакатларига турлар сотувчи туристик агентлар сўрови бу мамлакатлар тур махсулотлари баҳоси Ўзбекистон республикасига сафар бахосидан пастрок эканлигини курсатади. Демак, Республикада туризмдан тушадиган даромаднинг усиши турлар бахосини ошириш хисобига эмас, балки курсатиладиган хизматлар сифатини ошириш хисобига кутилмокда. Узбекистон сайёхлар буюрган исталган хизматларни курсатиш имкониятига эга. Хар бир сайёҳдан ўртача 1200 АКШ доллори тушади, бу холда фойда кандай бўлишини хисоблаш мураккаб эмас.

Туризм индустрияси ривожи билан богланган самара нафакат пул маблаглари, шу жумладван хорижий валюта тушуми шаклидаги кандайдир бошлангич туртки беришидагина эмас, балки халк хужалиги, курилиш, савдо, кишлок хужалиги,халк истеъмоли товарлари ишлаб чикиш, алока ва бошка куп тармоклар ривожини рагбатлантиришидадир.

Туризм иктисодиётнинг сермеҳнат тармоғидир ва шу сабабли иш билан бандликни таъминлашдаги ва кўшимча иш жойларини яратишдаги унинг роли олдиндан аниқлаб куйиган. Туризм ўзининг бевосита ва билвосита таъсири оркали иқтисодиётнинг кўп тармокларида кўп микдорда иш жойларини ташкил этмокда. Туризмда бандлик кўрсаткичларини аниқлаш жуда қийин, чунки камгина иш жойлари буткул туризмга боглик. Унинг роли бутун иктисодиётда ката микдордаги иш жойларини кисман сақлаб туришидадир, чунки сайёҳлар оқимига хизмат кўрсатишда халқ хужалигининг кўпгина тармоқлари (озик-овкат саноати, транспорт ва х.к. ) жалб қилинган.

Туризм табиий ва маданий-тарихий обидаларга эга бўлган худудларда иш жойлари яратишнинг яхши воситасидир. Одатда саноат шаҳарлари сайёхларни жалб килмайди. Ўзбекистоннинг қадимда саноати ривожланмаган худудлари (Самарканд, Бухоро, хива) туризмни ривожлантириш учун энг катта салохиятга эгадир. Туризм хизмат курсатиш даражасини ушлаб турган холда бу худудларда бошка шароитларда мумкин булмаган турмуш даражасининг усишига билвосита таъсир курсатади. Бу эса, ўз анвбатида бу худудларда бизнес килувчи тадбиркорларни жалб этади, улар фаолятини фаоллаштиради, бандликни оширади. Сунггиси эса бирор вактдан кейин ижтимоий дастураларга булган харажатларни зиёнсиз камайтириш имконини беради. Технологиялар интеграциясидан ташкари халк хужалигининг турли тармокларида банд булган ходимларнинг маълумоти ва малака даражаси ошиб боради. Шу билан бирга, туризмда жойини ташкил килиш киймати саноат ишлаб чикаришида иш жойини ташкил килиш кийматининг факат 40% ни ташкил килиши хисобланган (охирги европача хисобда). Демак, туризмнинг ривожланиши шунингдек иктисодиётнинг бошка секторлари ривожи учун катализатор булиб хизмат килиши мумкинлиги билан хам нихоятда фойдали булади.

Туризмнинг иктисодиётда усиб бораётган ахамияти, бу сохада тижорат ишларининг мураккаблашиши, туризм бозорида ракобатнинг кучайиши туристик фирмалар хужалик фаолятини, мехмонхона ва ресторан хизматларини ташкил этишни, сайёхларга транспорт хизмати курсатишни тушунадиган, яхши тайёрланган мутахасисларга эхтиёж тугдиради.

Бугун туристик бизнес муаммоларини урганаётган талабалар бу якин орада тажрибали, юкори малакали мутахасислар булиб етишадиган ёшлардир. Бугунги жамиятга куп илтимосга эга булган, сиёсий томондан саводли, катъий гояли, ватанпарвар, одамлар билан ишлашни биладиган, юксак маданиятли ва билимдон, хамда одобли ва баркамол мутахасислар керак.


1.2. Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш имкониятлари.

Халкаро туристик ташкилотнинг башорати буйича 2020 йилга келиб планетада (сайёрамизда) саёҳатчилар сони 1,6 млрд. кишига етади, айни вактда 1998 йили уларнинг сони 625 млн.эди. 1987 йилдан бошлаб туризмнинг йиллик усиши хизматлар курсатишнинг жахон таксимотида уртача 14,8 фоизни ташкил этди, бошка тармокларда эса у факатгина 8,8 фоиз даражасида эди.

Хозирги замон халкаро туризм ривожи буйича статистик маълумотлар кейинги йилларда туризмдан тушган фойданинг умумий хажми жахон хужалигида нефть ва газ ишлаб чикариш каби тармоклар билан ракобатлашаётганини курсатаяпти. Катор хорижий мамлакатларда туристик тармокнинг ялпи миллий даромадга куҳган хиссаси 15-35 фоизни ташкил киляпти. Кейинги йилларда жахон туризм индустриясининг ривожи мисли куринмаган натижаларга эришди. Туризм кейинги йилларда Узбекистон Республикасида хам халк хужалигининг энг истикболли сохаларидан бири булмокда.

Мустакилликка эга булишимиз маданиятимиз бошлангич манбаига кайтишимизга имкон тугдирди. Улардан биз жамиятимизни тубдан кайта куришни амалга ошириш учун куч кувват оламиз. Бугун Европа ва Осиё уртасида иктисодий ва маданий жой булган Буюк ипак йулини тиклаш буйича улкан лойихани амалга ошириш хам ёрдам бериши керак.

Узбекистон узининг худудида геополитик жихатдан манфаатли жойлашгани, шунинг дек катта маданий ва тарихий мероси туфайли улкан туристик-экскурсион салохиятга эга, чунончи:

Узбекистоннинг Европадан Осиёга ўтадиган йўллар чорраҳасида стратегик жиҳатдан кулай жойлашганлиги.

Яхши халкаро хаво алока йуллари ва «Ўзбекистон хаво йуллари» МАК нинг нисбатан юкори даражада хизмат курсатиши.

Бухоро, Самарканд, ва Хиванинг жуда яхши сакланган архетектура мерослари, бу шахарларни жахоннинг энг ахамиятли тарихий-маданий ёдгорликлари руйхатига киритилиши.

Бухоро ва Самарканднинг хорижий мехмонларга таниклилиги.

Узбекистон Саудия Арабистони, Исроил ва Россиянинг бугунги купгина ахолисининг тарихий ватани булганлиги.


Туристик хизматларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш.

Россия Федерациясининг «стандартлаштириш хақида»ги конунига биноан, стандартлаштириш бу нормалар, қоидалар ва характеристикаларни белгилаш буйича фаолият булиб у куйидагиларни таъминлайди:

Атроф-мухит, инсоннинг хаёти, соглиги ва мулки учунмахсулот, иш ва хизматларнинг хафсизлигини ;

Техника ва техналогия хамда илмий тараккиётга мос келувчи махсулот, иш ва хизматларнинг сифатини;

Улчов бирликларининг бирлигини;

Барча хил ресурсларни тежалишини;

Хужалик обектларининг хафсизлигини;

Мамлакатнинг уз-узини химоя кила олишини;

Ундан ташкари, стандартлаштириш бу мухандислик, ишлаб чикариш, ташки иктисодий ва бошка купгина жараёнларни тартибга солиш ва бошкаришнинг норматив усулидир. Стандартлаштиришнинг асосий элэмэнти «стандарт»-расмий кабул килинган хужжат булиб у узида алохида объектларга ёки такрорланувчи харакатларга булган талаблар ва нормалар йигиндисидан иборат булган амалий тажриба ёки тадкикодларнинг оптимал натижасини акс эттиради.

Стандартлар куйидаги куйидаги хусусиятлар оркали амалий фаолиятнинг элементига айланади:

Стандартлар-улар асосида ишлаб чикариладиган нарса ва ходисаларнинг аник андозаси булиб хизмат килади.

Стандартлар махсулот ва жараёнларнинг оптимал ечимини уз ичига олади.

Стандартлар маълум бир муддатга яъни иктисодий жихатдан самарали булган давр мобайнида узгармас булади.Хозирги пайтда стандартлаштиришнинг янги модели яратилмокда, унинг асосида эса куйидаги принцплар ётади:

Россияда утказилган иктисодий ислохотда стандартлаштиришнинг янги тизим максадларининг аниклиги ва уларнинг бозор иктисодиёти ривожланган мамлакатларнинг стандартлаштиришга оид булган миллий тизимлар максадларига мослиги; бу максадлар каторига жахон бозорида россиялик ишлаб чикарувчилар махсулотларининг ракобатбардошлиги, экспорт ва ишлаб чикаришда техник носозликларни йукотиш, барча хил ресурсларни тежаш ва ишлаб чикаришнинг иктисодий курсаткичларини яхшилаш киради;

Ривожланган мамлакатларга ухшаб Россиянинг стандартлаштириш миллий тизимининг конун далолатномаларга таяниш ва бу далолатномаларнинг халкаро коида ва нормаларга хамда технология жихатидан бу мамлакатларнинг миллий конунларига мос келиши , бу бу принцпга амал килиш бевосита халкаро стандартларни куллашни (жумладан Россия корхоналари учун хам) такозо этади.

Бу уз навбатида махсулот (хизмат) ни талабга мос сифатини таъминлашга, ташки бозорларда технологияларнинг носозликларини йукотиш буйича узлуксиз харакатларни ташкил килишга, чет эл шериклар билан ишлаб чикариш фаоляти базалари ни кенгайтиришга, махсулот(хизмат) ларга юкорирок даражадаги нархларни белгилашга ва умуман Рссия корхоналарининг жахон бозоридаги ракобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.

Хизмат тушунчаси, хизматлар тури, ахолига курсатиладиган бошка хизматлар орасида туристик хизматларнинг урни.

1994 йилнинг июль ойидан бошлаб Россияда биринчи марта ГОСТ Р 50646-94 «Ахолига хизмат курсатиш. Аникловчи терминлар» харакатга келтирилди. Бу хужжатга асосан хизмат деганда-истеъмолчининг эхтиёжини кондириш учун ижрочининг шахсий фаолиятининг хамда ижрочи ва истеъмолчининг бевосита муносабатининг натижаси тушунилади.

Функционал йуналишига кура ахолига курсатиладиган хизматлар моддий ва ижтимоий-маданий хизматларга булинади.

Моддий хизмат-бу истеъмолчининг моддий ва турмуш эхтиёжларини кондирувчи хизматдир. Моддий хизмат- махсулотларнинг истеъмол хусусиятларини кайта тикланишини (узгаришини, сакланишини) ёки фукаролар буюртмасига асосан янги махсулот яратишини хамда юк ва одамларни ташишни, истеъмол учун шароит яратишини таъминлайди.

Хусусан, моддий хизматларга турмуш хизматлари, умумий овкатланиш хизматлари, тарнспорт хизматларни ва бошкаларни киритиш мумкин.

Ижтимоий-маданий хизмат-бу истеъмолчининг нормал хаётий фаолятини таъминлай диган ва маънавий, интелектуал эхтиёжларини кондирувчи хизматдир.

Ижтимоий-маданий хизмат-согликни саклаш ва кувватлашни, шахснинг маънавий ва моддий ривожлантиришни, касбий маълакасини оширишни таъминлайди.

Ижтимоий-маданий хизматларга медицина хизматлари, маданий хизматлар, туризм, таълим ва бошкаларни киритиш мумкин.

Шундай килиб, стандарт ахолига курсатиладиган хизматлар орасида туристик хизматларнинг урнини аниклашга ёрдам беради ва уларни ижтимоий-маданий хизматлар каторига киритади.

ГОСТ Р 50690-94 «Туристик хизматлар. Умумий талаблар» га асосан туристик хизмат бу-туристларга тегишли булган эхтиёжларни кондириш учун туристик корхона фаолиятининг натижасидир.

Сертификациялаш тушунчаси ва максадлари. Мажбурий ва ихтиёрий сертификациялаш.

Россия Федерациясининг «махсулот ва хизматларни сертификациялаш хакида» конунига биноан сертификациялаш-у ёки бу объект (хизмат) га куйиладиган (белгиланган) талабларга мос келишини эътироф этиш ва таъкидлаш буйича фаолият ва тамоиллар мажмуидан иборат.

Сертификациялаш куйидаги максадлар учун амалга оширилади:

Россия Федерациясининг ягона махсулот бозорида корхона, муасасса ва ташкилотларнинг фаоляти учун шароит яратиш ва шунинг дек халкаро иктисодий, илмий-техникавий хамкорликда ва савдода катнашиш;

Истеъмолчиларга махсулотни тугри танлашда кумаклашиш;

Истеъмолчиларни сифатсиз махсулот тайёрловчилар(сотувчи, тайёрловчилар) дан химоялаш;

Махсулотларнинг атроф-мухитга, инсонлар хаётига, соглигига ва мулкка нисбатдан хавфсизлигини назорат килиш;

Махсулот сифатини тайёрловчилар берган курсаткичларга биноан таъкидлаш;

Сертификациялаш мажбурий ва ихтиёрий амалга оширилиши мумкин. Мажбурий сертифиациялаш «мажбурий сертификацияланиши зарур махсулотлар ва хизматлар тизими» асосида амалга оширилади. Агар мажбурий сертификациялаш кузда тутилмаган булса, юридик шахслар ва фукаролар ташаббусига кура ихтиёрий сертификациялаш утказилади.

Ихтиёрий сертификациялашни ихтиёрий сертификациялаш буйича ташкилот вазифасини уз зиммасига олган ва Россия давлатстандартида септификациялаш тизими ва мувофиклаштириш белгисини руйхатдан утказган харкандай юридик шахс амалга ошириш хукукига эга.

Мувофиклаштириш сертификати-бу сертификатциялашни коидалар, белгиланган талаблар буйича амалга ошириладиган сертификациялаш тизими коидалари берилган хужжатдир.

Сертификациялаш тизими давлат бошкариш органлари ва ташкилотлари томонидан тузилади ва бу тизимда сертификациялаш хакидаги конунга мос холда белгиланган коидалар буйича сертификациялашни зиммасига олади. Сертификациялаш тизимига мулк шаклидан катъий назар ташкилотлар ва шунингдек жамоат бирлашмалари кириши мумкин.

Мувофиклаштириш белгиси-бу муайян тартибда руйхатга олинган белги булиб, сертификациялаш тизимида белгиланган коидалар буйича тасдикланади, мувофиклиги Россия Давлатстандарти томонидан аникланади.

Сертификациялаш турли объектлар сифатини бахолашга ягона ёндашишни амалга ошириш имконини беради, зарур сифатга мансуб махсулот тайёрлашнинг баркарорлигини кафолатлайди, чунки у ишлаб чикаришни ташкил этилишига хам тадбик этилади. Махсулот, хизмат ёки сифат тизимига берилган сертификат истеъмолчилар учун ракобатли бозорнинг илон изи каби йулларига узига хос йулчи юлдуз, ишлаб чикарувчига эса унинг ракобатбардошлилигининг хужжатли тасдикловчиси булиб хизмат килади.

Сертификациялаш стандартлаштириш билан бевосита боглангандир. Шу туфайли у Россия корхоналари ва махсулотларининг ракобатбардошлилиги даражаси ни ошириш буйича уз вазифасини самарали бажармайди, агар у имиллаган, шафкатсиз стандартлаштириш тизимига таянса. Гарб мамлакатларидаги сертификациялаш мажбурий тусга эга булмаса хам Россиянинг корхоналари уз тажрибасида стандартлаштирилмаган ва сертификатлаштирилмаган молларни экспорт килишда бунинг салбий окибатига амин булишди. Бу махсулотларни арзон гаровга , демпинг бахоларда , экспорт микдорини кискартиришдан ташкари, сотишга тугри келади.

Хорижда мажбурий сертификациялаш борган сари кенг таркалиб бормокда, бу хавфсизлик, согликни ва атроф-мухитни химоя килиш талаблари туфайли юзага келди.

Жахон хамжамияти фан ва техниканинг турли сохаларида жуда катта амалий тажрибага эгаки, уларнинг барчаси халкаро стандартларда (Х.С) мужассамлашган. Хозирги кунда жахон бозорида Х.С га асосланмаган ёки стандартлари Х.С га мос келмаган иморат килувчи мамлакатлар уз моллари, хизматлари ва техналогиялари билан чикиши борган сари мушкул булиб бормокда. Сертификацияланган ва сертификацияланмаган махсулотлар ва хизматлар бахосидаги фарк 20% дан бир неча бараваргача етмокда.

Россияда махсулот нархини сертификацияланганлигини текшириш ва санаш уртача 50 дан 1000 АКШ долларигача етади. Региситр Мойд, СЖС, сифат тизимини сертификациялаш буйича немис жамияти каби жахонга донги кетган ташкилотларнинг хизмати турли холларда 50000дан 1 млн. АКШ долларигачабахоланмокда, Германияда битта DIN стандартини ишлаб чикиш тахминан 100 000 немис маркасига тенг булмокда.

Россиядаги бахоларга келганда лабаратория ускуналар киймати хисобга олишга тугри келади. Хусусан, озик-овкат махсулотларидаги пестидцидлар, нитратлар, огир металлар тузлари, бошка зарарли моддалар микдорини назорат килиш асбоб ускунилари 2 млн АКШ долларига якин бахоланади.

Шу билан бирга сертификациялаш буйича хизматлар кийматининг улуши сертификацияланган махсулотнинг сотиш нархида куп эмас ва фоизнинг ундан бир улушини, импорт килинадиган моллар буйича эса (масалан,Росияга киритишда) божхона кийматининг 0,01% ни ташкил этади.


Туризм махсулотини сертификациялаш.

«Туристик фаолият хакида Конун» га мувофик туристик операторлар ва туристик агентлар сотадиган туристик махсулотлар сертификацияланиши зарур сертификациялаш Россия Давлатстандарти томонидан туристик хизматларни сертификациялаш Коидалари буйича амалга оширилади. Коидалар асосида туристлар хаёти, хавсизлигини ва саломатлигини, туристлар шахсий мулкини бут сакланиши, атроф-мухитни химоя килиш, туристик хизматларнинг функционал вазифага, аниклигига ва уз вактида ижро этилишига мос келишига каратилганталаблар буйича утказилади. Туристик махсулотни сертификациялаш Россия Давлатстандартида руйхатдан утказилган ва белгиланган тартибда ваколат берилган сертификациялаш буйича органлар томонидан амалга оширилади. Бу орган вазифасини мустакиллик ва вакифлик талабларига жавоб берадиган ташкилотлар бажариши мумкин.

Туристик махсулот сертификацияланишида хизматлар ва хизмат курсатиш шароитларини тавсифловчи курсаткичлар ахборот-реклама проспектларини, туристлар билан тузилган шартномаларни, туристик йулланмаларни, маршрутлар паспортини, туристик ва учёдларни, мехмонхоналар билан, транспорт ташкилотлари билан, сугурта компаниялари билан, хорижий фирмалар ва б.к. билан тузилган шартномаларни тахлил килиш йули билан текширилади. Масалан, мехмонхоналарни сертификациялашнинг зарурий шарти муайян давлат хизматларнинг (ёнгин, санитар-эпидемиологик, техникавий ва бошка назорат фанлари) хулосаларининг мавжудлиги булиб, улар уз ваколатлари чегарасида хавсизлик назоратини амалга оширишади.

Сертификациялаш буйича орган ходимлари туристик фирма тижорат фаоляти курсаткичларини тафтиш килиш хукукига эга эмас. Улар тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ишончлилигини таъминлаши зарур. Бундай ахборотни очиш интизомий ва фукаролик-хукук жавобгарлигига олиб келади, хусусан, бу фаолият туфайли етказилган зарарни коплаш жавобгарлиги.

Россия федерациясининг «Махсулот ва хизматларни сертификациялаш хакида» Конунга биноан мажбурий сертификацияланиши зарур булган махсулот ва хизматларни реклама килиш ман этилади, аммо…..

Адабиётлар.

Асосий адабиётлар

1. Указ Президента Республики Узбекистан «О государственной программе развития туризма в Узбекистане на период до 2005 года» // На родное слово. 15.04.1999.

2. А.Ю. Александрова. Международнўй туризм. М. Аспект-пресс. 2001.

3. И.Т. Балабанова, А.И. Балабанов. Экономика туризма. М. Финансў и статистика. 2004

Кушимча адабиётлар

1. М.Б.Биржаков. Введение в туризм, М.- Санкт-Петербург. 2000.

2. Г.М. Дехтярь. Лицензирование и сертификация в туризме. М «Финансў и статистика». 2003.

3. При изучении курса необходимо использовать бюллетень научнўх статей, полученнўх из международной информационной сети Интернет. Ташкент: ТГЭУ, 2003, а также Интернет сайтў:

4. www.tourism.ru

5. www.travel.ru

6. www.palomnik.ru

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10



Похожие:

Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар icon2011/2012 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалаврият таълим йўналишларига қабули учун ўтказилган тест синовининг қабул режаси ва ўтиш баллари ҳақида маълумот

Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconДокументы
1. /51-СИЛИКАТ ВА ?ИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ МАТЕРИАЛЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ (цзбекистон Республикаси...
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconБ. А. Алиматов, Б. Ж. Хурсанов машиналар яратишнинг техник асослари дарслик фаргона – техника 2 0 0 7 у д к 621. 01
Машиналар яратишнинг техник асослари. Олий ўкув юртлари 5520700-«Технологик машиналар ва жихозлар (тармоклар бўйича)» бакалавриат...
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconТошкент фармацевтика институти
Бакалавриатуранинг «Фармация» таълим йўналиши битирувчилари фармация соҳасида олий маълумотли фармацевт кадрлар талаб қилинадиган...
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconФармация ва касбий таълим йўналиши 5 курс талабалари учун
Наркотик моддалар таҳлили фанининг асосий вазифалари ва фан ўрганадиган умумий масалалар. Унинг фармация фанлари билан боғлиқлиги....
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Олий ҳамшира иши факультети талабалари учун одам анатомияси фанидан амалий машғулотларга
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconФарғона водийсидаги олий таълим муассасалари учун темпус лойиҳаси семинари
«uniqtool: Олий таълим тизимининг сифатини оширишда замонавий стратегия ва усулларини жорий этиш»
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти
Тиббиёт олий ўқувюртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма
Олий таълимнинг 5810300 «Сервис-(туризм)» таълим йуналиши талабалари учун тошкент 2011 Тузувчилар iconДастури тошкент 2010 Тузувчилар: ф ф. д., профессор Ш. Сирожиддинов
Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Юксак маънавиятли баркамол шахс мезонлари» бўйича узлуксиз малакасини...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации