Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
страница23/42
Дата04.09.2013
Размер4.16 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42
1. /++++ Шорахмедов.docЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ

Судья: М.К.Маҳкамов



СУДЛОВЛИЛИК ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛМАГАНЛИК САБАБЛИ ДАЪВО АРИЗАСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ


Тааллуқлилик деганда, фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш юзасидан судлар билан бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳуқуқ доираси (компетенция)нинг чекла-ниши яъни масалани ҳал қилиш қайси органнинг ваколатига таали-лиги назарда тутилса, судловлиликда эса, бир томондан, ҳал қилина-диган масаланинг судга тааллуқли бўлиши ва иккинчи томондан, ягона суд тизими ичида судлар ўртасидаги ҳуқуқ доирасининг белгиланиши тушунилади.

Судловлилик деб судларга тааллуқли бўлган ҳамма ишларнинг суд тизими бўғинлари ўртасида тақсимланишига айтилади.

Ишнинг судловлилигини белгилаш-мазкур ишни айнан қайси суд кўришига ва ҳал этишга ваколатли бўлиши мумкинлигини белгилаш демакдир.

Муайян бир ишни ҳал қилишга қайси суд ваколатли бўлиши мумкинлигини белгилашда судловлилик икки томонлама: биринчи-дан, турдош судловлилик ва иккинчидан, ҳудудий (территориал) судловлиликка бўлиниб чегараланади.

Ягона суд тизими таркибидаги судларнинг қайси бир тури туман, шаҳар, вилоят суди, Олий суд фуқаролик ишларини биринчи инстанция суди сифатида кўриши мумкинлигини қонун белгилайди.

Ишнинг қайси судга тегишли бўлишини (судловлиликни) бел-гилашда кўриладиган ишнинг турига ҳам, низонинг предмети нима-дан иборат бўлиши ва тарафларнинг кимлар бўлишига ҳам қаралади, судловлиликнинг бундай чегараларинишига турдош судловлилик деб айтилади.

Демак, турдош ёки предметли судловлилик деганда, ишнинг тури ёки характерига қараб ҳар хил турдаги судларга ишларнинг тегишли бўлиши тушунилади. Турдош судловлилик бўйича ягона суд тизимидаги турли судларнинг ваколати бир-биридан фарқланади.

ФПКнинг 141-моддасида кўрсатилганидек, судларга тааллуқли ҳамма фуқаролик ишлари туманлараро, туман (шаҳар) судларида кўрилади. Бу қонуннинг мазмунига кўра, фуқаролик ишларини кўрув-чи ва ҳал қилувчи биринчи ва асосий суд инстанцияси-туманлараро, туман (шаҳар) судлари ҳисобланади.

Умумий қоидаларга кўра даъволар жавобгар доимий яшаб ёки доимий ишлаб турган жойидаги (яъни туман ёки шаҳардаги) судда иш қўзғатилади (ФПКнинг 145-моддаси).

Агар фуқаролик даъвоси шу суднинг судловлилига тегишли бўлмаса, судья бу ҳақда қуйидагича ажрим чиқаради.

АЖРИМ


2000 йил 25 июл. Задарё тумани


Наманган вилояти, Задарё туман судининг судьяси З.И.Алиев даъвогар Наимахон Қодированинг жавобгар Мараим Қодировдан фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш ҳақида даъво ариза-сини кўриб, қуйидагиларни


Аниқлади:

Даъвогар Наимахон Қодирова доимий равишда Наманган вилояти, Янги-Қўрғон туманининг Заркент қишлоғида яшаб келган бўлиб, Задарё туманида синглисини кўргани келиб, бир ҳафта туриб қолади ва шу ҳудудда туриб, турмуш ўртоғи иш бўйича жавобгар Мамараим Қодировдан бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш ҳақида даъво ариза билан Задарё туман судига мурожаат қилади. Даъво аризасидан кўринишича, жавобгар Мараим Қодиров Уйчи туманининг Жийда-Капа қишлоғи, Заркент кўчаси, 10-уйда яшаётганлиги маълум бўлади.

ФПКнинг 145-146-моддаларига асосан Н.Қодирова даъво ариза-си билан жавобгар доимий яшаб турган ҳудуддаги ёки ўзи доимий яшаб турган жойдаги судга мурожаат этиши лозим эди. Даъвогар Н.Қодировани жавобгар М.Қодировдан алимент ундириш ҳақидаги даъвоси Задарё туман судининг судловлигига тегишли бўлмаганлиги ишда тўланган ҳужжатлардан ҳам аниқланди. Шуларни ҳисобга олган судья ФПКнинг 142-моддасининг 1-банди ҳамда 146-моддасига асосан


Ажрим қилади:

Даъвогар Наимахон Қодированинг жавобгар Мамараим Қоди-ровдан бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги даъво аризаси Задарё туман судининг судловлигига тегишли бўлмаганли-гини сабабли рад этилсин.

Н.Қодирова даъво ариза билан жавобгар яшаб турган ҳудуддаги судга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилсин.

Ажримдан норози томон 10 кун муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик бўйича судлов ҳайъатига хусу-сий шикоят (протест) келтиришга ҳақли.

Судья: З.И.Алиев



ҚАРШИ ДАЪВО ҲАҚИДА


Даъво турларидан бири сифатида қарши даъво бир вақтнинг ўзида ҳам даъвога қарши ҳимоя воситаси, ҳам жавобгарнинг ҳуқу-қини ҳимоя қилиш воситаси сифатида кўрилади.

Қарши даъвони қабул қилиш шартлари қуйидагича:

биринчидан, қарши даъво дастлабки талабни қоплашга қаратилган бўлиши керак ёки;

иккинчидан, қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони қаноатлантиришни бутунлай ё қисман истисно қилиши керак ёки;

учинчидан, қарши ва дастлабки даъво ўртасида боғланиш ва уларни бирга кўриш низони тезроқ ва тўғри ҳал қилишга олиб келиши керак.

Шу уч шартлардан бири бўлса ҳам судья қарши талабни судда кўриш учун қабул қилади (ФПКнинг 247-моддаси).

Бу қонун судьяга кенг ваколатлар бериш билан бирга тараф-ларнинг бир-бирларига нисбатан қилган даъво талабларини бирга қўшиб кўриш мақсадга мувофиқ бўлиш-бўлмаслигини жиддий ра-вишда текширишни тақазо этади.

Қарши даъволар даъво қўзғатиш тўғрисидаги умумий қоидалар бўйича қўзғатилади. Қарши даъво қўзғатилишида, умуман даъвога оид процессуал қоидаларга, чунончи, даъво аризанинг мазмуни, давлат божи ва суд чиқимларининг тўланиши ва ҳоказолар тўғриси-даги қоидаларга (ФПКнинг 40, 41, 105, 106, 149, 150 ва даъво ҳақидаги бошқа моддаларга) риоя қилинади.

Қарши даъво қўзғатиш учун асослар

Наманган вилояти, Чортоқ туман судига

Даъвогар: Анвар Мирзаев-Наманган вилояти, Чортоқ тумани Ўқчи кўчаси, 10-уйда яшайди.

Жавобгар: Анорхон Мирзаева-Наманган вилояти, Чортоқ тумани Бобур кўчаси, 17-уйда яшайди.


ДАЪВО АРИЗА

(Қарши даъво)


Ушбу иш бўйича жавобгар собиқ рафиқам бўлмиш Анорхон Мирзаева судга даъво ариза билан мурожаат этиб, 1999 йил 29 октябрда туғилган Гулнора исмли қизи учун мендан алимент ундириб беришни сўраган.

Даъвогар ўзининг талабларини мен билан никоҳдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда Гулноранинг «отаси» деб ёзилган туғилиш гувоҳномаси билан асосламоқчи бўлади. Мен эса қўзғатил-ган даъвони тан олмайман, чунки Гулноранинг отаси эмасман.

Шунинг учун ҳам қарши даъво қўзғатишни лозим топдим ва аризамни А.Мирзаеванинг дастлабки даъвоси билан қўшган ҳолда ишни мазмунан кўриб чиқиб, мени Гулноранинг «отаси» деб кўрса-тилган туғилиш гувоҳномасидаги ёзув нотўғри деб топилишини сўрайман ва бунинг учун қуйидагиларни асос қилиб кўрсатаман:

Мен А.Мирзаева билан расмий ажрашмаган бўлсам-да, бироқ бирга яшамаганмизга 13 ой бўлди (1998 йил сентябрдан буён онамнинг уйида яшайман). Қиз эса даъвогар билан мен яшамаган даврда туғилган. Табиийки, бундай ҳолатда мен қизнинг отаси бўлишим мумкин эмас. Бундан ташқари, шу давр ичида мен узоқ муддатли командировкада бўлганман, буни иш жойимдаги ходимлар К.Хуррамов, Н.Бакиров ва О.Кимлар тасдиқлашлари мумкин.

Гулноранинг туғилиш гувоҳномасига онаси менинг йўқлигимда, розилигимсиз «отаси» деб ёздирган.

Шуларга кўра, Гулноранинг туғилиш гувоҳномасидаги мени «отаси» деб ёзилган ёзув нотўғри ва шу муносабат билан А.Мирзаева мендан алимент талаб қилиш учун ҳеч қандай асоси йўқ деб ҳисоб-лайман.

Юқоридагиларга асосан ҳамда ФПКнинг 244 ва 246-модда-ларига амал қилган ҳолда

Сўрайман:

1. Мен 1999 йил 29 октябрда туғилган, 25771-рақамли туғилиш гувоҳномасида Гулнора Мирзаеванинг «отаси» деб ёзилган ёзув ҳақиқий эмас деб топилишини.

2. Анорхон Мирзаеванинг қизи Гулнора учун алимент ундириш тўғрисидаги менга нисбатан қўзғатилган даъво талаби рад этили-шини.

3. Суд мажлисига гувоҳ сифатида қуйидаги кишилар чақирили-шини сўрайман:

1) Карим Хуррамов-Андижон вилояти, Комсомолобод тумани, Қизилтош кўча 10-уйда яшайди;

2) Носир Бокиров-Комсомолобод тумани, Матроская кўча, 15-уйда яшайди.

3) О.Ким, Ноила Бокирова билан бир жойда яшайди. Тошкент шаҳар М.Улуғбек туман Зиёрат кўчаси, 13-уй.

Илова: 1. Командировкада бўлганлигим ҳақида ҳужжат;

2. Яшаш жойимдан маълумотнома;

2000 йил 10 август. А.Мирзаев


ҚАРШИ ДАЪВО АРИЗАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Даъвогар бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш мақсадида даъво қўз-ғатиш имкониятига эга бўлса, жавобгар ҳам даъвогарга қарши ҳимоя қилиниш воситаларига эгадир. Бундай воситалардан бири-эътироз билдириш ва иккинчиси қарши (муқобил) даъво қўзғатишдан иборат.

Жавобгар ўзига нсбатан қўзғатилган даъвони инкор этиши ва бунинг сабаблари (важларини) кўрсатиши мумкин. Даъвони бундай асослантирилган равишда инкор этишга эътироз билдириш деб айтилади.

Жавобгар манфаатларини ҳимоя қилишнинг иккинчи процес-суал воситаси қарши (муқобил) даъвосидир. Эътироздан муқобил даъвонинг фарқи шундаки, бундай даъвогарнинг талаби қарши бошқа бирон-бир моддий ҳуқуқий талаб қўйилади.

ФПКнинг 246-моддасида баён қилинишича, жавобгар суд ҳал қилув қарорини чиқаргунга қадар дастлабки даъво билан бирга кў-риш учун даъвогарга қарши даъво қўзғатишга ҳақлидир. Бу қонун-нинг мазмунига кўра, даъвогарнинг ўзига қилинган дастлабки даъво билан қўшиб кўриш учун даъвогарга нисбатан қилган мустақил даъво талабига қарши даъво деб айтилади. Қарши даъвони баъзан муқобил даъво деб ҳам юритилади.

Агар суд (судья) қарши даъвони қабул қилишни лозим топса, бу ҳақда ажрим чиқаради.


Қарши даъвони қабул қилиш тартиби


АЖРИМ

2000 йил 31 июл. Чортоқ шаҳри


Наманган вилояти, Чортоқ шаҳар судининг судьяси Яхёхон Икромов раислигида, А.Қодированинг котиблигида даъвогар Анор-хон Мирзаеванинг даъвосига нисбатан жавобгар Анвар Мирзаевни боланинг туғилиш гувоҳномасида «отаси» деб ёзилган ёзувни тан ол-маслигини кўрсатиб берган қарши даъво аризаси кўрилиб, қуйида-гилар


Аниқланди:

Шу йил 25 июл куни Анорхон Мирзаева даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар Анвар Мирзаевдан 1995 йил 6 августда туғилган ўғли Алишер Мирзаев ва 1999 йил 15 октябрда туғилган қизи Гулнора Мирзаевалар учун алимент ундириш тўғри-сида сўраган эди.

Даъвогар Анорхон Мирзаева ўзининг даъво талабларига асос қилиб, 1994 йил 20 мартда жавобгар эри билан қонуний никоҳдан ўтганликларини, бу 310-рақамли гувоҳнома билан тасдиқланишини, Анвар Мирзаев фарзандларининг ҳақиқий отаси эканлигини ва бу ҳақда «отаси» деб ёзилган уларнинг туғилиш гувоҳномаларини ҳам судга тақдим этади.

Жавобгар Анвар Мирзаев қарши даъво билан судга мурожаат қилиб, Гулнора Мирзаеванинг отаси эмаслигини, туғилиш гувоҳно-масида «отаси» деб нотўғри ёзилганлигини, бунга асос қилиб, 1997 йил сентябр ойидан бошлаб у ўз оиласини ташлаб уйдан чиқиб кетга-нини ва бир йилдан ортиқ вақт ичида сафарда юрганини, Гулнора исмли қиз шу даврда туғилганини ва бу қиз унинг фарзанди эмас-лигини кўрсатиб, алимент ундиришнинг шу қизга нисбатан бўлган талаби рад этилишини сўрайди.

Суд ишда тўпланган ҳужжатларни ҳамда дастлабки ва қарши даъволар ўртасида ўзаро боғланиш мавжудлиги туфайли бу даъво талабларини бирга қўшиб кўриш низони тўғри ва тез ҳал этиш учун ёдам беришини ҳам қарши талаб дастлабки талабни қисман бўлса-да қопланишини инобатга олиб ФПКнинг 246-247-моддаларига асосан

Ажрим қилади

Анорхон Мирзаеванинг дастлабки даъвосига нисбатан Анвар Мирзаевнинг қизи Гулнора Мирзаеванинг туғилиш гувоҳномасида «отаси» деб ёзилган ёзувни нотўғри деб топиш тўғрисидаги қарши даъво талаблари суднинг иш юритишига қабул қилинсин ва даст-лабки даъво билан бирга қўшиб кўрилсин.

Ажрим қатъий-шикоятга ўрин йўқ.

Судья: Я.Икромов


СУД ТОПШИРИҚЛАРИ ҲАҚИДА


Қонунда ишни кўраётган суд далиллар тўплаш мақсадида бошқа судларга айрим топшириқлар бериши мумкинлиги ҳам назарда тутилган. Фуқаролик ишларини кўриш процессининг бевосита ўтка-зилиши принципидан истисно тариқасида, айрим ҳолларда, яъни далилларни тўплаш ва таъминлаш юзасидан процессуал ҳаракатларни бошқа шаҳар ёки туманда ўтказиш зарур бўлган ҳолларда, иш кўраётган суд тегишли судга бу тўғрида топшириқ бериши мумкин.

Суд топшириғи ажрим билан расмийлаштирилади ва унда кўри-лаётган ишнинг мазмуни аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, топши-риқни бажарувчи суд тўплаши лозим бўлган далиллар кўрсатилади. Бу ажрим қайси суд номига ёзилган бўлса, шу суд учун мажбурийдир ва 15 кунгача бўлган муддат ичида бажарилиши лозим (ФПКнинг 65-моддаси).

Суд топшириғини бажариш тартиби ФПКнинг 66-моддасида белгиланган. Унда кўрсатилишича, суд топшириғини бажариш суд мажлисида белгиланган тартибда ўтказилади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади, лекин уларннг келмаслиги топшириқни бажаришга тўсқинлик қил-майди. Топшириқни бажариш вақтида тузилган баённома ва йиғилган ҳамма материаллар ишни кўраётган судга дарҳол юборилади.

Агар ишда иштирок этувчи шахслар ёки топшириқни бажа-рётган судга кўрсатув бериш лозим бўлган гувоҳлар ишни кўраётган судга келиб қолсалар, улар умумий тартибда баёнот ёки кўрсатув берадилар.


АЖРИМ

2000 йил 1 август Чортоқ шаҳри.


Наманган вилояти, Чортоқ шаҳар судьяси Я.И.Икромов Анор-хон Мирзаеванинг Анвар Мирзаевга нисбатан болалар таъминоти учун нафақа ундириш тўғрисида ҳамда Анвар Мирзаевнинг Анорхон Мирзаевага нисбатан боланинг туғилиш гувоҳномасида «отаси» деб нотўғри ёзилганлиги ҳақида қарши даъво аризаси кўрилиб, қуйи-дагилар


Аниқланди:

Тарафлар 1994 йилдан буён қонуний никоҳда бўлишиб шу давр-да 1995 йил 25 августда Алишер Мирзаев ва 1999 йил 14 октябрда Гулнора Мирзаева исмли фарзандлар кўрганлар.

Анвар Мирзаев 1997 йил сентябрда оиласини ташлаб, Наманган вилояти Чороқ туманидаги ўз онасининг уйида яшаб фарзандларига моддий ёрдам кўрсатмасдан келади. Шу сабабли даъвогар А.Мирзаева жавобгар А.Мирзаевдан алимент ундириш тўғрисида судга мурожаат қилинган.

А.Мирзаев ўзининг қарши даъво аризасида Гулнора исмли қизнинг «отаси» эмаслигини, туғилиш гувоҳномасида қизнинг «ота-си» деб нотўғри ёзилганлигини кўрсатиб, бу ҳақда даъвонинг қисмига иқрор эмаслигини билдиради.

А.Мирзаев қарши даъво аризасида ҳамда даъвони асослайдиган бошқа ҳжжатларида Гулнора туғилмасидан 13 ой илгари чиқиб кетганлигини ва шу давр ичида бирон маротаба ҳам турмуш ўртоғи билан учрашмаганлигини, туғилиш фактини рўйхатга олишда эса иштирок этмаганлигини ва гувоҳномага унинг розилигисиз «отаси» деб ёздириб қўйганлигини, бу гувоҳлар-Карим Хуррамов, Носир Бокирова, Олег Кимлар тасдиқлашлари мумкинлигини кўрсатади. Ўғли Алишер Мирзаев учун эса алимент тўлашга рози эканлигини билдиради.

Анвар Мирзаевнинг қарши даъво аризасини асослайдиган гувоҳлар Наманган вилоятидан узоқда (Андижон вилоятининг Хона-бод туманида) яшаётганлигини ва судга чақириш уларга бир қанча қийинчиликлар туғдириши мумкинлигини инобатга олган суд гувоҳ-ларнинг кўрсатувларини олиш учун улар яшаб турган ҳудуддаги судга топшириқлар юборишни лозим топади. Шунинг учун ҳам суд иш бўйича гувоҳлар-Карим Хуррамов, Носир Бокирова ва Олег Кимларни сўроқ қлишни зарур деб ҳисолаб, ФПКнинг 65-моддаси, 160-модданинг 9-банди ҳамда Оила кодексининг 96-моддасига асосан


Ажрим қилади:

I. Андижон вилояти, Хонобод тумани судига қуйидаги процес-суал ҳаракатларни бажариш топширилсин. Шу туман Қизилтош кўчаси, 10-уйда яшовчи Карим Хуррамов ва Носир Бокировларни ҳамда Матросская кўчаси, 15-уйда яшовчи Олег Кимларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, қуйидаги масалалар аниқлансин:

  1. Гувоҳлар Мирзаевларнинг оиласини қачондан бери биладилар?

  2. Мирзаевларнинг (эр-хотинлик) муносабатлари қандай бўлганлиги ҳақидаги кузатишлари;

  3. Эр-хотин бир-бирлари билан учрашиб туришганлиги ҳақида маълумот;

  4. Анвар Мирзаев хотини қиз туққанлиги ҳақидаги хабарга қанай муносабатда бўлганлиги?

II. Низо узил-кесил ҳал қилингунга қадар даъвони таъминлаш мақсадида 1972 йилда Наманган вилояти, Чортоқ шаҳрида туғилиб, ҳозирда шу туманда яшовчи Анвар Мирзаевдан 1999 йил 15 октябрда туғилган қизи Гулнора Мирзаевани ҳамда 1995 йилда 26 августда туғилган ўғли Алишер Мирзаевнинг таъминоти учун ҳар иккисига ойига 400 сўм Анорхон Мирзаеванинг фойдасига ундирилсин.

Ажримнинг иккинчи қисмига норози томон Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали 10 кун муддат ичида хусусий шикоят, прокурор хусусий протест келтиришга ҳақлидирлар.

Судья: Я.Икрамов


ЖАРИМАДАН ОЗОД ЭТИШ ҲАҚИДА

Фуқаролик ишини кўриш чоғида раислик қилувчи суд мажлисига раҳбарлик қилиб, ишдаги барча ҳолатларни, тарафларнинг ҳуқуқ ва вазифаларини тўлиқ, ҳар томонлама ва атрофлича аниқ-ланишини таъминлайди, кўрилаётган ишга алоқаси бўлмаган ҳамма нарсани суд текширувидан чиқариб ташлайди.

Ишда иштирок этувчи шахслар, вакиллар, экспертлар, таржи-монлар, гувоҳларнинг бирортаси раислик қилувчининг ҳаракатига қарши эътироз билдирган тақдирда, бу эътирозлар суд мажлисининг баённомасига киритилади ва масала суднинг тўла ҳайъатида ҳал қилинади. Раислик қилувчи суд мажлисига тегишли тартибда таъмин-лаш учун зарур бўлган чораларни кўради (ФПКнинг 165-моддаси).

Ишни текшириш вақтида тартибни бузган шахсни раислик қилувчи суд номидан огоҳлантиради. Ишда қатнашувчи шахслар, вакиллар, гувоҳлар, экспертлар, таржимонлар тартибни такроран бузсалар, суднинг ажрими билан, бошқа фуқаролар эса раислик қи-лувчининг фармойиши билан суд мажлиси залидан чиқариб юбори-лишлари мумкин. Шунингдек, ишни кўришда ҳозир бўлган фуқаро-ларга агар улар тартибни бузсалар, энг кам иш ҳақиннг беш барава-ригача миқдорда жарима солиниши мумкин (ФПКнинг 166-моддаси).

Прокурор ёки адвокат раислик қилувчининг фармойишларига итоат қилмасалар, улар огоҳлантириладилар. Мазкур шахслар раис-лик қилувчининг фармойишларига яна итоат қилмасалар, агар улар ишига зарар етказмай туриб бошқа шахс билан алмаштириш мумкин бўлмаса, ишни кўришни суднинг ажрими билан кейинга қолдириш мумкин. Айни вақтда суд бу ҳақда тегишлича юқори турган проку-рорга ёки адвокатлар ҳайъати раёсатига маълум қилади.

Суд мажлисида ҳозир бўлган тарафлар ёки учинчи шахслар тартибни бузсалар, суд ишни кўришни кейинга қолдиради ёхуд тартибни бузувчи суд мажлиси залидан иш кўришнинг ҳамма вақтига ёки унинг бир қисмига чиқариб юборилади. Кейинги ҳолда раислик этувчи суд мажлиси залига қайтадан қўйилган шахсни унинг йўқлигида рўй берган процессуал ҳаракатлар билан таништиради (ФПКнинг 166-моддаси).


Жаримадан озод этиш ҳақида

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар судига

Бекобод шаҳри, Оқсарой кўчаси, 17-уйда истиқомат қилувчи Эркин Номозовдан


АРИЗА


Шу йил 3 август куни Бекобод шаҳар судининг судьяси Р.Г.Зарипов раислигида Гулнора Мирзаеванинг даъвосига кўра Анвар Мирзаевга нисбатан қўзғатилган фуқаролик ишини кўришда иш юзасидан гувоҳ сифатида қатнашдим. Ишни судда кўриш жараёнида суд залида тартиб-қоидаларни бузганлигим сабабли Бекобод шаҳар судининг 2002 йил августдаги ажрими билан менга 3000 сўм миқдорда жарима солинган эди. Бу солинган жаримани қуйидаги ҳолатларга кўра асоссиз деб ҳисоблайман:

Даъвогар Гулнора Мирзаеванинг аризасига кўра Анвар Мирзаевнинг оталигини (отаси эканлигини) белгилаш тўғрисидаги иш суд мажлисида кўриш жараёнида жавобгарнинг ҳаддан ташқари ёлғон гапираётганига чидаб тура олмай ҳақоратлаганим тўғри, аммо бу хатти-ҳаракатим жаҳл устида қилинган деб ҳисоблайман, чунки мен гипертония (хофа қон) касаллигига мутбало бўлганман, шунинг учун тез жаҳлим чиқадиган бўлиб қолган.

Ҳозирда биринчи гуруҳ ногирониман, пенсия оламан. Пенсия тирикчиликка зўрға етиб турибди. Шунинг учун ҳам ўз моддий аҳволимни ҳисобга олиб, ФПКнинг 124-моддасига асосан


Сўрайман:

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар судининг шу йил 3 августдаги ажримига кўра менга солинган 3000 сўм миқдордаги жарима олиб ташланиши.

Илова: 1. Моддий аҳволим ҳақидаги маълумотнома.

2. Соғлиғим ҳақидаги маълумотнома.


2002 йил 4 август. Э.Номозов

1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconТошкент давлат юридик институти 2010-2011 йил қабул режаси

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации